EskiObod_Uz
127 subscribers
4.82K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Роббим! Мол-дунё берсанг, бахт-саодатимни олиб қўйма!
Қувват берсанг, ақлимни олиб қўйма!
Муваффақият берсанг, тавозеимни олиб қўйма!
Тавозе берсанг, ҳурматимни олиб қўйма!
Аллоҳим, омин!

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
СОЧ ТУРМАГИ

@Savollar_kanal 9614-савол

Ассалому алайкум! Бир видео кўриб қолдим ижтимойи тармоқда сочни туяни ўркачига ўхшатиб йигган аёлларга Аллоҳни ланати бўлсин дейилган экан. Саволим шуки ман ҳижобдаман сочим рўмолни тегидан билинмиди. Уйда эса сочимни ҳар хил қилиб турмаклиман гоҳ тепадан йигиб оламан уйда эрим учун пардоз андоз қилиб сочимни ҳар кўйга солишимда манга Аллоҳни ланати бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тепадан қилиб баланд қилиб олгани жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЗИКР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 9615-савол

Ассалому алайкум! Мен "субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдиҳ" деган зикр мезон тарозисида юки огирроқ болади ва денгизнинг копигича гуноҳи болса ҳам кечирилади деб эшитдим. Бир одам менга зикрнинг охирига "Адададил холқиҳи"иборасини қошиб қойиш янада савоблироқ деб айтди. Ман иккаласини бир қилиб"Субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдиҳи адададил холқиҳи"деб зикр айтяпман. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ундай зикр ҳам бор. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
КАЙНОНАМ ЭРИМ БИЛАН ЯШАШИМНИ ХОХЛАМАЯБДИ

@Savollar_kanal 9616-савол

Ассалому алайкум! Эримни иши ва мени ўқишим сабабли биз бошқа вилоятда яшаймиз. 11 ойлик боламиз хам бор. Ўқишим шу йил тугайди. Қайнонам менга ўқиш тугаса уйга келасан деябди. Лекин мен хохламайман. Эримни олдида бўлишни хохлайман. Эримга айтсам кетмайсан деябди. Қайнонам хар кун телфон қилиб эринг ишласин уни тинч қўй. Сен буёққа келасан бола билан. Эринг силарни кўришга хар ой ўзи келиб кетади дейбди. Сал аввалроқ болани сутдан айириб менга бер ўзим боқаман деганди. Биз қарши бўлгандик. Хали 3 ёшигача эмизаман дегандим. Энди эса бунақа деябди. Эримдан алохида яшамайман дейишга уялябман. Илтимос маслат беринглар. Бу вазиятда нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Икки ёшгача эмизинг. Эрим билан бирга яшайман дейишга юз фоиз ҳақлисиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЖАННАТДАГИ НЕЪМАТЛАР

وعَنْ أَبي هُريْرةَ رضِيَ اللَّه عنْهُ قَال: قَال رسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قَال اللَّه تَعالَى: أَعْددْتُ لعِبادِيَ الصَّالحِينَ مَا لاَ عيْنٌ رَأَتْ، ولاَ أُذُنٌ سَمِعتْ ولاَ خَطَرَ علَى قَلْبِ بَشَرٍ، واقْرؤُوا إِنْ شِئتُمْ: {فَلا تَعْلَمُ نَفْسٌ ما أُخْفِيَ لَهُمْ مِنْ قُرَّةِ أَعْيُنٍ جزَاءً بِما كَانُوا يعْملُونَ} [ السجدة: 17]. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло: «Солиҳ бандаларимга жаннатда шундай неъматларни таёрлаб қўйдимки, уларни бирор кўз кўриб, қулоқ эшитиб, инсон қалби ҳис этмагандир», деди".
Расулуллоҳ ﷺ агар хоҳласангиз Қуръондаги: «Улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас» оятини ўқинг», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

https://t.me/Soragan
ЯҲУД ВА НАСОРОЛАР ДИНЛАРИДА ЖОНЛИҚ АСЛИДА ҚАДАЙ СЎЙИЛИШИ КЕРАК

@Savollar_kanal 9617-савол

Ассалому алайкум! Устозлар мен кўп йиллардан бери ишлаш мақсадида Россия давлатига бораман лекин бир саволга жавоб топа олмаяпман. Насроний ва яҳудийларнинг сўйган гўштлари бизга ҳалолми дейилган саволларга агар яҳуд ва насороларнинг ўз динларига кўра сўйилган бўлса бизга ҳалол бўлиши маносидаги жавоблар бор аммо уларнинг динлари кўрсатмасига кўра қандай сўйилиши кераклигини билдирадиган бирорта жавоб топа олмадим. Саволим шуки Насроний ва яҳудийлар аслида ўз динлари бўйича жонлиқни қандай холатда сўйишлари лозим? ва биз мусулмонлар буни қандай ажрата олишимиз мумкин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Улар ҳам мусулмонларга ўхшаб Аллоҳнинг исмини зикр қилиб(Ийсо, Узайр алайҳиссаломларни эмас) сўйса ҳалол бўлади. Сиз ажратолмайсиз, шунинг учун ўзинглар сўйиш шароитини қилишга ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Audio
ЖИН СУРАСИ (тўлиқ)
1-28-оятлар. 14.9мб
Абдулбосит қори Қобилов
@Savollar_kanal
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
t.me/eskiobodmasjidi
25 сентябр, шанба куни учун намоз вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» («Нисо» сураси, 103-оят).

t.me/eskiobodmasjidi
#Долзарб

Энг катта гуноҳлар қайсилар биласизми?

🎙 Рустамжон домла

Умматларга юборинг☝️

T.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Ассаламу Алайкум! Шанба тонгги муборак бўлсин 🌤

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамлар бўлсин!
T.me/eskiobodmasjidi
574. Муззаммил сураси 1-19-оятлар
Абдулбосит Қобилов
574-саҳифа.

МУЗЗАММИЛ сураси 1-19-оятлар.

Абдулбосит қори Қобилов

@Savollar_kanal
Audio
Руҳий тарбия. 3-фасл. 7-дарс. Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби Мусохон Мирзахўжаев.


https://t.me/Soragan
ЖАННАТДАГИ НЕЪМАТЛАР

وعَنْهُ قَالَ: قال رسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَوَّلُ زُمْرَةٍ يدْخُلُونَ الْجنَّةَ على صُورَةِ الْقَمرِ لَيْلَةَ الْبدْرِ، ثُمَّ الَّذِينَ يلُونَهُمْ علَى أَشَدِّ كَوْكَبٍ دُرِّيٍّ في السَّمَاءِ إِضَاءَةً: لاَ يُبولُونَ ولاَ يتَغَوَّطُونَ، ولاَ يتْفُلُونَ، ولاَ يمْتَخِطُون، أمْشاطُهُمُ الذَّهَبُ، ورشْحهُمُ المِسْكُ، ومجامِرُهُمُ الأُلُوَّةُ - عُودُ الطِّيبِ -­ أَزْواجُهُم الْحُورُ الْعِينُ، علَى خَلْقِ رجُلٍ واحِد، علَى صُورَةِ أَبِيهِمْ آدم سِتُّونَ ذِراعا في السَّماءِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وفي روايةٍ للبُخَارِيِّ ومُسْلِمٍ: «آنيتُهُمْ فِيهَا الذَّهَبُ، ورشْحُهُمْ المِسْكُ، ولِكُلِّ واحِدٍ مِنْهُمْ زَوْجَتَانِ يُرَى مُخُّ سُوقِهما مِنْ وراءِ اللَّحْمِ مِنَ الْحُسْنِ، لاَ اخْتِلاَفَ بينَهُمْ، ولا تَبَاغُضَ: قُلُوبهُمْ قَلْبُ رَجُلٍ واحِدٍ، يُسَبِّحُونَ اللَّه بُكْرةَ وَعَشِيّا».

قَوْلُهُ: «عَلَى خَلْقِ رجُلٍ واحِد» رواهُ بَعْضُهُمْ بِفَتْحِ الخَاءِ وإِسْكَانِ اللاَّمِ، وبعْضُهُمْ بِضَمِّهِما، وكِلاَهُما صَحِيحٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатга кирадиган биринчи жамоанинг сурати ой тўлган кечадаги тўлин ойдек бўлади. Улардан кейингилар эса осмондаги энг нурафшон дур юлдуз каби бўлади. Улар бавл ҳам, қазойи ҳожат ҳам қилишмайди, туфлашмайди ҳам, бурун ҳам қоқишмайди. Тароқлари тилла. Терлари мушк. Исириқдонларининг тутатқиси алувва хушбўй увддир. Уларнинг жуфтлари ҳури ъийндир. Улар бир кишининг хилқатида – оталари Одамнинг суратидалар: бўйига олтмиш зироъ», дедилар.

Муттафақун алайҳ


Имом Бухорий ва Имом Муслимдан келган бошқа ривоятда: «У ерда уларнинг идишлари тилла, терлари эса мушк бўлади. Ҳар бирларининг иккитадан жуфти ҳалоли бўлиб, гўзалликларидан гўшт тагидан болдирларининг илиги кўриниб туради. (Аҳли жаннатнинг) ўрталарида ихтилоф ҳам, бир‑бирини ёмон кўриш ҳам йўқ. Қалблари бир қалбдек. Эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишади» дейилган.

Увдисириққа ўхшаш, тутатиладиган хушбўй чўп.
https://t.me/Soragan
Audio
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


Бахтиёр оила китобидан.


https://t.me/Soragan
ЖАННАТДАГИ НЕЪМАТЛАР

وَعَن الْمُغِيرَةِ بْن شُعْبَة رَضِي اللَّه عَنْهُ عنْ رسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «سأَل مُوسَى صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ربَّهُ، ما أَدْنَى أَهْلِ الْجنَّةِ مَنْزلَةً؟ قَالَ: هُو رَجُلٌ يجِيءُ بعْدَ ما أُدْخِل أَهْلُ الْجنَّةِ الْجَنَّةَ، فَيُقَالُ لَهُ: ادْخِلِ الْجنَّة، فَيقُولُ: أَيْ رَبِّ كَيْفَ وقَدْ نَزَل النَّاسُ منَازِلَهُمْ، وأَخَذُوا أَخَذاتِهِم؟ فَيُقَالُ لهُ: أَتَرضى أَنْ يكُونَ لَكَ مِثْلُ مُلْكِ مَلِكٍ مِنْ مُلُوكِ الدُّنْيا؟ فَيقُولُ: رضِيتُ ربِّ، فَيقُولُ: لَكَ ذَلِكَ ومِثْلُهُ ومِثْلُهُ ومِثْلُهُ ومِثْلُهُ، فَيقُولُ في الْخَامِسَةِ: رضِيتُ ربِّ، فَيَقُولُ: هَذَا لَكَ وعشَرةُ أَمْثَالِهِ، ولَكَ ما اشْتَهَتْ نَفْسُكَ، ولَذَّتْ عَيْنُكَ، فَيَقُولُ: رضِيتُ ربِّ، قَالَ: ربِّ فَأَعْلاَهُمْ منْزِلَةً؟ قال: أُولَئِك الَّذِينَ أَردْتُ، غَرسْتُ كَرامتَهُمْ بِيدِي وخَتَمْتُ علَيْهَا، فَلَمْ تَر عيْنُ، ولَمْ تَسْمعْ أُذُنٌ، ولَمْ يخْطُرْ عَلَى قَلْبِ بشَرٍ». رواهُ مُسْلم.

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.
"Мусо алайҳиссалом Роббиларидан Жаннатдаги энг мартабаси паст киши ҳақида сўраганларида, Аллоҳ таоло: «У бир кишики, жаннат аҳли жаннатга киритилгандан кейин келади. Ва унга: «Жаннатга кир», деб айтилади. У: «Эй Роббим! Қандай кираман. Барча одамлар ўз жойларини эгаллаб, оладиган нарсаларига эришиб бўлишибдику?» дейди. Унга: «Дунёдаги подшоҳларнинг мулкидек нарса сенда бўлишига розимисан?» дейилса, у: «Розиман, эй Роббим», дейди. Аллоҳ: «Сенга ўша каби, ўша каби, ўша каби, ўша каби», деб бешинчисини айтганда, у киши бунга рози бўлади. Аллоҳ: «Бу айтилган нарсаларни ўн баробар қилиб берилди», дейди. Ва яна: «Нафсинг тусаган ва кўзинг завқ оладиган нарсалар сенга берилди», дейди. У киши: «Рози бўлдим», дейди. Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, жаннатдаги энг юқори мартабали кишилар ким?» деганларида, Аллоҳ таоло: «Улар шундай бир тоифа кишиларки, Ўзим уларни хоҳлаганман, уларга кўрсатиладиган карам-иззат Ўз қўлим билан экилгандир. У нарсага муҳр уриб қўйганман. У нарсаларни ҳам бирор кўз кўрмаган. Бирор қулоқ эшитмаган. Бирор кишининг қалби ҳис этмаган», деб айтди.

Имом Муслим ривоятлари.
https://t.me/Soragan
Audio
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


Ижтимоий одоблар китобидан.


https://t.me/Soragan
ЖАННАТДАГИ НЕЪМАТЛАР

وعن ابْنِ مسْعُودٍ رضِي اللَّه عنْهُ قال: قَال رسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنِّي لأَعْلَمُ آخِرَ أَهْل النَّار خُرُوجاً مِنهَا، وَآخِرَ أَهْل الْجنَّةِ دُخُولاً الْجنَّة. رجُلٌ يخْرُجُ مِنَ النَّارِ حبْوا، فَيقُولُ اللَّه عزَّ وجَلَّ لَهُ: اذْهَبْ فَادخُلِ الْجنَّةَ، فَيأْتِيهَا، فيُخيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهَا مَلأَى، فيَرْجِعُ، فَيقُولُ: يا ربِّ وجدْتُهَا مَلأى، يَقُولُ اللَّه عزَّ وجلَّ لهُ: اذْهَبْ فَادْخُلِ الجنَّةَ، فيأْتِيها، فَيُخَيَّل إِلَيْهِ أَنَّهَا ملأى، فَيرْجِعُ. فيَقُولُ: يا ربِّ وجدْتُهَا مَلأى، فَيقُولُ اللَّه عزَّ وجلَّ لهُ: اذْهَبْ فَادْخُلِ الْجَنَّةَ، فإِنَّ لَكَ مِثْلَ الدُّنْيا وعشَرةَ أَمْثَالِها، أَوْ إِنَّ لَكَ مِثْل عَشرَةِ أَمْثَالِ الدُّنْيا، فَيقُولُ: أَتَسْخَرُ بِي، أَوَ أَتَضحكُ بِي وأَنْتَ الملِكُ»، قَال: فَلَقَدْ رأَيْتُ رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ضَحِكَ حَتَّى بدت نَوَاجذُهُ فَكَانَ يقُولُ: «ذَلِكَ أَدْنَى أَهْلِ الْجَنَّةِ منْزِلَةً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен дўзахдан чиқишда охири чиқувчи кишини ёки жаннатга кирувчилар ичида охирги бўлиб кирувчи кишини биламан. У киши дўзахдан эмаклаб чиқади. Аллоҳ таоло у кишига: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши жаннатга бориб, у ер тўлиб қолган деб ҳаёл қилиб, қайтиб кетади. Ва: «Эй Раббим, у ер тўлган экан‑ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши бориб, у ер тўлиб қолган деб ҳаёл қилиб қайтиб кетади. Ва: «Эй Роббим, у ер тўлган экан‑ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин. Чунки дунё баробарича ёки дунёга ўн баробар келувчи мақом берилади», дейди. У киши: «Мени масхара қиляпсанми ёки менинг устимдан кулмоқдасанми? Сен Ўзинг бу нарсаларнинг эгасисан‑ку?», дейди», дедилар. Ибн Масъуд айтдилар. Расулуллоҳ ﷺ бу сўзларни айтиб кулганларида, тишлари кўриниб қолганини кўрдим. Ва: «Мана шу киши Жаннатнинг энг паст мақомидадир», дедилар".

Муттафақун алайҳ.
https://t.me/Soragan
Расулуллоҳга эргашмоқ ва шайхи комил истамакнинг баёни.

Байт.

Кел эй сўфи, умид этсанг сафодин,
Қариш чиқма тариқи мустафодин.

Амал қил иттико қилма амалга,
Таваккул айлагил азза ва жаллага.

Амал қилмай сафо бўлмас кўнгилда,
Оёқсиз ҳеч киши юрмади йўлда.

Қачон қўлсиз киши бўлғай шиновар,
Шиноварман деса ҳеч қилма бовар!

Солибдур аҳли суннат роҳи омма,
Бу йўлдин чиқмағил ўзга мақома.

Дема,тутдим фалон бузрук ишини,
Қўя кўрма Набини қилмишини.

Ўшал бузрукки,соҳиб ҳимматдир,
Расулуллоҳнинг хос умматидур.

Набини қилғонидин қилмағай тош,
Агар чандики,бўлса кўз била қош.

Шариат ҳукмидин ташқи риёзат,
Эмас тоат,қабоҳатдур қабоҳат.

Амал қилмоқ учун кирсанг бу йўлға,
Керакдур шамъи илм албатта қўлға.

Қоронғуда қадам қўйсанг ёзарсан,
Агар кўз бўлмаса,йўлдин озарсан.

Эрур чунки ажойиб пурхатар роҳ,
Қадам қўйсанг,оёғ остидадур роҳ.

Тузук йўл деб қадам ўтру солурсан,
Қудуқға тушганинг туймай қолурсан.

Кўзунг гар бўлмаса,эй ақли ҳушёр,
Асокашсиз қадам ҳеч қўйма зинҳор.

Агар олим сўзин хўб тутса омил,
Ани омий дема,де "марди комил".

Удур жоҳил-билиб муршид ўзини,
Қулоқға олмағай олим сўзини.

Диёнат бехидур илми ақоид,
Тамурсиз шоха сув бермак на фойид?!

Бу маҳкам туб шажарни шохи-аъмол,
Либоси бўлди тақво,меваси ҳол.

Ажаб аслеки,фаръи фиссамодур,
Чиқорур ҳодийи илм раҳнамодур.

Бидуни илм агар қўйсанг анга пой,
Тойиб кетсанг сани аҳволинга вой.

Иликка домани ҳодиййи илм ол,
Чиқиб шояд егайсан мевайи ҳол.


Ажабдур ердағи турғон аъмоға,
Узатур илгин асмори самоға.

Заифе айса: "Бефиқҳи зарурий
Муяссардур манга тоат сурури!".

Ўқуй билмаса зоҳир лафзи Қуръон,
Нечук тафсирини билгай ул инсон?

Агар мағзин олибдур марди тоҳир,
Нечук қолди кўрунмай қишри зоҳир?!

Эрур дин илми чун зардолу, эй дўст,
Мулаззаздур анинг ҳам мағзи, ҳам пўст.

Биродарлар, будур бу қулнинг арзи,
Валий бўлғайму, қилғон тарки фарзи?!

Эрур фиқҳи зарурий фарзи айни,
Ёмондур турфа нодонлиғни шайни.

Бу тарк узра бўлур тарки фаройиз,
Нечук бўл ғай валий, тингла аройиз?!

Агар ул билмаса илми ақоид,
Бўлур ул акбари осома оид.

Анингдек телба касни, эй неку зот,
Валий билма, агар кўрсанг кушуфот.

Юмуб кўз, уйқуда кўрган билан кас,
Валий билмас ани марди суханрас.

Бу кўрмакдин ўзин билса зиёда,
Дегил, отдин тушуб, бўлди пиёда.

Бурунғи ҳолидин қилди таназзул,
Тушар саркашли қулнинг бўйниға ғул.

На яхши ёр, ўзин кўрса гуноҳкор,
Бўлур кўрган сари қўрқунчи бисёр.

Агарчи бўлса кўб пинҳон сужуди,
Кўринмас заррача ориф вужуди.

Ҳаёву илму ҳилму жуди бўлса,
Ризойи Ҳақ ани мақсуди бўлса.

Анинг ихлоси қуллуқ бўлса-у бас,
Риёдин бўлмаса кўнгилда бир хас.

Жамъи ишларин солса Худоға,
Қўлин топшурса бир ҳодий ризоға.

Сўфи Оллоҳёр қоддасоллоҳу сирруҳу

Каналга уланиш
⤵️


https://t.me/Soragan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱🌹 #12-ЙИЛДАН КЕЙИН ДУНЁГА КЕЛГАН ЧАҚАЛОҚ (ТАСИРЛИ БЎЛГАН ВОҚЕА)
БУ ИШИ ТЎҒРИМИ

@Savollar_kanal 9618-савол

Ассалому алайкум! Мени ҳўжайиним дорихонада сотувчи бўлиб ишлайди. Дорихона ўзиники эмас. Саволим дорихонага дорига пули йўқ қийналганлар кўп келади шуларга савоб бўлади деб дориларни базиларини пули йўқларга бериб юборадилар бу ишиз тўғри эмас у дорилар сизики эмаску десам Мен бошлиққа зарар етказмайман уни пулини бошқа масалан 1300 2800 шунга ўхшаган суммаларни яхлит 1500 ёки 3000 деб айтиб ўрнини тў лдириб қўяман дедилар. У ҳам тўғри эмас бирони ҳаққику десам майли савоби ўшаларга бўлсин пули йўқ қийналиб кеса Мен йўқ деёлмайман деяптилар. Ҳўжайиними бу ишлари тўғрими ёки бермаганлари яхшими? Ўзини ҳисобидан бергиси келади қийналганлар га қў лдан келганча ёрдам қигиси келади Алҳамдулиллаҳ ҳўжайиним иймонли инсонлар лекин ҳозир молиявий жиҳаттан озроқ қийналиб қоганлари учун ўзларини ҳисобидан қилолмаяптилар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Икки иши ҳам тўғри эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш