EskiObod_Uz
132 subscribers
4.72K photos
3.1K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
#Ҳадис_731📒

МУШКИЛИ БОР ОДАМНИ ДУОСИ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм», дер эдилар».

(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бу ривоятда дуо маъносидаги гаплар йўқ. Аммо таҳлил ва Аллоҳ таолонинг улуғ сифатларининг зикри бор. Ана шу зикрларни ихлос билан такрорлаш баъзи сўзларни айтиб дуо қилишдан кўра, мушкулни кушойиш қилишда катта ўрин тутади.
Имом Термизий ривоят қилган «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло «Кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман», дедилар» деган мазмундаги ҳадиси шариф шу ерда амалга ошади. Мушкулнинг номини айтмай, уни аритишни ҳам тилга олмай, фақат ушбу ривоятда келган иборалар ихлос ила такрорлайверилса, Аллоҳ таоло албатта кушойиш беради.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@eskiobodmasjidi

@eskiobodmasjidi_rasmiy
#Ҳадис_732📗

وعن أبي هريرة، رضي الله عنه ، قال‏:‏
قرأ رسول الله، صلى الله عليه وسلم ‏{‏يومئذ تحدث أخبارها‏}‏ ثم قال‏:‏ ‏
"‏أتدرون ما أخبارها‏؟‌‏"‏ قالوا الله ورسوله أعلم‏.‏ قال‏:‏ ‏"‏فإن أخبارها أن تشهد كل عبد أو أمة بما عمل على ظهرها تقول‏:‏ عملت كذا وكذا في يوم كذا وكذا، فهذه أخبارها‏"‏ ‏


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Ана ўша кунда ер, Парвардигорингиз унга ваҳий қил(иб, сўзлашга буюрга)гани сабабли ўз хабарларини сўзлар! [1]" оятини ўқидилар. "Унинг хабари нима эканини биласизларми? Унинг хабари - ҳар бир эркак ва аёл унинг устида қандай амал қилган бўлса, барчаси хақида, гувоҳлик беришидир. "Фалон, фалон куни, фалон, фалон ишни қилди демоқлиги унинг ҳабаридир", дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


[1] Залзала сураси 4 оят

@eskiobodmasjidi 📚

@eskiobodmasjidi_rasmiy
Boshqa kunlar qolib, juma kuni ro‘za tutmaslik

#Hadis: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday deganlar: “Hech kim juma kuni ro‘za tutmasin. Biroq undan bir kun oldin ham yoki bir kun keyin ham ro‘za tutsa unda mustasnodir”.

Imom Buxoriy rivoyati

@eskiobodmasjidi

@eskiobodmasjidi_rasmiy
КИМ ЎТГАН УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЁМОН СЎЗ АЙТСА, У МУСУЛМОНЛАР ЙЎЛИДАН ЧИҚҚАНДИР.

Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар. Аҳли фиқҳ ва назардирлар. Фақат гўзал зикр (васф) ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ила эсласа, йўлдан озибдир.
Шарҳ: Яъни саҳоба ва тобеъинлардан бўлган уламолар хайр, ҳақ ва саодат аҳлидирлар. Динни нақл қилувчилар, Аллоҳнинг Китобини, Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини элтувчилардир. Шунингдек, улар фуқаҳо, нассларга (яъни шаръий матнларга) ва шаръий манфаатларга назар солувчилардир.
Улар фақат гўзал мақтов ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ва қабоҳат билан ёдга олса, ундай одам мўминлар йўлида эмас.
Далил: “Ким ўзига ҳидоят равшан бўлганидан кейин Расулга мухолифлик қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонига қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритиб, куйдирамиз. У қандай ҳам ёмон борар жой!” (Нисо сураси, 115-оят).
Мўминларнинг йўли салаф уламоларга муҳаббат қилишдир.
“Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Асрларнинг яхшиси менинг асримдир. Сўнгра ундан кейин келадиганлари. Сўнгра ундан кейин келадиганлари...” деганлар (Аҳмад, Бухорий, Муслим ва Ибн Можа Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).
Салафи солиҳ уламоларнинг барчалари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш вожиблигига шубҳасиз иттифоқ қилганлар.
Лекин улардан бирорталари бирор саҳиҳ ҳадисга хилоф гап айтган бўлса, ўша ҳадисни тарк қилишида албатта узри бўлади.
Саҳиҳ ҳадисга хилоф гап айтишларига сабабчи бўлган барча узрлар уч турли бўлади:
1. Ўша ҳадисни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган, деб эътиқод қилиш.
2. Ўша ҳадисда бу масала ирода қилинмаган, деб эътиқод қилиш.
3. Мазкур ҳадиснинг ҳукми мансух бўлган, деб эълон қилиш.

"Ақийдатут таҳовия шарҳининг талхийси” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ДАМ ОЛИШ ЖОЙЛАРИ ВА САЙРГОҲЛАР ОДОБИ

Инсон зоти ҳаёт сўқмоқларидан юриб борар экан, чарчаши, асабийлашиши, ҳориши турган гап. Бундай чарчоқларни кундалик дам олиш ила чиқариб бориши ҳам оддий ҳолатга айланган. Аммо гоҳо-гоҳо унинг тузуроқ ҳордиқ чиқаргиси, тоза ҳаво, гўзал табиий манзаралардан, тоғ ёки адирлар ҳавосидан, қўл ёки дарё сувидан баҳра олгиси, фарзандларини ўйнатгиси келиб қолади. Ушбу ва яна бошқа сабабларга кўра ҳозирги пайтда дам олиш жойлари ва оромгоҳларга эътибор кучайди. Бу билан баробар мазкур жойларга боғлиқ муаммолар ҳам пайдо бўлди. Бу муаммоларнинг энг асосийларидан бири дам олиш жойлари ва сайргоҳларда одамларнинг одоб-ахлоқлари, ўзларини тутиш маданиятига оид муаммолардир. Баъзи тарбия кўрмаган кишиларнинг мазкур жамоатчилик жойларида ўзларини тута билмасликлари, бир-бирларига озор беришлари, турли беодобликларига йўл қўйишлари кўпчиликни ранжитаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Ўз-ўзидан: мусулмон одам дам олиш жойлари ва сайлгоҳларда қандай одобларга риоя қилиши керак, деган савол пайдо бўлади. Қуйида ана шундай саволларга жавоб излашга ҳаракат қилинади.
• Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири муносиб жой танлашдир.
• Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири ибодат ва одобларни унутмасликдир.
• Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири барча билан, ҳусусан, ўзларига хизмат қиладиган шахслар билан хуш муомалада бўлишдир.
• Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири ўша жойларда кўрган ажойиботлардан ибрат олишдир.
Аллоҳ таоло Анкабут сурасида марҳамат қилади:
"Сен: "Ер юзида юриб, У Зот махлуқотларни қандай (ярата) бошлаганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир", деб айт" (20-оят).
Аллоҳ таоло Фотир сурасида марҳамат қилади:
"Аллоҳнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардан меваларни ва тоғлардан турли ранглардаги - оқ, қизил ва қоп-қора сўқмоқларни чиқардик" (27-оят).
Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади:
"У ерни ёйиб, унда барқарор тоғлар ва анҳорлар қилган, барча мевалардан жуфт-жуфт қилган Зотдир. У кечани кундузга қоплайдир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир" (3-оят).
Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади:
"Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир" (30-оят).
• Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири покизаликка эътибор беришдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали "Ла илаҳа иллаллоҳ", дейиш ва энг кичиги йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шуъбасидир", дедилар".
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
• Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири - хизмат кўрсатиш тармоқларига яхши муносабатда бўлиш.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бузғунчиликни қаттиқ қоралаган.
У Зот Бақара сурасида марҳамат қилади:
"Ва бурилиб кетганда, ер юзида бузғунчилик қилиш ҳамда экин ва наслни ҳалок этиш учун ҳаракат этадир. Аллоҳ эса бузғунчиликни суймас" (205-оят).
Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, Аллоҳ сизларга қийлу қолни, кўп саволни ва молни зое қилишни ёмон кўрди", дедилар".
Аҳмад ва Тобароний ривоят қилганлар.
• Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири - ўзгаларнинг зарарли одат ва тушунчаларидан салбий таъсир олмаслик.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
Aka Uka qarindosh.
Bir biriga otar tosh.
Boriga qilmay bardosh.
Mol talash dunyo talash.

Ota molin ko'zlashib.
Bir birga bo'zlashib.
Begonaday so'zlashib.
Mol talash dunyo talash.

Barisin olib cho'tga.
O'zlarin otib o'tga.
Bir birin berib sudga.
Mol talash dunyo talash.

Dunyo qolar hammadan.
Boylik qolar hammadan.
Voz kechib hola ammadan.
Mol talash dunyo talash.

Hammadan tez chopay deb.
Oldi orqamni yopay deb.
Obro' mansab topay deb.
Mol talash dunyo talash.

Ona ko'zin yoshlashib.
Ota ko'nglin g'ashlashib.
Aka Uka mushtlashib.
Mol talash dunyo talash.

Exxx oqibat o'ldimi.
Mexr guli so'ldimi.
Yoki qiyomat bo'ldimi.
Mol talash dunyo talash.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Audio
JUMA MAʼRUZASI.
HAR BIR QIYINCHILIKNING BIR YENGILLIGI BOR.
EskiObod jomʼe masjidi imom xatibi Gʻayratjon domla Asaboyev
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Янгиликлар

Наманган вилоят бош имом-хатиби Янгиқўрғон туманига ташриф буюрди

Вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов Янгиқўрғон туманига ташриф буюриб, тумандаги “Заркент” жоме масжидида жума намозига йиғилган намозхонлар учун...

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Bosh_imom_xatib_Yangiqurgon_tumaniga_tashrif_buyurdi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Мақола

Бировни ҳаққини ейиш оғир гуноҳ.

Уста қиладиган ишининг сифатига, иш берувчи эса керакли ашёлар, иш шароити ва иш ҳақи учун жавоб бериши лозим. Қайси бир томон ғирромлик қилса ҳам, иш бузилади, ҳар иккала тараф учун бош оғриғи кўпаяди. Атрофга қаранг, қанчалаб усталар бажариб бўлган ишларига иш ҳақи олишолмай юришибди, неча неча кишиларни усталар алдаб кетишган.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Birovni_haqqini_yeyish_ogir_gunoh

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Янгиликлар

Янгиқўрғон туманидаги “Заркент” жоме масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди

24 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов Янгиқўрғон туманида жойлашган “Заркент” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этдилар.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Yangiqurgon_tumanidagi_Zarkent_jome_masjidi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Ҳадис_90📓

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Уҳуд куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эгниларида иккита совут бор эди. У зот бир харсангтош устига чиқмоқчи бўлдилар, лекин чиқа олмадилар. Шунда Талҳани пастга ўтқазиб, юқори кўтарилдилар, харсангтош устига чиқдилар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Талҳа вожиб қилди”, деб айтганларини эшитдим”.

📝Шарҳ.

Уҳуд жангида Расулуллоҳ алайҳиссалом икки қават совут кийиб олганлар. Шундай қилинса, тана жароҳатлардан яхшироқ сақланади. Юқорида айтганимиздек, бу Аллоҳга таваккул қилишга зид эмас, балки таваккул ҳимояга сабаб бўладиган ишларни амалга ошириш билан камолига етади. Агар ҳимоя воситаларисиз жангга кирилганида Ислом дини моҳиятига зид иш саналарди. Жанг мобайнида Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир харсангтош устига чиқмоқчи бўлдилар. Тош баландлиги ёки икки қават совут оғирлигидан ё бўлмаса, жангда олган жароҳатлари сабабидан юқори кўтарила олмадилар. Шунда Талҳадан ўтиришни сўрадилар. Расули акрам унинг устига оёқларини қўйиб харсангтошга чиқдилар. У зот: “Талҳа вожиб қилди”, яъни, “Талҳа менинг харсангтош устига чиқишимга ёрдам бериб, жаннатга киришни ўзига вожиб қилди”, дея мужда бердилар. Талҳа ибн Убайдуллоҳ Қураший розияллоҳу анҳу жаннат башорати берилган ўн саҳобадан биридир. Қолаверса, айнан Уҳуд ғазотида Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу қаттиқ кураш олиб борган, саксондан ортиқ еридан жароҳат олган, ўзини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саломатликлари учун фидо қилган, душманлар хуружидан жон-жаҳди билан ҳимоя қилган.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангида нима учун харсангтош устига чиққанлар?
Жавоб: Чунки узоқ-яқиндаги мусулмонлар у зотни кўриб, тирик ва соғ-саломат эканларига ишонч ҳосил қилишлари, бундан хурсанд бўлиб, руҳлари кўтарилиши учун тош устига чиққан бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Қолаверса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўрган мусулмонлар бир ерга жамланиб, куч-қувватлари намоён бўлиши, руҳий ҳолатлари тикланиши ирода қилинган бўлиши ҳам мумкин.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

Kanalimizga qo'shiling!
@eskiobodmasjidi

@eskiobodmasjidi_rasmiy
#Ҳадис_733📗

Қандай аёлларга никоҳланган мақул

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аѐл тўрт нарсаси учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар».

(Бешовлари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бирор аѐл кишига уйланишдан олдин унинг қизиқтирадиган сифатларига қаралади. Ушбу ҳадиси шарифда ўша никоҳига рағбат қилинадиган аѐлда бўлиши лозим яхши сифатлардан тўртта энг машҳури ва оммавийси ҳақида сўз кетмоқда. Агар ушбу тўрт сифат–мол ҳам, жамол ҳам, ҳасабу насаб ҳам, дину диѐнатга қўшилиб, бир қизни музайян қилиб турса, албатта, яхши. Аммо мазкур тўрт сифат бир-бири билан солиштирилганда улар орасида диндорликка тенг келадигани йўқ. Балки қолганларга яна бошқа бир қанча яхши сифатлар қўшилса ҳам диндорлик сифатига ета олмайди. Чунки молдорлик вақтинча. Қолаверса, мол-мулкининг кўплиги келиннинг ҳовлиқишига, куѐвни ва унинг яқинларини менсимаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Диндорлик бўлмаган жойда кўпинча молдорлик ноқулай ишларга сабаб бўлиши турган гап. Ҳасабу насаби яхши келин, албатта, яхши. Лекин фақат ҳасабу насабига ишониш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Ота-она, бобо-момолар яхши ўтган бўлсалар яхши, лекин улар уйларида қоладилар. Куѐвникига келин келади. Агар келин диндор бўлмаса, ҳасаби ва насаби билан фахрланиб куѐвни ва унинг яқинларини хижолат қилиши мумкин. Жамол ҳам ўзича яхши нарса. Лекин бу ҳам ўткинчи. Маълум муддатдан кейин келиннинг жамоли ўзгариши турган гап. Бунинг устига фақат жамолга суяниб иш қилиш ҳам яхшиликка олиб бормайди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам диндор келинни ихтиѐр қилишга буюрмоқдалар.
Диндорлик ҳақиқий ва бардавом яхши сифатдир. Келин диндор бўлса, куѐвни ва унинг яқинларини ҳурмат қилади. Оиланинг ҳақиқий устуни ва порлаб турган чироғи бўлади. Ундан дунѐга келадиган фарзандлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар.
Диндор келин шариат кўрсатмаси бўйича ўз бурчи ва масъулиятларини тўлиқ адо этиб яшайди.
Диндорлик ҳақиқий бойликдир!
Диндорлик ҳақиқий ҳасаб ва насабдир!
Диндорлик ҳақиқий гўзалликдир! Шунинг учун ҳам қизларимизни диндор қилиб тарбиялашга уринишимиз керак. Шунинг учун келин танлаганимизда диндор келин танлашимиз керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13📚

Kanalimizga qo'shiling!
@eskiobodmasjidi

@eskiobodmasjidi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alloh taoloning Muhammad alayhissalomga muhabbati

Kanalimizga qo'shiling!
@eskiobodmasjidi

@eskiobodmasjidi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qur'onni yodlashning oson usuli.

Shayh Nabil Avadiy

Kanalimizga qo'shiling!
@eskiobodmasjidi

@eskiobodmasjidi_rasmiy