EskiObod_Uz
140 subscribers
4.66K photos
3.07K videos
115 files
10.3K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
УСТОЗЛИК ҲАҚЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ўқитувчиман. Устозлик ҳақлари қанақа? Устозлик соҳасида динимиз кўрсатмалари керак эди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айганлар: “Албатта мен муаллим қилиб юборилганман”. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш нақадар савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиз. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устознинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар: “Албатта Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли кавагидаги чумоли, ҳаттоки, денгиздаги балиқ ҳам одамларга таълим берувчи устозларга саловат айтадилар”, деганлар. Ризоуддин Ибн Фахриддин устозларга шундай насиҳат қилган эди: “Шогирдингизни ҳар бир ҳаракатларига қараб туринглар, уларга хушмуомалани, гўзал-у шафқатли одатларни тушунтирингиз, сўзларини-ю феълларини яхшилангиз, уст-бошларини, кийим-кечакларини пок тутишини назорат қилинглар. Ёмон хулқлар юқумли бўлганидан бир шогирднинг ёмон хулқи борлигини билсангиз, жумласини баробар кўриб, жумласи фойда олажак равишда ўргатингиз, фойдали ишлар, керакли адабларнинг жумласидан хабардор айлангиз, натижада бола мумкин қадар режа ила иш қилмоқ, эҳтиёткорлик, поклик, кўркам тартиб, кўп фойдасига тиришмак каби хосиятларингизни эгаллаб олади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИБ ТУРГАН ВАҚТДА БОШҚА НАМОЗ ВАҚТИ КИРСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар бир одам узр соҳиби бўлиб, маълум бир сабабларга кўра намозни кейинги намознинг кириш вақтигача чўзиб ўқиди. Ҳатто бошқа намознинг вақти ҳам кирди. Шунда унинг намози ботил бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир одам ҳақиқатдан ҳам соҳиби узр бўлса, у намозини кечиктирмасдан, ўз вақтида ўқиши лозим. Агар намоз ўқиб турган вақтида, ўқиб турган намозининг вақти чиқса, таҳорати синган ҳисобланади. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати намоз вақтининг чиқиши билан синади. Шу сабабли унинг намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғизни чайиб бурунни ювиб бассейнда чўмилса ғуслга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Фақат бассейннинг суви оқиб турган бўлиши, ёки оқмаётган бўлса катта сув бўлиши (беш метрга беш метр), ёки катта сув бўлмаса ичига нажосат тушмаган бўлиши шарт.

Лекин ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДАГИ ТАРТИБ БУЗИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Шуни ҳукми нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга кўра таҳоратда ювиладиган аъзоларни Қуръони каримда келган тартибга кўра навбати билан ювиш суннат ҳисобланади. Бордию унутиб тартиб бузилса ҳам таҳорат дуруст бўлади аммо суннат тарк бўлгани сабабли савоби камроқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА УНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимда Қуръон китобининг арабча нашри бор, аммо ўқишни билмайман. Лекин беш вақт намоздан олдин ё кейин китобни очиб Ихлос ва Фотиҳа сурасини ўқиб, сўнгра ёпиб қўяман. Қилган ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиш, уни тиловат қилиш, унга амал қилиш улкан саодатдир. Зеро Қуръони карим нозил қилинганидан бери саҳобаи киромлардан бошлаб кейинги барча улуғларимиз Қуръони каримни ўқишни ўзларига вазифа қилиб олганлар ва шогирдларига ҳам уни ўқишни вазифа қилиб топширганлар. Аллоҳ таоло ўз Каломида уни тиловат қилувчиларни мақтаган. Сизни қилаётган ишингиз тўғри. Лекин Қуръони каримни тажвидга мувофиқ тўғри ўқишни ўрганиб, имкон қадар уни хатм қилишга ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шунда улкан ажрларга эга бўласиз. Зеро, Қуръони карим мусулмон уммати ўқиб-ўрганиши, эрта-ю кеч тиловат қилиши, ундаги буйруқ ва қайтариқларга амал қилиши учун нозил бўлгандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДАГИ ИНСОН ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Эҳромдаги киши хушбўй нам салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хушбўй нам салфетка, совун ва шампун кабилар асли хушбўйлик эмас, балки тозалик воситалари саналади. Лекин ушбу воситаларда маълум миқдорда хушбўйлик борлиги сабабли эҳромдаги киши уларни ишлатмаслиги тавсия қилинади ва агар ушбу воситалардан бир марта фойдаланса садақа қилиш лозимдир. Аммо бу воситаларни уч ва ундан кўп марта ишлатса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади.
Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАРВУЗ, КОВУННИ ЧАҚМОҚЛАБ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тарвуз қовунларни сотиб олишда кўпинча қанақа чиқишини билиб бўлмайди шунда чақмоқлаб олса бўладими? Aгар ундай қилмай олсам хом чиқса қайтиб келиб пулини олишга ёки алиштиришга ҳаққим борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тарвузни чақмоқлаб олиш жоиз. Агар сотиб олган тарвузингиз хом чиқса, қайтариб олишни шартлашиб сотиб олган бўлсангиз қайтариб берсангиз бўлади. Агар ундай келишув қилмаган бўлсангиз, қайтариб беришга ҳақингиз бўлмайди. Бироқ сотувчи тарвуз хом чиққан ҳолатда пулни қайтариб беришга рози бўлса, қайта берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТНИ ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени ўнг тарафим яхши ишламайди. Шунга таҳоратни чап қўл билан қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Таҳоратни ўнг қўлда бажариш суннати завоидлардан. Уни тарк қилиш макруҳи танзиҳий ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда зарурат бўлгани ва қасддан қилмаганингиз сабабли гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar