EskiObod_Uz
125 subscribers
4.88K photos
3.15K videos
115 files
10.8K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
да менга ким мадад бера олади?! – деб хитоб қилди. Ҳаворийлар Исонинг саволига жавобан: – Мана биз ѐрдамчи бўламиз Аллоҳнинг динига. Жонимиз ва молу давлатимизни бу йўлда аямаймиз. Бор кучимиз билан Аллоҳнинг сўз олий бўлиши учун ѐрдам берамиз, – дедилар. “Бас, Бани Исроилдан бир тоифа (одамлар Исога) имон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди”. Исо ҳаворийларни имонга, дин йўлида ѐрдамчи бўлишга чақирганида, улар “лаббай” деб жавоб бердилар. Аммо Бани Исроил қавмидаги бошқа одамлар Исонинг пайғамбарлигини тан олишмади. “Бас, Биз имон келтирган зотларни душманларидан кучли қилиб, улар (кофирлар устига) ғолиб бўлиб қолдилар”. Бу ерда икки тоифанинг икки хил оқибати ҳақида маълумот берилмоқда. Яъни, Исо алайҳиссалом қавми ичидан унга имон келтирганлар ҳам бўлди, унга кофир бўлганлар ҳам кўп эди. Аллоҳ имонлиларни қўллаб-қувватлади, уларга нусрат ато этди, мўминларни куфр келтирган кимсалар устидан ғолиб қилди. Мўминлар Аллоҳнинг фазли билан ғалабага эришдилар. Бу оятда ҳар бир замон ва макондаги мўминларни имонга, солиҳ амалларга тарғиб қилинмоқда. Аллоҳнинг суннати (қонуни, тақдири) мўминларга чиройли оқибат бўлишини тақозо этади. Юқорида келтирилган маълумотлар ҳаворийлар Исо алайҳиссалом даъватига чиройли жавоб қилганлари, унинг олдида елкадош бўлиб, дин хизматида бўлганларини кўрсатади

https://t.me/eskiobodmasjidi
Убай ибн Каъб ҳолатини ким ҳис қилади?!

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга Аллоҳ сенга Қуръонни ўқиб ўтказишимни амр этди", дедилар.

- "Аллоҳ сизга менинг исмимни айтдими?" - деди.

- Ҳа.

Роббул-оламийннинг ҳузурида зикр қилиндимми?!
- Ҳа.

Унинг кўз ёшлари тўкилди.
- У менинг исмимни айтдими?!

У энди ўкраб йиғлаб юборди.

Муттафақун алайҳ
---
Ё Аллоҳ! Жуда бўлмаганда тонгла қиёмат бизни ҳам эсла! Эй фалончи, сен яхшилар томон ўт, дея номимизни айт! Лоақал, эй бандам, дегил!
Биз ҳам Сени ва Каломингни севамиз! Расулингни севамиз! Аммо шу севгимизга лойиқ бўлолмадик. Севгандан кутилмайдиган ишларни қилдик! Аммо ожиз ва нотавонликдан гуноҳ қилсакда, севгимиз чин! Убайга бўлган бу марҳаматингни ҳис қилдик ва қиёматда ана шундай марҳаматингдан биз ҳам умидвормиз. Унга дунёда берганингни, биз охиратда умид қиляпмиз. Умидимизни сўндирма, эй меҳрибон Парвардигор!


MubashshirAhmad


T.me/eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 28 ДЕКАБР (1443ҳ - 23 Жумадул аввал ) СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:15
ҚУЁШ - 07:38
ҚИЁМ - 12:14-12-24
АСР - 15:10
ШОМ - 16:53
ХУФТОН - 18:24

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-19 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
ИСО АЛАЙҲИССАЛОМГА ЭРГАШЛАР КИШИЛАР ҲАҚИДА ҚУРЪОНДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

Исо алайҳиссалом Аллоҳ таоло томонидан Бани Исроил қавмига юборилганида, одамларни тавҳидга, Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилди, уларни ширкдан қайтарди ва одоб-ахлоқли бўлишга чақирди. Қавм орасида баъзилар Исога имон келтирди, уни тасдиқлади. Баъзилар пайғамбарни инкор қилди, ҳақ йўлдан тойилди. Яна бир тоифа одамлар Исо алайҳиссалом буюрмаган амалларни ўзларига лозим тутиб, дунѐ лаззатларидан юз ўгирдилар, Аллоҳ рози бўлмайдиган тарзда таркидунѐчиликни афзал билдилар. Ҳадид сурасида Исо алайҳиссаломга эргашганлар орасида баъзилар динда янгилик яратиб, бидъатларга рағбат қилганлари, бошқалар эса ҳақ йўлдан борганлари айтилади. Аллоҳ таоло шундай деган: “Ҳақиқатан, Биз Нуҳ ва Иброҳимни пайғамбар қилиб бордик ҳамда пайғамбарлик ва Китобни (яъни, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръонни) ҳам икковининг зурриѐтларига (ато) қилдик. Бас, уларнинг орасида ҳидоят топувчи (кишилар) ҳам бор, (аммо) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар. Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Исо ибн Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик ва унга Инжилни ато этдик ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ѐзганимиз – буюрганимиз йўқ, лекин ўзлари Аллоҳнинг розилигини истаб (роҳибликни одат қилдилар-у), сўнг унга тўла риоя қила олмадилар. Бас, Биз улардан имон келтирган зотларга ажр-мукофотларини ато этдик. (Аммо) улар орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар” (Ҳадид сураси, 26-27-оятлар). Аллоҳ таоло одамларни тўғри йўлга бошлаш учун жуда кўп пайғамбарлар юборди. Жумладан, Нуҳ ва Иброҳим алайҳимуссаломни юбориб, уларнинг зурриѐтларидан яна кўп анбиѐларни чиқарди. Ўша пайғамбарларга Китобни туширди: Мусога Тавротни, Довудга Забурни нозил қилди. Бу ерда Нуҳ ва Иброҳим алайҳимуссаломнинг хосланишига сабаб, барча набийлар шу икки пайғамбар наслидан тарқалган. “Бас, уларнинг орасида ҳидоят топувчи (кишилар) ҳам бор, (аммо) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар”. Ўша пайғамбарлар зурриѐтидан ҳақ йўлда юрган ва имон келтирган зотлар ҳам бор. Бироқ кўплари фосиқдирлар, ҳақ йўлдан оғиб куфр ва залолат йўлини ихтиѐр қилганлар. “Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Исо ибн Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик”. Яъни, Биз пайғамбарларни кетма-кет юбордик. Исо ибн Марямни ҳам пайғамбар қилдик, қавмини ҳидоятга йўллаш учун унга Инжилни ваҳий қилдик.
Исога берилган Китобнинг “Инжил” дейилишига сабаб, у кенглик, нур ва зиѐ эди. Исо қавмини тўғри йўлга чорлаш ва уларга башорат бериш учун Аллоҳ Инжилни унга туширган. Шундан кейин Исо алайҳиссаломга эргашган кишиларга хос баъзи сифатлар зикр қилинади: “Ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ѐзганимиз – буюрганимиз йўқ, лекин ўзлари Аллоҳнинг розилигини истаб (роҳибликни одат қилдилар)”. “Роҳиблик” насроний роҳиблари Аллоҳдан қўрқиш ва дунѐдан юз ўгириш учун ўзлари ўйлаб топган нарсадир. Оятнинг маъноси қуйидагича: Аллоҳ Бани Исроил қавмига пайғамбар қилиб юборилган Исо алайҳиссаломга имон келтирган ва эргашган кишилар қалбида меҳршафқат ва мулойимликни, меҳрибонликни пайдо қилди. Улар орасидаги бидъатчилар ўзлари учун таркидунѐчиликни ўйлаб топдилар. Аллоҳ уларни бунга буюрмаган эди. Улар Аллоҳ розилигини қозониш учун шундай қилдилар. “Сўнг унга тўла риоя қила олмадилар. Бас, Биз улардан имон келтирган зотларга ажр-мукофотларини ато этдик. (Аммо) улар орасида кўплари фосиқитоатсиздирлар”. Лекин улардан кўпи роҳиблик тақозо этадиган зуҳд, тақво ва иффатни сақлашга тўлиқ риоя қилолмадилар. Уларнинг таркидунѐчилиги тўғри ибодатдан холи расмрусумлардангина иборат бўлиб қолди. Насронийлар ўзлари ўйлаб чиқарган таркидунѐчиликка жуда кам одамлар сабр қила олдилар. Аллоҳ Исога эргашган зотларга беҳисоб ажр-мукофотлар берди. Бироқ Исони инкор қилган ѐки у келтирган нарсаларни ўзгартирган кимсалар муносиб жазоларини оладилар. “(Аммо) улар орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар” жумласи Исо алайҳиссало
мни инкор қилган, Аллоҳнинг буйруқларидан бўйин товлаган кимсалар пайғамбарга эргашган кишилардан кўпроқ бўлганини билдиради. Бу оятда Исога чиройли суратда эргашган, қалбларини нопокликлардан тозлаган ва дунѐнинг ортиқча матоҳларидан четроқ бўлган кишилар шаънига мақтов айтилмоқда. Шунингдек, Исо алайҳиссалом олиб келган шариатни ўзгартириб юборган, Аллоҳнинг ғазабини қўзғатадиган гуноҳларни содир этган кимсалар қораланмоқда. Моида сурасида Исо алайҳиссаломга эргашганлар орасида Аллоҳга ихлос билан ибодат қилган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватлари етиб келганида, унга эргашган кишилар мақталган. Аллоҳ таоло шундай деган: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сиз мўминларга энг қаттиқ адоват қилувчи одамлар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз. Мўминларга дўст бўлишга яқинроқ кишилар эса: “Биз насронийлармиз”, деган кишилар эканини кўрасиз. Бунга сабаб, уларнинг орасида олимлар ва роҳиблар бор экани ва уларнинг кибр-ҳаво қилмасликларидир. Улар Пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитган пайтларида унинг ҳақ эканини билганлари сабабли кўзларидан ѐш қуйилаѐтганини кўрасиз. Улар дейдилар: “Парвардигоро, имон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин189. Бизга нима бўлдики, Аллоҳга ва бизга келган ҳақ динга ишонмаймиз-у, яна Парвардигоримиз бизни ҳам бу солиҳ қавм билан бирга (жаннатга) дохил қилишини тамаъ қиламиз?!” Бас, шу гаплари сабабли Аллоҳ уларни остидан дарѐлар оқиб турадиган, улар абадий яшайдиган жаннатлар билан мукофотлади. Бу чиройли амал қилувчиларнинг мукофотидир. Кофир бўлган ва оятларимизни ѐлғон, деган кимсалар эса жаҳаннам эгаларидир” (Моида сураси, 82-86-оятлар). Саид ибн Жубайрдан ривоят қилинади: “Нажоший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир гуруҳ одамларини юборди. Бас, улар мусулмон бўлдилар. Аллоҳ улар ҳақида “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сиз мўминларга энг қаттиқ адоват қилувчи одамлар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз” оятини нозил қилди. Улар Нажоший олдига қайтиб борганларида, унга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарларини етказдилар ва Нажоший ҳам мусулмон бўлди. Нажоший умрининг охиригача мусулмон бўлиб қолди (яъни, мусулмон ҳолида вафот этди). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биродарингиз Нажоший вафот этди. Унга намоз ўқинглар”, дедилар. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистондаги Нажошийга Мадинада туриб (ғойибона) жаноза намозини ўқидилар” (Ибн Жарир ривоят қилган). Ибн Жарир ушбу оятлар нозил бўлишига сабаб бир қанча ривоятларни келтиргач: “Менинг наздимда тўғри гап шуки, Аллоҳ “Биз насронийлармиз”, деган қавмнинг сифатларини келтирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни имон аҳлига энг яқин ва муҳаббатли эканини кўрганлар. Бу ерда уларнинг исмлари келтирилмаган. Балки улар Нажошийнинг асҳобларидир. Балки Исо алайҳиссалом шариатига эргашган ва Ислом даъвати келганидан кейин мусулмон бўлган, Қуръон эшитиб, унинг ҳақ Калом эканини билган кишилардир190”. “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сиз мўминларга энг қаттиқ адоват қилувчи одамлар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз”. Яъни, эй Муҳаммад, Сиз одамларни ҳақ динга даъват қилиш чоғида Сизга ва даъват қилаѐтган йўлингизга эргашганларга энг қаттиқ душманлик қиладиганлар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз. Уларнинг адоватига сабаб ҳасад, кўролмаслик, нонкўрлик ва ғурурдир. Мана шу разил иллатлар қалбга ўрнашса, уни ҳидоятдан, ҳаққа имон келтиришдан тўсиб қўяди. “Мўминларга дўст бўлишга яқинроқ кишилар эса: “Биз насронийлармиз”, деган кишилар эканини кўрасиз”.
Яъни, эй Муҳаммад, яҳудийлар ва ширк келтирган кимсалар сизларга энг ашаддий душман бўлса, “Биз насронийлармиз”, дейдиганлар Сизга ва асҳобларингизга яқинроқ, мўминларни яхши кўрувчидирлар. “Бунга сабаб, уларнинг орасида олимлар ва роҳиблар бор экани ва уларнинг кибр-ҳаво қилмасликларидир”. Бунга сабаб, насронийлар ичида илм талабида ҳаракат қиладиган, ўзгаларни маърифатга бошлайдиган, Аллоҳга ибодат қилишга рағбат қилиб, дунѐнинг ортиқча лаззатларидан тийиладиган кишилар борлигидир. Улар ҳаққа бўйин эгишдан ор қилмайдилар. Агар ҳақни тушунсалар, уни билсалар, камтарлик билан итоат этадилар
, мағрурлик ва кибр кўчасини ҳатлаб ўтадилар. Алусий шундай деган: “Ушбу оят тавозеъ, илм ва амалга юзланиш, шаҳватлардан тийилиш қаерда бўлса ҳам мақталган сифатлардан эканига далолат қилади”. Шундан кейин насроний уламолари Қуръон эшитганда қандай ҳолатга тушишлари тасвирланади: “Улар Пайғамбарга нозил қилинган нарсани эшитган пайтларида унинг ҳақ эканини билганлари сабабли кўзларидан ѐш қуйилаѐтганини кўрасиз”. Бу ерда “Пайғамбар”дан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, “Пайғамбарга нозил қилинган нарса” эса Қуръони каримдир. “Биз насронийлармиз”, дейдиган олим кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Қуръонни эшитсалар, тиловатдан қалблари таъсирланади, нафслари хотиржам бўлади. Бунинг натижасида кўзларидан дув-дув ѐш тўкилади. Улар Қуръон эшитиб, аввал билмаган ҳақиқатларини англаганлари учун кўз ѐшларини тийиб туролмайдилар. Мана шу оятда Қуръоннинг қалбга нақадар кучли таъсир қилиши, дил ҳақни қабул қилса, инсон кўзидан ѐш тўкилиши таъкидланмоқда. Қуръон нури ва ҳидояти қалбга сингганидан кейин қувонч ва муҳаббат кўз ѐшлари дийдалардан сизиб чиқади. Шундан сўнг улар ҳақни эшитиб нима дейишлари келтирилади: Улар дейдилар: “Парвардигоро, имон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин”. Яъни, Парвардигоро, биз эшитган нарсамизга тўлиқ имон келтирдик. Бас, бизни Муҳаммад алайҳиссаломга имон келтирган ва одамларни зулматдан ҳидоят нурига олиб чиққан жамики пайғамбарларни тасдиқлайдиган зотлар қаторида ѐзгин! “Бизга нима бўлдики, Аллоҳга ва бизга келган ҳақ динга ишонмаймиз-у, яна Парвардигоримиз бизни ҳам бу солиҳ қавм билан бирга (жаннатга) дохил қилишини тамаъ қиламиз?!” Яъни, Яккаю Ёлғиз Аллоҳ таолога, Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган, инсониятни бахту саодатга бошловчи Қуръонга имон келтиришимизга нима монелик қилади?! Парвардигоримиз бизларни имонимиз сабабидан солиҳ қавмлар қаторига киритишини умид қилаѐтган бўлсак, (яна нима тўсқинлик қилади мусулмон бўлишимизга)?! Кўриниб турибдики, улар Қуръонни бутун вужудлари билан тинглаганларидан кейин тиловатдан қаттиқ таъсирландилар ва кўзларидан шашқатор ѐш оқди. Шундан кейин Аллоҳ таолодан уларни мўминлар қаторида ѐзишини сўраб илтижо қилдилар. Булар аввалда насроний бўлиб, кейин Исломни қабул қилган зотларнинг қалби қордек оппоқ, табиатлари ҳаққа мойил, ҳақ даъватни ҳеч қандай тараддудсиз қабул қилишга илҳақ бўлганларига далолат қилади.
У зотлар имонга мушарраф бўлиб, ўзлари учун чиройли оқибат нақд эканига ишониб қолмадилар, балки Аллоҳ таолога юзланиб, мағфиратидан, раҳматидан умидвор эканларини изҳор қилдилар. Имонида содиқ мўмин шундай бўлади. У савоб амалларни қанча кўп қилмасин, Аллоҳнинг фазли-марҳамати ва ҳисобсиз неъматлари олдида ўзи қилган нуқсонли амалларни кичик санайди, Аллоҳнинг азобидан қўрқади, У Зотнинг раҳматидан умид қилади. Қалби пок, ҳақ йўлга мойил бўлган бу зотлар оқибатда Аллоҳнинг улуғ марҳаматига сазовор бўлдилар: “Бас, шу гаплари сабабли Аллоҳ уларни остидан дарѐлар оқиб турадиган, улар абадий яшайдиган жаннатлар билан мукофотлади. Бу чиройли амал қилувчиларнинг мукофотидир”. Бу зотларнинг имон ва ихлос нафаси уфуриб турган покиза сўзлари сабабидан Аллоҳ уларни мукофотлайди, дарахтлари остидан дарѐлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. Улар жаннатда абадий қоладилар. Мана шу Аллоҳ ихлосли мўмин бандаларга амаллари ва чиройли сўзлари учун берган мукофотидир. “Шу гаплари сабабли”, деганда “Парвардигоро, имон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин” деб қилган илтижоларини назарда тутилмоқда. Мана шу сўз уларнинг ихлосли эканига, қалбидаги имони ҳақиқий бўлганига далолат қилади. Аллоҳ айнан шу сўз туфайли уларни муносиб тақдирлади. Бу оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ уларга сўраганларидан ҳам афзалини ато қилди (Дуо қилиш бобида бу оятлар ҳар биримиз учун ибратдир. Зеро, қачон Аллоҳга ихлос билан юзлансак, Аллоҳ дилимиздаги тилакларни ортиғи билан ато этади. У Зотнинг фазлу марҳамати чексиздир. – таржимон). Юқорида келтирилганлар пайғамбар сўзини тасдиқлаб, ҳақиқий мўмин бўлган зотларнинг мукофотидир. Бироқ имондан юз ўгирган, ҳақни қабул қилишдан бош тортган кимсаларнинг оқибати
мана бу оятда баѐн қилинади: “Кофир бўлган ва оятларимизни ѐлғон, деган кимсалар эса жаҳаннам эгаларидир”. Ҳақни инкор қилган, Аллоҳнинг ѐлғизлигига далолат қилувчи оятларни ѐлғончи чиқарган кимсалар жаҳаннамга кирадилар. Куфр йўлини ихтиѐр қилганлар оқибати бундай бошқача бўлмайди. Кўриниб турибдики, Қуръони каримда “Биз насронийлармиз”, деб Қуръондан таъсирланган, ҳақ дин келганида уни зудлик билан қабул қилган ва имонга мушарраф бўлган зотлар шаънига мақтовлар айтилган. (Насронийми, яҳудийми, қайси миллатга мансуб бўлса ҳам, кимда-ким Аллоҳга имон келтирса ва солиҳ амалларни ихлос билан бажарса, ана ўша банданинг оқибати чиройли бўлади. – таржимон). Куфр келтирганлар, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлар эса дўзах эгаларидир. Улар у ерда абадий қоладилар.

https://t.me/eskiobodmasjidi
Парвардигорнинг розилиги ота-онанинг розиликларида

Муқаддас Ислом дини инсонларни доимо яхшиликка чақиради ва ёмонликдан қайтаради. Инсонларнинг ҳуқуқига нисбатан бўладиган ҳар қандай тажовузни ман қилади. Ҳуқуқлар ичида энг муҳими ота-онанинг ўз фарзанди зиммасидаги ҳақлари, фарзанднинг ўз ота-онаси олдидаги бурчидир.

➡️Батафсил ўқиш 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Parvardigorning_roziligi_ota_onaning_roziliklarida

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
T.me/eskiobodmasjidi
#Мақола

Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Бугун диний идорамизга Наманганлик бир нуроний отахондан миннатдорлик мактуби келди. Мактубни ўқиб чиқиб, уни сизларга илингимиз келди. Қуйида мактубни ўқиш осон бўлишини ўйлаб оққа кўчирган ҳолда, тўлалигича сизларга ҳавола қиламиз. Мактуб бундай бошланади:

➡️Батафсил ўқиш 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Alloh_sizdan_rozi_bulsin

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
T.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАТО ТАВБА БИЛАН ТУЗАТИЛАДИ

ИСОҚЖОН ДОМЛА БЕГМАТОВ
"ИМОМ AТ-ТЕРМИЗИЙ " ЖОМЕ МАСЖИДИ ИМОМ-ХАТИБИ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉 t.me/eskiobodmasjidi
Аллоҳдан тақво қилиш - баракот манбаи

Аллоҳга тақво қилиш* ризқни жалб этганидек, тақвони тарк этиш камбағалликни чақиради. Бирор иш гуноҳни тарк этишдек Аллоҳнинг ризқини чорлай олмайди”.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

*Тақво қилиш - Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва гуноҳ-маъсиятдан четланишдир.
T.me/eskiobodmasjidi
Дуо қилиш одобидан

Банда Аллоҳдан ҳожатларини сўрайдиган пайтда тавба-истиғфор айтмоғи маъқул. Зеро, унинг гуноҳи дуосини ижобатдан тўсиб қўйиши мумкин.

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا

«Парвардигорим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга мулку давлат ҳадя этгин», (Сод: 35).

Шайх Абдулазиз Тарифий
T.me/eskiobodmasjidi
SIZ BILGAN VA BILMAGAN MAʼLUMOT.
Siz ushbu rasmda koʻrib turgan hammaga maʼlum va mashhur BUDDA haykali. Ushbu haykal 1000 yildan beri saqlanib kelinadi. Ushbu haykal Budda haykallari ichidagi eng qadimiy haykallardan biri hissoblanadi. Har kuni deyarli 1 million odam ushbu haykalni ziyorat qilish uchun kelishadi va turli sovgʻa salomlar berib ketishadi.
Musulmon davlatlari va boshqa davlatlarning bir guruh olimlari ushbu haykalni oʻrganish maqsadida uni tekshiruvdan oʻtkazishdi. Natijani esa oʻzinggiz koʻrib turibsiz. Kampyuter tamagrafiyasidan oʻtkazilgan ushbu haykal ichida asli odam skeleti borligi aniqlandi.
Odamlar ishonib va sigʻinib yurgan haykal aslida odamning mumiyolangan haykali boʻlib chiqdi.
Buni qarangki odamlar koʻr koʻrona hech foydasi yoʻq bir buyumga sigʻinib yurishibdi.
Alloh Qurʼonda shunday marhamat qiladi:
"U(but)lar siz va ota bobolaringgiz qoʻygan nomlardan oʻzga hech narsa emas. Alloh bunga hech hujjat tushirgan emas.
U(mushrik)lar, Robbilaridan hidoyat kelganiga qaramay, gumon va xovoyi nafs hohishiga ergasharlar holos".
(Najm surasi 23 oyat.)
Bundan koʻrinib turibdiki Alloh siz-u bizlarni faqat oʻziga ibodat qilishga va ungagina itoat qilishga buyurmoqda. Albatta butlarga ibodat qilib yurgan insonlar uchun Alloh vaʼda qilganidek alamli azob bordir.
Alloh barchalarimmizni oʻziga, diniga, paygʻambarlariga va oʻzi yaratgan barcha narsalarga muhabbatli qilsin.
Alloh oʻzining hidoyati va toʻgʻri yoʻlidan adashtirmasin.

EskiObod jomʼe masjidi admini
Abdusalom Yoʻldoshev
T.me/eskiobodmasjidi
Дунёдаги жаннат боғлари

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан:
Хонадоним билан минбарим ораси жаннат боғларидан биридир”.

Бунинг сабабларидан шуки, айни ўша жойда улкан зикр мажлислари бўлар эди”.

(Минҳож ас-сунна, 5/390)

Яъни, у зикр мажлислари Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалари билан бирга ўтказган илм ҳалқалари эди.
Шунинг учун ҳадиси шарифда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Агар жаннат боғлари ёнидан ўтиб қолсанглар, ундан тўйиб қониб олинглар, - дедилар.
Саҳобалар:
- Ундай жаннат боғлари нима? - деб сўрадилар.
- Зикр мажлислари, - деб жавоб қилдилар.

Имом Термизий ва Аҳмад ривоятлари.
T.me/eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 30 ДЕКАБР (1443ҳ - 25 Жумадул аввал ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:15
ҚУЁШ - 07:38
ҚИЁМ - 12:15-12-25
АСР - 15:12
ШОМ - 16:54
ХУФТОН - 18:25

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-20 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
ҚУРАЙШ МУШРИКЛАРИНИНГ ИСО АЛАЙҲИССАЛОМГА БЎЛГАН МУНОСАБАТИ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалда ўтган пайғамбар биродарларига кўп мақтовлар айтганлар. Жумладан, Исо ибн Марямни мақтаб: “Мен дунѐда ҳам, охиратда ҳам одамлар ичида Исо ибн Марямга энг ҳақлироқман. Иккимизнинг орамизда бирон пайғамбар йўқдир”, деганлар. Бироқ Қурайш қавмининг мушриклари
Исо ҳақида бутунлай ўзгача фикрда эдилар. Улар бу улуғ пайғамбарни инкор қилар, уни тан олгилари келмасди. Уларнинг Исо алайҳиссаломга бўлган муносабатлари Қуръони каримда қуйидагича ифодаланган. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) қачонки (Исо) ибн Марям мисол келтирилса, баногоҳ қавмингиз (бу мисолдан шодланиб) қичқира бошлайдилар. Улар: “Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ѐки уми (яъни, Исоми)?!” дедилар. Улар (бу мисолни) Сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Ахир улар хусуматчи-урушқоқ қавмдирлар! У фақатгина Биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир. Биз уни Бани Исроил учун бир мисол-ибрат қилдик. Агар хоҳлаганимизда, албатта сизларнинг ўрнингизга ерда халифа бўладиган фаришталарни (пайдо) қилган бўлар эдик. Албатта (Исо қиѐмат) соати ҳақида билим-аломатдир. Бас, сизлар у ҳақида ҳаргиз шак-шубҳа қилмангиз! (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Макка аҳлига айтинг:) “Менга эргашинглар! Мана шу тўғри йўлдир. Сизларни шайтон ҳаргиз (Аллоҳнинг динидан) тўсмасин! Албатта у сизлар учун очиқ душмандир”. Қачонки Исо аниқ-равшан ҳужжатмўъжизалар келтиргач, деди: “Мана, мен сизларга ҳикмат – Инжил билан, ўзларингиз ихтилоф қилаѐтган айрим нарсаларни баѐн қилиб бериш учун келдим. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат этинг! Албатта менинг Парвардигорим ҳам, сизларнинг Парвардигорингиз ҳам Аллоҳнинг Ўзидир. (Ёлғиз) Унга ибодат қилинглар! Мана шу тўғри йўлдир”. Сўнг (насронийлар ичидан чиққан) фирқалар ўзаро ихтилоф қилдилар. Бас, у золим кимсаларга аламли куннинг азоби – ҳалокат бўлгай! Улар фақат ўзлари сезмаган ҳолларида (қиѐмат) соати тўсатдан келиб қолишини кутмоқдалар, холос” (Зухруф сураси, 5766-оятлар). Муфассирлар нақл қилишича, “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Биз Сиздан илгари юборган пайғамбарлардан сўраб (яъни, улар келтирган диний таълимотларни ўрганиб) боқинг-чи, Биз Раҳмондан ўзга ибодат қилинадиган “илоҳ”лар қилганмиканмиз?!” ояти нозил бўлганида, мушриклар Исо алайҳиссалом ҳақидаги масалани кўтариб: “Насронийлар Исони худо қилиб олганларидек Муҳаммад биздан уни илоҳ қилиб олишимизни хоҳлаяпти шекил!” дейишди. Шунда Аллоҳ таоло “Қачонки (Исо) ибн Марям мисол келтирилса, баногоҳ қавмингиз (бу мисолдан шодланиб) қичқира бошлайдилар” оятини нозил қилди. Жумҳур муфассирлар бу оят Ибн Забаъро мусулмон бўлишидан олдин талашибтортишган масала ҳақида нозил қилинганини айтишган. Унга кўра, “(Эй мушриклар,) сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаѐтган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир” ояти (Анбиѐ сураси, 98-оят) нозил бўлганида, Ибн Забаъро:
– Эй Муҳаммад, насронийлар Масиҳга, яҳудийлар Узайрга ва Бани Мулайҳ фаришталарга сиғинганлар-ку? Агар улар дўзахда бўлса, биз ҳам, илоҳларимиз ҳам дўзахда бўлишига розимиз! – деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: – Қавминг тилини билмайсанми?! (Араб тилидаги) “маа” ҳарфи ақл юритмайдиган (ғайри оқил) нарсаларга ишлатилишини тушуниб етмадингми?! – дедилар. Бошқа ривоятда айтилишича, у зот: “Улар шайтонга сиғинишган”, деганлар. Шунда юқоридаги оятлар нозил қилинган. Яъни, Ибн Забаъро Исо ибн Марямни мисол келтириб, Сиз билан тортишганида, Қурайш кофирлари бақиришиб, шодланганларидан қичқириб юбордилар. Чунки Ибн Забаъронинг гапини эшитиб, “Биз Муҳаммадни жангда енгдик, мот қилдик уни деб ўйлагандилар. Улар: “Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ѐки уми (яъни, Исоми)?!” дедилар. Бу ерда савол беришдан мақсад Исо алайҳиссаломни ўз илоҳларидан афзал билишдир. Гўѐ мушриклар: “Сен Исо Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири эканини, у илоҳларимиздан яхшироқ эканини айтган эдинг. Агар у қиѐмат куни жаҳаннам оловида бўлса, биз ва сиғинаѐтганимиз илоҳлар ҳам жаҳаннамга тушишга розимиз”, дейишаѐтгандек. Аллоҳ уларнинг даъвосини мана бу сўзи билан ботилга чиқарди: – Улар (бу мис
олни) Сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Яъни, эй муҳтарам Пайғамбар, мушриклар оғзидан чиқаѐтган гапларга парво қилманг! Улар Исо ибн Марямни фақат Сиз билан тортишиш учун мисол қилиб келтирдилар. Уларнинг нияти ҳақиқат тагига етиш эмас. “Ахир улар хусуматчи-урушқоқ қавмдирлар!” Яъни, гапларига эътибор берманг, ботилни ушлаб олиб талашибтортишаверсинлар. Улар ўзлари жанжалга мойил хусуматчи кимсалардир. Ботил билан жанжаллашишни хуш кўрадилар. Аслида Исо ибн Марям ҳақидаги мисолни Ибн Забаъронинг ўзи келтирганди. Лекин бу оятда “мисол келтирдилар” деб кўплик шаклида баѐн қилинмоқда. Сабаби Қурайш мушриклари Ибн Забаъронинг сўзини қўллаб-қувватлаб, қилаѐтган ишига рози бўлишган. Шунинг учун бир одам қилган иш бошқаларга ҳам нисбат берилмоқда. Шундан кейин Исо алайҳиссалом ҳақида энг рост сўз айтилади: “У фақатгина Биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир. Биз уни Бани Исроил учун бир мисол-ибрат қилдик”. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаларидан биридир. Унга пайғамбарлик неъмати ато этилган. Аллоҳ Исо алайҳиссаломни отасиз яратиб, унга очиқ-ойдин мўъжизаларни берди. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг Яккаю Ёлғизлигидан, қодир Зотлигидан, Аллоҳ истаган ишини қила олишидан дарак беради. “Агар хоҳлаганимизда, албатта сизларнинг ўрнингизга ерда халифа бўладиган фаришталарни (пайдо) қилган бўлар эдик”. Бу оятда ҳам Аллоҳ ҳеч нарсадан ожиз қолмаслиги, хоҳлаган нарсасини жорий қила олишини таъкидланмоқда. Ушбу оят икки хил тафсир қилинган: 1. Эй кофирлар, агар сизларни ҳалок қилишни истаганимизда, вафотингиздан кейин ўрнингизга фаришталарни ўринбосар қилган бўлардик. Бироқ Ўзимизгагина маълум ҳикматга кўра бундай қилмаймиз. 2. Эй Қурайш эркаклари, агар хоҳласак, сизлардан аѐллар воситасисиз фаришталарни дунѐга келтирган бўлардик. Бу Биз учун жуда осон ишдир. “Албатта (Исо қиѐмат) соати ҳақида билим-аломатдир. Бас, сизлар у ҳақида ҳаргиз шак-шубҳа қилмангиз!” Оятда “у” дейилганда Исо алайҳиссалом назарда тутилмоқда. “Илм” эса аломат, белгидир. Яъни, Исо алайҳиссаломнинг охири замонда осмонда тирик ҳолида тушиши қиѐмат жуда яқин эканини, дунѐ охирлаб қолганини билдирувчи белгидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исо алайҳиссалом қиѐматдан олдин одил ҳакам бўлиб осмондан тушиши ҳақида хабар қилганлар. Бу ривоятлар мутавотир даражасига етган. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Макка аҳлига айтинг:) “Менга эргашинглар! Мана шу тўғри йўлдир”. Яъни, эй одамлар мен олиб келган шариатга итоат этинглар. Мана шу тўғри йўлдир. Бу йўл сизларни дунѐда ҳам, охиратда ҳам саодатга элтади. “Сизларни шайтон ҳаргиз (Аллоҳнинг динидан) тўсмасин! Албатта у сизлар учун очиқ душмандир”. Шайтон сизларни менга итоат этишдан зинҳор тўсиб қўймасин! Шайтоннинг сизларга душманлиги аниқ. Унинг макр-ҳийлалари очиқ-ойдиндир. Шундан кейин Исо алайҳиссалом қавмига пайғамбар қилиб юборилганида, улар нима деганлари келтирилади: “Қачонки Исо аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, деди: “Мана, мен сизларга ҳикмат – Инжил билан, ўзларингиз ихтилоф қилаѐтган айрим нарсаларни баѐн қилиб бериш учун келдим”. Оятдаги “ҳикмат”дан мурод, шариат ҳукмлари, буйруқлари, панд-насиҳатларни ўз ичига олган Инжил китобидир. Аллоҳ уни Исо алайҳиссаломга нозил қилган. Аллоҳ таоло Исони қавмига пайғамбар қилганида, у одамларга насиҳат қилиб: – Эй қавмим, сизларга менинг ростгўйлигимни тасдиқлайдиган мўъжизалар келтирдим. Шунингдек, одоб-ахлоқ, шариат ҳукмларидан иборат илоҳий ҳикматларни олиб келдим сизларга, – деди. “Ўзларингиз ихтилоф қилаѐтган айрим нарсаларни баѐн қилиб бериш учун келдим”. Яъни, сизлар ихтилоф қилаѐтган, талашиб-тортишаѐтган баъзи нарсаларни баѐн қилиш учун Инжилни олиб келдим. “Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат этинг! Албатта менинг Парвардигорим ҳам, сизларнинг Парвардигорингиз ҳам Аллоҳнинг Ўзидир. (Ёлғиз) Унга ибодат қилинглар! Мана шу тўғри йўлдир”. Яъни, шундай экан, Аллоҳга тақво қилинглар! У Зот ѐмон кўрадиган ишлардан ўзларингизни тийинг. Мен нимага буюрсам, унга итоат этинг, нимадан қайтарсам, ўша нарсадан тийилинг! Менинг Парвардигорим, сизларнинг ҳам Парвардигорингиздир. Бас, Унга ихлос билан ибодат қилинглар, бўйин эгинглар У Зот
га! Мана шу энг тўғри йўлдир. Бошқа эгри йўллар сизларни бахту саодатга олиб боролмайди. Шундан сўнг аҳли китоб Исо алайҳиссалом даъватига қандай муносабатда бўлгани айтилади: “Сўнг (насронийлар ичидан чиққан) фирқалар ўзаро ихтилоф қилдилар”. Насронийлар Исо алайҳиссалом ҳақида ихтилоф қилдилар. Баъзилар: “Исо Аллоҳдир”, дейишди. Айримлар: “Исо Аллоҳнинг ўғлидир”, дедилар. Бошқалар: “Исо учта илоҳдан биридир”, деб даъво қилишди. Алусийга кўра, насронийлар уч гуруҳга: малкония, мастурия ва яъқубияга ажралиб кетишди194. “Бас, у золим кимсаларга аламли куннинг азоби – ҳалокат бўлгай!” Бу ерда ўзаро ихтилоф қилган, ҳадидан ошган ва Исо алайҳиссаломга туҳмат тошларини отган кимсаларга қаттиқ азоблар бўлишидан огоҳлантирилмоқда. “Улар фақат ўзлари сезмаган ҳолларида (қиѐмат) соати тўсатдан келиб қолишини кутмоқдалар, холос”. Бу ерда ҳаққа даъват қилинганида, ундан юз ўгирган Макка кофирларига хитоб қилинмоқда. Бу билан улар молу давлат ва бола-чақа наф беролмайдиган қиѐмат кунидан олдин имон йўлига кириб, фойдали амалларни қилишга жалб этилмоқда. Яъни, манави мушриклар фақат қиѐмат вақтини кутяптилар, холос. Қиѐмат уларнинг устига тўсатдан келади. Уларнинг биронтаси ҳам унинг келганини сезмай қолади. Ана ўшанда улар қилган ишлари учун қаттиқ надомат чекадилар. Бироқ ўша онларда афсусланишдан наф чиқмайди. Агар ақллари жойида бўлганида, улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларга итоат этган бўлардилар.

https://t.me/eskiobodmasjidi
Истиғфорни кўп айтинг

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди. Мен ундан сўрадим:
– Сиз вафот этмаганмидингиз?
– Вафот этгандим.
– Ўлим қанақа экан?
– Яхши, – деди у хурсанд бўлиб.
– Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
– Ҳа.
– Қайси амал манфаатлироқ экан?
– Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.

Солиҳлар гулшани китобидан

«У Аллоҳ Холиқ, Бариъ, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У Азиз ва Ҳакимдир»

T.me/eskiobodmasjidi