EskiObod_Uz
132 subscribers
4.72K photos
3.1K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

🍃🌹Инсон бомдод намозини ўқиб, фарзни адо қиларкан, қалби ёришиб тонг оттиради. Илм ва амалга илдам ҳаракат қилади, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.🌹🍃
🕊
🌿Пайғамбаримиз ﷺ кун чиқар пайтда шундай дуо қилардилар:

🤲🏻«Роббим, мен Сендан дангасаликдан ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман».🤲🏻
🕊
🌹🍃Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳу ва барокатух
! 🍃🌹

Хайрли тонг аҳли мусулмон
уммати Муҳаммадийлар.

🍃🌹Ҳар тонг Аллоҳ таоло сизни Ўзини рахматига ўраб Бомдод номозига уйғотиб қўяётган экан демак сиз ҳар икки дунё ҳам бахтли инсонлардан биридирсиз... 🌹🍃

T.me/eskiobodmasjidi
#Мақола
#Мотуридий

БУГУНГИ КУН ЁШЛАРНИ БУЗҒУНЧИ АҚИДАЛАРДАН ХИМОЯЛАШДА ТАРБИЯНИНГ АҲАМИЯТИ

Маълумки Ота-она учун энг муҳим вазифалардан бири – фарзанд тарбиясидир. Ушбу масъулиятни чуқур ҳис этган ота-оналар фарзандлари тарбиясига жиддий эътибор бериб, ҳар қандай шароитда ҳам жигарбанди билан шуғулланишга вақт топади.
Ҳадислардан бирида: “Ота – она фарзандига гўзал одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”,— деб айтганлар. Чунки, эътиқоди ва дунёқараши соғлом фарзанд ота — она хизматини қилиб, юртига садоқатли, комил инсон бўлиб вояга етади.
Бугунги кунда ақийдаси, дунёқараши ҳали шаклланиб улгурмаган ёшларимиз пуч, ялтироқ шиорларга алданиб, ҳизбут-таҳрир, нурчилар, салафийлар, жиҳодчилар, такфирчилар ва ҳижратчилар каби ўнлаб адашган оқим ва йўналишларнинг мафкуравий хуружлари таъсирига тушиб қолмоқдалар. Шунинг учун бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири соф исломий ақийдамизни ўрганиш ва ўргатиш, ёшларимиз онгига бузуқ ақийдалар суқилиб киришининг олдини олишдир.
Афсуски, бугунги кунда баъзилар исломий илмни халқаро ахборот тармоқларида, интeрнeтда тарқалган турли китоблар, овозли ва тасвирли манбалардан ўрганишнинг ўзи етарли деб ўйлаб юрибди. Азизлар, нафақат интернетдаги турли шубҳали манбаларнинг, ҳатто энг саҳиҳ китобнинг ҳам ўзи ҳақиқий илм олиш учун, чинакам исломий дунёқарашни шакллантириш учун етарли бўлмайди. Динга бир ёқлама ёндашиб, уни кўр-кўрона ўрганиб бўлмайди. Бунинг учун албатта муаллим керак.
Эътиқод борасида ёшлар онгини тўғри шакллантириш ва жамият маънавиятини бузғунчи ақидалардан ҳимоялаш доимо энг долзарб вазифалардан бўлиб келган. Албатта бунда ота-оналар асосий ўрин тутади. Афсуски, айрим ота-оналар бола тарбиясида бепарволик қиладилар. Улар шахсий юмушлари, кўча-куйдаги улфатлари, моддий маблағ тўплашни биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг ахлоқий ва маърифий тарбиялари билан шуғулланишни иккинчи даражали иш ўрнига қўйишади.
Қадимдан солиҳ инсонлар фарзанд тарбиясига катта эътибор қаратишган. Чунки, миллатнинг тараққиёти ёки заволи ёшларнинг тарбиясига боғлиқ. Агар ёш авлодга яхши тарбия берилса, келажакнинг пойдевори мустаҳкам бўлади, бордию бунинг акси бўлса миллат залолатга юз тутади. Ўтган асрдаги мутафаккир олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўтган улуғ зотларга эргашган ҳолда биз ҳам келажагимиз бўлган фарзандларимиз таълим-тарбиясига эътиборли бўлишимиз лозим. Айниқса, уларнинг тарбиясида аждодларимизнинг буюк ҳаётлари ҳамда ёзиб қолдирган маънавий мерослари муҳим ўрин касб этади. Келажак авлод тарбияси барча замонларда халқимиз олдида турган асосий вазифалардан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Наманган тумани "Умарбой хожи" масжиди имом ноиби Қўчқаров Нозиржон

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
T.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Раддия
Намозни дангасалик қилиб ўқимаган инсон кофир бўлади (ми?)

Саматов Абдуллоҳ

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR


@eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Раддия
Васила қилишлик бадъатдир деганларга раддия

Тўраев Авазбек

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR

@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Раддия
Сохта салафийларнинг сохта даъволаридан бири...

Мамадалиев Абдулбосит

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR

@EskiObodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 09 ДЕКАБР (1443ҳ - 04 Жумадул аввал ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:04
ҚУЁШ - 07:27
ҚИЁМ - 12:05-12-15
АСР - 15:03
ШОМ - 16:45
ХУФТОН - 18:22

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-10 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
#ЯНГИЛИКЛАР
#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
#УЛАШИНГ!


2021 йил 10 декабр жума куни вилоятмиздаги бир гуруҳ энг тажрибали имомлар
Учқўрғон туманида жойлашган қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб, жума намозини жамоат билан бирга адо этадилар ва маърифий суҳбатлар қилиб берадилар:

🕌 Учқўрғон тумани “Саидхон эшон” масжидига ЎМИ Наманган вилоят вакили ўринбосари Обидхон домла Икрамов ва Наманган шаҳар “Мулла Абдулқодир Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Музаффархон қори Ибрагимов;

🕌 Учқўрғон тумани “Қирғизбой ўғли Эгамберди” масжидига Наманган шаҳар “Абу Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Абдулбосит домла Юсупов ва Наманган шаҳар “Ғойиберди махдум” жоме масжиди имом-ноиби Қобил қори Раҳимбердиев;

🕌 Учқўрғон тумани “Абдураҳмонбой” масжидига Наманган шаҳар “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби Шукруллоҳ домла Турсунов ва Наманган шаҳар “Имом Аъзам” жоме масжиди имом-ноиби Азимхон қори Зиёвуддинов;

🕌 Учқўрғон тумани “Эшондедахон” масжидига Наманган шаҳар “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди имом-хатиби Абдулбосит домла Мамадалиев ва Наманган шаҳар “Махдум Эшон” жоме масжиди имом-хатиби Нуъмонхон домла Эшондедаев;

🕌 Учқўрғон тумани “Бузрукхўжа Эшон” масжидига Наманган тумани “Мирзабой Холтўрабой” жоме масжиди имом-хатиби Козимхон домла Акрамов ва Наманган туман “Нуртепа” жоме масжиди имом-хатиби Солохиддин қори Қурбонов;

🕌 Учқўрғон тумани “Хўжа Саид” масжидига Тўрақўрғон тумани “Абдулваҳҳоб қори” масжид имом хатиби Аюбхон домла Фахриддинов ва Наманган шаҳар “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-ноиби Абдурашид қори Латипов;

🕌 Учқўрғон тумани “Муҳаммад Зариф” масжидига Наманган шаҳар “Яҳёхон тўра” масжид имом хатиби Нуриллоҳ домла Джамалов ва Поп тумани “Муҳаммаджон қори” жоме масжиди имом-хатиби Қодирхон қори Умурзақов;

🕌 Учқўрғон тумани “Шархончек” масжидига Косонсой тумани “Садпири Комил” масжид имом хатиби Шералихон домла Турахўжаев ва Косонсой тумани “Мулла Абдусомад” масжид имом хатиби Шарифхон домла Юсупхожаев;

🕌 Учқўрғон тумани “Музаффархон Эшон” масжидига Косонсой тумани “Эшонбобо” масжид имом хатиби Ибодулло домла Усмонов;

🕌 Учқўрғон тумани “Соттибой Халфа” масжидига Чуст тумани "Охунбобо" жоме масжид имом хатиби Ботиров Боҳодир домла ва Учқўрғон тумани "Байтул муқаддас" масжид имом хатиби Ғиёсиддин домла Тожмирзаев ;

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
T.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#SOXTA_SALAFIYLAR

QURʼONNING MUHOFAZASI ALLOHNING ZIMMASIDADIR

Saytdan koʻrish
Yutubdan koʻrish

Toʻraqoʻrgʻon tumani "Qoʻchqor ota" jome masjidi imom-xatibi Soliyev Muhammadjon

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
T.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
#САЛАФИЙЛАР

ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ТИЛОВАТ ҚИЛИБ МАРҲУМЛАРГА БАХШИДА ЭТИШ

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжиди имом-хатиби Қодирхон Умурзақов
T.me/eskiobodmasjidi
Audio
#АУДИО
#ИХТИЛОФ

МУСУЛМОНЛАР ХАЛИФАЛИК ТУЗИШ КЕРАКМИ?

Сайтдан тинглаш

Тўрақўрғон тумани "Абдулваҳҳоб қори" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Айюб Фахриддинов

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
T.me/eskiobodmasjidi
Намоз ўқишда учрайдиган хатолардан

- Намозда Қкръон тиловат қилишда ва зикрларни айтишда тилни ҳаракатлантирмаслик.


▪️ Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳдан:
Намозда Қуръон ўқишда тилни ҳаракатга келтириш лозимми ёки қалб билан ўқилганини ўзи етарлими? - деб сўрашганида, жавоблари қуйидагича бўлган:

“Қироат албатта, тил иштирокида бўлиши керак. Агар киши намозда қалби билан қироат қилса, бу кифоя қилмайди. Нафақат тиловатни, балки қолган барча зикрларни ҳам қалб билангина айтиб қўйиш етарли бўлмайди. Негаки, улар талаффуз этилиши лозим сўзлар бўлиб, тил ва лабларни қимирлатиш билангина амалга оширилади Шунга кўра, уларни айтишда албатта, тили ва лабларини ҳам қимирлатиб айтиши лозим.…"

📚[Фатво ва мактублар тўплами (13/156)].
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#SOXTA_SALAFIYLAR

QURʼONNING MUHOFAZASI ALLOHNING ZIMMASIDADIR

Saytdan koʻrish
Yutubdan koʻrish

Toʻraqoʻrgʻon tumani "Qoʻchqor ota" jome masjidi imom-xatibi Soliyev Muhammadjon

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🌐  🕌@Safouz_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам
улашинг!
  https://t.me/eskiobodmasjidi
#Мақола
#Ихтилоф

Ҳизбуттаҳрирнинг "ҳалифалик" масаласига раддия

Аббосий халифалиги ва Умар ибн Абдулазиз каби марвонийлар сулоласининг баъзи вакилларини мусулмон уммати халифа деб келган бўлса-да, бироқ Аллома Тафтазоний фикрига кўра, ҳадисда тилга олинган халифаликдан мақсад тўлиқ халифалик, яъни у шундай халифаликки, унга қарши ҳеч бир мухолафат бўлмаган, ундан бошқаларга байъат қилишга одамларда майл уйғонмаган.
Яъни, “хулафои рошидин” (“тўғри йўлдан борувчи халифалар”) Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн ал-Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб разийаллоҳу анҳум ажмаъин бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифалари бўлганлар.

Демак, Аллома Тафтазоний айтишича, мусулмонларнинг норозилигига сабабчи бўлиб, бир тўда одамлар ўзларича халифалик эълон қилгани билан улар ҳақиқий бўла олмайдилар. Улар ўзларининг “халифалиги”га қанчалик оят ва ҳадис келтирсалар ҳам, улар ишончли ва том маънодаги халифа эмаслар!
Аллома Тафтазоний ҳам ҳозирги даврда халифалик тузишни тарғиб қилувчилар доим келтирадиган ҳадиси шарифга эътибор қаратган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадис келтирилади:
مَنْ مَاتَ مِنْ أَهْلِ الْقِبْلَةِ وَلَمْ يَعْرِفْ إِمَامَ زَمَانِهِ مَاتَ مَيِّةً جَاهِلِيَّةً.
“Аҳли қибладан ким ўз замонасининг имомини танимасдан вафот этса, жоҳил бўлиб вафот этибди”.

Аллома Тафтазоний мазкур ҳадис эътиборидан уммат Набий (с.а.в.) вафотидан кейин энг муҳим ишни қилдилар. Яъни, ўзларига раҳбарни тайинладилар. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дафн қилинмасдан олдин бу ишни амалга оширдилар ва бу ишни ҳар бир раҳбар вафотидан кейин ҳам давом эттирдилар, деганлар. Яъни, бу ерда ҳеч қандай халифалик ҳақида гап-сўз йўқ. Мазкур ҳадисда ҳар бир даврдаги, ҳар бир юртнинг ўзлари тинч йўл билан сайлаб қўйган раҳбарлари назарда тутилган.

Ҳадисда тилга олинган “имом” сўзи диний раҳбар – масжид имомини ҳам, сиёсий раҳбар – давлат раҳбарини ҳам назарда тутади. Фиқҳий манбаларда ҳам “имом” сўзи ана шу икки маънода қўлланади. Ундан фақат “халифа”ни эътиборга олиш маъноси йўқ.

Иккинчидан, айтиш лозимки, “Шарҳ ал-ақоид ан-насафия”нинг энг машҳур шарҳ қилувчиларидан Рамазон афанди  фикрича, бу ҳадисдаги “ўз замонининг имоми” сўзидан мурод ўша даврга юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.

Халифаликни ва халифалик тузишни тарғиб қилувчилар юқоридаги ҳадиси шарифни келтириб, ўзларининг ғаразли мақсадлари учун ниқоб қилиб оладилар, лекин шу маънодаги қуйидаги саҳиҳ ҳадиси шарифни яшириб келадилар:
من خرج من الطاعة وفارق الجماعة فمات مات ميتة جاهلية ومن خرج على أمتي يضرب برها وفاجرها لا يتحاشى من مؤمنها ولا يفي لذي عهدها فليس مني ومن قاتل تحت راية عمية يدعو إلى عصبية أو يغضب لعصبية فقتل فقتلة جاهلية
“Кимки итоатдан чиқиб ва жамоатдан ажралиб вафот қилса, жоҳилият ўлиги ҳолда ўлиб кетади.
Кимки умматимга қарши чиқиб, яхшисини ҳам, ёмонини ҳам (бўйинига қилич ва болта ила) ура бошласа, уларнинг мўъминлигига парво қилмай қўйса, уларнинг аҳдлашган кимсаларига вафо қилмаса, у мендан эмас! Кимки асабийликка чақирадиган кўр байроқ остида уришса, ёки асабийлик билан ғазабланаверса, у ўлдирилса, жаҳолат ҳолида ўлдирилган бўлади!”.
Мазкур ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳозирги кунда аҳмоқона “халифаликни қайта қуриш” режаси билан мўъмин-мусулмонларга қарши чиқаётган, мусулмонларни ўлдираётган, асабий ва ғазабнок нокасларни огоҳлантирмоқдалар, уларнинг ўзлари жаҳолатда, ҳаром ўлимтик ҳолида ўлиб кетишларини башорат қилмоқдалар.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, “халифаликни қайта қуриш” масаласи асрлар давомида турли фирқалар томонидан даврий равишда кўтарилиб турган.
Бугунги кунда ҳам бу масала баъзи адашган фирқалар томонидан кўтарилмоқда. Юқорида келтирилган далиллар мазкур оқимларнинг қарашлари нотўғрилигини исботлайди ва уларнинг қилаётган бу даъволари фақат ўзларининг ғаразли мақсадларини ниқоблашдан ўзга ҳолат эмас эканини кўрсатади.

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" масжиди имом хатиби
Ғайратжон Асабоев.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
T.me/eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 10 ДЕКАБР (1443ҳ - 05 Жумадул аввал ) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:05
ҚУЁШ - 07:28
ҚИЁМ - 12:06-12-16
АСР - 15:03
ШОМ - 16:45
ХУФТОН - 18:22

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-10 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ ﷺ :
🌙“Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”
(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

🌟АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД


👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇
https://telegram.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Hafta kunlarining 🌸 sultoni Juma Ayyomi muborak bo’lsin! 🤲

🌙 Kunlarning shohidir Juma ayyomi! 👑

🌸 Shu sabab ulug’dir bu kunning nomi!

Ulug’ zot bormikan Allohdan bo’lak! 👆

🤲 Musulmon ahliga 💐Juma Muborak!. 🤩

Kuningiz har kungidan ham hayrli o'tsin! 😄



👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇
https://telegram.me/eskiobodmasjidi
#Жума_кунининг_фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “_Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради_”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/eskiobodmasjidi
БАНИ ИСРОИЛ ҚАВМИНИНГ МИСРДАН ЧИҚИБ КЕТИШИ, ФИРЪАВННИНГ УЛАР ОРТИДАН ТАЪҚИБ ҚИЛИШИ ВА КЎЗ ЎНГИЛАРИДА СУВГА ҒАРҚ БЎЛИШИ

Юқорида айтиб ўтилганидек, Мусо (алайҳиссалом) Мисрда бир қанча вақт яшаб, Фиръавн ва қавмини Аллоҳ азза ва жалланинг ваҳдониятига даъват қилди, аммо улар ўз йўлларидан қайтмай, Мусо ва Бани Исроилга зуғум қилишда давом этдилар. Вазият оғирлашгач, Аллоҳ таоло Мусо (алайҳиссалом)ни Фиръавн зулмидан озод бўлиш учун Мисрдан чиқиб кетишга амр қилди. Бани Исроилнинг Мисрдан чиқиб кетиши ҳақидаги қисса Қуръ­они каримнинг турли сураларида келтириб ўтилган. Аввал Шуаро сурасидаги хабарлар билан танишиб чиқамиз. Аллоҳ таоло айтади: “Биз Мусога: “Бандаларим билан тунда йўлга чиққин! Албатта, сизларнинг изингизга тушилур”, деб ваҳий юбордик. Бас, Фиръавн барча шаҳарларга йиғувчиларини жўнатди (ва деди): “Аниқки, улар бир ҳовуч ялангоѐқлардир. Дарҳақи­қат, улар бизларни ғазаблантирдилар. Шубҳасиз, бизлар барчамиз эҳтиѐт чораларини кўриб турувчи қавмдирмиз”. Бас, мана шундай қилиб Биз уларни боғлар ва булоқлардан, хазиналар ва улуғ-гўзал масканлардан айирдик ва мана шундай қилиб, Биз уларга Бани Исроилни ворис қилдик. Бас, тонг пайтида уларни қувиб етдилар. Энди қачонки икки жамоат бир-бирларини кўришгач, Мусонинг ҳамроҳлари: “Бизлар аниқ тутилдик”, дедилар. (Мусо) айтди: “Йўқ, аниқки, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта, У мени йўлига бошлар”. Бас, Биз Мусога: “Асойинг билан денгизни ургин”, деб ваҳий юбордик. Бас, бўлиниб ҳар бир бўлак (сув) баланд тоғ каби бўлди. Ва кейингиларни ўша (йўлга) яқин қилдик. Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик. Сўнгра кейингиларни ғарқ қилиб юбордик. Албатта, бунда оят-ибрат бордир. Кўплари имон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз Ўзи ғолиб, меҳрибондир” (Шуаро, 52–68). “Биз Мусога: “Бандаларим билан тунда йўлга чиққин!...”, деб ваҳий юбордик”. Яъни, Бани Исроил билан тунда денгиз томон юринглар! Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу ерда Бани Исроилни “банда­ла­рим” деб лутф билан тилга олмоқда. Чунки улар узоқ муддат Фиръавн зулми ва қонли қиличи остида кўп ситамлар кўрган эдилар. “Албатта, сизларнинг изингизга тушилур”. Бу нима сабабдан тунда шаҳарни ташлаб, чиқиб кетиш лозимлигининг асл са­баби эди. Яъни, эй Мусо, қавминг билан денгиз томон юринглар. Чунки тез орада Фиръавн қўшини билан ортингиздан таъқиб қила­ди. Мен эса, вақти келиб, у ва лашкарларининг қисматига ѐзилган ишни қиламан. “Бас, Фиръавн барча шаҳарларга йиғувчиларини жў­нат­ди”. Бу ердаги йиғувчилардан мурод одамларни маълум жойга, му­ҳим ишларни бажариш учун тўпловчи кишилардир. Улар дедилар:
– Подшоҳингиз Фиръавн учун юз мингдан иборат катта бир қўшин тўпланг! Яъни, Фиръавн Мусо (алайҳиссалом) ва Бани Исрол шаҳар­дан бош олиб чиқиб кетганларидан хабар топгач, мамлакатидаги турли шаҳарларга одамларни сафарбар қилиш учун ўз аскарла­рини жўнатди. Улар сони тўлгач, Фиръавн уларга руҳ ва шижоат бағишлаш мақсадида: “Аниқки, улар бир ҳовуч ялангоѐқлардир”, деди. (Таржимада ―бир ҳовуч ялангоѐқлардир‖ деб ифодаланган бирикма аслиятда ―ширзиматун қолийлувн‖ деб берилган. – Таржимон.) “Ширзиматун” сўзи озчиликдан иборат бир тоифани англа­тади. Яъни, Фиръавн лашкарларига қарата деди: – Бизларнинг рухсатимизсиз шаҳардан чиқиб кетган бу нобакорлар бизлар учун ҳеч нарса эмас. Улар биз учун қул ѐки хиз­маткор ўрнидадир! “Дарҳақиқат, улар бизларни ғазаблантирдилар”. Яъни, камчилик бўлишларига қарамай рухсатсиз чиқиб кетишлари, айтган сўзлари ва қилган қилмишлари билан улар бизни дарғазаб қилдилар. Буларнинг энг оғири динимизни тарк этишга ундашлари бўлди! “Шубҳасиз, бизлар барчамиз эҳтиѐт чораларини кўриб турувчи қавмдирмиз”. Яъни, улар қанчалик макр-ҳийла қилмасинлар, биз доимо сергак турамиз, ҳийлаларидан хабардормиз, алдовларига лаққа тушмаймиз, бас, улар бизга зиғирча ҳам таҳдид қила олмайдилар. Фиръавннинг юқоридаги сўзлари замирида, аслида унинг Му­со (алайҳиссалом)дан қўрққани, хавфсирагани кўзга ташланади. Фақатгина у ўзини шундай баландпарвоз гаплар ва асоссиз мақ­товлар билан овутмоқда ва қавмини ҳам уларнинг кетидан қувиб етишга чақирмоқда, иложи борича ўзидаги ҳадикни
билдирмасликка ҳаракат қилмоқда. Энди Аллоҳ таоло Фиръавн ва қавмини қандай кўйга солиш­ни ирода қилгани айтилади: “Бас, мана шундай қилиб Биз уларни боғлар ва булоқлар­дан, хазиналар ва улуғ-гўзал масканлардан айирдик”. Яъни, Биз уларни ўзлари яшаб турган боғу бўстон, ичиб турган чучук ва лаззатли сувлар, қўл остларидаги молу давлатлар, гўзал ва қулай бўлган масканлардан чиқардик. Токи улар куфрлари ва туғѐнга кетишлари сабабли бошларига битилган аянчли оқибат – ғарқ қилинишга дучор бўлишлари учун шундай қилдик. “Мана шундай қилиб, Биз уларга Бани Исроилни ворис қилдик”. Яъни, мана шу боғу бўстонлар, чашмалар, хазинаю чиройли турар жойларни Бани Исроил қавмига мерос қилиб бердик. Баъзи муфассир уламолар таъкидлашларича, Бани Исроил қавми Фиръавн ва лашкарлари ҳалокатидан сўнг Мисрга қайтиб келишмаган, “Уни мерос қилдик” жумласидаги “уни” сўзи боғ-булоқларга тегишли эмас. Шу сабаб муфассирлар “Бани Исроил худди Фиръавн ва аъѐнларида бўлгани каби неъматларга эришган. Уларнинг боғлари каби боғу бўстон, ширин булоқлар, бойлик ва покиза масканларга эга бўлган”, деб айтишган. Фикримизча, Аллоҳ таолонинг “Уни мерос қилдик” оятидаги “уни” олмоши боғ, булоқ ва хазиналарга тегишлидир. Мусо (алай­ҳиссалом) ва қавми Фиръавн ҳалокатидан сўнг маълум муддат ўтгач, Мисрга қайтиб келишган. Кейин Мусо (алайҳиссалом) буюрган томон – муқаддас ерга қараб йўл оладилар. Сўзимизни қуйидаги оят ҳам қувватлайди: “(Миср ва Шомдаги) Ўзимиз баракотли қилган ернинг Маш­риқ ва Мағрибларига бу бечора қавмни (яъни, Бани Исроилни) ворис қилдик. (Эй Муҳаммад), сабр-тоқат қилганлари сабабли Бани Исроилга Парвардигорнинг (“Бу ердаги бечора бўлган зотларга инъом қилишни ва уларни одамларга етакчи қилиб қўйишни истаймиз”, деган) гўзал сўзлари тўла-тўкис бўл­ди. Фиръавн ва қавми ясаб-қуриб олган иморатларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик” (Аъроф, 137). Энди Фиръавн қавми қилган ишлар ҳақида ҳикоя қилинади: “Бас, тонг пайтида уларни қувиб етдилар”. Яъни, Биз Фиръавн ва қавмини ўз бойликлари ва маконла­ридан чиқардик. Улар Мусонинг ортидан тезлик билан қувиб бориб, охири қуѐш чиқиш пайтида уларга етиб олдилар. “Энди қачонки икки жамоат бир-бирларини кўришгач, Му­сонинг ҳамроҳлари: “Бизлар аниқ тутилдик”, дедилар”. Яъни, ҳар бир гуруҳ душманини аниқ кўра олдадиган даражада бир-бирларига яқин келганларида, Бани Исроил Мусо (алайҳиссалом)га қўрқув ва ҳадик ичида: – Биз қўлга тушдик, кўп ўтмай Фиръавн ва лашкарлари биз­га етиб оладилар, биз улар билан курашишга қодир эмасмиз! – де­дилар. (Мусо) айтди: “Йўқ, аниқки, мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта, У мени йўлига бошлар”. Яъни, Мусо (алайҳиссалом) қавми саросимага тушганини кўргач, ишонч ва сабот билан: – Йўқ, ундоқ эмас, улар бизга зинҳор ета олмайдилар. Бас, сизлар собитқадам бўлинглар, ҳаргиз қўрқманглар! Зеро, мен билан Раббим биргадир. У Зот мени ҳидоят ва нажот йўлига бошлайди! –деди. Мусо (алайҳиссалом)нинг Аллоҳ таоло нусратини кутиши узоқ­қа чўзилмади, балки бундай қийин вазиятда меҳрибон Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига тезлик билан ижобат қилди: “Бас, Биз Мусога: “Асойинг билан денгизни ургин”, деб ваҳий юбор­дик. Бас, бўлиниб ҳар бир бўлак (сув) баланд тоғ каби бўлди”. Яъни, Биз Мусога Қизил денгизга асойингни ургин, деб ваҳий қилдик. У амримизга қулоқ осиб, уни денгизга урган эди, денгиз икки йўлга бўлинди ва икки тарафдаги ҳар бир бўлак сув худди улкан тоғ каби бўлиб қолди. Ривоятларга қараганда, Фиръавн ғарқ бўлган денгиз ўша пайтда “Қулзум” деб аталган. (―Қулзум сўзи ―қолзаматундан ясалган бўлиб, у ―ютиб юбормоқ маъносини англатади. Чунки Қулзум денгизига тушган одам у томонидан ютиб юборилар ѐки чўкиб кетар эди. Ибн Холавайҳ айтади: ―Қулзум аслида ―Зулқум шаклига эга бўлиб, ушбу сўздаги ҳарфлар ўрни алмашиб, шундай ҳолатга келиб қолган (Ибн Манзур, ―Лисанул ароб, 5-жуз, 3719-бет). – Таржимон.) Аллоҳ таолонинг қудрати билан Мусо (алайҳиссалом) ва у билан бирга бўлган кишилар денгиз тўлқинлари аро очилган йўл орқали нариги томонга эсон-омон ўтиб олдилар. “Ва кейингиларни ўша (йўлга) яқин қилдик”. Яъни, Биз қудратимиз ва ҳикматимиз билан Фиръавн, унинг қўшинини Мусо (алайҳи
ссалом) ва қавмига яқинлаштирдик. Бас, улар ҳам Бани Исроил каби денгиз ўртасидан очилган қуруқ йўл орқали юра бошлаганларида, денгиз ўз тўлқинлари билан улар­ни қарши олди. Хўш, натижа нима билан тугади? Натижада Мусо (алайҳиссалом) ва издошлари саломат қир­ғоқ­қа чиқиб олдилар, Фиръавн лашкарлари билан денгизга ғарқ бўл­ди, изсиз йўқолди. Ушбу қисса бошқалари каби бандаларни ақл юритишга ундаш билан ниҳоя топади: “Албатта, бунда оят-ибрат бордир. Кўплари имон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз Ўзи ғолиб, меҳрибондир”. Яъни, эй муҳтарам пайғамбар, Биз Сизга сўзлаб берган қис­сада ихлос билан ибодат қилиш ва Бизга тоат этиш лозимлигига ундовчи улуғ оят-белгилар бор. Лекин пайғамбаримиз Мусога фақат оз кишиларгина имон келтирдилар. Уларнинг душманлари эса яксон қилинди. Шундай экан, Аллоҳ таоло душманлари ус­тидан ғолиб, улардан муносиб интиқом олувчи, Ўзининг валий бандаларига меҳрибон Зотдир. Духон сурасида Бани Исроилнинг Мисрдан чиқиши, Мусо (алай­ҳиссалом)нинг даъвати, куфр ва исѐнлари сабаб Фиръавн гу­руҳининг ғарқ бўлиши ҳақида ҳикоя қилинади. Қисса Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти билан бошланади: “Аниқки Биз улардан илгари Фиръавн қавмини ҳам имтиҳон қилганмиз ва уларга бир улуғ пайғамбар келганди. У (Мусо) деди: “Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини топширинглар! Албатта, мен сизлар учун ишончли пайғам­бардирман. Ва Аллоҳга кибру ҳаво қилманглар! Албатта, мен сизларга очиқ-равшан ҳужжат келтирурман. Албатта, мен Парварди­горим ва Парвардигорингиздан сизлар мени тош­бўрон қилишларингиздан паноҳ сўрайман. Агар менга имон келтирмасангизлар, у ҳолда мени холи қўйинглар!” Бас, у Парвардигорига: “Дарҳақиқат, улар жиноятчи қавмдир”, деб дуо қилди. Бас, (Аллоҳ Мусога ваҳий юбордики:) “Бандаларим билан бирга тунда йўлга чиққин! Албатта, сизларнинг изи­нгизга тушилур. Ва денгизни сокин қўявергин. Шак-шубҳасиз, улар ғарқ қилингувчи қўшиндир”. Улар қанча­дан-қанча боғ­ларни, чашмаларни, экинзорлар ва улуғ-гўзал жойларни қол­дириб кетдилар. Ва ўзлари вақтичоғлик қил­ган неъматларни (қолдириб кетдилар!). Шундай қилиб Биз уни бошқа бир қавмга мерос қилиб бердик! Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғлагани йўқ ва уларга муҳлат ҳам берилмади!” (Духон, 17–29). Мусо (алайҳиссалом) Фиръавнни Аллоҳ йўлига даъват қилгач, Бани Исроилни озод қилиш мақсадида: – Бани Исроилни менга топширинглар, уларни қуллик ва хору зорликдан озод қилинглар. Улар ушбу дунѐда эмин-эркин, озод ва ҳур бўлиб яшасинлар! – деб таъкидлади. Бу ердаги “Аллоҳнинг бандалари”дан мурод, аввало, Бани Исроил ва қуллик азобидан қийналаѐтган бошқа қавмлардир. “Албатта, мен сизлар учун ишончли пайғамбардир­ман”. Яъни, менинг даъватимга ижобат қилинглар, амримга итоат этинг­лар! Зеро, мен Аллоҳ таоло тарафидан сизларга юборилган ҳақ пайғамбардирман! “Ва Аллоҳга кибру ҳаво қилманглар!” Яъни, Аллоҳ таолога такаббурлик қилиб, Унинг ваҳий ва амрларини паст санаш ҳамда Расулидан юз ўгириб кетишдан эҳтиѐт бўлинглар. Бунинг оқибати яхши эмас!
“Албатта, мен сизларга очиқ-равшан ҳужжат келтирурман”. Яъни, мен сизларга Раббим ҳузуридан ростгўйлигимни тас­диқловчи очиқойдин, инкор қилиб бўлмайдиган мўъжиза ва далилларни келтираман. “Албатта, мен Парвардигорим ва Парвардигорингиздан сизлар мени тошбўрон қилишларингиздан паноҳ сўрайман”. Яъни, мен Раббимдан сизлар мени тош билан уриб, майиб қи­лишингиз ва бирон озор беришларингиздан паноҳ сўрайман. Бас, шундай экан, мен сизлар қилаѐтган макр-ҳийлаларнинг биронтасидан ҳам чўчимайман, Раббимнинг даъватини бекаму кўст етказишда давом этавераман! “Агар менга имон келтирмасангизлар, у ҳолда мени холи қўйинглар!” Яъни, Мусо (алайҳиссалом) насиҳати сўнгида уларга деди: – Гарчи сизлар менга тиш-тирноғингиз билан қаршилик кўрсатсангиз ҳам, сизларни тўғри йўлга давъат қилишдан тўх­тамайман! Сизлар менга имон келтиришингиз лозим. Агар имон келтирмасангизлар, у ҳолда мени ўз ҳолимга қўйинглар, мен бош­қаларни даъват қиламан. Сизлар куфр йўлида оѐқ тираб қат­тиқ туриб олар экансизлар, у ҳолда бу мен учун зиғирча ҳам зиѐн келтира олмайди. Мусо (алайҳиссалом) жон куйдириб, қавмим ҳидоятга келармикан деб насиҳат қилса-да, аммо унинг гапи