EskiObod_Uz
125 subscribers
4.83K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Бир қадаҳ сувда “7 суннат“ борлигини билармидингиз?

УЛАШИНГ!👇
@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 29 ЯНВАР (1443ҳ - 25 Жумадул сони ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:08
ҚУЁШ - 07:27
ҚИЁМ - 12:26-12-36
АСР - 15:44
ШОМ - 17:27
ХУФТОН - 18:44

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ

- У қалбни ғафлат уйқусидан ва мудроғидан уйғотади.
- Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
- Зокир ўзи зикр қилган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила бўлади.
- Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенг
ибодатдир.
- У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳни зикр қилмаса,
У Зотга шукр қилмаган бўлади.

(«Ҳадис ва Ҳаёт 35-жуз» китобидан)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Янгиликлар

Янгиқўрғон туманига ташриф

Вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов туманимиздаги Машъал МФЙда истиқомат қилувчи ИКМШ ҳисобланган фуқаролар ва ҳудуддаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюриб, улар холидан хабар олди.
Тумандаги Зарбдор маданият маркази биносида ҳоким ёрдамчилари, Зарбдор МФЙдаги 15 нафарлик нуронийлар жамоатчилик маслаҳат кенгаши аъзолари, ҳудуд атрофидаги 8 та МФЙ раислари, нуронийлар ва хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари, ёшлар етакчилари, отинойилар билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Нажмиддинов ҳамда вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсуновлар ёшлар таълим-тарбияси, одоб-ахлоқ, оила масалалари ва “Инсон қадрини улуғ ва фаол маҳалла йили” йилномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида маърузалар қилди.

ЎМИ Янгиқўрғон туман вакиллиги
Матбуот хизмати

Манба:
@Halovatuz

🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Янгиликлар

Вилоят бош имом-хатибининг Норин туманига ташрифи

Наманган вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов туманимиздаги маданият маркази биносида туман ҳокими, тумандаги МФЙлар раислари, ҳоким ёрдамчилари ва Фурқат МФЙдаги 15 нафарлик нуронийлар жамоатчилик маслаҳат кенгаши аъзолари, ҳудуд атрофидаги 8 та МФЙ раислари, нуронийлар ва хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари, ёшлар етакчилари, оила маслаҳат маркази раҳбари, отинойилар билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Нажмиддинов ҳамда вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсуновлар ёшлар таълим-тарбияси, одоб-ахлоқ, оила масалалари ва “Инсон қадрини улуғ ва фаол маҳалла йили” йилномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида маърузалар қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Норин туман вакиллиги
Матбуот хизмати


Манба: @Termiziy_uz

🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz

https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
,#Bilasizmi?
Qur'on raqamlarda:

• 30 pora
• 114 sura
• 6666 oyat
• 77439 so'z
• 323015 harf

4 marta Muhammad ismi
136 marta Muso ismi
25 marta Iso ismi
43 marta Nuh ismi

° 144 marta Hayot va O'lim
° 4 marta Issiq va Sovuq
° 24 marta Erkak va Ayol
° 77 marta Jannat va Do'zax
° 115 marta Dunyo va Oxirat
° 25 marta Iymon va Kufr
° 88 marta Farishtalar va Shayton
° 34 marta Sajda
so'zlari ishlatilgan

Qur'on: 22 yil 2 oy 22 kunda nozil bo'lgan

~ Eng katta sura: Baqara (286 oyat)
~ Eng kichik sura: Kavsar (3 oyat)



🍂 Bizning rasmiy sahifamiz 👇

@eskiobodmasjidi
🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

🔸Умра сўзи қандай маънони англатади?
“Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.

🔸Умра қандай ибодат? Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.

🔸Умрада қандай амаллар бажарилади? Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.

🔸Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади? Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.

🔸Умранинг суннат амаллари қайсилар? Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.

🔸Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи? Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.

#Умра #ибодат #Зиёрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
«Тавҳид» сўзи луғатда «ваҳҳада» феълининг ўзаги бўлмиш «тавҳид» масдаридан олинган бўлиб, бирор нарсага бирлик ва ёлғизликни нисбат беришни ва унда кўпликни инкор этишни англатади.

Шаръий истилоҳда эса «Тавҳид Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиш ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, деб эътиқод қилишдир».

– Тавҳиднинг ўрни.

«Лаа илааҳа иллаллоҳу – Аллоҳдан ўзга илоҳ (ибодатга сазовор зот) йўқ».

Ушбу калима тавҳид калимаси бўлиб, барча набийлар шунга даъват қилганлар. Ушбу калима ила инсон ширк зулматидан чиқиб, иймон нурига киради.

– Тавҳиднинг фойдалари:

1. Тавҳид бағрикенгликнинг энг улуғ сабабидир. Чунки у Аллоҳ таолога нисбатан бўладиган одобнинг энг улуғ даражасидир.

2. Ким тавҳид ҳақиқатини рўёбга чиқарса, ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга киради.

3. Тавҳид, агар қалбда ундан ачитқининг бир донасича бўлса ҳам, дўзахда абадий қолишни ман қилади. Агар у қалбда мукаммал бўлса, умуман, дўзахга киришдан асрайди.

4. Тавҳид ила гуноҳлар мағфират қилинади ва ёмонликлар ўчирилади.

5. Тавҳид бу дунё ва охират ғамларидан холи бўлишнинг бош сабабидир.

6. Тавҳид ила киши шайтондан сақланади.

7. Тавҳид ҳасадгўйнинг ёмонлигини даф қилади.

8.Тавҳидда бўлганларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари насиб бўлади.

9. Тавҳидда бўлганлар қиёмат куни Аллоҳ таолонинг изни ила ўз қариндошларини шафоат қиладилар.

10. Тавҳид соҳибига бу дунё ва охиратда ҳидоят, камолот ва омонлик ҳосил бўлади.

11. Тавҳид Аллоҳ таолонинг розилиги ва савобига эришишнинг асосий сабабидир.

12. Тавҳид барча эзгу гап-сўз ва амалларнинг қабул қилиниб, савобга сабаб бўлиши учун асосий шартдир.

13. Тавҳид бандага яхшиликларни қилишни, ёмонликлардан четланишни осон қилади ва мусибатларда тасалли беради.

14. Тавҳид қалбда камолга етса, эгасига иймонни маҳбуб қилади, зийнатлайди ҳамда унга куфр, фисқ ва исённи ёмон кўрсатади.

15. Тавҳид бандани махлуқларга қул бўлишдан, улардан қўрқишдан, қарам бўлишдан озод қилади.

16. Тавҳид ила Аллоҳ таоло бу дунёда нусрат, иззат, шараф, ҳидоят ва осонликни кафолатлайди.

17. Тавҳид ила Аллоҳ таоло бу дунё ва охиратнинг ёмонликларини даф қилади ва инсонга фаровон ҳаёт ҳамда хотиржамлик ато қилади.

18. Тавҳид комил бўлса, риё, нифоқ каби ботиний гуноҳи кабираларни даф қилади.

19. Тавҳидда ўлганларнинг ортидан қилинган дуо ва садақалар марҳумга фойда беради.

– Ибодат.

«Ибодат» сўзи араб тилида бир-бирига зид бўлган икки тушунчани – «мулойимлик ва ўзини паст олиш» ҳамда «шиддат ва қўполлик» маъноларини англатади. Уламолар уни қуйидагича таърифлайдилар:

«Ибодат Аллоҳ таоло яхши кўрадиган ва рози бўладиган барча зоҳирий ва ботиний гап-сўзлар ва амаллардир».

– Тоат ва ибодат орасидаги фарқ. Ибодат баркамол неъмат берувчига баркамол қуллик қилишдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолодан бошқага ибодат қилиб бўлмайди. Ибодат қилинувчи, яъни маъбуд ҳақида маърифат ҳосил бўлмагунча, ибодат қилинаётган Зотни танимагунча, ибодат ҳам ҳосил бўлмайди.

Тоат – тоат қилинадиган зотнинг иродасига мувофиқ воқе бўлган ишдир. Тоат қилинадиган зот уни адо қилувчидан, тоат қилувчидан юқори мартабада бўлиши шарт.

Тоат Холиққа ҳам, махлуққа ҳам бўлаверади. Тоат бировга эргашишни истамаса ҳам бўлаверади. Мисол учун, баъзилар шайтонга эргашишни истамасалар ҳам, унга тоат қилишлари мумкин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Мукаммал саодат йўли китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
Кўринишдан сен кичик бир оламсан, аммо аслида энг улкан олам сенсан. Сиртдан қараганда шох меванинг ўзидир, аммо аслида, шох мева учун яралгандир. Мева олиш нияти бўлмаганида боғбон дарахт экармиди? Шундай бўлгач, мева дарахтдан пайдо бўлгандек кўринса-да, аслида дарахт мевадан бино бўлгандир. Шунинг учун Ҳазрат Мустафо “Одам Ато ва барча пайғамбарлар менинг ҳимоямда ва байроғим остида келган, аммо энг олдинга чиккан ва пешкадам бўлганлардир”, деди. “Кўринишдан мен Одам Атодан туғилдим, аммо, аслида, унинг отасиман мен! Малаклар менга сажда қилдилар. Одам Ато менинг ортимдан юрди, етти қават осмон устига чиқди. Аслида отам мендан туғилди: дарахт мевадан пайдо бўлди”.

«Қалб кўзингни оч» китобидан.

@eskiobodmasjidi
БАДНАЗАРЛИКНИНГ ОҚИБАТИ

 Ибни Жавзий «Талбиси иблис» деган китобида ҳикоя қилади:
«Абдуллоҳ ибн Жалол айтади:
«Бир куни олдимдан чиройли насроний қиз ўтиб кетаётганди, унга қарадим. Шунда Абу Абдуллоҳ Балхий олдимдан ўтаётиб, бу ерда нима иш билан машғул эканлигимни сўради. Мен:
- Ҳазрат, ана у ҳушсурат жуссани қаранг. Ўйланиб қолдим, Аллоҳ таоло шундай чиройли чеҳрани қандай қилиб дўзахга ташлаб юбораркин…

Шунда у зот икки кифтим орасига уриб:
- Мана шу қилган гуноҳингнинг натижасини йиллар ўтиб кетгандан кейин ҳам кўрасан, - дедилар. 

Қирқ йилдан сўнг, мураттаб қори бўлатуриб, Қуръонни унутиб юбордим…»


«Ибратли ҳикоялар» китобидан.
@eskiobodmasjidi
SAHOBALARNING kunyalarini va ularni mashhur qilgan sifatlarini bilasizmi?

Unday boʻlsa, birgalikda ular bilan yaqindan tanishamiz:

🇸🇦 1. Siddiyq (tasdiqlovchi) – Abu Bakr r.a.

🇸🇦 2. Faaruq (xaq va botilni ajratuvchi) – Umar bin Xattob r.a.

🇸🇦 3. Zun-nuroyn (ikki nur egasi) – Usmon bin Affon r.a.

🇸🇦 4. Abu Turob (tuproq otasi) – Aliy bin Abu Tolib r.a.

🇸🇦 5. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning muazzini – Bilol bin Robah r.a.

🇸🇦 6. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning xatibi (voizi) – Sobit bin Qoys r.a.

🇸🇦 7. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning shoiri – Hassan bin Sobit r.a.

🇸🇦 8. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning xodimi – Anas bin Molik r.a.

🇸🇦 9. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning havoriysi – Zubayr bin Avvom r.a.

🇸🇦 10. Asadullox (Allohning sheri) – Hamza bin Abdulmuttolib r.a.

🇸🇦 11. Sayfullox (Allohning qilichi) – Xolid bin Valiyd r.a.

🇸🇦 12. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning (janglarda) qoʻriqchilari – Saʼd bin Abu Vaqqos r.a.

🇸🇦 13. Bu ummatning amiyni (eng ishonchli kishisi) – Abu Ubayda bin Jarroh r.a.

🇸🇦 14. Xabrul Umma (ummatning eng ilmli, ziyoli kishisi) – Abdulloh bin Abbos r.a.

🇸🇦 15. Xakiymul Umma (ummatning hikmatli kishisi) – Abu Dardo r.a.

🇸🇦 16. Bu ummatda halol-haromini eng biluvchirogʻi va Qiyomat kunida ulamolarning imomi – Muoz bin Jabal r.a.

🇸🇦 17. Bu ummatning Luqmon Hakiymi — Salmoni Forsiy r.a.

🇸🇦 18. Xaqiqatni izlovchi - Salmoni Forsiy r.a.

🇸🇦 19. Taajus-sunnax (sunnatning toji) Abdullox bin Umar bin Xattob r.a.

🇸🇦 20. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning uy ishlaridagi sirdoshi — Abdulloh bin Masuʼd va davlat ishlaridagi sirdoshi — Huzayfa bin al-Yamaan r.a.

🇸🇦 21. Sayyidul-qurro (Qorilarning sayyidi) – Ubay bin Kaʼb r.a.

🇸🇦 22. Kabani yaqinida tugʻilgan sahoba — Hakiym bin Hazm r.a.

🇸🇦 23. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning mavlosi (ozod qilgan qullari) - Zayd bin Horisa r.a.

🇸🇦 24. Sayyidush-shuhado (Shaxidlarning sayyidi) - Hamza bin Abdulmuttalib r.a.

🇸🇦 25. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning kotiblari — Zayd bin Sobit r.a.

🇸🇦 26. Yuzta otliq askarga tenglashtiriladigan sahoba – Zahhok bin Sufyon r.a.

🇸🇦 27. Qoʻshn ichida ovozi mingta kishining ovozidan yaxshi boʻlgan sahoba – Abu Tolha Ansoriy r.a.

🇸🇦 28. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamning qilichlarini qoʻlga kiritgan sahoba – Abu Dujona r.a.

🇸🇦 29. Uning vafoti sabab Allohning Arshi larzaga kelgan sahoba – Saʼd bin Muoz r.a.

🇸🇦 30. Rosululloh sallollohu alayhi vasallam u sahobani, U Zotga ummat qilgani uchun Allohga hamd aytganlar, u sahoba – Saalim bin Maʼqal r.a.

🇸🇦 31. Sahobalarning eng afzalini (Hamza bin Abdulmuttolib r.a.) oʻldirgan va basharning eng yomonini (Musaylamatul-Kazzob) oʻldirgan sahoba – Vahshiy bin Xarb r.a.

🇸🇦 32. Bu ummatning Yusufi deb ataladigan sahoba- Jariyr bin Abdulloh r.a.

🇸🇦 33. Rosululloh sallollohu alayhi vasallamga xusnda ham, xulqda ham oʻxshash sahoba – Jaʼfar bin Abu Tolib r.a.

🇸🇦 34. Uning Qurʼon tilovatini eshitish uchun farishtalar yerga tushadigan sahoba – Usayd bin Xuzayr r.a.

🇸🇦 35. Yolgʻiz yuradigan, yolgʻiz vafot etadigan va yolgʻiz qayta tiriladigan sahoba – Abu Zar al-Gʻiforiy r.a.

🇸🇦 36. Azon aytilish tartibini birinchi boʻlib tushida koʻrgan sahoba – Abdulloh bin Zayd r.a.

🇸🇦 37. Dajjolni koʻrgan sahoba – Tamiym ad-Daariy r.a.

🇸🇦 38. Janozasiga osmondan yetmish ming farishta tushib ishtirok etgan va qabridan miskni hidi taralgan sahoba – Saʼd bin Muoz r.a.

🇸🇦 39. Eng tezkor sahoba – Salama bin Akvaʼ r.a.

🇸🇦 40. Soqorus-sohaba (Sahobalarning burguti) – Xubayb bin Adiy r.a.

🇸🇦 41. Abul-masakiyn (Miskinlarning otasi) – Jaʼfar bin Abu Tolib r.a.

🇸🇦 42. Gʻosiyl al-Malaikah (shahid boʻlganida jasadini farishtalar tomonidan yuvilgan sahoba) — Xanzala bin Abu Omir r.a.

🇸🇦 43. Bahrul juvd (saxiylikda dengizga tenglashtirilgan sahoba) — Abdulloh bin Jafar bin Abu Tolib r.a.

🇸🇦 44. Sayyidul Huffaz (xadis roviylarning sayyidi) — Abu Hurayra r.a.
@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Саждага борганда ерга яқин аъзолар бирин-кетин ерга қўйилади, яъни, биринчи тизза, кейин қўл, сўнгра юз. Саждадан турганда эса ердан узоқ аъзолар бирин-кетин кўтарилади, яъни, биринчи юз, кейин қўл, сўнгра тизза. Заруратсиз ерга таяниб туриш макруҳ. Лекин беморлик, қарилик каби узрлар сабабли ерга таянишга мажбур бўлса, макруҳ эмас.

Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"َرأَيْتُ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ يَضَعُ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْه وَ اِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ" (رواه الامام أبو داود والامام الترمذي عن وائل ابن حجر رضي الله عنه)

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қўйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, – дейилади (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг:
@eskiobodmasjidi
Оила қуриш учун диндорини танланг…

Яҳё Ан-Нисабурий айтадилар :
“Бир куни Суфён ибн Уяйна мажлисида эдик,, шунда бир одам келиб деди:
“Эй Суфён ! Сизга аёлим фалончидан шикоят қилиб келдим, чунки мен хотиним наздида энг ҳақир одам бўлиб қолдим!“
(Яъни, мени ҳурмат қилмайди)

Суфён бир муддат бошларини эгиб сукут қилдилар . Сўнгра бошларини кўтариб дедилар :
- Эҳтимол, сен хотининг орқали обрў топиш учун унга уйлангандирсан?
- Ҳа, деди ҳалиги киши.
Суфён айтдилар :
- Ким хотин орқали иззатга эришиш учун уйланса, ҳорликка мубтало бўлади.
Ким мол-дунё истагида уйланса фақирликка мубтало бўлади.
Ким дини учун уйланса Аллоҳ унга азизлик ва мол-дунёни ҳам жамлаб беради.

Сўнг яна гапларини давом эттириб айтдилар:
- Биз 4 ака-ука эдик: Муҳаммад, Имрон, Иброҳим ва мен.
Муҳаммад уйланмоқчи бўлганда аёлнинг обрўлисига қизиқиб, ўзидан обрўлик аёлга уйланди. Оқибат хорликка мубтало бўлди.
Имрон эса пулдор хотинга учди ва фақирликка мубтало бўлди.
Шунда мен уларнинг ҳолатини Шайх Маъмарга айтдим. Улар менга икки ҳадисни эслатдилар:
1-ҳадис: “Аёлга 4 нарсаси учун уйланилади : диндорлиги, обрўси, мол-дунёси ва чиройи.
Сен диндорини қўлга киритгин, акс холда қўлинг тупроққа беланади
“.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
2-ҳадис: “Аёлларнинг яхшиси ҳаражати енгил бўлгани” .
(Имом Аҳмад ривояти)

Шундан сўнг мен диндор ва маҳри арзон аёлга уйланишни ихтиёр қилдим . Оқибатда Аллоҳ таоло диндорлигига қўшиб, менга обрў ва мол-дунёни ҳам жамлаб берди“.

(Таҳзиб ал-Камол китоби, 194-195/11)

@eskiobodmasjidi
ҲИЖОЗОНА СЎЗАМОЛЛИК

Шинқитлик бир олим касалхонада
Жарроҳ тиғин кутиб ётар осуда.

Шу маҳал фаранги ҳамшира аёл
Қўлини олимга чўзди бемалол.

Олим ҳам қўл чўзиб сўрашди ночор,
Айблади уни баъзи дўсту ёр.

«Уятмасми ахир», дедилар унга,
Олим байтлар билан рад берди бунга:

Унинг ўзи менга чўзди қўлини,
«Чўз», деб қистамадим ахир мен уни.

На қилай, саломга алик вожибдир,
Қўлин қайтаришга бўлмадим қодир.

Аллоҳга шукурлар қилгум минг қатла,
Эгилиб ёноғин чўзмаганига.

Ёноғин чўзганда нима қилардим,
Ер ёрилиб балким, ерга кирардим.

Шундай «оғир» ҳолга тушсангиз агар,
Шинқитий олимни эсланг, биродар.

Жалол Иброҳим таржимаси.
@eskiobodmasjidi