EskiObod_Uz
126 subscribers
4.83K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
КАЛБАСА МАҲСУЛОТИ

@Savollar_kanal 9863-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирда калбаса маҳсулотларини кўпчилигида ҳалоллик ёзуви ва белги қўйилганлари кўплаб сотилмоқда. Бу сертификатлар маҳсулотни текшириб кейин бериладими? Сертификати йўқ корҳоналарга ҳам 2-3тасига телифон қилганман “чўчқа қўшилмаган ҳалол бисмиллоҳни айтиб сўйилган” деган гапларни айтишади. Яъни ишониб истимол қилсак бўладими? Ҳар нарсага шубҳа қилиб ёмон ўйлар тўғрими ё шайтонни васвасими деб ейишга иккиланиш бўлади. Бу маҳсулотлардаги сертигикатлар ўрганиб чиқиб бериладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биз сертефикат берувчиларни ҳам сертефикат берилган колбасаларни ҳам билмаймиз. Сертефикат берувчилар нимага аҳамият бериб сертефикат беришларини ҳам билмаймиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ОЯТЛАРНИ СТАНОКДА ГРАВИРОВКАСИ

@Savollar_kanal 9864-савол

Ассалому алайкум! Оятларни тахтада станок гравировка орқали ўйиб, уни деворга осиб кўйиладиган стенд холатга келитириш ва ушбу стендларни сотиб тижорат қилиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЎЗБЕКИСТОНДАН ЎТГАН ПАЙҒАМБАРЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

@Savollar_kanal 9865-савол

Ассалому алайкум! Ўзбекистон ҳудудида ўтган Пайғамбарлар ҳақида маълумотлар борми? Бир ўқитувчимиз китобда ўқиганлигини айтибди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Маълумот йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
СУВ ЧИҚАРИШ ИШИДА ШЕРИКЧИЛИК

@Savollar_kanal 9866-савол

Ассалому алайкум! Мен бир кўча укамга сув чиқариш ускуналарини олиб берганман ва шу иши учун керак бўладиган ускунани каму кўстларини қилиб бериб тураман ва бу учун иккаламиз келишган ҳолда менга уч юз минг сўм (300000) ҳақ беради. Ўзи иш ҳақи сифатида 1500000 сўм ва ишини оғирлигига қараб ундан юқори бўлган иш ҳаққи олади. Шу ишим тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Ундан кўра 300.000 билан 1.500.000ни фоизга ҳисобланса, фойда олти қисм бўлиб, бири сизники беши уники бўлар экан. Энди ҳар доим фойданинг олтидан бири меники беши сеники деб қанча фойда тушса шундай қилиб бўлишиб олинглар. Шунда шариатга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
СУННАТ НОМОЗДА САЖДАИ САХВ

@Savollar_kanal 9867-савол

Ассалому алайкум! Агар суннат номозда адашиб кетса хато ўқиса саждаи сахв қилинадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қилинади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from SOF TA'LIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф

“Ҳизбут-тахрир” оқимининг "инсон барча амалларини ўз ихтиёри ва хоҳиши билан яратади" деган ғоясига раддия

Аллоҳ таоло ҳидоят ва залолат масаласида шундай дейди:
«Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳам ҳидоятга сола оларди?!». (Рум сураси, 29-оят).

Ва яна: «Албатта, сиз ўзингиз севган кишини ҳидоят қила олмассиз. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилур». (Қосос сураси, 56-оят).

Бу ояти карималарда очиқ баён қилинмоқдаки, ҳидоят ва залолат банданинг ўз ихтиёри билан амалга ошадиган нарсалар эмас. Аксинча Аллоҳ хоҳлаган кимсаси қалбида залолат, ҳохлаган кимсаси қалбида ҳидоят феълини яратади.

Ҳизб оқсоқолининг бу масаладаги фикри қуйидаги оятга ҳам мухолиф: «Ва қалблари ва кўзларини буриб қўярмиз…». (Анъом сураси, 110-оят).

Бу ояти карима шуни англатадики, инсоннинг қалбий феъллари ва ташқи аъзолари билан содир этган ишлари ҳаммаси аслида Аллоҳ таоло тарафдан яратилади.

Манбалар асосида Тожиддин Хўжаханов таёрлади.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Forwarded from SOF TA'LIMOTLAR
#Мақола #Салафийлик

Сохта Салафийларнинг мақсадлари

“Салафийлик” деган сўзни ниқоб қилиб олиб мусулмонларнинг ўртасида ихтилофга сабаб бўлаётган оқим ҳақида шуни айтиш мумкинки, улар ҳам бошқа оқимлар каби ғаразли мақсадлар учун тузилган оқимдир.

Чунки булар ҳақиқий Салафийлар эмас. Аслида Салафлар деб Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаб ўтганларни айтилади. Хозирги Салафийларни сохта Салафийлар дейилса тўғри бўлади. Улар гўёки ўша Салафийларнинг издошларимиз деб даъво қиладилар.

Одамларни ўша Салафлар давридаги мусулмонлар яшагандек яшашга чақирсаларда ўзларининг яшаш тарзи ва ғоялари бундай эмас. Уларнинг келиб чиқиши Суриялик Ибн Таймия фаолияти билан боғлиқ. Хозирги кунда буларнинг харакатига боғлиқ бир неча оқимлар бор. Сохта салафийларнинг барчасининг фаолияти тақиқланган. Уламолар тамонидан адашган фирқалар қаторига қўшилган.

Уларнинг асосий ғоялари: Қуръон ва ҳадисда ёзилган қоидаларни олади бошқа манбаларни ботил дейди. Жиҳодни исломни олтинчи аркони дейди. Фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қилади. Диний бағрикенг бўлишга қарши. Ҳар қандай янгиликни бидъат дейди. Шулардан билса бўладики улар соҳта Салаф ва адашган оқимлигини.

Аллоҳ таоло халқимизни, хусусан ёшларимизни сохта Салафийлар сафига қўшилиб қолишдан асраб, бу йўлда ўзларининг илму ирфонлари билан бутун дунёга муаллим бўлган ватандош аллома устозларимиз танлаган йўлдан боришликни насиб этсин!

Манбалар асосида
Тожиддин Хўжаханов
таёрлади.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Forwarded from SOF TA'LIMOTLAR
#Мақола #Ихтилоф

ТАКФИРЧИ ЭМАСМИЗ

"Мусулмон кишининг гапини модомики яхши гумон қилиш мумкин бўлса , ёки уни кофир дейишда гарчи заиф ривоят билан бўлсада ихтилоф бўлса уни кофир дейилмайди.

Унинг кофирлигида шак қилинар экан уни кофир деб ҳукм қилинмайди. Мусулмон кишини нима динга олиб кирган бўлса ўшани инкор қилиш билан диндан чиқади. Зеро собит ислом шак билан завол топмайди. Шу билан бирга ислом олий бўлувчидир. Агар бир кишининг кофирлигига бир неча ваҳжлар далолат қилиб турган бўлса, аммо битта важҳ уни ман қилса муфтий кофир дейишни ман қиладиган томонга мойил бўлмоғи лозим. Чунки бунинг хатари катта. Қолаверса мусулмонга яхши гумон қилиш яхшидир. Чунки куфр уқубатнинг ниҳоясидир. Бу эса жиноятдаги ниҳояни тақозо қилади(яъни, куфр энг катта жиноятдир). Шак ва эҳтимолда эса ниҳоя йўқдир".

Манбалар асосида Тожиддин Хўжаханов таёрлади.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Сохта_салафий

#Раддия: Сиз жиҳодни нималигини биласизми?

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Аҳмадалихон домла Убайдуллаев

🌐 www.Ravza.uz |

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

https://t.me/manfaat_uz/

"Баҳоуддин Нақшбандий" жомеъ масжиди.(Боғ масжид)
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@b_naqshbandiy
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE9c81_2R9K4KWvFKw

https://t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Сохта_салафийлик

Такфир масаласига бизнинг жавобимиз.

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Поп тумани бош имом-хатиби Абдулҳаким Суфиев

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube


https://t.me/eskiobodmasjidi
🔈 ЮСУФ СУРАСИ ТАФСИРИДАН, 30-33-ОЯТЛАР

• Юсуф алайҳиссалом учун қайси синов оғирроқ?
• Аёлларнинг гўзаллик олдидаги ожизликлари
• Ҳокимнинг аёли айбини қандай оқлади?
• Баъзан гуноҳни содир этишдан қамоқ афзал бўлади.

👤 #Абдуллатиф қори
⬇️ 22.4 Мб
🕒 24:28 мин.
http://t.me/maruzalar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЮСУФ СУРАСИ ТАФСИРИДАН, 30-33-ОЯТЛАР
Forwarded from SOF TA'LIMOTLAR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Video #Soxta_salafiy

Payg‘ambar alayhissalom vahiyni unutmaydilar

Sayfulloh Muhammadsoliyev,

“Hidoya” o‘rta maxsus islom bilim yurti mudarrisi

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Ихтилоф

МУСҲАФНИ ЎПИШ ВА ПЕШОНАГА СУРТИШ ЖОИЗ

Тўйчиев Иномжон
“Ҳидоя” ўрта махсус
Ислом билим юрти ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Азон айтишдаги хатолардан эҳтиёт бўлинг!

Шайх Алижон қори

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Фарзандингиз жаннатга тушишини истасангиз, жаннатга элтувчи йўлга йўллаб қўйишингиз керак!

Қуруқ дуо билан иш битмайди. Дуо билан биргаликда ҳаракат қилинади.

"Олим бўлсин, қори бўлсин, одам бўлсин", десангиз-у, фарзандингиз эса қўшиқ, рақс тўгарагига қатнашиб юрган бўлса... Қани мантиқ?

Фарзандларингиз келажаги сизнинг қўлингизда. Чизиқни сиз чизиб берасиз, улар эса ўша чизиқ бўйлаб юрадилар.

ҚИЁМАТ КУНИ ЎҒЛИНГИЗ АЛЛОХ ХУЗУРИДА ТУРИБ:

- Отажон, нима учун мени чет элга саёхатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
- Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
- Отажон, нима учун менга данғиллама ховли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, деб даъво қилмайди.

ЛЕКИН ҚИЁМАТ КУНИ:

- Отажон, Аллохга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
- Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
- Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! деб даъво қилиши аниқдир.



T.me/eskiobodmasjidi
Қуръонда нозил бўлган охирги оят охирги манзилни эслатади.

﴿ وَاتَّقُوا يَوْمًا تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ۖ ثُمَّ تُوَفَّىٰ كُلُّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴾

«Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди», (Бақара: 281).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу Қуръонда нозил бўлган охирги оятдир», дедилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий
T.me/eskiobodmasjidi
Мўъминнинг Раббиси раҳматига йўлиқиши

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Аллоҳга йўлиқишни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни яхши кўради. Ким Аллоҳга йўлиқишни ёмон кўрса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни ёмон кўради», деганларида, мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! (Аллоҳга йўлиқиш деганда биз ўлимни тушунамиз) Биз барчамиз ўлимни ёмон кўрамиз. (Энди ўша ўлимни ёмон кўришимиз Аллоҳга йўлиқишни ёмон кўришни англатадими?)» десам, у зот: «Ундай эмас, чунки мўмин кишига қачон Аллоҳнинг раҳмати, розилиги ва жаннатини башорат этилса, у киши Аллоҳга йўлиқишни ҳамда Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни яхши кўради. Кофир кимсага Аллоҳнинг азоби ва ғазабининг хабари берилса, Аллоҳга йўлиқишни, ҳамда Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни ёмон кўради», дедилар".
Имом Муслим ривояти.

«Мўмин кимса агар Аллоҳ таоло амрларида мустаҳкам бўлса, шариатда рост турса, яхши амалларда бардавом бўлган бўлса, Аллоҳга йўлиқишни (ўлимни) яхши кўради».
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
«Мўмин учун Аллоҳга йўлиққунигача роҳат йўқ», дедилар.

(Ибн аби Дунё, "Мавсуъа", 5/412)

Ибн Солиҳ айтади:

«Макҳул раҳимаҳуллоҳ ўлим тўшагида ётганида одамлар унинг олдига кириб:
«Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ сизга сиҳат-саломатлик берсин», дейшганида, у зот:
«Кечириб юбориши умид қилинадиган Зотга йўлиқиш ёмонлигидан қутулиб бўлмайдиган кимса(лар) билан қолишдан яхшироқ», дедилар».

("Таҳзибу ҳилятил авлия», 2/180)

http://t.me/eskiobodmasjidi
12 ноябр, Жума куни учун намоз вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» («Нисо» сураси, 103-оят).

https://telegram.me/eskiobodmasjidi
🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹Яҳши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак,
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🌸🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌸

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊

https://telegram.me/Eskiobodmasjidi