EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ЖАННАТГА МУШТОҚ - ЯХШИЛИКЛАРГА ШОШАДИ

“Гуноҳдан тийилиш учун озгина сабр қилишинг жаҳаннамнинг кўп азобига сабр қилишингдан енгилроқдир. "Дарҳақиқат, жаҳаннам азоби кетмас, мангу
(азоб)дир"
(Фурқон сураси, 65-оят).

Тоатта озгина сабр қилишинг сенга доимий неъматдан иборат туганмас роҳатни олиб келади.
Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.
Эй Одам фарзанди! Жаннатга муштоқ киши яхшиликларга шошади, дўзахдан қўрққан киши ёмонлиқдан тийилади. Кимки нафсини шаҳватлар (дунё истаклари)дан қайтарса, олий даражаларга эришади.
Эй Мусо ибн Имрон! Таҳоратсиз пайтингда сенга бир мусибат етган экан, нафсингдан ўзгасини маломат қилма. Эй Мусо! Яхшиликлардан маҳрумлик энг даҳшатли ўлимдир. Эй Мусо! Ким маслаҳатлашмаса, пушаймон бўлади. Ким истихора қилса (яъни, хайр тилагида бўлса), надомат чекмайди”.


Имом Ғаззолий
“Қирқ ҳадиси қудсий” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ЯХШИЛИК КЎПАЙИШИ УЧУН ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ

Жамиятнинг осудалиги, маъруфнинг
(яхшиликнинг) кўплиги мункарнинг (ёмонликнинг) йўқлигига боғлиқ. Яхшилик кўпайиши учун ҳаракат бўлмаса, яхшилик ва яхшилар вақт ўтиши билан йўқолади. Ёмонликни йўқолиши учун қилинадиган "феълий дуо" (жисмоний ҳаракат ҳам дуо ҳукмида) бўлмаса, "қавлий дуо" (қўл очиб дуо қилиш) ҳам қабул бўлмайди.

“Сизлардан ким мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, бунга кучи етмаса тили билан, бунга ҳам кучи етмаса қалби билан
(рад қилсин, ғазаблансин). Бу иймоннинг энг заифидир”
(Муслим, "Иймон", 78; Термизий, "Фитан", 11; Насоий, "Иймон", 17; Аҳмад, 3/20, 49).

Барча инсонлар тоқатлари доирасида ўз оилаларида, иш жойларида, ён-атрофларида амри маъруф ва наҳий мункар қилишлари лозим. Мункар ишни қалбдан рад этиш ва уни ёқтирмаслиги иймондандир. Мўмин қалби билан куфрни, ширкни, гуноҳларни рад қилмаса, мўмин бўла олмайди.

Имом Шаъроний
“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари” китобидан.

@eskiobodmasjidi
ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

🟡 «Эй Одам фарзанди! Менга бўлган қалбингдаги муҳаббат сенинг дунёга бўлган майлинг миқдоридадир. Албатта Мен Ўзимга бўлган муҳаббат билан дунё муҳаббатини ҳеч қачон бир қалбда жамламайман.

🟡 Эй Одам фарзанди! Тақво қил, Мени танийсан. Оч юр, Мени кўрасан. Ибодатимга берил, Менга етасан. Амалингни риёдан халос эт, муҳаббатим сенга либос бўлажак. Зикримга вақт ажрат, фаришталар ҳузурида сени эслайман.

🟡 Эй Одам фарзанди! Қалбингда Аллоҳдан ўзгаси бўлатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан умид қилатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқатуриб, яна қачонгача (дилда эмас, фақат тилда) «Аллоҳ олий», дейсан?! Агар ҳақни таниганингда Аллоҳдан ўзгаси сени машғул қилолмас, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқмас, Аллоҳнинг зикридан тилингни тўхтатмас эдинг. Тавба қилган ҳолда гуноҳда давом этиш ёлғончиларнинг тавбасидир.

🟡 Эй Одам фарзанди! Агар қашшоқликдан қўрққанинг каби дўзахдан қўрққанингда эди, кутилмаган жойдан (ризқ бериб), сени бой қилиб қўйган бўлардим.

🟡 Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек,
зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди, сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас,
қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир»


«Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан.

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ЖАННАТДАГИ БАРЧА НАРСА АБАДИЙ, ЭСКИРМАЙДИ, БЎЛМАЙДИ, ТУГАМАЙДИ

Абу Саид ва Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Нидо қилгувчи: "Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз, албатта, сизлар абадийсиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, албатта, сизлар ёшсиз, ҳеч қачон қаримайсиз, албатта, сизлар неъматдасиз, ҳеч қачон маҳрум бўлмайсиз", деб нидо қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бор: "Уларга: "Қилиб ўттан (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир", деб нидо қилинур" (Аъроф, 43-оят)".

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Ким жаннатга кирса неъматланади, маҳрум бўлмайди, кийими эскирмайди, қаримайди". Дарҳақиқат, ҳурларнинг: "Бизлар абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз", деган сўзлари юқорида ўтди.

Имом Қуртубий «Жаннат васфи» китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
МЎМИН КИШИНИНГ АМАЛИ ҲАБАТА БЎЛИШИДАН ҚЎРҚИШИ ҲАҚИДА

Aнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй мўминлар, овозларингизни Набий овозларидан баландлатманглар” ояти охиригача нозил бўлганида Собит ибн Қайс уйларида ўтириб: “Мен дўзах аҳлидан эканман”, дедилар ва кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзларини панада олиб юрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муоздан: “Эй Aбу Aмр (яъни, Саъд), Собитга нима бўлди, у касалми?” деб сўрасалар, Саъд: “У юрибди, ҳеч қанақа касали йўқ”, дедилар. Саъд Собитнинг олдиларига бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини айтганларида, Собит розияллоҳу анҳу: “Мана бу оят нозил бўлибди. Биласизларки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан овози энг баландингизман. Шунинг учун мен дўзах аҳлиданман”, дедилар. Саъд бу нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Балки у жаннат аҳлидир”, дедилар.


“Саҳиҳи Муслим” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин", дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?" дейишди.
"Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг", дедилар".

Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси - ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.
Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда. Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
🌙 ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА
МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОК ЭТАДИ

✈️ Шу йил 6 май куни Қозоғистон давлатининг Туркистон вилоятида “Туркий халқларнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади.

🌙 Ушбу нуфузли тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бугун, 5 май куни Туркистон вилоятида етиб борди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 06 МАЙ (1443ҳ - 05 Шаввол ) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:35
ҚУЁШ - 05:04
ҚИЁМ - 12:10-12-20
АСР - 17:09
ШОМ - 19:17
ҲУФТОН - 20:44


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌸саломлар
🌸Дуода энг гўзал ширин
🌸каломлар.
🌸Илоҳо уйингиз нурларга
🌸тўлсин,
🌸ЖУМА айёмингиз муборак
🌸бўлсин!

☝️🍃🌹АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ!✔️


УЛАШИНГ📲⤵️
@eskiobodmasjidi
Kahf surasi
Quran.uz
#жума #каҳф

Каҳф сурасини ўқиш эсингиздан чиқмасин😊

Қори: Аҳмад ал-Шалаби

Яқинларингизга улашинг👇🏻


@eskiobodmasjidi
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇@eskiobodmasjidi
Juma sunnatlari
Juma muborak bo‘lsin azizlar

♻️yaqinlaringizgaham ulashing
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📖┠ ҚАЛБ ЧИРОҒИ ХОТИРАДИР
💾┠ 17.7 МB
┠ 06 : 09
🎙┠ Нуруллоҳ Маҳкамов,
Чуст туманидаги "Саид Насимхон тўра" жомеъ масжиди имом-хатиби

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш


🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Юртимизда инсон қадри улуғ

Маълумки, инсон барча мавжудотлар ичида энг азиз, энг мукаррам оламдир. Айни шу маънода келажаги буюк мамлакатимизнинг илк давридан бошлаб, инсон омилига бўлган эътибор ва ғамҳўрлик янги босқичга кўтарилди. Ҳурмат-эътибор, меҳр-мурувват, икром-эъзоз борасида эса асрларга тенг ўзгаришларга эга бўлинмоқда.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Yurtimizda_inson_qadri_ulug

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ИСЛОМ ҚАНДАЙ ИЛМГА ЧАҚИРАДИ?

Ислом чақираётган илм қандай илм ўзи? Фақат диний илмми? Йўқ, бу илм билимсизликни йўқотадиган барча илмлардир. Диний илмлар бўлса ҳам, дунёвий илмлар бўлса ҳам (табиат илмлари, психология, тарих, жуғрофия, социология ва бошқа илмлар), Аллоҳ мусулмонларни мана шу барча илмларни ўрганишга қизиқтиради.
Шоядки, ушбу илмлар орқали Аллоҳнинг қудрати, улуғлигини чуқур тушунсалар. Бундан ташқари, ўз ҳаётларида шу илмлардан манфаатдор бўладилар. Қуръон оятларида табиий илмларни ўрганишга чақириқлар бор.
Аллоҳ таоло Рум сурасида шундай марҳамат қилади:

وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦ خَلۡقُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَٱخۡتِلَٰفُ أَلۡسِنَتِكُمۡ وَأَلۡوَٰنِكُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّلۡعَٰلِمِينَ (٢٢)

«Ва осмонлару ернинг яратилиши ҳамда тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлиши Унинг оя
т(бурҳон)ларидандир. Албатта, бунда Олимлар учун оят(белги)лар бордир» (22-оят).
Фотир сурасида шундай дейди:

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجۡنَا بِهِۦ ثَمَرَٰتٖ مُّخۡتَلِفًا أَلۡوَٰنُهَاۚ وَمِنَ ٱلۡجِبَالِ جُدَدُۢ بِيضٞ وَحُمۡرٞ مُّخۡتَلِفٌ أَلۡوَٰنُهَا وَغَرَابِيبُ سُودٞ (٢٧) وَمِنَ ٱلنَّاسِ وَٱلدَّوَآبِّ وَٱلۡأَنۡعَٰمِ مُخۡتَلِفٌ أَلۡوَٰنُهُۥ كَذَٰلِكَۗ إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَٰؤُاْۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ (٢٨)

«Аллоҳнинг Осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан турли ранглардаги оқ, қизил қоп-қора сўқмоқларни чиқардик. Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли рангдагиларини
(чиқардик). Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (27-28-оятлар).

Мазкур оятларда зикр қилинган «олимлар»дан мурод, Аллоҳ ер юзида яратган махлуқотларнинг сир-асрорларини билувчи шахслардир.
Бу оятларнинг мавзуи ҳам табиий илмлардир. Чунки табиий илмлар борлиқдаги нарсаларни ва уларнинг хусусиятини ўрганади. Бу ерда айтиб ўтилган «осмондан сув тушириш» сири фақат табиий илм орқали билинади. Бу сувнинг таркиби ва хусусиятлари кимё илми орқали билинади. Шу сув сабабли ўсиб чиққан ўсимликлар ва меваларнинг сирини эса табиат илми тушунтиради. Тоғлар ва уларнинг оқ, қизил, қора турларини жуғрофия ўрганади. Инсон жинсларини ва ҳайвонот оламини эса антропология, зоология, биология ўрганади. Оятнинг охиридаги «Албатта, бандалари ичидан фақат олимларигина Аллоҳдан қўрқарлар», деган жумлага назар солсак, унда Аллоҳни ҳақиқий тан олиб, Ундан ҳақиқатда қўрқадиган кишилар табиий илмларни яхши билувчи Кишилар эканлигини тушунамиз. Чунки бундай олимлар агар иймонли бўлсалар, уларнинг илми Аллоҳдан қўрқишга чорлайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📚«Иймон» китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Eskiobodmasjidi
КИЙИМ ҲАҚИДА ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР

Фуқаҳоларимиз (барчаларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин) кийим масаласи бўйича келган барча ҳужжат-далилларни ўрганиб чиққанларидан кейин, қуйидаги хулосага келганлар:
"Кийимнинг ҳукми бир нечтадир:
1. Фарз.
Бу авратни беркитадиган ва иссиқ-совуқни қайтарадиган кийимдир. У пахта ёки канопдан, ўта нафиси билан ўта ёмонининг ўртасида бўлиши керак.
2. Мустаҳаб.
Бу авратни тўсиб, зийнатни зоҳир қиладиган кийимдир.
3. Мубоҳ.
Бу жума, ҳайит ва одамлар жамланадиган кунлари ясаниш учун кийиладиган чиройли кийимлардир.
4. Макруҳ.
Бу такаббурлик ва манманлик учун кийиладиган кийим.
5. Ҳаром.
Бу авратни тўсмайдиган ҳамда эркаклар учун шойи-ипак кийимлардир.

Шайх Муҳаммад содиқ Муҳаммад Юсуф
📚"Ижтимоий одоблар" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Eskiobodmasjidi
ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ

Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини ҳам баён қилган. Ўша кунда бутун дунёда тубдан ўзгариш рўй беради.
Қуёшнинг нури йўқолиб, ўз жойидан қўзғалади.
Нурини йўқотган юлдузлар ҳам ҳар тарафга cочилиб кетади.
Улкан тоғлар эса титилиб, ҳавода учиб юради.
Ваҳший ҳайвонлар ҳам қўрққанларидан бир ерга ерга ғуж бўлиб оладилар.
Денгизу дарёлар тошиб, сувлари бир-бирига аралашиб кетади.
Руҳлар жисмларга қайтиб киради.
Ҳар бир кишининг бу дунёда қилган ишларининг номаи аъмоли ҳисоб учун келтирилади.
Осмон ўз ҳолатини ўзгартириб, низомсиз бир нарсага айланиб қолади.
Дўзахга ўт ёқиб, қаттиқ қиздирилади.
Тақводорлар учун эса жаннат ҳозирлаб қўйилган.
Ҳамма нарсанинг ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда ҳар бир шахс ўзининг бу дунёда қилган ишларига қараб мукофот ёки жазо олади.
Яхши ишлар қилган бўлса, жаннатга, ёмон ишлар қилган бўлса, дўзахга йўл олади.


📚"Иймон" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Eskiobodmasjidi