EskiObod_Uz
132 subscribers
4.72K photos
3.1K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
          Хайрли тонг! 🌤

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
#Зикр

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.


Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”.

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

📌Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

“Мўмин мўминнинг кўзгусидир”

Мўминнинг мўминда жуда кўп ҳақлари бор. Бугун ана ўша ҳақлар ичида энг аҳамиятли, энг катта ҳақлардан бири – насиҳат қилиш ҳаққини бир ҳадис шарҳи мисолида ўрганамиз. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин мўминнинг кўзгусидир”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

➡️Батафсил ўқиш..... ⤵️
http://ravza.uz/story/Mumin_muminning_quzgusidir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ИХЛОС ВА АМАЛ

Ихлос сўзини кундалик ҳаётимизда жуда кўп эшитамиз. Бугун ана шу атаманинг динимизда нечоғлик аҳамиятли экани ҳақида сўз юритсак.
Ихлос – амалларда ягона Аллоҳ таолонигина қасд қилишдир.
Баъзилар: «Тоатларда фақат Аллоҳ таолони қасд қилиш», дейдилар.

➡️Батафсил ўқиш.... ⤵️
http://ravza.uz/story/Ixlos_va_amal

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ЁМОН ЎРНАК БЎЛИШНИ ЁҚТИРМАЙДИГАН КИШИ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёмон ўрнак бўлиш биз учун эмас. Ҳибасидан қайтувчи худди қусуғига қайтган ит кабидир», дедилар».

Шарҳ: «Ҳиба» араб тилида «манфаат берадиган нарсани бировга етказиш» дир. Ҳанафий фуқаҳолар истилоҳида эса:
«Ҳиба муайян молни бировга эвазига мулк қилиб беришдир».
Бу таърифдан маълум бўладики, вақтинчалик фойдаланиб туриш учун ёки ижарага берилган нарсалар ҳиба бўлмас экан.
Шариатда ҳиба мандуб амал ҳисобланади.
Ҳиба ҳадя, садақа, атийя ва бошқа маъно ҳамда муомалаларни ҳам ўз ичига олади. Бу истилоҳларнинг маьнолари бир-бирига жуда ҳам яқиндир.
Агар молни муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш кўзланса, садақа бўлади.
Агар молни бирор шахсга уни улуғлаб ва меҳрини қозониш учун берилса, у ҳадя бўлади.
Ўлими олдидан мол улашиш атийя бўлади.
Бошқа ҳолатларда эса бирор одамга мол бериш ҳиба бўлади.
Уламоларнинг ижмоьи ила ҳибанинг барча турлари мустаҳаб дейилган. Айниқса қариндошларга ҳиба қилинса, жуда ҳам яхши бўлади.
Уламолар ҳибанинг ийжоб, қабул ва қабз билан амалга ошишига ҳам иттифоқ қилганлар.
Маълумки, қайт қилган одам у нарсани ҳеч қачон оғзига қайтариб олмайди. Бировга совға берган одам ҳам берган совғасини қайтариб олишни қилган қусуғини оғзига қайтариб олиш билан баробар кўриши керак экан. Бу фақат итларга хос иш экан.

«Одоблар хазинаси, 2-жуз» китобидан.

🔗 Улашинг: @eskiobodmasjidi
ДУО ИЖОБАТ БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

«Фотиҳа» сураси. «Мунжия» (нажот келтирувчи) деб ҳам аталади. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сура ҳақида: «У нима учун ўқилса, шунгадир», деганлар. Бу сурада бешта исм борки, уларнинг қадри олий, асли буюкдир. Унда Аллоҳнинг улуғ ва буюк исми борки, уни васила қилиб дуо қилинса, ижобат бўлади. Уни васила қилиб сўралса, сўралган нарса берилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зуннуннинг наҳанг қорнида ўқиган дуоси

"Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака
инни кунту миназ-золимийн"
деб мусулмон киши бирор нарса ҳақида дуо қиладиган бўлса, албатта ижобат бўлади» дедилар. (Ҳоким ривояти)

Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу шундай деган: «Ҳақиқатан, мен шундай бир оятни биламанки, ким уни ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлса, Аллоҳ албатта унинг сўраганини беради:

"Қулиллааҳумма фаатирос самааваати вал ардзи ъаалимал ғойби ваш шаҳаадати анта таҳкуму байна ибаадика фий маа каанув фийҳи яхталифувн" (Зумар сураси 46-оят)

Мазмуни: «Айтинг: «Аллоҳим! Эй, осмонлар ва Ернинг илк яратувчиси, яширин ва ошкор нарсаларни билувчи зот! Ёлғиз Ўзинггина бандаларинг ўртасида улар ихтилоф қилган нарсалар хусусида ҳукм қилурсан».

Орифлардан бири шундай деган: «Қиблага юзлан ва Уммул Қуръон (Фотиҳа), Оятал Курсий, Қадр ва Ихлос сураларини ўқи. Сўнг ўзинг истаган нарсани сўраб дуо килсанг Аллоҳ сенинг дуойингни ижобат қилади».

«Кушойиш калитлари» китобидан.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонни ташқи кўринишига қараб баҳо берманг

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @eskiobodmasjidi- энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
СУЛТОН СУЛАЙМОН ВАФОТИДАН ОЛДИН УЧ НАРСАНИ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ЭКАН:

1) Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2) Бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3) Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.


СУЛТОН СУЛАЙМОН ҚУЙИДАГИ ЖАВОБНИ БЕРГАН ЭКАН:

1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.

2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.

3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.


🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Янгиликлар

Наманган туманидаги “Саид Жалолиддин” жоме масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди

Бугун, 3 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов Наманган туманида жойлашган “Саид Жалолиддин” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида қатнашдилар.

➡️Батафсил ⤵️
http://ravza.uz/story/Namangan_tumanidagi_Said_Jaloliddin_jome+masjidining

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
«САЛОМ ОМОНЛИК ВА ТИНЧЛИКДИР»

• • •
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломнинг нимаси яхши?» - деб сўради.
«Таом бермоқлигинг, ҳамда таниган ва танимаган одамингга салом бермоқлигинг»
, - дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

• • •
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аввал салом, кейин калом», - дедилар»
.
Термизий ривоят қилган.
Чунки, салом омонлик ва тинчликдир. Аввал омонлик ва тинчликни эълон қилиб олиб, сўнг гап бошлаш лозим. Шунинг учун, танигану танимаган ҳар бир кишига гапиришдан аввал салом бермоқ исломий маданиятнинг ажралмас қисмидир.

Салом - тинчликнинг фойдаларидан

1. Салом Аллоҳ таолога таслим бўлишдан иборат бўлиб, У зотнинг муҳаббати ва розилигига сазовор қилади.

2. Салом амният ва омонлик тарқатади.

3. Салом ила қон тўкилишининг олди олинади.

4. Салом орқали душман билан ярашилади.

5. Салом Исломнинг барча умматларига даъватидир.

6. Салом ила банда икки дунё саодатига эришади.

«Руҳий тарбия, 3-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
#Ҳадис

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»,
дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Ҳизб-ут таҳрир залолатга бошловчи фирқа

Инсонлар жамоаланиш бўйича иккига бўлинади. Раҳмоннинг жамоаси ва шайтон малайлари. Аллоҳ таолонинг жамоаси тарқоқ бўлиши асло мумкин эмас. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Динларини (фирқаларга) бўлиб, (турли) гуруҳларга айланганлар (учун) бирор нарсада (Сиз масъул) эмассиз. Уларнинг иши Аллоҳга (ҳавола). Сўнгра (У) уларни қилиб юрган амалларидан огоҳ қилур» (Анъом сураси, 159-оят).

➡️Батафсил ўқиш..... ⤵️

http://ravza.uz/story/hizbut_tahrir_zalolatga

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ИСЛОҲОТЛАР ИНСОНЛАР МАНФАЪАТИ.

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари бағрикенглик тамойили асосида тинч-тотув яшаб келишмоқда. Турли миллат ва дин вакилларининг ҳар қандай тажовуздан бехавотир ўз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари жамият барқарорлигининг муҳим кўрсаткичларидан саналади.

➡️Батафсил ўқиш.... ⤵️
http://ravza.uz/story/Islohotlar_insonlar_manfaati

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
🌙 ИСЛОМ ИЛМ ДИНИДИР

🌙 Ислом дини ҳеч қачон илм олишга тўғаноқ бўлмаган. Европада яқин вақтларгача черков илм йўлига ғов бўлиб келди, минглаб олимлар оловда куйдирилди, европаликлар буни ҳали унутишгани йўқ. Нима сабабдан черковлар илмга қаттиқ қаршилик қилди? Чунки ҳукмронлик тўлалигича черковда эди, илм уларнинг ёлғонларини фош этарди. Черков катта бойликдан ажралиб қолмаслик учун олимларга тазйиқ ўтказарди. Масалан, Коперник, Галилей, Эйнштейн, Макс Планк каби буюк олимлар айнан черков маҳкамасида суд қилинди.

Коперник 1543 йил Ер ўз ўқи атрофида 24 соатда бир марта, Қуёш атрофида йилда бир марта айланиб чиқишини, Қуёш коинот маркази эканини кашф қилган эди. Католиклар бу кашфиётдан даҳшатга тушди, чунки насронийларнинг хурофотлари чиппакка чиқаётган эди. Черков Коперникни диндан чиққанликда айблаб, китобларига ўт қўйди, ўзини судга тортиб қатл этди. 1481 – 1499 йилларда 90 023 нафар олим маҳкамага тортилиб, черков уларнинг китобларини ўқишни таъқиқлаб, ёқиб юборишга буйруқ берди. Шу тариқа 8 000 та қўлёзма китоб ёқиб юборилди.

Доктор Роғиб Саржонийнинг
“Ислом ва олам” китобидан.

@eskiobodmasjidi
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Юртимизда бир қатор соҳаларда тубдан ўзгаришлар ва ҳар бир соҳада юзага келадиган камчиликларни бартараф этиш бўйича турли чора-тадбирлар олиб бориляпти. Қолаверса жамиятда одамларнинг ақлий ва илмий салоҳиятларини ошириш, турли ёд ғоялар домига тушиб қолмасликларини таъминлаш, борасида турли жойларда давра суҳбатлари ўтказиляпти. Шу муносабат билан 4-август куни Ўзбекистонни техник тартибга солиш агентлиги томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат“ рукни остида ўтказилаётган туркум тадбирлар қаторида “Бирдамлик, ҳалоллик, илм – барқарорлик калити“ мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бунда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Бирдамлик ҳар бир жамиятнинг юксалишини таъминлаб берувчи энг устувор омиллардан бири эканлиги, бирлашган халқ ҳар қайси замонда жуда катта куч бўлиб, мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришганлиги, албатта бирдамликнинг асоси ҳалоллик негизида барпо бўлиши, унинг инсонлар ўртасида садоқат, ишонч, меҳр-муҳаббат каби туйғуларни мустаҳкам ушлаб тура оладиган ҳақиқий куч эканлиги, ва қолаверса уларнинг барчаси фақатгина илм билан тўкис бўлиши мумкинлиги, ҳар қандай жамиятда илмли кишиларнинг сони ортиб бориши, мамлакатнинг тараққиётига улкан ҳиссасини қўшишини ва буларнинг барчаси барқарорлик калити эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Ва ҳар қандай дунёда юз бераётган ҳозирда замон хуружига айланиб қолган ёд ғояларга, жаҳолатга фақатгина илм ва маърифат билан курашиш энг одил йўл эканлигини давра суҳбатидагиларга билдирдилар. Ва тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдилар.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ЎЛИМ ЭЛЧИСИ

Ўтганлардан ривоят қилинишича, бир киши ўлим фариштаси билан қалин дўст экан. Ўлим фариштаси ҳузурига келганда, ундан:
Мени кўргани келдингми ёки жонимни олгани? деб сўрар экан.
Ўлим фариштаси:
— Кўргани келдим, – дер экан.
Бир куни у киши Азроил алайҳиссаломга: “Дўстлигимиз ҳурмати, сендан илтимос, ажалим етган пайтда жонимни олиш учун келишингни менга хабар берадиган бирон элчи юборгин”, деб илтимос қилибди.
Фаришта: “Майли, сен айтгандек бўлақолсин”, дебди.
Бир куни ўлим фариштаси у кишининг олдига келди. У киши ўлим фариштасига:
Мени кўргани келган бўлсанг керак-а? деди.
Ўлим фариштаси:
— Йўқ, жонингни олгани келдим, — деди.
— Ахир, бу ҳақда хабар бериш учун элчи юборишингни илтимос қилмаганмидим? – деди у киши.
— Ҳа, шундай, юбордим, – деди Азроил.
— Элчинг олдимга келмади-ку, - деди. Фаришта:
— Йўқ, келди – қад-қоматинг тик эди, эгилиб қолди.
Сочинг қора эди, оқарди, овозинг дадил эди, қалтираб чиқадиган бўлди, қувватли эдинг, кучдан қолдинг, ўткир кўзларинг хиралашди, орзу-ҳавасларинг умидсизликка айланди, битта элчи сўраган эдинг, мен эса сенга шунча элчи юбордим. Нега мени маломат қиласан?!
- деб жавоб берган экан.

"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ОЧЛИК ФАЗИЛАТИ

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни очликнинг фазилатларини баён қилаётган эдилар.
Шунда, бир киши:

«Ҳазрат! Очликнинг ҳам бирор фазилатлари борми?», деди.
Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Ҳа, агар Фиръавнга очлик етганда эди, у ҳолда у ҳеч қачон худолик даъвосини қилмаган бўлар эди. Фиръавн қорни доим тўқ юрганлиги сабабли, худолик даъвосини қилган эди», дедилар.

Қачонки, қорин тўқ бўлса, у ҳолда банда ўз ҳаддини унутади. Аллоҳ таоло биз ожиз бандаларига ўз ҳаддимиз ва мавқеимизни ёдга солишлик учун Рамазон рўзаларини фарз қилди. Токи, бизга бироз очлик ҳам етсин ва чанқоқлик ҳам етсин. Шунда биз икки маҳал овқатланишлари мушкул бўлган, ғариб, бечора мискинларнинг оғир ҳолатларини ҳис қиламиз. Демак, рўзада жуда кўп ҳикматлар бор. Машааллоҳ».

“Баркатэ Рамазан” китобидан

Абдулқайюм Комил таржимаси

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ҚЎЛИ ЁҒ ҲОЛИДА УХЛАГАН КИШИ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлида мойи билан уни ювишдан олдин ухлаб қолиб, кечаси унга бир мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».

Шарҳ:
Демак, уйқудан олдин баданни, хусусан, қўлни турли хил чанг, кир ёки таом қолдиқларидан тозалаш лозим экан.

Баъзи уламолар: «Қўл сув билан ювилса, суннат ҳосил бўлади», деганлар. Ибн Рислон: «Бундай пайтда совун ёки шунга ўхшаш ёғни кетказадиган нарса билан ювиш керак бўлади», деган.
Бу ҳадиси шарифда диний таълимотларга амал қилмасликнинг оқибатида бу дунёнинг ўзида кишига зарар етиши турган гаплиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌸 Бугун сокин осмону фалак,
🌸 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸 Қадрдонлар Жума муборак!

🌸 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌸 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌸 Чин юракдан билдирай тилак,
🌸 ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

♦️Dõstlarga Ulashing🌐
@eskiobodmasjidi