EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Инсонни хотирлаш буюк амал.

Аждодлар руҳига ҳурмат халқимизнинг энг олий фазилатларидан биридир. Ўзбек халқи ватани, халқининг фаровонлиги, тинчлиги йўлида жонини фидо этган фарзандларини ҳеч қачон унутган эмас. Ислом дини инсон наслини мукаррам санайди, Аллоҳнинг махлуқотлари ичидаги энг азизи ва эҳтиромга муносиби деб баҳолайди.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/insonni_xotirlash_buyuk_amal

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
МАЗЛУМНИНГ ДУОИ БАДИ

Рамазон ойида бир фақир хонадон, ғарибона дастурхонга ўтириб ифторни кутаётгандилар. Оила бошлиғи ишсиз эди. Чуқур қайғуга ботган, уй эгаси билан ораларида бўлиб ўтган суҳбатни эслаб, ҳаёлга толганди. Уй эгаси шафқатсиз, зўравон кимса эди. Агар бугун кира ҳақини тўламаса, кирачиларни кўчага улоқтиришини айтиб тахдид қилганди.

Тирикчилигини ўтказолмаётган бу бояқиш киши нима қилсин? Шу ўй-ҳаёллар билан эзилиб ўтирганида, ташқаридан дилни хира қиладиган бақир-чақир эшитилди. Бу золим уй эгасининг овози эди. Эшикни изнсиз, қаттиқ тепиб очадиган бошқа ким ҳам бўларди?

Паришон оиланинг дағ-дағ қалтирашига қарамай, уй эгаси бақир-чақир қилиб сўкинар, бу қилиғи етмагандай, оила бошлиғини тепкилаб кетди. Эркакнинг бола-чақаси қўлидан бир иш келмас, йиғлай-йиғлай “Ҳасбун Аллоҳу ва ниъмал Вакийл - бошимизга келадиган ҳар турли ишга қарши Аллоҳ бизга етар. Унинг Ўзи қандай яхши дўст ва нақадар яхши Вакийл" дердилар.

“Ўзингиз Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқинг. Сўнгра ҳар бир жон касб қилган нарсасини тўлиқ олур. Уларга зулм қилинмас". ("Бақара" сураси, 281-оят.)

Ялиниб-ёлворишларига қарамай уй эгаси, бояқиш ижарачини уйидан чиқариб юборди. Оила уч-тўрт эскирган нарса-буюмларини олиб, уйдан чиқишди.


Рамазон кунининг дуолар қайтарилмайдиган муборак вақти
шом намозига азон ўқилган
лаҳзаларда, оила бошлиғи самога қўл кўтариб, кўзларида ёш билан шундай деди:

Аллоҳим! Уни Сенга ҳавола қилдим! Аллоҳим! Сен ундан қасосимни ол!

Кошкийди, ғофил ва жоҳил уй эгаси бу қилмиши учун пушаймон бўлиб, Аллоҳдан ва йўқсил кишидан афв сўрасайди. Аммо унинг бундай нарсага етадиган ақли йўқ эди.

Бу воқеадан уч кун ўтиб, уй эгаси оёқ оғриғидан нолий бошлади. Касалхонага тушди. Ўтказилган таҳлил ва рентген натижалари кишининг саратон хасталигига йўлиққанини тақозо қиларди. Шифокорлар бу дарднинг чораси ўлароқ оёқни кесиб ташлаш кераклигини айтишди. Йўқса, саратон бутун танасига ёйилиб кетиши мумкинлигини таъкидлашади.

Ўн кундан кейин касалхонадан чиққан эркак, бир оёғидан айрилган эди ва юролмасди. Шифокорлар кесиб ташлаган оёғи билан шўрлик ижарачини тепкилаган эди. Уй эгасига хотини бу мусибатнинг сабаби, заволли ижарачининг дуойи бади бўлиши мумкинлигини айтди.

- Сиз ижарачиларни ҳақорат қилдингиз, уйдан чорасиз ҳолида қувиб чиқардингиз, марҳамат қилмадингиз, - деди. Ва аёл Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларини
эслатди: “Мазлумнинг бад дуосини олишдан қўрққин. Чунки, мазлумнинг дуоси билан Аллоҳ орасида парда бўлмайди".

Уй эгасига хотини уч-тўрт эски-туски ашёси бор уйидан уриб-сўкиб ҳайдаб чиқарган у кишини топиб, ундан кечиришини сўрашини ва розилигини олишини таъкидлади.

“Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан даф қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур. Унга (ёмонликни яхшилик билан даф қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур”, (“Фуссилат" сураси, 34-35-оятлар).

Уй эгаси хотинининг айтганларига қаршилик қилолмади. Уйини таъмирлаб, янги жиҳозлар қўйдириб ҳеч қандай ҳақ олмасдан собиқ ижарачига берди. Йўқсил кишининг қаршисида тиз чўкиб йиғлаб, қўлларидан ўпиб, кечиришини сўраб ёлворди. Ижарачи уни кечирди. Ва яхшилигини қабул қилди.

«Сени Жаннатда кутаман» китобидан.

📌Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
#Дуо
БАЛАНД БЎЛМАГАН ОВОЗ, ТАНҲО ВА ҚАЛБАН ДУО ҚИЛИШ

Ҳаётингиздаги энг қийин ва машаққатли онларда, Аллоҳга дуо қилиш эҳтиёжи янада кучайганда, дуо қилиш учун қандай шароит ихтиёр қилганингизни эслай оласизми? Хойнаҳой оқшом бошингизни ёстиққа қўйиб юлдузли осмонга тикилган куйи унинг чексиз-чегарасиз эканлигини тафаккур қилган ҳолда, ёки Аллоҳ билан юзма-юз қолиш имкони бўлган сокин, кимсасиз бир жойни танлаган бўлсангиз керак. Ибодат асносида маънавий ҳузур асосан ёлғиз қолганда, ҳеч ким билмаган вақтда, Аллоҳ билан танҳо, юзма-юз бўлганда сезилади. Хато ва гуноҳлари учун мағфират, эҳтиёжларининг қондирилиши учун дуо қилаётган инсон албатта, ёлғиз ҳолда дуо қилишни танлайди. Бунга бир мисол Закариё алайҳиссаломнинг дуосидир.
Қуръонда унинг Аллоҳдан наслини давом эттирадиган ворис истаб яширинча қилган дуоси шундай баён қилинган:

«У Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла. У: «Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, эй Роббим, сенга дуо қилиш-ла бадбахт бўлмаганман» (« Марям», 3-4).

Дуонинг қабул бўлиш сабабларидан бири Аллоҳга юзланувчининг кучли, ҳамма нарсага қодир, ҳамма нарсадан огоҳ Зот қаршисида ўзини паст тутиб, илтижо қилишдир. Зотан самимий мўмин хоҳ дуо, хоҳ намоз, хоҳ рўза, хоҳ бошқа ибодат бўлсин ўзини Аллоҳнинг олдида ожиз, ҳақир санаб У Зотга қўрқув ва умид билан дуо қилади. Қуръонда мўминларга дуо қилиш одоби тўғрисида қуйидаги тарзда таълим берилган:

«Роббингизга тазарруъ ила махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошгувчиларни севмас» («Аъроф», 55).
«Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъ-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма. Роббинг ҳузуридагилар, албатта, Унинг ибодатидан мутакаббирлик қилмаслар…» («Аъроф», 205-206).

Қуръонда дуони ёлғиз, махфий ва тазарруъ билан қилишга эътибор қаратилган. Шу сабабли дуо қилувчи овозини баланд қилиши, атрофида кўп одамларни жамлаши муҳим эмас. Шуни унутмаслик керакки дуода овозни баландлаштириш унинг қабулини осонлаштирмайди. Биз дуо қилаётган Роббимиз қалбимиздан ўтган туйғуларни билган, ҳамма нарсадан огоҳ ва бизга жон томирларимиздан ҳам яқиндир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз» («Қоф», 16).

Яратувчимизнинг бизларга шунчалик яқинлигини билиб туриб овозимизни беҳуда баландлатишнинг ҳожати йўқ. Инсон қалбан дуо қилиш билан бирга фақат ўзи эшитадиган овоз билан ҳам дуо қилиши мумкин. Қуръонда хоҳ ибодат чоғида, хоҳ ҳаётининг ҳар онида овозини меъёрда қилиш лозимлиги оятларда қуйидагича билдирилган:

«Юришда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки, овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир» («Луқмон», 19).
«Сен: «Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир», деб айт. Намозингни жуда баланд овоз ила ўқима, уни жуда махфий ҳам ўқима, бунинг орасида бир йўл тут» («Исро»,110).
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОВАТ АЙТИБ ШАФОАТГА ЭРИШИНГ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй мўминлар, (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтингиз”. Азҳоб сураси, 56-оят.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга саловат айтиш сирот (кўприги) узра нурдир. Ким менга жума кунида саксон марта саловат айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Имом Табароний ва Дараҳутний ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
“Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловат йўллайди. Ўн гуноҳини ўчириб, уни ўн даража кўтаради”, деганлар.
Мутафаққун алайҳ ривояти.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қиёматнинг даҳшатлари ва хатарлари ҳолатларидан сизларнинг энг кўп эминда бўладиганларингиз менга энг кўп саловат йўллаганларингиздир”, деганлар.

Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Баъзи одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай саловот айтамиз?» дедилар.
У зот:
«Аллоҳумма! солли ъала Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама соллайта ъалаа оли Иброҳийм. Аллоҳумма! барик ъалаа Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама барокта ъалаа оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт»
, дедилар.
Учовлари ривоят қилганлар.

Саловатнинг маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ИЛМ ЗИКРДИР

Бир куни Абу Ҳанифа ҳазратлари бомдоддан кейин бир талай масалаларга жавоб бердилар. Шунда бири сўраб қолди:
- Бу вақтда хайрли суҳбатлашмоқ ва Мавлони зикр этмоқ янада яхшироқ эмасмикин?
- Шу ҳалол, шу ҳаром дея илоҳий ҳукмларни изоҳлашдан ҳам яхшироқ зикр бўлурми? Аллоҳ номини пок тутиб, ёд этиш йўлларини кўрсатиб, ҳаромдан қочиш йўлларини тушунтирмоқдамиз. Халтасида озуқаси бўлмаган йўловчи йўлда маҳв бўлмоққа маҳкумдир. Шунингдек, илмдан узоқ бўлган ибодат аҳли ҳам ибодат самарасини кўролмайди.

«Ғам-қайғусиз яшай десангиз II» китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 11 МАЙ (1443ҳ - 10 Шаввол ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:28
ҚУЁШ - 04:59
ҚИЁМ - 12:09-12-19
АСР - 17:12
ШОМ - 19:22
ҲУФТОН - 20:52


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ РОСТГЎЙЛИКЛАРИГА НАЗАР СОЛИШ

Аллоҳ таоло айтди:
Агар бандамизга (Муҳаммадга) туширган нарсамиздан(Қуръондан) шубҳада бўлсангиз, бас, сиз ҳам унга ўхшаш (биргина) сура (ёзиб) келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз (Бақара сураси, 23-оят).

Таврот, Забур, Инжил қисман-қисман эмас, балки яхлит китоб шаклида, Қуръони Карим эса 23 йилда сура ва оятлар шаклида нозил қилинган.

Қуръони Карим оятларининг 114 та катта ва кичик сураларга бўлиб қўйилганлигининг сабаби қироат қилувчи ҳар бир сурани ўқиб бўлганидан кейин ўзида бир енгиллик ва фароғатни сезиб, кейинги сурани ўқишга тетиклик ҳосил қилишидир («Тафсири Мадорик»).

Аллоҳ таоло айтди:
Айтинг: «Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмаслар» (Исро сураси, 88-оят).

Расулуллоҳ алайҳиссалом ростгўйликларига назар ташлаш, у зоти шариф олиб келган нарсаларга эргашишда василадир. Бу борада ул зотга эргашишлик эса дунё ва охират саодатига эришишда василадир.

"Шажаротул маориф" китобидан.
👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ЎЛДИРИЛГАН АЖАЛИ БИЛАН ЎЛАДИ

Ажал биттадир. Қатл қилинган киши ҳам ўз ажалида (умри тугагани учун) ўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إذا جاء أجله لا يشترون ساعة ولا يشتفيئون

“Ўша муддатлари етиб келганида эса, уни бирор соат кейинга ҳам сура олмайдилар, олдинга ҳам” (Наҳл сураси, 61-оят).

Ҳадиси шарифда баён этилган, умрни зиёда ё қисқа бўлишидан мурод умрда хайр ва барокатни кўп ё кам бўлишидир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

يمحوا له ما يشاه ويي وينده, أم الكتب

“Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани (яъни ҳукмни) ўчирур ва (Ўзи хоҳлаган ҳукмни) устувор қилур. Китоб (яъни барча нарсаларнинг билими) Унинг даргоҳидадир” (Раъд сураси, 39-оят).

هو الذي خلقكم ممن طين ․ قضى أجلا وأجل تو
عندهر

“У сизларни (Отангиз Одам Атони) лойдан яратиб, сўнгра ажални (яъни тириклик муддатини белгилаб қўйган Зотдир. Унинг ҳузурида яна бир белгиланган ажал (яъни тирилиш муддати) бордир” (Анъом сураси, 2-оят).

Бу оятдан Аллоҳ таоло иккита ажални тақдир этганини хотирга келтирмаслик керак. Зеро, ҳақиқий ажал биттадир. “Саҳиҳи Муслим”да Ибн Умардан ривоят этилади: Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай дейдилар:

“Аллоҳ таоло осмонларни ва ерни яратмасидан эллик минг йил аввал Арш сув устида бўлганида яратиқларнинг қадарини тайин этгандир” (Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло яна бундай марҳамат қилади:
ولن يؤ الله نفسا إذا جاء أجل

“Аллоҳ бирон Жонни ажали келганида кечга қолдирмас” (Мунофиқун сураси, 11-оят).

وما كان لنفي أن تموت إلا بإذني الي كتبا مؤ

“Ҳар бир жон фақат Аллоҳ таолонинг изни билангина муҳлати белгилаб қўйилган битик (ажал) етганда ўлади” (Оли Имрон сураси, 145-оят).

“Саҳиҳи Муслим”да Ибн Масъуддан ривоят этилади: Умму Ҳабиба: “Ё Аллоҳ! Эрим – Расулуллоҳнинг, отам Абу Суфённинг ва оғаси Муовиянинг умрини узоқ (узун) қил!” деб дуо қилганида Пайғамбаримиз (с.а.в.) унга бундай дедилар: “Сен Аллоҳ таолодан тайин этилган ажалларни, тақсим этилган ризқларни сўрадинг. Аллоҳ таоло вақти келмасидан ҳеч бир нарсани яратмайди, вақти келгач, ҳеч нарсани кечиктирмайди. Аллоҳ таолодан ўзингни жаҳаннам азобидан ва қабр азобидан асрашини сўрасанг эди, ўзинг учун хайрли ва фазилатли бўларди. Амал хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон бўлсин, ажални ўзгартирмайди.

«АЛ–ФИҚҲ УЛ–АКБАР» китобидан.

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ГУНОҲГА МУБТАЛО БЎЛУВЧИНИНГ БИР АЖОЙИБ МИСОЛИ

Агар банда гуноҳга мубтало бўлса, у ҳолда у бепарво бўлиб қолади. Бир гуноҳдан кейин иккинчи гуноҳни қила бошлайди. Айни шунинг учун баъзи салафлардан нақл қилинганки, улар шундай деганлар:

إن من عقوبة السيئة السيئة بعدها وإن من ثواب الحسنة الحسنة بعدها

Яъни: "Шубҳасиз, гуноҳнинг жазоси гуноҳдан кейин гуноҳдир ва яхшиликнинг мукофоти яхшиликдан кейин яхшиликдир” (Ал-жавобул кофий, 56).
Сабаби шуки, гуноҳга бир маротаба журъат бўлса, у ҳолда одам кўпроқ гуноҳ қилишга ҳиммат кўрсатади. Унинг бир ажойиб мисолини баъзи ориф зотлар баён қилганлар, улар шундай деганлар: "Бир куни бир киши лойда кийимларини йиғиштириб олиб ва оёқлари тойиб кетишидан қўрқиб, ниҳоятда эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган эди. Лекин бир жойда оёғи тойиб кетди ва лойга қулаб тушди. Кейин бироз ўнгланиб туриб юриб кетди. Энди, ўртада айнан лойнинг ичидан юра бошлади. Чунки, лой бадан ва кийимларга тегиб бўлгач, унда "Энди нега эҳтиёт қилайин?” деган ўй бўлди. Шу тарзда эҳтиётсизлик ила юриб бироз олдинга юргандан кейин йиғлай бошлади ва шундай деди: "Банданинг ҳоли ҳам айнан шундайки, гуноҳдан сақланаверади ва эҳтиёт бўлиб юраверади. Лекин бир-икки гуноҳ қилиб қўйса, у ҳолда гуноҳларга шўнғий бошлайди" (Иҳёул улум, 2/54).
Аллоҳу Акбар! Нақадар ибратли воқеа! Уни зеҳнингизга яхшилаб жойлаб олинг. Токи, гуноҳдан сақланишда қўл келсин ва осонлик ила сақлана олинг.

"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз" китобидан.

👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола
#Салафий

НАМОЗДА "ОМИЙН" КАЛИМАСИНИ МАХФИЙ АЙТМОҚЛИК, БАЪЗИЛАР ДАЪВО ҚИЛГАНИДЕК СУННАТГА ХИЛОФ ЭМАС.
Кўпчилик намозхонларимиз орасида "Омин" ни жаҳрий айтиладими махфмйми деган ихтилофлар учраб туради. Баъзи биродарларимиз “Омин”ни жаранглатиб айтишни хуш кўради.
Бошқа бир гуруҳ намозхонларимиз эса “Омин”ни махфий айтишади ва шуни ўзларига ҳуш кўришади.
Аслида суннатга мувофиқ ҳукм қандай ўзи? Келинг шу мавзуни қисқа ва лўнда тарзда ўрганиб чиқамиз:

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Namozda_omiyn_kalimasini_maxfiy_aytmoqlik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола
#Салафий

НАМОЗДА "ОМИЙН" КАЛИМАСИНИ МАХФИЙ АЙТМОҚЛИК, БАЪЗИЛАР ДАЪВО ҚИЛГАНИДЕК СУННАТГА ХИЛОФ ЭМАС.
Кўпчилик намозхонларимиз орасида "Омин" ни жаҳрий айтиладими махфмйми деган ихтилофлар учраб туради. Баъзи биродарларимиз “Омин”ни жаранглатиб айтишни хуш кўради.
Бошқа бир гуруҳ намозхонларимиз эса “Омин”ни махфий айтишади ва шуни ўзларига ҳуш кўришади.
Аслида суннатга мувофиқ ҳукм қандай ўзи? Келинг шу мавзуни қисқа ва лўнда тарзда ўрганиб чиқамиз:

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Namozda_omiyn_kalimasini_maxfiy_aytmoqlik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

TИЛ – ҚАЛБ ТАРЖИМОНИ.

Тил инсоннинг ақл идроки ва маънавиятини намоён қилувчи асосий восита бўлиб, унинг таъсири каттадир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин кишининг тили қалбининг орқасида бўлади. Мунофиқнинг тили эса қалбининг олдида бўлади. Мўмин киши аввал ўйлаб кейин сўйлайди. Мунофиқ эса, аввал сўйлаб кейин ўйлайди”, деганлар.

➡️Батафсил ўқиш ..... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Til_qalb_tarjimoni

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ДУО БИР ХИЛ, ИЖОБАТИ ЭСА...

Муҳйиддин Араби (қуддуса сирруҳу) хазратлари ривоят қиладилар:

"Бир фақир киши дарахт соясида салқинлаётган Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб, эҳтиёжларидан арз қилади:

- Бола-чақам кўп, уларни боқа олмай қийналяпман. Аллоҳ рози бўлсин, менга ёрдам беринг.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ердан бир ҳовуч тупроқ оладилар-да, шивирлаб дуо ўқийдилар. Ўқиб бўлгач ҳовучларини очсалар, қум зарралари олтин тангаларга айланиб қолади.

- Ол, - дейдилар, камбағалга, - эҳтиёжларингга сарфла!

Камбағал кишининг кўзлари косасидан чиққудек ҳайрат билан тикилади:

— Аллоҳ рози бўлсин, эй Амирал мўминин, ўқиганингиз нима эдики, қум зарралари олтинга айланиб қолди?

Али розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
- Қуръони Каримнинг мўъжизаси Фотиҳа сурасида яширинган. Мен ҳовучимдаги қумга Фотиҳа сурасини ўқидим!

Буни эшитган фақир киши жим турармиди? У ҳам бир ҳовуч тупроқ олиб Фотиҳа сурасини ўқий бошлади. Ўқиди, ўқийверди. Қайта-қайта ўқиса ҳам, муроди ҳосил бўлмади. Қум бир ҳовуч қумлигича қолди.

Яна Имоми Али розияллоҳунинг анҳу ҳузурига келди:

- Мен ҳам Фотиҳа сурасини ўқияпман, лекин қумлар олтинга айланмаяпти, - дея дардини баён қилди. Амирал мўминин Ҳазрати Али бошини қуйи солиб, маҳзун ва хижолатли оҳангда жавоб қилдилар:

— Шунақа дегин... Дуо бир хил, аммо уни ўқиётган тилнинг ҳолати бир хил эмас! Дуо айни дуо, бироқ уни ўқиганнинг ихлос, иймон насибаси ва Аллоҳга юзланишида фарқ бор. Дуо ижобатининг сири - дуо қилаётган кишининг ихлоси ва Аллоҳга юзланишига боғлиқ. Дуони иймон, ихлос ва албатта ижобат бўлишига ишониб Аллоҳга юзлансангина истаганингга эриша оласан.

«Сени Жаннатда кутаман» китобидан.

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ХУШХAБAР

Ибн Aббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Эй имон келтирганлар, ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлмиш дўзахдан сақлангизки, унда қаттиққўл, Aллоҳнинг буюрганига итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни бажарадиган фаришталар (турур) (Таҳрим, 6) мазмунли ояти карима нозил бўлгач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига ўқиб эшиттирган эдилар, ўша ерда турган бир ёш йигит ҳушидан кетиб йиқилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини йигитнинг кўкрагига қўйдилар ва юраги ураётганини билгач, унга: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дегин, дедилар. Йигит калимани қайтаргач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга охирати ҳақида хушхабар айтдилар.
Саҳобалар сўрашди:
— Ё Расулуллоҳ! Бу мужда орамизда фақат унга тегишлими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:
— Aллоҳ таолонинг: “Бу мужда (ваъда) Менинг ҳузуримда (ҳисоб-китоб учун) туришдан қўрқувчи ва Менинг огоҳлантиришимдан хавфда яшовчи кишилар учундир” деб марҳамат этилган оятини эшитмаганмисиз? — дея жавоб қилдилар.

"Қалбимизнинг нури" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
СИЗ ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСИЗ?

🌸 🌸 🌸
- Шукр қилган банда савоб олади. Аллоҳ унга берадиган неъматларини янада зиёда қилади. Ношукурлик қилган одам эса гуноҳкор бўлади ва Аллоҳ унга берадиган неъматларини узиб қўяди. Бандасининг шукр қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ, у карамли Зотдир. У неъматларини Ўз карами ила беради, шукр учун эмас.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
( «Иброҳим сураси», 7-оят ).

- Шукр неъмат берувчи зотга мақтов сўзларини айтиш ва ул неъматни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлашдан иборатдир. Берилган неъматга шукр этиш инсоннинг тўғри йўлдалигини - мустаҳкам эканини кўрсатади.

• • •
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди». дейилган.

Аллоҳ таолонинг яхшилигини билмаган нобакор шахс банданинг яхшилигини билармиди?! Бундай нусхалар доимо ва ҳар кимга нисбатан ношукр бўладилар. Аллоҳ таоло ўшалардан бўлишдан асрасин! Омин!

«Руҳий тарбия, 2-жуз» китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: IBODATGA TENG AMAL. LAYK BOSIB KANALGA OBUNA BOʻLING. @eskiobodmasjidi
https://youtu.be/D9YMQHtLZzs
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 12 МАЙ (1443ҳ - 11 Шаввол ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:26
ҚУЁШ - 04:58
ҚИЁМ - 12:09-12-19
АСР - 17:13
ШОМ - 19:23
ҲУФТОН - 20:53


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Audio
Одоблар ҳақида 93-дарс.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида. 93-дарс. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/dt0CqNJ-lnI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
          Хайрли тонг! 🌤

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
КЎЗНИ САҚЛАШ

Аллоҳ таоло: «Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар...», деди (Нур сураси, 30- оят).

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Назар солиш шайтоннинг заҳарли ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ азза ва жалла унга қалбида ҳаловатини топадиган иймон беради», дедилар» (Имом Ҳоким ривоят қилган).

1. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни гуноҳкорлик алами ва азобидан сақлайди.

2. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбда тақвони кўпайтиради.

3. Кўзни ҳаромдан сақлаш кўзларни ва юзни мунаввар қилади.

4. Кўзни ҳаромдан сақлаш илм йўлларини онсонлаштиради, қалбдаги нур воситасида ҳақдан ботилни ажрата олади.

5. Кўзларни ҳаромдан сақлаш қалбга қувват, собитлик ва шажоат беради. Қўрқишга лойиқ бўлган Зот фақат Аллоҳ эканлиги ҳиссини кучайтиради.

6. Ҳаромга қарамаслик шаҳватга асир бўлишдан асрайди ва қалбга ёруғлик, сурур бағишлайди.

7. Кўзларни ҳаромдан сақлаш жаҳаннам эшикларидан бирини ёпади ва банданинг Аллоҳга дўст бўлиш даражасини кўтаради.

8. Ҳаромга қарамаслик ақлни қувватлантиради. Амалларнинг оқибатини ўйламаслик эса ақлнинг заифлашишига олиб келади.

9. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни ғафлат ботқоғидан сақлайди. Ҳаромга қараш банда билан жаннат ўртасида парда ҳосил қилади.

10. Кўзни ҳаромдан Аллоҳнинг амрига итоат қилиш нияти билан сақласа, банда бу дунёда ҳам, охиратда ҳам улуғ саодатга эришади.

11. Ҳаромдан кўзни сақлаш заҳарли ўқнинг қалбга қадалишига ва шайтоннинг қалбга киришига тўсқинлик қилади.

12. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбга жаннатга олиб борувчи амаллар билан машғул бўлиш истагини беради...

Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi