EskiObod_Uz
144 subscribers
4.57K photos
3K videos
115 files
10K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇


@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари: Ота-оналар олдида қарздормиз

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
Одоблар ҳақида 111-дарс.

Ўтганлар ортидан қилинган яхшилик етиб боришлиги.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkendmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг азизларим, азиз Жаннат Юзлигим!
Алҳамдулиллаҳ!
Жонимиз омон, раҳмли ва меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг шафқатидан, ғойибона бўлсада дийдор бахтидамиз.
🌸
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди
''Банда бажариб Аллоҳга яқин бўладиган амалларнинг энг буюги қайси''?...
У киши раҳимаҳуллоҳ йиғлаб юборди-да, сўнгра___
''Аллоҳ қалбингга қараганида, дунёу охиратдан фақат Унинг Ўзинигина исташингни қўрмоғидир'' дедилар.
🌸
Кўнглинг дунёсида Аллоҳни топган бўлсанг, умр ҳам гўзалдир, ўлим ҳам гўзал.
🌸
Қалб уйингни Унинг гўзал исмлари билан безаган бўлсанг, нафас олмоқ ҳам гўзалдир, нафас чиқармоқ ҳам гўзал.
🌸
Юраётган йўлинг “ҲАҚ'' томон бўлса, бу йўлда юрмоқ ҳам гўзалдир, югурмоқ ҳам гўзал.

🌸
Аллоҳим!
Бизларга мана шундай қалб насиб эт!

Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин...


@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

ҚУРЪОН ЎҚИЛГАН ЖОЙГА САКИНАТ ТУШАДИ

Арабча “сакинат” сўзи “тинчлик-хотиржамлик” маъносини билдиради. Ҳадиси шарифларда
айтилишича, Қуръон ўқилган жойга сакинат тушади, қори атрофини фаришталар ўраб олади.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Quron_uqilgan_joyga_sakinat_tusjadi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

БОЛАЛАР – ҚАЛБИМИЗ МЕВАСИ

1 июнда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида Халқаро бола-ларни ҳимоя қилиш куни нишонланади.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни — бу жаҳон жамоатчилиги фикрини болалар ҳуқуқига қаратиш уруш хавфидан ҳимоялаш, болалар саломатлигини сақлаш, уларга демократик асосда тарбия ва таълим бериш учун курашишга жалб қилиш кунидир.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/BOLALAR_QALBIMIZ_MEVASI

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
🌙 ТОҒДЕК БЎЛСА ҲАМ КЕЧИРИЛАДИ...

Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратиш билан бирга ўз хатоларини тузатиш, гуноҳлардан фориғ бўлиш йўлини кўрсатган. Зеро, инсон борки, айбу нуқсон, гуноҳлардан ҳоли эмас. Бундай киши гуноҳ-хатолардан афсусланиш, уларга чин дилдан тавба қилиб, яхши амаллар қилишга ўтиши лозим.

Бутун инсоният отаси Одам алайхиссалом ҳам хато қилгандан сўнг тавба-тазарру орқали Ҳақ таоло мағфиратига ноил бўлди. Шу боис тавбага юзланиш, гуноҳларга истиғфор айтиш инсон наслига фарз қилинган азалий ҳукмдир.

Қуръони каримда марҳамат килинади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилинглар, шояд Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анхорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!” (Таҳрим сураси, 8-оят)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
@eskiobodmasjidi
АЁЛ ИЛМЛИ БЎЛИШИ ШАРТ!

Бугyн оилавий ажримлар кўпайиб бораётгани ҳақида мулоҳазалар қулоққа тез-тез чалиняпти. Бизнинг мамлакатимиз оилавий ажримларга иложи борича қарши туради. Неки имкон бўлса ишга солиб, оилаларни асраб қолишга, ажримларнинг олдини олишга ҳаракат қилинади. Фақатгина жуда жиддий ҳолларда, узр ўтмайдиган ҳолга келиб қолганда ёки хиёнат каби сабаблар келтирилгандагина дин ҳам, давлат ҳам, ҳатто жамият ҳам ажримни ўринли деб билади. Бундай ажримларнинг асосий сабабларидан бири эса аёлнинг илмсизлигидир. Ҳар бир эркак ўз аёлининг илм савиясини оширишга ва бунинг учун унга шароит яратиб беришга масъулдир. Эр илм савиясини оширувчи турли машғулотларга боради, ўз иши бўйича одамлар билан фикр алмашади, замон билан ҳамнафас яшайди, фарзандлрини ҳам турли ўқув-курсларига жўнатади. Аммо аёл яна четда қолиб кетади. Уй ва рўзғор юмушлари билан машғул бўлган аёл илм олишдан узилиб қолади. Аслида аёлнинг илмли бўлиши умматнинг илмли ва салоҳиятли бўлишига сабабдир. Аксарият одамлар қизларини турли уй-рўзғор юмушларини ўрганувчи ёки таомлар пиширишни ўргатиш курсларида ўқитади. Бу ҳол яхши, албатта, аммо уларнинг илм савиясини, дунёқарашларини ўстиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Эркаклар уйлангандан кейин бу масалага алоҳида эътибор бериши керак. Кўплаб ажримларнинг сабаби аёл билан эркакнинг илм савияси тубдан фарқ қилиши ва ораларидаги мулоқотнинг кескин йўқолиб қолишидир. Бу билан оиладаги муҳит бузилади. Эркак билан аёлнинг илм даражаси тенг бўлиши уларнинг ҳар бир масалада бемалол суҳбат қуришларига ва турли мавзуларда фикр юритишларига кенг шароит яратиб беради. Илм кишига фаросат аталмиш буюк неъматнинг шаклланишида ёрдам беради. Фаросатли аёл, умуман, фаросатли киши ҳаммага ёқади. Аёлнинг дунёқараши пастлиги, эркакнинг у билан етарлича гаплаша олмаслиги туфайли у аёлидан зерикишни бошлайди. Бу эса бора-бора ажримга олиб келади. Шунинг учун ҳам тенглик асосига қурилган ҳар қандай оила ва бу тенгликни ушлаб қола билган оилалар ҳаёти ажримдан йироқдадир. Шунинг учун ҳам аёл кишини ўқитиш ва илмли қилиш оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан биридир.
Бола илк таълим ва тарбияни оилада олади. Аёл илмли бўлса, бола онасининг атрофида ўйнаб юриб ҳам илмли бўлиб қолади. Она овқатни пишириб ёки уйларни тартибга солиб турган ҳолатда ҳам унга илм бераверади. Бугунги кунга келиб одамлар анча бу нарсанинг фарқига бориб қолишди. Аввал пул нафсларни қондириш учун топилган бўлса, ҳозирда кўпчилик оилалар фарзандларини илмли бўлиши учун пулларини аямаяпти. Ҳатто чет мамлакатларга болаларни илм олиш олиш учун юборишяпти. Бу эса жуда қувонарли ҳолат. Бу илмларнинг юксак даражага бориб етишини хоҳлаган оталар бир нарсани билишсинки, аввало, уйдаги болага беминнат таълим берувчи онани илмли қилиш лозим. Ҳатто Ойша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, аёллар эркаклардан илм борасида ортда қолиб кетяпти, деб арз қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларнинг илм олишига шароит яратиб берганлар. Бу эса уммат ўрнак оладиган гўзал ишлардан биридир. Замон ривожланиб, тез суръатда ўзгаришлар бўлаётган пайтда у билан ҳамнафас яшаш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда. Барча ишларни Аллоҳ таолонинг буйруқлари асосида олиб бориш эса ҳар бир ишни муваффақиятли бўлишининг асосий омилларидан биридир.
Чунки юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, аёлнинг илмли бўлиши умматнинг илмли ва салоҳиятли, соғлом, ҳар томонлама етук тарзда ривожланишига, жамиятда илмли инсонларнинг сони ортишига ва албатта мамлакат равнақига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Бу орқали кўпайиб бораётган оилавий ажримларнинг сони кескин камаяди.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТEРМИЗИЙ

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
          Хайрли тонг! 🌤

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ЁЛҒОННИНГ САССИҒИДАН ФАРИШТА ҚОЧАДИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг сассиғидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади", дедилар".
Термизий ривоят қилган.
Бу қанчалик даҳшат-а? Бу дунёда бандани қўриқлаб туриш учун бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Фариштаси ўзидан қочган одам ким деган одам бўлади?! Халқ ичидаги "Фалончининг фариштаси йўқ", деган қабилдаги гап бежиз эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.

👇👇👇👇👇👇👇👇@eskiobodmasjidi
ЖАННАТ ДАРАХТЛАРИ, УЛАРНИНГ МЕВАЛАРИ ВА ДУНЁДАГИ МЕВАЛАРГА ЎХШАШЛАРИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ таоло: "Мен солиҳ бандаларим учун кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва ҳеч бир инсоннинг хаёлига келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим", деяпти. Агар хоҳласангиз: "Улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, жаннат неъматларини олдиндан) бирор жон билмас", оятини ўқингиз. Жаннатда бир дарахт борки, суворий унинг соясида юз йил юрса ҳам, кесиб ўта олмайди. Агар хоҳласангиз: "(Улар) ёйилган соя (ости)да..." (Воқеа сураси, 30-оят) оятини ўқингиз. Жаннатдаги қамчидек жой дунё ва ундаги бор нарсалардан яхшидир. Агар хоҳласангиз: "Бас, ким дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилса, муҳаққақ (бахт-саодатга) эришгай. Бу дунё ҳаёти эса алдагувчи матоҳдир" (Оли Имрон сураси, 185-оят), оятини ўқингиз"
(Термизий ривояти).
Ибн Муборак айтади: Сафвон Салим ибн Омирдан ривоят қилди: Саҳобалар: "Аъробийлар ва уларнинг асл масалалари бизларга жуда фойда берди", дейишарди. (Чунки улар кўп савол беришарди.) Бир куни бир аъробий келиб: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, дарҳақиқат, Аллоҳ Қуръонда азият берувчи дарахтни зикр қилди, ваҳоланки, мен жаннатда азият берувчи дарахт бўлмаса керак, деб ўйлаган эдим?" деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "У нима экан?" деб сўрадилар. Аъробий: "Сидр (луғавий маъноси "бута"), унда азият етказувчи тиканлар бўлади", деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло: "Тикансиз бутазорларда..." (Воқеа сураси, 28-оят) демаганми? Аллоҳ таоло ҳар бир тиканининг ўрнига биттадан мева қилди. У мева бўлиб ўсади. Ҳар бир мева етмиш икки рангда товланади, таъми бир-бирига ўхшамайди", дедилар".
Абдураззоқ зикр қилади: "Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, жаннат хусусида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳовуз ҳақида гапирдилар. У: "Жаннатда мевалар борми?" деди. "Ҳа, у ерда Тубо деган дарахт бор", дедилар. У: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ердаги қайси дарахт унга ўхшайди?" деб сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сенинг ерингда унга ўхшайдиган дарахт йўқ. Шомга борганмисан? У ерда Жавзо деган дарахт бор, новдалари пастидан ўсиб, юқорисида қуюқ бўлиб ёйилган", дедилар. Аъробий: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, унинг (яъни, жаннатдаги Тубо дарахтининг) қалинлиги қандай?" деди. Айтдилар: "Агар беш ёшли бақувват туя уни айланиш учун юрса, охирига етмай, чарчокдан силласи қурийди". Кейин: "У ерда узум борми?" деб сўради. У зот: "Ҳа", дедилар. У: "Бир бош узумнинг катталиги қандай?" деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Учқур чавандознинг тинмай юрадиган бир ойлик масофасича".

Абу Убайда айтадилар: "Жаннатнинг хурмоси танасидан шох-шаббаларигача (яъни, тагидан учигача) устма-уст терилгандир. Ҳар меваси кўзадай. Ундан бир дона узиб олинса, ўрнига яна бошқаси пайдо бўлади. Жаннатнинг сувлари ўзансиз оқади, унинг узумлари ўн икки зироъ келади" (Ибн Муборак ривояти).
Ибн Ваҳб Шаҳр ибн Ҳавшадан, у Абу Умома Боҳилийдан ривоят қилади: "Тубо жаннатдаги дарахтдир. Бирорта ҳовли йўқки, унинг шохи етган бўлмаса, бирорта чиройли қуш йўқки, унинг шохида бўлмаса, бирорта мева йўқки, унинг шохида пишмаса".
Молик ибн Анас айтади: "Банандан бошқа бирорта мева жаннат меваларига ўхшамайди.
Чунки Аллоҳ таоло жаннат мевалари ва сояларини доимий деган (Раъд, 34). Фақат банангина қишин-ёзин пишиб ётади".
Абу Зардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир лаган анжир ҳадя этилди. Ундан едилар, сўнг асҳобга: "Олинглар, енглар! Агар осмондан мева нозил бўлган десам, шу мевани айтган бўлар эдим. Чунки жаннат мевалари данаксиз бўлади. Бундан енглар, у бавосилни кесади ва бўғимлар оғришида фойда беради", дедилар (Саълабий Авзоийдан ривоят қилган).

👇👇👇👇👇👇👇@eskiobodmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Китабул_бирри_вассила1-дарс. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/-baLkvSmyZM
Audio
Китабул бирри вассила 1-дарс.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkendmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Косонсой тумани бош имом-хатиби Азизов Кодирхон

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Ота-она ризолигини топиш –фарзанднинг бурчи

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Косонсой тумани "Садпири Комил" жоме масжиди имом-хатиби Умаров Юнусхон

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Maqola

TIL OFATLARI

Alloh taolo o’zi yaratgan insonga nutqni-gapirishni o’rgatdi. Nutq, so’zlashish va bayon qilish qobiliyati Alloh taoloning insonga bergan ulkan ne’matlaridan biridir. Aynan ushbu ne’mat bilan inson o’zga jonzotlardan ajralib turadi, ularning ustidan o’z hukmini o’tqizadi. Inson Alloh erda yaratgan jonzotlar ichida nutq ato etilgan, mukammal ovoz chiqaradigan yagona jonzotdir.

➡️Batafsil o'qish....👇👇👇
http://ravza.uz/story/TIL_OFATLARI

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

Бемазҳабликдан сақланайлик

Мазҳабсизлик – шариатимизга таҳдид соладиган хатарли бидъат. Бу борада сўз юритар эканмиз, аввало, “мазҳаб” сўзининг маъносини аниқлаштириб олмоғимиз зарур. “Мазҳаб” сўзи араб тилидаги “заҳаба” феълидан олинган бўлиб, ўзбекчада “йўл” деган маънони ифода этади. Истилоҳда эса тўртта фиқҳий мазҳаб имомларининг йўлларидир.

➡️Батафсил ўқиш .... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Bemazhablikdan_saqlanaylik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 02 ИЮНЬ (1443ҳ - 02 Зулқаъда ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:02
ҚУЁШ - 04:42
ҚИЁМ - 12:11-12-21
АСР - 17:24
ШОМ - 19:42
ҲУФТОН - 21:21


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-16 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Audio
Китабул бирри вас сила 2-дарс.
Ота онага яхшилик қилиш.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkendmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Китабул_бирри_вас_сила2-дарс#Ота_онага_яхшилик. Мусохон ибн Абдулмажид домла" на YouTube
https://youtu.be/LWueIHpQe98