EskiObod_Uz
133 subscribers
4.73K photos
3.11K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ҒАФЛАТ ВА ҒАМ

Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ умр бўйи Хизр алайҳиссалом билан кўришишни орзу қиларди.
Ҳар куни ибрат олиш мақсадида қабристонга бориб келар, бу аснода бир жуз Қуръон ўқирди.
Бир куни шу мақсадда уйидан чиқар экан, бир нуроний унга салом берди. Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ алик олди. Нуроний зот:
- Мен билан суҳбат қилишни хоҳлайсанми? – деди.
- Хоҳлайман, -дегач, биргаликда йўлга равона бўлдилар.
Йўл бўйи суҳбат қилиб кетдилар.
Уйга қайтгунча ҳам суҳбатлари давом этди.
Хайрлашиш вақти келгач, Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ ҳазратларидан нуроний зот рухсат сўради ва ушбу ҳикматли сўзни айтди: “Умр бўйи кўрмоқчи бўлганинг Хизр менман! Бугун мен билан суҳбат қилдинг, аммо бир жуз Қуръон ўқишдан маҳрум қолдинг!”
Абу Бакр Варроқ қуддиса сирруҳ чуқур ўйга толди ва ўз-ўзига деди: “Хизр билан суҳбатлашишнинг натижаси шу бўлса, ғофил инсонлар билан суҳбат қилишнинг оқибати нима бўларкин?”
Инсон бу қиссадан ҳисса, яъни ибрат олиши лозим. Ғофиллардан узоқ юрмоғи, ҳар ишнинг хайрлисини сўраб, дуо қилмоғи керак. Ғафлатга тушиб: “Фақат шуни хоҳлайман, бошқаси бекор...” – дейишдан олдин ўйлаб кўриш керак, чунки ҳар бир ишнинг хайрли ёки хайрсиз экани фақат Аллоҳга аён.
“Хайрли бўлса бер, эй Роббим! Хайрсиз бўлса, узоқ айла!..” – дейиш энг тўғри йўл. Зеро, Роббимиз “Ғофиллардан бўлма!” ояти орқалибизларни огоҳлантиряпти ва ғофил бўлиб яшашимизни истамаяпти.
Роббимиз барчамизни ғафлатдан узоқ яшаб, Ўзига дўст қулларидан айласин. Омин!

“Тазкиратул авлиё”дан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Ҳанафий мазҳаби- мўътадил мазҳаб

Аҳли суннат ва жамоат таълимотига эргашувчи тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, моликийлик, шофеъийлик ва ҳанбалийликнинг ҳар бирининг асосини Қуръони карим ва ҳадиси шариф ташкил қилиши ҳеч кимга сир эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари ҳар бир мазҳаб фиқҳида асосий манбалардан бири ҳисобланади.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Hanafiy_mazhabi_mutadil_mazhab

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Ғоявий таъсирга алданманг!

Маълумкий одамзод ишончга, эътиқодга таяниб яшайди. Бинобарин унинг эътиқоди ҳам ўзи каби ҳурматга лойиқ. Одамзоднинг онгу тафаккурига таҳдид солаётган, соф эътиқодли қалбга тажоввуз қилишга уринаётган кимсаларни нотўғри ғояларини ислом дини қаттиқ қоралайди. Бундай инонлар ўзларининг бузуқ ақидаларини ҳалқни онгига сингдириш учун минг хил найранглар ўйлаб топишмоқда.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/goyaviy_tasirga_aldanmang_

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
НАМОЗ ҚИРОАТИДА СУРАЛАР ТАРТИБИГА ЭЪТИБОР

—Сураларини тартиби бўйича ўқиш вожиб бўлса ҳам, намоз ўқувчи тартиби билан ўқишни тарк қилиши туфайли унга ҳеч нарса лозим бўлмайди. Чунки сураларни тартиби бўйича ўқиш намоз вожибларидан бўлган аслий вожиб эмас.

—Биринчи ракатга қироат қилган сурасидан кейин иккинчи ракатга бир сура ташлаб кейинги сурани қироат қилиш макрух саналади. Шунга кўра агар орада икки ё ундан кўп оятлар бўлса, бир суранинг бошқа-бошқа жойидан ўқиш макруҳ бўлмайди. Аммо заруратсиз бундай қилмаслик афзал.

—Намоз ўқувчи қироатда ўқиётган жойидан бир сура ё бир оятни ташлаб кейингисини ўқиши макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда ўша сура ё оятдан ўзини олиб қочиш ва ундан ўзгасини учтун қўяётгандек ваҳм (ҳаёл) юзага келади.

—“Муҳийт” китобида: “Ёлғиз ўқиётган киши нафл намозида бир сурани қасддан қайта ўқиши макруҳ эмас, аммо фарз намозида макруҳ бўлади”, дейилган.

—Иккинчи ракатга биринчи ракатда ўқилган сурадан юқоридаги сурани ўқиш макруҳ бўлади. Чунки бунда саҳобалар ижмоъ қилган тартибни тарк қилиш юзага келади. Аммо бу ҳам қасддан ўқилса макруҳ бўлади, агар унутган ҳолда бўлса макруҳ бўлмайди. Бу масалалар “Фатовои Татархония” китобида баён этилган.

—Насафийнинг “Фатаво” китобида шундай баён қилинган: “Абул Фазл нафл намозда биринчи ракатга “Масад” сурасини, иккинчи ракатга ундан юқорида бўлган “Наср” сурасини қироат қилиш ҳақида сўралганида: “Агар қасддан шундай қилса макруҳ бўлади, деган. Қози, Имом Абу Бакр эса фарз намозда макруҳ бўлади, нафлда макруҳ бўлмайди, деган”.

—Орада иккита сурани ташлаб ўқиш макруҳ саналмайди. Чунки Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллламнинг шом намозида биринча ракатга “Кафирун”, икиинчи ракатга “Ихлос” сураларини зам қилиб ўқиганларини ривоят қилган.

—Биринчи ракатга “Нас” сурасини ўқиган бўлса иккинчи ракатга ҳам шу сурани такрор ўқиш лозим бўлади. Чунки такрор ўқиш тескари ўқишдан кўра енгилроқ ҳисобланади. Баъзи уламолар бундай ҳолатда “Бақара”, “алиф лам мийм”ни ўқисин, деганлар.


“Динимиз аҳкомлари” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ШАВВОЛ ОЙИ

Шаввол рамазондан кейинги ой ҳисобланади. Рамазон ойи рўзасидан кейин бу ойда олти кун рўза тутишнинг ажри катта бўлиб, бу амални адо этиш ҳар бир мўминга тавсия қилинади.

Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Набийимиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деганлар: «Ким рамазон рўзасини тутиб, кетидан шаввол ойида олти кун рўза тутса, бир йил рўза тутгандек бўлади» (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари).

Савбон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким ийди Фитр (Рамазон ҳайити)дан сўнг олти кун рўза тутса, бир йилни тамомлабди», дедилар.

«Ким (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)» (Анъом, 160-оят).

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) буни шундай изоҳлаганлар: «Аллоҳ ҳар бир яхши амалга ўн баробар савоб бергани учун рамазон ойида ўттиз кун рўза тутиш уч юз тенг бўлади. Ундан кейинги шаввол ойида олти кун рўза тутиш эса олтмиш кунга тенг буларнинг жами уч юз олтмиш кун бўлади».

👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИР

6022. Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», дедилар.
«Бордию, топа олмаса-чи?» дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи
(ёки қилмаса-чи) дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», дедилар.
«Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан
тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», дедилар».


Имом Бухорий
"Олтин силсила" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: #Daxshat. Domla barchani hayratda qoldirdilar. LAYK BOSIB KANALGA OBUNA BOʻLING. @eskiobodmasjidi
https://youtu.be/Im3UcnEfpKQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
JUMA MAʼRUZASI.
SIYLAYI RAHM.
EskiObod jomʼe masjidi imom xatibi Gʻayratjon domla Asaboyev
@eskiobodmasjidi
🎙Модага қараб кийинадиганлар!❗️

👉 @eskiobodmasjidi
Mamurjan.10-dars.Yusuf a.s.1-qism._144p
#Маъруза

👤 Мамиржон домла
▶️ Пайғамбарлар тарихи
10-қисм Юсуф а.с.
💾26мб 1-қисм
➡️Улашинг!

🕋
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 05 МАЙ (1443ҳ - 04 Шаввол ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:37
ҚУЁШ - 05:06
ҚИЁМ - 12:10-12-20
АСР - 17:09
ШОМ - 19:16
ҲУФТОН - 20:43


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ДЎСТЛИКНИНГ 31 ТА ХАҚҚИ

(Қуръони Карим ояти карималари ва ҳадиси шарифлар асосида)

1. Янглишса, кечиради.
2. Кўз ёшига раҳм қилади.
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса, рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини ҳимоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса, бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Ўзи ҳам совға бериб туради.
14. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
15. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
16. Ёрдамини чиройли қилади.
17. Зарур эҳтиёжини қондиради.
18. Номуси, обрўсини ҳимоя қилади.
19. Орзуларини рўёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
20. Илтимосини қабул қилади.
21. Хоҳиш-истакларини инкор этмайди.
22. Аксирганда саломатлик тилайди.
23. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
24. Саломига алик олади.
25. Суҳбатини хушлайди, соғинади.
26. Яхшиликларини кўпайтиради.
27. Қасамларини тасдиқлайди.
28. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёрдам беради.
29. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
30. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлғиз ташлаб қўймайди.
31. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса, дўстига ҳам илинади ва раво кўради.

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун


@eskiobodmasjidi
ҲУСНИ ХУЛҚҚА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛАДИ?

Киши гўзал хулқларни аста-секин ўзлаштириб бориши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз разияллоҳу анҳуга дедилар: “Одамларга нисбатан хуш хулқли бўлгин!” Бошқа бир лафзда эса: “Имкон қадар хулқингни гўзал қилгин!” дейилган.

Хўш, ҳусни хулққа қандай эришилади?
Аввало Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқларидан ўрнак олиш орқали ҳусни хулқ юзага чиқади.
“Сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир”.
(Аҳзоб сураси, 21-оят).

Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юксак хулқ эгаси бўлганлар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз!”
(Қалам сураси, 4-оят).

Разил ва тубан кимсалардан йироқ юриб, ҳамиша тақводор, фозил ва гўзал хулқли яхши одамлар суҳбатида бўлиш ҳам киши хулқига ижобий таъсир кўрсатади.

“Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорларининг юзини-розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан кўзларингиз четлаб ўтмасин! Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!”
(Каҳф сураси, 28-оят).


📚“Қирқ ҳадис шарҳи” китобидан.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

СОХТА САЛАФИЙЛИК

Салафи солиҳлар асри бошиданоқ ягона исломий жамоат ҳалқаси “аҳли сунна вал жамоа” деб номланади. Ўша ягона исломий жамоат ҳалқаси марказидан янги исломий жамоатнинг янги ҳалқасини тўқиб пайдо қилиш ҳукми хусусидаги саволларни жунбишга келтиради.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/SSoxta_salafiylik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

ҲАЛОЛ РИЗҚ ЙЎЛИДА

Ризқ камимас, банда очидан ўлмас, деган ажойиб мақол бор. Дархақиқат, Аллоҳ таоло бандаларининг ризқини тақсимлаб қўйган. Ҳеч-ким ёзиғидан ошиғига ҳам, камига ҳам эгалик қилолмайди. Халқимизда эса азал-азалдан ҳалол ризқ топиш, ҳалол яшаб, ҳалол еб-ичишга алоҳида эътибор қаратиб келинган.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/halol_rizq_yulida

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ЖАННАТГА МУШТОҚ - ЯХШИЛИКЛАРГА ШОШАДИ

“Гуноҳдан тийилиш учун озгина сабр қилишинг жаҳаннамнинг кўп азобига сабр қилишингдан енгилроқдир. "Дарҳақиқат, жаҳаннам азоби кетмас, мангу
(азоб)дир"
(Фурқон сураси, 65-оят).

Тоатта озгина сабр қилишинг сенга доимий неъматдан иборат туганмас роҳатни олиб келади.
Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.
Эй Одам фарзанди! Жаннатга муштоқ киши яхшиликларга шошади, дўзахдан қўрққан киши ёмонлиқдан тийилади. Кимки нафсини шаҳватлар (дунё истаклари)дан қайтарса, олий даражаларга эришади.
Эй Мусо ибн Имрон! Таҳоратсиз пайтингда сенга бир мусибат етган экан, нафсингдан ўзгасини маломат қилма. Эй Мусо! Яхшиликлардан маҳрумлик энг даҳшатли ўлимдир. Эй Мусо! Ким маслаҳатлашмаса, пушаймон бўлади. Ким истихора қилса (яъни, хайр тилагида бўлса), надомат чекмайди”.


Имом Ғаззолий
“Қирқ ҳадиси қудсий” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ЯХШИЛИК КЎПАЙИШИ УЧУН ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ

Жамиятнинг осудалиги, маъруфнинг
(яхшиликнинг) кўплиги мункарнинг (ёмонликнинг) йўқлигига боғлиқ. Яхшилик кўпайиши учун ҳаракат бўлмаса, яхшилик ва яхшилар вақт ўтиши билан йўқолади. Ёмонликни йўқолиши учун қилинадиган "феълий дуо" (жисмоний ҳаракат ҳам дуо ҳукмида) бўлмаса, "қавлий дуо" (қўл очиб дуо қилиш) ҳам қабул бўлмайди.

“Сизлардан ким мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, бунга кучи етмаса тили билан, бунга ҳам кучи етмаса қалби билан
(рад қилсин, ғазаблансин). Бу иймоннинг энг заифидир”
(Муслим, "Иймон", 78; Термизий, "Фитан", 11; Насоий, "Иймон", 17; Аҳмад, 3/20, 49).

Барча инсонлар тоқатлари доирасида ўз оилаларида, иш жойларида, ён-атрофларида амри маъруф ва наҳий мункар қилишлари лозим. Мункар ишни қалбдан рад этиш ва уни ёқтирмаслиги иймондандир. Мўмин қалби билан куфрни, ширкни, гуноҳларни рад қилмаса, мўмин бўла олмайди.

Имом Шаъроний
“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари” китобидан.

@eskiobodmasjidi
ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

🟡 «Эй Одам фарзанди! Менга бўлган қалбингдаги муҳаббат сенинг дунёга бўлган майлинг миқдоридадир. Албатта Мен Ўзимга бўлган муҳаббат билан дунё муҳаббатини ҳеч қачон бир қалбда жамламайман.

🟡 Эй Одам фарзанди! Тақво қил, Мени танийсан. Оч юр, Мени кўрасан. Ибодатимга берил, Менга етасан. Амалингни риёдан халос эт, муҳаббатим сенга либос бўлажак. Зикримга вақт ажрат, фаришталар ҳузурида сени эслайман.

🟡 Эй Одам фарзанди! Қалбингда Аллоҳдан ўзгаси бўлатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан умид қилатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқатуриб, яна қачонгача (дилда эмас, фақат тилда) «Аллоҳ олий», дейсан?! Агар ҳақни таниганингда Аллоҳдан ўзгаси сени машғул қилолмас, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқмас, Аллоҳнинг зикридан тилингни тўхтатмас эдинг. Тавба қилган ҳолда гуноҳда давом этиш ёлғончиларнинг тавбасидир.

🟡 Эй Одам фарзанди! Агар қашшоқликдан қўрққанинг каби дўзахдан қўрққанингда эди, кутилмаган жойдан (ризқ бериб), сени бой қилиб қўйган бўлардим.

🟡 Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек,
зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди, сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас,
қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир»


«Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан.

Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
ЖАННАТДАГИ БАРЧА НАРСА АБАДИЙ, ЭСКИРМАЙДИ, БЎЛМАЙДИ, ТУГАМАЙДИ

Абу Саид ва Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Нидо қилгувчи: "Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз, албатта, сизлар абадийсиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, албатта, сизлар ёшсиз, ҳеч қачон қаримайсиз, албатта, сизлар неъматдасиз, ҳеч қачон маҳрум бўлмайсиз", деб нидо қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бор: "Уларга: "Қилиб ўттан (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир", деб нидо қилинур" (Аъроф, 43-оят)".

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Ким жаннатга кирса неъматланади, маҳрум бўлмайди, кийими эскирмайди, қаримайди". Дарҳақиқат, ҳурларнинг: "Бизлар абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз", деган сўзлари юқорида ўтди.

Имом Қуртубий «Жаннат васфи» китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
МЎМИН КИШИНИНГ АМАЛИ ҲАБАТА БЎЛИШИДАН ҚЎРҚИШИ ҲАҚИДА

Aнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй мўминлар, овозларингизни Набий овозларидан баландлатманглар” ояти охиригача нозил бўлганида Собит ибн Қайс уйларида ўтириб: “Мен дўзах аҳлидан эканман”, дедилар ва кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзларини панада олиб юрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муоздан: “Эй Aбу Aмр (яъни, Саъд), Собитга нима бўлди, у касалми?” деб сўрасалар, Саъд: “У юрибди, ҳеч қанақа касали йўқ”, дедилар. Саъд Собитнинг олдиларига бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини айтганларида, Собит розияллоҳу анҳу: “Мана бу оят нозил бўлибди. Биласизларки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан овози энг баландингизман. Шунинг учун мен дўзах аҳлиданман”, дедилар. Саъд бу нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Балки у жаннат аҳлидир”, дедилар.


“Саҳиҳи Муслим” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин", дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?" дейишди.
"Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг", дедилар".

Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси - ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.
Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда. Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👇👇👇👇👇👇👇👇
@eskiobodmasjidi