EskiObod_Uz
127 subscribers
4.82K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#БИЛАСИЗМИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом қандай бўлганлар?!.

1. Пайғамбаримиз алайҳис салом ҳожатсиз нарсалар ҳақида гапирмасдилар.

2. Доим фикрда юрардилар.

3. Аллоҳни неъматларини майда- увоқ бўлсада буйук санардилар.

4. Нафсига ғазаб қилмасдилар, ёрдам хам бермасдилар.

5. Бемани гапирган кимсадан юз ўгирардилар.

6. Бирор кимсадан сўйинч хабарини беркитмасдилар.

7. Сўзларини лафзи оз, маноси чуқур эди.

8. Ройиш эдилар.

9. Ҳаммани бир ҳил кўриб, уларни ажратмасдилар.

10. Инсон хурматини жойига қўярдилар.

11. Хиссиётини кўрган кимса, қўрқарди, маърифатига аралашган кимса, севиб қоларди.

12. Ўтирганда, турганда зикр қилардилар.

13. Бирор кимсани гапини бўлмасдилар.

14. Яхшилик қилишда, майин шабададан хам саҳийроқ эдилар.

15. Фақирликдан қўрқмайдиган инсонга ҳадия берардилар.

16. Ёмонлик қилганга, ёмонлик жавоб қилмай, кечириб юборардилар.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Биласизми

🔻«САЖДА ОЯТЛАРИ»🔻

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қуръон қироат қилиб берар, қачон сажда оятидан ўтсалар, такбир айтиб, сажда қилар эдилар. Биз ҳам у зот билан сажда қилар эдик».
Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

🔸 У қуйидаги ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган кишига ёки эшитган кишига вожиб бўлади.

› 1. Аъроф сурасининг охиридаги 206-оят.
› 2. Раъд сурасидаги 15-оят.
› 3. Наҳл сурасидаги 49-оят.
› 4. «Бану Исроил» (Исро) сурасидаги 109-оят.
› 5. Марям сурасидаги 58-оят.
› 6. Ҳаж сурасидаги биринчи сажда ояти, яъни 18-оят (бу сурадаги иккинчи сажда ояти, яъну 77-оят ҳанафий мазҳабига кўра вожиб эмас).
› 7. Фурқон сурасидаги 60-оят.
› 8. Намл сурасидаги 26-оят.
› 9. Сажда сурасидаги 15-оят.
› 10. Сод сурасидаги 24-оят.
› 11. Фуссилат сурасидаги 37-оят.
› 12. Нажм сурасидаги 62-оят.
› 13. Иншиқоқ сурасидаги 21-оят.
› 14. Алақ сурасидаги 19-оят.

«Кифоя, 1-жуз» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

  🟢 Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.

               ✅️ 1. ТАВБА🔻

     فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
     «Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

   (Марям сураси, 59-60-оятлар).

        ✅️ 2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

  ⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

     الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
     «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

   (Ҳуд сураси, 114-оят).

  ⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.

         ✅️ 3. МУСИБАТЛАР🔻

  ⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
     «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

   Икки шайх ривоят қилганлар.

   «Сунний ақийдалар» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#БИЛАСИЗМИ?

Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат бу
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга саловат айтинг.

Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммад

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

⚪️ Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.

🔻1. ТАВБА🔻

فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

(Марям сураси, 59-60-оятлар).

🔻2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

(Ҳуд сураси, 114-оят).

⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.

🔻3. МУСИБАТЛАР🔻