EskiObod_Uz
125 subscribers
4.83K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Қуръонда нозил бўлган охирги оят охирги манзилни эслатади.

﴿ وَاتَّقُوا يَوْمًا تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ۖ ثُمَّ تُوَفَّىٰ كُلُّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴾

«Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди», (Бақара: 281).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу Қуръонда нозил бўлган охирги оятдир», дедилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий
T.me/eskiobodmasjidi
Мўъминнинг Раббиси раҳматига йўлиқиши

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Аллоҳга йўлиқишни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни яхши кўради. Ким Аллоҳга йўлиқишни ёмон кўрса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни ёмон кўради», деганларида, мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! (Аллоҳга йўлиқиш деганда биз ўлимни тушунамиз) Биз барчамиз ўлимни ёмон кўрамиз. (Энди ўша ўлимни ёмон кўришимиз Аллоҳга йўлиқишни ёмон кўришни англатадими?)» десам, у зот: «Ундай эмас, чунки мўмин кишига қачон Аллоҳнинг раҳмати, розилиги ва жаннатини башорат этилса, у киши Аллоҳга йўлиқишни ҳамда Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни яхши кўради. Кофир кимсага Аллоҳнинг азоби ва ғазабининг хабари берилса, Аллоҳга йўлиқишни, ҳамда Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни ёмон кўради», дедилар".
Имом Муслим ривояти.

«Мўмин кимса агар Аллоҳ таоло амрларида мустаҳкам бўлса, шариатда рост турса, яхши амалларда бардавом бўлган бўлса, Аллоҳга йўлиқишни (ўлимни) яхши кўради».
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
«Мўмин учун Аллоҳга йўлиққунигача роҳат йўқ», дедилар.

(Ибн аби Дунё, "Мавсуъа", 5/412)

Ибн Солиҳ айтади:

«Макҳул раҳимаҳуллоҳ ўлим тўшагида ётганида одамлар унинг олдига кириб:
«Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ сизга сиҳат-саломатлик берсин», дейшганида, у зот:
«Кечириб юбориши умид қилинадиган Зотга йўлиқиш ёмонлигидан қутулиб бўлмайдиган кимса(лар) билан қолишдан яхшироқ», дедилар».

("Таҳзибу ҳилятил авлия», 2/180)

http://t.me/eskiobodmasjidi
12 ноябр, Жума куни учун намоз вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» («Нисо» сураси, 103-оят).

https://telegram.me/eskiobodmasjidi
🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹Яҳши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак,
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🌸🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌸

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊

https://telegram.me/Eskiobodmasjidi
ПАЙҒАМБАРИМИЗГА САЛАВОТ АЙТИШНИ УНУТМАНГ!

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Банда Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга нафаслари ададича салавот айтса ҳам, у зотнинг ҳаққини адо қилолмайди».

("Жалаул афҳам", 344)

Жума кунидаги зикрлар тожи Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир. Энг кўп салавот айтувчи киши осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчи, (саодатли) кишидир.

Шайх Абдулазиз Тарифий


Абоя ибн Рифоя раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Жума намозига кетаётганимда Абу Абс разияллоҳу анҳу менга етиб олиб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Кимнинг қадамлари Аллоҳ йўлида чангга беланса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади»,
деганларининг эшитганман», деди».

(Бухорий ривояти)
T.me/eskiobodmasjidi
Audio
Ушбу дуони ёдлайлик!

АЛЛОХУММА АНТА РОББИЙ ЛАА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА ХОЛАҚТАНИ ВА АНА ЪАБДУКА ВА АНА ЪАЛА АҲДИКА ВА ВАЬДИКА МАСТАТОЬТУ.
АУЗУБИКА МИН ШАРРИ МА СОНАЪТУ АБУУЪУЛАКА БИНИЬМАТИКА ЪАЛАЙЙЯ ВА АБУ У БИ ЗАНБИ ФАҒФИРЛИЙ ФА ИННАХУ ЛА ЙАҒФИРУЗ ЗУНУУБА ИЛЛА АНТА.

T.me/eskiobodmasjidi
📜​Саҳобаларнинг фахрий унвонлари

1. Сиддийқ – Абу Бакр Сиддийқ розияллоҳу анҳу.
2. Фаруқ – Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
3. Зуннуройн (икки нур эгаси) – Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу.
4. Шижоат эгаларининг саййиди ва Ҳайдар (шер) – Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
5. Росулуллоҳ с.а.в.нинг муаззини – Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.
6. Росулуллоҳ с.а.в.нинг хатиб (нотиқ)лари – Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу.
7. Росулуллоҳ с.а.в.нинг шоирлари – Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу.
8. Икки тараф эгаси (ҳар икки қўли бир хил ишловчи) – Умайр ибн Абду Амр ибн Мазла розияллоҳу анҳу.
9. Росулуллоҳ с.а.в.нинг ходимлари – Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу.
10. Росулуллоҳ с.а.в.нинг ҳаворий (қўлловчи)си – Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу.
11. Асадуллоҳ (Аллоҳнинг шери) – Ҳамза ибн Абдул Муттолиб розияллоҳу анҳу.
12. Сайфуллоҳ (Аллоҳнинг қиличи) – Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу.
13. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўриқчилари – Саъд ибн Абу Ваққос р.а.
14. Бу умматнинг амини (ростгўй ва омонатдори) – Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу.
15. Бу умматнинг билимдони – Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу.
16. Бу умматнинг ҳакими – Абу Дардо Уваймир ибн Зайд розияллоҳу анҳу.
17. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадаги икки муаззинлари – Авс ибн Миъяр ибн Робиа ва Абу Маҳзура розияллоҳу анҳумо.
18. Уммат ичида ҳалол ва харомни энг яхши билувчи – Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу.
19. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг райҳонлари – Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо.
20. Арабларнинг “Атрабуни” (даҳоси) – Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу.
21. Румликларнинг Исломга пешқадами – Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳу.
22. Форсларнинг Исломга пешқадами – Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.
23. Ҳабашларнинг Исломга аввалгиси – Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.
24. Қуръонда исми зикр қилинган ягона саҳоба – Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу.
25. Қиёмат кунида уламоларнинг имоми – Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу.
26. Масжиднинг кабутари – Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу.
27. Қабрини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари қазиган саҳоба – Абдуллоҳ Зулбижодайн розияллоҳу анҳу.
28. Парвоз қилувчи шаҳид – Жаъфар ибн Абу Толиб.
29. Мискинларнинг отаси – Жафар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
30. Бану Хатма қабиласига имомлик қилган ва “Қори” деб аталган саҳоба – Умайр ибн Адий розияллоҳу анҳу
.
T.me/eskiobodmasjidi

🍂🍁🍂
☪️13-NOYABR

🕋NAMANGAN VAQTI BILAN NAMOZ
SOATLARI.🕌



Musilmon kishining farzidur namoz o'qish🤲
👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇
https://telegram.me/eskiobodmasjidi
#савол_жавоблар

НИКОҲГА БИР ҲАФТА ҚОЛГАНИДА ЙЎҚ БЎЛМАС ЭКАН ДЕЯПДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?

CАВОЛ: Мен бир ожиза аёлман, турмушим бўлмаган, 15 кунда уйга қайтганман. Мана орадан 13 йил ўтиб, бир инсон Аллоҳ йўлида, Аллоҳ учун деб розилигимни олди. Ман ҳамма сарпаларим тайёр бўлиб никоҳга 1 ҳафта қолганида йўқ бўлмас экан деяпди, шу тўғрими? Мани дилим қаттиқ оғриди, йигидан ўзимни тўхтатолмаябман. Совчи орқали топишган эди, ман билан 2 ой гаплашди, 1 ҳафта қолганда йўқ қилди, кўнглимни олиш учун Аллоҳни кўп бора эслатди манга.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
У инсон сўзини устидан чиқмасдан яхши иш қилмабди. Лекин сиз бундан сира хафа бўлманг. Аксинча, кеч бўлиб, никоҳдан кейин ажрашгандан кўра ҳозир ажрашгани яхши бўлибди. Иккита никоҳдан ажралган деган номдан кўра эртароқ тўхтатилгани сиз учун хайрлироқ. Энди Аллоҳ таолодан тақволи, қадрингизга етадиган, қўлингиздан етаклаб жаннатга олиб борадиган, мард, сўзини устидан чиқадиган жуфт насиб этишини сўраб, дуо қилинг.

Бундан кейинги совчилар билан шариатга мувофиқ бир марта кўришинг. Ундан кейин фақат никоҳдан кейин гаплашилади. Ана шундай қилганингизда, қалбингизда у йигитга нисбатан ҳеч қандай туйғу бўлмас эди. Шунинг учун йиғламанг, балки, шариат кўрсатмасига амал қилинг, дунё ва охиратингиз учун фойдали бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг ↘️
Т.me/eskiobodmasjidi
☪️14-NOYABR

🕋NAMANGAN VAQTI BILAN NAMOZ
SOATLARI.🕌



Musilmon kishining farzidur namoz o'qish🤲.


👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇
https://telegram.me/Eskiobodmasjidi
Албатта ёд олинг..

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?

Жавоб: Нур сурасини.

Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?

Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.

Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?

Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.

Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?

Жавоб: Муддассир сураси.

Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?

Жавоб: Бақара сураси.

Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?

Жавоб: Соф сураси.

Савол: Видолашув сураси қайси?

Жавоб: Наср сураси.

Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?

Жавоб: Нисо сураси.

Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?

Жавоб: Фотиҳа сураси.

Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?

Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.

Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?

Жавоб: Талоқ сураси.

Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?

Жавоб: Ар Роҳман сураси.

Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?

Жавоб: Таборак, Мулк сураси.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

T.me/eskiobodmasjidi
ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا بِالْقُرْآنِ، وَاجْعَلْهُ لَنَا إِمَامًا، وَنُورًا، وَهُدًى، وَرَحْمَةً، وَشِفَاءً.

Ўқилиши: "Аллоҳум-марҳамна бил қуръон, важъалҳу лана имамав ва нуров ва ҳудав ва роҳматав ва шифа' "

Маъноси: "Аллоҳим! Қуръон туфайли бизга раҳм қилгин ва уни бизга йўлбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо этгин!"
T.me/eskiobodmasjidi
Ёмон туш кўрган киши нима қилади?

(يَنْفُثُ عَنْ يَسَارِهِ ) ( ثَلاَثاً ).
1 - Чап томонига (уч марта) туфлайди.
Муслим ривояти.

( يَسْتَعِيذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَمِنْ شَرِّ مَا رَأَى) (ثَلاَثَ مَرَّاتٍ ).
2 - Шайтондан ва кўрган нарсасининг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. (Уч марта қилади).
Муслим ривояти.

( لايُحَدِّثُ بِهَا أَحَداً ).
3 - Кўрган тушини ҳеч кимга айтмайди.
Муслим ривояти.

( يَتَحَوَّلُ عَنْ جَنْبِهِ الَّذِي كَانَ عَلَيْهِ ).
4 - Бошқа томонга ағдарилиб ётади.
Муслим ривояти.

( يَقُومُ يُصَلِّي إِنْ أَرَادَ ذَلِكَ ).
5 - Агар хоҳласа туриб намоз ўқийди.

Муслим ривояти.

🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸


T.me/eskiobodmasjidi
O'g'limga...

Bir kun "Imomga iqtido qildim" desamda, sening orqangda namoz o'qisam.. Jannatimning poyandozi

T.me/Eskiobodmasjidi
🍃Муҳаббат "нима"?🍃

Муҳаббат – бу Росулуллоҳ ﷺ вафотларидан кейин Билол رضي الله عنه азон айтмай қўйганлари...

Муҳаббат – бу Росулуллоҳ ﷺ вафотларидан кейин Билол رضي الله عنه Росулуллоҳ ﷺ нинг Мадинасида яшай олмасдан уни тарк қилгани...

Муҳаббат – бу Билол رضي الله عنه Росулуллоҳ ﷺ нинг қабрларини зиёрат қилгани бориб узоқ вақт қолиб кетгани. У киши ﷺ ни тушларида кўрганларида “Бу бўшлиқ нимадан эй Билол”, деганлари. Билол رضي الله عنه уйқудан туриб узоқ йиғлаб ўтирганлари ва яна Росулуллоҳ ﷺ қабрларини зиёрат қилиш учун қайтиб борганлари...

Муҳаббат – бу Билол رضي الله عنه кечаларнинг бирида Мадинага келганда Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу аънҳумолар бомдод намозига азон айтиб беришини илтимос қилганларида – Мадинада яшовчи Билол رضي الله عنه нинг азон айтишини эшитган кишиларнинг йиғисидан Мадинанинг титраб кетгани ва бу кунгача бирор марта ҳам бундай бўлмагани...

Муҳаббат – бу Умар رضي الله عنه Билол رضي الله عنه дан Шомда қўшин учун азон айтиб беришни илтимос қилганларида “Ашҳаду анна Муҳаммадан росулуллоҳ” деганда бутун қўшин йиғлагани ва уларнинг ичида Умар رضي الله عنه энг қаттиқ йиғлаганлардан бўлгани...

Муҳаббат – бу Билол رضي الله عنه вофоти олдидан: “Эртага ҳабибим Муҳаммад ﷺ ва Унинг дўстлари билан учрашаман”, деганидир...

Аллоҳим бизларни ҳам улар билан тирилтиргин.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Каналларимизга обуна бўлинг⤵️

⤵️ t.me/eskiobodmasjidi
Жасад ўлса йиғлаймиз-у, лекин қалб ўлса, жаннатдан кўра дунёни роҳатини истаса йиғламаймиз...

Дунёнинг 3-4 кунлик роҳати сизни алдаб қўймасин...

Зеро, жаннат абадий роҳат ва лаззатдир!
Жаҳаннам эса абадий азоб, уқубат ва надоматдир!
T.me/eskiobodmasjidi
🔈 ЮСУФ СУРАСИ ТАФСИРИДАН, 32-38-ОЯТЛАР

• Юсуф алайҳиссалом учун талабгорлар кўпайиши.
• 3-синов: айбсиз ҳолда туҳмат билан зиндонга солиниши.
• Яхши инсон - ҳар қандай ҳолатида ҳам яхши инсон.
• Имкониятдан даъват йўлида фойдаланиш.

👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 22.4 Мб
🕒 24:15 мин.
http://t.me/maruzalar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юсуф сураси тафсиридан 33-38-оятлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳсига масҳ тортиш шартлари ва одоблари
T.me/eskiobodmasjidi