EskiObod_Uz
133 subscribers
4.73K photos
3.11K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
АЗОН ДУОСИ
 
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!
Маъноси: Ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Парвардигори, ё Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила, фазилат, баланд ва олий даража ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир. Бизга Қиёмат куни унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан.

Каналга аьзо булинг ва якинларингига хам улашинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Мақола

Муборак хушхабар қалбларга ором бахш этди

Бугун барча Ўзбекистон аҳолиси – мўмин-мусулмонларга муборак ҳаж сафарининг хушхабари етиб борди. Бу билан борган ҳожига ҳам бўлажак ҳожиларга ҳам минг-минглаб сурурлар инъом этилди. Бунинг учун Аллоҳга беадад ҳамд ва шукроналар бўлсин!

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Muborak_xushxabar_qalblarga_orom_baxsh_etdi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
🕋 Ҳажга қўйилган 65 ёш чеклови – Саудия ҳаж вазирлиги талабидир!

🇸🇦Шу кунларда яқинлашаётган ҳаж сафари учун белгиланган энг юқори ёш чегараси бўйича кўп мурожаатлар бўлмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун қуйидагиларни баён этамиз. Маълумки, Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги пандемия ҳамон давом этаётгани туфайли “Ҳаж – 2022” баёнотида бир қатор талаб ва чекловларни эълон қилди:

📌 Биринчидан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган қатъий карантин талабга кўра, “Ҳаж-2022” мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради. Кези келганда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартибСаудия Арабистонининг бутун дунё давлатлари учун қўйилган қатъий талаби ҳисобланади.

📌 Иккинчидан,
бўлажак ҳожилар Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт;

📌 Учинчидан, барча зиёратчилар Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур;

📌 Тўртинчидан, барча фуқаролар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этишлари лозим. Демак, сафарга борувчиларнинг ёш чегараси Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган жиддий талаб бўлиб, бутун дунё мўмин-мусулмонларига тегишлидир.

❗️Маълумот учун: Зиёратчининг ёш чегараси хорижга чиқиш паспорти асосида белгиланади. Унга кўра туғилган санаси 30.06.1957 йилдан аввалги муддатда бўлган зиёратчига (яъни 29.06.1957 ва ундан олдинги) Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан ҳаж визаси расмийлаштирилмайди.

🤲 Умид қиламизки, ушбу ёш бўйича чеклов вақтинча бўлиб, келгуси ҳаж мавсумларида ёши улуғ инсонларни ҳам бу муборак амални адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.

⚡️Таъкидлаш жоизки, 1957 йил 30 июнь кунига қадар туғилган ёши 65 га тўлган ва ундан юқори бўлган ёши улуғларнинг ҳаж сафари навбати белгиланган тартибда келгуси йилларга ўтказилади.

🕋 Ҳаж мавсумига оид энг сўнгги, расмий ва ишончли хабарларни бизнинг сайт ва тармоқларимизда мутолаа қилинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 Улашинг:
@eskiobodmasjidi
⚡️Расман: «Ҳаж-2022» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

Қайд этилишича, нархларнинг ошишига Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинган, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошгани сабаб бўлган.

Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган. Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.

❗️Яна бир муҳим янгилик — бу йил Ўзбекистондан 10 865 киши ҳаж сафарига боради. 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафар эди.

🔗 Улашинг:
@eskiobodmasjidi
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇


@eskiobodmasjidi
#Ҳадис

Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади».
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг мақоми ана шундай улуғ экан. Ҳамма ҳам садақа қилиб, савоб олишни орзу қилади. Аммо бу нарса ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Баъзи кишилар садақа қилиш учун нарса топа олмайдилар. Улар бундан маъюс бўлишлари турган гап. Аммо уларнинг бу ҳолатларини яхшиликка буришнинг осон йўли бор экан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишса, садақанинг ўрнига ўтар экан.

🔗 Улашинг:
@eskiobodmasjidi
ҲИММАТИНГИЗГА ҚАРАБ МУВАФФАҚИЯТ КЕЛАДИ

Лондонга сафар қилган пайтимда эътиборим сомалилик биродар Доктор Муҳаммад Умарга тушди. Ҳикояси ҳақиқатда ажойиб. Айтишича, у Сомалида чайлаларда ҳаёт кечирган. Арабчадан бир сўз ҳам билмаган. Бир куни саудиялик бир воизнинг овози ёзилган кассетани эшитиб қолган. Воиз баланд овозда шижоат билан "Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтаётганди. У айтадики “Қалбимга араб тилига муҳаббат уйғонди. Бир устозга қатнаб араб тилини ўргандим. Кейин ўқув даргоҳига бориб арабчани яна мустаҳкамладим.
Бора-бора Қуръонни ҳам тўлиқ ёдладим. Мана Лондонга келиб ўқидим, докторлик даражасига ҳам эришдим." У сомалиликлар Ислом маркази раҳбари эди. Унинг воизлиги, хатиблиги, қорилиги, муаллимлиги ҳам алоҳида эътиборлидир. Гўзал хулқини айтмайсизми?!

Ушбу муваффақият ҳикояси бечора қувғиндилар орасидан чиққан, арабчадан ҳеч нарса билмайдиган болакайга тегишли. Ундаги муваффақият калити Аллоҳ берган
олий ҳимматдан бошка нарса эмас.
Унинг юксалиш сабаби ўзи ўрганиши, ўргатиши ва интилиши эди холос. Шу боис катта бир ислом марказини ёритувчи порлоқ юлдуз бўла олди.

Мен бу ҳикояни бир канча маърузаларда гапирдим. Гапиришдан тўхтамайман. Уни ҳеч ҳам унутмайман. Чунки ушбу ҳикоя муваффақият ҳикояларидан биридир. Ҳозир кўпгина ёшлар роҳат фароғатда, қулайликлар ичида, ҳамма нарса муҳайё бўлган шарт-шароитларда таълим олмоқдалар. Муваффақият қозониш учун ҳамма шароит бор. Афсуски, бунинг акси бўляпти, барчасини қўлдан бой бермоқдалар. Ҳимматингизни олий қилинг, нархингизни кўтаринг, фақат ва фақат юлдузлар устида ўтиришга рози бўлинг. Бунга шоирнинг мана бу шеъри далил бўла олади:

Орзуингдаги шарафга интилсанг,
Юлдузлардан пастидагига қаноат қилма.


Эскиобод жомье масжиди имом хатиби
Гайратжон домла Асабоев

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ҚУРЪОН ВА АХЛОҚ

Мол-дунё фитнаси

Мол-дунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиши учун бойликни тўғри йўлда сарфлаши зарур. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّمَآ أَمْوَٰلُكُمْ وَأَوْلَٰدُكُمْ فِتْنَةٌ وَأَنَّ ٱللَّهَ عِندَهُۥٓ أَجْرٌ عَظِيمٌ(28)

“Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир” (Анфол сураси, 28-оят).
Қуръон таълимотига кўра, бойлик бу дунёнинг баъзи матоҳларидан бўлиб, у тезда тугайди. Ҳақиқат ва яхшилик эса абадий қолади:

زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ ٱلشَّهَوَٰتِ مِنَ ٱلنِّسَآءِ وَٱلْبَنِينَ وَٱلْقَنَٰطِيرِ ٱلْمُقَنطَرَةِ مِنَ ٱلذَّهَبِ وَٱلْفِضَّةِ وَٱلْخَيْلِ ٱلْمُسَوَّمَةِ وَٱلْأَنْعَٰمِ وَٱلْحَرْثِ ذَٰلِكَ مَتَٰعُ ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَٱللَّهُ عِندَهُۥ حُسْنُ ٱلْمَـَٔابِ(14).

قُلْ أَؤُنَبِّئُكُم بِخَيْرٍ مِّن ذَٰلِكُمْ لِلَّذِينَ ٱتَّقَوْا۟ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّتٌ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَا وَأَزْوَٰجٌ مُّطَهَّرَةٌ وَرِضْوَٰنٌ مِّنَ ٱللَّهِ وَٱللَّهُ بَصِيرٌۢ بِٱلْعِبَادِ(15)

“Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўп-тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. Булар дунё ҳаётининг матоҳидир. Ва Аллоҳ – ҳузурида гўзал қайтар жой бор Зотдир. Сен: “Сизларга ана шулардан ҳам яхшироғининг хабарини берайми?! Тақво қилганларга Роблари ҳузурида остларидан анҳорлар оқиб турган, улар у ерларда мангу қолувчи бўладиган жаннатлар бор. Шунингдек, покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир”, деб айт” (Оли Имрон сураси, 14-15-оятлар).

"Иймон" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ОТАНГГА ОВОЗИНГНИ КЎТАРМА, АКС ҲОЛДА....

♦️Билгинки, агар сени отанг танбеҳ бериб уришаётган бўлса, бу отанг сени ёмон кўришини англатмайди.

♦️Билгинки, отанг сендан бир нарсани жуда қаттиқ талаб қилаётган бўлса, у сенга яхши бўлишини хоҳлаётган
бўлади.

♦️Агар отанг сукут қилиб турган бўлса, сенинг келажагинг ҳақида тафаккур қилаётган бўлади.

♦️Отанг сенга нисбатан иқтисод қилаётган бўлса, уни қизғанчиқ деб ўйлама. У сенга иқтисод қилган чоғида, ўзининг нафсига ҳамма нарсани ҳаром қилган бўлади.

♦️Отанг агар «уҳ» тортаётган бўлса, бунинг сабаби фақат сен бўласан, эй фарзанд!

♦️Агар отанг кулаётган бўлса, уни бахтли қилаётган ҳам сен бўласан.
Агар отангни қийналаётганини кўрсанг, демак, сен унинг насиҳатларига қулоқ солмаяпсан.

♦️Агар отанг уйининг эшигини сенга ёпган бўлса, сен сира хафа бўлма. Отанг эшикни ёпиб, ичкарида ҳеч кимга билдирмай йиғлаётган бўлади.

♦️Агар отангга овозингни баланд қилаётган бўлсанг, сен уни ўлдирибсан. Яъни уни маҳзунлик ва ғамга тўлдириб ташлаш билан қатл қилибсан.

♦️Агар сен ўзингни адашган ва зое қилинган ҳолда кўрсанг, демак, отанг сенга ғазаб қилибди.

♦️Эй фарзанд! Агар отангни тўшакка ётган, ҳолсиз, жим, ҳаракатсиз ҳолда кўрсанг, сен энг катта суянган тоғингдан ажралибсан. Шундай бир бўшлиқни пайдо қилибсанки, уни энди ҳеч қандай хотиралар тўлдира олмайди. Бир нарсани англагинки, отанг ўтиши билан барча яхшиликлар ва бу замона ҳам сендан ўтган бўлади.

Ота бизнинг аслимиздир. Фарзанд эса натижа ҳисобланади. Чунки бизда отамизнинг қони оқади. Бир инсоннинг қонини бутунлай алмаштирган тақдирда ҳам у бошқа инсон бўлиб қолмайди. Унда барибир отасининг қони пайдо бўлаверади. Ҳаром қон деган атама бор. Бу терминни тиббиёт соҳасида ҳам кенг қўллашади. Кислородга тўйинмаган қон – ҳаром қон ҳисобланади. Кислородга тўйинмаган қонни юрак қайта ишлай олмайди. У шу ҳолида бутун танага тарқалиб кетади. Бундай қон эса баданни бузади. Маънавий маънода эса ҳаром қон фарзандларни ота-онанинг юзига тек қарайдиган ва гапга унамайдиган қилиб қўяди. У доимо ота-онасига зарар беради. Бу мавзуни нега гапираяммиз? Бу мавзуни кўтаришдан мақсад нима аслида? Бугунги кунда бир нечта фарзанди бор, фарзандларининг ҳар бири шахсий машинага эга, аммо ота тўрва кўтариб бекатда автобус кутиб туришини қандай тушуниш керак? Ёки отаси билан ер талашиб судлашаётган ўғилни нима деб аташ мумкин? Ота-онаси ўтгандан кейин унинг мол-мулкини талашиб, арзимаган нарсалар учун юзкўрмас бўлиб кетаётган ака-ука, опа-сингилларнинг ишини қандай қабул қилиш керак?

Ота-она биз учун бу дунёда ҳам. охиратда ҳам жавоб беради. Аслида ҳамма ўзининг қилган гуноҳига жавоб беради. Аммо ота-оналаримиз азбаройи бизга яқинликлари учун бизнинг қилаётган ва қилган гуноҳларимизга жавобгар бўладилар. Ота-она ва фарзанд ўртасида ришта бўлгани учун. Фарзандлар ҳеч қачон ота-онасини муҳокама қилиши мумкин эмас. Фарзанд ота-онасига нисабатан доим холис бўлиши керак. Ота-она ҳам фарзанд тарбиясида ўз ўрнига эга бўлиши керак. Оила бузлиб ажрим ҳолатлари кузатилганда ҳам ота фарзанднинг тарбиясида қоим бўлмоқлиги лозим. Фарзандни отадан ажратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ота масофадан бўлсада, фарзанд тарбиясига қаттиқ эътибор бериши керак. Аввало, эса ўзини ёмон иллатлардан покламоғи даркор. Ота-она жаннат калитидир. Уларнинг фарзанд ҳаққига қилган дуоси фарзанднинг бахт ва камолга етиштирувчидир. Ҳаёт чоғида бу икки буюк зотнинг хизматида бўлиш, дуоларини олиш, розиликларига етишиш ҳар бир инсонга насиб айласин. Ҳаётдан ўтган чоғларида эса ўзимизнинг хайрли ишларимиз билан, ҳалол яшаш тарзимиз билан уларнинг ҳақларига дуолар қилиб, Аллоҳ таоло ўз раҳматига олишини сўрайлик.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТEРМИЗИЙ

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ОДАМЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ!

Одамларга яхшилик қилиш бахт-саодатга элтувчи равон йўллардандир.

Саҳиҳ ҳадис: “Аллоҳ таоло қиёмат куни бандасини ҳисоб-китоб қилар экан, айтади: “Эй Одам боласи, оч қолган эдим, Менга таом бермадинг”. Банда сўрайди: “Сенга қандай таом бераман. Ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг?” Аллоҳ айтади: “Эсингдан чиқдими, фалон бандам оч-наҳор қолган эди, уни таомлантирганингда бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг”. Яна айтади: “Эй Одам боласи, чанқаган эдим, сув бермадинг”. Банда айтади: “Бундай қила олмас эдим. Ахир, Сен бутун оламлар Парвардигори бўлсанг, Аллоҳ таоло айтади: “Ёдингдан чиқдими, фалон бандам чанқаган эди, унга сув берганингда, бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг". Яна айтади: “Эй Одам боласи, касал эдим, йўқламадинг. Банда айтади: “Қандай йўқлайин, ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг" y айтади: “Эсингдами, фалон бандам бетоб эди, ундан ҳол-аҳвол сўраб бормадинг. Агар шундай қилганингда, Мени унинг ҳузурида топар эдинг”.

Эътибор қилинг, Аллоҳ таоло охирги жумлада олдин иккитасидан фарқли равишда “Мени унинг ҳузурида топар эдинг” деди. Чунки Аллоҳ таоло синиқ қалб эгалари билан биргадир. Бир ҳадисда: "Ҳар бир тирик жонда ажр бордир”, дейилган.

Аллоҳ таоло бир бузуқ аёлни чанқаган итга сув бергани учун жаннатга сазовор этди. Шундай экан, инсонга таом ва сув бериб, ундан тангликни кетказиб, хафалигини аритган одам, албатта, мукофотланмай қолмас.

👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 05 ИЮНЬ (1443ҳ - 05 Зулқаъда ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:00
ҚУЁШ - 04:41
ҚИЁМ - 12:11-12-21
АСР - 17:25
ШОМ - 19:44
ҲУФТОН - 21:23


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-16 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
ҲАЖ САФАРИ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Азиз
юртдошлар! Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мана, 2 йилдан бери интиқлик билан кутганимиз ҳаж сафарига ҳам йўллар очилди. 2022 йилги мавсумда ўзбекистонлик зиёратчилар учун квоталар миқдори 7200 кишидан 10 минг 865 нафарга оширилди. Бу, шубҳасиз, миллионлаб инсонларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди. Кексалар тилида дуо: етказганига шукр, кимлар етди кимлар етмади, Аллоҳ қодир қилсин, ҳаммани Ўзининг байтига етказсин...
Таассуфки, юртимиз бўйлаб ана шундай хурсандчилик шукуҳи кезиб юрган бир маҳалда айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари интернет тармоқларидаги тўлиқ асосга эга бўлмаган маълумотларни тарқатиб, одамларда норозилик кайфиятини уйғотишга ҳаракат қилаётгани ачинарли ҳол, албатта.
Ушбу мақолада юртдошларимиз ижтимоий тармоқлардаги турли асоссиз ва таги йўқ маълумотларга чалғиб қолмасликлари учун қуйидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз:..
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz #Ҳаж
Audio
Кутубул бирри вас сила. Ота онага ҳизмат гунохларга каффор бўлиши.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkendmasjidi
ҲАР БИР МЎМИН - МУСУЛМОН УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ДУО

Азизлар, оламларга раҳмат бўлган ва бизларнинг
тўғри йўлга – ҳақ динга келишимизга ҳарис –ташна бўлган, бизларни Аллоҳнинг раҳматига-жаннатига етакловчи, У Зотнинг суюкли ва сўнгги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг энг кўп ўқиб юрган дуоларидан бири қайси эди, биласизми? Албатта, бу: «Эй қалбларни ўзгартириб турувчи Зот, қалбимни динингда собитқадам қилгин!» деган дуо эди.
Дуонинг ўқилиши:
«Йаа Муқоллибал қулуб, саббит қолби ъала дийника!»
Ҳозирги кунимизда турли фитналарга чалғимай динда собит туришлик сабабларидан бири бўлган ушбу дуо нечоғлик зарурлигини Анас розияллоху анҳу ривоят қилган ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Эй, қалбларни ўзгартириб турувчи Зот, қалбимни динингда собитқадам қилгин!» эди. Мен: «Ё Расулаллоҳ, ахир, биз сиз келтирган динга иймон келтирган бўлсак, (шундан кейин ҳам) биздан хавф қиласизми?!» - деб сўрадим. (У Зот) «Ҳа, қалблар Аллоҳ таолонинг бармоқларидан икки бармоқ ўртасидадир, уларни Ўзи истаган томонга айлантириб қўя олади»,- дедилар».
Термизий ривояти.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
МУРУВВАТ

У Қуръонни очиб, гўзал қироат қиларди. Эри унга мароқ билан қулоқ солиб ўтирарди.
У "..иккита, учта ва тўртагача.." оятига келганда овозини паслатиб, энг сўнгини ичида ўқиди. Шунда эри табассум қилди ва унга қараб: "Сен уларнинг ҳаммасисан.." деди.😊


🥀 Аёлини кўнглини авайлаган эркакга Аллоҳнинг мукофоти бор...

@eskiobodmasjidi
ДУО ОДОБЛАРИ

Дуонинг одоблари қуйидагилардан иборат:
• дуо қабул бўладиган вақтни кутмоқ;
• муҳим ҳолатларни ва фурсатларни қўлдан бой бермаслик;
• қиблага қараб дуо қилиш;
• дуони ўртача овозда қилиш;
• дуо қилиш мобайнида жим-жимадор ва қофияли сўзлардан фойдаланмаслик;
• дуони зорланиб ва ялиниб қилиш;
• истагида қатъий туриш;
• дуода қўрқув ва тазарруда бўлиш;
• дуони Аллоҳга зикр айтиш билан бошлаш;
• маънавий ва ботиний одоб меъёрларига амал қилиш.

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг «Дуолар ва зикрлар» китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
Истиғфорнинг самараси

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бегона юртга сафарга бордилар ва бир масжидга кириб тунаб қолмоқчи бўлдилар. Эндигина уйқуга кетаётган эдилар масжиднинг қоровули келиб масжиддан чиқиб кетишларини айтди. Имом Аҳмад ҳар қанча илтимос қилсалар ҳам қоровул кўнмади. Ундай бўлса, масжиднинг эшиги олдида ухлайман, дедилар Имом Аҳмад. Қоровулнинг жаҳли чиқиб Имом Аҳмаднинг оёғидан судрай бошлади. Шу пайт масжид ёнидан бир нонвой ўтиб қолди ва можарога гувоҳ бўлди. Можаронинг сабабини аниқлагач тунаб қолиш учун Имом Аҳмадни ўзи билан уйига олиб кетди.
Имом Аҳмад уй эгасининг ҳамир қораётганини кўриб унинг нонвой эканлиги билдилар. Нонвой тинмай истиғфор айтар эди. Шунда Имом Аҳмад нонвойдан: шунчалик кўп истиғфор айтар экансиз, истиғфорингизни самарасини кўряпсизми?-деб сўрадилар. Нонвой: Албатта, Аллоҳдан нимани сўрасам беряпти. Фақат биргина тилагимни бергани йўқ, деди. У нима эди?-деб сўради Имом Аҳмад. Замонамизнинг алломаси Имом Аҳмад билан бир марта бўлса ҳам ҳамсуҳбат бўлсам дегандим, деди нонвой. Шунда Имом Аҳмад: мана мен, Аллоҳ таоло сени истиғфоринг туфайли ҳузурингга мени оёғимдан судраб келтирди, дедилар.

Эскиобод жомье масжиди имом хатиби
Гайратжон домла Асабоев
@eskiobodmasjidi
ДОНОЛАРДАН ЎНТА ЎГИТ.
1) Вақтинг қадрини бил, «Вақт қилич, сен уни кесмасанг у сени кесади» сўзи доим ёдингда бўлсин;
2) Дўст танлашда ўта фаросатли бўл, дўст топиш осон, бу дўстликни сақлаш қийин;
3) Дарс, таълимга эрталаб вақт ажрат, тонгда баракот бор;
4) Севги кўнгилда тўғилади, ақл билан озиқланиб улғаяди.
5) Дангасалик энг ёмон маънавий касаллик эканини унутма;
6) Ҳаёт йўлинг нурафшон бўлишини истасанг, инсонлар қалбига зиё улашишга ҳаракат қил;
7) Чарчаган ақлга уйқу, ҳасрат чеккан қалбга севги ором беради;
8) Нафсни енгишда вужуд жафо чекса-да, кўнгил сафоси бордир;
9) Дўстига Аллоҳ йўлида ёрдам берганга Аллоҳ ҳам ёрдам беради;
10) Бировга холис яхшилик қилгин-да, ундан ҳатто миннатдорлик ҳам кутма.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ОДАМЛАРНИ БАХТИЁР ЭТИНГ,
ШУНДА ЎЗИНГИЗДАН ШОДЛАНAСИЗ

Саудия Арабистони ва бошқа давлатлардаги кўплаб хайрия ташкилотларини бориб кўрдим. У ерда фаолият юритаётганларни шижоатли, бахтиёр, шодон ва хотиржам эканларини кўрдим. Уларнинг нақадар бахтли эканлари Аллоҳнинг Ўзига аён. Шундан билдимки, Аллоҳ Ўз бандаларига яхшилик қилган зотларга қилган ишлари мукофотини берар, муҳтож, етим-есир ва бева-бечораларга ёрдам қўлини чўзган кишиларга охиратдаги улкан савобдан ташқари унинг қалбини хотиржамлик, сакинат, бахт ва сурурга тўлдириб қўяр экан.

Фақат ўзи учун ишлайдиган ва яшайдиганларнинг кўпчилиги машаққат, (маънавий) танглик ва ғам-андуҳ ичра яшаётгани гувоҳи бўламиз. Чунки бундай шахс қандайдир манманлик ила фақат ўзи учун яшайди, катта маблағларни ўзининг манфаати учунгина жамғаради. Натижада Аллоҳ уни бандаларнинг ҳаққида камчиликка йўл қўйгани учун ҳисоб қилишидан ташқари, қилган ишига дунёвий жазо ўлароқ бошига тез ва кўп бор ғам-ташвиш ва алам ёғдиради.

Шундай экан, агар бахтиёр бўлишни хоҳласангиз, етим-есир ва бева-бечора, фақир ва мискинларни қарамоғингизга олиш орқали Аллоҳнинг баракасига шошилинг. Яхшиликни тарқатинг, шунда уни топасиз! Яхшиликни экинг, шунда уни савоб, бахт ва нур кўринишида йиғиб оласиз!

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
МУҲИМ САВОЛЛАРГА, МУҲИМ ЖАВОБЛАР

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим

@eskiobodmasjidi