и ташийдиган оддий туя эмасдир, балки у Аллоҳнинг ўз пайғамбари Солиҳ (алайҳиссалом)га берган мўъжизасидир. Бас, уни ебичишидан ман қилманглар ва бирон зиѐн ҳам етказманглар, акс ҳолда сизларнинг устингизга Аллоҳ таоло тарафидан азоб юборилгайдир. Қавм ушбу огоҳлантириш ва насиҳатларга қулоқ солдими? Йўқ, улар бунга ижобат қилмадилар, балки ўша туяни сўйиб юбордилар. «Шунда (Солиҳ) айтди: «Уй-жойларингиздан уч кун фойдаланиб қолинглар. Мана шу ѐлғон бўлмаган ваъдадир». Яъни, қавм Аллоҳнинг амрига хилоф қилиб туяни сўйишгач, Солиҳ (алайҳиссалом) уларга бундай дедилар: “Уч кун ичида ушбу масканларингизда яшаб, ундаги неъматлардан фойдаланиб қолинглар, сўнгра устингизга ҳеч кимни соғ қолдирмайдиган азоб келади. Бу Аллоҳ таолонинг ҳақ ваъдасидир, Зеро, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди”. «Энди қачон бизнинг фармонимиз келганида, Солиҳ ва у билан бирга имон келтирган кишиларга ўз раҳматимиз билан (у азобдан) ва ўша кундаги шармандаликдан нажот бердик». Яъни, белгиланган вақтда уларга азоб тушиши ҳақида бизнинг амримиз келганида, Солиҳ ва у билан бирга бўлган мўминларни ўз раҳматимиз билан ўша азобдан ва ўша даҳшатли кундаги бахтсизлик ва хору зор бўлишдан сақладик. Солиҳ (алайҳиссалом) қавми таг-туги билан ҳалок этилди. «Албатта, Парвардигорингиз ҳақиқий куч-қувват эгасидир». Яъни, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат Раббингиз ҳеч нарсадан ожиз қолмайдиган, ўз душманлари устидан ғолиб келувчи Зот ва куч-қудрат соҳибидир.
Ушбу ояти карима Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва мўминларга мушрик қавмлардан етган азиятларга сабр қилишга чақириб, уларга тасалли бериш учун ворид бўлгандир. Сўнгра ушбу золим ва кофир қавмнинг ҳоли не кечганлигини кўриб, ундан ибрат олишга чақириш учун уларнинг оқибатлари келтириб ўтилади: «Золим кимсаларни эса даҳшатли қичқириқ тутиб, гўѐ у ерда ҳеч қачон яшамагандек, турган жойларида тўкилдилар. Огоҳ бўлингизким, албатта, Самуд (қабиласи) Парвардигорларига кофир бўлган эдилар. Огоҳ бўлингизким, Самуд (қабиласи) ҳалокатга учради». Яъни, Солиҳ (алайҳиссалом) қавмининг золим кимсаларини кучли ва даҳшатли қичқириқдан иборат бўлган азоб тутди. Натижада улар юзлари билан ерга йиқилиб, ҳеч бир ҳаракатсиз тарзда ҳалокатга учрадилар. Улар ушбу азобни кўришгач, худди узоқ муддат фаровон ва тўкин-сочин ҳаѐтда яшамагандек бўлдилар. Огоҳ бўлингларки, Самуд қабиласининг золим кишилари Аллоҳ таолонинг неъматларига ношукрлик қилиб куфр келтирдилар. Огоҳ бўлингларки, Самуд қабиласига шу сабабли фалокат ва ҳасрат-надомат бўлди! Намл сурасида ҳам бошқа услубда ушбу қисса ҳикоя қилинади. Унда бир гуруҳ одамлар Солиҳ (алайҳиссалом)ни ўлдириш ҳақида келишиб олишлари ва Аллоҳ таолонинг уни ўша макрдан сақлаб уларни ҳалок қилгани ҳақида айтилади. «Қасамки, Биз Самудга биродарлари Солиҳни пайғамбар этиб юбордик. (У): «Аллоҳга ибодат қилингиз!» (деди). Бас, бехос улар келиша олмайдиган икки гуруҳга бўлиндилар. (Солиҳ) айтди: «Эй қавмим, нега сизлар азоб сўраш билан яхшиликдан илгари ѐмонликни шоширмоқдасизлар?! Сизларга раҳм қилиниши учун Аллоҳдан мағфират сўрасангиз бўлмасмиди?!» Улар дедилар: «Биз сен ва сен билан бирга бўлганлардан деб шумландик». (Солиҳ) айтди: «Сизларнинг ишингиз Аллоҳ ҳузуридадир. Аксинча, сизлар имтиҳон қилинаѐтган қавмдирсизлар». У шаҳарда ислоҳ ўрнига ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган тўққиз нафар кимса бор эди. Ўшалар Аллоҳ номига қасам ичиб айтдилар: «Албатта, уни ва унинг аҳлини тунда ҳалок қилурмиз, сўнгра унинг ворисига: «Бизлар унинг аҳлини ҳалокатига гувоҳ бўлган эмасмиз. Албатта, бизлар ростгўй кишилардирмиз», деймиз». Улар макр қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолларида «макр» қилдик. Бас, уларнинг қилган макрлари оқибати қандай бўлганини кўринг! Биз уларни ва қавмларининг барчасини тор-мор қилдик. Мана, зулм қилганлари сабабли уларнинг уйлари ҳувиллаб қолди! Албатта, бунда биладиган қавм учун ибрат бордир! Имон келтирган ва тақволи бўлган зотларга эса нажот бердик» (Намл, 45– 53). Яъни, Аллоҳга қасамки, Биз Самуд қабиласига биродарлари Солиҳ (алайҳиссалом)ни Бизга ихлос билан ибодат қилишга буюриш ва куфр, фисқ ҳамда исѐн йўлидан қайтариш

учун пайғамбар қилиб бордик. Лекин «Улар келишолмайдиган икки гуруҳга бўлиндилар». Яъни, Биз Солиҳни уларга башорат бериш ва огоҳлантириш учун юборганимизда, тўсатдан улар бир-бири билан уришиб талашувчи икки гуруҳга бўлиниб олдилар: бири Солиҳ (алайҳиссалом) билан бирга имон келтирган кишилар, улар оз сонли эди; иккинчиси, Солиҳ (алайҳиссалом)га куфр келтирган кимсалар бўлиб, уларнинг миқдори кўп эди.
Бу икки гуруҳ ўртасидаги хусуматга Аллоҳ таоло бошқа бир суратда ишора қилган: «(Шунда) унинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар бечоралар – уларнинг ораларидаги мўмин бўлган зотларга: «Сизлар Солиҳни Парвардигор тарафидан юборилган пайғамбар деб билурмисизлар?» дейишди. Улар айтдилар: «Албатта, биз унинг воситасида юборилган нарса (дин)га имон келтиргувчимиз». Мутакаббир кимсалар эса: «Биз сизлар имон келтирган динга кофирмиз», дейишди» (Аъроф, 75–76). Сўнгра Солиҳ (алайҳиссалом)нинг ҳикматли насиҳатлари келтириб ўтилади: «Эй қавмим, нега сизлар азоб сўраш билан яхшиликдан олдин ѐмонликни шоширмоқдасиз?! Сизларга раҳм қилиниши учун Аллоҳдан мағфират сўрасангизлар бўлмасмиди?!» Яъни, Солиҳ (алайҳиссалом) ўз қавмларига қарата таъсирли услубда шундай дедилар: «Эй қавмим, нима учун ҳар сафар сизларни Ҳақ динга даъват қилсам, ундан юз ўгирасизлар, имондан куфрни устун биласизлар, сизларни огоҳлантириб ўтганим – Аллоҳнинг азоби келишини шошилтирасизлар. Бунинг ўрнига, Аллоҳга истиғфортавбалар қилиб, У Зотга ихлос билан ибодат қилмайсизларми?! Шояд, У сизларни афв этиб, ўз раҳматига олса». Бунга жавобан у мутакаббир кимсалар бундай дедилар: «Бизлар сен ва сен билан бирга бўлганлардан деб шумландик». Яъни, эй Солиҳ, сен ва мўминларнинг орамизда бўлиши ва бизларни даъват қилишларингиз сабабли биз ѐмонлик-бахтсизликка, фаровон ҳаѐтдан қаҳатчиликка, енгилликдан қийинчиликка, бойликдан сўнг фақирликка дучор бўлдик. Сўнгра Солиҳ (алайҳиссалом) уларга қарата шундай жавоб қилдилар: «Сизларнинг ишингиз Аллоҳ ҳузуридадир. Аксинча, сизлар имтиҳон қилинаѐтган қавмдирсизлар». Яъни, сизлар даъво қилаѐтганингиздек, бизларнинг орангизда бўлишимиз ѐмонликка йўлиқишингизга сабаб бўлмади, балки сизларнинг куфр-исѐнларингиз туфайли шу қийинчиликларга гирифтор бўлдингиз. Аллоҳ таоло сизларни тавба қиласизларми, гуноҳлардан қайтасизларми, деб синамоқда. Лекин мутакаббир қавм ичидан ушбу насиҳатларни эшитгувчи, унга амал қилгувчи топилмади, балки улар яна ўз куфр ва ношукрликларида давом этиб, Солиҳ (алайҳиссалом) ва унинг аҳлини ўлдиришга аҳд қилдилар. Келаси оятда шу ҳақида айтиб ўтилади: «У шаҳарда ислоҳ ўрнига ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган тўққиз нафар кимса бор эди. Ўшалар Аллоҳ номига қасам ичиб айтдилар: «Албатта, уни ва унинг аҳлини тунда ҳалок қилурмиз, сўнгра унинг ворисига: «Бизлар унинг аҳлини ҳалокатига гувоҳ эмасмиз. Албатта, бизлар ростгўй кишилардирмиз», деймиз». Бу ерда зикр қилинган шаҳардан мурод Солиҳ (алайҳиссалом)нинг шаҳарлари, яъни Ҳижр ўлкасидир. Яъни, улар бир-бирларига шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки, биз Солиҳни ва унинг аҳлини йўқ қилиб юборамиз». Улар кечаси ҳеч ким билмаслиги учун бирдан ҳужум уюштирмоқчи эдилар. Оятда «ворис» деб келтирилганлардан мурод, Солиҳ (алайҳиссалом)нинг хунини талаб қилувчи қариндошларидир. Бундан кўринадики, ўша тўққиз нафар бузғунчилар Солиҳ (алайҳиссалом)нинг қариндошлари унга ѐрдам беришидан қўрқиб, уни ошкора ўлдиришга ботина олмадилар.
Ушбу хиѐнаткор, жиноятчи кимсаларнинг ажабланарли жойи шундаки, улар ўзаро амалга ошираѐтган қабиҳ жиноятларига Аллоҳнинг номини ўртага қўйиб қасам ичдилар, яъни улар Аллоҳга қасам ичиб, ўша жиноятни қилмоқчи бўлдилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло улардан ва уларнинг макр-ҳийлаларидан пок ва беҳожатдур. Лекин Аллоҳ таоло уларнинг ѐмонликлари ва қабиҳ ҳийлаларини ўзларига қайтариб уларни ҳалок қилди. Бас, «Улар макр қилдилар. Биз ҳам «макр» қилдик». Яъни, ўша гуруҳ Солиҳ (алайҳиссалом) ва унинг аҳлини қатл этишга қасам ичиш билан қаттиқ макр қилдилар. Биз Солиҳ ва у билан имон келтирган кишиларга ҳикматли тадбир қилдик ва уларга хиѐнаткор қавмнинг макрларидан нажот бердик. «Улар сезмаган ҳолларида». Яъни, бу хиѐнаткор кишилар бизнинг ҳикм

атли тадбиримизни сезмай қолишди, солиҳ бандаларимизга ғамхўрлик ва раҳматимизни кўрсатиб, уларнинг макридан сақлаб қолганимизни билишмади ҳам. Сўнгра ушбу макрнинг оқибати нима билан якунланганига ишора қилиб ўтилади: «Бас, уларнинг қилган макрлари оқибати қандай бўлганини кўринг! Биз уларни ва қавмларининг барчасини тор-мор қилдик». Яъни, эй оқил инсон, тафаккур қил ва ўзинг учун ушбу бузғунчи қавмлар қиссасидан ибрат ол, Биз уларни ва улар билан бўлганларни ўз пайғамбаримиз Солиҳ (алайҳиссалом)ни инкор қилганликлари учун ҳалок қилдик, улардан ҳеч ким омон қолмади. «Мана, зулм қилганлари сабабли уларнинг уйлари ҳувиллаб қолди!» Яъни, эй оқил инсон, агар сен уларни ҳалок қилганимизга ҳужжат-далил келтиришимизни хоҳласанг, мана сенга далил – уларнинг бўш ва устунлари қулаб тушган уйлари. Улар ўзларининг зулм, куфр, макрлари туфайли шундай аҳволга тушиб қоладилар. «Албатта, бунда биладиган қавм учун ибрат бор». Яъни, Биз уларни ҳалок ва тор-мор қилганлигимизда манфаатли илмга эга бўлиб, солиҳ амаллар қилгувчилар учун ибрат ва очиқ-ойдин ваъз-насиҳатлар бордир. Сўнгра Аллоҳ таоло Ўзининг ўзгармас қонуни ва тақдирини баѐн қилиш билан ушбу қиссани якунлайди: «Имон келтирган ва тақволи бўлган зотларга эса нажот бердик». Яъни, биз ўз фазлу карамимиз билан пайғамбаримиз Солиҳ (алайҳиссалом)га имон келтирган ва Аллоҳ таолодан қўрқиб, ўз нафсларини У рози бўлмайдиган амаллардан сақлаб юрган кишиларга нажот бердик. «Энди Самуд (қабиласи)га келсак, бас, Биз уларни ҳидоят қилган эдик, улар ҳидоятни қўйиб, кўрликни, залолатни ихтиѐр қилдилар. Бас, ўзлари қилгувчи бўлган нарсалари сабабли уларни хор қилгувчи азоб чақмоғи урди. Ва Биз имон келтирган ҳамда тақводор зотларга нажот бердик» (Фуссилат, 17–18). Яъни, Биз Самуд қабиласига пайғамбаримиз Солиҳ (алайҳиссалом)ни юбориб, уларга ҳидоят ва залолат йўлини баѐн қилдик. Бу ердаги ҳидоятдан мурод, яхшилик йўлини баѐн қилиб, унга йўллаб қўйишдир. Аммо улар «ҳидоятни қўйиб, кўрликни, залолатни ихтиѐр қилдилар». Бу ердаги кўрликдан мурод: куфр ва залолат; ҳидоятдан мурод эса: тоат ва имондир. Натижада «Ўзлари қилгувчи бўлган нарсалари сабабли уларни хор қилгувчи азоб чақмоғи урди. Ва Биз имон келтирган ҳамда тақводор зотларга нажот бердик».
Яъни, Солиҳ (алайҳиссалом) қавми куфр ва залолатда давом этиб, ўз пайғамбарларига хилоф иш қилганларининг натижаси Бизнинг уларга ҳалок қилгувчи азобни юборишимиз билан якунланди. Аммо Солиҳ (алайҳиссалом)нинг даъватларига имон келтириб, буюрган нарсаларига эргашиб, қайтариқларидан қайтган зотларни тақволари ва Аллоҳ таолодан қўрқишлари сабабли азобдан қутқардик ва уларга нажот бердик. «Шуаро» сурасида ҳам ушбу қисса баѐн қилинган, унда юқорида айтиб ўтилганларни тўлдириб келувчи баъзи бир қўшимча маълумотлар келтириб ўтилади: «Самуд пайғамбарларини ѐлғончи қилди. Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ айтган эди: (Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?! Албатта, мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат этинглар! Мен бу учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламлар Парвардигори зиммасидадир. Сизлар бу ердаги нарсаларда – боғлару булоқларда, экинлари ва мевалари ғарқ пишган хурмо дарахтлари ичида қўйиб қўйилурмисизлар. Яна моҳирлик билан тоғлардан уйлар йўнмоқдасизлар. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат этинглар! Ва ер юзида бузғунчилик қиладиган ва ўнглай олмайдиган ҳаддан ошувчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар! Улар дедилар: «Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган-ақлдан озган кимсалардандирсан. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг бирон оят-мўъжиза келтир!» У айтди: «(Менинг мўъжизам) мана шу туядир. (Маълум бир кун сув) ичиш навбати уники, маълум бир кун эса сизларнинг ичиш навбатингиздир. Яна унга бирон ѐмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни улуғ куннинг азоби ушлар». Бас, улар (туяни) сўйдилару, надомат қилгувчиларга айландилар. Уларни азоб ушлади. Албатта, бунда оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари имон келтирувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз Ўзи ғолиб ва меҳрибондир» (Шуаро, 142–159). Ушбу ояти карималар Самуд

қабиласининг Солиҳ (алайҳиссалом)га нисбатан қандай муносабатда бўлганлигини баѐн қилиш билан бошланади: «Самуд пайғамбарларини ѐлғончи қилди». Яъни, Самуд қабиласи нафақат Солиҳ (алайҳиссалом)ни, балки уларни Аллоҳга ибодат қилиш учун чақирган, яхши хулқлар билан сифатланишга ундаган барча пайғамбарларни ѐлғончига чиқардилар, ваҳоланки, уларнинг барчаси бир рисолатвазифа билан келган эдилар… Солиҳ (алайҳиссалом) қавмларини Аллоҳга тақво қилишга, Ундан қўрқишга даъват қилиб, сўнгра ўзларини ишончли пайғамбар эканликларини баѐн қилдилар. Шундан сўнг бу қилаѐтган даъватларига улардан ҳеч нарса талаб қилмасликлари, у кишининг ажр-мукофотларини ѐлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи беришини таъкидлайдилар. Шундан кейин ақлли кишиларни Аллоҳ таоло берган неъматларига шукр қилишга чорловчи насиҳатларни қилиб ўтадилар: «Сизлар бу ердаги нарсаларда – боғлару булоқларда, экинлари ва мевалари ғарқ пишган хурмо дарахтлари ичида қўйиб қўйилурмисиз?!» Бу ердаги «Қўйиб қўйилурмисиз?!» саволи инкорни билдиради, яъни «Йўқ, бундай эмас», дейилмоқчи.
Яъни, сизлар бу дунѐда Аллоҳ таолонинг турли хил неъматларига бурканиб, улардан баҳраманд бўлгач, Холиқингиз сизлардан булар ҳақида сўрамайди ѐки Қиѐмат кунида ҳисоб қилинмаймиз, деб ўйлайсизларми? Агар шундай деб ўйлаѐтган бўлсангиз, вақтида кўзингизни очинг, сизлар ҳозир эришиб турган неъматлар завол топгувчи, Қиѐматда Аллоҳ таоло қилиб ўтган амалларингиз ҳақида ҳисоб қилади. Бас, шундай экан, буюк Холиқингиздан кўплаб ажр-мукофотга эришиш учун аввал имон келтиринг, сўнгра солиҳ амаллар қилинг! Сўнгра уларга бошқа бир неъматни эслатиб, уларни яна бир бор Аллоҳ таолога тақво қилишга чақирадилар: «Яна моҳирлик билан тоғлардан уйлар ҳам йўнмоқдасизлар?! Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!» Яъни, сизларни Қиѐмат кунидаги ҳисоб-китобдан ғофил қолишдан ва дунѐда ғурур-кибр қилишдан қайтарганим каби, тоғларда тошларни йўниб уйлар қуриб олишга муккасидан кетишингиздан ҳам қайтараман, чунки бу қаср уйлар ношукрлик, ѐмонлик ва ғурур белгиси, ислоҳ ѐки шукр қилиш маъносида эмас. Солиҳ (алайҳиссалом) уларни тоғлардан йўниб уй қуришдан қайтаришларига сабаб шуки, қавм бу уйлари билан бошқаларга ўз куч-қувватини кўрсатмоқчи, улардан устун эканликларини исботламоқчи эдилар. Лекин агар ислоҳ қилиш маъносида бинолар қуриладиган бўлса, бу марғубдир. Сўнгра уларни ер юзида фисқу фасод ишларни қилувчи кимсаларга эргашишдан қайтарадилар: «Ва ер юзида бузғунчилик қиладиган ва ўнглай олмайдиган ҳаддан ошувчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар!» Яъни, ѐлғиз Аллоҳ таолога итоат этинглар. Куфр ва гуноҳи-маъсиятларга қаттиқ туриб олгувчи ва ер юзида бузғунчилик қилувчи бошлиқларингизга итоат этишни тарк қилинг! Аммо улар бу насиҳатларга қулоқ осмадилар, уларнинг кибри, ғурури, ақлсизлиги бунга йўл қўймади ва шундай раддия билдирдилар: «Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган-ақлдан озган кимсалардандирсан. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг бирон оят-мўъжиза келтир!» Яъни, улар одобсизлик ва аҳмоқлик билан дедилар: “Сен сеҳрланиб, сўнгра ақлдан озаѐтган бир кишисан. Ва сен худди бизга ўхшаш таом ейдиган, сув ичадиган бир инсонсан, холос. Агар ростдан ҳам пайғамбар бўлсанг, буни исботлайдиган бирон мўъжиза ѐки далил келтир-чи?” Улар жоҳилликлари туфайли пайғамбарлар инсон наслидан чиқмайди, деб ўйлар эдилар. Шунда Солиҳ (алайҳиссалом) қавмларининг ҳидоятга киришига сабаб бўладиган бир мўъжиза ато қилишини сўрайдилар. Аллоҳ таоло у кишига бир туяни мўъжиза қилиб берди. Ва Солиҳ (алайҳиссалом) уларга қарата шундай дедилар: «(Менинг мўъжизам) мана бу туядир. (Маълум бир кун сув) ичиш навбати уникидир. Маълум бир кун эса сизларнинг ичиш навбатингиздир. Яна унга бирон ѐмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни улуғ куннинг азоби ушлар». Ушбу ояти карима ҳақида Ибн Касир шундай дейдилар: «Сўнгра улар Солиҳ (алайҳиссалом)нинг Раббисидан келтираѐтган нарсаларнинг ростлигига далолат қилувчи бир мўъжиза кўрсатишни, яъни бир харсанг тошдан фалон-фалон сифатларга эга бўлган, қорнида ўн ойлик боласи бор туяни чиқаришни талаб қилдилар. Солиҳ (алайҳиссалом) агар шу ишни қилсалар, у

лардан имон
келтиришлари ҳақида аҳд олдилар. Улар бунга рози бўлишди. Солиҳ (алайҳиссалом) туриб, намоз ўқидилар ва Аллоҳ таолога тазарру қилиб, улар талаб қилаѐтган мўъжизани ато этишини сўраб, дуо қилдилар. Шунда қавм кўрсатган тош бир туяга айланди. Сўнгра, баъзи кишилар Солиҳ (алайҳиссалом)га имон келтирди, лекин кўпчилик бунга ишонмай ўз аҳдларига вафо қилмадилар ва кофирликларича қолиб кетдилар».15 Яъни, Солиҳ (алайҳиссалом) Аллоҳ таоло томонидан уларнинг талаблари бажо келтирилгач, шундай дедилар: «Бу менинг рост пайғамбар эканлигимни исботловчи туядир. У маълум бир кун булоқдан сув ичса, сизлар бошқа бир кун ичасизлар. У туя сизлар ичадиган куни ўша сувдан ичмас. Унга бирон ѐмонлик етказиб қўйманглар, у ҳолда сизларни буюк кун – Қиѐматнинг азоби ушлайди. Лекин қавм аҳдларида турмай, туяни сўйиб юборишди. Бу ерда «сўйиш» кўплик сийғаси (шакли)да келмоқда, аслида уни бир киши қилган эди. Чунки улар бу қабиҳ жиноятни қилиш учун уни ундаганлар ва шу ишга рози бўлганлар. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломи далолат қилади: «Сўнг улар (Самуд қабиласи) ўзларининг бу шерикларини (туяни ўлдириш учун) чорлаган эдилар, у (келиб қиличини) олдида, (туяни) сўйиб юборди» (Қамар, 29). Бунинг оқибатида улар «Надомат қилувчиларга айландилар», яъни улар имонлари ва тақволари сабабли эмас, балки азобга йўлиқишдан қўрқиб, қилган ишларига пушаймон бўлдилар. Лекин бу ҳолат пушаймоннинг ўрни эмасди, энди ундан фойда йўқ эди. Сўнгра «Уларни азоб ушлади». Яъни, аввалига ер силкиниши, кейин кучли қичқириқ бўлиб, улар ҳалокатга учрадилар. «Албатта, бунда оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари имон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи ғолиб ва меҳрибондир». Солиҳ (алайҳиссалом)нинг қиссаси бошқа сураларда қисқа тарзда келтириб ўтилади: «Самуд қабиласига очиқ (мўъжиза бўлган) туяни ато этганимизда унга зулм қилдилар. Биз мўъжизаларни фақат қўрқитиш учунгина юборурмиз» (Исро, 59). Яъни, Биз Самуд қабиласининг ўз пайғамбарларидан талаб қилган нарсаларини, уларга мўъжиза сифатида бир туяни чиқариш билан ижобат қилдик. Ва уни очиқойдин далолат қилиб қўйдик. Лекин улар ѐлғон ва ношукрлик билан ўз аҳдларига хилоф иш тутдилар, ўз пайғамбарларига исѐн қилиш ва туяни сўйиш билан нафсларига зулм қилдилар. Биз пайғамбарларга мўъжизаларни уларнинг ростгўйлигига далил келтириш ва қавмлари куфр ҳамда исѐн йўлини тутсалар, ѐмон оқибатдан қўрқитиш-огоҳлантириш учун юборамиз. Шамс сурасида ҳам ушбу қисса мўъжаз тарзда келтирилган: «Самуд (қабиласи) ҳаддан ошганлари сабабли (ўз пайғамбарларини) ѐлғончи қилишди. Эсланг, уларнинг орасидаги энг бадбахт кимса қўзғалганида, Аллоҳнинг пайғамбари уларга: «Аллоҳнинг туясидан ва уни суғоришдан (сақланинглар)!» деди. Бас, улар ѐлғончи қилишиб, уни сўйиб юборган эдилар. Парвардигорлари уларнинг бу гуноҳлари сабабли устларига қирғин юбориб, уни баробар қилди. (Зотан, Аллоҳ таоло бу ишнинг) оқибатидан қўрқмас!» (Шамс, 11–15). Яъни, Самуд қабиласи туғѐнга кетганликлари сабабли бизнинг пайғамбаримиз Солиҳ (алайҳиссалом)ни ѐлғончи қилишди. Ушбу қавмнинг энг бадбахт, энг золим кишиси бўлмиш Қаддор ибн Солиф туяни ўлдиришга турганида Солиҳ (алайҳиссалом) уларга шундай дедилар: «Аллоҳ таоло менга мўъжиза қилиб берган бу туяни сўйишдан ва унинг белгиланган муддатда сув ичишига ҳалақит беришдан сақланинглар!» Лекин улар Солиҳ (алайҳиссалом)нинг огоҳлантиришларига қарамай, у кишини ѐлғончига чиқаришди ва туяни сўйиб юборишди. Натижада «Парвардигорлари уларнинг бу гуноҳлари сабабли устларига қирғин юбориб, уни баробар қилди». Бас, огоҳ бўлингларки, «(Аллоҳ таоло бу ишнинг) оқибатидан қўрқмас!» Яъни, Аллоҳ таоло қилаѐтган ишининг оқибатидан қўрқмайди, чунки Унинг барча иши ҳикматли, золимларга берган жазоси эса Унинг адолатидандир. У Зот қилаѐтган ишидан сўралмайди, чунки Ундан бошқа илоҳ ҳам, дунѐни тасарруф этиб тургувчи ҳам йўқдир. Баъзи уламолар: «Оқибатидан қўрқмас» жумласини ўша бадбахт кимсага тегишли, деб айтганлар. Яъни, бу туяни ўлдиришдан келадиган ѐмон оқибатдан қўрқмади, балки ўзининг жоҳиллиги, нодонлиги туфайли ушбу жиноятни амалга оширди. Қамар сурасида Солиҳ (ала

йҳиссалом)нинг қиссалари таъсирли услубда ҳикоя қилинади. Аллоҳ таоло айтади: «Самуд (қабиласи) огоҳлантиришларни ѐлғон, деди. Бас, улар айтдилар: «Бизлар ўзимизнинг орамиздаги бир одамга эргашурмизми?! У ҳолда биз ҳақиқатан ҳам гумроҳлик ва аҳмоқлик-нодонликда бўлурмиз-ку? Бизларнинг орамиздан ана ўшанга эслатма ташланибдими?! Йўқ, у ҳаддан ошган ѐлғончидир». Улар эртага ким ҳаддан ошган ѐлғончи эканлигини билиб олажаклар. Албатта, Биз уларни имтиҳон қилиш учун бир туя юборгувчидирмиз. Бас, (Эй Солиҳ), сен кузатиб ва сабр қилиб туравергин! Ва сувнинг улар ўртасида тақсимлаб қўйилгани ва ҳар бир ичишга ҳозир бўлиши ҳақида уларга хабар бергин! Сўнг улар ўзларининг бир шерикларини чорлаган эдилар, у (қиличини) олдида, (туяни) сўйиб юборди. Бас, менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?! Дарвоқе, Биз уларнинг устига бир даҳшатли қичқириқ юборган эдик, улар худди (қўйлар учун) қўра ясовчининг (қўрасидан тўкилган) хас-хашак каби бўлиб қолдилар. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикрэслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?» (Қамар, 23–32). «Самуд (қабиласи) огоҳлантиришларни ѐлғон, деди». Яъни, Самуд қабиласи Биз ўз пайғамбаримиз Солиҳ (алайҳиссалом) орқали уларни ѐлғон оқибатдан, Қиѐматда даҳшатли азобга йўлиқишдан огоҳлантирганимизда, улар имон келтирмай, ўша огоҳлантиришларни ѐлғонга чиқаришди.
Келаси оятда қавм қандай ѐлғонга чиқаргани ҳақида айтилади: «Улар айтдилар: «Бизлар ўзимизнинг орамиздаги бир одамга эргашурмизми?!» Яъни, Солиҳ (алайҳиссалом) уларни Аллоҳ таолога ибодат қилишга буюриб, бутсанамларга сиғинишдан қайтарганларида, улар инкор ва ғурур билан дедилар: “Биз шу одам наслидан бўлган кишига эргашамизми, устига-устак у олиб келган янги дин ота-боболаримизнинг урф-одат ва эътиқодларига тескари-ку?” Агар у келтирган нарсаларга эргашсак, «У ҳолда биз ҳақиқатан ҳам гумроҳлик ва аҳмоқлик-нодонликда бўлурмиз-ку?» Яъни, «аҳмоқлик-нодонлик» деб таржима қилган сўз, Қуръоннинг асл арабча матнида «суъур» шаклида берилган. Бу сўз «мажнунлик, телбалик» маъноларини англатади. Лекин кўпчилик буни «қайнаб турган жаҳаннам олови» деб тушунтирадилар. Сўнгра қавм Солиҳ (алайҳиссалом)нинг даъватлари нотўғри эканлигини исботламоқчи бўладилар: «Бизларнинг орамиздан ана ўшанга эслатма ташланибдими?!» Яъни, Аллоҳ таоло бизларни четлаб ўтиб, фақат унга ваҳий нозил қилибдими? Йўқ, унга ҳеч қандай нарса тушмаган, балки «У ҳаддан ошган ѐлғончидир». Яъни, Солиҳ (алайҳиссалом) бизларни даъват қилаѐтганида ѐлғон гапираяпти, у мутакаббир, бир ношукр бандадир, холос. Солиҳ (алайҳиссалом) уларнинг назарича, ѐлғончи, мағрур одам эдилар, шунинг учун у киши келтирган даъватларга бўйсунишга ботина олмасдилар. Аллоҳ таоло уларнинг бу даъватларига таҳдид маъносида шундай жавоб қилди: «Улар эртага ким ҳаддан ошган ѐлғончи эканлигини билиб олажаклар». Яъни, бу кофир ва ношукр бандалар яқин орада (ѐки Қиѐматда) ким ѐлғончи, ким мағрур, кибрли эканлигини билиб оладилар. Солиҳ (алайҳиссалом)ми ѐки уларми? Сўнгра Аллоҳ таолонинг Солиҳ (алайҳиссалом)га нима амр қилганлиги ҳақида айтиб ўтилади: «Албатта, Биз уларни имтиҳон қилиш учун бир туя юборгувчидирмиз. Бас, (Эй Солиҳ), сен кузатиб ва сабр қилиб туравергин! Ва сувнинг улар ўртасида тақсимлаб қўйилгани ва ҳар бир ичишга ҳозир бўлиши ҳақида уларга хабар бергин!» Яъни, қавм Солиҳ (алайҳиссалом)дан мўъжиза чиқаришини сўраганда, Биз унга шундай дедик: “Уларга хабар бергинки, дарҳақиқат, Биз уларга туяни юборгувчимиз, кўз ўнгиларида сенинг ростгўй пайғамбар эканлигингга далил сифатида уни чиқарурмиз, яна ушбу туяни юборишимиздан мақсад, уларни синовдан ўтказиш, танлаб олишдир. Шунда сен, улар имон келтирадиларми ѐки ўз куфрларида қолиб кетадиларми, билиб оласан. Ва яна уларга шуни хабар қилгинки, ушбу сув улар ва туя ўртасида тақсим қилинган. Маълум бир кун ундан туя ичади, бошқа бир кун эса қавминг ичади. Лекин улар бу тақсимотдан юз ўгириб, уни қабул қилмадилар ва туяни ўлдириш фикрига тушдилар. «Сўнг улар ўзларининг бир шерикларини чорлаган эдилар». Яъни, Самуд қабиласи орасида энг золим, бадбахт ва мутакаббир кимса бўлган Қаддор ибн Солифни туяни ўлдиришг

а чақирдилар.
Бу ердаги «чорлов»дан мурод, Солиҳ (алайҳиссалом)га хилоф иш тутиш мақсадида туяни ўлдириш фикрини унга баѐн қилиш_дир. Бундан келиб чиқадики, туяни бир киши ўлдирган бўлса-да, бошқалар уни ўша ишга ундаб, қўллаб-қувватлаб турганлар. Шундан сўнг Аллоҳ таоло айтади: «Бас, менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!» Ушбу таъбир Самуд қабиласи Солиҳ (алайҳиссалом)ни ѐлғончи қилгани ва туяни сўйиш билан Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилгани сабабли уларнинг устига тушадиган азобнинг кучли ва даҳшатли эканлигига далолат қилади. Яъни, қара ва эътибор бер, эй оқил инсон, Менинг ушбу қавмга азоб беришим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди? «Дарвоқе, Биз уларнинг устига бир даҳшатли қичқириқ юборган эдик, улар худди (қўйлар учун) қўра ясовчининг (қўрасидан тўкилган) хас-хашак каби бўлиб қолдилар». Таржимада «хас-хашак» деб келтирилган сўз арабча матнда «ҳашим» тарзида ифодаланган. У қуриган дарахт ва ўт-майсалардан тўкилиб қолган хазон ѐки хас маъносини билдиради. «Қўра» сўзи «муҳтазир» шаклида келиб, ҳайвонларни чиқиб кетмаслиги учун ўраб қўйилган тўсиқ маъносини англатади. Бу ўхшатишдан мақсад, Самуд қабиласининг устига юборилган азобнинг жуда даҳшатли бўлганлигидан дарак беради. Самуд қабиласига юборилган азоб Ҳуд сурасида даҳшатли қичқириқ эканлиги айтилган: «Золим кимсаларни эса даҳшатли қичқириқ тутиб, гўѐки у ерда ҳеч қачон яшамагандек, турган жойларида тўкилдилар» (Ҳуд, 67). Бошқа бир сурада эса бу азоб зилзила эканлиги таъкидланган. «Бас, уларни даҳшати зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар» (Аъроф, 78). Фуссилат сурасида бу азоб чақмоқдан иборат эканлиги айтилган: «Бас, ўзлари қилгувчи бўлган нарсалари сабабли уларни хор қилгувчи азоб чақмоқ урди» (Фуссилат, 17-оят). Бу таъбирлар бир-бирига зид эмас, балки маъноси яқин сўзлардир, бу ҳам уларнинг мусибати оғир кечганлигига далолат қилади. Гўѐ Аллоҳ (субҳонаҳу ва таоло) шундай деяѐтгандек: бу ѐлғонга чиқаргувчи қавмни аввал кучли қичқириқ тутди, у ўз қуввати билан ҳамма жойни ларзага келтирди, унинг кетидан чақмоқ чақди, улар қуриган хас-чўпга айланганларидан сўнг ер уларни ютиб ва улар азобга гирифтор бўлдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?» (Қамар, 32). Яъни, Биз Қуръонни зикр ва ѐдлаш учун енгил қилиб қўйдик, бас, унинг қиссалари, ваъдалари, ваъидлари, амр ва қайтариқларидан ибрат-насиҳат олгувчи борми? Бу оят-каримадан мурод: Қуръони каримни ѐдлашга одамларни қизиқтириш, ундан ибрат-эслатма олишга ундаш ва унинг ҳикматли амрлари, одоб-ахлоқлари ҳамда ҳидоятига амал қилишга даъват этишдир. Юқорида ҳикоя қилиб ўтилганларнинг барчаси Қуръони каримда келган Солиҳ (алайҳиссалом) ва қавмларининг қиссалари эди.
Солиҳ (алайҳиссалом) қиссасидан олинадиган ибрат ва фойдалар Бу қиссани тааммул-тадаббур қилган одам ўзига кўплаб ибрат ва насиҳатларни олиши мумкин. Уларнинг энг аҳамиятлиларини қуйида келтириб ўтамиз: 1. Солиҳ (алайҳиссалом)нинг турли йўллар (тарғиб, тарҳиб) билан ўз қавмларини Аллоҳ таолога ибодат этишга даъват қилганлари. У киши қавми азият етказиб, қаршилик кўрсатганида ҳам ҳеч ортга чекинмай, умидсизланмай ўз даъватларида давом этдилар. Аввало, Солиҳ (алайҳиссалом) уларга Аллоҳ таолонинг неъматларини эслатиб, шукр маъносида ихлос билан ибодат қилишга чақирдилар. Уни қуйидаги оятларда кўришимиз мумкин: Солиҳ (алайҳиссалом) қавмига қарата айтадилар: «Сизларни Од (қавми)дан кейин халифа қилиб қўйганини ва сизларга ернинг текисликларида қасрлар қуриб олишингиз, тоғлик жойларида бошпаналар йўниб олишингиз учун маскан берганини эслангиз! Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз ва ерда бузғунчилик қилиб санғиб юрмангиз!» (Аъроф, 74). Яна бошқа бир оятда шундай дейилади: «Самуд (қабиласи)га ўз биродарлари Солиҳни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. У сизларни ердан пайдо қилиб, сизларга унда умр берди. Бас, Ундан мағфират сўранглар ва Унга тавба-тазарру қилинглар! Албатта, Парвардигорим яқин ва (дуоларни) ижобат қилгувчидир» (Ҳуд, 61). Учинч

и бир ўринда Солиҳ (алайҳиссалом) шундай дейдилар: «Эй қавмим, нега сизлар азоб сўраш билан яхшиликдан илгари ѐмонликни шоширмоқдасиз?! Сизларга раҳм қилиниши учун Аллоҳдан мағфират сўрасангизлар бўлмасми?!» (Намл, 46). Аммо бу тарғиблар уларга фойда бермагач, энди Солиҳ (алайҳиссалом) тарҳиб йўлига, уларни агар куфр, исѐн ва ҳайратда кетаверсалар ҳалокатга йўлиқишларидан огоҳлантиришга ўтадилар: «Ва ер юзида бузғунчилик қиладиган ва (ҳеч нарсани) ўнглай олмайдиган, ҳаддан ошувчи кимсаларнинг амрига итоат этманг!» (Шуаро, 151–152). Бошқа оятда шундай дейдилар: «Яна у (туя)га бирон ѐмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни улуғ куннинг азоби ушлар» (Шуаро, 156).
https://t.me/eskiobodmasjidi
https://t.me/eskiobodmasjidi
Telegram
EskiObod_Uz
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
1 декабр, чоршанба куни учун намоз вақтлари
⏰ АЗОН | ТАКБИР вақтлари
Бомдод
05:55 | 06:35
Пешин
12:40 | 12:50
Аср
15:05 | 15:15
Шом
16:42 | 16:47
Хуфтон
18:20 | 18:30
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» («Нисо» сураси, 103-оят).
➥ https://telegram.me/eskiobodmasjidi

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
Ҳаёт йўлларида кимнингдир сўзлари, ёки амаллари сиз учун ибратли бўлиши мумкин. Унга ҳавас қилишингиз мумкин.
Лекин билингки, сизга ҳам кимлардир ҳавас қилар...
Орзу қилар...
Ҳар кимнинг ўз ҳаёт йўли бор.
Ўз олами бор.
Ва сиз бу йўлларга гул-у чечаклар экинг...
Ўзгалар ҳавас билан қарашсин, сиз эса унга лойиқ бўлинг.
Амалларимиздан эртага уялиб қолмайлик. Бу дунёда соҳта гул-у чечакка ўрармиз ҳам, аммо...
У улуғ Кунда ҳолимиз не кечар экан...
Ё Раббим !
Ёлғиз Ўзингдан раҳматингдан, мағфиратингдан умидвормиз...
Кунингиз сермазмун ва барокатли бўлсин, азизлар!
T.me/eskiobodmasjidi

#Мақола
#Мазҳабсизлик
Мазҳабларни инкор қилишнинг ҳукми
Биров мазҳабларни инкор қилса, уларни ёмон деб ҳисобласа, ҳадис китобларига эргашишни даъво қилса, унинг ҳукми қандай бўлади? У мубтадеъ бўладими ёки йўқми?
Унга жавоб. Мазҳаб эгалари – улар Абу Ҳанифа бўладими, Шофиъий бўладими, Молик ёки Аҳмадми ёхуд улардан бошқалари бўладими, мазҳабларини тузишда ва масалаларни ишлаб чиқишда шариатга хилоф қилган эмаслар. Ҳар бирлари тўртта асосий манбага – Қуръон, ҳадис, ижмоъ ва қиёсга суянганлар. Уларнинг ораларидаги ихтилофлар оят ва ҳадисларнинг маъноларини тушунишда юз берган, холос. Уларнинг бирортаси бу борада таассубга йўл қўймаган ёки қиёсни шариатга муқаддам ҳам қилмаган. Ҳидоят имомларининг барчаси қиёсни устун қўйишдан покдирлар. Улардан бирортаси тарафга бу айбни нисбат қилиш айни ёлғон ва бўҳтондир.
Айрим мутаассиблар ҳанафийларни «асҳоб ар-раъй» дейишлари эътибордан соқитдир. Бу ерда қизиқ гап хаёлга келади: райъ сўзига кирган «алиф-лом» артикли «аҳдий» бўлиб, дақиқ райъни билдиради. Яъни, ҳақиқатдан ҳам ҳанафийлар дақиқ, нозик раъй соҳибларидирлар!
Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний Шофиъий ўзининг «ал-Мажмаъ ал-муассас фи-л-мўъжам ал-муфаҳрас» асарида: «Ҳанафий мазҳабида бизнинг мазҳабимизда учрамайдиган мустаҳкам асосга эга қоидалар мавжуд», деб иқрор бўлган. Аллоҳ таоло ўз мазҳабига мустаҳкам бир зотнинг тилидан ҳанафийликнинг гўзаллигини васф қилдириб қўйди. Лекин уни кўпчилик тушунмай келади.
Хуллас, мазҳабларнинг бирортаси оят ва ҳадислар, ижмоъ ва қиёсга мухолиф эмас. Ҳар бир масаланинг асли мана шу тўрт нарсадан бирортасидандир. Шоҳ Валийуллоҳ Деҳлавий «ал-Инсоф фий баён сабаб ал-ихтилоф» асарида ёзади:
«Ушбу қоидаларга кўра фиқҳнинг асосини қурдилар. Ўзларидан олдин бирорта масала борасида сўз юритилмаган, уларнинг замонларида вужудга келган бўлса, бу борада марфуъ-муттасил ёки мурсал ёхуд мавқуф бўлган саҳиҳ ё ҳасан ёки эътиборга лойиқ ҳадис топдилар. Икки шайх (Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ал-Форуқ разийаллоҳу анҳумо), бошқа халифалар, шаҳарларнинг қозилари ва фақиҳларининг хабарларини топганлар. Ёки ўша ҳадис ва хабарларнинг умумийлигидан, ишорасидан ёхуд тақозосидан истинбот қилдилар. Шу хилда Аллоҳ уларга суннатга амал қилишни осон айлади». Тамом.
Демак, юқоридагиларда маълум бўлдики, тўрттала мазҳабни инкор қилувчи ёки уни ёмон деб билувчи агар тўрт мазҳаб шариатга мувофиқ бўлганлиги учун шундай деб инкор қилса ёки ёмон санаса, кофир бўлади. Чунки, у динни хор қилган ва инкор қилган бўлади.
Олимхон Одилхон уғли
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR

Бемазҳаблик иллати
«Мазҳаб керакмас, мен фақат Қуръон ва Суннатга эргашаман» дейдиган, ёки «Мен мазҳабларнинг рожиҳ (кучли) сўзларига амал қиламан» дейдиган одамни пайпоғига масҳ тортаётганини кўрсанг билгинки у каззоб экан.
Чунки у ўзи даъво қилганидай Қуръон ва Суннатга эргашган бўлганида эди оёғини ювган, ёки маҳсисига масҳ тортган бўлар эди.
Мазҳаблар масалаларини рожиҳини олиб амал қиламан деган даъвоси ҳақ бўлганида эди жавробга энг юқори шартларни қўйган мазҳаб сўзига амал қилиб (латта, юпқа пайпоққа эмас) қалин, усти ва ости тери билан қопланган, бир фарсаҳ (6 км) масофага сафар қилса йиртилиб кетмайдиган жавробга масҳ тортган бўлар эди.
Манбалар асосида тайёрланди.
Болтабой ўғли Мулла Умархон масжиди имом хатиби М Юсупов.

#Ихтилоф
Хаворижлар
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ ал-Бухорий»га битган «Фатҳ ал-Борий”» номли асарларида хаворижлар ҳақида бундай деганлар:
أمّا الخوارج فهم جماعة خارجة اى طائفة و هو قوم مبتدعون سمّوا بذلك لخروجهم على الدين و خروجهم على خيار المسلمين
«Хаворижларга келсак, улар қарши чиққан тоифадир. Улар битъатчи гуруҳлар бўлиб, хаворижлар деб номланган. Бу уларнинг динга ва мусулмонларнинг яхшиларига қарши чиққанликлари учундир».
М Абдураҳманов
🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ:
@SOF_TALIMOTLAR

أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони
ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.
📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
⏳┠ 04 : 07
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA

#ЯНГИЛИКЛАР
Наманган вилоятининг таниқли уламолари Янгиқўрғон туманига ташриф буюрди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўрсатмаси асосида вилоят вакиллиги қошида тузилган энг тажрибали имом-хатиблардан иборат тарғибот гуруҳи томонидан бугун Янгиқўрғон туманидаги 10 та жоме масжидда ҳамда масжид ҳудудидаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинида тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Namangan_viloyati_imomlari_Yangiqurgonda
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube