EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ИСЛОМ ҚАНДАЙ ИЛМГА ЧАҚИРАДИ?

Ислом чақираётган илм қандай илм ўзи? Фақат диний илмми? Йўқ, бу илм билимсизликни йўқотадиган барча илмлардир. Диний илмлар бўлса ҳам, дунёвий илмлар бўлса ҳам (табиат илмлари, психология, тарих, жуғрофия, социология ва бошқа илмлар), Аллоҳ мусулмонларни мана шу барча илмларни ўрганишга қизиқтиради.
Шоядки, ушбу илмлар орқали Аллоҳнинг қудрати, улуғлигини чуқур тушунсалар. Бундан ташқари, ўз ҳаётларида шу илмлардан манфаатдор бўладилар. Қуръон оятларида табиий илмларни ўрганишга чақириқлар бор.
Аллоҳ таоло Рум сурасида шундай марҳамат қилади:

وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦ خَلۡقُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَٱخۡتِلَٰفُ أَلۡسِنَتِكُمۡ وَأَلۡوَٰنِكُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّلۡعَٰلِمِينَ (٢٢)

«Ва осмонлару ернинг яратилиши ҳамда тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлиши Унинг оя
т(бурҳон)ларидандир. Албатта, бунда Олимлар учун оят(белги)лар бордир» (22-оят).
Фотир сурасида шундай дейди:

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجۡنَا بِهِۦ ثَمَرَٰتٖ مُّخۡتَلِفًا أَلۡوَٰنُهَاۚ وَمِنَ ٱلۡجِبَالِ جُدَدُۢ بِيضٞ وَحُمۡرٞ مُّخۡتَلِفٌ أَلۡوَٰنُهَا وَغَرَابِيبُ سُودٞ (٢٧) وَمِنَ ٱلنَّاسِ وَٱلدَّوَآبِّ وَٱلۡأَنۡعَٰمِ مُخۡتَلِفٌ أَلۡوَٰنُهُۥ كَذَٰلِكَۗ إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَٰؤُاْۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ (٢٨)

«Аллоҳнинг Осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан турли ранглардаги оқ, қизил қоп-қора сўқмоқларни чиқардик. Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли рангдагиларини
(чиқардик). Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (27-28-оятлар).

Мазкур оятларда зикр қилинган «олимлар»дан мурод, Аллоҳ ер юзида яратган махлуқотларнинг сир-асрорларини билувчи шахслардир.
Бу оятларнинг мавзуи ҳам табиий илмлардир. Чунки табиий илмлар борлиқдаги нарсаларни ва уларнинг хусусиятини ўрганади. Бу ерда айтиб ўтилган «осмондан сув тушириш» сири фақат табиий илм орқали билинади. Бу сувнинг таркиби ва хусусиятлари кимё илми орқали билинади. Шу сув сабабли ўсиб чиққан ўсимликлар ва меваларнинг сирини эса табиат илми тушунтиради. Тоғлар ва уларнинг оқ, қизил, қора турларини жуғрофия ўрганади. Инсон жинсларини ва ҳайвонот оламини эса антропология, зоология, биология ўрганади. Оятнинг охиридаги «Албатта, бандалари ичидан фақат олимларигина Аллоҳдан қўрқарлар», деган жумлага назар солсак, унда Аллоҳни ҳақиқий тан олиб, Ундан ҳақиқатда қўрқадиган кишилар табиий илмларни яхши билувчи Кишилар эканлигини тушунамиз. Чунки бундай олимлар агар иймонли бўлсалар, уларнинг илми Аллоҳдан қўрқишга чорлайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📚«Иймон» китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Eskiobodmasjidi
КИЙИМ ҲАҚИДА ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР

Фуқаҳоларимиз (барчаларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин) кийим масаласи бўйича келган барча ҳужжат-далилларни ўрганиб чиққанларидан кейин, қуйидаги хулосага келганлар:
"Кийимнинг ҳукми бир нечтадир:
1. Фарз.
Бу авратни беркитадиган ва иссиқ-совуқни қайтарадиган кийимдир. У пахта ёки канопдан, ўта нафиси билан ўта ёмонининг ўртасида бўлиши керак.
2. Мустаҳаб.
Бу авратни тўсиб, зийнатни зоҳир қиладиган кийимдир.
3. Мубоҳ.
Бу жума, ҳайит ва одамлар жамланадиган кунлари ясаниш учун кийиладиган чиройли кийимлардир.
4. Макруҳ.
Бу такаббурлик ва манманлик учун кийиладиган кийим.
5. Ҳаром.
Бу авратни тўсмайдиган ҳамда эркаклар учун шойи-ипак кийимлардир.

Шайх Муҳаммад содиқ Муҳаммад Юсуф
📚"Ижтимоий одоблар" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Eskiobodmasjidi
ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ

Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини ҳам баён қилган. Ўша кунда бутун дунёда тубдан ўзгариш рўй беради.
Қуёшнинг нури йўқолиб, ўз жойидан қўзғалади.
Нурини йўқотган юлдузлар ҳам ҳар тарафга cочилиб кетади.
Улкан тоғлар эса титилиб, ҳавода учиб юради.
Ваҳший ҳайвонлар ҳам қўрққанларидан бир ерга ерга ғуж бўлиб оладилар.
Денгизу дарёлар тошиб, сувлари бир-бирига аралашиб кетади.
Руҳлар жисмларга қайтиб киради.
Ҳар бир кишининг бу дунёда қилган ишларининг номаи аъмоли ҳисоб учун келтирилади.
Осмон ўз ҳолатини ўзгартириб, низомсиз бир нарсага айланиб қолади.
Дўзахга ўт ёқиб, қаттиқ қиздирилади.
Тақводорлар учун эса жаннат ҳозирлаб қўйилган.
Ҳамма нарсанинг ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда ҳар бир шахс ўзининг бу дунёда қилган ишларига қараб мукофот ёки жазо олади.
Яхши ишлар қилган бўлса, жаннатга, ёмон ишлар қилган бўлса, дўзахга йўл олади.


📚"Иймон" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Eskiobodmasjidi
ҚАБР ИККИ МАНЗИЛНИНГ БИРИДИР

Абу Мусо ўлими яқинлашганини сезиб, хизматкорларини чақирди. Уларга: «Бориб, мен учун қабр кавланглар, чуқурроқ қилинглар», деди. Хизматкорлар қабрни кавлаб, қайтиб келишди ва кавлаб бўлганларини айтишди.
Абу Мусо: «Мени ўтирғизиб ўтирғизиб қўйинглар», деди. Сўнгра шундай деди: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, қабр икки манзилдан бири бўлади. Биринчиси бўлса, қабрим кенг қилиб қўйилади, ҳар томони қирқ зироъдан бўлади. Менга жаннат эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен у ердаги ўзимнинг жойимни, аёлларимни (ҳурларни) ва Аллоҳ азза ва жалла мен учун ҳозирлаб қўйган неъматларни кўриб тураман. Сўнгра мени жаннатдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимнинг ҳузурига олиб боришади. Шундай қилиб, қайта тирилгунимча жаннатнинг хушбўй ҳидларию роҳатлари менга етиб туради. Иккинчиси бўлса, қабрим шу даражада тор бўладики, қовурғаларим бир-бирига киришиб кетади, бундан ҳам торроқ бўлади. Менга жаҳаннам эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен жаҳаннамдаги жойимни, Аллоҳ азза ва жалла мен учун тайёрлаб қўйган занжир-кишанларни ва у ердаги шерикларимни кўриб тураман. Сўнгра мени жаҳаннамдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимга олиб боришади. То қиёматгача жаҳаннамнинг иссиқ шамоли ва қайноқ суви менга келиб туради», деди.
("Солиҳлар гулшани")

Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇@Eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 07 МАЙ (1443ҳ - 06 Шаввол ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:34
ҚУЁШ - 05:03
ҚИЁМ - 12:09-12-19
АСР - 17:10
ШОМ - 19:18
ҲУФТОН - 20:46


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Eskiobodmasjidi
​​СОЛИҲ ДЎСТ

"Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар!"

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (“Шуаро” сураси, 100-101) оятлари ҳақида сўралганда, шундай дедилар:

"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бири киши:

– Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку! – дейди. Шунда унга:

– У дўзахда, – дейилади. Шунда ҳалиги киши:

– Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, – дейди.

Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:

– Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Ёки солиҳ амали бормиди?! – дейдилар.

– Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди, – дейилади".

Ҳасан Басрий яна айтардилар: "Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар!"

Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ:
"Агар жаннатда мени орангизда топмасангиз, "Эй Роббимиз, фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди, денглар", деб йиғлардилар... Оҳ!

👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ҒОИБДАН ДУО ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

1495/2. Абу Дардо розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон кишининг ғоибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал бирордирига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта "Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин", дейди" деганлар.
Имом Муслим ривояти.

📚"Риёзус солиҳийн" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...

Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:


1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.

2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.

3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.

4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.

5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📖ҚАЛБ ЧИРОҒИ ХОТИРАДИР
💾┠ 11.8 МB
┠ 04 : 38
🎙┠ Абдулвоҳид Исақов,
Наманган шаҳридаги "Мирёқуббой Мирҳакимбой" жоме масжиди имом-хатиби


Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш


🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
🌙 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҲИКМАТИ

Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан. Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар».
Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб ўзига яраша ҳикматларга эга. Аввало, динимизда доимо нафл рўза тутиб юришга тарғиб бор. Қолаверса, Рамазонда бир ой рўза тутиб юриб, шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас.
Табиблар ҳам узоқ муддат очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтириб боришни тавсия қиладилар. Зеро, рўза тугаши билан шайтон ҳам ишга киришиб, ҳайит куни кўп овқат ейишга чорлайди. Натижада кўпчилик инсонларнинг меъдаси бузилиб, ошқозонида муаммолар юзага келади. Халқимиз «Нафси ёмон ҳайитда ўлар», деб бежиз айтмаган. Мўмин банда ҳайитнинг эртасидан яна рўза тутишни бошласа, шайтон диққинафас бўлиб, «Бу одамни йўлдан уриб бўлмас экан, бир ой рўза тутиб чарчамабдими, бундан буёғига ҳам чарчамайди» деб, уни адаштиришдан ноумид бўлади.
Аллоҳ улуғдир!
Нақадар буюк Зотсан, Роббим!

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗДА ГЎШТИ ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҲАЙВОНЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ТАФАККУР:

​​• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

(Шайх Шаъровий).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ҲЕЧ БИР ВАЛИЙ ПАЙҒАМБАР
ДАРАЖАСИГА ЕТОЛМАЙДИ

Ҳеч бир валий пайғамбар даражасига етолмайди. Чунки пайғамбарлар гуноҳ қилишдан сақланганлар, маъсумдирлар, охирги нафасларида имонларини йўқотиш хавфи, қўрқувидан омондирлар, ваҳий билан икром этилганлар, фаришталарни кўришга мушарраф бўлганлар, диний ҳукмларни халққа етказишга маъмурдирлар, амр этилганлар, уларга халқни тўғри йўлга йўллаш ва даъват этиш вазифаси юклатилган. Шунинг учун ҳеч бир валий пайғамбарлар даражасига етолмайди.

Илм аҳлларидан бир қисми пайғамбарлик вазифалари орасида бошқаларни камолга етказиш борлигидан ҳам пайғамбарлар валийлардан устун эканини айтишган. Бошқани камолга етказиш фақат ўзи комил бўлганларнинг насибасидир.


📌Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.


📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 08 МАЙ (1443ҳ - 07 Шаввол ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:33
ҚУЁШ - 05:02
ҚИЁМ - 12:09-12-19
АСР - 17:10
ШОМ - 19:19
ҲУФТОН - 20:47


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Инсон қанча кучли бўлмасин, руҳан бир дарддошга муҳтож бўлади. Бу инсоннинг нуқсони эмас, балки Аллоҳ таолонинг бизга қанчалик заиф эканлигимизни билдириб қўювчи ҳикмати бўлса керак.
Эсланг, Ҳабибимиз ﷺга биринчи ваҳий тушганда қаттиқ қўрқиб кетадилар. Ўшанда кимнинг олдига борадилар? Уйларига бориб “زملوني ،زملوني” “Мени ўраб қўйинглар, Мени ўраб қўйинглар”, дейдилар. Холбуки ўзлари ўраниб олишга қодир эдилар лекин Ҳадича онамиз билан дардлашмоқчи эдилар. Улар кутган нарса ҳам бўлди, Ҳадича онамиз гўзал сўзлари билан (Аллоҳга қасам, Аллоҳ сизни ташлаб қўймайди, ахир сиз силаи-раҳм қиласиз, рост сўзлайсиз…) у зотга сакинат ҳотиржамлик бердилар.

Бежиз Аллоҳ таоло “Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир (Рум, 31)”, демаган экан.

🔗 Улашинг: @eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📖 АЖДОДЛАРНИ ХОТИРЛАШ - ЯХШИ ФАЗИЛАТ

🎙Обидхон Икрамов,
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакил ўринбосари


#Видео #Хотира
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube