EskiObod_Uz
125 subscribers
4.87K photos
3.15K videos
115 files
10.8K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Ajoyib tenglama

Istig‘forni qancha ko‘paytirsang, xayr-yaxshiliklar ham shu darajada yog‘ilib keladi.

Istig‘for jannatdir.
– Istig‘for hayotdir.
– Istig‘for nur va yaxshilik alomatidir.
– Istig‘for yaxshi rizqdir.
– Istig‘for oila qurish va zurriyotdir.
– Istig‘for tabassum va saodatdir.
– Istig‘for qalb kengligi, xotirjamlikdir.
– Istig‘for yaxshiliklar kalitidir.


Astag‘firullohal ʼaziym va atubu ilayh!
Astag‘firullohallaziy laa ilaaha illa huval hayyul qoyyum va atubu ilayh!


T.me/eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 27 ДЕКАБР (1443ҳ - 22 Жумадул аввал ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:15
ҚУЁШ - 07:38
ҚИЁМ - 12:14-12-24
АСР - 15:10
ШОМ - 16:52
ХУФТОН - 18:24

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-19 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ДАЪВАТИГА ИЖОБАТИ

Қуръони каримнинг бир қанча ўринларида ҳаворийлар Исо алайҳиссалом даъватига қандай муносабат билдирганлари ҳақида сўз юритилган. Жумладан, Оли Имрон сурасида Аллоҳ таоло шундай хабар қилган: “Энди қачон Исо улар (яҳудийлар) томондан куфрни кўргач: “Аллоҳнинг (динига даъват қилишимда) ким менга ѐрдамчи бўлади?” деди. Ҳаворийлар айтдилар: “Биз Аллоҳнинг (динига) ѐрдам берувчилармиз. Аллоҳга имон келтирдик. (Эй Исо,) гувоҳ бўлингки, биз Аллоҳга бўйинсунгувчилармиз. Парвардигоро, нозил қилган нарсангга ишондик, пайғамбарингга итоат этдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин!” (Яҳудийлар) макр қилдилар. Аллоҳ ҳам “макр” қилди. Аллоҳ “Маккорроқ”дир” (Оли Имрон сураси, 52-54оятлар). Исо алайҳиссалом ростгўй даъватчи эканига ишора қилувчи ажиб мўъжизаларни олиб келди. Бироқ қавм орасида даъватни эшитувчи қулоқ топилмади. Мўъжизаларни кўзлари билан кўриб турсалар-да, шу заҳоти уни инкор қилиб қўя қолишди. Балки Исони ер юзидан йўқотиш ва йўлларида давом этиш пайида бўлдилар. Исо алайҳиссалом Бани Исроил қавмининг куфрини аниқ сезгач, ботил ақидаларига оѐқ тираб туриб олаѐтганларини кўргач, ўзи учун ѐрдамчи излаб: – Аллоҳ йўлида ким менга ѐрдам бера олади? Унинг кўмагида мен Парвардигорим буйруғини одамларга етказаман, уларни огоҳлантираман, – деб хитоб қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳижратдан олдин ҳаж мавсумида: “Менга Парвардигорим Каломини етказишида кўмак берадиган киши борми? Чунки Қурайш мени Раббим даъватини етказишимга тўсқинлик қилмоқда”, деганлар. Бас, Аллоҳ у зотга ѐрдамчилар берди. Ана ўша ѐрдамчилар Расули акрамни турли азиятлардан ҳимоя қилдилар. “Аллоҳнинг (динига даъват қилишимда) ким менга ѐрдамчи бўлади?” дейиш билан ҳаворийларни ҳаққа ѐрдамчи бўлишга тарғиб этилмоқда. Исо уларни ўткинчи ҳою ҳавас ѐ лаззатлар йўлида эмас, балки Аллоҳнинг дини учун ѐрдамлашишга чақирди. Зеро, ким Аллоҳнинг динига кўмакчи бўлса, ана ўша бандани Аллоҳ қўллайди. Ояти карима маъносидан кўриниб турибдики, Бани Исроил қавми орасида кофирлар кўп бўлган. Чунки куфр бутун бошли қавмга нисбат берилмоқда. Бани Исроил орасида кофирлар сероблигидан оз сонли мўминларнинг борлиги деярли билинмасди. Исо алайҳиссалом “Ким менга ѐрдамчи бўлади?”, деб қавм ичидаги саноқли мўминларни топишга ҳаракат қилган.
Қуръон хабар қилишича, Исо алайҳиссалом қалб тўридан отилиб чиққан нидога жуда озчилик бўлган мўминлар лаббай, деб жавоб бердилар. Келинг, мана бу оятларга қулоқ тутайлик: Ҳаворийлар айтдилар: “Биз Аллоҳнинг (динига) ѐрдам берувчилармиз. Аллоҳга имон келтирдик. (Эй Исо,) гувоҳ бўлингки, биз Аллоҳга бўйинсунгувчилармиз”. Ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга имон келтириб, уни тасдиқлаган, даъват йўлида Исога холис кўмакчи бўлган мўмин зотлардир. Айтилишича, “ҳаворий” сўзи “хос киши” мазмунини ифодалайди. Пайғамбар алайҳиссалом Зубайр ибн Аввом ҳақида: “Ҳар бир пайғамбарнинг ҳаворийси бўлади. Менинг ҳаворийим Зубайрдир”, деганлар. “Ҳур” сўзи “оппоқ” маъносини англатади. Шу сабабли танаси оқ аѐллар, ҳуснда пешқадамлар, ҳурлар, дейилади. Ҳаворийлар қалби тоза, ниятлари холис, қалблари нифоқ, алдов ва кўзбўямачиликдан холи бўлгани учун ҳам Аллоҳ таоло уларни “ҳаворийлар” деб зикр қилган. Юқоридаги оят маъноси қуйдагича: Исо алайҳиссалом Бани Исроилнинг куфрда қаттиқ туришини кўргач, қавмига нидо қилиб, “Менга кўмакчи бўладиганлар борми?” деди. Шунда ўзларини Аллоҳ йўлига бағишлаган ҳаворийлар: – Сен излаѐтган одамлар бизмиз. Ҳақни ҳимоя қилишда сен тарафда турамиз. Биз Аллоҳга аниқ имон келтирдик. Парвардигоримиз ҳар нарсага қодир эканига шубҳасиз ишондик. Мана шу имонимизга сен ҳам гувоҳ бўлишингни истаймиз. Эй Исо, барча пайғамбарлар қавмлари имонига шоҳид бўлганларидек сен ҳам бизнинг мусулмон эканимизга гувоҳ бўлишингни хоҳлаймиз! – деб Исо алайҳиссалом даъватига ижобат қилдилар. Оятдан кўриниб турибдики, Исо алайҳиссаломга ѐрдамчи бўлиш ниятини билдирган бу зотлар имоннинг юқори даражасига чиққан, қалблари зилол сувдек мусаффо, табиатларида қинғирлик ва тойилиш бўлмаган. Ҳа, ҳаворийлар маломатчининг маломатидан ҳайиқмадилар, ѐлғиз Аллоҳдан қўрқдилар. Шунинг учун ҳақ йў
лида, эзгулик йўлида кўмакчи бўлишдек бахтга эришдилар. “Парвардигоро, нозил қилган нарсангга ишондик, пайғамбарингга итоат этдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин!” Яъни, ҳаворийлар сўзларида давом этиб: – Ё Парвардигор! Биз пайғамбарларингга нозил қилинган китобларга имон келтирдик, Сен юборган пайғамбарга бўйсундик. Бас, раҳматинг ва фазлу карамингла бизни Яккаю ягоналигингни эътироф этган, солиҳ амалларни бажарадиган зотлар қаторига ѐзгин! – деб дуою илтижолар қилдилар. Баъзи уламолар айтишича, ҳаворийлар ўн икки киши бўлишгач, Исо алайҳиссаломга кўмаклашишни лозим тутиб, ҳақ йўлда катта хизмат қилишган. Шундан кейин Бани Исроил томонидан қилинган иш ҳақида хабар қилинади: “(Яҳудийлар) макр қилдилар. Аллоҳ ҳам “макр” қилди. Аллоҳ “Маккорроқ”дир”.
“Макр” сўзи тадбир қилиш ѐ ҳийла билан бошқа тарафга буриб юбориш каби маъноларни ифодалайди. Макрга икки хил қаралади: агар макр қилишдан мақсад ѐмонлик ва қабиҳлик бўлса, у қораланади. Яҳудийлар Исо алайҳиссаломга қилган макри бунга мисолдир. Агар макр қилишдан мақсад яхшилик бўлса, у ҳолда бундай макр мақталади. Исо алайҳиссалом даъватини ѐлғонга чиқарган яҳудийлар унга хиѐнат қилдилар, ўлдирмоқчи бўлдилар уни. Қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун не-не воситаларни ишга солмадилар. Бироқ ҳикматли ва қодир Зот – Аллоҳ таоло уларнинг макрларини бекор қилди, шунча чора-тадбирлари бесамар кетди. Аллоҳ пайғамбари Исо алайҳиссаломга уларнинг ѐмонликларидан нажот берди. Аллоҳ “макр” жиҳатидан яҳудийлардан кучлироқ. У Зотнинг тадбири амалга ошувчидир. Аллоҳ жиноятчи кимсаларни кутмаган томонларидан жазолаб қўяди. Моида сурасини ўқир эканмиз, бу ерда ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга айтган гаплари, ундан нима талаб қилганларини билиб оламиз. Аллоҳ таоло шундай хабар қилган: “Яна ҳаворийларга (сен орқали:) “Менга ва пайғамбаримга имон келтиринглар”, деб ваҳий юборганимда, улар: “Имон келтирдик. (Эй Парвардигор,) бизнинг бўйсунувчилар эканимизга Ўзинг шоҳид бўл”, деганларини эсла! Ҳаворийлар: “Эй Исо ибн Марям, Парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишга қодирми?” деган пайтларида, (Исо уларга:) “Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳдан қўрқинглар”, деб жавоб қилди. Улар дедилар: “Биз (фақатгина) у дастурхондан ейишни ва кўнгилларимиз таскин топишини ҳамда сенинг рост сўзлаганингни аниқ билиб, гувоҳ бўлувчилардан бўлишни истаймиз”. (Шунда) Исо ибн Марям: “Ё Аллоҳ, Парвардигоро, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгинки, у аввалу охиримиз учун байрам ва Сенинг оят-мўъжизанг бўлиб қолгай. Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қил. Ўзинг энг яхши ризқ берувчисан”, деганида, Аллоҳ айтди: “Мен уни сизларга туширувчиман. Аммо (шундан) кейин сизлардан кимда-ким кофир бўлса, уни шундай азобга гирифтор қиламанки, бутун оламлардан бирон одамни ундай азобламайман” (Моида сураси, 111-115-оятлар). Исо алайҳиссаломга ҳаворийларнинг ѐрдамчи қилиниши Аллоҳ таолонинг марҳаматидир. Ҳаворийларга қилинган ваҳий илҳомдир. Улар ўзларига илҳом қилинган нарсага бўйсунган. Бу жумҳур муфассирлар, жумладан, Ибн Касир фикридир. Баъзилар бу ердаги “ваҳий”ни буйруқ маъносида эканини ҳам айтишган. Яъни, эй Исо, сенга берган неъматларимни, илҳом орқали ҳаворийларга ваҳий қилиб: – Мен Ёлғиз Илоҳ эканимни, ибодатга муносиб Зот эканимни тасдиқланглар. Мен сизларни тўғри йўлга бошлаши учун юборган Исо ҳақ пайғамбар эканига имон келтиринглар! – деб хитоб қилганимни эсла! Оятда “Менга ва пайғамбаримга” дейиш билан Исо фақат пайғамбарлардан бири эканига далолат қилинади. “Имон келтирдик. (Эй Парвардигор,) бизнинг бўйсунувчилар эканимизга Ўзинг шоҳид бўл”, деганларини эсла! Ҳаворийлар ҳақ динга чақирилганларида:
– Ибодатга энг муносиб Аллоҳ таолога имон келтирдик. Унинг ота-онаси ҳам, фарзандлари ҳам йўқлигига ишондик. Парвардигоро, қиѐмат куни биз мўмин эканимизга, Сенга бутунлай таслим бўлганимизга гувоҳ бўл! – деб илтижо қилдилар. Ҳаворийлар аввал имонни зикр қилдилар. Сабаби у қалб ишидир. Ундан кейин исломни зикр қилдилар. Зеро, таслим бўлиш вужуднинг амалидир. Улар гўѐ: “Имон қалбимизга мустаҳкам ўрнашган. Бунинг самараси ўлароқ Аллоҳ таоло Исо тилида бизга буюрган ҳар қандай амални қилишга танамиз бўйсуна
ди”, демоқдалар. Шундан кейин Исо ва ҳаворийлар ўртасида бўлиб ўтган суҳбат келтирилади: Ҳаворийлар: “Эй Исо ибн Марям, Парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишга қодирми?” деган пайтларида... Ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга “Эй Исо ибн Марям” деб хитоб қилишлари уларнинг ақидаси тўғри бўлгани, Исони ѐки унинг онасини худо деб эътиқод қилмаганларини кўрсатади. Ҳаворийлар мўмин эдилар. Улар Аллоҳнинг қудратига шубҳаланишлари мумкин эмас эди. Бунда Аллоҳнинг қудратидан шак-шубҳа қилиш маъноси йўқ. Яъни, ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга юзланиб: – Эй Исо, устимизга осмондан дастурхон туширишини Парвардигорингдан сўрай оласанми? – деб мурожаат қилдилар. Ҳаворийларнинг бу талабига Исо алайҳиссалом шундай жавоб қайтарди: – Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳдан қўрқинглар. Яъни, Аллоҳга тақво қилинглар! У Зот белгилаб берган чегарадан ўтманглар! Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, бундай талабларни ўртага ташламанг! Чин мўмин бандалар фитнага етакловчи бундай саволларни бермайди. Шунда ҳаворийлар ўз талабларига қуйидагича изоҳ беришди: – Биз (фақатгина) у дастурхондан ейишни ва кўнгилларимиз таскин топишини ҳамда сенинг рост сўзлаганингни аниқ билиб, гувоҳ бўлувчилардан бўлишни истаймиз. Яъни, ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга қарата: биз қуйидаги сабабларга кўра осмондан дастурхон туширилишини истаймиз: 1. Баракага эришиш учун ўша дастурхондан ейишни хоҳлаймиз. Сенинг рисолатингга имон келтирмаган кимсалар адоват қилиб, тирикчилигимизни танг аҳволга солиб қўйди. Бас, биз ризқ-рўзга муҳтожмиз. 2. Бу дастурхон туширилиши билан сен чақираѐтган йўл ҳақ эканига қалбимиз таскин топиши, кўнглимиз хотиржам бўлишидан умидвормиз. Зеро, биз сени тасдиқлаймиз. Аммо бундай далиллар қалбимиздаги имонни янада мустаҳкам бўлишига сабабдир. 3. Кейин сенинг ҳақ пайғамбар эканингга янада кўпроқ ишонишни, буни аниқ билишни истаймиз. Сен бизга ерда мўъжиза кўрсатдинг. Энди осмондан дастурхон нозил бўлиши ҳақиқатан ростгўй эканингни кўрсатади. 4. Бани Исроил қавмидан бўлган кимсалар кўрмаган мўъжизаларни кўриб, уни тасдиқлашни, бунга гувоҳ бўлишни хоҳлаймиз. Бу билан имонлилар имони зиѐда бўлади. Имонга мойил кишилар шубҳа-гумондан фориғ бўлади. Мана шу жумлалар ҳаворийлар Аллоҳнинг қудратига, ѐ Исо алайҳиссаломнинг пайғамбар эканига шубҳа билан қарамаганларидан дарак беради. Осмондан дастурхон туширилишини сўрашдан улар бошқа нарсани мақсад қилишган.
Ҳаворийлар нима сабабдан осмондан дастурхон тушишини сўраѐтганларини эшитган Исо Аллоҳга юзланиб: – Ё Аллоҳ, Парвардигоро, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгинки, у аввалу охиримиз учун байрам ва Сенинг оят-мўъжизанг бўлиб қолгай. Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қил. Ўзинг энг яхши ризқ берувчисан, – деди. Яъни, Исо алайҳиссалом ѐрдамчиларининг ҳужжат-далилларини эшитгач, Парвардигорига тазарру қилди: – Ё Аллоҳ! Дуоларимизни қабул қилувчи Сенсан! Устимизга осмондан бир дастурхон туширишингни сўраймиз. Унда егулик ва таомлар бўлсин. Бу дастурхон тушган куни биз учун байрам ва хурсандчилик вақти бўлади. Биз бунинг эвазига Сенга кўп шукрлар қиламиз. Биздан кейингилар учун ҳам бу кун шодиѐна куни бўлиб қолади. Самодан тушадиган бу дастурхон менинг ростгўй пайғамбарлигимни тасдиқловчи мўъжизалардан бири бўлади. Буни кўриб уларнинг имонлари зиѐда бўлади, сенинг қудратингга аниқ ишонадилар! “Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қил. Ўзинг энг яхши ризқ берувчисан”. Яъни, Парвардигоро, устимизга сўраганимизни нозил қил! Бизни ризқинг билан сийла! Зеро, Сен энг яхши ризқлантирувчи Зотсан. Сендан бошқаси берган нарсалар ўткинчи ва завол топувчидир. Исо алайҳиссалом бу таъсирчан дуода “Ё Аллоҳ” ва “Парвардигоро”ни жамлаган. Бу билан Аллоҳ таолога ўта хокисорлик изҳор қилинмоқда. Шундай қилинса, дуонинг ижобати яқинроқ бўлади. Дастурхоннинг айнан осмондан туширилиши унинг ўта олий ва қадрли неъмат бўлиши, ҳиссий ва маънавий жиҳатдан юқори эканини кўрсатади. Ўз навбатида бу неъматнинг шукрини адо қилиш, Аллоҳга хушу-хузу билан муттасил ибодат қилиш лозим бўлади. Фахриддин Розийга кўра, ҳаворийлар кўкдан дастурхон тушишини сўраганларида, аввал ейиш мақсадини баѐн қилдилар, кейин диний ва руҳоний мақсадларни келтирдилар. Ис
о алайҳиссалом эса биринчи диний мақсадларни зикр қилиб, кейин дуоси охирида дунѐга тегишли нарсаларни эслади. Мана шу нарса бандалар орасида руҳий жиҳатдан ҳар кимнинг даражаси турлича бўлишини, баъзиларда руҳий жиҳатлар, айрим кишиларда эса жисмоний-моддий жиҳатлар устунлик қилишини кўрсатади. Исо алайҳиссалом қалби софлигидан, комил имон эгаси бўлганидан ризқни эслаши билан кетидан ризқ берувчи Аллоҳни зикр қилган. Аллоҳ айтди: “Мен уни сизларга туширувчиман. Аммо (шундан) кейин сизлардан кимда-ким кофир бўлса, уни шундай азобга гирифтор қиламанки, бутун оламлардан бирон одамни ундай азобламайман”. Яъни, пайғамбарим Исо дуосини ижобат этаман, устингизга осмондан дастурхон тушираман. Мана шу дастурхон тушишини талаб қилганлар ичидан кимда-ким кофир бўлса, бас, Мен уни шундай азоблайманки, бундай қаттиқ азобни бирон киши тортмайди! “Бутун оламлардан бирон кишини ундай азобламайман” дейилиши бу азобнинг жуда қаттиқ эканини билдиради. Аллоҳнинг оятларини инкор қиладиганлар бу тахлит огоҳлантирилишига сабаб: 1. Ўзлари уни талаб қилиб, кейин инкор қилганлари. 2. Мўъжизаларни кўзлари билан кўра туриб очиқчасига ундан юз ўгирганлари. 3. Аллоҳнинг ѐлғизлигига, Унинг қудратига ва Пайғамбарнинг ростгўйлигига далолат қилувчи белгиларнинг аниқ-равшан келтирилиши. Ақлли киши бундай оятларни инкор қилиши мумкин эмас. Аллоҳнинг оятларини инкор қилишга сабаб нонкўрлик, ўжарлик ва ҳасаддир. Ношукр ва ҳасадгўй кимсалар жуда қаттиқ азобга гирифтор бўлишга лойиқдирлар. Мана шу оятлар билан боғлиқ икки масала борки, улар ҳақида имкон қадар тўхталиб ўтамиз. Биринчи масала: ҳаворийларнинг мусулмон бўлгани ҳақида уламолар фикри. Иккинчи масала: дастурхон тушиши ҳақида уламолар қараши. Ҳаворийларнинг имони борасида турли фикрлар айтилишига сабаб, уларнинг Исо алайҳиссаломга қарата: “Эй Исо ибн Марям, Парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишга қодирми?” деган сўзларидир. Зеро, оятнинг зоҳирий маъносига кўра, ҳаворийлар Аллоҳ осмондан дастурхон туширишига шубҳа билан қарашган. Баъзи уламоларга кўра, жумладан, имом Замахшарий наздида, ҳаворийлар мусулмон бўлишмаган. Улар шунчаки имон ва исломни даъво қилишган, қалбдан бўйсунишмаган. Агар даъволари рост бўлганида, Исо алайҳиссаломга бу тарзда савол бермаган бўлардилар. Замахшарий ҳаворийлар шак қилишгани, Исо алайҳиссалом уларга: “Агар имон келтирдик, деган даъволарингиз тўғри бўлса, Аллоҳга тақво қилинглар, Унинг қудратига шубҳаланманглар. Менга бундай саволларга берманглар. Аллоҳнинг оятларини муҳокама қилманглар!” деб хитоб қилган. Жумҳур уламоларга кўра, ҳаворийлар Исога: “Парвардигоринг осмондан дастурхон тушира оладими?” дейишганида мўмин бўлишган. Уларга кўра, ҳаворийларнинг Исо алайҳиссаломга айтган гаплари Аллоҳнинг қудратидан шубҳаланиш маъносида эмас. Бу гап билан улар мўминлик мартабасидан тушмайдилар. Улар қалблари хотиржам бўлиши, эшитган нарсаларини кўриш орқали янада кучлироқ имон соҳиби бўлиш учун шундай савол берганлар. “Ундан ейишни ва унинг сабабидан қалбимиз таскин топишини истаймиз”, деган гаплари шунга далолат қилади. Иброҳим алайҳиссалом ҳам шу каби савол билан Аллоҳга мурожаат қилган эди: “Эсланг, (эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Иброҳим: “Парвардигорим, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсатгин”, деганида, Аллоҳ: “Ишонмаганмидинг?” деди. Иброҳим: “Йўқ, (ишонаман-ку), лекин дилим (яна ҳам) таскин топиши учун”, деди” (Бақара сураси, 260-оят). Жумҳур уламолар наздида, ҳаворийларнинг саволи феъл (ишни амалга ошириш) ҳақидадир, унга қодирлик борасида эмас. Бизнингча, жумҳур уламолар фикри ва далиллари кучлидир. Сабаби, Аллоҳ таоло уларга илҳом қилиб имон неъмати билан сийлаганини зикр қилган. Агар ҳаворийлар мўмин бўлмаганларида, Аллоҳ буни баѐн қиларди. Одатда Аллоҳ таоло пайғамбарларини мунофиқлар макр-ҳийлаларидан огоҳлантирган. Агар ҳаворийлар мўмин бўлмаганларида, Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга эргашганларни имон ва ихлосда уларга тенглаштирмаган бўларди. Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй мўминлар, сизлар ҳам худди (ҳаворийлар каби) Аллоҳнинг ѐрдамчилари бўлинг! Исо ибн Марям ҳаворийларга: “Аллоҳга (яъни, Унинг динига даъват қилишимда) ким менинг
ѐрдамчим бўлади?” деганида, ҳаворийлар: “Биз Аллоҳнинг (динига) ѐрдам берувчилармиз”, дедилар” (Саф сураси, 14-оят). Мана бу оятлар ҳам ҳаворийлар имон соҳиблари бўлганидан дарак беради: “Энди қачон Исо улар (яҳудийлар) томондан куфрни кўргач: “Аллоҳнинг (динига даъват қилишимда) ким менга ѐрдамчи бўлади?” деди. Ҳаворийлар айтдилар: “Биз Аллоҳнинг (динига) ѐрдам берувчилармиз. Аллоҳга имон келтирдик. (Эй Исо,) гувоҳ бўлингки, биз Аллоҳга бўйинсунгувчилармиз. Парвардигоро, нозил қилган нарсангга ишондик, пайғамбарингга итоат этдик. Бас, бизни гувоҳ берувчилар қаторига ѐзгин!” (Оли Имрон сураси, 52-53-оятлар). Уламолар баҳс қилган иккинчи масала дастурхон тушиши билан боғлиқ. Жумҳур уламоларга кўра, дастурхон осмондан тушган. Ибн Жарир Табарий: “Бизнингча, гапнинг тўғриси шуки, Аллоҳ дастурхонни туширган. Чунки Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Аллоҳнинг хабарида хилоф бўлмайди. Парвардигоримиз Исо алайҳиссалом дуосига жавобан: “Мен уни тушираман”, деган. Аллоҳ устингизга дастурхон тушираман, деб кейин уни туширмаслиги мумкин эмас”, деган. Ибн Касир Табарийнинг қавлини маъқуллаган ва салафлардан қилинган ривоятлар ва далиллар шунга ишора қилишини таъкидлаган. Термизий Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Дастурхон осмонда тушди. Унда нон ва гўшт бор эди. Бас, улар хиѐнат қилмаслик ва эртанги кун учун заҳира қилиб олиб қўймасликка буюрилди. Лекин улар хиѐнатга қўл урдилар, (ўша таомлардан) эртанги кунга олиб қўйдилар. Бас, шунда маймун ва тўнғизларга айлантирилдилар”. Ибн Абу Ҳотим Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, улар Исо ибн Марямга: “Аллоҳга дуо қил, устимизга осмондан дастурхон туширсин!” дейишди. Шунда фаришталар дастурхонни кўтариб олиб тушишди. Унда еттита катта балиқ ва еттита нон бор эди. Аввалгилар ўша егуликлардан қандай еган бўлса, охиргиси ҳам шундай истеъмол қилди”. Баъзи муфассирлар осмондан тушган дастурхон устига қандай таомлар бўлгани, қаерга ва қандай қилиб тушгани, унинг очилиши ва ѐпилиши ҳақида узундан-узоқ ривоятларни келтирадилар. Бизнингча, уларни четлаб ўтиш афзал. Чунки ўша ривоятларнинг санади заифдир. Бу ўринда менга Ибн Жарирнинг сўзи маъқул келди. Тўғриси шуки, ўша дастурхон устида егуликлар бўлган. У балиқ, нон ѐ жаннат меваларидан бири бўлиши мумкин. Буни билишнинг фойдаси, билмай қолишнинг зарари йўқ. Оятни ўқиѐтган қори оятнинг зоҳирий маъносига иқрор бўлса кифоя. Баъзи уламолар айтишича, ҳаворийлар сўраган дастурхон осмондан тушмаган. Уларга кўра, ҳаворийлар дастурхон тушиши шартини эшитганларидан кейин: “У ҳолда унинг тушишига ҳожатимиз йўқ”, дейишган ва шу зайл туширилмаган.
Бизнингча, жумҳур уламолар фикри ҳақиқатга яқинроқдир. Оятнинг зоҳирий маъносига кўра, осмондан дастурхон тушган. Буни қувватловчи ривоятлар ҳам етарли. Саф сурасининг охирги оятларида ҳаворийлар шаънига мақтовлар айтилган, мўминлар уларга ўхшашга чақирилган. Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй мўминлар, сизлар ҳам худди (ҳаворийлар каби) Аллоҳнинг ѐрдамчилари бўлинг! Исо ибн Марям ҳаворийларга: “Аллоҳга (даъват қилишимда) ким менинг ѐрдамчим бўлади?” деганида, ҳаворийлар: “Биз Аллоҳнинг (динига) ѐрдам берувчилармиз”, дедилар. Бас, Бани Исроилдан бир тоифа (одамлар Исога) имон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди. Бас, Биз имон келтирган зотларни душманларидан кучли қилиб, улар (кофирлар устига) ғолиб бўлиб қолдилар” (Саф сураси, 14-оят). Яъни, эй, Аллоҳ таолога ҳақиқий имон келтирган мўминлар! Худди ҳаворийлар каби Аллоҳнинг динига доим кўмакчи бўлинглар! Исо уларни даъват қилганида, улар пайғамбарларига ѐрдам бериб, унинг ѐнида сабот билан турдилар. Бу оятда мўмин бандалар қанча машаққат бўлишидан қатъи назар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ѐнларида туриб, ҳақиқат йўлида курашишга, суюкли Пайғамбарга ѐрдамчи бўлишга чақирилмоқда. Исо ибн Марям ҳаворийларга: “Аллоҳга (даъват қилишимда) ким менинг ѐрдамчим бўлади?” деганида, ҳаворийлар: “Биз Аллоҳнинг (динига) ѐрдам берувчилармиз”, дедилар. Исо алайҳиссалом ҳаворийлар имони қай даражада қувватли эканини синаш учун уларга юзланиб: – Аллоҳнинг динини етказишда, Унинг ўзига ибодат ва итоат этиш
да менга ким мадад бера олади?! – деб хитоб қилди. Ҳаворийлар Исонинг саволига жавобан: – Мана биз ѐрдамчи бўламиз Аллоҳнинг динига. Жонимиз ва молу давлатимизни бу йўлда аямаймиз. Бор кучимиз билан Аллоҳнинг сўз олий бўлиши учун ѐрдам берамиз, – дедилар. “Бас, Бани Исроилдан бир тоифа (одамлар Исога) имон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди”. Исо ҳаворийларни имонга, дин йўлида ѐрдамчи бўлишга чақирганида, улар “лаббай” деб жавоб бердилар. Аммо Бани Исроил қавмидаги бошқа одамлар Исонинг пайғамбарлигини тан олишмади. “Бас, Биз имон келтирган зотларни душманларидан кучли қилиб, улар (кофирлар устига) ғолиб бўлиб қолдилар”. Бу ерда икки тоифанинг икки хил оқибати ҳақида маълумот берилмоқда. Яъни, Исо алайҳиссалом қавми ичидан унга имон келтирганлар ҳам бўлди, унга кофир бўлганлар ҳам кўп эди. Аллоҳ имонлиларни қўллаб-қувватлади, уларга нусрат ато этди, мўминларни куфр келтирган кимсалар устидан ғолиб қилди. Мўминлар Аллоҳнинг фазли билан ғалабага эришдилар. Бу оятда ҳар бир замон ва макондаги мўминларни имонга, солиҳ амалларга тарғиб қилинмоқда. Аллоҳнинг суннати (қонуни, тақдири) мўминларга чиройли оқибат бўлишини тақозо этади. Юқорида келтирилган маълумотлар ҳаворийлар Исо алайҳиссалом даъватига чиройли жавоб қилганлари, унинг олдида елкадош бўлиб, дин хизматида бўлганларини кўрсатади

https://t.me/eskiobodmasjidi
Убай ибн Каъб ҳолатини ким ҳис қилади?!

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга Аллоҳ сенга Қуръонни ўқиб ўтказишимни амр этди", дедилар.

- "Аллоҳ сизга менинг исмимни айтдими?" - деди.

- Ҳа.

Роббул-оламийннинг ҳузурида зикр қилиндимми?!
- Ҳа.

Унинг кўз ёшлари тўкилди.
- У менинг исмимни айтдими?!

У энди ўкраб йиғлаб юборди.

Муттафақун алайҳ
---
Ё Аллоҳ! Жуда бўлмаганда тонгла қиёмат бизни ҳам эсла! Эй фалончи, сен яхшилар томон ўт, дея номимизни айт! Лоақал, эй бандам, дегил!
Биз ҳам Сени ва Каломингни севамиз! Расулингни севамиз! Аммо шу севгимизга лойиқ бўлолмадик. Севгандан кутилмайдиган ишларни қилдик! Аммо ожиз ва нотавонликдан гуноҳ қилсакда, севгимиз чин! Убайга бўлган бу марҳаматингни ҳис қилдик ва қиёматда ана шундай марҳаматингдан биз ҳам умидвормиз. Унга дунёда берганингни, биз охиратда умид қиляпмиз. Умидимизни сўндирма, эй меҳрибон Парвардигор!


MubashshirAhmad


T.me/eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 28 ДЕКАБР (1443ҳ - 23 Жумадул аввал ) СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:15
ҚУЁШ - 07:38
ҚИЁМ - 12:14-12-24
АСР - 15:10
ШОМ - 16:53
ХУФТОН - 18:24

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-19 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
ИСО АЛАЙҲИССАЛОМГА ЭРГАШЛАР КИШИЛАР ҲАҚИДА ҚУРЪОНДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

Исо алайҳиссалом Аллоҳ таоло томонидан Бани Исроил қавмига юборилганида, одамларни тавҳидга, Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилди, уларни ширкдан қайтарди ва одоб-ахлоқли бўлишга чақирди. Қавм орасида баъзилар Исога имон келтирди, уни тасдиқлади. Баъзилар пайғамбарни инкор қилди, ҳақ йўлдан тойилди. Яна бир тоифа одамлар Исо алайҳиссалом буюрмаган амалларни ўзларига лозим тутиб, дунѐ лаззатларидан юз ўгирдилар, Аллоҳ рози бўлмайдиган тарзда таркидунѐчиликни афзал билдилар. Ҳадид сурасида Исо алайҳиссаломга эргашганлар орасида баъзилар динда янгилик яратиб, бидъатларга рағбат қилганлари, бошқалар эса ҳақ йўлдан борганлари айтилади. Аллоҳ таоло шундай деган: “Ҳақиқатан, Биз Нуҳ ва Иброҳимни пайғамбар қилиб бордик ҳамда пайғамбарлик ва Китобни (яъни, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръонни) ҳам икковининг зурриѐтларига (ато) қилдик. Бас, уларнинг орасида ҳидоят топувчи (кишилар) ҳам бор, (аммо) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар. Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Исо ибн Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик ва унга Инжилни ато этдик ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ѐзганимиз – буюрганимиз йўқ, лекин ўзлари Аллоҳнинг розилигини истаб (роҳибликни одат қилдилар-у), сўнг унга тўла риоя қила олмадилар. Бас, Биз улардан имон келтирган зотларга ажр-мукофотларини ато этдик. (Аммо) улар орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар” (Ҳадид сураси, 26-27-оятлар). Аллоҳ таоло одамларни тўғри йўлга бошлаш учун жуда кўп пайғамбарлар юборди. Жумладан, Нуҳ ва Иброҳим алайҳимуссаломни юбориб, уларнинг зурриѐтларидан яна кўп анбиѐларни чиқарди. Ўша пайғамбарларга Китобни туширди: Мусога Тавротни, Довудга Забурни нозил қилди. Бу ерда Нуҳ ва Иброҳим алайҳимуссаломнинг хосланишига сабаб, барча набийлар шу икки пайғамбар наслидан тарқалган. “Бас, уларнинг орасида ҳидоят топувчи (кишилар) ҳам бор, (аммо) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар”. Ўша пайғамбарлар зурриѐтидан ҳақ йўлда юрган ва имон келтирган зотлар ҳам бор. Бироқ кўплари фосиқдирлар, ҳақ йўлдан оғиб куфр ва залолат йўлини ихтиѐр қилганлар. “Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Исо ибн Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик”. Яъни, Биз пайғамбарларни кетма-кет юбордик. Исо ибн Марямни ҳам пайғамбар қилдик, қавмини ҳидоятга йўллаш учун унга Инжилни ваҳий қилдик.
Исога берилган Китобнинг “Инжил” дейилишига сабаб, у кенглик, нур ва зиѐ эди. Исо қавмини тўғри йўлга чорлаш ва уларга башорат бериш учун Аллоҳ Инжилни унга туширган. Шундан кейин Исо алайҳиссаломга эргашган кишиларга хос баъзи сифатлар зикр қилинади: “Ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ѐзганимиз – буюрганимиз йўқ, лекин ўзлари Аллоҳнинг розилигини истаб (роҳибликни одат қилдилар)”. “Роҳиблик” насроний роҳиблари Аллоҳдан қўрқиш ва дунѐдан юз ўгириш учун ўзлари ўйлаб топган нарсадир. Оятнинг маъноси қуйидагича: Аллоҳ Бани Исроил қавмига пайғамбар қилиб юборилган Исо алайҳиссаломга имон келтирган ва эргашган кишилар қалбида меҳршафқат ва мулойимликни, меҳрибонликни пайдо қилди. Улар орасидаги бидъатчилар ўзлари учун таркидунѐчиликни ўйлаб топдилар. Аллоҳ уларни бунга буюрмаган эди. Улар Аллоҳ розилигини қозониш учун шундай қилдилар. “Сўнг унга тўла риоя қила олмадилар. Бас, Биз улардан имон келтирган зотларга ажр-мукофотларини ато этдик. (Аммо) улар орасида кўплари фосиқитоатсиздирлар”. Лекин улардан кўпи роҳиблик тақозо этадиган зуҳд, тақво ва иффатни сақлашга тўлиқ риоя қилолмадилар. Уларнинг таркидунѐчилиги тўғри ибодатдан холи расмрусумлардангина иборат бўлиб қолди. Насронийлар ўзлари ўйлаб чиқарган таркидунѐчиликка жуда кам одамлар сабр қила олдилар. Аллоҳ Исога эргашган зотларга беҳисоб ажр-мукофотлар берди. Бироқ Исони инкор қилган ѐки у келтирган нарсаларни ўзгартирган кимсалар муносиб жазоларини оладилар. “(Аммо) улар орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар” жумласи Исо алайҳиссало
мни инкор қилган, Аллоҳнинг буйруқларидан бўйин товлаган кимсалар пайғамбарга эргашган кишилардан кўпроқ бўлганини билдиради. Бу оятда Исога чиройли суратда эргашган, қалбларини нопокликлардан тозлаган ва дунѐнинг ортиқча матоҳларидан четроқ бўлган кишилар шаънига мақтов айтилмоқда. Шунингдек, Исо алайҳиссалом олиб келган шариатни ўзгартириб юборган, Аллоҳнинг ғазабини қўзғатадиган гуноҳларни содир этган кимсалар қораланмоқда. Моида сурасида Исо алайҳиссаломга эргашганлар орасида Аллоҳга ихлос билан ибодат қилган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватлари етиб келганида, унга эргашган кишилар мақталган. Аллоҳ таоло шундай деган: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сиз мўминларга энг қаттиқ адоват қилувчи одамлар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз. Мўминларга дўст бўлишга яқинроқ кишилар эса: “Биз насронийлармиз”, деган кишилар эканини кўрасиз. Бунга сабаб, уларнинг орасида олимлар ва роҳиблар бор экани ва уларнинг кибр-ҳаво қилмасликларидир. Улар Пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитган пайтларида унинг ҳақ эканини билганлари сабабли кўзларидан ѐш қуйилаѐтганини кўрасиз. Улар дейдилар: “Парвардигоро, имон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин189. Бизга нима бўлдики, Аллоҳга ва бизга келган ҳақ динга ишонмаймиз-у, яна Парвардигоримиз бизни ҳам бу солиҳ қавм билан бирга (жаннатга) дохил қилишини тамаъ қиламиз?!” Бас, шу гаплари сабабли Аллоҳ уларни остидан дарѐлар оқиб турадиган, улар абадий яшайдиган жаннатлар билан мукофотлади. Бу чиройли амал қилувчиларнинг мукофотидир. Кофир бўлган ва оятларимизни ѐлғон, деган кимсалар эса жаҳаннам эгаларидир” (Моида сураси, 82-86-оятлар). Саид ибн Жубайрдан ривоят қилинади: “Нажоший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир гуруҳ одамларини юборди. Бас, улар мусулмон бўлдилар. Аллоҳ улар ҳақида “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сиз мўминларга энг қаттиқ адоват қилувчи одамлар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз” оятини нозил қилди. Улар Нажоший олдига қайтиб борганларида, унга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарларини етказдилар ва Нажоший ҳам мусулмон бўлди. Нажоший умрининг охиригача мусулмон бўлиб қолди (яъни, мусулмон ҳолида вафот этди). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биродарингиз Нажоший вафот этди. Унга намоз ўқинглар”, дедилар. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистондаги Нажошийга Мадинада туриб (ғойибона) жаноза намозини ўқидилар” (Ибн Жарир ривоят қилган). Ибн Жарир ушбу оятлар нозил бўлишига сабаб бир қанча ривоятларни келтиргач: “Менинг наздимда тўғри гап шуки, Аллоҳ “Биз насронийлармиз”, деган қавмнинг сифатларини келтирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни имон аҳлига энг яқин ва муҳаббатли эканини кўрганлар. Бу ерда уларнинг исмлари келтирилмаган. Балки улар Нажошийнинг асҳобларидир. Балки Исо алайҳиссалом шариатига эргашган ва Ислом даъвати келганидан кейин мусулмон бўлган, Қуръон эшитиб, унинг ҳақ Калом эканини билган кишилардир190”. “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сиз мўминларга энг қаттиқ адоват қилувчи одамлар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз”. Яъни, эй Муҳаммад, Сиз одамларни ҳақ динга даъват қилиш чоғида Сизга ва даъват қилаѐтган йўлингизга эргашганларга энг қаттиқ душманлик қиладиганлар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз. Уларнинг адоватига сабаб ҳасад, кўролмаслик, нонкўрлик ва ғурурдир. Мана шу разил иллатлар қалбга ўрнашса, уни ҳидоятдан, ҳаққа имон келтиришдан тўсиб қўяди. “Мўминларга дўст бўлишга яқинроқ кишилар эса: “Биз насронийлармиз”, деган кишилар эканини кўрасиз”.
Яъни, эй Муҳаммад, яҳудийлар ва ширк келтирган кимсалар сизларга энг ашаддий душман бўлса, “Биз насронийлармиз”, дейдиганлар Сизга ва асҳобларингизга яқинроқ, мўминларни яхши кўрувчидирлар. “Бунга сабаб, уларнинг орасида олимлар ва роҳиблар бор экани ва уларнинг кибр-ҳаво қилмасликларидир”. Бунга сабаб, насронийлар ичида илм талабида ҳаракат қиладиган, ўзгаларни маърифатга бошлайдиган, Аллоҳга ибодат қилишга рағбат қилиб, дунѐнинг ортиқча лаззатларидан тийиладиган кишилар борлигидир. Улар ҳаққа бўйин эгишдан ор қилмайдилар. Агар ҳақни тушунсалар, уни билсалар, камтарлик билан итоат этадилар
, мағрурлик ва кибр кўчасини ҳатлаб ўтадилар. Алусий шундай деган: “Ушбу оят тавозеъ, илм ва амалга юзланиш, шаҳватлардан тийилиш қаерда бўлса ҳам мақталган сифатлардан эканига далолат қилади”. Шундан кейин насроний уламолари Қуръон эшитганда қандай ҳолатга тушишлари тасвирланади: “Улар Пайғамбарга нозил қилинган нарсани эшитган пайтларида унинг ҳақ эканини билганлари сабабли кўзларидан ѐш қуйилаѐтганини кўрасиз”. Бу ерда “Пайғамбар”дан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, “Пайғамбарга нозил қилинган нарса” эса Қуръони каримдир. “Биз насронийлармиз”, дейдиган олим кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Қуръонни эшитсалар, тиловатдан қалблари таъсирланади, нафслари хотиржам бўлади. Бунинг натижасида кўзларидан дув-дув ѐш тўкилади. Улар Қуръон эшитиб, аввал билмаган ҳақиқатларини англаганлари учун кўз ѐшларини тийиб туролмайдилар. Мана шу оятда Қуръоннинг қалбга нақадар кучли таъсир қилиши, дил ҳақни қабул қилса, инсон кўзидан ѐш тўкилиши таъкидланмоқда. Қуръон нури ва ҳидояти қалбга сингганидан кейин қувонч ва муҳаббат кўз ѐшлари дийдалардан сизиб чиқади. Шундан сўнг улар ҳақни эшитиб нима дейишлари келтирилади: Улар дейдилар: “Парвардигоро, имон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин”. Яъни, Парвардигоро, биз эшитган нарсамизга тўлиқ имон келтирдик. Бас, бизни Муҳаммад алайҳиссаломга имон келтирган ва одамларни зулматдан ҳидоят нурига олиб чиққан жамики пайғамбарларни тасдиқлайдиган зотлар қаторида ѐзгин! “Бизга нима бўлдики, Аллоҳга ва бизга келган ҳақ динга ишонмаймиз-у, яна Парвардигоримиз бизни ҳам бу солиҳ қавм билан бирга (жаннатга) дохил қилишини тамаъ қиламиз?!” Яъни, Яккаю Ёлғиз Аллоҳ таолога, Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган, инсониятни бахту саодатга бошловчи Қуръонга имон келтиришимизга нима монелик қилади?! Парвардигоримиз бизларни имонимиз сабабидан солиҳ қавмлар қаторига киритишини умид қилаѐтган бўлсак, (яна нима тўсқинлик қилади мусулмон бўлишимизга)?! Кўриниб турибдики, улар Қуръонни бутун вужудлари билан тинглаганларидан кейин тиловатдан қаттиқ таъсирландилар ва кўзларидан шашқатор ѐш оқди. Шундан кейин Аллоҳ таолодан уларни мўминлар қаторида ѐзишини сўраб илтижо қилдилар. Булар аввалда насроний бўлиб, кейин Исломни қабул қилган зотларнинг қалби қордек оппоқ, табиатлари ҳаққа мойил, ҳақ даъватни ҳеч қандай тараддудсиз қабул қилишга илҳақ бўлганларига далолат қилади.
У зотлар имонга мушарраф бўлиб, ўзлари учун чиройли оқибат нақд эканига ишониб қолмадилар, балки Аллоҳ таолога юзланиб, мағфиратидан, раҳматидан умидвор эканларини изҳор қилдилар. Имонида содиқ мўмин шундай бўлади. У савоб амалларни қанча кўп қилмасин, Аллоҳнинг фазли-марҳамати ва ҳисобсиз неъматлари олдида ўзи қилган нуқсонли амалларни кичик санайди, Аллоҳнинг азобидан қўрқади, У Зотнинг раҳматидан умид қилади. Қалби пок, ҳақ йўлга мойил бўлган бу зотлар оқибатда Аллоҳнинг улуғ марҳаматига сазовор бўлдилар: “Бас, шу гаплари сабабли Аллоҳ уларни остидан дарѐлар оқиб турадиган, улар абадий яшайдиган жаннатлар билан мукофотлади. Бу чиройли амал қилувчиларнинг мукофотидир”. Бу зотларнинг имон ва ихлос нафаси уфуриб турган покиза сўзлари сабабидан Аллоҳ уларни мукофотлайди, дарахтлари остидан дарѐлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. Улар жаннатда абадий қоладилар. Мана шу Аллоҳ ихлосли мўмин бандаларга амаллари ва чиройли сўзлари учун берган мукофотидир. “Шу гаплари сабабли”, деганда “Парвардигоро, имон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин” деб қилган илтижоларини назарда тутилмоқда. Мана шу сўз уларнинг ихлосли эканига, қалбидаги имони ҳақиқий бўлганига далолат қилади. Аллоҳ айнан шу сўз туфайли уларни муносиб тақдирлади. Бу оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ уларга сўраганларидан ҳам афзалини ато қилди (Дуо қилиш бобида бу оятлар ҳар биримиз учун ибратдир. Зеро, қачон Аллоҳга ихлос билан юзлансак, Аллоҳ дилимиздаги тилакларни ортиғи билан ато этади. У Зотнинг фазлу марҳамати чексиздир. – таржимон). Юқорида келтирилганлар пайғамбар сўзини тасдиқлаб, ҳақиқий мўмин бўлган зотларнинг мукофотидир. Бироқ имондан юз ўгирган, ҳақни қабул қилишдан бош тортган кимсаларнинг оқибати
мана бу оятда баѐн қилинади: “Кофир бўлган ва оятларимизни ѐлғон, деган кимсалар эса жаҳаннам эгаларидир”. Ҳақни инкор қилган, Аллоҳнинг ѐлғизлигига далолат қилувчи оятларни ѐлғончи чиқарган кимсалар жаҳаннамга кирадилар. Куфр йўлини ихтиѐр қилганлар оқибати бундай бошқача бўлмайди. Кўриниб турибдики, Қуръони каримда “Биз насронийлармиз”, деб Қуръондан таъсирланган, ҳақ дин келганида уни зудлик билан қабул қилган ва имонга мушарраф бўлган зотлар шаънига мақтовлар айтилган. (Насронийми, яҳудийми, қайси миллатга мансуб бўлса ҳам, кимда-ким Аллоҳга имон келтирса ва солиҳ амалларни ихлос билан бажарса, ана ўша банданинг оқибати чиройли бўлади. – таржимон). Куфр келтирганлар, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлар эса дўзах эгаларидир. Улар у ерда абадий қоладилар.

https://t.me/eskiobodmasjidi
Парвардигорнинг розилиги ота-онанинг розиликларида

Муқаддас Ислом дини инсонларни доимо яхшиликка чақиради ва ёмонликдан қайтаради. Инсонларнинг ҳуқуқига нисбатан бўладиган ҳар қандай тажовузни ман қилади. Ҳуқуқлар ичида энг муҳими ота-онанинг ўз фарзанди зиммасидаги ҳақлари, фарзанднинг ўз ота-онаси олдидаги бурчидир.

➡️Батафсил ўқиш 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Parvardigorning_roziligi_ota_onaning_roziliklarida

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
T.me/eskiobodmasjidi
#Мақола

Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Бугун диний идорамизга Наманганлик бир нуроний отахондан миннатдорлик мактуби келди. Мактубни ўқиб чиқиб, уни сизларга илингимиз келди. Қуйида мактубни ўқиш осон бўлишини ўйлаб оққа кўчирган ҳолда, тўлалигича сизларга ҳавола қиламиз. Мактуб бундай бошланади:

➡️Батафсил ўқиш 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Alloh_sizdan_rozi_bulsin

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
T.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАТО ТАВБА БИЛАН ТУЗАТИЛАДИ

ИСОҚЖОН ДОМЛА БЕГМАТОВ
"ИМОМ AТ-ТЕРМИЗИЙ " ЖОМЕ МАСЖИДИ ИМОМ-ХАТИБИ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉 t.me/eskiobodmasjidi
Аллоҳдан тақво қилиш - баракот манбаи

Аллоҳга тақво қилиш* ризқни жалб этганидек, тақвони тарк этиш камбағалликни чақиради. Бирор иш гуноҳни тарк этишдек Аллоҳнинг ризқини чорлай олмайди”.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

*Тақво қилиш - Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва гуноҳ-маъсиятдан четланишдир.
T.me/eskiobodmasjidi
Дуо қилиш одобидан

Банда Аллоҳдан ҳожатларини сўрайдиган пайтда тавба-истиғфор айтмоғи маъқул. Зеро, унинг гуноҳи дуосини ижобатдан тўсиб қўйиши мумкин.

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا

«Парвардигорим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга мулку давлат ҳадя этгин», (Сод: 35).

Шайх Абдулазиз Тарифий
T.me/eskiobodmasjidi