EskiObod_Uz
133 subscribers
4.73K photos
3.11K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Дуо

МАШИНА МИНГАНДА ДУО ЎҚИШНИ УНУТМАНГ!

(بسم الله، الحمد لله)
سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَٰذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ
‎وَإِنَّا إِلَىٰ رَبِّنَا لَمُنقَلِبُون

(Бисмиллаҳи, алҳамдулиллаҳи)
«Субҳаналлазий саххора ланаа ҳааза ва маа кунна лаҳу муқринийн ва иннаа илаа Роббина ламунқолибуун»

(Аллоҳ номи билан, Аллоҳга ҳамд бўлсин).
«Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчидирмиз»
(«Зухруф» 13-14 оятлар)

Ушбу дуони машинага ўтирганда ўқишни одат қилинг! Токи, бу дуо сизни кўчаларда учраши мумкин бўлган турли бало-фалокатлардан асрашига сабаб бўлади, Ин шаа Аллоҳ.

Машина минадиган яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤲Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Лайлатул қадр дуоси ҳамда Шайх Алижон қорининг Қуръон тиловати.

📍05.04.2024, “Ҳазрати Имом” масжидидаги хатми Қуръон, Тошкент шаҳри.


MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
❗️ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯ

Фарзанд тарбиясида доноларнинг ҳикматли сўзлари ота-оналарга маълум бир йўналиш белгилаб беради:

Ҳакимлар фарзанд тарбия қилишни тўрт қисмга бўлганлар:

1. Иймоний тарбия: Яратганни таниш ҳалол ва ҳаромни фарқлаш ҳамда унга риоя килишга ўргатиш.

2. Хулқий тарбия. Гўзал ахлоқ ва одобли қилиб тарбиялаш.

3. Жисмоний ва бадан тарбия. Бунда болаларга хос турли ўйинлар, югуриш, сузиш, кураш каби спорт машғулотлари муҳим ўрин тутади.

4. Ақлий тарбия. Ота – она ва тарбия иши билан машғул кишилар болаларга фойдали илмларни, жамият учун керакли бўлган касб – ҳунарларни ўргатишлари лозим.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
КИМ БИЛАН ОШНА БЎЛИШНИ БИЛАСИЗМИ?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:
- Қандай одам билан ошна бўлган яхши?
Ул зот жавоб бердилар:
- Кўриниши Аллоҳни эслатган; айтган сўзи илмингизни оширган; қилган иши охиратни ёдга солган одам билан.

Имом Суютий. “Ал-жоме ус-сағир”

🔗 Қиёматли дўстларингизга юборинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#БИЛАСИЗМИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом қандай бўлганлар?!.

1. Пайғамбаримиз алайҳис салом ҳожатсиз нарсалар ҳақида гапирмасдилар.

2. Доим фикрда юрардилар.

3. Аллоҳни неъматларини майда- увоқ бўлсада буйук санардилар.

4. Нафсига ғазаб қилмасдилар, ёрдам хам бермасдилар.

5. Бемани гапирган кимсадан юз ўгирардилар.

6. Бирор кимсадан сўйинч хабарини беркитмасдилар.

7. Сўзларини лафзи оз, маноси чуқур эди.

8. Ройиш эдилар.

9. Ҳаммани бир ҳил кўриб, уларни ажратмасдилар.

10. Инсон хурматини жойига қўярдилар.

11. Хиссиётини кўрган кимса, қўрқарди, маърифатига аралашган кимса, севиб қоларди.

12. Ўтирганда, турганда зикр қилардилар.

13. Бирор кимсани гапини бўлмасдилар.

14. Яхшилик қилишда, майин шабададан хам саҳийроқ эдилар.

15. Фақирликдан қўрқмайдиган инсонга ҳадия берардилар.

16. Ёмонлик қилганга, ёмонлик жавоб қилмай, кечириб юборардилар.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ФАҚАТ АЛЛОҲГА СУЯНИНГ

"Бизга Аллоҳнинг ўзи етади. У қандай ҳам яхши Вакилдир" (Оли Имрон сураси, 173-оят).
Бу сўзни Иброҳим алайҳиссалом ўтга отилганларида айтган эдилар, олов салқинлик ва саломатлик бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида айтган эдилар, Аллоҳ уларга нусрат берди.
Иброҳим халилуллоҳ манжаниққа солинган чоқларида Жаброил алайҳиссалом келиб: "Мендан сўрайдиган бирон ҳожатингиз борми?" деб сўрадилар. Иброҳим алайҳиссалом: "Сизга ҳожатим йўқ, аммо Аллоҳга ҳожатим бор", деб жавоб бердилар.
Одатда, денгиз одамларни чўктиради, олов эса куйдиради. Лекин "Бизга Аллоҳнинг ўзи етади. У қандай ҳам яхши Вакилдир", сўзи сабабли денгизлар қурийди, оловлар сўнади.
Мусо алайҳиссалом қарасалар, олдиларида денгиз, ортларида душман. Шунда "Йўқ, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта, У мени (хавфсиз) йўлга бошлар", дедилар. Аллоҳнинг изни ила нажот топдилар.
Сийрат китобларида зикр қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Савр ғорига кирганларида Аллоҳ таолонинг амри билан у ерга кабутар уя қурди. Ўргимчак эса ғор оғзига тўр тўқиди. Мушриклар буларга қараб: "Муҳаммад бу ерга кирмаган", деб қайтиб кетдилар.
Шеър:

Билгинки, ўргимчак бирла кабутар,
Аллоҳнинг лутфидан топишди зафар.
Қилинган иш эмас, берилган фазл,
Ҳар жонга ҳамиша нажот етказар.
Ҳа, албатта, бу Аллоҳнинг иноятидан бошқа нарса эмас. Агар банда эътибор бериб, барча ишга қодир, ёрдамчи, валий ва раҳмли Рабб борлигини билса, фақат Унгагина таянади.
Шавқий айтади:
Иноят синч кўзин тикди сен томон,
Ғам чекма, бошингга не келса, омон.
"...Бас, Аллоҳ энг яхши асрагувчидир ва У меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир" (Юсуф сураси, 64-оят).

"Ўкинма" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш 👇
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ривоят

ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
РЎЗА ЖАННAТГА ОЛИБ КИРАДИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Мени жаннатга олиб кирадиган амални менга буюринг”, дедим. У зот: “Сен рўзани лозим тут, чунки унинг тенги (ўхшаши) йўқдир, дедилар. Кейин мен иккинчи бор яна келган эдим, у зот яна: “Сен рўзани лозим тутгин”, дедилар”. Имом Аҳмад ривоят қилган.

Чунки рўза қалбни бақувват, зеҳнни ўткир ҳамда гўзал ахлоқларни зиёда қилади. Банда рўзада кам еб-ичишга одатлангани сабабли, унинг турли истак-хоҳишлари босилиб, гуноҳ-маъсиятларга ундовчи воситалар таг-туби билан суғириб ташланади. Натижада у ҳар томонлама яхшиликка кириб боради ва унинг атрофини ҳам хайрли амаллар қуршаб олади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

♻️Дўстларга улашинг♻️
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Фидя садақаси кимлар нима учун ва кимларга, қачон ва қанча миқдорда беради?

Кимлар фидя бериши керак?
Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган кексалар ва сурункали касал бўлиб, тузалишига умид бўлмаган беморларга шариатимиз рўза тутмасликларига рухсат беради ("Баҳрур роиқ").
Улар Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришади.

Фидянинг миқдори қанча?
Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Рўзанинг қазосини тутадилар, агар...
Агар улар фидя беришганидан кейин қувватга тўлиб, рўза тутишга кучлари етадиган бўлиб қолишса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари керак бўлади ("Ниҳоя").

Рўза тутишга қодир бўла туриб, фидя берилмайди
Рўза тутишга ярайдиган қарияларга эса рўза тутиш фарз бўлади. Рўза тутишга қодир бўла туриб фидя берса, рўза ундан соқит бўлмайди ва фидяси ўз ўрнига тушмайди.

Улар фидя бермайдилар....
Маълум вақтлардан кейин тузаладиган касалликка чалинган шахсларга рўза тутиш зарар қилса, уларга ҳам рўза тутмасликларига шариатимиз рухсат беради. Аммо булар фидя бермайдилар, чунки қачондир тузалишларига умид бор. Тузалганларидан кейин қазо бўлган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Фидя қачон берилади?
Фидя берувчилар хоҳласалар рамазон ойи кириши билан фидяларининг ҳаммасини бирданига жамлаб ёки ҳар куни бўлиб-бўлиб беришлари ҳам мумкин ("Фатовойи Ҳиндия").

Фидя кимларга берилади?
Фидяни мискин, фақир, бева-бечора, етим-есир, ночор ва закот беришга қодир бўлмаганларга берилади. Аммо отаси, онаси, фарзандлари, набиралари, эри, хотини ва закот беришга қодир бўлганларга бериши жоиз эмас.

Улашинг:

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ФИТР САДАҚАСИ

Аллоҳ таоло ояти каримада:
﴿ قَدْ أَفْلَحَ مَنْ تَزَكَّى ﴾
«Нажот топувчи одам, ҳақиқатан, (куфр ва гуноҳлардан) пок бўлур» (Аъло сураси, 14-оят).
Муфассирлар бу оятдан келиб чиқиб фитр садақасини адо этиш вожиб, дейишган.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Фитр садақаси худди саждаи саҳв намознинг камчилигини тўлдиргани каби рўзанинг кам-кўстини тугаллайди. Рўза ҳам нуқсонлардан холи бўлмаслиги мумкин. Шундай пайтда фитр садақасининг аҳамияти яққол сезилади. Аллоҳ таоло бандалари тутган рўзасининг мукаммал бўлишини хоҳлайди".

Улашинг:

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

УМР ҚАДРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдураҳимов Қаҳрамон
Чуст тумани “Иброҳим халилуллоҳ” жоме масжиди имом хатиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#Мақола #Раддия

ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМЛАРНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАҲДИД


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ

🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
ИСТИХОРА НАМОЗИ

“Истихора” сўзи луғатда “хайр, яъни яхшиликни талаб қилиш” деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир. 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: “Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг “Аллоҳим, албатта, Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон эт, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил, сўнгра мени унга рози қил”, десин ва ҳожатини айтсин”, дедилар”. 

Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.

Истихора намозидан сўнг ушбу дуо ўқилади: 

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ.

“Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика ва астақдирука биқудротика ва ас’алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи, фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлил хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ” деб, ҳожати айтилади. 

Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга барокотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт”. 

Дуодаги “мана шу иш”, деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилиш ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади. Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга ўтмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Истихора намозида хоҳлаган сурасини ўқийди. Лекин биринчи ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин “Кофирун” сурасини, иккинчи ракатда “Ихлос” сурасини ўқиса яхши.

 “Мўминнинг меърожи” китоби.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Оталар ҳақида:

1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

4. Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

Оналар ҳақида:

1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!


🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

Нима учун қулоқ суви аччиқ, кўз суви тузли, оғиз суви чучук?!

Қулоқ сувининг аччиқ бўлиши ҳикмати:
Аллоҳ таоло қулоқ сувини аччиқ қилиб яратди. У қўнғизу ҳашаротлардан сақлашга кўмаклашар экан. Агар аччиқ бўлмаганида ширин уйқуда ётган пайтимизда чумоли, қурт-қумурсқаларнинг қулоғимизга кириб кетиши мумкин эди.

Кўз сувининг тузли бўлиши ҳикмати:
Тиниқ-шаффоф кўзларимизга қанчадан-қанча чанг ва бошқа зарарли нарсалар кириши мумкин. Тузли сув шу нарсалардан асрайдиган энг фойдали ва муҳим суюқлик экан. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу заҳоти кўзимиз ёшланади. Демак, бу – бежиз эмас.

Оғиз сувининг чучук бўлиши ҳикмати:
Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эгамиз. Агар оғиз суви аччиқ ёки тузли бўлганида неъматлар таъмини билолмас эдик.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ | 🌐 2024 | Ⓜ️анба: @shayx_nuriddinxoliqnazar

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Мақола

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ - ОСИЙЛИК ВА ҚЎРҚОҚЛИКДИР


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Расулхон Қориев,
Поп тумани “Гойиб Ёронлар” жоме
масжиди имом хатиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube