EskiObod_Uz
124 subscribers
4.88K photos
3.15K videos
115 files
10.8K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Қуръон ўқимоқчи бўлган киши
нима деб ният қилади?

Аксарият мўмин-мусулмонлар Қуръони каримни фақат савоб ва ажр умидида ўқишади. Аслида, Қуръони каримнинг фойдали жиҳатлари, манфаатли томонлари жуда кўп.
Ҳар ким ҳар гал Қуръони каримни эзгу ният билан ўқиса, Аллоҳ жорий қилган фазилат ва савобларга эришади.
Ҳадиси шарифда: “Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар ким ниятига яраша олади...” дейилган (Имом Бухорий ривояти).
Қуръон ҳаёт дастуридир. Шу нуқтаи назардан Қуръон ўқиш арафасида эзгу ният қилиш худди тижоратдаги каби мўл фойда гаровидир.

Қуръон ўқимоқчи бўлган киши ният қилиши керак.
1. Қуръонни илм ва амал ниятида ўқинг.

2. Қуръонни Аллоҳдан ўзингизни, зурриётингизни ва аҳли байтингизни ҳидоят этишини ният қилиб ўқинг.

3. Қуръонни Аллоҳ таолога муножот ниятида ўқинг.

4. Қуръонни зоҳирий ва ботиний касалликларга шифо ниятида ўқинг.

5. Қуръонни Аллоҳ таоло зулматдан нурга чиқаришини ният қилган ҳолда ўқинг.

6. Қуръонни қотган қалбларни юмшатувчи кўнгилларга ором берувчи, васвасаларга қўрғон бўлувчи илоҳий калом эканлигини ният қилиб ўқинг.

7. Қуръонни ўзингиз ва оила аъзоларингиздан ҳасадни бартараф этиш, назар-нафасдан паноҳ тилаш мақсадида ўқинг.

8. Қуръонни ғофиллардан эмас, зокирлардан бўлиш ниятида ўқинг.

9. Қуръонни имоннинг зиёда бўлиши ва Аллоҳга яқин бўлиш мақсадида ўқинг.

10. Қуръонни Аллоҳнинг амрларига қатъий риоя қилиш ва бу борада барчага ўрнак бўлиш мақсадида ўқинг.

11. Қуръонни савоб олиш мақсадида ўқинг. Ҳатто ҳар бир ҳарфга 10 савоб ёзилсин. Чунки Аллоҳ хоҳлаган бандасига ажрларини кўпайтириб беради.

12. Қуръонни қиёмат куни Каломуллоҳ шафоатига ноил бўлишни умид қилиб ўқинг.

13. Қуръонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларига риоя қиляпман, деган ниятда ўқинг. Чунки у зот алайҳиссалом: “Қуръон ўқинглар”, деб марҳамат қилганлар.

14. Қуръонни Аллоҳ даража ва мартабамни кўтаради, менга манфаат беради, деган ниятда ўқинг.

15. Қуръонни жаннатда даражаларим кўтарилади, деган ниятда ўқинг. Чунки ҳадиси шарифда: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил. Дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, дейилади» (Имом Абу Довуд ривояти).

16. Қуръонни қиёмат куни иззат тожини кийиш мақсадида ўқинг.

17. Қуръонни Аллоҳнинг зикри ва у Зот билан бирга бўлиш, оламлар Раббига яқинлашиш мақсадида ўқинг. Ҳадиси қудсийда: “...бандам мени зикр қилганда, Мен у билан биргаман...” (Имом Муслим ривояти), дейилган.

18. Қуръонни Аллоҳнинг аҳли бўлиш ва у Зотнинг хос бандалари қаторидан жой олиш мақсадида ўқинг.

19. Қуръонни дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш ниятида ўқинг.

20. Қуръонни ўзингиз ва оила аъзоларингизни сеҳр-жодудан, шайтон ва жинларнинг ёмонликлридан паноҳ тилаш ниятида ўқинг.

21. Қуръонни Мусҳафга қараб ўқиш ибодат эканлиги учун ўқинг.

22. Қуръонни Аллоҳ ҳузурида фазл ва яхшиликларга эришиш ниятида тиловат қилинг.

23. Қуръонни овозингизни гўзал, ҳидингизни хушбўй қилиш ниятида ўқинг.

24. Қуръон ўқинг. Чунки Қуръон қироати билан Аллоҳ таоло маҳзунликларни кетказади, ғам-андуҳлардан асрайди.

25. Қуръонни Аллоҳ таоло ҳожатларимни раво қилади, дуоларимни ижобат этади, деган ниятда ўқинг.

@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

Исломда ватанга муҳаббат!

Исломда ватанга муҳаббат бу – туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир! Демак, мусулмон киши ватанини севади! Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, хурсанд бўлса – хурсанд, хафалик етса – қайғуради.

➡️Батафсил ўқиш 👇👇
http://ravza.uz/story/Islomda_vatanga_muhabbat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

Ота-онага яхшилик қилиш ҳам қарз ҳам фарз!

Ҳар бир инсонга ота-онасига яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир. Ота-онага яхшилик қилиш, бу ҳеч қачон уларга қарши чиқмаслик, итоатларидан бўйин товламасликдир. Кўпчилик одамлар ота-онасига яхшилик фақат ўзларига ёқадиган ишларда ва хоҳишларига мувофиқ келган ўринларда, деб ҳисоблайди. Ҳақиқат эса тамомила бунинг аксидир.

➡️Батафсил ўқиш 👇👇
http://ravza.uz/story/otaonagayaxshilikqilish

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватаннинг ҳақи қандай адо этилади?

Нуруллоҳ Маҳкамов, Чуст туманидаги «Саид Насимхон тўра» жомеъ масжиди имом хатиби

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юрт ҳимояси — Шарафли бурч!

Чуст тумани бош имоми Шарипов Баходир

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш


🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
АҲИЛЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК – ОСУДА ҲАЁТ, ФАРОВОН ТУРМУШ ПОЙДЕВОРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ислом дини инсонларни доимо аҳил-иноқ, тинч-тотув ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечиришга чақиради. Тарихдан маълумки, мана шундай фазилатларга амал қилиб яшаган кишилар доимо бахту саодатга эришган. Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда қўлга киритилаётган барча ютуқлар, муваффақиятлар замирида жамиятимиздаги иттифоқлик, ҳукм сураётган тинчлик мужассам, албатта.

Барча замонларда давлатнинг ривожланиши тинч-осойишта ҳаёт кечиришга узвий боғлиқ бўлган.
Зеро, энг йирик давлатлар ҳам фитналар сабаб ҳалокатга учраган. Шу сабабли тинчликни сақлаш, огоҳлик ҳамда ҳушёрликни ошириш ҳар бир замон ва маконнинг муҳим талаби бўлган.

Айниқса, ҳозирги мураккаб даврда турли сабаб ва омиллар билан низо чиқаришга ҳаракат қилаётган томонлар кўпайиб бораётган бир паллада осойишталикни таъминлаш учун астойдил қайғуриб яшашни даврнинг ўзи тақозо этаётганини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Дин пешволари, таниқли уламолар жамиятда аҳилликни таъминлаш, силлаи раҳм қилиш, ўзаро ёрдам бериш, бир-бирига мурувват кўрсатиш ва ижтимоий иллатлардан сақланишга динимиз манбалари асосида мунтазам панду насиҳатлар қилиб келмоқда.

Ривоятлардан бирида Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Набий алайҳиссаломдан: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган бирор нарсани ўргатинг”, деб сўрадим. Шунда Узот: “Аллоҳ таолодан хотиржамликни сўранг”, дедилар. Бир неча кундан кейин яна Муҳаммад алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган бирор нарсани ўргатинг”, деб сўрадим. Шунда Ҳазрати пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй амаким, Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда хотиржамликни сўранг”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб дедилар:

«Кимки: «Ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар» — «Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқ, Аллоҳ буюкдир», деса, Парвардигори унинг бу сўзини тасдиқлаб: «Ҳақиқатда, Мендан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқ, Мен буюкдурман», дейди.

Агар банда: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ» — «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, У бирдир; якка ягонадир» деса, «Ҳа, Мендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Мен бирман; якка ягонаман», дейди.

Банда: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, ла шарийка лаҳ» — «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, У бирдир, шериги йўқдир», деган пайтда, «Ҳақиқатда, Мендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Мен бирман, шеригим йўқдир», дейди.

Банда: «Ла илаҳа иллаллоҳ, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд» — «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, барча мулк Уникидир, ва барча ҳамду сано унга хосдир», деганда, Аллоҳ: «Ҳақиқатда, Мендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, ва барча мулк ва барча ҳамду сано Менгадир», дейди.

Агар банда: «Ла илаҳа иллаллоҳ, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», — «Аллоҳдан ўзга чин илоҳ йўқ, ва ҳеч кимда ҳеч қандай куч йўқ, қувват йўқ, илло барча куч-қувват Аллоҳдандир», деса, Парвардигори олам унга жавобан: «Ҳақиқатда, Мендан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ; Мендан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқ, ва ҳеч кимда ҳеч қандай куч йўқ, қувват йўқ, илло Менинг мададим, тавфиқим биландир», дейди.

Сўз ниҳоясида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳ ва саллам:

«Кимки ушбу тавҳид калималарини бетоб маҳалда айтса, ва вафот этса, уни жаҳаннам олови емайди», дедилар.


Термизий ривояти.

Саҳиҳут Термизий китоби, 3430.

Жалол Иброҳим таржимаси

@eskiobodmasjidi
БИДЪАТЧИНИНГ ОҚИБАТИ

Усмон ибн Саъид Аррозий айтади: ишончли дўстларимдан эшитганманки улар айтардилар: Қачонки Бишр ал-Марисий вафот этганди унинг жанозасига аҳли илмлардан бирорта ҳам одам қатнашмади. Магар, Убайд Шавнизий қатнашди холос. У ҳам жанозадан қайтгач, бошқа аҳли илмлар уни “унинг жанозасига нима учун қатнашдингиз”, деб маломат қилишди, норози бўлишди.

У киши: “шошманглар қизишманглар, унинг жанозасига нима учун бoрганимни тушунтириб бераман”, деди. Ва жанозага бориш сабабини тушунтира кетди: унинг жанозасига савоб умидида, ёки унга дуои хайр қилиш мақсадида бормадим. Балки, сафга турибоқ ичимда қуйидагича дуолар қилдим:

- Эй Аллоҳим! бу банданг қиёмат куни жамолингни мўминларга намоён қилишингга ишонмас эди. Бас, мўминлар сени тамошо қиладиган кунларда унинг юзига парда тортиб қўйгин, сени кўра олмасин.

- Эй Аллоҳим! бу банданг қабр азобига ишонмас эди. Бас, у қабрига кириши биланоқ шундай азоб бергинки, ундайин азобни ҳали биров тотмаган бўлсин.

- Эй Аллоҳим! бу банданг амаллар тарозусига ишонмас эди. Бас, унинг амаллари ўлчанганда ҳасанотлари турган паллани енгил қилгин.

- Эй Аллоҳим! бу банданг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоъатига ишонмас эди. Бас, уни шафоъатдан маҳрум қилгин...”.

Убайд Шавнизийга дашном қилиб турган дўстлари унинг бу сўзларини эшитгач, жилмайганча жим бўлиб қолишди.
Қиссадан ҳисса шуки, мўмин киши бидъат-ҳурофотлардан доим йироқ бўлиши, ҳамиша кўпчилик билан ҳамфикр бўлиши, нодир ғоялари билан жамиятдан ажрамаслиги керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам умматларига кўпчилик йўлидан юришни насиҳат қилганлар. Шу насиҳатларга амал қилиб, фарзандларига исломий тарбия бериб келган халқимизда “Ажралганни бўри ер” — деган нақл бор. Дарҳақиқат жамиятдан ажралганлар охир-оқибат хор бўлади. Бунинг тасдиғини юқоридаги ривоятда ҳам топишимиз мумкин.

Янгиқўрғон тумани Эскиобод жомеъ масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев.

Улашинг:
🌐 КАНАЛИМИЗ:

@eskiobodmasjidi
👥 ГУРУҲИМИЗ:
@eskiobodmasjidi_rasmiy
Мажидиддин Хавофий бундай дейди: “Олимларнинг айтишларича, одамлар тўрт тоифадан иборат: уларнинг бирлари очкўздирлар, улар ўзлари еб, бошқага беришмайди. Иккинчилари – ўтакетган зиқна бўлиб, ўзлари ҳам ейишмайди, бошқага ҳам беришмайди. Учинчи тоифа сахий кишилар, ўзлари ҳам ейишади ва бошқага ҳам беришади. Тўртинчилари олийҳиммат кишилардир, улар ўзлари емай, бошқаларга беришади”. Яна шу киши: “Сахийлик инсоннинг саховат кўрсатиб, кейин бу ҳақда унутишидир”, деган.

@eskiobodmasjidi
Audio
7-DARS
IMOM BUXORIY SIYRATLARI
EskiObod jomʼe masjidi imom xatibi Gʻayratjon domla.

@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: ЯНГИ КЎРСАТУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан халқимизнинг илму маърифатини ошириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида, “Маданият ва маърифат” телеканалида “Маърифий суҳбатлар” номли янги туркум кўрсатувлар ҳар пайшанба куни намойиш этилади.

🔸Шу йил 13 январь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, “Маърифий суҳбатлар” номли кўрсатувнинг илк сонини томоша қилишни тавсия этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу янги телелойиҳани барчамизга муборак қилсин!

#Анонс #видеолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Инсон вужуди ўрмонга ўхшайди. Агар огоҳ бўлсанг бу вужуддан чекин! Вужудимизда минглаб бўрилар, тўнғизлар..., яхши-ёмон, ҳалол-ҳаром минглаб сифатлар бор. Қайси атвор устун бўлса, шунинг ҳукми ҳукмдир. Маъдан таркибида олтин мисдан кўпроқ бўлса, олтин ҳисобланади. Вужудингда қайси табиат устун бўлса, шунга мослашишинг керак. Инсон баъзан бўри бўлса, баъзи лаҳзаларда Юсуфдек хушсурат бўлади. Кўнгилда ҳар лаҳза бошқа бир туйғу бош кўтаради... Инсон баъзан шайтонлашади, баъзан малакка айланади, баъзан тузоқ бўлади, баъзан йиртқич ҳайвон!

«Қалб кўзингни оч» китобидан.

@eskiobodmasjidi
Ҳаром қилинган нарсалар билан даволанишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайтаришлари

«Сунани Абу Довуд»да Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло дард ва давони тушириб, ҳар бир дард учун даво берди. Ҳаром қилинган билан даволанманглар», - дедилар”.

«Саҳиҳи Бухорий»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Аллоҳ шифоларингизни сизларга ҳаром этилган нарсада қилмади».

«Сунан»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром давони қайтарганлар».

«Саҳиҳи Муслим»да Ториқ ибн Сувайд Жуъфий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан хамр ҳақида сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан қайтардилар ёки уни тайёрлашни жирканч кўрдилар. У: «Мен уни фақат даво учун тайёрлайман», - деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, у даво эмас, балки дарддир», - дедилар.

Имом Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан даво мақсадида қилинган хамр ҳақида сўралганида, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, у дарддир, даво эмас», - дедилар.

«Саҳиҳи Муслим»да Ториқ ибн Сувайд Ҳазрамий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, еримизда узумлар бор. уларни сиқиб, ичамиз», - дедим у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ», - дедилар. Яна мурожаат қилиб: «Биз касал учун шифо қидирамиз», - деган эдим, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, у даво эмас, балки дарддир», - дедилар.

«Сунани Насоий»да бир ривоят келтирилади: «Бир табиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида даво учун қурбақани зикр қилди. У зот алайҳиссалом эса уни ўлдиришдан қайтардилар».

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: «Ким хамр билан даволанса, Аллоҳ унга шифо бермайди».

Ҳаром қилинган нарсалар билан даволаниш ақл жиҳатидан ҳам, шариат юзасидан ҳам қораланади. Шаръан қораланиши юқорида айтиб ўтилган ва яна бошқа ҳадислар воситасида маълум бўлади. Энди ақл ҳам буни оқламаслиги ҳақида гапирадиган бўлсак, Аллоҳ таоло у нарсаларни ифлос-ёмонлиги сабабли ҳаром қилган. Зеро, У бу умматга покиза нарсаларни ҳаром қилиб жазоламайди. Бундай услуб Бани Исроилда амалга оширилган. Аллоҳ таоло айтади: «Яҳудий бўлганларнинг золимликлари ва кўп (кишилар)ни Аллоҳ йўлидан тўсганлари сабабидан уларга (олдин) ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик».

Демак, ифлос-ёмонлиги сабабли ҳаром бўлган нарсаларгина бу умматга ҳаром қилингандир. Бунда умматни уларни тановул қилиб қўйишдан сақлаш ва авайлаш ифодаланган. Шундай экан, касалликларга ҳаром нарсалардан шифо исташ тўғри эмас. Чунки уларнинг дардни кетказишга таъсири бўлса ҳам, ўзида чиркинлик қувватини жамлагани боис қалб учун фойдадан кўра каттароқ касалликни олиб келади. Ҳаром нарсадан даво истаган киши бу амали билан қалбига касал орттириш эвазига бадан хасталигини йўқотган бўлади.


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг табобати» китобидан.

📌Каналга аъзо бўлинг!
@eskiobodmasjidi
Hammaga hayrli kech bugunlik testimiz 20:30 da boshlanadi kirib ishlashila mumkin gruhimiz :
@eskiobodmasjidi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EskiObod jomʼe masjidi imom xatibi Gʻayratjon domla.
Iymondan keyingi ikkinchi neʼmat.

@eskiobodmasjidi
ЭРТАГА ЖУМА

🌸РАББИМНИНГ РАҲМАТИ ЕРГА ЁҒИЛГАН,
🌸МЎМИНГА МАҒФИРАТ ВАЪДА ҚИЛГАН.
🌸ОСИЙЛАР АЗОБДАН ОЗОД ЭТИЛГАН,
🌸ҚАЛБЛАРНИНГ РОҲАТИ «ЖУМА» МУБОРАК!

#саловат 🌸

اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلى سَيِّدِنَا مُحَمَّد
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад


🍃🌸АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ🌸🍃

🌙 #ХАЙРЛИ_ОҚШОМ

@eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 14 ЯНВАР (1443ҳ - 10 Жумадул сони ) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:15
ҚУЁШ - 07:37
ҚИЁМ - 12:21-12-31
АСР - 15:26
ШОМ - 17:09
ХУФТОН - 18:29

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-26 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади.😊

Мен сизларга шу ерларда 2 ракат намоз ўқишликни раво кўрдим. Ният қилган барчага насиб қилсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Дўстларингизни биринчилардан бўлиб табрикланг!👇
@eskobodmasjidi
14 ЯНВАРЬ «ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ»

Ватан остонадан бошланади.Остонанинг олтин сарҳадларини минг бир ўғлон жонини фидо қилиб асрайди.Мана шу ватан, мана шу юрт ва ундаги ҳар бир йигит, эр киши саждагоҳнинг ҳимоячисидир !

Бу ҳимояга кимдир ҳарбий либос билан яна кимдир эса юракдаги аҳди билан киришади.

Ватан ҳимоясига бел боғлаган ўзбекнинг мард ўғлонлари ! Сизни 14 январь «Ватан ҳимоячилари куни» билан муборакбод этамиз !

Шарафли айни дамда машаққатли касбингизда улкан зафарлар ёр бўлсин !


👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇
@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🤲 🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🌹

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🍀🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🍀🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🍀🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍀ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍀

🌺🍃 ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!✔️🌿💐
♻️Дўстларингизга ҳам юборинг👇
@eskiobodmasjidi
ISLOM UMMATINING OQIMLARGA BO’LINIB KETISHI.
Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v.) ogohlantirib aytganlarki: «Yahudiylar 71 firqaga, nasroniylar 72 firqaga bo‘linib ketgan edilar. Mening ummatim 73 firqaga bo‘lingaylar. Ulardan bittasigina najot topib omon qolur, qolganlari esa do‘zax ahlidirlar» (Buxoriy, Muslim, Abu Dovud va Termiziy rivoyatlari).
Rasululloh (s.a.v.)ning bu mo‘‘jizaviy bashoratlari vafotlaridan keyin o‘z tasdig‘ini topdi. U firqalardan qadariya, murjia va xavorijlarni o‘z hadisi shariflarida nomma-nom keltirib, ulardan hazarda bo‘lishni vasiyat ham qilganlar.
Xulafoi roshidinlar zamonidan to Imom Moturidiy zamonasigacha, asosan, quyidagi firqa yoki oqimlar paydo bo‘lib, ummati muhammadiya o‘rtasiga tafriqa solish va ruhiy hayotlarini fitna va fasod bilan to‘ldirishga harakat qilgan edilar.
Ular — qadariya, murjia, xavorij, shia, mo‘‘tazila, ravofiz (rofiziylar), sabaiya, ziroriya, jahmiya, botiniya, qaromita, xurramiya, karromiya (mujassima), jorudiya, sulaymoniya (jaririya), butriya, bayoniya, mug‘iriya, janohiya, mansuriya, xattobiya, hululiya, azoriqa, najadot, sufriya, ajorida, xozimiya, shahbiya, ma’lumiya, majhuliya, ma’badiya, rashidiya, mukarramiya, hamziya, ibrohimiya, voqifa, hafsiya, horisiya, yazidiya, maymuniya, mo‘‘tazila firqalaridan — vasiliya, amriya, huzaliya, nazzomiya, murdoriya, ma’mariya, samomiya, johiziya, xobitiya, himoriya, xatotiya, shaxlamiya, ashobi Solih qubba, marisiya, ka’biya, jubboiya, bahshamiya, murjia firqalaridan — Abu Shimr, Muhammad ibn Shabib va Xolidiy firqalari, yana murjiaga — yunusiya, g‘assoniya, savboniya, sumaniya, marisiya, najjoriyalardan — burg‘usiya, za’faroniya, mustadrika, karromiylardan — haqoiqiya, taroiqiya, ishoqiya.
Demak, zikr etilganlardan 20 firqa rofiziylar, 20 firqa xavorijlar, 20 firqa qadariy va murjialar, 12 firqa qolgan najjoriya, bakriya, ziroriya, jahmiya, karromiya kabi oqimlarga taqsimlab chiqilsa, umumiy soni hadisi sharifda aytilgan 72 ta adashgan firqalarning adadiga to‘g‘ri kelib qoladi.
73-firqa esa, Ahli Sunna val-Jamoa deya ataluvchi mazkur hadisi sharifda qayd etilgan nojiya (najot topuvchi) firqadirkim, Abu Hanifa (Imom A’zam), Imom Molik, Imom Shofe’iy, Imom Ahmad, Avzoiy, Savriy kabi buyuk mujtahid allomalar va ularning izdosh va maslakdoshlari unga mansubdirlar. Kengroq qilib aytadigan bo‘lsak, bu saodatmand jamoaga Janob Rasuli akram (s.a.v.) dan tortib, sahobai kiromlar, tobe’inlar, tabaa tobe’inlar, fiqhiy mazhablarning asoschilari kabi mujtahidlar, muhaddislar, arab tili nahvi va adabiyoti namoyandalari, qiroat va tajvid roviylari, tasavvuf shayxlari, ahli tariqatlar, shuhadoyu, solihu zohid bandalar hamda turli buzuq oqimlarga ergashib, og‘ib ketmagan musulmonlar kirurlar.
Samatov A. 🌐 КАНАЛИМИЗ:
@eskiobodmasjidi