#ЯНГИЛИКЛАР
Наманган вилоятининг таниқли уламолари Наманган туманига ташриф буюрди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўрсатмаси асосида вилоят вакиллиги қошида тузилган энг тажрибали имом-хатиблардан иборат тарғибот гуруҳи......
➡️Батафсил ўқиш 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Namangan_viloyatining_taniqli_ulamolari
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
https://t.me/eskiobodmasjidi

27 ноябр, шанба куни учун намоз вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» («Нисо» сураси, 103-оят).
➥ https://telegram.me/eskiobodmasjidi

ОДАМНИНГ ИККИ ЎҒЛИ (ҚОБИЛ ВА ҲОБИЛ) ҲАҚИДАГИ ҚИССА
Одам болалари қиссаси Қуръони каримнинг Моида сурасида келган. Унда Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), уларга Одамнинг икки ўғли ҳақидаги хабарни ҳақрост тиловат қилинг, ўшанда у иккови қурбонлик қилганларида бировларидан қабул қилинган, иккинчиларидан қабул қилинмаган эди. Шунда у: «Қасамки, сени ўлдирурман» деганида биродари айтди: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилур». Қасамки, агар сен мени ўлдириш учун қўл чўзсанг, мен сени ўлдириш учун қўл чўзгувчи эмасман. Чунки мен бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ таолодан қўрқаман. Мен сени менинг гуноҳим ҳамда ўзингнинг гуноҳинг билан қайтиб, дўзах эгаларидан бўлиб қолишини истайман. Золимларнинг жазоси шудир. Бас, нафси унга биродарини ўлдиришни чиройли кўрсатиб (Қобил) уни ўлдирди ва зиѐн кўргувчилардан бўлиб қолди. Сўнгра Аллоҳ унга биродарининг мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ер титадиган бир қарға юборди. У (қарғанинг қилаѐтган ишини кўриб): «Менга ўлим бўлсин, мана шу қарғачалик бўла олмадимми – биродаримнинг мурдасини ўзим кўма олмадимми?!», деб надомат қилгувчилардан бўлиб қолди. Ана ўша (қотиллик) сабабли Биз бани Исроил зиммасига (шундай фармонни) битдик: Кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўѐ барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаѐт ато этса, демак, у гўѐ барча одамларга ҳаѐт берибди. Дарҳақиқат, Бизнинг пайғамбарларимиз уларга (бани Исроилга) мана шундай ҳужжатлар келтирдилар. Шундан кейин ҳам уларнинг кўплари ер юзида (қон тўкиш билан) ҳаддан ошиб юргувчидирлар» (Моида, 27–32). Ушбу ояти карималар Мусо (алайҳиссалом) қавмининг разилликлари ҳақидаги узун ҳикоядан сўнг келтириб ўтилади. Қавм у кишига эргашмади, балки хилоф иш тутиб, манманлик ва одобсизлик билан «Бас, боргин (Эй Мусо), сен ўзинг ва Парвардигоринг улар билан уришаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб (кутурмиз)», дедилар (Моида, 24). Ушбу оятни келтиришдан мақсад, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ўз қавмларидан етган жабр-зулм ва азиятларни енгиллатиш ва Пайғамбарга эргашмай, унга адоватда бўлиш, худди Қобилнинг ўз биродари Ҳобилга бўлган ҳасади ва душманлиги каби эканлигини баѐн қилиш эди. Яъни, эй Муҳаммад, одамларга ҳақиқат билан ибрат ва насиҳат олишлари учун Одамнинг икки ўғли Қобил ва Ҳобил қиссасини тиловат қилинг. Улардан ҳар бири қурбонлик, яъни у билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун ўз молларидан садақа қилдилар. Аллоҳ Ҳобилнинг садақасини содиқ ва ихлосли бўлганлиги учун
қабул қилди. Қобилнинг садақаси эса унинг нияти ѐмонлиги ва тақвоси йўқлиги сабабли қабул қилинмади. Шунда у ўз биродари Ҳобилга ҳасад ва зулм билан шундай деди: “Сенинг садақанг қабул қилиниб, меники рад этилганлиги сабабли, энди сени аниқ ўлдираман”. Бунга жавобан тақво ва ихлос соҳиби бўлмиш Ҳобил золим ва ҳасадгўй Қобилга шундай жавоб берди: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилур». Яъни, тоат-ибодат ва садақаларни Аллоҳ таоло фақатгина ундан ошкора ва махфий тарзда қўрқувчи муттақий бандаларидан қабул қилади, Аллоҳ берган неъматга ҳасад қилгувчи золим бандалардан эса қабул килмас, сен ҳам Аллоҳ таоло садақангни қабул қилиши учун тақводорлардан бўл! Ҳобилнинг Қобилга берган жавоби энг юксак панд-насиҳат ва иршодлардан иборатдир. Яъники, у садақани қабул қилинишида тақво ва нафсини Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган нарсалардан тийиб юриш васила эканлигини таъкидламоқда. Сўнгра Ҳобил ваъз-насиҳат қилишдан, ўз қалбини поклиги ва сахий, бағрикенглигини намоѐн этувчи сўзларга ўтади: «Қасамки, агар сен мени ўлдириш учун қўл чўзсанг, мен сени ўлдириш учун қўл чўзгувчи эмасман. Чунки мен бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқаман». Яъни, Ҳобил Қобилга ўзаро биродарлик ҳақларини эслатиб шундай деди: “Агар сен мени зулм ва ҳасад қилиб ўлдирмоқчи бўлсанг, мен сени ўлдиришга қодир бўлсам-да, бундай қилмайман, чунки мен оламлар Раббиси бўлмиш Аллоҳ таолодан қўрқаман ва У мени сенга қарши қўл чўзганимни кўриб қолишидан чўчийман. Зеро, бировни ноҳақ ўлдириш катта гуноҳдир, хусусан агар бу икки ака-ука ўртасида содир бўлса…” Қобил: «Сени ўлдирурм

ан», дея қасам ичди ва Ҳобил ҳам бировни ўлдиришдан тийилиши учун қасам ичди. Шу ерда икки ака-ука ўртасида ахлоқ-одоб ва табиат жиҳатидан катта фарқ борлиги кўзга ташланади. Шундан сўнг Ҳобил насиҳат қилишда бошқа услубга ўтди, яъни ноҳақ қотиллик қилгувчиларнинг тақдири ѐмон бўлишини айтиб ўтди: «Мен сени менинг гуноҳим ҳамда ўзингнинг гуноҳинг билан қайтиб, дўзах эгаларидан бўлиб қолишингни истайман. Золимларнинг жазоси шудир». Яъни, Ҳобил Қобилга огоҳлантириб деди: Аллоҳ таоло сенга фақат тақводор бандаларидангина қабул қилишини баѐн қилди, сен улардан бўлгин, мен сенга биродарлик ҳақларини эслатдим, сени ўлдиришдан мени тўсаѐтган нарса Аллоҳ таолодан қўрқувим эканлигини ҳам айтиб ўтдим. Охири сенга айтаманки: Мен сени Аллоҳ таолога зулм ва ҳасад туфайли қотиллик гуноҳингни кўтарган ҳолатингда Аллоҳ таолога қайтишингни хоҳлайман. Ва шу гуноҳинг туфайли охиратда жаҳаннам эгаларидан бўласан, бу адолатли ҳукм ҳамда ўз нафсларига ва ўзгаларга зулм қилгувчи кимсаларнинг жазосидир. Ҳикоянинг шу еригача Ҳобил ўз акасига бир қанча ҳикматли насиҳатлар қилиб ўтди, баъзида тарғиб билан, баъзида эса тарҳиб (қўрқитиш) билан. Лекин Қобил ушбу насиҳатларга қулоқ солмай, энг жирканч ва қабиҳ жиноятга қўл урди. Келаси оятда у ҳақида айтиб ўтилади: «Бас, нафси унга ўз биродарини ўлдиришни чиройли кўрсатиб (Қобил) уни ўлдирди ва зиѐн кўргувчилардан бўлиб қолди».
Қуртубий «Бас, нафси унга чиройли кўрсатиб…» жумласини қуйидагича тафсир қиладилар: «Нафси бу ишни қилишга уни васваса қилди, руҳлантирди ва ўз биродарини ўлдиришни осон қилиб кўрсатди ва Қобил бу ишни қилди»10. Яъни, Қобил эшитган насиҳатларни унутди, нафси унга ўша оғир жиноятни зийнатлаб қўйди, уни ўлдирди ҳамда дунѐ ва Охиратда ҳасрат қилгувчилардан, зиѐн кўргувчилардан бўлиб қолди. Унинг дунѐда ҳасрат қилгувчилардан бўлиб қолишига сабаб, у ўз укасини ўлдирди, ака-ука бир-бирига суянчиқ, ѐрдамчи, у ана ўша нарсадан айрилган эди. Охиратда ҳасрат қилгувчилардан бўлиб қолишига сабаб эса, у оғир жиноят, яъни одам ўлдиришдек манфур бир гуноҳ ишга қўл урганди. Кейинги оятда ака ўз укасини ўлдирганидан сўнг нима содир бўлганлиги айтилади: «Сўнгра Аллоҳ унга биродарининг мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ер титадиган бир қарға юборди. У (қарғанинг қилаѐтган ишини кўриб): «Менга ўлим бўлсин, мана шу қарғачалик бўла олмадимми – биродаримнинг мурдасини ўзим кўма олмадимми?!», деб надомат қилгувчилардан бўлиб қолди». Яъни, Қобил энг жирканч жиноятни содир этгач, қаршисида бир мурда ѐтганини кўриб, уни нима қилиш ҳақида боши қотиб қолди – ҳайрон бўлди. «Сўнгра Аллоҳ унга ер титадиган бир қарға юборди», Яъни, Аллоҳ таоло тумшуғи ва оѐқлари билан ер ковлайдиган бир қарғани осмондан туширди, мақсад, ушбу қотилга мурдани қандай кўмишни ўргатиш эди. Яъни, Ҳобил жасадининг ҳиди бузилмаслиги ѐки ҳайвон ва қушларга емиш бўлмаслиги учун унинг жасадини тупроққа кўмиш кўрсатилди. Шу ерда Қобил қилиб қўйган оғир гуноҳи учун ҳасрат ва надоматлар айтади: «Менга ўлим бўлсин, мана шу қарғачалик бўла олмадимми – биродаримнинг мурдасини ўзим кўма олмадимми?!» Яъни, менинг айѐрлигим шу қарғачалик бўлиб, ўз укамнинг жасадини тупроққа кўмишимга қодир қилмадими? У қушларнинг энг паст табақасидан, мен эса ақлли одамман-ку?! У ўзига ушбу саволларни бериб, ўша қарғачалик бўла олмагани учун «Надомат қилгувчилардан бўлиб қолди». Бу Қуръони каримда ҳикоя қилинган Одамнинг икки ўғли: Қобил ва Ҳобил қиссасидир. Тадаббур қилиб кўрган одам унда кўпгина ҳикмат ва ибратларни кўриши мумкин. Улардан энг асосийлари: 1. Ушбу қисса Қуръони карим Аллоҳ таолонинг даргоҳидан нозил қилинганига далиллардан бири, чунки бу ва шунга ўхшаш қиссаларни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аввал билмас эдилар, Аллоҳ таоло у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ўта балоғат, фасоҳат ва таъсирли услубда ҳикоя қилмоқда, токи ақл эгалари ундан ибрат олсинлар: «Албатта, бу ҳақрост қиссадир. Ва ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Аллоҳнинг Ўзи бор. Ва албатта, Аллоҳнинг Ўзигина қудрат ва ҳикмат эгасидир» (Оли Имрон, 62). 2. Аллоҳ таолога тақво қилиш, ихлосли ва яхши ниятли бўлиш ибодатларнинг қабул бўлиши учун васила эканлиги. Алл

оҳ таоло айтади:
«Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда (риѐкорлик билан) бирон кимсани (Унга) шерик қилмасин!» (Қаҳф, 110). «Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» (Ҳужурот, 13). «Саҳиҳайн»да Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Айтилдики: Эй Расулуллоҳ, инсонларнинг энг ҳурматлиси ким? У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Тақводорроғингиздир». Шунингдек, Аллоҳ таоло Ҳобил тилидан бизга ҳикоя қилади, у ўз акаси Қобилга насиҳат қилар экан, шундай деди: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилур». 3. Ҳар бир замон ва маконда одамлар ичида Аллоҳ улардан рози ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўладиган яхшилар ва тўғри йўлни кўрсалар, уни четлаб ўтувчи, залолат йўлини тутувчи ѐмон тоифадаги кишиларнинг бўлиши. Яхши кишиларни Қуръон ҳикоя қилганидек Ҳобил мисолида кўришимиз мумкин. У ўз акасига ҳикматли насиҳатлар қилди. Аввало, амали қабул бўлиши учун Аллоҳга тақво қилишга чақирди, иккинчидан, биродарлик ҳақлари ва у тақозо этадиган нарсаларга риоя этишга ва учинчидан, одам ўлдиришдек бир манфур жиноятни содир этмасликка даъват қилди. Аммо ѐмон тоифадаги кишиларни Қобил мисолида кўриш мумкин. У золим, ҳасадгўй, нафратчи инсон эди ва укасининг насиҳатларига қулоқ илмади, балки унда жоҳиллиги устун келиб, ўз ҳасади ва ғиллу ғашларини «йўқотиш» мақсадида уни ўлдирди. 4. Агар инсон ҳасад иллатига гирифтор бўлса, нафси уни ҳалокат сари етаклайди, адоват, гуноҳ, туғѐн ва залолатни унга зийнатлаб кўрсатади… Ушбу қиссадан очиқ-ойдин кўришимиз мумкинки, Қобилнинг Ҳобилга бўлган ҳасади, уни ўз укасини ўлдиришга ундаган энг асосий сабаблардан бири бўлди. Ушбу қотиллик ер юзидаги илк маротаба содир этилган жиноят эди. Алусий айтадилар: Имом Муслим ва Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «( ер юзида) илк бор Одам фарзанди (Ҳобил) зулм билан ўлдирилди, шунинг учун бу нарса қотилликни бошлаб берди». Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қиладилар: «Биз (Қиѐматда) Одам фарзанди, қотил бўлмиш (Қобил)ни жаҳаннам аҳлининг азоблари унга бўлиб берилаѐтганини кўрамиз, уларнинг ярим азоби унга бўлади» (Байҳақий ва Ибн Жарир ривояти)11. Ушбу қиссанинг сўнгида Аллоҳ таоло шундай дейди: «Ана ўша сабабли Биз бани Исроил зиммасига (шундай фармонни) битдик: Кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўѐ барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаѐт ато этса, демак, у гўѐ барча одамларга ҳаѐт берибди». Яъни, Қобил укаси Ҳобилни зулм ва ҳасад билан ноҳақ ўлдиргани учун, Биз: «Ким одамлар орасидан бир жонни ноҳақ ўлдирса, гўѐ у барча инсонларни ўлдирибди, кимки уларни ўлимдан қутулишига сабаб бўлса, гўѐки у барча инсонларни тирилтирибди (қутқарибди), деб ѐзиб қўйдик. 5. Инсон бирон хато қилиб қўйгач, надомат, пушаймон қилиши ундан ўша гуноҳни кетказмайди, чунки бу ҳар бир одамга хос бўлган хислатдир, ҳар ким бир қабиҳ ишни қилиб қўйгач, сўнгра афсусланиши табиий. Лекин кимки бирон гуноҳ содир қилиб, кейин Аллоҳни эсласа, Унга чин дилдан – насуҳ тавба қилса ва ўша гуноҳлардан қайтса, Аллоҳ у бандани кечиради. Бунинг учун, яна такрорлаб ўтамиз, чин қалбдан истиғфор ва тавба айтиш лозим.

Telegram
EskiObod_Uz
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
#Мақола
#Сохта_салафийлар
Сохта салафийлар солиҳ амаллар савобини Пайғамбаримизга ҳам ва бошқа ўликларга ҳам ҳадя қилиш жоиз эмас.
Динимиз Ислом инсонийлик динидир, одоб‑ахлоқ динидир, яхшилик ва эзгулик динидир. Исломга кўра, инсон ўлиши билан унут бўлмайди ва шу боис, унинг тириклар зиммасида ҳақлари, тирикларнинг ўтмишдошлари олдида бурчлари бўлади. Шунинг учун ҳам Исломда ўтганларни хотирлаш, уларнинг ҳақларига дуо қилиш тарғиб этилган. Қуръони Карим мусулмон умматини ўз ўтмишдошларини хотирлаб, ҳақларига мағфират сўраб дуода бўладиган уммат, дея таърифлаган. Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида шундай дейди:
«Улардан кейин келганлар: «Роббимиз! Бизларни ҳам, биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни ҳам мағфират қилгин ва бизнинг қалбимизда иймон келтирганларга нисбатан ғилли‑ғаш қўймагин. Роббимиз! Албатта, Сен ўта шафқатли ва раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10‑оят).
Ушбу илоҳий таълим асрлар оша мусулмон оламида амалда жорий бўлиб келган. Шу билан бирга, ўтганларнинг номидан яхши амаллар қилиб, савобини уларга бағишлаш ҳам бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари билан шариатимизда жорий қилинган амалдир. Бу мавзуга оид диний таълимотларни чуқур ўрганган уламоларимиз Қуръон тиловат қилиб, савобини ўтганларнинг ҳаққига бағишлаш ҳам мазкур шаръий кўрсатма остига дохил эканини таъкидлайдилар. Улар: «Бу борада келган ҳадислар ўрганилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган кишисининг номидан бирор эзгу амал қилмоқчи бўлиб, унинг савоби етиши ҳақида сўраган кишиларга: «Ҳа, савоби етади», деб жавоб берганлар. У зотдан Қуръон тиловатининг савоби етиши ҳақида сўралгани ривоят қилинмаган бўлса‑да, бошқа саволларга берган жавобларидан хулоса қилиш мумкинки, агар у ҳақда сўралганда, унга ҳам «Ҳа, савоби етади», деб жавоб берган бўлардилар», дейдилар.
(Давоми бор)
Асабоев Ғайратжон
🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ:
@SOF_TALIMOTLAR

#Ихтилоф
Ҳизбуттаҳрирнинг "ҳалифалик" масаласига раддия
Аббосий халифалиги ва Умар ибн Абдулазиз каби марвонийлар сулоласининг баъзи вакилларини мусулмон уммати халифа деб келган бўлса-да, бироқ Аллома Тафтазоний фикрига кўра, ҳадисда тилга олинган халифаликдан мақсад тўлиқ халифалик, яъни у шундай халифаликки, унга қарши ҳеч бир мухолафат бўлмаган, ундан бошқаларга байъат қилишга одамларда майл уйғонмаган.
Яъни, “хулафои рошидин” (“тўғри йўлдан борувчи халифалар”) Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн ал-Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб разийаллоҳу анҳум ажмаъин бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифалари бўлганлар.
Демак, Аллома Тафтазоний айтишича, мусулмонларнинг норозилигига сабабчи бўлиб, бир тўда одамлар ўзларича халифалик эълон қилгани билан улар ҳақиқий бўла олмайдилар. Улар ўзларининг “халифалиги”га қанчалик оят ва ҳадис келтирсалар ҳам, улар ишончли ва том маънодаги халифа эмаслар!
Аллома Тафтазоний ҳам ҳозирги даврда халифалик тузишни тарғиб қилувчилар доим келтирадиган ҳадиси шарифга эътибор қаратган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадис келтирилади:
مَنْ مَاتَ مِنْ أَهْلِ الْقِبْلَةِ وَلَمْ يَعْرِفْ إِمَامَ زَمَانِهِ مَاتَ مَيِّةً جَاهِلِيَّةً.
“Аҳли қибладан ким ўз замонасининг имомини танимасдан вафот этса, жоҳил бўлиб вафот этибди”.
Аллома Тафтазоний мазкур ҳадис эътиборидан уммат Набий (с.а.в.) вафотидан кейин энг муҳим ишни қилдилар. Яъни, ўзларига раҳбарни тайинладилар. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дафн қилинмасдан олдин бу ишни амалга оширдилар ва бу ишни ҳар бир раҳбар вафотидан кейин ҳам давом эттирдилар, деганлар. Яъни, бу ерда ҳеч қандай халифалик ҳақида гап-сўз йўқ. Мазкур ҳадисда ҳар бир даврдаги, ҳар бир юртнинг ўзлари тинч йўл билан сайлаб қўйган раҳбарлари назарда тутилган.
Ҳадисда тилга олинган “имом” сўзи диний раҳбар – масжид имомини ҳам, сиёсий раҳбар – давлат раҳбарини ҳам назарда тутади. Фиқҳий манбаларда ҳам “имом” сўзи ана шу икки маънода қўлланади. Ундан фақат “халифа”ни эътиборга олиш маъноси йўқ.
Иккинчидан, айтиш лозимки, “Шарҳ ал-ақоид ан-насафия”нинг энг машҳур шарҳ қилувчиларидан Рамазон афанди фикрича, бу ҳадисдаги “ўз замонининг имоми” сўзидан мурод ўша даврга юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.
Халифаликни ва халифалик тузишни тарғиб қилувчилар юқоридаги ҳадиси шарифни келтириб, ўзларининг ғаразли мақсадлари учун ниқоб қилиб оладилар, лекин шу маънодаги қуйидаги саҳиҳ ҳадиси шарифни яшириб келадилар:
من خرج من الطاعة وفارق الجماعة فمات مات ميتة جاهلية ومن خرج على أمتي يضرب برها وفاجرها لا يتحاشى من مؤمنها ولا يفي لذي عهدها فليس مني ومن قاتل تحت راية عمية يدعو إلى عصبية أو يغضب لعصبية فقتل فقتلة جاهلية
“Кимки итоатдан чиқиб ва жамоатдан ажралиб вафот қилса, жоҳилият ўлиги ҳолда ўлиб кетади.
Кимки умматимга қарши чиқиб, яхшисини ҳам, ёмонини ҳам (бўйинига қилич ва болта ила) ура бошласа, уларнинг мўъминлигига парво қилмай қўйса, уларнинг аҳдлашган кимсаларига вафо қилмаса, у мендан эмас! Кимки асабийликка чақирадиган кўр байроқ остида уришса, ёки асабийлик билан ғазабланаверса, у ўлдирилса, жаҳолат ҳолида ўлдирилган бўлади!”.
Мазкур ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳозирги кунда аҳмоқона “халифаликни қайта қуриш” режаси билан мўъмин-мусулмонларга қарши чиқаётган, мусулмонларни ўлдираётган, асабий ва ғазабнок нокасларни огоҳлантирмоқдалар, уларнинг ўзлари жаҳолатда, ҳаром ўлимтик ҳолида ўлиб кетишларини башорат қилмоқдалар.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, “халифаликни қайта қуриш” масаласи асрлар давомида турли фирқалар томонидан даврий равишда кўтарилиб турган.
Бугунги кунда ҳам бу масала баъзи адашган фирқалар томонидан кўтарилмоқда. Юқорида келтирилган далиллар мазкур оқимларнинг қарашлари нотўғрилигини исботлайди ва уларнинг қилаётган бу даъволари фақат ўзларининг ғаразли мақсадларини ниқоблашдан ўзга ҳолат эмас эканини кўрсатади.
Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" масжиди имом хатиби
Ғайратжон Асабоев.

#Мотуридийлик
Тахрирчилар муқаллиднинг иймони иймон эмас хизбнинг фикрати ва тариқатига иймон келтириш кераклигини айтишади.
Кимгадир бирор нарсани тақиш ёки нимагадир бирор нарсани осиб қўйишга нисбатан араб тилида “қоллада” феъли ишлатилади. Шу маънода муқаллид (тақлид қилувчи) тақлид қилинганнинг сўзини гўё ўзининг бўйнига тақиб олаётгандек бўлгани учун унга муқаллид дейилади. Ақоид уламолари тақлид қилишга шундай таъриф берганлар:
“Маъсум зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзганинг сўзини далилсиз қабул қилиб олиш тақлид, дейилади”.
Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ақидада, амалда ва умуман барча ишларда эргашиш тақлид бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига далил сўралмайди, балки у зотнинг сўзлари, қилган ишлари ва “тақрир” (бирор ишни қарор топтириш)лари мусулмон киши қабул қилиши шарт бўлган далил ҳужжат ҳисобланади. Зеро, у зотга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш бўлади.
Демак, умрида Ислом ҳақида умуман эшитмаган кимсанинг олдида Аллоҳ таолога иймон келтириш лозимлиги айтилиб, шаҳодат калимаси ўргатилса, у ҳам айтувчига тақлид қилиб мазкур калимани қайтарса, шу айтганларининг ўзи билан мўмин ҳисобланадими ёки ҳисобланмайдими? Мана шу масала уламолар ўртасида ихтилоф қилинган.
Уламолар муқаллид деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа кишининг сўзини далилсиз қабул қилувчи киши тушунилишига иттифоқ қилганлар. Аммо далилсиз қабул қилувчи деганда ким тушунилиши тўғрисида икки хил қараш айтилган:
1. Одамлардан узоқ олис тоғ чўққиларида яшовчи билан одамлар орасида яшовчи орасида фарқ йўқ, барча инсонлар муқаллид бўлишлари мумкин;
2. Одамлардан узоқ олис тоғ чўққиларида яшовчи иймону Ислом ҳақида умуман эшитмаган кишигина муқаллид бўлади. Одамлар орасида яшовчилар эса барчалари фикр юритувчи ва далил изловчи кишилар бўлади.
Мана шу иккинчи қараш Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаби ҳисобланади.
Муқаллидларни ҳам уламолар икки қисмга ажратганлар:
1. Ўзганинг сўзини қабул қилиб, бу сўзда қатъи турувчи. Яъни унга бу гапни айтган киши ўша гапидан қайтса ҳам, қайтмасдан тура оладиган киши;
2. Ўзганинг сўзини қабул қилган, аммо бу сўзда қатъи жазм қилмаган киши. Яъни унга бу гапни айтган киши ўша гапидан қайтса, бу ҳам, албатта, қайтадиган киши.
Муқаллиднинг иймони эътиборли экани ҳақидаги баҳс биринчи қисмга тегишлидир. Иккинчи қисмнинг эса иймони эътиборли эмаслиги билиттифоқдир. Чунки шак ва тараддуд асло иймон ҳисобланмайди.
Муқаллиднинг иймонини эътиборсиз ҳисоблайдиганлар қуйидаги маънодаги сўзларни айтадилар: Диннинг асосида тақлид қилиш жоиз бўлмайди. Чунки бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишга буюрилганмиз, у зот эса диннинг асосини билишга буюрилганлар:
“Бас, (эй Муҳаммад!) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканини билинг” .
Янгиқўрғон тумани Эскиобод жомеъ масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев

Зикр
Ҳаётингизни беҳуда ўтказманг
Рабиъ ибн Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ:
- "Фақатгина тўққиз каломда яхшилик бор" - дер эди.
1. Таҳлил - Ла илаҳа иллаллоҳда;
2. Такбир - Аллоҳу акбарда;
3. Тасбеҳ - Субҳаналлоҳда;
4. Таҳмид - Алҳамдулиллаҳда;
5. Яхшиликдан савол беришда;
6. Ёмонликдан паноҳ сўрашда;
7. Амру-маъруф қилишда;
8. Наҳий-мункар қилишда;
9. Қуръон тиловат қилишда.
T.me/eskiobodmasjidi

«Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!”
Маъноси:
“Аллоҳим! Сенга лаббай ва яна лаббай! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқ! Сенга лаббай! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам Сенга мулкдир! Сенинг шеригинг йўқдир!”
Аллоҳ таоло ҳар бандани Уйида икром этиб, меҳмон айласин ва “Лаббайка”ни ота онагиз,оилангиз,фарзандларингиз,дўстларингиз билан бирга айтишни насиб этсин!
Айтганларга қайта айтишлик,Аллоҳимнинг икки харамида яна бўлишлик насиб бўлсин..

t.me/eskiobodmasjidi

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2021 ЙИЛ 28 НОЯБР (1443ҳ - 21 Робиъул саний ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
⏰ ТОНГ - 05:54
⏰ ҚУЁШ - 07:16
⏰ ҚИЁМ - 12:00-12-10
⏰ АСР - 15:05
⏰ ШОМ - 16:47
⏰ ХУФТОН - 18:23
#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-05 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
|📚muhaddisuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

ИДРИС (АЛАЙҲИССАЛОМ) ҚИССАСИ
Тарихчи олимларнинг китобларида Идрис (алайҳиссалом)нинг насаблари
қуйидагича келтирилган: Идрис ибн Йорид ибн Маҳлойил ибн Қайнон ибн Ануш ибн Шис ибн Одам (алайҳиссалом).
Айтиладики: Унинг исми «Таврот» ва «Инжил»да «Хунух» тарзида келган.
Арабчасига «Ахнух» шаклида бўлади. Қуръони каримда Идрис (алайҳиссалом)
тўғрисида қисқа тарзда маълумот бериб ўтилади. Аллоҳ таоло айтади: «Яна ушбу китобда Идрис (қиссаси)ни зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ростгўй Пайғамбар эди. Ва биз уни юксак мартабага кўтардик» (Марям, 56–57).
Яъни, Эй Муҳаммад, Биз сизга нозил қилган бу Китобда Идрис
(алайҳиссалом)нинг хабарини эсланг, зеро у содиқ ва Биз уни пайғамбарлик билан шарафлаган кимсалардан эди.
«Ва Биз уни юксак мартабага кўтардик» ояти у кишининг Аллоҳ таоло
даргоҳида улуғ мақомга эга эканликларидан дарак беради.
Баъзи уламолар: «Ушбу оятдан мурод, олий макон бўлмиш жаннатдир, у киши
ўша ерда маскан топганлар, зеро, бундан ҳам олийроқдир», деб айтишган.
Алусий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: «Идрис Нуҳ (алайҳиссалом)дан олдинги пайғамбар эди, ораларида 100 йил ўтган».
У киши илк бор юлдузларни кузатиб, ҳисоб-китоб қилган инсон ва Одам
(алайҳиссалом)дан сўнгги энг биринчи расул (элчи)лардан эдилар.
Идрис (алайҳиссалом) Исро ва Меърож кечалари Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учратган пайғамбарлар орасида бор эдилар. «Саҳиҳайн»да Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинади: «Мен Идрис (алайҳиссалом)ни олдига келиб, унга салом бердим. У эса: «Хуш келибсиз, биродар ва пайғамбар», деб жавоб берди».
Аллоҳ таолонинг Китоби ѐки суннати набавийяда Идрис (алайҳиссалом)
юборилган қавм ҳақида бирон хабар айтилмаган. Лекин тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, Идрис (алайҳиссалом) Ироқдаги Бобил шаҳрида туғилганлар. Аллоҳ таоло у кишини Бобил аҳлига юборган, сўнгра Мисрга ҳижрат қилганлар ва аҳлини Аллоҳ таоло учун холис ибодат қилишга чақирганлар. У кишига эргашган эргашди, юз ўгирган юз ўгирди, лекин Идрис (алайҳиссалом) токи Аллоҳ таоло билан учрашгунча одамларни ибодатга чақиришда давом этдилар.
https://t.me/eskiobodmasjidi
Тарихчи олимларнинг китобларида Идрис (алайҳиссалом)нинг насаблари
қуйидагича келтирилган: Идрис ибн Йорид ибн Маҳлойил ибн Қайнон ибн Ануш ибн Шис ибн Одам (алайҳиссалом).
Айтиладики: Унинг исми «Таврот» ва «Инжил»да «Хунух» тарзида келган.
Арабчасига «Ахнух» шаклида бўлади. Қуръони каримда Идрис (алайҳиссалом)
тўғрисида қисқа тарзда маълумот бериб ўтилади. Аллоҳ таоло айтади: «Яна ушбу китобда Идрис (қиссаси)ни зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ростгўй Пайғамбар эди. Ва биз уни юксак мартабага кўтардик» (Марям, 56–57).
Яъни, Эй Муҳаммад, Биз сизга нозил қилган бу Китобда Идрис
(алайҳиссалом)нинг хабарини эсланг, зеро у содиқ ва Биз уни пайғамбарлик билан шарафлаган кимсалардан эди.
«Ва Биз уни юксак мартабага кўтардик» ояти у кишининг Аллоҳ таоло
даргоҳида улуғ мақомга эга эканликларидан дарак беради.
Баъзи уламолар: «Ушбу оятдан мурод, олий макон бўлмиш жаннатдир, у киши
ўша ерда маскан топганлар, зеро, бундан ҳам олийроқдир», деб айтишган.
Алусий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: «Идрис Нуҳ (алайҳиссалом)дан олдинги пайғамбар эди, ораларида 100 йил ўтган».
У киши илк бор юлдузларни кузатиб, ҳисоб-китоб қилган инсон ва Одам
(алайҳиссалом)дан сўнгги энг биринчи расул (элчи)лардан эдилар.
Идрис (алайҳиссалом) Исро ва Меърож кечалари Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учратган пайғамбарлар орасида бор эдилар. «Саҳиҳайн»да Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинади: «Мен Идрис (алайҳиссалом)ни олдига келиб, унга салом бердим. У эса: «Хуш келибсиз, биродар ва пайғамбар», деб жавоб берди».
Аллоҳ таолонинг Китоби ѐки суннати набавийяда Идрис (алайҳиссалом)
юборилган қавм ҳақида бирон хабар айтилмаган. Лекин тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, Идрис (алайҳиссалом) Ироқдаги Бобил шаҳрида туғилганлар. Аллоҳ таоло у кишини Бобил аҳлига юборган, сўнгра Мисрга ҳижрат қилганлар ва аҳлини Аллоҳ таоло учун холис ибодат қилишга чақирганлар. У кишига эргашган эргашди, юз ўгирган юз ўгирди, лекин Идрис (алайҳиссалом) токи Аллоҳ таоло билан учрашгунча одамларни ибодатга чақиришда давом этдилар.
https://t.me/eskiobodmasjidi
Telegram
EskiObod_Uz
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
#Кун_мақоласи
ДУОСИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИГАН УЧ ТОИФА КИШИЛАР
Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у отасидан ривоят қилинади:
«Уч тоифа одамнинг дуоси қабул бўлмайди.
1-Ўз қариндоши зиддига дуо қиладиган одамнинг, ҳолбуки, унга силаи-раҳм қилиш буюрилган эди.
2-Бир киши хотинини дуоибад қилиб Аллоҳдан ўзини ундан қутқазишни сўрайди. Ҳолбуки, Аллоҳ унинг қўлига анинг талоғи бериб қўйибди.
3-Бировнинг зимасида моли бор-у, уни ёзмаган ва гувоҳи ҳам йўқ одамнинг».
Шарҳ: Бу ривоятдан яқин ва бир-бирида ҳақи бор кишиларнинг дуоибадлари қабул бўлмаслигини билиб оламиз. Мисол тариқасида улардан уч тоифаси зикр қилинмоқда.
Биринчиси - Ўз қариндоши зиддига дуо қиладиган одамнинг дуоси қабул бўлмайди.Қариндошлик бурчи, вазифаси – унга силаи-раҳм қилиш, яхшилик қилиш керак эди. Бу одам эса қариндошини зиддига дуо қилаяпти. Шунинг учун бу одам Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилганлигидан дуоси қабул бўлмади.
Иккинчиси - бир одам бор хотинини дуои-бад қилаяпти. Эй худо, шундан мени қутқаргин, деяпти. Бу одамни ҳам дуоси қабул бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло талоқни унинг қўлига бериб қўйган. Хоҳламасанг қўйвор буни, қарғаб нима қиласан. Худо буни олгин, мени бундан қутқаргин, дейишнинг нима кераги бор? Аллоҳ сенинг қўлингга талоқни бериб қўйибди. Бировни қарғаб, унга ёмонлик тилаб дуо қилишдан кўра, шундай номаъқул даражага етган бўлсанг ажраш, аёл ҳам кунини кўрсин. Демак, бир осон йўли туриб туриб, бировга ёмонликни ният қилиб дуо қилиш ҳам дуони қабул бўлмаслигига олиб келар экан.
Учинчиси - Яна бир одам бор экан бошқа бировга қарзга мол берган. Ўша қарзни ёзиб ҳам қўймаган, гувоҳ ҳам қилмаган. Молимни еб кетди, деб шикоят қилиб, дуоибад қилиб юрибди. Ахир шуни ёзиб қўйса бўлармиди?! Гувоҳ бўлса, гувоҳ билан бориб сўрайсан. Ёзиб қўйган бўлсанг, ёзганингни кўрсатиб, мана қарзингга имзо қўйгансан, бер дейсан. Яъни чорасини, тадбирини кўрмай қўйиб орқасидан дуо қилиш ўринсиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
@ravza_uz

НУҲ (АЛАЙҲИССАЛОМ) ВА ҚАВМЛАРИ
ҚИССАСИ
Ушбу қисса Қуръони каримнинг кўпгина сураларида келтириб ўтилган,
жумладан, Аъроф, Юнус, Ҳуд, Мўминун, Шуаро, Нуҳ ва бошқа суралардир.
Нуҳ (алайҳиссалом)нинг насаблари Одам (алайҳиссалом)га бориб тақалади. Зикр қилишларича, уларнинг орасидаги муддат тахминан 2000 йил бўлган. Қуръонда Нуҳ (алайҳиссалом)нинг номлари қирқ уч жойда зикр қилиб ўтилган.
Нуҳ (алайҳиссалом)нинг қавмлари бут-санамларга сиғинар эдилар. Шунда Аллоҳ таоло уларга Ўзигагина ибодат қилиш учун чақиришга ва Ундан ўзгага ибодат қилишдан қайтариш мақсадида Нуҳ (алайҳиссалом)ни юборди.
Ибн Касир ўз тафсирларида Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар:
«Бир қавм ичида солиҳ кишилар бўлган эдилар, сўнгра улар вафот этишади, қавм улар учун масжидлар қуради. Уларга ўхшаш ниятида уларнинг суратларини ўша ерга чизиб қўядилар, орадан анча вақт ўтгач, ушбу суратларга шакл берилади, кейинчалик уларни ўзларига санам қилиб олиб, сиғинадилар ва бу санамларнинг номини ўша солиҳ кишилар номи билан атайдилар: Вуддо, Сувоъ, Яғус, Яъуқ, Насро. Ушбу ҳолат жиддий тус олгач, Аллоҳ таоло ѐлғиз Ўзига ибодат қилишга чақириш учун Нуҳ (алайҳиссалом)ни юборди»
Нуҳ (алайҳиссалом) ва у кишининг қавми ҳақида Аъроф сурасида бундай
дейилади:
«Қасамки, Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас, у: «Эй қавмим,
Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқ. Албатта,
мен сизларнинг буюк кун азоби(га гирифтор бўлишингиз) дан қўрқаман», деди. (Шунда) унинг қавмидан (зодагон) одамлар: «Биз сенинг очиқ залолатда эканлигингни кўрмоқдамиз», дейишди. У айтди: «Эй қавмим, мен мутлақо залолатда эмасман, балки мен барча оламларнинг Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарман! Мен сизларга Парвардигоримнинг вазифаларини етказурман ва сизларга насиҳат қилурман ҳамда мен Аллоҳ тарафидан сизлар билмайдиган нарсаларни билурман. Сизларни огоҳлантириш учун ва тақводор бўлишингиз ҳамда (Аллоҳнинг) раҳматига эришишингиз учун сизларга Парвардигорингиздан бўлган эслатма ўзингиздан бўлган бир киши зиммасида келганидан ажабландингизми?» Бас, уни ѐлғончи қилдилар. Шунда Биз уни ва у билан бирга бўлган зотларни кемада қутқардик ва Бизнинг оятларимизни ѐлғон, деган кимсаларни ғарқ қилиб юбордик. Чунки улар кўр бўлган қавм эдилар» (Аъроф, 59–64).
Яъни, биз ўз бандамиз бўлмиш Нуҳни ўз қавмига улар бутларга сиғинишда
ғулувга кетганлиги сабабли юбордик. У лутф ва одоб билан: “Эй қавмим, аҳлим, қариндошларим, Аллоҳнинг ѐлғиз Ўзига ибодат қилинглар, Унга бирон нарсани шерик қилманглар, агар ширк ва залолат йўлида давомий кетадиган бўлсангиз, мен сизларни Қиѐмат кунида азобга гирифтор бўлишингиздан қўрқаман”, деди.
Нуҳ (алайҳиссалом) шу тарзда ҳидоятга даъват қилдилар. Энди уларнинг жавоби қандай бўлди? Улар унга қабиҳ сўзлар билан жавоб қайтардилар. Келаси оятда ушбу ҳикоя қилинади: «(Шунда) унинг қавмидан (зодагон) одамлар «Биз сенинг очиқ залолатда эканлигингни кўрмоқдамиз», дейишди».
Биз «зодагон одамлар» деб таржима қилган сўз арабча матнда «малаъ» шаклида берилган, ва «тўлдирмоқ» феълидан ясалган, улар қавмнинг ашроф ва машҳур кишилари эди. Баъзилар: «Улар ўз маҳобатлари билан одамларнинг кўзларини қўрқинчга тўлдирганлар. Шунинг учун «малаъ» (зодагон) деб аталганлар», дейишади.
Яъни, Нуҳ (алайҳиссалом) қавмидан бой ва зодагон тоифадаги кишилар унга
жавоб сифатида шундай дейишди: “Эй Нуҳ, сен бизларнинг илоҳларимизни
ташлаб, бошқа илоҳга сиғинишга чақирмоқдасан, шу сабабли биз сени тўғри
йўлдан озган деб биламиз”.
Ибн Касир (раҳматуллоҳи алайҳ) ушбу оятнинг тафсирида бундай дейдилар:
«Фожир ва кофирларнинг басират кўзларига парда тортилгани сабаб, улар яхши кишиларни залолатда, деб ўйлайдилар». Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида бундай дейди:
«Улар қачон (мўминларни) кўрсалар: “Ана улар шак-шубҳасиз, йўлдан
озгувчи кимсалардир”, дердилар» (Мутаффифун, 32).
Яъни, агар кофирлар мўминларни кўрсалар, улар ҳақида айтардилар:
“Дарҳақиқат, мана бу мўминлар залолатдадирлар, чунки улар ота-боболари
сиғиниб келган илоҳларни тарк қилдилар”.
Шундан сўнг Нуҳ (алайҳиссалом) ўзларига билдирилган бу туҳмат ва
бўҳтонларни ҳикматли тарзда, мулойимлик билан даф қилд