EskiObod_Uz
125 subscribers
4.88K photos
3.15K videos
115 files
10.8K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!


Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
Бизга яна бир янги кунни ҳадя қилган Роббимизга ҳамд айтамиз! Алҳамдулиллаҳ
Пайшанба кунингиз омадли дунё ва охиратингиз учун даромадли ўтсин!☺️

Аллоҳ ибодатлармизни қабул этсин!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌏@eskiobodmasjidi
ДУНЁ КЎЗИНГГА ТОР БЎЛИБ ҚОЛГАНИДА УШБУ ҚИССАНИ ЭСЛАГИН

– Етти фарзанднинг отаси эди. Уч ўғил ва тўрт қиз.

– Биринчи ўғиллари икки ёшдан бироз ўтгач вафот топган.

– Иккинчи ўғиллари бир ярим ёшда вафот қилган.

– Учинчи ўғиллари 17 ойлигида вафот этган.

– Биринчи қизлари турмушга чиқиб, 28 ёшида вафот топган.

– Иккинчи қизлари турмушга чиқиб, 21 ёшида вафот бўлган.

– Учинчи қизлари турмушга чиқиб, 27 ёшида вафот қилган.

Ўғил ва қиз фарзандларининг барчаси у зотнинг тирикликларида вафот топган. Фақат қизлари Фотима у зотдан кейин бироз яшаган.

Сизга ҳам мусибат ва ғам ташвиш тўқнаш келса, ушбу қиссани эслаб қўйишни тавсия этаман.
Бу киши ким эканларини билгандирсиз?
(Жавоб: Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам)
ИЗОҲ: Баъзи манбаларда саналар қуйидагича келган экан: Тўнғич ўғиллари Қосим 17 ойлигида, иккинчи ўғиллари Абдуллоҳ 1 ёшга тўлмасидан, кенжа ўғиллари Иброҳим 18 ойлигида, катта қизлари Зайнаб 31 ёшида, иккинчи қизлари Руқайя 22 ёшида, учинчи қизлари Умму Кулсум 28 ёшида вафот топганлар.

Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌏@eskiobodmasjidi
#кун_ояти

Мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш сабабли қалб хотиржамлигига эришадилар.

Шундан кейин улар дунёдаги синовларни осонлик билан енгадилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

الَّذِينَ آَمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُمْ بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

яъни: “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд сураси 24-оят).

Аллоҳ таолонинг зикри қалбга таскин олиб келиш билан қийинчиликни енгилликка, ғамни хурсандчиликка айлантирувчи ва неъматларни жалб қилувчидир.

🔗 Улашинг:
🌏@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Такфир тушунчаси

Ислом оламида аянчли оқибатларга сабаб бўлаётган, жаҳолат туфайли фитналарга замин яратаётган “такфир” тушунчасини мазмун-моҳиятини шарҳлаб ўтамиз.
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/TAKFIR_TUSHUNCHASI

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Қўшничилик одоби.

Баҳодир Ботиров
,
Чуст тумани "Охунбобо" жоме
масжиди имом хатиби.


🌐
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
🔻ЧИРОЙЛИ АМАЛ САОДАТ ЙЎЛИДИР🔻

Ҳотам Тоий девонининг бошида ажиб бир сўзнинг гувоҳи бўлдим. Ҳотам айтади: «Агар ёмонликни тарк этиш сизга етарли бўлса, бас, уни ташланг!»
Яъни, агар кишига ёмонликлардан сукут қилиш ва четланиш имкони бўлса, шу унга етади.
«...Бас, Сиз улардан юз ўгиринг».
(Нисо сураси, 63-оят).

Одамларга яхшиликни раво кўриш илоҳий туҳфа ва Алим Зотнинг муборак совғасидир.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) Аллоҳнинг неъматлари ҳақида бундай дейдилар: «Агар осмондан ёмғир ёғса, Аллоҳга ҳамдлар айтаман. Ҳолбуки менинг на қўйим ва на туям бор. Бир адолатли қози ҳақида эшитсам, унинг ҳаққига дуо қиламан. Аслида, менинг унга бирор ҳожатим йўқ. Аллоҳнинг оятларидан мен билганларимни бошқалар ҳам билишини хоҳлайман».
Бу нарса кишиларга яхшилик исташ, улар орасида турли фазилатлар тарқатиш, қалбларининг саломатлигини хоҳлаш ва одамларга энг яхши насиҳатлардир.

«Ўкинма» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌏@eskiobodmasjidi
🔻«...ЛЕКИН ФАРЗАНД ҚАЛБГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАДИ»🔻

#Ривоят

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир куни:
«Аллоҳга қасам! Ер юзида мен учун Умардан маҳбуброқ одам йўқ! - деди. Кейин чиқиб, қайтиб кирди ва: - Нима деб қасам ичдим, ҳой қизим?» деди.
Мен нима деганини айтиб бердим. Шунда у: «(Умар) мен учун азиз! Лекин фарзанд қалбга яқинроқ бўлади», деди».

Шарҳ:
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розиҳаллоҳу анҳу ўзларининг энг яқин дўстлари Умар розияллоҳу анҳуга бўлган муносабатларини билдириш мақсадида Аллоҳ таолонинг исми ила қасам ичиб, ҳазрати Умар ўзлари учун одамларнинг энг маҳбуби эканини айтиб, ташқарига чиқдилар ва айтган иборалари ноаниқ чиққанини эслаб, ортга қайтдилар. Бу гапни эшитган қизлари - Оиша онамиздан аниқлаб олиш учун ўзлари нима деб қасам ичганларини сўрадилар. Сўнгра хатоларини тўғрилаб: «(Умар) мен учун азиз! Лекин фарзанд қалбга яқинроқ бўлади», дедилар.
Яъни «Ер юзида мен учун Умардан азизроқ одам йўқ», дедилар. Ҳар бир ота учун бошқалардан кўра фарзанди қалбига яқинроқ бўлади. Ота учун одамлар ичида энг яқини фарзанд бўлади.
Албатта, бу гапда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламни истисно қилганлар.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌏@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: 😔OTAJONIM😔DILBARHON USMONOVA KANALIMMIZGA OBUNA BOʻLING VA LAYK BOSISHNI UNUTMANG 🌏@eskiobodmasjidi
https://youtu.be/T44wZA6R068
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК
!🍃🌙

🌹🌏@eskiobodmasjidi
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👇👇👇👇👇👇👇
🌏@eskiobodmasjidi
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇
🌏@eskiobodmasjidi
ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

👇👇👇👇👇👇👇
🌏@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙🎊

🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ!
🌸🌹

💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ” билан муборакбод этаман.

💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.

💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!

💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!

💐🤲🏻АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,
Фарзандларимизни,
Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲

Жума тонги муборак бўлсин дилга яқиним!😊

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌏@eskiobodmasjidi
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР

Оила қуришдан кўзланган асосий мақсад покиза насл қолдириш. Эркак - аёл жуфтлигини шаръий асосда бирлаштириб, уларга бир-бирларидан лаззатланиш ва манфаат олишни никоҳ ҳалол қилади.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Oilaviy_munnosabatlar

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ОИЛА ВА НИКОХ МУҚАДДАС

Маълумки, Муқаддас Ислом динида никоҳ муқаддас саналади. Шу муқаддас никоҳ эр-хотинни жисман ва руҳан яқинлаштиради.
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Oila_va_nikoh_muqaddas

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

Сиз ҳам бир кишинингнг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа дўстларингизга ҳам юборинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇
🌏@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: #foydali. ZIKR. DOMLADAN YANGI MAʼRUZA. KANALIMMIZGA OBUNA BOʻLING VA LAYK BOSISHNI UNUTMANG.
https://youtu.be/V6AYo4h17B8