EskiObod_Uz
125 subscribers
4.88K photos
3.15K videos
115 files
10.8K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
OʻMI Toshkent shahar Mirza Yusuf jomʼe masjidi imom xatibi Ubaydullaev Foziljon domla EskiObod jom'e masjidiga tashrif buyurib Juma namozini oʻqib berdilar
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 25 ДЕКАБР (1443ҳ - 20 Жумадул аввал ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:14
ҚУЁШ - 07:37
ҚИЁМ - 12:13-12-23
АСР - 15:08
ШОМ - 16:51
ХУФТОН - 18:24

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-18 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Раддия
"Исломни қайта жонлаштириш" давосидаги адашган тоифаларга раддия

Толибжон Шарипов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
t.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Раддия
Сохта салафийларнинг "Аллоҳ Аршда" деганига раддия

Муҳаммадхон Нуриддинов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
T.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Раддия
Жаннат ва Дўзаҳ ҳозир мавжуд(ми?)

Абдуллоҳ Саматов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
T.me/eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 26 ДЕКАБР (1443ҳ - 21 Жумадул аввал ) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:14
ҚУЁШ - 07:37
ҚИЁМ - 12:13-12-23
АСР - 15:09
ШОМ - 16:51
ХУФТОН - 18:24

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-18 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚИДА ЭНГ ТЎҒРИ ГАП

Қуръони каримда зикр қилинишича, Исо алайҳиссалом Аллоҳ таоло тарафидан Бани Исроилни тўғри йўлга даъват қилиш учун юборилган пайғамбарлардан биридир. Бу хусусда Оли Имрон сурасида шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Сизга тиловат қилаѐтганимиз бу (қисса Аллоҳнинг) оятлари ва ҳикматли эслатмаларидандир. Албатта Исонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидир. (Аллоҳ) уни тупроқдан яратиб, сўнгра “Бўл!” деди. Бас, у (жонли одам) бўлди. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган ҳақ (сўздир). Бас, шубҳа қилувчилардан бўлманг! Энди Сизга келган (мана шу ҳақ) маълумотдан кейин (насронийлардан) кимда-ким Сиз билан талашибтортишмоқчи бўлса, (ундай кимсаларга) айтинг: “Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аѐлларимиз ва аѐлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни чорлаб-йиғайлик, сўнгра Аллоҳга тазарру билан илтижо қилайлик-да, ѐлғончиларни Аллоҳ лаънатлашини сўрайлик”. Албатта бу ҳақ-рост қиссадир
(Яъни, Исо ҳеч қандай худо эмас, балки Аллоҳнинг бошқа пайғамбарлари каби оддий одам зотидандир). Ва ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Аллоҳнинг Ўзи бор. Ва албатта Аллоҳнинг Ўзигина қудрат ва ҳикмат Эгасидир. Энди ҳам (ҳақиқатдан) юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ бузғунчиларни Билувчидир” (Оли Имрон сураси, 59-63-оятлар). Яъни, эй Муҳаммад, Биз Сизга келтираѐтган бу қиссалар ростгўй пайғамбар эканингизга далолат қилувчи ҳикматли панд-насиҳатлардандир, дея Аллоҳ таоло Ҳабибига хитоб қилмоқда. Шундан сўнг Исони отасиз дунѐга келтириш Аллоҳ учун қийин эмаслиги баѐн этилади: “Албатта Исонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидир”. Одам ва Исо алайҳимуссаломни Аллоҳ таоло отасиз дунѐга келтирган. Бу жиҳатдан улар бир-бирига ўхшаш. Бироқ Исодан фарқли ўлароқ Одам алайҳиссаломнинг ота-онасиз, тупроқдан яратди. Имом Замахшарийга кўра, улар бир тарафдан ўхшашдирлар. Мана шу оятда Исо алайҳиссаломни илоҳ ѐ Аллоҳнинг ўғли дейдиганларга кучли мантиқий раддия берилган. Исо алайҳиссаломни илоҳ дейдиганларга қарата гўѐ: – Агар Исонинг отасиз туғилгани уни илоҳ қилиб олишингизга сабаб бўлса, у ҳолда Одам алайҳиссалом ундан кўра муносиброқдир. Чунки у ота-онасиз дунѐга келган. Модомики, бирон киши Одам алайҳиссаломни илоҳ деб даъво қилмаган экан, сизларнинг Исони ўзингизга худо қилиб олишингиз ботил ишдир, – дейилаѐтгандек. “(Аллоҳ) уни тупроқдан яратиб, сўнгра “Бўл!” деди. Бас, у (жонли одам) бўлди”. Аллоҳ таоло Одамни тупроқдан яратишни ирода қилди. Унга лойдан шакл берди. Шундан кейин унга: “Инсон бўл!” деди. Бас, Одам танаси ва руҳи комил инсонга айланди. Ояти карима Аллоҳ таолонинг амри сўзсиз бажо келтиришини ажойиб суратда тасвирламоқда. У Зот бирон ишни қилишни хоҳласа, “Бўл!” дейди, холос. Шу заҳоти Аллоҳ истаган иш содир бўлади. Шундан кейин Аллоҳ бандаларига Исо алайҳиссалом хусусида хабар берган нарсалар ҳақиқат экани таъкидланади: “(Эй Муҳаммад, бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган ҳақ (сўздир). Бас, шубҳа қилувчилардан бўлманг!” Шубҳа инсонни гумонларга асосланиб, бирон ҳужжати бўлмаган ҳолда жанжаллашишга, ихтилоф чиқаришга сабаб бўлади. Оят маъноси қуйидагича: эй Муҳаммад, Биз Сизга Исо алайҳиссалом ҳақида етказган хабарлар ҳақдир, аниқ собит бўлгандир. Унга ҳеч қандай шубҳа-гумон аралашмаган. Шундай экан, ҳақ йўлда собитқадам бўлинг! Биз етказган хабарлардан шубҳаланманг! Шундан кейин ботилни маҳкам ушлаб олиб беҳуда талашибтортишадиганларнинг овозини ўчирадиган таклиф ўртага ташланади: “Энди Сизга келган (мана шу ҳақ) маълумотдан кейин (насронийлардан) кимда-ким Сиз билан талашиб-тортишмоқчи бўлса, (ундай кимсаларга) айтинг: “Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аѐлларимиз ва аѐлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни чорлаб-йиғайлик, сўнгра Аллоҳга тазарру билан илтижо қилайлик-да, ѐлғончиларни Аллоҳ лаънатлашини сўрайлик”. Яъни, эй Муҳаммад, ҳақиқатни баѐн қилганимиздан кейин ҳам аҳли китобдан кимда-ким Сиз билан Исо хусусида баҳслашадиган бўлса, уни илоҳ ѐ Аллоҳнинг ўғли деб даъво қиладиган бўлсалар, улар билан талашиб-тортишманг! Ахир улар инкор қилувчилардир. Ҳақиқат аниқ бўлса ҳ
ам тан олмайдилар. Лекин ундай гумроҳларга қарата: – Эй жанжалкашлар! Келинглар, барчамиз фарзандларимиз ва аѐлларимизни бир жойга тўплаб, кейин бир бўлиб Аллоҳга илтижо қиламиз, сўнг ҳақни инкор қилаѐтганларга Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўраймиз! – деб айтинг. Агар аҳли китоблар даъвоси ҳақ бўлганида, ўзларига ишонганларида бу мубоҳалани (ѐлғончиларга лаънат бўлишини сўрашни) қабул қилишарди. Аммо мазкур таклифдан кейин уларнинг овози чиқмай қолди. Шу билан аҳли китоблар Исо алайҳиссалом борасида айтаѐтган гаплари нотўғри экани яна бир бор тасдиқланди. Мана шу оят “мубоҳала ояти” дейилади. Уламолар зикр қилишича, Нажрон насронийлари Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Исо алайҳиссалом хусусида баҳслашишганида уларга раддия сифатида мазкур оят нозил бўлган. Ибн Касирга кўра, Нажрон насронийлари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, у зот билан Исо алайҳиссалом ҳақида баҳслашишди, унга илоҳликни нисбат беришди. Бу оят уларга раддия тарзида нозил қилинди. Нажрон насронийлари олтмиш нафар эди. Уларнинг раҳбарлари уч киши бўлиб, амирлари Абдулмасиҳ, Айҳам, олимлари Абу Ҳорис ибн Алқама эди. Пайғамбар алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан амр келганида, у зот насронийларни мубоҳалага чақирдилар. Шунда насронийлар: “Эй Абулқосим, шошмай тур, биз ўйлаб кўрайлик”, дейишди. Кейин раҳбарлари олдига бориб: “Эй Абдулмасиҳ, нима дейсан?” деб сўрашди. У: “Аллоҳга қасамки, эй насронийлар жамоаси, сизлар Муҳаммад Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбар эканини биласизлар. У соҳибингиз ҳақида ҳақни ботилдан ажратувчи сўзни олиб келди. Биласизларки, бирон қавм пайғамбарни лаънатламаган. Агар шундай қилсангиз, ѐшу қарини ҳалок қиласизлар”, деди. Улар Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига боришганида уларни хирож беришга кўндирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Мени ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар улар билан лаънат айтишганимизда, бу водий (насронийлар) устига олов ѐғдирилган бўларди”. Фарзандлари ва аѐлларини, жигарбандлари ҳаѐтини ўртага қўйиб, лаънат айтишишни таклиф этишлари Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ пайғамбар эканларига далолат қилувчи ҳужжатлардан биридир. “Албатта бу ҳақ-рост қиссадир (Яъни, Исо ҳеч қандай худо эмас, балки Аллоҳнинг бошқа пайғамбарлари каби оддий одам зотидандир). Ва ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Аллоҳнинг Ўзи бор. Ва албатта Аллоҳнинг Ўзигина қудрат ва ҳикмат Эгасидир”. Яъни, Биз Исо ҳақида келтирган қисса ҳақдир. Уни ҳеч ким инкор қилолмайди. Ёлғиз Аллоҳ илоҳликка муносибдир. Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Албатта Аллоҳ қудратли, ғолиб ва ҳар бир ишини ҳикмат билан амалга оширувчи Зотдир. “Энди ҳам (ҳақиқатдан) юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ бузғунчиларни Билувчидир”. Яъни, эй Муҳаммад, Биз очиқ-ойдин ҳужжатларни келтирганимиздан кейин ҳам Сизга итоат этмасалар, рост пайғамбарлигингизни тан олмасалар, бас, уларни хунук оқибатдан огоҳлантиринг! Аллоҳ улар ер юзида қандай бузуқ ишларни содир этаѐтганларини билади ва бунинг муносиб жазосини беради. Аллоҳ бузғунчи кимсаларни жазосиз қолдирмайди. Мана шу оятларда Исо алайҳиссалом ҳақида тортишадиган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган таълимотдан юз ўгирадиган ҳар бир кимса қаттиқ огоҳлантирилмоқда. Шундай қилиб, Қуръони карим Исо алайҳиссалом ҳақида энг рост сўзни айтди. Бу далиллар қалбни тўғри йўлга бошлайди, ақллар ундан манфаат олади ва нафсларимиз хотиржам бўлади. Бу билан улуғ пайғамбарлардан бири Исо алайҳиссалом хусусида эътиқодимиз тўғриланади. Моида сурасида Исо алайҳиссалом қиѐмат куни Аллоҳга айтадиган сўзлари келтирилган. Аллоҳ таоло шундай хабар қилган: “Эсланг, Аллоҳ: “Эй Исо ибн Марям, сен одамларга: “Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни худо қилиб олинглар”, деб айтганмидинг?” деганида, (Исо) айтди: “Эй Пок Парвардигор, ҳақим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку. Агар айтган бўлганимда, Сен албатта билар эдинг. Зотан, Сен дилимдаги бор нарсани биласан. Аммо мен ҳузурингдаги ҳеч нарсани билмайман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларини Билувчисан. Мен уларга фақат Ўзинг менга амр қилган гапнигина айтдим: “Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилинг!” Ва ораларида бўл
ган муддатимда уларнинг устида гувоҳ бўлиб турдим. Мени Ўз ҳузурингга чорлаганингдан кейин эса Сен Ўзинг уларни кузатувчи бўлдинг. Сен ҳамма нарсага гувоҳдирсан. Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат Эгасисан” (Моида сураси, 116-118-оятлар). Саҳиҳ қавлга кўра, бу хитоблар қиѐмат куни қилинади. Яъни, эй муҳтарам пайғамбар, Аллоҳ бандаси ва пайғамбари Исодан: – Эй Исо, Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни ўзларингизга илоҳ қилиб олинглар! – деб одамларга сен айтганмидинг? – деб сўрайдиган вақтини эсла! “Эй Исо ибн Марям” деб пайғамбарликни зикр қилмасдан нидо қилинишиги сабаб, Исонинг инсон фарзанди экани, илоҳ ѐ Аллоҳнинг фарзанди эмаслигига урғу беришдир. Исо алайҳиссаломда илоҳликка далолат қилувчи ҳеч қандай унсур мавжуд бўлмаган. Илоҳлик ва башарият бир-бирига зиддир. Инсон боласи илоҳ бўлолмайди. Аллоҳда эса инсонга хос нуқсонлар йўқ. Аллоҳ энг улуғ ва камчиликлардан пок Зотдир. “Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни худо қилиб олинглар”, деб айтганмидинг?” дейиш билан Исо ва онасига илоҳликни нисбат берганлар қаттиқ танқид қилинмоқда. Шундай қийин кунда Аллоҳ таолонинг хитоби ва Исо алайҳиссаломнинг “Мен уларни Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш учун чақирганман” дейиши кофир ва мушриклар ҳолини янада қийинлаштиради. Келтирилаѐтган мана шу далиллар Исо ҳеч қандай илоҳ эмаслигига очиқ-ойдин далолат қилади. “Эй Пок Парвардигор, ҳақим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку”.
Яъни, Исо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг саволига: – Ё Раббим, Сен барча нуқсонлардан поксан! Бундай дейишга менинг ҳам, бошқа одамларнинг ҳам ҳақи йўқ, деб жавоб қайтаради. Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни одамларни тўғри йўлга бошлаш учун юборганди. У зот Аллоҳнинг буйруғини бажарди. Мана шундай зот қавмига қарата: “Аллоҳга ибодат қилиш ўрнига мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар!” дейиши мумкинми?! “Агар айтган бўлганимда, Сен албатта билар эдинг. Зотан, Сен дилимдаги бор нарсани биласан. Аммо мен ҳузурингдаги ҳеч нарсани билмайман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларини Билувчисан”. Яъни, Ё Пок Парвардигор, агар “Мени ва онамни худо қилиб олинглар”, деб айтганимда, буни билган бўлардинг. Зеро, ҳеч нарса Сендан махфий қолмайди. Мендаги барча нарсаларни биласан. Аммо Сенинг зотингдаги нарсалардан бехабарман. Ё Раббим! Сен ғайбларни билувчи Зотсан. Шундан кейин Исо алайҳиссалом қавмига айтган сўзлари келтирилади: “Мен уларга фақат Ўзинг менга амр қилган гапни айтдим: “Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилинг!” Ва ораларида бўлган муддатимда уларнинг устида гувоҳ бўлиб турдим”. Яъни, мен зинҳор уларга онам иккимизни худо қилиб олишларини айтмаганман. Балки Сен нимага буюрган бўлсанг, шуни уларга маълум қилганман – Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишларини таъкидлаганман. Ё Аллоҳ, Сен барчамизнинг Парвардигоримизсан. Одамларни Ўзингга ибодат қилишга даъват қилдим. Бу йўлда камчиликка йўл қўймадим. Қавмим ичида бўлганимда уларни ихлос билан ибодат қилишга, шариат аҳкомларига амал қилишга чақириб келдим. “Мени Ўз ҳузурингга чорлаганингдан кейин эса Сен Ўзинг уларни кузатувчи бўлдинг. Сен ҳамма нарсага гувоҳдирсан...” Бу ерда Исо алайҳиссалом қавмини тарк этганидан кейин унинг вазифаси тугаганига ишора қилинмоқда. Яъни, Парвардигорим, Ўзингга маълум, қавмим ичида бўлганимда уларни тўғри йўлга бошладим. Мени Ўз ҳузурингга тирик ҳолимда кўтарганингда, фақат Ўзинг улар нима амал қилаѐтганларини билувчи бўлдинг. Сен ҳамма нарсани билувчи Зотсан. Исо алайҳиссалом Парвардигори саволига муносиб жавоб қайтаргач, энди қавмининг ҳолини Аллоҳга ҳавола қилади: “Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат Эгасисан”. Яъни, ѐ Парвардигорим, агар қавмимни азобласанг, Сен уларни ўзинг яратгансан. Уларга ўзинг эгалик қила оласан. Мулк эгаси тасарруфидагиларга қандай муомала қилишини ўзи билади. Агар уларни раҳматинг билан мағфират этсанг, гуноҳларини кечирсанг, бу қудрат Соҳибининг марҳаматидир. Сен барча нарсага қодирсан. Сен ҳар бир ишни ҳикмат билан қилувчи Зотсан! Исо алайҳиссалом “уларни мағфират қилсанг...” деб хитоб қиляпти
. Ваҳоланки, “Аллоҳ ширкни кечирмайди-ку?” деб савол берилса, жавоб шундай бўлади: Исо бу сўзларни қавмига меҳр-шафқат маъносида айтмоқда. Исо Аллоҳ кофирнинг гуноҳини кечирмаслигини билган. “Агар уларни азобласанг...” деб қавми орасидан куфрда ўлиб кетганларни, “агар уларни мағфират қилсанг...” деб эса, вафотидан олдин тавба қилганларни назарда тутмоқда180. Бу ерда Исо алайҳиссалом барча ишларни ва ҳукм қилишни ѐлғиз Аллоҳ таолонинг иродасига ҳавола қиляпти. Зеро, Аллоҳ бандалари устидан истаган ҳукмини чиқаради. Аллоҳ қилаѐтган ишидан биров сўрамайди. Аммо У бандаларини ҳисоб қилади. Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Агар уларни азобласанг...” деб бошланувчи оятни тонггача такрор-такрор тиловат қилганлар. Имом Аҳмад Абу Заррдан ривоят қилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунларнинг бирида намоз ўқидилар. Бир оятни тонггача қайтариб чиқдилар. Ўшани ўқиб, руку ва сажда қилдилар: “Агар уларни азобласанг, бас, улар Сенинг (ожиз) бандаларингдир”. Тонг отганида мен: “Эй Расулуллоҳ, бу оятни тонг отгунча такрорлаб, руку ва сажда қилдингизми?” деб сўрадим. Шунда у зот: “Мен Парвардигор азза ва жалладан умматим учун шафоат сўрадим. Бас, (Аллоҳ) менга уни берди. (Шафоат) умматга – Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаганларга насиб бўлади, иншааллоҳ”, дедилар”. Қисса сўнггида ростгўйларга яхши оқибат бўлиши эслатилади: “Аллоҳ айтди: “Бу кун (яъни, қиѐмат куни) ҳаққи-рост имон келтирганларга рост сўзлари фойда берадиган кундир”. Улар учун остидан дарѐлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Улар унда абадий қоладилар. Улардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Бу эса буюк саодатдир. Осмонлар ва ер ҳамда улардаги бор нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. (Аллоҳ) ҳамма нарсага қодир” (Моида сураси, 119-120-оятлар). Охират куни дунѐда имон ва амалларида ростгўй бўлган мўминларга ростгўйликлари фойда беради. Дунѐда бажарилган ишлар қиѐмат куни ҳисоб қилинади, яхши амалларга мукофот берилади. Кофирлар азобни кўрганларида рост гапиришлари энди уларга зиғирча наф келтирмайди. Ахир улар дунѐда имон йўлига юрмаган эдилар. Вақт ўтганидан кейинги ростгўйлик аҳамиятсиздир. “Улар учун остидан дарѐлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Улар унда абадий қоладилар”. Имонида содиқ бўлган мўминлар охиратда дарахтлари ва масканлари остидан дарѐлар оқиб турадиган жаннатларга эришадилар. Улар жаннатларда абадий қоладилар, унинг неъматлари ҳам абадийдир, ҳеч завол топмайди. “Улардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Бу эса буюк саодатдир”. Аллоҳ мўмин бандаларидан рози бўлади, ҳақиқий имонлари ва солиҳ амаллари мукофотига ҳисобсиз неъматлар ато этади. Мўминлар Аллоҳнинг васфини келтиришга қалам ожиз бўлган мана шу неъматларидан рози бўлади. Охиратда Аллоҳ розилигига эришиш ва жаннатга кириши улуғ саодатдир. Мана шу ҳақиқий бахтдир. “Осмонлар ва ер ҳамда улардаги бор нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. (Аллоҳ) ҳамма нарсага Қодир”. Осмонлар ва ердаги ҳамма нарса Ёлғиз Аллоҳга тегишли. Барча нарса Аллоҳнинг мулкидир, Унинг ҳукми остидадир, Унинг иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло ҳар нарсага Қодир. Махлуқотларга берилган озгина қудрат Аллоҳнинг чексиз қудрати олдида ҳеч нарса эмас. Энди ким Аллоҳнинг шериги бор деб даъво қилса, Исо ѐ унинг онасига илоҳликни нисбат берса, ѐлғон айтибди, жаҳолат қаърига ботибди. Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилса, дунѐда хорлик ва охиратда азобга муносиб иш қилибди!


https://t.me/eskiobodmasjidi
Рождество (Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган куни)ни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида

1) «Аллоҳнинг ўғли таваллуди» деб аталувчи бўҳтон муносабати билан насронийни табриклашингиз жоиз эмас, гарчи у сизни исломий байрам билан табрикласа ҳам. Чунки, Аллоҳнинг ҳукмлари айирбошланмайди, бир бутпараст сиз билан бирга масжидга киргани учун унинг бутини улуғлашингиз мумкин эмас!

2) Ийсо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгагча бу борада ихтилоф қилиб келишади. Китобларини асролмаган кимсалар қандай қилиб китоб соҳибининг таваллуд кунини сақлай олишсин!

3) Черков епископлари ва тарихчилари Ийсо Масиҳнинг таваллуд топган куни мийлодий учинчи асрдан кейин расман белгилангани ва белгиланиши аниқ бир кунга асосан эмас, балки рамзий бўлганини тан олишмоқда.

4) Насоролар ўзлари даъво қилаётган Ийсо алайҳиссаломнинг таваллуд кунида уни Аллоҳнинг ўғли, деб ёдга оладилар.

﴿ وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَٰنُ وَلَدًا، لَّقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا إِدًّا، تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا ﴾

«(Яҳудийлар, насоролар ва баъзи мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур», (Марям: 88- 90).

5)   Насоролар роҳибларини уйланиш ва бола-чақа қилишдан поклаган бир пайтда бу нарсани Аллоҳга нисбат берадилар. Зотан, Аллоҳ бу нарсадан бениҳоя юксакдир.

6) Китобийя аёлга уйланиш уни байрами билан табриклаш лозим дегани эмас. Отангиз қотилининг қизига уйланишингиз мумкин, бироқ унинг ўша қатл муносабати билан қувонишига, шунингдек, «Аллоҳ ўғли»нинг туғилган куни» муносабати билан қувонишига рози бўлманг!

7) Насороларни (Ийсо Масиҳнинг туғилган куни - Рождество билан) табриклаш тўрт мазҳаб иттифоқига кўра жоиз эмас. Бу масалада биронта хилоф фикр айтилганини билмайман, гарчи кейинги замонларда айтилган бўлса-да, улар эътиборга олинмайди.

8)   Насороларни мийлод (рождество) каби диний байрами билан табриклашнинг ҳаромлиги уларга қўпол муомала қилиш лозимлигини англатмайди. Балки, оми одамнинг қалби мулойимлик ва чиройли даъват билан ошно қилинади, токи у ушбу «туғилган раб»нинг ҳақиқати ҳақида фикр юритсин! Аллоҳ уларнинг туҳматларидан олийдир.

9) Мушрикларнинг диний байрамларида мусулмоннинг қатнашиши билиттифоқ жоиз эмас.

﴿ وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ ﴾

«Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари ҳаром хордиқ чиқарадиган жойлар ва маъсият ўринлари бўлган) ботилга қатнашмайдилар», (Фурқон: 72).
Бу ердаги "ботил"дан мурод мушрикларнинг байрамларидир. Бу тафсирни салафлардан Абу Олия, Товус ва Ибн Сиринлар айтишган.

10) Мушрикларнинг байрамларига қатнашиш ҳаром эканлигига Абу Ҳанифа, Шофеий ва Аҳмад каби уламолар ижмо қилишган. Бу ижмоъни Ибн Қаййим "Аҳкаму аҳлиз зимма" китобида ва бошқалар айтганлар.

11)  Саҳобалар мушрикларнинг байрамига қатнашиш ва уларни диний байрамлари билан табриклашга ижозат беришмаган. Умар ибн Хаттоб: «Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!», деганлар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Шайх Абдулазиз ибн Марзуқ Тарифий
T.me/eskiobodmasjidi
Аллоҳнинг фазли ва марҳамати нақадар буюк!

У зот банданинг ихлос билан қиладиган озгина амалини ҳам юксак даражада қабул этади. Шундай экан, ихлосдан ажралманглар, ҳалол касбни лозим тутинглар.

Абу Ҳурайра рaзияллоҳу анҳу айтадилар:
«Набий сaллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўзининг ҳалол касбидан бир дона хурмо қийматича нарса садақа қилса, — ҳолбуки, Аллоҳ фақат ҳалол-пок нарсани қабул қилади, — Аллоҳ уни ўнг қўли билан қабул қилиб, кейин уни садақа соҳиби учун худди сизлардан бирингиз тойчоғини парвариш қилганидек, парваришлайди, ҳатто садақаси тоғдек бўлиб кетади», дедилар».

(Бухорий ривояти)
🔈 ЮСУФ СУРАСИ 68-76-оятлар

• Нега Ёқуб алайҳиссалом фарзандларига шаҳарга алоҳида-алоҳида киришни буюрган?
• Инсон ҳаётида ака-укаларнинг алоҳида тутган ўрни
• Юсуф алайҳиссаломнинг укасини олиб қолиш учун қилган тадбири
• Ҳар қайси илмли кимсадан ҳам илмлироғи бўлади

👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 25.7 Мб
🕒 28:05 мин.
http://t.me/maruzalar
Ajoyib tenglama

Istig‘forni qancha ko‘paytirsang, xayr-yaxshiliklar ham shu darajada yog‘ilib keladi.

Istig‘for jannatdir.
– Istig‘for hayotdir.
– Istig‘for nur va yaxshilik alomatidir.
– Istig‘for yaxshi rizqdir.
– Istig‘for oila qurish va zurriyotdir.
– Istig‘for tabassum va saodatdir.
– Istig‘for qalb kengligi, xotirjamlikdir.
– Istig‘for yaxshiliklar kalitidir.


Astag‘firullohal ʼaziym va atubu ilayh!
Astag‘firullohallaziy laa ilaaha illa huval hayyul qoyyum va atubu ilayh!


T.me/eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 27 ДЕКАБР (1443ҳ - 22 Жумадул аввал ) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:15
ҚУЁШ - 07:38
ҚИЁМ - 12:14-12-24
АСР - 15:10
ШОМ - 16:52
ХУФТОН - 18:24

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-19 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ДАЪВАТИГА ИЖОБАТИ

Қуръони каримнинг бир қанча ўринларида ҳаворийлар Исо алайҳиссалом даъватига қандай муносабат билдирганлари ҳақида сўз юритилган. Жумладан, Оли Имрон сурасида Аллоҳ таоло шундай хабар қилган: “Энди қачон Исо улар (яҳудийлар) томондан куфрни кўргач: “Аллоҳнинг (динига даъват қилишимда) ким менга ѐрдамчи бўлади?” деди. Ҳаворийлар айтдилар: “Биз Аллоҳнинг (динига) ѐрдам берувчилармиз. Аллоҳга имон келтирдик. (Эй Исо,) гувоҳ бўлингки, биз Аллоҳга бўйинсунгувчилармиз. Парвардигоро, нозил қилган нарсангга ишондик, пайғамбарингга итоат этдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин!” (Яҳудийлар) макр қилдилар. Аллоҳ ҳам “макр” қилди. Аллоҳ “Маккорроқ”дир” (Оли Имрон сураси, 52-54оятлар). Исо алайҳиссалом ростгўй даъватчи эканига ишора қилувчи ажиб мўъжизаларни олиб келди. Бироқ қавм орасида даъватни эшитувчи қулоқ топилмади. Мўъжизаларни кўзлари билан кўриб турсалар-да, шу заҳоти уни инкор қилиб қўя қолишди. Балки Исони ер юзидан йўқотиш ва йўлларида давом этиш пайида бўлдилар. Исо алайҳиссалом Бани Исроил қавмининг куфрини аниқ сезгач, ботил ақидаларига оѐқ тираб туриб олаѐтганларини кўргач, ўзи учун ѐрдамчи излаб: – Аллоҳ йўлида ким менга ѐрдам бера олади? Унинг кўмагида мен Парвардигорим буйруғини одамларга етказаман, уларни огоҳлантираман, – деб хитоб қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳижратдан олдин ҳаж мавсумида: “Менга Парвардигорим Каломини етказишида кўмак берадиган киши борми? Чунки Қурайш мени Раббим даъватини етказишимга тўсқинлик қилмоқда”, деганлар. Бас, Аллоҳ у зотга ѐрдамчилар берди. Ана ўша ѐрдамчилар Расули акрамни турли азиятлардан ҳимоя қилдилар. “Аллоҳнинг (динига даъват қилишимда) ким менга ѐрдамчи бўлади?” дейиш билан ҳаворийларни ҳаққа ѐрдамчи бўлишга тарғиб этилмоқда. Исо уларни ўткинчи ҳою ҳавас ѐ лаззатлар йўлида эмас, балки Аллоҳнинг дини учун ѐрдамлашишга чақирди. Зеро, ким Аллоҳнинг динига кўмакчи бўлса, ана ўша бандани Аллоҳ қўллайди. Ояти карима маъносидан кўриниб турибдики, Бани Исроил қавми орасида кофирлар кўп бўлган. Чунки куфр бутун бошли қавмга нисбат берилмоқда. Бани Исроил орасида кофирлар сероблигидан оз сонли мўминларнинг борлиги деярли билинмасди. Исо алайҳиссалом “Ким менга ѐрдамчи бўлади?”, деб қавм ичидаги саноқли мўминларни топишга ҳаракат қилган.
Қуръон хабар қилишича, Исо алайҳиссалом қалб тўридан отилиб чиққан нидога жуда озчилик бўлган мўминлар лаббай, деб жавоб бердилар. Келинг, мана бу оятларга қулоқ тутайлик: Ҳаворийлар айтдилар: “Биз Аллоҳнинг (динига) ѐрдам берувчилармиз. Аллоҳга имон келтирдик. (Эй Исо,) гувоҳ бўлингки, биз Аллоҳга бўйинсунгувчилармиз”. Ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга имон келтириб, уни тасдиқлаган, даъват йўлида Исога холис кўмакчи бўлган мўмин зотлардир. Айтилишича, “ҳаворий” сўзи “хос киши” мазмунини ифодалайди. Пайғамбар алайҳиссалом Зубайр ибн Аввом ҳақида: “Ҳар бир пайғамбарнинг ҳаворийси бўлади. Менинг ҳаворийим Зубайрдир”, деганлар. “Ҳур” сўзи “оппоқ” маъносини англатади. Шу сабабли танаси оқ аѐллар, ҳуснда пешқадамлар, ҳурлар, дейилади. Ҳаворийлар қалби тоза, ниятлари холис, қалблари нифоқ, алдов ва кўзбўямачиликдан холи бўлгани учун ҳам Аллоҳ таоло уларни “ҳаворийлар” деб зикр қилган. Юқоридаги оят маъноси қуйдагича: Исо алайҳиссалом Бани Исроилнинг куфрда қаттиқ туришини кўргач, қавмига нидо қилиб, “Менга кўмакчи бўладиганлар борми?” деди. Шунда ўзларини Аллоҳ йўлига бағишлаган ҳаворийлар: – Сен излаѐтган одамлар бизмиз. Ҳақни ҳимоя қилишда сен тарафда турамиз. Биз Аллоҳга аниқ имон келтирдик. Парвардигоримиз ҳар нарсага қодир эканига шубҳасиз ишондик. Мана шу имонимизга сен ҳам гувоҳ бўлишингни истаймиз. Эй Исо, барча пайғамбарлар қавмлари имонига шоҳид бўлганларидек сен ҳам бизнинг мусулмон эканимизга гувоҳ бўлишингни хоҳлаймиз! – деб Исо алайҳиссалом даъватига ижобат қилдилар. Оятдан кўриниб турибдики, Исо алайҳиссаломга ѐрдамчи бўлиш ниятини билдирган бу зотлар имоннинг юқори даражасига чиққан, қалблари зилол сувдек мусаффо, табиатларида қинғирлик ва тойилиш бўлмаган. Ҳа, ҳаворийлар маломатчининг маломатидан ҳайиқмадилар, ѐлғиз Аллоҳдан қўрқдилар. Шунинг учун ҳақ йў
лида, эзгулик йўлида кўмакчи бўлишдек бахтга эришдилар. “Парвардигоро, нозил қилган нарсангга ишондик, пайғамбарингга итоат этдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ѐзгин!” Яъни, ҳаворийлар сўзларида давом этиб: – Ё Парвардигор! Биз пайғамбарларингга нозил қилинган китобларга имон келтирдик, Сен юборган пайғамбарга бўйсундик. Бас, раҳматинг ва фазлу карамингла бизни Яккаю ягоналигингни эътироф этган, солиҳ амалларни бажарадиган зотлар қаторига ѐзгин! – деб дуою илтижолар қилдилар. Баъзи уламолар айтишича, ҳаворийлар ўн икки киши бўлишгач, Исо алайҳиссаломга кўмаклашишни лозим тутиб, ҳақ йўлда катта хизмат қилишган. Шундан кейин Бани Исроил томонидан қилинган иш ҳақида хабар қилинади: “(Яҳудийлар) макр қилдилар. Аллоҳ ҳам “макр” қилди. Аллоҳ “Маккорроқ”дир”.
“Макр” сўзи тадбир қилиш ѐ ҳийла билан бошқа тарафга буриб юбориш каби маъноларни ифодалайди. Макрга икки хил қаралади: агар макр қилишдан мақсад ѐмонлик ва қабиҳлик бўлса, у қораланади. Яҳудийлар Исо алайҳиссаломга қилган макри бунга мисолдир. Агар макр қилишдан мақсад яхшилик бўлса, у ҳолда бундай макр мақталади. Исо алайҳиссалом даъватини ѐлғонга чиқарган яҳудийлар унга хиѐнат қилдилар, ўлдирмоқчи бўлдилар уни. Қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун не-не воситаларни ишга солмадилар. Бироқ ҳикматли ва қодир Зот – Аллоҳ таоло уларнинг макрларини бекор қилди, шунча чора-тадбирлари бесамар кетди. Аллоҳ пайғамбари Исо алайҳиссаломга уларнинг ѐмонликларидан нажот берди. Аллоҳ “макр” жиҳатидан яҳудийлардан кучлироқ. У Зотнинг тадбири амалга ошувчидир. Аллоҳ жиноятчи кимсаларни кутмаган томонларидан жазолаб қўяди. Моида сурасини ўқир эканмиз, бу ерда ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга айтган гаплари, ундан нима талаб қилганларини билиб оламиз. Аллоҳ таоло шундай хабар қилган: “Яна ҳаворийларга (сен орқали:) “Менга ва пайғамбаримга имон келтиринглар”, деб ваҳий юборганимда, улар: “Имон келтирдик. (Эй Парвардигор,) бизнинг бўйсунувчилар эканимизга Ўзинг шоҳид бўл”, деганларини эсла! Ҳаворийлар: “Эй Исо ибн Марям, Парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишга қодирми?” деган пайтларида, (Исо уларга:) “Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳдан қўрқинглар”, деб жавоб қилди. Улар дедилар: “Биз (фақатгина) у дастурхондан ейишни ва кўнгилларимиз таскин топишини ҳамда сенинг рост сўзлаганингни аниқ билиб, гувоҳ бўлувчилардан бўлишни истаймиз”. (Шунда) Исо ибн Марям: “Ё Аллоҳ, Парвардигоро, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгинки, у аввалу охиримиз учун байрам ва Сенинг оят-мўъжизанг бўлиб қолгай. Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қил. Ўзинг энг яхши ризқ берувчисан”, деганида, Аллоҳ айтди: “Мен уни сизларга туширувчиман. Аммо (шундан) кейин сизлардан кимда-ким кофир бўлса, уни шундай азобга гирифтор қиламанки, бутун оламлардан бирон одамни ундай азобламайман” (Моида сураси, 111-115-оятлар). Исо алайҳиссаломга ҳаворийларнинг ѐрдамчи қилиниши Аллоҳ таолонинг марҳаматидир. Ҳаворийларга қилинган ваҳий илҳомдир. Улар ўзларига илҳом қилинган нарсага бўйсунган. Бу жумҳур муфассирлар, жумладан, Ибн Касир фикридир. Баъзилар бу ердаги “ваҳий”ни буйруқ маъносида эканини ҳам айтишган. Яъни, эй Исо, сенга берган неъматларимни, илҳом орқали ҳаворийларга ваҳий қилиб: – Мен Ёлғиз Илоҳ эканимни, ибодатга муносиб Зот эканимни тасдиқланглар. Мен сизларни тўғри йўлга бошлаши учун юборган Исо ҳақ пайғамбар эканига имон келтиринглар! – деб хитоб қилганимни эсла! Оятда “Менга ва пайғамбаримга” дейиш билан Исо фақат пайғамбарлардан бири эканига далолат қилинади. “Имон келтирдик. (Эй Парвардигор,) бизнинг бўйсунувчилар эканимизга Ўзинг шоҳид бўл”, деганларини эсла! Ҳаворийлар ҳақ динга чақирилганларида:
– Ибодатга энг муносиб Аллоҳ таолога имон келтирдик. Унинг ота-онаси ҳам, фарзандлари ҳам йўқлигига ишондик. Парвардигоро, қиѐмат куни биз мўмин эканимизга, Сенга бутунлай таслим бўлганимизга гувоҳ бўл! – деб илтижо қилдилар. Ҳаворийлар аввал имонни зикр қилдилар. Сабаби у қалб ишидир. Ундан кейин исломни зикр қилдилар. Зеро, таслим бўлиш вужуднинг амалидир. Улар гўѐ: “Имон қалбимизга мустаҳкам ўрнашган. Бунинг самараси ўлароқ Аллоҳ таоло Исо тилида бизга буюрган ҳар қандай амални қилишга танамиз бўйсуна
ди”, демоқдалар. Шундан кейин Исо ва ҳаворийлар ўртасида бўлиб ўтган суҳбат келтирилади: Ҳаворийлар: “Эй Исо ибн Марям, Парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишга қодирми?” деган пайтларида... Ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга “Эй Исо ибн Марям” деб хитоб қилишлари уларнинг ақидаси тўғри бўлгани, Исони ѐки унинг онасини худо деб эътиқод қилмаганларини кўрсатади. Ҳаворийлар мўмин эдилар. Улар Аллоҳнинг қудратига шубҳаланишлари мумкин эмас эди. Бунда Аллоҳнинг қудратидан шак-шубҳа қилиш маъноси йўқ. Яъни, ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга юзланиб: – Эй Исо, устимизга осмондан дастурхон туширишини Парвардигорингдан сўрай оласанми? – деб мурожаат қилдилар. Ҳаворийларнинг бу талабига Исо алайҳиссалом шундай жавоб қайтарди: – Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳдан қўрқинглар. Яъни, Аллоҳга тақво қилинглар! У Зот белгилаб берган чегарадан ўтманглар! Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, бундай талабларни ўртага ташламанг! Чин мўмин бандалар фитнага етакловчи бундай саволларни бермайди. Шунда ҳаворийлар ўз талабларига қуйидагича изоҳ беришди: – Биз (фақатгина) у дастурхондан ейишни ва кўнгилларимиз таскин топишини ҳамда сенинг рост сўзлаганингни аниқ билиб, гувоҳ бўлувчилардан бўлишни истаймиз. Яъни, ҳаворийлар Исо алайҳиссаломга қарата: биз қуйидаги сабабларга кўра осмондан дастурхон туширилишини истаймиз: 1. Баракага эришиш учун ўша дастурхондан ейишни хоҳлаймиз. Сенинг рисолатингга имон келтирмаган кимсалар адоват қилиб, тирикчилигимизни танг аҳволга солиб қўйди. Бас, биз ризқ-рўзга муҳтожмиз. 2. Бу дастурхон туширилиши билан сен чақираѐтган йўл ҳақ эканига қалбимиз таскин топиши, кўнглимиз хотиржам бўлишидан умидвормиз. Зеро, биз сени тасдиқлаймиз. Аммо бундай далиллар қалбимиздаги имонни янада мустаҳкам бўлишига сабабдир. 3. Кейин сенинг ҳақ пайғамбар эканингга янада кўпроқ ишонишни, буни аниқ билишни истаймиз. Сен бизга ерда мўъжиза кўрсатдинг. Энди осмондан дастурхон нозил бўлиши ҳақиқатан ростгўй эканингни кўрсатади. 4. Бани Исроил қавмидан бўлган кимсалар кўрмаган мўъжизаларни кўриб, уни тасдиқлашни, бунга гувоҳ бўлишни хоҳлаймиз. Бу билан имонлилар имони зиѐда бўлади. Имонга мойил кишилар шубҳа-гумондан фориғ бўлади. Мана шу жумлалар ҳаворийлар Аллоҳнинг қудратига, ѐ Исо алайҳиссаломнинг пайғамбар эканига шубҳа билан қарамаганларидан дарак беради. Осмондан дастурхон туширилишини сўрашдан улар бошқа нарсани мақсад қилишган.
Ҳаворийлар нима сабабдан осмондан дастурхон тушишини сўраѐтганларини эшитган Исо Аллоҳга юзланиб: – Ё Аллоҳ, Парвардигоро, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгинки, у аввалу охиримиз учун байрам ва Сенинг оят-мўъжизанг бўлиб қолгай. Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қил. Ўзинг энг яхши ризқ берувчисан, – деди. Яъни, Исо алайҳиссалом ѐрдамчиларининг ҳужжат-далилларини эшитгач, Парвардигорига тазарру қилди: – Ё Аллоҳ! Дуоларимизни қабул қилувчи Сенсан! Устимизга осмондан бир дастурхон туширишингни сўраймиз. Унда егулик ва таомлар бўлсин. Бу дастурхон тушган куни биз учун байрам ва хурсандчилик вақти бўлади. Биз бунинг эвазига Сенга кўп шукрлар қиламиз. Биздан кейингилар учун ҳам бу кун шодиѐна куни бўлиб қолади. Самодан тушадиган бу дастурхон менинг ростгўй пайғамбарлигимни тасдиқловчи мўъжизалардан бири бўлади. Буни кўриб уларнинг имонлари зиѐда бўлади, сенинг қудратингга аниқ ишонадилар! “Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қил. Ўзинг энг яхши ризқ берувчисан”. Яъни, Парвардигоро, устимизга сўраганимизни нозил қил! Бизни ризқинг билан сийла! Зеро, Сен энг яхши ризқлантирувчи Зотсан. Сендан бошқаси берган нарсалар ўткинчи ва завол топувчидир. Исо алайҳиссалом бу таъсирчан дуода “Ё Аллоҳ” ва “Парвардигоро”ни жамлаган. Бу билан Аллоҳ таолога ўта хокисорлик изҳор қилинмоқда. Шундай қилинса, дуонинг ижобати яқинроқ бўлади. Дастурхоннинг айнан осмондан туширилиши унинг ўта олий ва қадрли неъмат бўлиши, ҳиссий ва маънавий жиҳатдан юқори эканини кўрсатади. Ўз навбатида бу неъматнинг шукрини адо қилиш, Аллоҳга хушу-хузу билан муттасил ибодат қилиш лозим бўлади. Фахриддин Розийга кўра, ҳаворийлар кўкдан дастурхон тушишини сўраганларида, аввал ейиш мақсадини баѐн қилдилар, кейин диний ва руҳоний мақсадларни келтирдилар. Ис
о алайҳиссалом эса биринчи диний мақсадларни зикр қилиб, кейин дуоси охирида дунѐга тегишли нарсаларни эслади. Мана шу нарса бандалар орасида руҳий жиҳатдан ҳар кимнинг даражаси турлича бўлишини, баъзиларда руҳий жиҳатлар, айрим кишиларда эса жисмоний-моддий жиҳатлар устунлик қилишини кўрсатади. Исо алайҳиссалом қалби софлигидан, комил имон эгаси бўлганидан ризқни эслаши билан кетидан ризқ берувчи Аллоҳни зикр қилган. Аллоҳ айтди: “Мен уни сизларга туширувчиман. Аммо (шундан) кейин сизлардан кимда-ким кофир бўлса, уни шундай азобга гирифтор қиламанки, бутун оламлардан бирон одамни ундай азобламайман”. Яъни, пайғамбарим Исо дуосини ижобат этаман, устингизга осмондан дастурхон тушираман. Мана шу дастурхон тушишини талаб қилганлар ичидан кимда-ким кофир бўлса, бас, Мен уни шундай азоблайманки, бундай қаттиқ азобни бирон киши тортмайди! “Бутун оламлардан бирон кишини ундай азобламайман” дейилиши бу азобнинг жуда қаттиқ эканини билдиради. Аллоҳнинг оятларини инкор қиладиганлар бу тахлит огоҳлантирилишига сабаб: 1. Ўзлари уни талаб қилиб, кейин инкор қилганлари. 2. Мўъжизаларни кўзлари билан кўра туриб очиқчасига ундан юз ўгирганлари. 3. Аллоҳнинг ѐлғизлигига, Унинг қудратига ва Пайғамбарнинг ростгўйлигига далолат қилувчи белгиларнинг аниқ-равшан келтирилиши. Ақлли киши бундай оятларни инкор қилиши мумкин эмас. Аллоҳнинг оятларини инкор қилишга сабаб нонкўрлик, ўжарлик ва ҳасаддир. Ношукр ва ҳасадгўй кимсалар жуда қаттиқ азобга гирифтор бўлишга лойиқдирлар. Мана шу оятлар билан боғлиқ икки масала борки, улар ҳақида имкон қадар тўхталиб ўтамиз. Биринчи масала: ҳаворийларнинг мусулмон бўлгани ҳақида уламолар фикри. Иккинчи масала: дастурхон тушиши ҳақида уламолар қараши. Ҳаворийларнинг имони борасида турли фикрлар айтилишига сабаб, уларнинг Исо алайҳиссаломга қарата: “Эй Исо ибн Марям, Парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишга қодирми?” деган сўзларидир. Зеро, оятнинг зоҳирий маъносига кўра, ҳаворийлар Аллоҳ осмондан дастурхон туширишига шубҳа билан қарашган. Баъзи уламоларга кўра, жумладан, имом Замахшарий наздида, ҳаворийлар мусулмон бўлишмаган. Улар шунчаки имон ва исломни даъво қилишган, қалбдан бўйсунишмаган. Агар даъволари рост бўлганида, Исо алайҳиссаломга бу тарзда савол бермаган бўлардилар. Замахшарий ҳаворийлар шак қилишгани, Исо алайҳиссалом уларга: “Агар имон келтирдик, деган даъволарингиз тўғри бўлса, Аллоҳга тақво қилинглар, Унинг қудратига шубҳаланманглар. Менга бундай саволларга берманглар. Аллоҳнинг оятларини муҳокама қилманглар!” деб хитоб қилган. Жумҳур уламоларга кўра, ҳаворийлар Исога: “Парвардигоринг осмондан дастурхон тушира оладими?” дейишганида мўмин бўлишган. Уларга кўра, ҳаворийларнинг Исо алайҳиссаломга айтган гаплари Аллоҳнинг қудратидан шубҳаланиш маъносида эмас. Бу гап билан улар мўминлик мартабасидан тушмайдилар. Улар қалблари хотиржам бўлиши, эшитган нарсаларини кўриш орқали янада кучлироқ имон соҳиби бўлиш учун шундай савол берганлар. “Ундан ейишни ва унинг сабабидан қалбимиз таскин топишини истаймиз”, деган гаплари шунга далолат қилади. Иброҳим алайҳиссалом ҳам шу каби савол билан Аллоҳга мурожаат қилган эди: “Эсланг, (эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Иброҳим: “Парвардигорим, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсатгин”, деганида, Аллоҳ: “Ишонмаганмидинг?” деди. Иброҳим: “Йўқ, (ишонаман-ку), лекин дилим (яна ҳам) таскин топиши учун”, деди” (Бақара сураси, 260-оят). Жумҳур уламолар наздида, ҳаворийларнинг саволи феъл (ишни амалга ошириш) ҳақидадир, унга қодирлик борасида эмас. Бизнингча, жумҳур уламолар фикри ва далиллари кучлидир. Сабаби, Аллоҳ таоло уларга илҳом қилиб имон неъмати билан сийлаганини зикр қилган. Агар ҳаворийлар мўмин бўлмаганларида, Аллоҳ буни баѐн қиларди. Одатда Аллоҳ таоло пайғамбарларини мунофиқлар макр-ҳийлаларидан огоҳлантирган. Агар ҳаворийлар мўмин бўлмаганларида, Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга эргашганларни имон ва ихлосда уларга тенглаштирмаган бўларди. Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй мўминлар, сизлар ҳам худди (ҳаворийлар каби) Аллоҳнинг ѐрдамчилари бўлинг! Исо ибн Марям ҳаворийларга: “Аллоҳга (яъни, Унинг динига даъват қилишимда) ким менинг