EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🌸🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌸

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊


@eskiobodmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#одоблар_ҳақида 107-дарс#Жаноза_одоби. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/nrl0V1EhXP8
Audio
Одоблар ҳақида 107-дарс. Жаноза одоби.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Оила #Долзарб

Энг баракали никоҳ – ҳаражатлари енгил бўлганидир

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Чуст туманидаги "Саид Насимхон тўра" жоме масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ Маҳкамов

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

КАСБ-ҲУНАР ЎРГАНИШ ЯХШИЛИГИ.

Юртимиз тарихида илм ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш қадим замонлардан бери алоҳида ўрин тутиб келади. Ота боболармиз илмли, ўз касб-ҳунарига эга бўлган ишбилармон ва тадбиркор инсонларни қадрлаганлар.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/kasb_hunar_urganish_yaxshiligi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from @Safonur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
ҲАДИС
Aбу Зар Ғифорий (розияллоҳу анҳу)дан:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Aллоҳ азза ва жалладан ривоят қилиб дедилар: Aллоҳ таъоло айтади:
- Эй бандаларим, Мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром этдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилмангиз.
- Эй бандаларим, барчаларингиз залолатдасизлар. Фақат Мен ҳидоят этганларгина бундай мустасно. Бас, Мендан ҳидоят тиланг, сизларни ҳидоятга йўллайман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз очсизлар. Фақат Мен таом берганларгина (оч эмас). Бас, Мендан таом сўрангиз, сизларни таомлантираман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз яланғочсизлар. Фақат Мен кийинтиргангина (яланғоч эмас). Бас, Мендан кийим сўранглар, сизларни кийинтираман.
- Эй бандаларим, сизлар кеча-ю кундуз хато қиласизлар. (Фақат) Мен барча гуноҳларни мағфират этаман. Бас, мендан мағфират тилангиз, сизларни мағфират қиламан.
- Эй бандаларим, сизлар Менинг зараримга (яъни Менга зарар етказиш даражасига) ҳеч қачон етолмайсизлар-ки, Менга зарар берсангизлар! Менинг фойдамга ҳам асло етолмайсизлар-ки, Менга фойда берсангизлар!
- Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги энг тақводор инсоннинг қалбидек бўлса ҳам бу Менинг мулкимга ҳеч нарса зиёда қилмайди. Яъни бир фожир қалбда бўлсангизлар... (?!)
- Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз бир жойга тўпланиб Мендан (ҳожатларини) сўрасалар ва Мен уларнинг ҳар бирига сўраган нарсасини берганимда ҳам, бу Менинг ҳузуримдаги нарсаларни игна денгизга ботирилганда (денгиз сувидан) қанчалик камайтирадиган бўлса, ўшанча миқдорда камайтиради.
- Эй бандаларим, мана шу амалларингиз, Мен уларни ҳисоблаб қўяман ва шунга қараб сизларга тўлиқ жазо-мукофот берурман. Ким яхшиликни топса, бас, Aллоҳга ҳамд айтсин. Ким бошқа нарсани топса, фақат ўзини маломат қилсин!
Муслим ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•...
@eskiobodmasjidi
МУБОРАК КАЛИМАЛАР

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳ таоло Аршни яратганда Ҳомил (кўтарувчи) фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: "Субҳаналлоҳ, деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, субҳаналлоҳ, дейишди, шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратгунча субҳаналлоҳ деб туришди. Одам алайҳиссалом акса урганида Аллоҳ таоло уни алҳамдулиллаҳ дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ таоло айтди: "Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг". Малоикалар шунда: "Иккинчи калима ҳам улуғ экан. Бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб уни олдингисига қўшишди.
Бир неча вақт фаришталар, субҳаналлоҳи валҳамдуллиллаҳи, деб айтиб юришди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам тутган қавм Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари эди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмларини, лаа илаҳа иллаллоҳ, деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: "Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди. Кейин қўчқор берди. Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, Аллоҳу акбар, дедилар. Фаришталар айтишди: "Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан", деб уни олдинги учтасига қўшишди ва субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди. Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди. У зот шодланиб: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азим”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Бу калимани олдингиларига қўшинг", деди.

"Танбеҳул ғофилин" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ҒИЙБАТ КАТТА ГУНОҲ

Тасаввур қилинг
Яқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма оила аъзолари, танишлари, қўшнилари, қариндошлари йиғлаб турибди. Сиз ҳам устингизга тўнни кийиб олиб, белингизга белбоғни боғлаб олиб, қўлингиздаги рўмолчани юзингизга босиб, хўнг-хўнг йиғлаяпсиз.

Шу ҳолатда ошхонага кириб, пичоқни олдингиз ва ўлик ётган хонага кирдингиз. Қарасангиз, вафот этган биродарингиз юзи ёпиб қўйилган ҳолда ётибди. Ташқарида ҳамма ғассолни кутяпти. Сиз эса, ичингизга яшириб олиб кирган пичоқни аста чиқариб, ўлиб ётган биродарингизнинг билагидан кесиб олиб, ўша парчани еяпсиз.

Тасаввур қиляпсизми?!

Ўлиб ётган қадрдонингизнинг билагидан, кейин сонидан, қорнидан, юзидан бирин-кетин кесиб олиб, еб ўтирибсиз. Оғзингизнинг четлари қон. Дўстингизни йўқотганингиз учун маҳзун бўлиб тўккан кўз ёшингизни артган рўмолчангиз билан ўша дўстингизнинг гўштидан теккан қонни артяпсиз.

Кўз олдингизга келтиряпсизми?!
Манзара даҳшатли, тўғрими?!!

Сиз кимнидир ғийбат қилаётганингизда худди шу ишни амалга ошираётган бўласиз. Сиз тасаввур қилган манзара қанчалик даҳшатли бўлса, диндош биродарингизни ғийбат қилишингиз шунчалик даҳшатлидир.

Ёки ўша диндош биродарингизни ўлиб ётган хонасида бир нечта дўстларингиз ўтириб олиб, қўлларида пичоқ билан ҳали қўлидан, ҳали оёғидан, ҳали юзидан, ҳали қорнидан кесиб-кесиб, еб ўтиришибди. Сиз эса, емаётган бўлсангиз ҳам уларнинг жирканч ишларини томоша қилиб ўтирибсиз. Ғийбат мажлисида ўтирганингизда шундай ҳол юз бераётган бўлади. Дўстларингизга «Ғийбат қилманглар!» деганингизда, «Диндошимнинг гўштини еманглар» деб, қўлларидан пичоқларини олиб қўйган бўласиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан ва ғийбат қилинишдан асрасин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
Audio
JUMA MAʼRUZASI.
ILM, ODOB-AXLOQ VA HALOL KASB FAROVONLIK ASOSI.
EskiObod jomʼe masjidi imom xatibi Gʻayratjon domla Asaboyev
@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 28 МАЙ (1443ҳ - 27 Шаввол ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:06
ҚУЁШ - 04:44
ҚИЁМ - 12:10-12-20
АСР - 17:21
ШОМ - 19:38
ҲУФТОН - 21:15


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Audio
Одоблар ҳақида 108-дарс. Дафн қилил кафанлаш одоби.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.


Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkendmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида#Кафанлаш_одоби. Мусохон ибн Абдулмажид домла" на YouTube
https://youtu.be/cjVQbWioKII
ҲАДИС

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Иммаъа (одамлар қандай бўлса, мен ҳам ўшандай бўламан дегувчи) бўлманглар. (Иммаъа бўлсангиз) «Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз; улар зулм қилса, биз ҳам зулм қиламиз», дейдиган бўлиб қоласизлар. Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қилишга, ёмонлик қилса, зулм қилмасликка нафсингизни кўндиринг».
(Сунани Термизий, 2007-ҳадис).

Насиҳат.
Ҳозирги одамларнинг ҳолати ажойиб. Одамлар уларга азият берса, кечириш деган гап хаёлларига ҳам келмайди. Балки: «Биров ўзимизга азият берса, биз унинг отасига ҳам азият берамиз; бизни сўкса, биз унинг етти пуштини сўкиб ташлаймиз. Лекин яхшилик қилса, биз ҳам унга яхшилик қиламиз», дейди. Билмайдики, яхшилик эвазига яхшилик қилиш у қадар камол эмас, балки озор эвазига яхшилик қилиш ҳақиқий камол ҳисобланади.

Ийсо алайҳиссалоту вассалом айтдилар: «Эҳсон – сенга яхшилик қилган кишига яхшилик қилиш эмас. Зеро, бу — мукофотдир. Ҳақиқий эҳсон – сенга ёмонлик қилган одамга яхшилик қилишдир»
(Розий, "Тафсири кабир").

"Ғийбат ўзи нима?" китобидан.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
ЙИҒЛАШ КЕРАК БУ КУЛГУЛИ ИШДАН

Бир неча шахсни танийман. Улар соатларча кераксиз, бефойда ва беҳуда нарсалар борасида суҳбатлашишади. Агар уларга: "Қуръондан вазифангизни ўқинг”, десангиз, "Бунга вақтимиз йўқ”, дейишади. Агар уларга "Тасбеҳ ва такбир айтинглар”, десангиз, дангасалик қилишади, бу ишга
малолланишади. Аммо уларга бозордаги нарх-наво, турли миш-мишлар, ёмғир ёғиши, шамол эсаётгани, қишги ва ёзги мавсумдаги ҳолатлар, кимнинг сафарга кетиб, кимнинг ундан қайтгани, ким хотинини талоқ қилгани-ю бугунги кундаги ҳарорат, дорихонадаги ишлар-у, мол бозоридаги ишлар ҳақида гаплашиш заррача машаққат туғдирмайди.

Шундан биламанки, тавфиқ Яккаю Ягона Зотдан ўлчаб, белгилаб бериладиган неъмат экан. Бир канча ёши катта оми чолларни танийман. Нафл намозлар ва масжидга эрта боришга эринишади, намоз ўқишса, кексайиб қолишгани важидан ерга ёки курсига ўтириб ўқишади. Бироқ никоҳ тўйлари, рақс кечалари каби тадбирларда ёшлар билан ҳамроҳ бўлишади.

Буларнинг тоатга дангасалик қилиб, беҳуда ишларга ғайрат кўрсатишига бир қаранг! Ундан ўзингизга хулоса чиқаринг. Унутманг, яшаган умрингиз учун ҳисоб берасиз. Вақт эса жуда тез ўтиб кетади, кўз очиб юмгунча кунлар тугайди. Сизнинг бор сармоянгиз ўлчаб берилган вақтингиз, холос. Шундай экан, уни ўзингизга фойда келтирадиган, манфаат берадиган ишларга сарфланг, Аллоҳ таолодан тавфиқ ва тўғри йўлга йўллашини сўранг. Тавфиқни бергувчи Зот фақат ва фақат Удир. Ундан ўзга илоҳ, Ундан бошқа Робб йўқ!

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ЭРИГА АЗИЯТ БЕРМАСЛИК

Баъзи хотинлар эрларидан қанча-қанча яхшиликлар кўришларига қарамай, арзимас нарса учун барча яхшиликларни инкор қилиб, эрларига озор берадилар. Бир кун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аёлларга: «Садақа беринг, эй аёллар, жаҳаннам халқининг кўпи хотинлардир», -дедилар. Ўрта ҳол буғдой ранг бир аёл: «Нега ё Расулуллоҳ?», деб сўради. «Чунки сиз кўп шикоят қилувчи, эрингизнинг яхшилигини (неъматини) инкор этгувчисиз», дедилар».

Пайғамбаримиздан, (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Умму Салама онамиз (р.а.) ривоят этган ҳадисларида: «Мен уйда этакларини судрай-судрай эридан шикоят этиш учун чиқиб кетган хотинлардан нафратланаман», деганлар.
«Бир хотин эрига ҳар азият берганда жаннатдаги хотини – ҳур қиз: «Унга озор берма, Aллоҳ жонингни олсин, у сеннинг ёнингда омонатдир. Кўп ўтмай сени қолдириб, бизнинг ёнимизга келади», дейди».
Aбу Умома ал-Боҳилий айтадилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига бир аёл келди. Ёнида иккита сут эмадиган боласи бор эди. Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нималардир сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уч дона хурмо бердилар. У ҳар боласига биттадан хурмо берди. Боланинг бири йиғлади. Хотин бир дона хурмони иккига бўлиб, болаларига берди. Бундан таъсирланган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар: «Булар болаларини қоринларида кўтарадилар, сўнгра туғадилар, эмизадилар, меҳр-шафқат билан ўстирадилар. Aгар эрларига озор-азият бермасалар, намоз ўқиганлари жаннатга киради».
Эрлари рози бўлган хотинларга мана бу хушхабарни етказдилар: «Қайси хотиннинг эри ундан рози ҳолда ўлса, у хотин жаннатга киради».

«Aёлларга хос масалалар» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
​​ДУГОНАСИНИ ҒОЛИБ ҚИЛГАН ҚОРИЯ

Аёллардан бири айтади:

«Мен билан дугонам «Набаъ» яъни, амма порасини ёдлаш учун мусобақа уюштирдик. Мусобақа шартлари шундай эди. Ким биринчи бўлиб ёд олса, иккинчи ёд олган биринчисига ҳадя беради деб келишиб олдик. Бу фикр менга ёқиб қолди ва олийҳимматлик билан Қуръони Каримни ёд олишга киришдим. Икки ҳафта ўтгач, амма порасини ёдлаб, ғолиб бўлдим. Дугонам менга тасбеҳ ва шоколад ҳадя қилди, сўнг мусобақани «Мулк» порасини ёдлаш учун давом эттирдик. Бунда ҳам мен ғолиб бўлдим. Дугонам менга рўмол совға қилди. Шу тариқа беш порага етиб бордик. Мен қандай қилиб ҳар сафар ғолиб бўляпман, ахир унинг ҳам ҳиммати баланд эдику, деб гумон қила бошладим. Ундан буни сабабини сўрасам, дугонам кулдида: «Мен ўн беш порадан кўп ёд олганман» деди.

Ҳа, мени Қуръон ёдлашга қизиқтириш, ҳимматимни кучайтириш учун у ҳар гал мени ғолиб деб эълон қилаётган экан. Янги рўмол ўраганимда, ҳар гал мени ўша ҳолда кўрганда, у менинг гўзаллигимни ва рўмолимни роса мақтар, уни турлича ўраш усулларини ўргатар эди. Менинг Қуръондан кунлик вазифам йўқлигини билгач, у менга Мусҳаф ҳадя қилди ва ҳар икки ойда Қуръонни тўлиқ хатм қилишга келишиб олдик».

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз кимни дўст тутаётганига қарасин», деб бежиз айтмаганлар.

У зот ҳаводан нутқ қилмайдиган, ҳар бир гапи ваҳийдан иборат бўлган зотдир. Воқеамиздаги аёл дугонасининг яхшилиги сабаб, Қуръондан бир неча пора ёд олди, шунингдек, рўмол ўрашда бардавом бўлди ва Қуръонни хатм қилишни йўлга қўйди.

Сизга Аллоҳни эслатмайдиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитмайдиган, жаннатга бошламайдиган кимса билан дўст бўлманг!



Sardorbek Muhammad тайёрлади

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

QuronQalbShifosi
@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 29 МАЙ (1443ҳ - 28 Шаввол ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:05
ҚУЁШ - 04:44
ҚИЁМ - 12:10-12-20
АСР - 17:22
ШОМ - 19:39
ҲУФТОН - 21:16


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TONGI SALOMLAR

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃

🌸 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌸 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌸 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

🌷🌷🌷

😌 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

🍃🌺🌸🌺🍃

️Мана отди, яна бир тонг!
️Нур таралди ҳар томон!
️Хайр, баракот ва раҳматлар..
️Бизга ёғилсин, ҳар он!

Биздан йироқлашманг! 🙃

••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━••••


@eskiobodmasjidi
Audio
Одоблар ҳақида 109-дарс. Азанинг муддати.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkendmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида#Азанинг_муддати. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/J80jf0MQL1o