#Мақола #Раддия
Ёшларни зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш – динимиз талаби!
•┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ
➡️➡️ Батафсил ўқиш
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

#Мақола
#Раддия
СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ДАЪВОЛАРИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Абдуллоҳ Саматов,
Наманган шаҳар вакили,
"Боқи полвон" жоме масжиди имом-хатиби
Батафсил ўқиш: https://ravza.uz/story/Soxta_salafiylarning_davolari

ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМЛАРНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАҲДИД
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Абдулазиз БОБАМИРЗАЕВ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

🌐Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА
#РАДДИЯ
"ЖИҲОД" СЎЗИНИ СОХТАЛАШТИРАЁТГАНЛАРГА РАДДИЯ.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Отабек Саидазимов,
Учқўрғон туман “Шархончек” жоме масжиди имом-хатиби.
🌐 Сайтдан ўқиш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#РАДДИЯ
"ЖИҲОД" СЎЗИНИ СОХТАЛАШТИРАЁТГАНЛАРГА РАДДИЯ.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Отабек Саидазимов,
Учқўрғон туман “Шархончек” жоме масжиди имом-хатиби.
🌐 Сайтдан ўқиш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА #РАДДИЯ
ДИНДА ЧУҚУР КЕТМАСЛИК.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев,
Тўрақўрғон туман бош имом хатиби
🌐 Сайтдан ўқиш
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

#Мақола #Ихтилоф #Раддия
#Мавзу: "ЖИҲОД" ТУШУНЧАСИНИ СОХТАЛАШТИРАЁТГАНЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!
Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, террорчилик билан «жиҳод» орасида ҳеч қандай муносабат, ўхшашлик ва алоқа мавжуд эмас, балки улар орасида жиддий қарама-қаршиликлар бор.
Жиҳод – Исломни куч билан ёйиш, қурол ёрдамида тарқатиш воситаси эмас. Аксинча, душманликни кетказиш, зулмни бартараф этиш ва заифларни ҳимоя қилиш йўлидир.
Огоҳ бўлиш лозимки, жиҳод мазмунидаги ҳадислардан бузғунчи ва жиноий ҳаракатларни асослаш, қон тўкишни оқлаш ҳамда мусулмонлар орасида фитна чиқариш мақсадида зинҳор фойдаланиб бўлмайди. Бинобарин, Қуръон ва Суннатдаги далилларга асосан айтишимиз мумкинки, муқаддас эътиқодимиз бундай амалларни бутунлай қоралайди. Бу айтилган сўзларга Қуръони карим, ҳадиси шариф ва жумҳур мусулмон уламоларининг қарорларидан далилларни баён қиламиз:
Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло «Бақара» сурасининг 190-оятида шундай деган: “Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг. Ва тажовузкор бўлманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас”.
Мазкур ояти каримада уруш қилган кишиларга қарши уруш қилишлик ва унда ҳаддан ошиб тажовузкор бўлмаслик айтилмоқда. Ҳаттоки, уруш ҳолатида ҳам Ислом уларга зулм ва зўравонлик қилмасликни буюрмоқда.
Ислом дини барча замонларда ҳам, барча маконларда ҳам ва барча ҳолатларда ҳам адолат, эзгулик тарафдори бўлиб келган. Жумладан, эътиқод масаласида ҳам ҳеч бир замонда инсонларни Исломни қабул қилишлари учун мажбурламаган.
Суннати Набавийядан далил: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб дедилар: “Аллоҳнинг йўлига Аллоҳнинг исми ила боринглар. Аллоҳ йўлида душманларингизга қарши урушасизлар. Кекса қария, ёш бола ва аёлларни ўлдирманг. Уларни кишанбанд қилманглар”.
Бу ҳадиси шарифда ҳам мусулмонлар, бошқа уруш олиб бораётганлардан фарқли ўлароқ, душман томонидаги қариялар, ёш болалар ва аёлларни ўлдирмаслик ҳамда уларни кишанбанд қилиб зўравонлик қилмасликлари буюрилмоқда. Агар мажбурлаб Исломга киритиш жоиз бўлганида, қарши томоннинг ота-оналари, аҳли аёллари ва фарзандларини кишанбанд қилиб, сўнгра мақсадларини баён қилсалар яхши имконият бўлмасмиди?!
Ваҳоланки, мусулмон бўлмаганлар томонидан олиб борилган урушларда бу ҳадиси шарифда айтилаган сўзларнинг аксини кўрамиз.
Маҳмудхон Эргашев,
Уйчи туман "Абдуллох ибин Умар" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

Forwarded from Mусохон Мирзахўжаев
#Мақола #Ихтилоф #Раддия
#Мавзу: Ихтилофлар
Ваҳҳобийлар ҳақидаги гап-сўзлар ҳам шу қабилдадир. Гап шундаки, ваҳҳобийларнинг раҳбари Ибн Абдулваҳҳобни Мистер Ҳимпер деган инглиз жосуси тайёрлаган эмиш. Буни унинг кундалиги деб эълон қилинган эсдаликдан биламиз. Ҳақли савол: у ҳақиқий жосус бўлса, у ўзининг кундалигини мусулмонларга билдириб, кўрсатиб қўядими? Мусулмонларнинг бирдамлигини бузиш инглиз ва яҳудийларнинг тизимли режаси ва саъй-ҳаракати бўлса, унда уларнинг ўзлари ўз қилмишларини қандай қилиб ошкора қилиб қўяди? Буни ўйлаб ўтирмасдан, мусулмонлар унинг хотиралари деган матнларни араб, урду, турк, рус, ўзбек ва бошқа тилларда тарқатаверадилар. Бу хотиралар ўзбек тилида ҳам нашр қилинди, исломий сайтларда эълон қилинди. Аслида, ваҳҳобийларнинг ва уларнинг раҳбари Ибн Абдулваҳҳобнинг аҳли суннат ва жамоатга зид қарашлари, мусулмонларга кўрсатган ва кўрсатиб келаётган қилмишларининг ўзи унга нафрат билдиришимизга, унинг аслида ким эканлигини билиб олишимизга етиб ортади-ку! Мистер Ҳимпер хотиралари мусулмонларнинг орасини бузишга, бир-бировга нафрат қилишга хизмат қилиб келаётган фитналарнинг биридир. Чунки, унинг нашрини тайёрлаганлар, ушбу хотиралар китобини уч қисмга бўлганлар. Биринчи қисми гўё мана шу Мистер Ҳимпернинг ўз хотираси, яъни унинг Ибн Абдулваҳҳобни қандай қилиб тузоққа илинтиргани ҳикоя қилинади. Иккинчи қисмда эса гап, айтганимиздек, бутун мусулмон оламини бузаётган яҳудийлар ва инглизлар ҳақида. Бу қисмни ва охирги хулоса қисмини ўқилса, гўё бутун дунёни яҳудийлар босиб кетган, мусулмонларнинг барча уламолари уларга хизмат қилаётгандек ваҳима уйғотилади. Иккинчи қисмда исломнинг таниқли олимлари, тафсир ва ҳадис илмларига беқиёс хизмат қилган олимлар бирма-бир саналиб, (жумладан, улар қаторида Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ номи ҳам бор), яҳудийлар ва инглизларнинг малайлари сифатида тақдим қилинади. Мазкур тўпламни ким тузгани номаълум, лекин, асарларига ҳаволалар учрашидан унинг кимлигини аниқлаш мумкин... Уламоларни ва давлат раҳбарларини яҳудий дейиш ва яҳудийлар малайи деб таъна қилиш ана шу яҳудийларнинг бир фитнаси бўлиши мумкин. Текширилмаган гапни тўғри деб қабул қилавермаслик ва уни тарқатавермаслик кераклиги Қуръони каримнинг ҳукми ҳисобланади. Хабарни яхшилаб текшириб кўришимиз керак:
“Эй мўъминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирор хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб – текшириб кўринглар!” (Ҳужурот, 6)
Демак, фалончи олимни ёки давлат раҳбарини ёхуд бирор таниқли шахсни яҳудий деб гап тарқатиш аслида фосиқлик бўлиши мумкин. Шунинг учун бу хилдаги гап-сўзлардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Хабарни аниқлашни эса олимлар ва мутахассислар текшириб берадилар ҳамда улар ўз ҳукмини чиқарадилар. Ўша вақтгача барча ҳолатлар ва шубҳалар текширилиши, ҳолат ва вазият обдон ўрганиб чиқилиши керак бўлади. Бирорта шубҳа бўлса ҳам инсонни кофир деб ҳукм қилиш асло мумкин бўлмаганидек, бир мўъминга тўқсон тўққиз далил кофирлигига, битта кичик далил мўъминлигига далолат қилиб турса, уни кофир дейиш мумкин бўлмаганидек, мўъминман деб турган ҳар кимни яҳудий дейиш, яҳудийликка нисбат қилиш асло мумкин эмас.
Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев

#Мақола #Мотурудий #Раддия
#Мавзу: АҚИДАДА ҚАБР АЗОБИ.
Ҳар бир Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган мўмин банда борки сирот кўприги хақида гапирилса қалбимизди қўрқув эгаллайди у ердан ўтишликда оёғларим тойилмасмикан,Аллоҳ таоло мўмин бандалари учун вада қилган жаннат тамон ўтаоламанмикан деган қўрқув ва умидда бўлади. Буюк зотлар айтадилар инсон шу дуё хаётида сирлт кўпригидан ўтадилар яъни қуръонга ва хадисга амал қилиб шариатнинг йўлидан ташқарига чиқмай яшаса, ислом дини йўлидан тойилмаса инша Аллоҳ қиёмат кунидаги катта имтихон бўлган сирот кўпригидан ҳам тойилмайди.
Ҳар бир мусулмон борки, Аллоҳнинг ягоналигини сидқидилдан тасдиқ қилиб, тили билан тавҳид калимасини айтади. Шунингдек, у Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, Пайғамбарлари, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши- ёмони Аллоҳдан эканлигига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмоғи шартдир Бу эса имон дейилади.
Шу билан бир қаторда ҳар бир мусулмон киши қабр ҳаёти ва азоби борлигига ишониши лозимдир. Дунё ва охират ўртасида бошқа бир ҳаёт бўлиб, у барзах ҳаёти, яъни, қабр ҳаётидир.
Қабр ҳаёти ўзига хос бир ҳаётки, у ҳар хил сир-асрорларга, ғаройиб воқеа-ҳодисаларга бой бўлиб, ҳали тириклардан бирон-бир кимса уни ўзида синаб кўрган эмас. Мусулмон киши қабр ҳаёти ҳақидаги маълумотларни Аллоҳнинг китоби ва охир замон Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан олиши керак.
Яна қабрда шундай кўз кўриб қулоқ эшитмаган ғаройиботлар бор. Улар охиратга тааллуқли ҳодисалардир.
Масалан, қабрнинг кенг ёки тор, ёруғ-равшан ёки олов бўлиб ловуллаб туриши сингари ҳодисалар шунга мисол бўла олади.
Хадис келтирилади
Инсонлар қабрларда азобланиб ётган ўликларни кўра олишганида ғайбга имон келтиришнинг ҳеч бир қизиғи қолмасди. Шундан кейин ҳам, яъни, азобни ўз кўзи билан кўргач, инсонлар ичида бирорта динни ёлғончи дегувчи кофир кимса қолармиди? Унда бандаларни яратишдан кўзланган ҳикмат қайда қолар эди? Ахир илоҳий ҳикмат ким кофир, ким мўмин бўлишини синаб кўришдан иборат-ку.
Норин туман "Умархўжа эшон" масжиди имом хатиби Бобохўжаев Мухаммадшокир.

#Мақола #Салафий #Раддия
#Мавзу: Намоз ва такфир
Сохта салафийлар тарафидан ҳозирги кунда кенг тарқатилган фитналардан бири намоз ўқимайдиганларни кофирга чиқариб, "Бенамозлар еофирдир", деб жар солинишидир.
Албатта, намоз Ислом арконлардан бўлиб, ҳадисларда" "Намоз диннинг устинидир", дейилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда намознинг фарзлигини баён этиб, бундай мархамат қилади: "Албатта, намоз мўмиинларга вақтида фарз қилингандир". Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам бу мавзуда кўплаб ҳадислар келтириш мумеин. Қўйингки, намозниг фарзлигини тан олмайдиган деяарли бирорта мусулмон йўқ. Шу туфайли бу мавзуда сўзни қисқа қиламиз-да," интернет устоз"лардан таълим олиб, "Бенамоз еофирдир" деб айтаётган дўстларимизга юзланамиз.
Энг аввало, бу сўзни айтаётган одамга қуйидаги саволни бериб кўриш лозим: "Айтингчи, дўстим, бу сўзингизнинг тафсили борми ёхуд умумий ҳукм киляпсизми?" Агар у: "Бу сўзим умумий эмас, балеи "намознинг фарзлигини инкор этиб, уни қасддан тарк қилувчиларни назарда тутяпман" деса, унга асло эътирозимиз йўқ. Уни бу сўзини тасдиқлаймиз. Дарҳақиқат, намознинг фарзлигини тан олмаган киши мўмин эмасдир. Лекин "Бу сўзим умумий, бенамознинг бари кофирдир." деб қатъий қарор қилгудай бўлса, у ҳолда бу дўстимизга шундай насиҳатимиз бор.
Аввало, бировни "кофир" дейишга асло шошилмаслик керак. Бу сўз жуда кучли ва аниқ далил асосида бўлиши лозим. Шошмашошарлик, жаҳл—ғазаб ва ҳиссиётларга берилиб бировни "кофирсан" дейиш шариатимизда жуда катта гуноҳ ҳисобланади. Қолаверса, бировни кофир дейишдан олдин айтган одамнинг бу сўзи билан ўзи ҳам иймонидан ажралиб қолиш эҳтимоли борлигини назардан четда қолдирмаслиги керак.
Айниқса, кофир бўлган кишининг ҳукмларини ҳам билиш лозим.
Инсон агар диндан чиқиб кофир бўлса (Аллоҳ сақласин), унинг илгари қилган барча яхши амаллари, ўқиган намози, тутган рўзаларию бошқа ибодатлари пучга чиқади. Шариат бўйича никоҳи бузилади. Жамиятдан ажратиб, яккалаб қўйилади.
Кўряпсизми дўстим, бир мўминга нималарни раво кўрганингизни.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Мазҳаб #Раддия
👤 ┠ Намозда қўлни қўйиш масаласи
👤 ┠ Суропов Ортиғали
Поп тумани "Чинор" жоме масжидининг имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👤 ┠ Намозда қўлни қўйиш масаласи
👤 ┠ Суропов Ортиғали
Поп тумани "Чинор" жоме масжидининг имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф #Раддия
#Мавзу: БУГУНГИ КУН ЁШЛАРНИ БУЗҒУНЧИ АҚИДАЛАРДАН ХИМОЯЛАШДА ТАРБИЯНИНГ АҲАМИЯТИ.
Маълумки, Ота-она учун энг муҳим вазифалардан бири – фарзанд тарбиясидир. Ушбу масъулиятни чуқур ҳис этган ота-оналар фарзандлари тарбиясига жиддий эътибор бериб, ҳар қандай шароитда ҳам жигарбанди билан шуғулланишга вақт топади.
Ҳадислардан бирида: “Ота – она фарзандига гўзал одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”,— деб айтганлар. Чунки, эътиқоди ва дунёқараши соғлом фарзанд ота — она хизматини қилиб, юртига садоқатли, комил инсон бўлиб вояга етади.
Бугунги кунда ақийдаси, дунёқараши ҳали шаклланиб улгурмаган ёшларимиз пуч, ялтироқ шиорларга алданиб, ҳизбут-таҳрир, нурчилар, салафийлар, жиҳодчилар, такфирчилар ва ҳижратчилар каби ўнлаб адашган оқим ва йўналишларнинг мафкуравий хуружлари таъсирига тушиб қолмоқдалар. Шунинг учун бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири соф исломий ақийдамизни ўрганиш ва ўргатиш, ёшларимиз онгига бузуқ ақийдалар суқилиб киришининг олдини олишдир.
Афсуски, бугунги кунда баъзилар исломий илмни халқаро ахборот тармоқларида, интeрнeтда тарқалган турли китоблар, овозли ва тасвирли манбалардан ўрганишнинг ўзи етарли деб ўйлаб юрибди. Азизлар, нафақат интернетдаги турли шубҳали манбаларнинг, ҳатто энг саҳиҳ китобнинг ҳам ўзи ҳақиқий илм олиш учун, чинакам исломий дунёқарашни шакллантириш учун етарли бўлмайди. Динга бир ёқлама ёндашиб, уни кўр-кўрона ўрганиб бўлмайди. Бунинг учун албатта муаллим керак.
Эътиқод борасида ёшлар онгини тўғри шакллантириш ва жамият маънавиятини бузғунчи ақидалардан ҳимоялаш доимо энг долзарб вазифалардан бўлиб келган. Албатта бунда ота-оналар асосий ўрин тутади. Афсуски, айрим ота-оналар бола тарбиясида бепарволик қиладилар. Улар шахсий юмушлари, кўча-куйдаги улфатлари, моддий маблағ тўплашни биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг ахлоқий ва маърифий тарбиялари билан шуғулланишни иккинчи даражали иш ўрнига қўйишади.
Қадимдан солиҳ инсонлар фарзанд тарбиясига катта эътибор қаратишган. Чунки, миллатнинг тараққиёти ёки заволи ёшларнинг тарбиясига боғлиқ. Агар ёш авлодга яхши тарбия берилса, келажакнинг пойдевори мустаҳкам бўлади, бордию бунинг акси бўлса миллат залолатга юз тутади. Ўтган асрдаги мутафаккир олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўтган улуғ зотларга эргашган ҳолда биз ҳам келажагимиз бўлган фарзандларимиз таълим-тарбиясига эътиборли бўлишимиз лозим. Айниқса, уларнинг тарбиясида аждодларимизнинг буюк ҳаётлари ҳамда ёзиб қолдирган маънавий мерослари муҳим ўрин касб этади. Келажак авлод тарбияси барча замонларда халқимиз олдида турган асосий вазифалардан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Назиржон ҚЎЧҚАРОВ Наманган тумани "Умарбой хожи" масжиди имом хатиби.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi

YouTube
Eskiobod masjidi
HOLIS ALLOH UCHUN