EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Audio
Одоблар ҳақида 99-дарс.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkentmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида. 99-дарс. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/9uJ0JPQKJv8
МИСВОКНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Мисвокнинг бир қанча фойдалари бор: оғизни хушбўй, милкни мустаҳкам қилади, балғамни кесади, кўзни равшанлаштиради, тишдаги сариқликни кетказади, меъдани соғлом қилади, овозни тиниқлаштиради, таом ҳазмига ёрдам беради, нутққа енгиллик бағишлайди, қироат, зикр ва намозга ғайратни жўштиради, уйқуни қувади, Парвардигорни рози қилади, фаришталарга ёқимли бўлади, савобларни кўпайтиради.

"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Forwarded from @Safonur
БАРЧАНИ ЙИҒЛАТГАН МАШҲУР ҲИКОЯ ёхуд ҲИДОЯТ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН

Ҳикоя бугунги кунимизда, Тошкент шаҳрида жойлашган шифохоналардан бирида бўлиб ўтган. Иттифоқо, шифохонага даволаниш учун келган икки киши бир хонага жойлашибдилар. Улардан бири - ёши ўтиб қолган рус миллатига мансуб киши, иккинчиси - ўзбек миллатига мансуб ёшроқ инсон.
Икки бемор бир хонада даволана бошлаганлар. Орадан бир муддат ўтгандан сўнг рус киши ўзбек йигитдан:
"Нима учун сени кўргани жуда кўп одамлар келишяпти?" деб сўради.
"Биз мусулмонмиз. Динимиз беморларни зиёрат қилишга, улардан ҳол сўрашга чақирган ва бу иш учун савоб берилишини таъкидлаган", - дебди йигит.
"Менимча, бошқа мусулмон беморлардан кўра сенинг ҳузурингга зиёратчилар кўпроқ келишяпти", - дебди рус миллатига мансуб бемор.
"Менинг диний илмим бор, шогирдларим ҳам келишяпти", - дебди қори йигит.
Ушбу суҳбатдан кейин уларнинг орасида савол-жавоблар, сўраб-суриштиришлар бўлиб турибди. Рус миллатига мансуб бемор ўзини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоблар олишга сазовар бўлибди. Ўзбек миллатига мансуб бемор ўз дини ҳақида билганларини айтиб берибди.
Кўп ўтмай, рус миллатига мансуб бемор мусулмон бўлиш истагини билдирибди. Аллоҳ таоло унга шаҳодат калималарини нутқ қилиб, мўмин-мусулмон бандалардан бўлиш бахтини ато этибди. Фурсати етганда намоз ўқишга тайёргарлик кўрилибди.
Билимли мусулмон янги мусулмонга керакли маълумот ва таълимотларни тақдим қилибди. Таҳоратлар олиниб, жойнамозлар солинибди. Билимли мусулмон имом бўлиб, янги мусулмон иқтидо қилиб, намоз ўқиш бошланибди. Такбири таҳрима айтилиб, қулоқ қоқилибди. Қироат қилиниб, рукуъга, сўнгра саждага кетилибди. Имом саждадан кейинги ракъатга турибди. Аммо иқтидо қилган янги мусулмон турмабди. Имом шошилиб, салом бериб, қараса, янги мусулмон Ўз Роббига жон таслим қилган экан...
Бу ажойиб ҳикояни бизга айтиб бераётган ибодати, тақвоси билан танилган инсон "жон таслим қилган экан" деган иборани айтиши билан кўзидан дув-дув ёш тўкиб, йиғлаб юборди.
Бу йиғи оддий йиғи эмас эди. Бу йиғи йиғиларнинг ичида тенги йўқ йиғи эди. Бу йиғи ҳавас йиғиси эди. Ҳа, ота-бобосидан тортиб, мустаҳкам эътиқодли, бардавом ибодатли сулола фарзандининг янги мусулмон бўлган, Роббига биринчи сажда қилиш жараёнида жон таслим қилган саодатманд инсонга ҳавас қилиб йиғлаши эди. У ўша умридаги биринчи саждаси пайтида Роббига жон таслим қилган, абадий саодатга аниқ ишонган кекса ёшдаги янги дин қардошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди. Ўзининг оқибати нима бўлишини билмагани учун янги диндошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди.
Ҳа, Ислом ана шундай ажойиб дин. Инсонларга икки дунё саодатини тақдим қиладиган дин. Фақат инсонларнинг ўзлари бу диндан бехабар қолиб, бахтидан мосуво бўладилар, холос.
Юқорида келтирилган ҳикоя уни айтиб берган кишининг йиғиси билан қўшилиб, менда катта тассурот қолдирган биринчи ҳикоя эди.

«Мукаммал саодат йўли» китобидан

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
АЛЛОҲ УЧУН НАСИҲАТ

"Аллоҳ учун" насиҳат қилиш, яъни Аллоҳга иймон келтириш, Унга шукр қилиш, самимий, холис бўлишдир.
Уламоларимиз бу борада бир оз батафсилроқ гапларни ҳам айтганлар. Уларнинг айтишларича, Аллоҳ таолоҳ учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:

1. Аллоҳ таолога иймон келтириш.
2. Аллоҳ таолога шерикни манфий қилиш.
3. Аллоҳ таолонинг сифатларидан хатони тарк қилиш.
4. Аллоҳ таолони барча камолот сифатлари билан сифатлаш.
5. Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклаш.
6. Аллоҳ таолога тоатда бардавом бўлиш.
7. Аллоҳ таолога маъсиятни тарк қилиш.
8. Аллоҳ таоло учун муҳаббат қилиш.
9. Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш.
10. Аллоҳ таолонинг тоатидагилар билан дўст бўлиш.
11. Аллоҳ таолога осий бўлганларга адоватда бўлиш.
12. Аллоҳ таолонинг неъматларини эътироф қилиш.
13. Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр келтириш.
14. Аллоҳ таолога барча ишларда ихлос қилиш.

"Дин насиҳатдир" китобидан.
♻️Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият.55-оят). Дўстларингизга ҳам улашинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ЕРНИНГ НИДОСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
"Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:

Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;
❗️Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;
❗️Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан;
❗️Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан;
❗️Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;
❗️Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;
❗️ Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;
❗️ Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;
❗️ Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;
❗️ Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
НИЯТНИНГ ТУРЛАРИ

" Ният " сўзи луғатда қасд қилиш ва ирода маъноларини ифода этади.
Аммо уламолар каламида " ният " сўзи икки турли маънони ифода қилади.
Биринчиси : ибодатларнинг баъзисини баъзисидан ажратиш маъноси. Мисол учун, пешин намозини аср намозидан ажратиш. Рамазон рўзасини бошқа рўзалардан ажратиш. Ёки ибодатларни ибодатлардан ажратиш маъноси ҳам бўлади. Мисол учун, жунубликни кетказиш учун ғусл қилиш билан тозалик ва салқинлаш учун ғусл қилишни ажратиш маъноси. Ву каби фарқлар хусусида фиқҳ илми уламолари сўз юритадилар.
Иккинчиси: амалдан кўзланган тарафни ажратиш маъноси. Яъни ёлғиз Аллоҳ Ўзи учун амал қилиняптими ёки Ундан ўзга учунми ? Ниятнинг бу тури хусусида руҳий тарбия устозлари сўз юритадилар. Ул азизларимиз ўзларининг китобларида " Ният ва ихлос " бобини келтиришган, баъзилари эса " Ихлос ва ният китоби " номи билан алоҳида китоблар ҳам тасниф қилганлар. Абу Бакр ибн Абу Дунё раҳматуллоҳи алайҳ шу жумладандир.
Фақиҳлар ҳам, руҳий тарбия машойихлари ҳам ўзларининг бу борадаги ишларнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биз ўрганаётган мазкур ҳадислари асосида иш юритганлар. Ҳаттоки ҳадиснинг " Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир " деган жумласидан нарига ўтмаганлар. Улар инсоният тарихида нодир саналган илмий ижиҳодлар ила ушбу биргина жумла билан боғлиқ бўлган ўз соҳаларига оид маълумотлар билан дунёни тўлдириб ташлаганлар.

"Амаллар ниятга боғлиқдир" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••
👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Яралишимиздан_мақсад. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/abjzClSQRSY
Forwarded from @Safonur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яралишимиздан мақсад.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
Audio
Яратилишимиздан мақсад.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkentmasjidi
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇


@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машааллоҳ
Бу отахон Фарғонадан Саудия Арабистонига, Умра сафарига велосипедда борибдилар. Қойил.

@eskiobodmasjidi
Audio
Одоблар ҳақида. Касални кўриш одоби ва ширин сўз бўлиш.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkentmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида#Касал_кўриш_одоби. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/Xy-q_IRchLk
ЖАННАТНИНГ АТРОФИ, ҲИДИ ВА СЎЗЛАШИ ҲАҚИДА

Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳн васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло Адн жаннатини яратиб, дарахтларни қўли билан эккач, жаннатга: "Гапир", деб буюрди. У: "Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар" (Мўминун, 1), деди". Бу ҳадисни Баззор ҳам Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло жаннатни олтин ва кумуш ғиштлардан яратди, унинг лойи мушқдир. Унга: "Гапир!" деганида, "Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар", деди. Аллоҳ таоло айтди: "Барча неъматлар сендадир, эй мулклар манзили".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ жаннатни яраттач, унга: "Зийнатлан", деди, бас, зийнатланди. Сўнг унга: "Гапир", деди, бас, гапирди. Сўнг "Мен рози бўлган кимсага жаннат бўлсин", деди".

Умар ибн Абдулазиз, Зуҳрий, Калбий ва Мужоҳид айтадилар:
"Жинларнинг мўминлари жаннат атрофидаги бўш жой ва майдонларда бўлишади, жаннат ичига киришмайди". Молик Муслим ибн Абу Марямдан, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Ўзлари бошқаларга мойил ва бошқаларни ҳам ўзларига мойил қилувчи кийим кийган ялонғоч аёллар ҳаргиз жаннатга кирмайдилар ва жаннатнинг ҳидини ҳам топмайдилар, ҳолбуки, унинг ҳиди беш юз йиллик масофадан келиб туради".

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Огоҳ бўлинглар! Ким Аллоҳ ва Расулининг ҳаққи боғланган жонни ўлдирса, шубҳасиз, Аллоҳнинг ҳаққига хиёнат қилибди, бас, у жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди, ҳолбуки, унинг бўйи қирқ куз масофадан келиб туради".
(Термизий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ким Аллоҳ билан аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам топмайди, ваҳоланки, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради".
(Бухорий ривояти).

“Жаннат васфи”дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
ОТА-ОНА АФЗАЛМИ ЁКИ УСТОЗ?

Шайхулислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Кунларнинг бирида Мисрнинг катта фақиҳларидан бўлмиш шайх Абдулаҳад Азҳарий каминанинг ҳузурида меҳмон бўлдилар ва бир мажлисда кўпчилик жамоатнинг олдида ниҳоятда гўзал тарзда Қуръон қироат қилдилар. Сўнгра ўзаро суҳбат бошланди. Шунда мажлисда ўтирганлар ўртасида “Қуръон Араб диёрида нозил бўлган, Мисрда қироат қилинган ва Ҳинд диёрида тушунилган” деган гап айлана бошлади. Бу гапни эшитгандан сўнг Абдулаҳад Азҳарий ўзлари билан бўлиб ўтган қуйидаги воқеани сўзлаб бердилар:
“Бир куни мен Масжиди Набавийда ҳозир бўлдим. Айрим мухлис уламолар каминани юқорига ўткизиб, уларга насиҳат қилишимни айтдилар. Уларга ваъз қилганимдан сўнг ўзаро савол-жавоблар бошланди. Шу орада кимдир “Устознинг мартабаси улуғми ёки ота-онанинг мартабасими?” дея савол берди. Мен: “Баъзи уламолар узтознинг мартабаси улуғ эканини ёзганлар. Чунки ота-она фарзандни пастликка, яъни дунё тарафига юришига кўмаклашсалар, устоз эса, болани пастдан юқорига кўтарилиши йўлида меҳнат қилади” деб жавоб бердим. Шунда ўрта ёшли бир киши: “Сизнинг бу жавобингизни тушуна олмадим” деди. Мен унга: “У ҳолда ўзингиз тушунтириб беринг” дедим. У киши деди: “Саҳобалар замонидан буён аввало, Аллоҳнинг китоби, сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатлари, сўнгра саҳобаларнинг амаллари ва охирда қиёс жорий бўлиб келмоқда. Сиз юқорида айтган гапингизда биринчи қиёсдан далилландингиз. Ҳолбуки, ота-онанинг мартабаси насс (яъни ояти карима) билан собит бўлган. Сиз келтирган далил эса, қиёсдир. Зеро, Қуръони карим бирор нарсанинг фазилати борасида ворид бўлган бўлса ва унинг хилофига бошқа бир насс (матн) келмаган бўлса, у ҳар ҳолатда афзал саналади”. Бу гап мен учун катта дакки каби бўлди ва ўзимга ўзим бу дакки етишига қандай йўл қўйдим, деб ўйлай бошладим. Ваҳоланки, усулий қоидага биноан, бирор нарсанинг фазилати ёки савоб ҳамда азобга ҳақли бўлишини исбот қилиш учун дарҳақиқат насс (яъни ояти карима) бўлиши ёки муттасил санад билан келган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари лозим бўлади. Кейин мен у кишига: “Ҳақиқатда, мендан хато ўтибди. Бу борада яна тушунча берсангиз” дедим. У киши деди: “Абу Лаҳабнинг Сувайба исмли озод қилган чўриси бор эди. У бир неча кун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни гўдаклик чоғларида эмизганди. Кейинчалик, Сувайба бир бор ташриф буюрган вақтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг муборак саллаларини унинг йўлига ёздилар ва у аёлга жуда юксак эҳтиром кўрсатдилар. Ўйлаб кўрингчи, сут эмизганга шунча ҳақ берилса, туғиб, катта қилган кимсага қандай улкан ҳақдорликлар бўларкин? Бошқа жиҳатдан қараганда, ҳазрати Жаброил алайҳиссалом бир эътибордан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг устозлари бўладилар. Лекин, Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига ташриф буюрганларида юқоридаги каби икром қилиш ҳолати кузатилмаган”. Кейин мен дедим: “Мен сизнинг жавобингиздан хотиржам бўлдим. Аллоҳнинг каломи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амалларидан сўнг менга бошқа бирор нарса зарур эмас”. Сўнгра у киши чиқиб кетди. Мен: “Эҳтимол, у киши катта фақиҳ олим бўлса керак” деб ўйлаб қолдим. Шунда мажлисда ўтирганлар: “Бу киши Ҳиндистондаги Дорул-улум Девбанднинг ҳадис фанидан устози шайх муфтий Саид Аҳмад Боланпурий бўладилар” дейишди.
(“Мажалису Усмоний”)

Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Уй тўла фаришталар

Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамизнинг уйларига келдилар. Уйга кириб қарасалар, Ҳазрати Фотима р.а соҳиблари Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг кийимларини йиртиғини тикиб, оёқлари билан Ҳазрати Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қуръон тиловат қилиб ўтирибдилар. Бу ҳолатда эканлар Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичкарига:
- “Ассалому алайкум” - деб киришлари билан, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз:
- “Ва алайкум ассалом отажон! Марҳамат, хуш келибсиз” - дея ўрниларидан турмоқчи эдилар, Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Қимирламанг қизим, ўтиринг, ўтиринг” - деб марҳамат қилдилар. Аммо Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз ўрниларидан ирғиб турдилар.
Саййидимиз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга жавобан:
- “Кошки ўтирсангиз эди” - дедилар. Шунда Ҳазрати Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо онамиз:
- “Отажоним сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам, ёки бунинг бирорта сабаби борми..?” - дедилар.
Саййидимиз ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг ўтиришлари керак бўлган сабабни шундай англатдилар:
- “Қизим, аёллар жудаям бахтли, саодатли ва омадлидурлар. Қачонки мен эшикдан ичкарига кирган вақтим, бу ерни бир қанча фаришталар гуруҳи билан тўлалигини кўрдим. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо:
- “Отажон, бунча фаришталар бу ерга нима учун келишган эканлар..?”.
Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Ҳар бир фаришталар гуруҳи алоҳида сабаб билан келган экан. Сиз қўлингиз билан соҳибингиз Али р.а. ни йиртиқ кийимларини тикаётган эдингиз, хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи соҳибингизга қилган шу хизматингиз сабаби ила келган эдилар.
Бир аёлни кўнгил ризоси билан сидқи дилдан соҳиби (эри) га хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ва табриклайдиган бир ибодатдур.
Фаришталарнинг яна бир гуруҳи фарзандингиз Ҳасан р.а. ни бешигини тебратган вақтингиз келишган эдилар.
Сизнинг тилингиз бўш турмасдан, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа бир катта гуруҳи, сиздан Қуръон эшитиш учун келишган эдилар.
Бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, иффатини сақласа, соҳибига итоат қилса, у аёлга:
- “Жаннатнинг ҳоҳлаган эшигидан киргин” - дейилади.

Имом Aҳмад ибн Ҳанбал ривояти

@eskiobodmasjidi
ИСТИҒФОР АЙТИНГ

Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи.

Маъноси: Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан.

Агар уят ва афсусдан кўзингиз ёшланмаса, ҳеч бўлмаганда бу ҳолатлар юзингизда ўз ифодасини кўрсатсин. Кўз ёшингиз шунчалик ҳақиқий бўлсинки, уларнинг тўкилиши қабул бўлсин. Гуноҳларини кечирилишини сўраб дангасалик ва эътиборсизлик билан айтилган истиғфор ноўриндир ва бунинг ўзи яна истиғфор айтиш учун етарлидир. Инсон гуноҳлари учун фақатгина кечирим сўрабгина қолмай, ўзида шаклланган ёмон одатларни бартараф этишга уринмоғи лозим.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИДА АҚЛНИНГ ЎРНИ.

"Ақл" сўзи луғатда «тутиш», «қайтариш», «боғланиш» каби маъноларни англатиб, аҳмоқликнинг тескарисидир. Аслида илм ишларни ақл ёрдамида бажаришдан иборатдир. Ақл эса учраган нарсани тушуниб олиш қобилиятидир.

➡️Батафсил ўқиш..... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Moturudiya_talimotida_aqlning_urni

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ДУНЁ ВА ОХИРАТ НИМА?

Америка “бир куни тинч океанидаги кичик бир оролчада ўтказган тажрибаси” ҳақида эълон беради. Бу ўн беш йил (ёки шунча атрофида) олдин содир бўлган. Оролда бир неча юзлаб балиқ овловчи кишилар яшар эди. Америка улардан ўз уйларини бўшатиб қўйишни талаб қилди. Эвазига ўзлари хоҳлаган шаҳардан катта-катта уйлар беришни ваъда қилди. Шу билан бирга уларга уйларини бўшатиш, нарсаларини йиғиштириб олиш учун муҳлат таъйин қилди. Фалон муддатгача тайёргарлик кўриб олинг, кейин самолётлар келиб сизларни оролдан олиб кетади, деб эълон қилди. Оролдаги баъзи тоифа одамлар муҳлат келгунча, нарсаларини йиғиштириб тайёргарлик кўрди. Баъзилар сусткашлик қилиб, белгиланган муддат келгунча ишни кечиктирди. Баъзи тоифалар: “Буларнинг барчаси ёлғон. Америка деган жойнинг ўзи йўқ. Дунё деб фақат мана шу оролчани айтади. Биз бу ерни тарк қилмаймиз. Ундан ажралишликка рози бўлмаймиз”, деб айтди. Орол бир куни сув остида қолиб кетган бир жисмга айланиб қолишини унутишди.
Дунёнинг мисоли шу.

Биринчи тоифа охирати ҳақида тафаккур киладиган мўъминнинг мисоли. У доимо Робби билан учрашувга тайёргарлик кўриб, тавба ва тоат билан умр кўради.

Иккинчи тоифа камчилиги бор, гуноҳкор мўъминнинг мисоли. Учинчиси эса, динсиз, кофир одамнинг мисолига ўхшайди. У “Дунё деб фақат мана шу дунёга айтилади. Ундан кейин ҳаёт йўқ. Ўлим узоқ уйқу, доимий роҳат ва умрбод йўқ бўлиб кетишдир” деб айтади.

Ислом мусулмон кишидан зоҳид бўлишликни, бу дунёга қўл силташликни, фақат масжидларда яшаб, ундан чиқмасликни ёки бутун ҳаётини бир ғорда ўтказишни талаб қилмайди. Йўқ, ундай эмас. Балки, ислом мусулмонлардан энг етук маданиятда бўлишларини, мол-дунёда бойларнинг энг бойи бўлишларини, илмда (ҳар қандай илмда) олимларнинг энг олими бўлишларини талаб қилади. Ҳар бир мусулмон ўз жасадининг овқатланиш ва риёзат чекиш ҳақлари борлигини, ўз нафсининг ҳалол йўл билан кўнгилхуши қилиш, ҳузурланиш ҳақлари борлигини, ўз аҳли оиласининг риоясини қилиш, чиройли муомалада бўлиш ҳақлари борлигини, боласига тарбия бериш, хайрихоҳлик кўрсатиш ҳақлари борлигини, ҳамсуҳбатларига маслаҳат бериш ҳақлари борлигини билсин. Шунингдек, Аллоҳнинг тавҳид ва тоат ҳақларини ҳам билсин. Мол-дунё тўпласин, лекин ҳалолдан бўлсин. Пок ва мубоҳ нарсалардан ҳузурлансин. Дунёдаги энг яхши мақом ва юксак обрў-эътиборда бўлсин. Шу билан бир қаторда тўғри тавҳид ақидасида собит турсин. Иймонига ширкнинг зоҳирийсини ҳам, махфийсини ҳам аралаштирмасин. Ислом динида, тўғри йўлда юрсин. Ҳаром ишлардан юз ўгирсин. Фарз амалларни адо қилсин. Мол-дунё қўлида бўлсин, қалбида эмас. Мол-дунёсига суяниб қолмасин, балки, Роббисига суянсин. Аллоҳнинг розилиги унинг бош мақсади бўлсин.

Шайх Али Тантовий
"Ислом динини умумий таништириш" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi