EskiObod_Uz
127 subscribers
4.82K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
574. Муззаммил сураси 1-19-оятлар
Абдулбосит Қобилов
574-саҳифа.

МУЗЗАММИЛ сураси 1-19-оятлар.

Абдулбосит қори Қобилов

@Savollar_kanal
Audio
Руҳий тарбия. 3-фасл. 7-дарс. Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби Мусохон Мирзахўжаев.


https://t.me/Soragan
ЖАННАТДАГИ НЕЪМАТЛАР

وعَنْهُ قَالَ: قال رسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَوَّلُ زُمْرَةٍ يدْخُلُونَ الْجنَّةَ على صُورَةِ الْقَمرِ لَيْلَةَ الْبدْرِ، ثُمَّ الَّذِينَ يلُونَهُمْ علَى أَشَدِّ كَوْكَبٍ دُرِّيٍّ في السَّمَاءِ إِضَاءَةً: لاَ يُبولُونَ ولاَ يتَغَوَّطُونَ، ولاَ يتْفُلُونَ، ولاَ يمْتَخِطُون، أمْشاطُهُمُ الذَّهَبُ، ورشْحهُمُ المِسْكُ، ومجامِرُهُمُ الأُلُوَّةُ - عُودُ الطِّيبِ -­ أَزْواجُهُم الْحُورُ الْعِينُ، علَى خَلْقِ رجُلٍ واحِد، علَى صُورَةِ أَبِيهِمْ آدم سِتُّونَ ذِراعا في السَّماءِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وفي روايةٍ للبُخَارِيِّ ومُسْلِمٍ: «آنيتُهُمْ فِيهَا الذَّهَبُ، ورشْحُهُمْ المِسْكُ، ولِكُلِّ واحِدٍ مِنْهُمْ زَوْجَتَانِ يُرَى مُخُّ سُوقِهما مِنْ وراءِ اللَّحْمِ مِنَ الْحُسْنِ، لاَ اخْتِلاَفَ بينَهُمْ، ولا تَبَاغُضَ: قُلُوبهُمْ قَلْبُ رَجُلٍ واحِدٍ، يُسَبِّحُونَ اللَّه بُكْرةَ وَعَشِيّا».

قَوْلُهُ: «عَلَى خَلْقِ رجُلٍ واحِد» رواهُ بَعْضُهُمْ بِفَتْحِ الخَاءِ وإِسْكَانِ اللاَّمِ، وبعْضُهُمْ بِضَمِّهِما، وكِلاَهُما صَحِيحٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатга кирадиган биринчи жамоанинг сурати ой тўлган кечадаги тўлин ойдек бўлади. Улардан кейингилар эса осмондаги энг нурафшон дур юлдуз каби бўлади. Улар бавл ҳам, қазойи ҳожат ҳам қилишмайди, туфлашмайди ҳам, бурун ҳам қоқишмайди. Тароқлари тилла. Терлари мушк. Исириқдонларининг тутатқиси алувва хушбўй увддир. Уларнинг жуфтлари ҳури ъийндир. Улар бир кишининг хилқатида – оталари Одамнинг суратидалар: бўйига олтмиш зироъ», дедилар.

Муттафақун алайҳ


Имом Бухорий ва Имом Муслимдан келган бошқа ривоятда: «У ерда уларнинг идишлари тилла, терлари эса мушк бўлади. Ҳар бирларининг иккитадан жуфти ҳалоли бўлиб, гўзалликларидан гўшт тагидан болдирларининг илиги кўриниб туради. (Аҳли жаннатнинг) ўрталарида ихтилоф ҳам, бир‑бирини ёмон кўриш ҳам йўқ. Қалблари бир қалбдек. Эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишади» дейилган.

Увдисириққа ўхшаш, тутатиладиган хушбўй чўп.
https://t.me/Soragan
Audio
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


Бахтиёр оила китобидан.


https://t.me/Soragan
ЖАННАТДАГИ НЕЪМАТЛАР

وَعَن الْمُغِيرَةِ بْن شُعْبَة رَضِي اللَّه عَنْهُ عنْ رسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «سأَل مُوسَى صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ربَّهُ، ما أَدْنَى أَهْلِ الْجنَّةِ مَنْزلَةً؟ قَالَ: هُو رَجُلٌ يجِيءُ بعْدَ ما أُدْخِل أَهْلُ الْجنَّةِ الْجَنَّةَ، فَيُقَالُ لَهُ: ادْخِلِ الْجنَّة، فَيقُولُ: أَيْ رَبِّ كَيْفَ وقَدْ نَزَل النَّاسُ منَازِلَهُمْ، وأَخَذُوا أَخَذاتِهِم؟ فَيُقَالُ لهُ: أَتَرضى أَنْ يكُونَ لَكَ مِثْلُ مُلْكِ مَلِكٍ مِنْ مُلُوكِ الدُّنْيا؟ فَيقُولُ: رضِيتُ ربِّ، فَيقُولُ: لَكَ ذَلِكَ ومِثْلُهُ ومِثْلُهُ ومِثْلُهُ ومِثْلُهُ، فَيقُولُ في الْخَامِسَةِ: رضِيتُ ربِّ، فَيَقُولُ: هَذَا لَكَ وعشَرةُ أَمْثَالِهِ، ولَكَ ما اشْتَهَتْ نَفْسُكَ، ولَذَّتْ عَيْنُكَ، فَيَقُولُ: رضِيتُ ربِّ، قَالَ: ربِّ فَأَعْلاَهُمْ منْزِلَةً؟ قال: أُولَئِك الَّذِينَ أَردْتُ، غَرسْتُ كَرامتَهُمْ بِيدِي وخَتَمْتُ علَيْهَا، فَلَمْ تَر عيْنُ، ولَمْ تَسْمعْ أُذُنٌ، ولَمْ يخْطُرْ عَلَى قَلْبِ بشَرٍ». رواهُ مُسْلم.

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.
"Мусо алайҳиссалом Роббиларидан Жаннатдаги энг мартабаси паст киши ҳақида сўраганларида, Аллоҳ таоло: «У бир кишики, жаннат аҳли жаннатга киритилгандан кейин келади. Ва унга: «Жаннатга кир», деб айтилади. У: «Эй Роббим! Қандай кираман. Барча одамлар ўз жойларини эгаллаб, оладиган нарсаларига эришиб бўлишибдику?» дейди. Унга: «Дунёдаги подшоҳларнинг мулкидек нарса сенда бўлишига розимисан?» дейилса, у: «Розиман, эй Роббим», дейди. Аллоҳ: «Сенга ўша каби, ўша каби, ўша каби, ўша каби», деб бешинчисини айтганда, у киши бунга рози бўлади. Аллоҳ: «Бу айтилган нарсаларни ўн баробар қилиб берилди», дейди. Ва яна: «Нафсинг тусаган ва кўзинг завқ оладиган нарсалар сенга берилди», дейди. У киши: «Рози бўлдим», дейди. Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, жаннатдаги энг юқори мартабали кишилар ким?» деганларида, Аллоҳ таоло: «Улар шундай бир тоифа кишиларки, Ўзим уларни хоҳлаганман, уларга кўрсатиладиган карам-иззат Ўз қўлим билан экилгандир. У нарсага муҳр уриб қўйганман. У нарсаларни ҳам бирор кўз кўрмаган. Бирор қулоқ эшитмаган. Бирор кишининг қалби ҳис этмаган», деб айтди.

Имом Муслим ривоятлари.
https://t.me/Soragan
Audio
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


Ижтимоий одоблар китобидан.


https://t.me/Soragan
ЖАННАТДАГИ НЕЪМАТЛАР

وعن ابْنِ مسْعُودٍ رضِي اللَّه عنْهُ قال: قَال رسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنِّي لأَعْلَمُ آخِرَ أَهْل النَّار خُرُوجاً مِنهَا، وَآخِرَ أَهْل الْجنَّةِ دُخُولاً الْجنَّة. رجُلٌ يخْرُجُ مِنَ النَّارِ حبْوا، فَيقُولُ اللَّه عزَّ وجَلَّ لَهُ: اذْهَبْ فَادخُلِ الْجنَّةَ، فَيأْتِيهَا، فيُخيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهَا مَلأَى، فيَرْجِعُ، فَيقُولُ: يا ربِّ وجدْتُهَا مَلأى، يَقُولُ اللَّه عزَّ وجلَّ لهُ: اذْهَبْ فَادْخُلِ الجنَّةَ، فيأْتِيها، فَيُخَيَّل إِلَيْهِ أَنَّهَا ملأى، فَيرْجِعُ. فيَقُولُ: يا ربِّ وجدْتُهَا مَلأى، فَيقُولُ اللَّه عزَّ وجلَّ لهُ: اذْهَبْ فَادْخُلِ الْجَنَّةَ، فإِنَّ لَكَ مِثْلَ الدُّنْيا وعشَرةَ أَمْثَالِها، أَوْ إِنَّ لَكَ مِثْل عَشرَةِ أَمْثَالِ الدُّنْيا، فَيقُولُ: أَتَسْخَرُ بِي، أَوَ أَتَضحكُ بِي وأَنْتَ الملِكُ»، قَال: فَلَقَدْ رأَيْتُ رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ضَحِكَ حَتَّى بدت نَوَاجذُهُ فَكَانَ يقُولُ: «ذَلِكَ أَدْنَى أَهْلِ الْجَنَّةِ منْزِلَةً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен дўзахдан чиқишда охири чиқувчи кишини ёки жаннатга кирувчилар ичида охирги бўлиб кирувчи кишини биламан. У киши дўзахдан эмаклаб чиқади. Аллоҳ таоло у кишига: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши жаннатга бориб, у ер тўлиб қолган деб ҳаёл қилиб, қайтиб кетади. Ва: «Эй Раббим, у ер тўлган экан‑ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши бориб, у ер тўлиб қолган деб ҳаёл қилиб қайтиб кетади. Ва: «Эй Роббим, у ер тўлган экан‑ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин. Чунки дунё баробарича ёки дунёга ўн баробар келувчи мақом берилади», дейди. У киши: «Мени масхара қиляпсанми ёки менинг устимдан кулмоқдасанми? Сен Ўзинг бу нарсаларнинг эгасисан‑ку?», дейди», дедилар. Ибн Масъуд айтдилар. Расулуллоҳ ﷺ бу сўзларни айтиб кулганларида, тишлари кўриниб қолганини кўрдим. Ва: «Мана шу киши Жаннатнинг энг паст мақомидадир», дедилар".

Муттафақун алайҳ.
https://t.me/Soragan
Расулуллоҳга эргашмоқ ва шайхи комил истамакнинг баёни.

Байт.

Кел эй сўфи, умид этсанг сафодин,
Қариш чиқма тариқи мустафодин.

Амал қил иттико қилма амалга,
Таваккул айлагил азза ва жаллага.

Амал қилмай сафо бўлмас кўнгилда,
Оёқсиз ҳеч киши юрмади йўлда.

Қачон қўлсиз киши бўлғай шиновар,
Шиноварман деса ҳеч қилма бовар!

Солибдур аҳли суннат роҳи омма,
Бу йўлдин чиқмағил ўзга мақома.

Дема,тутдим фалон бузрук ишини,
Қўя кўрма Набини қилмишини.

Ўшал бузрукки,соҳиб ҳимматдир,
Расулуллоҳнинг хос умматидур.

Набини қилғонидин қилмағай тош,
Агар чандики,бўлса кўз била қош.

Шариат ҳукмидин ташқи риёзат,
Эмас тоат,қабоҳатдур қабоҳат.

Амал қилмоқ учун кирсанг бу йўлға,
Керакдур шамъи илм албатта қўлға.

Қоронғуда қадам қўйсанг ёзарсан,
Агар кўз бўлмаса,йўлдин озарсан.

Эрур чунки ажойиб пурхатар роҳ,
Қадам қўйсанг,оёғ остидадур роҳ.

Тузук йўл деб қадам ўтру солурсан,
Қудуқға тушганинг туймай қолурсан.

Кўзунг гар бўлмаса,эй ақли ҳушёр,
Асокашсиз қадам ҳеч қўйма зинҳор.

Агар олим сўзин хўб тутса омил,
Ани омий дема,де "марди комил".

Удур жоҳил-билиб муршид ўзини,
Қулоқға олмағай олим сўзини.

Диёнат бехидур илми ақоид,
Тамурсиз шоха сув бермак на фойид?!

Бу маҳкам туб шажарни шохи-аъмол,
Либоси бўлди тақво,меваси ҳол.

Ажаб аслеки,фаръи фиссамодур,
Чиқорур ҳодийи илм раҳнамодур.

Бидуни илм агар қўйсанг анга пой,
Тойиб кетсанг сани аҳволинга вой.

Иликка домани ҳодиййи илм ол,
Чиқиб шояд егайсан мевайи ҳол.


Ажабдур ердағи турғон аъмоға,
Узатур илгин асмори самоға.

Заифе айса: "Бефиқҳи зарурий
Муяссардур манга тоат сурури!".

Ўқуй билмаса зоҳир лафзи Қуръон,
Нечук тафсирини билгай ул инсон?

Агар мағзин олибдур марди тоҳир,
Нечук қолди кўрунмай қишри зоҳир?!

Эрур дин илми чун зардолу, эй дўст,
Мулаззаздур анинг ҳам мағзи, ҳам пўст.

Биродарлар, будур бу қулнинг арзи,
Валий бўлғайму, қилғон тарки фарзи?!

Эрур фиқҳи зарурий фарзи айни,
Ёмондур турфа нодонлиғни шайни.

Бу тарк узра бўлур тарки фаройиз,
Нечук бўл ғай валий, тингла аройиз?!

Агар ул билмаса илми ақоид,
Бўлур ул акбари осома оид.

Анингдек телба касни, эй неку зот,
Валий билма, агар кўрсанг кушуфот.

Юмуб кўз, уйқуда кўрган билан кас,
Валий билмас ани марди суханрас.

Бу кўрмакдин ўзин билса зиёда,
Дегил, отдин тушуб, бўлди пиёда.

Бурунғи ҳолидин қилди таназзул,
Тушар саркашли қулнинг бўйниға ғул.

На яхши ёр, ўзин кўрса гуноҳкор,
Бўлур кўрган сари қўрқунчи бисёр.

Агарчи бўлса кўб пинҳон сужуди,
Кўринмас заррача ориф вужуди.

Ҳаёву илму ҳилму жуди бўлса,
Ризойи Ҳақ ани мақсуди бўлса.

Анинг ихлоси қуллуқ бўлса-у бас,
Риёдин бўлмаса кўнгилда бир хас.

Жамъи ишларин солса Худоға,
Қўлин топшурса бир ҳодий ризоға.

Сўфи Оллоҳёр қоддасоллоҳу сирруҳу

Каналга уланиш
⤵️


https://t.me/Soragan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱🌹 #12-ЙИЛДАН КЕЙИН ДУНЁГА КЕЛГАН ЧАҚАЛОҚ (ТАСИРЛИ БЎЛГАН ВОҚЕА)
БУ ИШИ ТЎҒРИМИ

@Savollar_kanal 9618-савол

Ассалому алайкум! Мени ҳўжайиним дорихонада сотувчи бўлиб ишлайди. Дорихона ўзиники эмас. Саволим дорихонага дорига пули йўқ қийналганлар кўп келади шуларга савоб бўлади деб дориларни базиларини пули йўқларга бериб юборадилар бу ишиз тўғри эмас у дорилар сизики эмаску десам Мен бошлиққа зарар етказмайман уни пулини бошқа масалан 1300 2800 шунга ўхшаган суммаларни яхлит 1500 ёки 3000 деб айтиб ўрнини тў лдириб қўяман дедилар. У ҳам тўғри эмас бирони ҳаққику десам майли савоби ўшаларга бўлсин пули йўқ қийналиб кеса Мен йўқ деёлмайман деяптилар. Ҳўжайиними бу ишлари тўғрими ёки бермаганлари яхшими? Ўзини ҳисобидан бергиси келади қийналганлар га қў лдан келганча ёрдам қигиси келади Алҳамдулиллаҳ ҳўжайиним иймонли инсонлар лекин ҳозир молиявий жиҳаттан озроқ қийналиб қоганлари учун ўзларини ҳисобидан қилолмаяптилар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Икки иши ҳам тўғри эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 9619-савол

Ассалому алайкум! Укам ветеринар бўлиб ишлайди. У ишлаётган чорвачилик фермаси янги ташкил этилган бўлиб, унга давлат томонидан ажратилган кредит эвазига чет элдан зотдор моллар олиб келиниб боқилаяпти. Биламизки бизда кредитлар рибога асосланган. Бизни билишимиз керак бўлган нарса шуки уша ерда ишлаб ойлик олаётган укамни ойлиги ҳалолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ХАСАН БАСРИЙ

@Savollar_kanal 9620-савол

Ассалому алайкум! Устозлар мен бир масалада уйланиб колдим. Хасан Басрий рохимахуллох 642-728 йилларда яшаб утган. Росулуллах саллолоху алайхи васаллам эса 632 да вафот киганлар. Лекин Фаридуддин Атторнинг Тазкират ул-Авлиё асарида шундай ёзилипти: "Расулуллах с.а.в Умму Саламанинг уйларига кирганларида Хасанни у зотнинг ёнига куйди. Шунла Росулуллах унинг хаккига дуо килдилар". Хасан Басрий 642 да таваллуд килганида Расулуллах йук эдиларку?! Шу масалага аниклик берсангизлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эмас Умар розияллоҳу анҳу дуо қилганлар. Ақлингизга балли, китобни шундай ўқиш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
МОЛ ҚЎЙЛАР СЎЛАГИНИНГ ҲУКМИ

@Savollar_kanal 9621-савол

Ассалому алайкум! Мол қўйлар боқаман, лекин молга ўт ёки емини берсам сўлаги қўлимга барибир тегади. Шунга тахорат бузиладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уларни сўлаги пок. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Мультфилм

23. Шукр ва ношукрлик (1 бўлим)

«Қуръонда зикри келган ажойиботлар»

Манба: Islom.uz

Улашинг ↘️
Т.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қори_бўлинг_болажоним

Фарзандингиз жаннатда тож кийдиришини истасангиз, унга Қуръон ўргатинг!!!

Тур сураси🌸

Улашинг
↘️
Т.me/eskiobodmasjidi
ҚОЛДИРИЛГАН НАМОЗ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 9622-савол

Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга ибодатда бардавом бўлишни бошлаган вақтимдан бошлаб қолдирилган намозларимни ўқишга қаттиқ киришганман. Ана шу вақтда бир ибодатдаги одамдан қолдирилган намозларимни ўқиш тартибини сўраганимда "сиз намоздан қарзим бор деб намознинг фарзларини тўлиқ адо қилиб юраверинг. ИншаАллоҳ, Аллоҳ ибодатларингизни қабул қилади деб умид қилинг" деб айтган эди. Мен намознинг фарзларида азон ва иқоматни топмаганим учун қолдирилган намоз ўқиш жараёнида азон ва иқомат айтмай ўқиб юрганман. 1.Мана шу тартибда аввалги ўқиган қолдирилган намозларим тўғри деб умид қилсам бўладими? 2. Намозларимга карохияти йўқми? 3. Яна шу тартибда қолдирилган намозларимни ўқисам бўлаверадими? Мен ва бошқа мухлисларингиз учун қимматли вақтларингизни зое қилишга сабабчи бўлиб қолаётганимиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ажрларини зиёда қилиб ато этсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Азон билан такбир намознинг шартларидан эмас. Нима қилсангиз ҳам ўқиб тугатинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
СМАРТБУК АКЦИЯ ҚИМОР ЭМАСМИ

@Savollar_kanal 9623-савол

Ассалому алайкум! Смартбоок китобларини сотиб олса умра акциясини қўйган, кўп инсонлар бу китобни умра саёхати учун сотиб олаяптику. Агар умра чиқмаса афсусланаяптику бу акцияда иштирок этиш жоизми? Қолаверса бу китоб жуда қиммат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ НЕЧА МАРТА ЮВГАНИГА ИККИЛАНГАН КИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен таҳорат олганимда баъзида аъзоларни ювиш сонида адашиб кетяпман. Яъни 3 ёки 4 мартами деб. Бу вазиятда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда уч марта ювилиши керак бўлган аъзоларни неча марта ювганида иккиланган киши оз ададни олади ва таҳорат қилишда давом этади. Масалан, 3 марта ювдимми ёки 4 мартами деб иккиланганда 3 марта ювдим деб қасд қилади ва таҳоратини давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: t.me/eskiobodmasjidi
#namoz_vaqtlari

📚Kun vazifasi:
سبحان الله و الحمد الله ولا إله إلا الله و الله أكبر

“Subhaanalloohi val hamdu lillaahi valaa ilaaha illalloohu valloohu akbar”
(100-marta).

t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

БУНИ АЛБАТТА ЭШИТИНГ ВА ДУСТЛАРИНГИЗГАХАМ ЙЕТКАЗИНГ


https://t.me/eskiobodmasjidi