ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР
Энди нима учун қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума куни эканани ҳадиси шарифда келган қўйидаги жумлалар ёрдамида ўрганиб чиқайлик:
1. "Унда Одам халқ қилинди."
Инсониятнинг асли ҳисобланмиш Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло жума куни яратган. Бу эса ушбу кун қанчалик фазилатли кун эканини билдиради.
Ушбу ҳодисани тез - тез эслаб туриш учун жума куни ҳафтанинг байрам кунига айлантирилган.
2. "Унда у жаннатга киритилган".
Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатга киритган кун ҳам жума куни. Демак, Одам алайҳиссалом жаннатдан ташқарида яратилганлар. У кишини улуғлаб, жаннатга киритилган кунни зурриётлари байрам қилишлари керак.
Шунинг учун жума куни ҳафтанинг байрам куни қилингандир.
3. "Унда у жаннатдан чиқарилди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқарилди. Бошқа бир ривоятда "Ерга туширилди", дейилган.
Бу ҳам улуғ неъмат. Чунки Одам алайҳиссалом жаннатда гуноҳ қилиб, ҳар қандай иқобга дучор бўлиш даражасига етган энди. Аллоҳ таоло эса уни мағфират қилиб, ерга Ўз халифаси қилиб туширди. Бу ҳам улкан неъматдир.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари лозимдир.
4. "Қиёмат ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур".
Ана ўшанда мўмин бандалар асосий мақсадларига эришадилар. Роббларининг жамолига мушарраф бўлиб, жаннатий неъматларга дохил бўладилар.
5. "Унда унинг тавбаси қабул қилинди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди. Тавбанинг қабул бўлиши улкан бахтдир. Тавба қабул қилинмаса, бахтсизлик бўлади. Иқобга қолинар эди.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари бу кунни ҳафталик байрам куни килиб олишлари маъқул.
6. "Унда у вафот қилди".
Яъни жума кунида Одам алайҳиссалом вафот этдилар.
Имом Ҳаким келтирган ривоятда:
"Ўлим мўминларнинг туҳфасидир", дейилган.
Чунки ўлим ила мўминлар бу дунё ташвишларидан қутилиб, охират неъматларига эришадилар.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари керак.
7. "Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то куёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".
Жума намози фарзи айндир. Унинг фарзлигини инкор қилган одам диндан чиқади.
"Кифоя" китобидан.
https://t.me/eskiobodmasjidi

Telegram
EskiObod_Uz
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2021 ЙИЛ 31 ДЕКАБР (1443ҳ - 26 Жумадул аввал ) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:16
⏰ ҚУЁШ - 07:39
⏰ ҚИЁМ - 12:16-12-26
⏰ АСР - 15:13
⏰ ШОМ - 16:55
⏰ ХУФТОН - 18:25
#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-21 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ҲАҚЛАРИДАГИ БАШОРАТИ
Саф сурасида Исо алайҳиссалом қавмига ўзидан кейин одамларни ҳидоят йўлига даъват қилиш учун бир Пайғамбар келишини башорат қилгани очиқ-ойдин баѐн этилган. Бу – Пайғамбар Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдилар. Аллоҳ таоло шундай хабар қилади: “Эсланг, Исо ибн Марям: “Эй Бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган “Аҳмад” исмли бир Пайғамбар ҳақида хушхабар берувчи бўлган ҳолда (юборилдим)”, деган эди. Бас, (Исо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканига) аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, улар: “Бу очиқ сеҳрдир”, дедилар” (Саф сураси, 6-оят). Яъни, Исо ибн Марям қавмига юзланиб: – Эй Бани Исроил, Аллоҳ сизларни куфр ва ширк зулматидан имон нури томон олиб чиқиши учун мени пайғамбар қилиб юборди! – деб айтган вақтини эсланг. – Аллоҳ менга Инжилни нозил қилди. Мен Мусога туширилган Тавротни тасдиқловчиман. Шундай экан, сизлар менга имон келтиринглар ва ортимдан эргашинглар! Мен Тавротга хилоф бўлган шариатни олиб келганим йўқ. Менинг келтирганларим ростдир. Шундай экан, қандай қилиб мендан юз ўгириб кетасизлар?! “Ва ўзимдан кейин келадиган “Аҳмад” исмли бир Пайғамбар ҳақида хушхабар берувчи бўлган ҳолда (юборилдим)”. Башорат қалбга хурсандчилик олиб кирувчи хабардир. “Башаро” инсон териси мазмунини ифодалайди. Башоратни эшитган одам терисида таъсирланиш бўлади. “Башорат” сўзи ҳам асли шундай олинган. “Аҳмад” исми Пайғамбар алайҳиссалом исмларидан биридир. Бу исм Аллоҳ таолога бошқалардан кўра кўпроқ ҳамду сано айтувчи маъносини англатади. Бундан ташқари, “Аҳмад” исми, гўзал хулқи учун бошқалардан кўра кўпроқ мақталадиган инсон мазмунини ҳам ифодалайди. (Ҳақиқатан, инсоният ичида энг кўп мақталадиган зот, шубҳасиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. – таржимон). Мана шу оят билан Исо алайҳиссалом Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида берган башоратлари қатъий собит бўлган. Инжилнинг баъзи нусхаларида бу башорат йўқ. Аҳли китоб олимлари Инжилни ўз раъйиларига қараб ўзгартирганлар, ѐқмаган жойларини олиб ташлаганлар. Инжил китобининг айрим нусхаларида, жумладан, Юҳанно Инжилининг 14бобида бу башорат келган. Унда: “Мен отамдан сизларга Форқлитни ато этишини талаб қиламан. У тоабад сизлар билан бирга бўлади”, дейилган. Форқлит – бу, ҳақиқат ва яқийн руҳидир. Айрим уламоларга кўра, “Форқлит” сўзи юнонча бўлиб, “Аҳмад” ѐки “Муҳаммад” маъносини англатади196. Мана бу оят эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлари Таврот ва Инжилга келганини тасдиқлайди: “Улар шундай кишиларки, уммий (ўқиш ва ѐзишни ўрганмаган) Пайғамбарга – номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ѐзилган ҳолда топишадиган – элчимизга (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломга) эргашадилар” (Аъроф сураси, 157-оят). Қуйидаги оятларда Бани Исроил пайғамбарларни инкор этгани баѐн қилинади: “Бас, (Исо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканига) аниқ-равшан ҳужжатмўъжизалар келтиргач, улар: “Бу очиқ сеҳрдир”, дедилар”. Исо алайҳиссалом Бани Исроилга ўзининг ростгўйлигини исботловчи очиқ-ойдин мўъжизаларни келтирганида, улар: – Бу аниқ сеҳр-ку. Унинг сеҳр экани ҳеч кимга сир эмас! – дедилар. Маълумки, Бани Исроил Исо алайҳиссаломни ѐлғончи, деб унга ва онасига туҳмат қилишди. Қолаверса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган таълимотни ҳам рад этишди ва уни сеҳр дейишди. Аслида пайғамбарлар кўрсатган мўъжиза сеҳр эмаслигини яхши билишарди. Бироқ қалбларида куфр иллати ҳақни айтишдан, ҳақиқат олдида бўйин эгишдан уларни ман қилган эди.

✨🌙✨Эй Мархамати чексиз булган Аллохим...!
Калбимизни иймонинг ила...
Аклимизни маърифатинг ила...
Рухимизни мухаббатинг ила...
Хаёлимизни тафаккуринг ила...
Жаннатимизни жамоли баркамолинг ила тулдир...!
Амийн.🤲
✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН...!!!✨🌙✨
✨🌙✨ Узокдаги дилга якинларим, Тунингиз осуда ва сокинликда утсин, яхши дам олинг...! Тонгда яна гойибона дийдорга кадар хайр деб коламиз...!
➖➖➖➖➖➖➖➖✨🌙✨➖➖➖
T.me/eskiobodmasjidi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчага Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёимизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
👉 T.me/eskiobodmasjidi

ПАЙҒАМБАРИМИЗГА КЎП САЛАВОТ АЙТИШНИ УНУТМАНГ!
Имом Абдурраззоқ Ибн Уяйнадан, у киши Убайда ибн Аби Бакрдан ривоят қилади -Аллоҳ уларни раҳматига олсин:
“Айтилишича, жума кунида одамларнинг энг афзали - Пайғамбар алайҳис салоту вас-саломга кўп салавот айтгани”.
(Имом Абдурраззоқ мусаннафотлари 3/205)

🕌ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ
1. 💦Ғусл қилиш;
2. 🌹Хyшбўйланиш;
3. 📌Мисвок;
4. 👔Чиройлик кийимларни
кийиш;
5. 📖Каҳф сурасини ўқиш.;
6. ✨Набий(соллаллоҳу
алайҳи ва саллам)га кўп
саловоту-саломлар
айтиш;
7. 🏃🏻Масжидга эртароқ
бориш;
8. 🤲Жума кунидаги дуо
ижобат бўладиган
вақтни топишга харис
бўлишлик.!
🤲Сизлар учун керакли дуо
——————————————
T.me/eskiobodmasjidi
1. 💦Ғусл қилиш;
2. 🌹Хyшбўйланиш;
3. 📌Мисвок;
4. 👔Чиройлик кийимларни
кийиш;
5. 📖Каҳф сурасини ўқиш.;
6. ✨Набий(соллаллоҳу
алайҳи ва саллам)га кўп
саловоту-саломлар
айтиш;
7. 🏃🏻Масжидга эртароқ
бориш;
8. 🤲Жума кунидаги дуо
ижобат бўладиган
вақтни топишга харис
бўлишлик.!
🤲Сизлар учун керакли дуо
——————————————
T.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Раддия
Пайпоққа масҳ тортиш жоиз эмасдир!
Баҳодир Шарипов
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🌐 🕌@Safouz_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам
улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
Пайпоққа масҳ тортиш жоиз эмасдир!
Баҳодир Шарипов
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🌐 🕌@Safouz_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам
улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2022 ЙИЛ 01 ЯНВАР (1443ҳ - 27 Жумадул аввал ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:16
⏰ ҚУЁШ - 07:39
⏰ ҚИЁМ - 12:16-12-26
⏰ АСР - 15:13
⏰ ШОМ - 16:56
⏰ ХУФТОН - 18:25
#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-21 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚 @ilmahlilari

#Тезкор
#Тарқатинг
#Янгилик
⚡️Ўзбекистонда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
#Тарқатинг
#Янгилик
⚡️Ўзбекистонда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
Telegram
EskiObod_Uz
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари: "Аллоҳ ризолигига етиштирадиган фазилат" (Тўлиқ видео)
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
T.me/eskiobodmasjidi
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
T.me/eskiobodmasjidi
ИСО АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОСМОНГА КЎТАРИЛИШИ
Аллоҳ таоло пайғамбари Исо алайҳиссаломни самога кўтаргани Қуръони карим оятларида баѐн қилинган. Хусусан, Оли Имрон сурасида шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Аллоҳ айтган бу сўзларни эсланг: “Эй Исо, албатта Мен сени ердан бус-бутун (яъни, ҳеч қандай зарар етказмасдан) олувчи ва Ўз ҳузуримга кўтарувчиман. Ва сени кофирлардан халос қилувчиман ҳамда то қиѐмат кунигача сенга эргашган зотларни кофирлардан юқори қўювчиман. Сўнгра менга қайтасизлар. Бас, Ўзим сизлар талашиб-тортишган нарсалар ҳақида ораларингизда ҳакамлик қиламан. Бас, кофир бўлган кимсаларга дунѐ ва охиратда қаттиқ азоб билан азоб бераман. Ва улар учун ҳеч қандай ѐрдамчи бўлмайди. Имон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга эса (Аллоҳ) ажрларини комил суратда беради. Аллоҳ зулм қилувчиларни севмайди” (Оли Имрон сураси, 55-57-оятлар). Уламолар Аллоҳ таолонинг “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Аллоҳ айтган бу сўзларни эсланг: “Эй Исо, албатта Мен сени ердан бус-бутун олувчи ва Ўз ҳузуримга кўтарувчиман” деган сўзи ҳақида бир қанча фикрларни айтишган. Уларнинг ичида иккитаси жуда машҳурдир: биринчиси, жумҳур уламоларга кўра, оятнинг маъноси қуйидагича: эй Исо, Мен сени ердан олувчи, жасадинг ва руҳинг билан осмонга кўтарувчиман. Бу фикр эгалари оятдаги “таваффий”ни (вафот эттиришни) жонини олиш деб изоҳлашмаган. Бу сўз бирон нарсани тўлиқ олиш мазмунини ифодалайди. Ҳасан ва Ибн Журайж оятни “сени олувчиман ва тириклайин осмонга кўтарувчиман” деб тафсир қилишган. Иккинчиси, айрим уламоларга кўра, оятнинг маъноси қуйидагича: эй Исо, Мен сенинг жонингни олиб, мартабангни баланд қиламан, руҳингни ҳузуримга кўтараман. Бу фикр соҳиблари “таваффий”ни жонни олиш, осмонга кўтаришни эса руҳнинг кўтарилиши деб изоҳлашган. Қалб таскин топадигани биринчи фикрдир. Чунки Аллоҳ таоло Нисо сурасида: “Уни (яъни, Исони) ўлдирмаганлари аниқдир. Балки Аллоҳ уни Ўз ҳузурига кўтарган. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир” дейилган (157-158-оятлар). Қолаверса, ҳадиси шарифларда қиѐмат жуда яқин қолганида Исо алайҳиссалом осмондан тушиб, ер юзини адолатга тўлдириши ҳақида хабар берилган. Бу ривоятлар маънан мутавотир даражасига етган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Исо ибн Марям ораларингизга одил ҳакам бўлиб тушишига оз қолди. У Дажжолни қатл қилади, тўнғизни ўлдиради, хочни синдиради, жизяни бекор қилади. (Ўша вақтда) бойлик кўпаяди, ҳатто уни бирон киши қабул қилмайди. Ҳатто бир марта сажда қилиш дунѐ ва ундаги нарсалардан яхшироқ бўлади” (Бухорий ривоят қилган). Бу бобда келган саҳиҳ ҳадислардан хулоса қиладиган бўлсак, Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни руҳи ва танаси билан осмонга қандай кўтарган бўлса, охири замонда худди шу ҳолатда ерга тушади. “Ва сени кофирлардан халос қилувчиман ҳамда то қиѐмат кунигача сенга эргашган зотларни кофирлардан юқори қўювчиман”.
Исо алайҳиссаломга эргашганлардан мурод, Аллоҳга ихлос қилган, Унинг ягоналигини тан олган, Исони ҳақ пайғамбар билиб, “Исо Аллоҳдир” ѐки “Аллоҳнинг ўғлидир”, деган нотўғри ақидадан узоқ бўлган зотлардир. Юқори қўйилишдан мурод, уларнинг руҳий ва моддий жиҳатдан устунликлари, имон қувватлари, ҳис қилиш қобилиятлари, ақл-идрок ва шижоат бобида кофирлардан афзал эканликларидир. Яъни, мен сени кофирлардан узоқ қиламан, уларнинг макрларидан асрайман, сен ва онанг ҳақида қилган туҳматларидан поклайман. Сенга имон келтириб, тасдиқлаган, Аллоҳ юборган барча пайғамбарларга ишонган мўмин бандаларни ҳужжат-далиллар билан, тўғри ақидалари билан қиѐмат кунигача сени инкор қилувчи кимсалардан афзал қиламан. “Сўнгра менга қайтасизлар. Бас, Ўзим сизлар талашиб-тортишган нарсалар ҳақида ораларингизда ҳакамлик қиламан”. Яъни, эй одамлар, сизлар кейин Аллоҳга қайтариласиз. У Зот ихтилоф қилаѐтган ишларингиз борасида адолатли ҳукм чиқаради. “Бас, кофир бўлган кимсаларга дунѐ ва охиратда қаттиқ азоб билан азоб бераман. Ва улар учун ҳеч қандай ѐрдамчи бўлмайди”. Яъни, Аллоҳ кофир кимсаларни дунѐда ораларига адоват солиш, урушжанжаллар, парчаланиш, турли хил касалликлар ва бахтсизлик билан, охиратда эса, жаҳаннам қийноғи билан қаттиқ азоб

лайди. Дўзахийларни азобдан ҳеч ким қутқариб қололмайди. Мана шу кофирларнинг муносиб жазосидир. Мўмин бандаларнинг мукофоти эса қуйидагича баѐн қилинган: “Имон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга эса (Аллоҳ) ажрларини комил суратда беради. Аллоҳ зулм қилувчиларни севмайди”. Аллоҳ таоло мўмин бандаларга имонлари ва дунѐда қилган солиҳ амаллари сабабидан жуда кўп марҳамат кўрсатади, уларга ҳисобсиз мукофотлар беради. Жумладан, уларни остидан дарѐлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади, покиза жуфтлар беради. Аллоҳнинг розилиги ва жамоли эса ҳаммасидан кўра улуғроқдир. Мана шу оятда “Парвардигоримиз Аллоҳдир”, деб тўғри йўлда собитқадам бўлган мўминларга улуғ башорат берилмоқда. Шундан сўнг Парвардигори олам ишларни ўз ўрнига қўя олмайдиган жабру зулм аҳлини хуш кўрмаслиги таъкидланмоқда. Нисо сурасида Бани Исроилнинг кирдикорлари, макру ҳийлалари ва пуч даъволари мана бундай баѐн қилинган. Аллоҳ таоло айтади: “Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари Масиҳ Исо ибн Марямни “Бизлар ўлдирганмиз”, деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар (Исони) ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Исога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта (Исо) ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда ҳеч ҳам билимлари йўқ, фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки Уни Аллоҳ Ўз ҳузурига кўтарган. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир. Ҳар бир аҳли китоб ўлими олдидан унга (Исога) албатта имон келтиради. Қиѐмат кунида эса буларнинг зарарига гувоҳ бўлади” (Нисо сураси, 156-159-оятлар).
“Яна кофирликлари” дейилганда, улар Исо алайҳиссаломни инкор қилишгани кўзда тутилмоқда. Бўҳтон эса, ақл қабул қилмайдиган даражадаги ѐлғон гапдир. Яъни, ҳақ йўлга, ҳидоят йўлига бошлаш учун юборилган Исо алайҳиссаломни инкор қилишгани, Марям ҳақида нолойиқ гапларни тарқатишгани яҳудийларнинг лаънатланишига, хорликка юз тутишларига сабаб бўлди. “Ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари Масиҳ Исо ибн Марямни “Бизлар ўлдирганмиз”, деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар (Исони) ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Исога) ўхшатиб қўйилди, холос”. Яҳудийлар кўкрак кериб, ўзларича мақтаниб: – Аллоҳнинг Пайғамбари Исо ибн Марямни биз ўлдирганмиз! – дедилар. Аллоҳ таоло қабиҳ жиноятлари сабаб уларни лаънатлади. Улар ғазабга дучор бўлдилар. Улар улкан жиноятни содир этишгани етмаганидек, худди муҳим ишни қойиллатиб бажариб қўйгандек, мақтанишни ҳам ўрнига қўйдилар. Яҳудийлар тилидан чиққан бу сўзлар ҳақиқатан Исо алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлганликларига, Исони ѐлғончи, фирибгар деб даъво қилганликлари далолат қилади. Улар Исони осиш учун душманларга топширмоқчи бўлишган. Гўѐки уни тутиб, ниятларига етишди ҳам. Бироқ Аллоҳ таоло уларнинг саъй-ҳаракатларини бекор кетказди, макрлари бир пул бўлди. Яҳудийлар дилидаги ниятнинг акси содир бўлди. Аллоҳ Ўз пайғамбари Исо алайҳиссаломни уларнинг макр-ҳийлаларидан сақлаб, ҳузурига руҳи ва жасади билан кўтарди. Имом Замахшарийнинг айтишларича, улар Исо алайҳиссаломни сеҳргар деб айблашган. Исони “Аллоҳнинг Пайғамбари” деб истеҳзо қилишган. “Ҳолбуки, улар (Исони) ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Исога) ўхшатиб қўйилди, холос”. Бу ерда яҳудийлар мақтанаѐтган ишнинг асл моҳияти ҳақида хабар қилинмоқда. Яҳудийлар “Биз Исони ўлдирдик” деб ѐлғон гапиряптилар. Бу уларнинг даъвоси. Улар Исони ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Аслида улар Исо алайҳиссаломга қуйиб қўйгандек ўхшаш бошқа кишини ўлдирганлар. Кейин Исони ўлдирдик, деб ўйлаганлар ва одамларга мақтанганлар. Шайх Ҳасанайн Муҳаммад Махлуф шундай дейди: “Яҳудийларнинг кўпи “Масиҳни биз ўлдирдик, дорга осдик”, деб даъво қилдилар. Аллоҳ уларни ѐлғончи қилди: бошқа бир кишини Исо алайҳиссаломга ўхшатиб қўйди. Улар Исони ўлдириш учун келганларида унинг қиѐфадошини кўрдилар ва ўлдирдилар. Улар Исога ўхшаш одамни пайғамбар деб ўйлагандилар. Аслида эса, Ибн Марямни ўлдирмагандилар. Аллоҳ Исони осмонга кўтарди ва уни душманлар ѐмонлигидан

сақлади200”. Муфасирлар бошқа кишининг Исога ўхшатиб қўйилиши ҳақида бир қанча қавлларни келтирганлар. Уларнинг ичида энг мақбул саналган икки хил қарашни келтирамиз. Биринчиси, Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга хиѐнат қилган ва уни қатл қилишда “ташаббус” кўрсатганлардан бирини унга ўхшатиб қўйган. Ўша киши Яҳузо Исхарбутийдир. У Исо алайҳиссалом кетидан юриб, душманлар фойдасига жосуслик қилган. Яҳузо Исо алайҳиссалом турган жойни душманларга кўрсатиб: “Олдингиздан
биринчи чиққан одам Масиҳ бўлади. Уни ушлаб, қатл қилинглар!” деди. Бас, у Исо алайҳиссаломни кўрсатиш учун унинг уйига кирганида Аллоҳ Исони осмонга кўтарди. Ҳалиги мунофиқни Исо алайҳиссаломга ўхшатиб қўйди. Душманлар етиб келиб, Яҳузони Исо деб ўйлашди ва қатл қилишди. Мана шу қавл Инжилнинг баъзи нусхаларида келтирилган. Алусий бунга қуйидаги сўзлари билан ишора қилган: “Ҳаворийлардан бир киши Исо алайҳиссаломга душманлик қилиб, кетидан пойлоқчилик қиларди. Душманлар Исони ўлдирмоқчи бўлганларида, у: “Мен кўрсатаман сизларга Исони”, деди. Бунинг эвазига 30 дирҳам пул ҳам олди. Шундай қилиб, ўша киши Исо алайҳиссалом уйига кирди. Аллоҳ пайғамбарини осмонга кўтарди ва иккиюзламачи кимсани Исога ўхшатиб қўйди. Душманлар хоинни Исо алайҳиссалом деб ўйлаб, қатл қилишди”. Иккинчиси, яҳудийлар Исони қатл қилмоқчи бўлишганда, Аллоҳ таоло пайғамбарининг мухлис шогирдларидан бирини унга ўхшатиб қўйган. Исо шогирдларига хитоб қилиб: “Орангизда ким менга ўхшатилиб, кейин қатл қилинишни ва жаннатга киришни хоҳлайди?” деди. Шунда бир киши: “Мен”, деб розилик берди. Бас, Аллоҳ уни Исо алайҳиссалом суратига киргизди. Ғанимлар уни қатл қилдилар. Ибн Касир мана шу қавлни қувватлайдиган бир қанча ривоятларни келтирган. Жумладан, Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни осмонга кўтаришни ирода қилганида, у шогирдлари олдига чиқди. Уйда ҳаворийлардан ўн икки киши бор эди. Исо уларга қарата: “Орангизда мендан кейин имон келтирганидан сўнг ўн икки марта кофир бўладиганлар бор”, деди. Сўнгра: “Ичингизда қайси бирингиз менга ўхшатилиб, ўрнимга қатл қилинишни истайди? У жаннатда мен билан бирга бўлади”, деди. Шунда ораларида энг ѐши кичиги ўрнидан турди. Исо унга: “Ўтир!” деди. Кейин ҳалиги савол билан яна мурожаат қилди. Яна ўша йигит ўрнидан турди. Исо яна: “Ўтир!” деб амр қилди. Аллоҳнинг пайғамбари учинчи марта мурожаат қилганида ҳам ўша йигит: “Мен розиман”, деди. Шунда Исо унга: “Сен ўшасан”, деди. Шунда ѐш йигит Исо алайҳиссаломга ўхшатиб қўйилди. Исо алайҳиссалом эса осмонга кўтарилди. Яҳудийлар Исони қидириб келишди. Унинг қиѐфадошини топиб, қатл қилишди. Ҳаворийлар ичидан баъзилар буни кўриб ўн икки марта кофир бўлди”. Ибн Касир айтади: “Ибн Аббосдан нақл қилинган бу ривоят санади саҳиҳ. Уни Насоий Абу Курайбдан, у Абу Муовиядан ривоят қилган. Бир қанча салафларнинг айтишича, Исо ҳаворийларга: “Сизлардан қайси бирингиз менга ўхшатилиб, ўрнимга қатл қилинишни ва жаннатда мен билан бирга бўлишни истайди?” деган”. Биз Қуръони карим оятларига суянган ҳолда, Исо алайҳиссалом ўлдирилмаган, осилмаган, балки Аллоҳ уни ҳузурига кўтарган, яҳудийлар ўлдириб дорга осган Исо эмас, бошқа одам, деб эътиқод қилишимиз лозим. “Албатта (Исо) ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилганўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда ҳеч ҳам билимлари йўқ, фақат гумонларга бериладилар, холос”.
Аҳли китоб Исо алайҳиссалом ҳақида ихтилоф қиладилар. Уларда Исо алайҳиссалом ҳақида қатъий илмнинг ўзи йўқ. Улар Исо ҳақида ҳужжат-далилсиз фақат гумонни гапирадилар. Ҳақиқатан аҳли китоб вакиллари Исо алайҳиссалом ҳақида жуда кўп ихтилоф қилганлар. Баъзилари уни “Аллоҳнинг ўғли”, дейишган. Баъзилар “Исода инсоний унсур билан бирга илоҳий унсур ҳам мавжуд”, деб даъво қилишган. Улар Исонинг қатл қилиниши ҳақида ҳам кўп талашиб-тортишишган. Баъзи яҳудийлар: “Исо ѐлғончи эди. Биз уни ҳақиқатан ўлдирганмиз”, дейишган. Бошқалари бунга эътироз билдириб: “Агар Исо ўлдирилган бўлса, бизнинг соҳибларимиз қаерда? Агар соҳибларимиз ўлдирилган бўлса, у ҳолда Исо қаерда?” дейишган. Улар ичида: “Юз Исоники, бадан эса соҳибимизники”, деганлар ҳам бор. Хуллас, жуда кўп ихтилоф қилишган.

Уларнинг биронтаси ҳам Исо ҳақида ҳақ гапни айтмаган. “Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки Уни Аллоҳ Ўз ҳузурига кўтарган. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир”. Бу ерда яҳудийлар даъвоси ѐлғон экани, Исо алайҳиссаломга Аллоҳ нажот бергани таъкидланмоқда. Яъни, яҳудийларнинг даъвоси ҳақиқатан анча йироқ. Аслида улар Исони ўлдирмаганлар. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аллоҳ Исони осмонга кўтарди ва ѐмонликлардан сақлади. Аллоҳ таоло қудратли ва ҳикматли Зотдир. Қайси банда Ундан паноҳ сўраса, Аллоҳ унга паноҳ беради, уни азиз қилади. Аллоҳ тақдир қилган ҳар бир ишда ҳикмат бордир. Демак, жумҳур уламолар наздида, Аллоҳ Исо алайҳиссаломни фақат руҳи билан эмас, балки танаси ва руҳи билан осмонга кўтарган. “Ҳар бир аҳли китоб ўлими олдидан унга, албатта имон келтиради. Қиѐмат кунида эса буларнинг зарарига гувоҳ бўлади”. Муфассирлар бу оятни икки хил тафсир қилишган: Биринчиси, “Ўлими олдидан унга” деганда, Исо алайҳиссалом кўзда тутилган. У ҳолда оятнинг маъноси қуйидагича бўлади: аҳли китобдан бўлган ҳар бир одам Исо алайҳиссалом охири замонда осмондан тушганида унга аниқ имон келтиради. Қиѐмат куни эса, Исо алайҳиссалом аҳли китобни Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чақиргани, Унга бошқа нарсаларни шерик қилишдан қайтарганига гувоҳлик беради. Мана шу қавлни кўпчилик муфассирлар маъқуллашган. Маъқуллаганларнинг аввалида муфассирлар устози Ибн Жарир Табарий туради. У киши турли қавлларни келтирганидан кейин: “Саҳиҳлик жиҳатидан энг афзал қавл шуки, аҳли китобдан бўлган ҳар бир киши Исо алайҳиссалом ўлимидан олдин Исога имон келтиради”. Ибн Касир Ибн Жарир афзал билган қавлни изоҳлаб шундай деган: “Ибн Жарир айтган гапнинг саҳиҳлигига шубҳа йўқ. Чунки оятнинг келтирилшидан мақсад яҳудийлар “Исони биз ўлдирганмиз” деган даъволарини бекор қилишдир. Аллоҳ хабар қилишича, асл ҳақиқат бундай эмас. Улар Исога ўхшаш одамни қатл қилганлар. Буни ўзлари аниқ билмайдилар. Шундан кейин Аллоҳ Исони ҳузурига кўтарди. Исо тирикдир, қиѐматдан олдин ерга тушади”. Шундан кейин Ибн Касир Исо алайҳиссалом замон охирлаганида осмондан ер юзига тушиши ҳақидаги ривоятларни бирма-бир келтирган. Иккинчи қавлга кўра, “ўлими олдидан” деганда оятда ишора қилинган ҳар бир китобий – яҳудий ва насроний назарда тутилган. У ҳолда оятнинг маъноси қуйидагича бўлади: ҳар бир китобий ўлимидан олдин Исо алайҳиссаломга имон келтиради. Сабаби, ўлим арафасида яҳудий ва насронийларга ҳақиқат ошкор бўлади. Улар инкор қилиб келган таълимотнинг ростлиги аѐн бўлади. Ана ўшанда ҳар бир яҳудий ва насроний Исо алайҳиссаломга имон келтиради. У Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига иқрор бўлади. Лекин бу вақтдаги имоннинг фойдаси йўқ. Ахир фурсат ўтиб бўлди. Жон чиқиш вақтидаги имон аҳамиятсиздир (Фиръавн сувга ғарқ бўлаѐтганида ўлими аниқ эканини билгач, ―Аллоҳга ишондим, Мусонинг Парвардигорига ишондим! деб айтган. Аммо Аллоҳ унинг жон чиқиш вақтидаги имонини қабул қилмаган. Демак, инсон ҳаѐтлик чоғини ғанимат билиб, Аллоҳ буюрган йўлдан юриши керак, танадан руҳнинг олиниши вақтидаги имон ҳам, тавба ҳам аҳамиятсиздир. Таржимон). Бизнингча, иккала фикр ўртасида қарама-қаршилик йўқ, иккиси ҳам ҳақ. Зеро, ҳар бир китобий вафотидан олдин Исо алайҳиссалом ҳақ пайғамбар эканини билади ва унга имон келтиради. Шунингдек, ҳар бир китобий охири замонда Исо алайҳиссаломнинг тушишига гувоҳ бўлади. Унга имон келтириб, ортидан эрашади. Биз юқорида Исо алайҳиссалом ва унинг онаси Марям ҳақидаги қиссаларни ўқидик. Бу қиссалар ўзида жуда кўп ҳикматларни, ваъз-насиҳатларни жамлаган. Қуйида уларни қисқа суратда келтирамиз: 1. Аллоҳ таоло Имроннинг қизи Марямнинг шарафини олий қилган, унга кўп марҳамат кўрсатган. Парвардигори олам Марям ҳақида шундай деган: “Яна (Аллоҳ имон келтирган зотлар ҳақида) ўз номусини сақлаган аѐлни – Марям бинти Имронни (мисол келтирди). Бас, Биз Ўз тарафимиздан бўлган руҳни унга пуфладик (ва у Исога ҳомиладор бўлди). У Парвардигорининг сўзларини ва китобларини тасдиқ этди ҳамда (Аллоҳнинг амрига) итоат этувчилардан бўлди” (Таҳрим сураси, 12-оят). 2. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан биридир. Аллоҳ унга жуда кўп каромат кўрсатди, р
исолат ва нубувват билан унинг шарафини баланд қилди. Исо улул азм пайғамбарлардандир. У Парвардигорининг рисолатини одамларга етказди, уларни ихлосга, тоатга чақирди, ширкдан қайтарди. Исо ва онаси Марям Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қилувчи аломатлардандир. Аллоҳ таоло шундай деган: “(Кейин) Биз Марямнинг ўғли (Исони отасиз дунѐга келтириш билан) ва унинг онаси (Марямни эрсиз фарзандли қилиш билан қудратимизга далолат қиладиган) ояталомат қилдик ва иккисини бир оқар сувли баланд-кўркам қароргоҳга жойладик” (Мўминун сураси, 50-оят). Айтилишича, кўркам қароргоҳдан мурод, Фаластиндаги Байтул Мақдисдир. 3. Исо алайҳиссалом ва онаси залолатдагилар, кофир ва мушриклар айтган ҳар қандай айблардан покдирлар. Улар иккиси ҳам Аллоҳнинг бандасидир. 4. Исо алайҳиссалом қавмида ҳам Аллоҳга ихлос билан ибодат қилган, Парвардигорга тўлиқ итоат этган содиқ мўминлар бор эди. Шунингдек, Исога имон келтириб, аммо динда бидъатларни – янги нарсаларни ўйлаб чиқарганлар ҳам бор эди. Ваҳоланки, Аллоҳ уларни бунга буюрмаганди. Исо алайҳиссалом қавми ичида, шунингдек, ҳақ йўлдан оғиб, шайтонга малай бўлган фосиқ кимсалар ҳам мавжуд эди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган: “Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Исо ибн Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик ва унга Инжилни ато этдик ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ѐзганимиз – буюрганимиз йўқ, Лекин ўзлари Аллоҳнинг розигини истаб (роҳибликни одат қилдилар-у), сўнг унга тўла риоя қила олмадилар. Бас, Биз улардан имон келтирган зотларга ажр-мукофотларини ато этдик. (Аммо) улар орасида кўплари фосиқ-итоатсиздирлар” (Ҳадид сураси, 27-оят). Парвардигоримиз Аллоҳ азза ва жалладан барчамизни тўғри йўлда бардавом қилишини сўраймиз!
https://t.me/eskiobodmasjidi
https://t.me/eskiobodmasjidi
Telegram
EskiObod_Uz
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2022 ЙИЛ 02 ЯНВАР (1443ҳ - 28 Жумадул аввал ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:16
⏰ ҚУЁШ - 07:39
⏰ ҚИЁМ - 12:17-12-27
⏰ АСР - 15:14
⏰ ШОМ - 16:57
⏰ ХУФТОН - 18:25
#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-22 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚 @ilmahllari
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
2022 ЙИЛ 02 ЯНВАР (1443ҳ - 28 Жумадул аввал ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
⏰ ТОНГ - 06:16
⏰ ҚУЁШ - 07:39
⏰ ҚИЁМ - 12:17-12-27
⏰ АСР - 15:14
⏰ ШОМ - 16:57
⏰ ХУФТОН - 18:25
#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-22 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚 @ilmahllari
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
ҚАЛБНИНГ УЧ ХИЛ ҲОЛАТИ
Қалблар уч хил бўлади:
1. Салим қалб. Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келган бандаларгина қиёматда нажот топади. Аллоҳ таоло айтади: “У кунда на молу давлат, на бола-чақа фойда беради. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда беради)” (Шуаро сураси, 88-89-оятлар).
Салим қалб Аллоҳнинг буйруқларига, қайтариқларига зид келадиган ҳар қандай шаҳватлардан, шубҳалардан, Ундан бошқасига сиғинишдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўгитларидан бошқа кўрсатмалардан саломат қалбдир. Ундай қалб эгаси Аллоҳдан бошқасига юзланмайди, ширкдан саломат бўлади, У Зотга қуллик қилишда, муҳаббат, таваккул, тавба, қўрқув, умидда холис бўлади. Унинг барча амали Аллоҳ учун – яхши кўрса, Аллоҳ учун яхши кўради, ёмон кўрса ҳам Унинг учун ёмон кўради. Берса, Аллоҳ учун беради. Ман этса Аллоҳ учун ман этади... Аллоҳ таолодан шундай қалб сўраймиз!
2. Ўлик қалб. У аввалгисининг тескариси бўлиб, Эгасини танимайди, амрига бўйсунмайди, Уни яхши кўрмайди, рози қилмайди, шаҳватлар, лаззатлар билан овора бўлади, Парвардигори ғазабига, нафратига йўлиқишдан қўрқмайди. Шунинг учун муҳаббат, умид, қўрқув, розилик, таъзим, ибодатда Аллоҳдан бошқасига боғланади. Ёмон кўрса, нафси учун ёмон кўради. Яхши кўрса ҳам нафси учун яхши кўради. Берса ҳам, бермаса ҳам нафси учун. Ҳавойи нафси унинг эътиқодига, шаҳват, жаҳолат раҳбарига, ғафлат ҳамроҳига айланади... Бундай қалб эгаси бўлиб қолишдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
3. Касал қалб. Унинг иллати бор. Ундай қалбда ёнма-ён иккита жиҳат мавжуд. Уларнинг қай бири ғолиб келса, қалбни ўша ёққа тортиб кетади. Унда – бир томондан – Аллоҳга муҳаббат, имон, ихлос, таваккул бўлса, бошқа томондан шаҳвоний муҳаббат, ҳирс, ҳасад, кибр, риё, манманлик, нифоқ, бахиллик каби шикастлантирувчи, оқибатда ҳалок этувчи иллатлар мавжуд. Бундай қалбни даволаш лозим !
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
Қалблар уч хил бўлади:
1. Салим қалб. Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келган бандаларгина қиёматда нажот топади. Аллоҳ таоло айтади: “У кунда на молу давлат, на бола-чақа фойда беради. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда беради)” (Шуаро сураси, 88-89-оятлар).
Салим қалб Аллоҳнинг буйруқларига, қайтариқларига зид келадиган ҳар қандай шаҳватлардан, шубҳалардан, Ундан бошқасига сиғинишдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўгитларидан бошқа кўрсатмалардан саломат қалбдир. Ундай қалб эгаси Аллоҳдан бошқасига юзланмайди, ширкдан саломат бўлади, У Зотга қуллик қилишда, муҳаббат, таваккул, тавба, қўрқув, умидда холис бўлади. Унинг барча амали Аллоҳ учун – яхши кўрса, Аллоҳ учун яхши кўради, ёмон кўрса ҳам Унинг учун ёмон кўради. Берса, Аллоҳ учун беради. Ман этса Аллоҳ учун ман этади... Аллоҳ таолодан шундай қалб сўраймиз!
2. Ўлик қалб. У аввалгисининг тескариси бўлиб, Эгасини танимайди, амрига бўйсунмайди, Уни яхши кўрмайди, рози қилмайди, шаҳватлар, лаззатлар билан овора бўлади, Парвардигори ғазабига, нафратига йўлиқишдан қўрқмайди. Шунинг учун муҳаббат, умид, қўрқув, розилик, таъзим, ибодатда Аллоҳдан бошқасига боғланади. Ёмон кўрса, нафси учун ёмон кўради. Яхши кўрса ҳам нафси учун яхши кўради. Берса ҳам, бермаса ҳам нафси учун. Ҳавойи нафси унинг эътиқодига, шаҳват, жаҳолат раҳбарига, ғафлат ҳамроҳига айланади... Бундай қалб эгаси бўлиб қолишдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
3. Касал қалб. Унинг иллати бор. Ундай қалбда ёнма-ён иккита жиҳат мавжуд. Уларнинг қай бири ғолиб келса, қалбни ўша ёққа тортиб кетади. Унда – бир томондан – Аллоҳга муҳаббат, имон, ихлос, таваккул бўлса, бошқа томондан шаҳвоний муҳаббат, ҳирс, ҳасад, кибр, риё, манманлик, нифоқ, бахиллик каби шикастлантирувчи, оқибатда ҳалок этувчи иллатлар мавжуд. Бундай қалбни даволаш лозим !
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz ✓
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
Telegram
EskiObod_Uz
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁДЛАБ ОЛИНГ ЖУДА КЕРАКЛИ ДУО
Аллоҳумма аҳсин аақибатана фил умуури куллиҳа ва ажирна мин хизйид дуня ва азабил ахироҳ.
Маъноси:
Эй Аллоҳ! Барча ишларда оқибатимизни хайрли қил ва дунёда шарманда бўлишдан ва дўзах ўтидан Ўзинг сақла.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни Аббос розияллоҳу анҳуга: “Гўзаллигинг мени ажаблантиради”, дедилар. У киши: “Инсоннинг гўзаллиги нима, ё Аллоҳнинг расули?”, дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг тили”, дедилар».
Имом Табарий ривояти
@eskiobodmasjidi
Имом Табарий ривояти
@eskiobodmasjidi
ОВҚАТНИ МАҚТАШ ҲАМ СУННАТДАН
Абдулҳай Лакнавий бир куни эр-хотин муридлариникига меҳмонга борибдилар. Овқат ниҳоятда мазали бўлган экан (одатда, шайх Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига кўра, овқатни доим мақтаркан), парда ортидаги аёлга қарата:
— Аллоҳ рози бўлсин, овқатингиз жуда мазали чиқибди, — дебдилар.
Бу гапни эшитган аёл йиғлаб юборибди. Шунда шайх бунинг сабабини сўраганларида шундай жавоб берган экан:
— Эрим билан 40 йилдан бери бирга яшайман. Лекин бирон марта ҳам менга овқатимни мақтамаган. Сиздан биринчи марта бу гапни эшитиб, кўзимга ёш келди.