EskiObod_Uz
127 subscribers
4.82K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
036 Ya-Sin يس
Raad Al Kurdi
🍀🍀🍀🍀🍀

Go'zal qiroat


🍀🍀🍀🍀🍀



https://t.me/Soragan
36.pdf
928.1 KB
Yaasiyn surasi,
Makkiy 83 oyatdan iborat



https://t.me/soragan
СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?!

Сураи «Фотиҳа»ни ўқиш қоидаси ҳазрати Шайх Нурдан нақл қилинади:

Уни ўқиш якшанба кундан бошланади:

Якшанба куни 70 марта...

Душанбадан -60 марта...

Сешанба-50 марта...

Чоршанба-40 марта...

Пайшанба- 30 марта...

Жума-20 марта...

Шанба-10 марта бомдод намозидан кейин ўқилади...

Якшанба яна бошидан бошланади.

Кимки уни шу тартибда доимий ўқиса диний ва дунёвий ҳожатлари равон бўлади.

(Дуоларда инган хислатлар китобидан олинди).


https://t.me/soragan
#ҲИКМАТЛАР.

Жаннат калити сабр, шараф калити товозеъ, карам калити тақводир. Шарафли бўлишни истаган киши тавозеъга осилсин!

Ҳазрати Али р.а

Ҳадиси шариф:
«Аллоҳ таъоло буюради:
Қазою қадаримга рози бўлмаган, тан олмаган ва юборган балоларимга сабр қилмаган Мендан бошқа Рабб қидирсин! Ер юзида бандам сифатида турмасин!»

(Табароний)

Офият (тинч, хотиржам) пайтида шукур келтиришни, имтиҳон пайтида сабр қилишни мақул кўраман.

Ҳазрати Абу Бакри Сиддиқ р.а

Ташвишлар мусофирдир келиб кетаверадилар. Муҳими ҳар қандай шароитда ҳам юборувчисининг ҳурматидан мусофирга муносиб сабр қилмоқликдир.

Мавлоно Румий

Одоби йўқнинг илми, сабри йўқнинг динга боғлиқлиги, тақвоси йўқнинг Аллоҳга яқинлиги йўқдир...

Ҳасан Басрий

Умидсизлик йўқ, дуо бор,
Шошилиш йўқ, сабр бор,
Имконсиз деган нарса йўқ, чунки Аллоҳ бор.

Юнус Эмро

Сабр нима дегани?
Тиконга қараб гулни, кечага боқиб кундузни тахаййул қила олмоқликдир.

Шамс Табризий

Сабр - балони одоб билан кутиб олабилиш дегани.

Абдулқодир Ғийлоний

Мақсадга сабр билан етишади шошқалоклик билан эмас. Сабр қилгинки, энг тўғрисини Аллоҳ билади.

Мавлоно Румий

Сабр бу - Юсуф (а.с)нинг меросидир. Боши зиндон, охири ҳукмронлик.

Ҳузайфа Мужоҳид

Сабр инсонларга хосдир. Ҳайвонларда сабр йўқ. Фаришталарни эса сабрга эҳтиёжлари йўқ.

Имом Ғаззолий

Одам шундай сабр қилдики, ниҳоят сабр одамдан ёрдам сўради. Шунда сабр қилувчи ошиқ сабрга қараб:
- Эй, сабр! Сен ҳам сабр қил...! - деб буюрди.


Тақиллатган ҳар бир эшик очилаверганида эди, умид, сабр ва хоҳишнинг даражалари қолмасди.

Малоно Румий

Одоби йўқнинг илми, сабри йўқнинг динга боғлиқлиги, тақвоси йўқнинг Аллоҳга яқинлиги йўқдир...

https://t.me/soragan
Жаҳаннам дарвозаларининг номлари (Аллоҳ барчамизни ундан асрасин):
Биринчи дарвоза: Жаҳаннам.
Иккинчи дарвоза: Саъийр.
Учинчи дарвоза: Лазо.
Тўртинчи дарвоза: Ҳутома.
Бешинчи дарвоза: Сақор.
Олтинчи дарвоза: Жаҳийм.
Еттинчи дарвоза: Ҳовия.
Мана шу жаҳаннамнинг тубидир.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
13 Shuayb alayhissalom
➤ ISLOM YULDUZLARI
🎙 № 13 Шуайб алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи


▶️ Афзал Рафиқов

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

🕋 «ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/o1WuPXhJHphiOWJi
14 Muso alayhissalom
➤ ISLOM YULDUZLARI
🎙 № 14 Мусо алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи


▶️ Афзал Рафиқов

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

🕋 «ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/o1WuPXhJHphiOWJi
15 Horun_alayhissalom
➤ ISLOM YULDUZLARI
🎙 № 15 Ҳорун алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи


▶️ Афзал Рафиқов

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

🕋 «ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/o1WuPXhJHphiOWJi
​​НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ !!!

(Бўри ва эшак ҳақида масал)

Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қилишибди. Муҳокама бошланибди. Иккиси ҳам ўзининг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пайтида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутишар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрига бир ой қамоқ жазоси ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз деб ҳукм қилди.

Бўри эътироз билдириб: “Жаноб, майсанинг ранги яшил эмасми?”, дебди.
Шер: “Ҳа, яшил”, дебди.
Бўри: “Ундай бўлса, нима учун менга қамоқ жазоси таъйинладингиз?, ахир, мен хато қилмадимку!”, дебди.
Шер: “Тўғри, сен майсанинг рангида хато қилмадинг, лекин бундай масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Бундан кейин сенга ибрат бўлиши, ҳамда тушунмайдиган бефаҳмлар билан тортишмаслигинг учун сенга қамоқ жазосини тайинладим”, деди.

* Хулоса: Ҳеч қачон мутаассиб ва жоҳиллар билан тортишманг. Чунки бунда ҳеч қандай натижага эриша олмайсиз.

* Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Жоҳиллардан юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят), деб марҳамат қилган.

Шунга кўра, катта уламоларга нисбатан нотўғри эътирозлар бўлганда ёки таъна-маломат қилинганда уларнинг сукут қилишлари мағлуб бўлганидан эмас, балки ушбу оятга амал қилганиданлар.

* Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳдан нима учун баъзи баҳслашувчилар билан тортишмасдан, уларга сукут қилгани ҳақида сўралганида, қуйидагича жавоб берган эканлар:

Дерлар: нега жимсиз, тортишганларга?
Дедим: ёмонликнинг калити жавоб.
Нодону - аҳмоққа сукут шарафдир,
Ҳамда обрў сақлашнинг тўғри йўлидир.
Жим турган шерларга бир қара,
Туришар виқор-ла, уларда ҳайбат.
Энди вовуллаган итларга қара,
Вовиллай-вовиллай, қувилар албат.

"Ҳикматлар чашмаси"дан
#ҳикмат

Танқидчилардан қўрқма!
Бир ишни қилишга танқидчилардан хавфсирасанг, ҳеч қандай иш қила олмайсан. Тўғри эканига ишончинг комил бўлса, манфаати кўпроқ бўлса, Роббинг рози бўлса, оқил ва мухлислар мақтайдиган амал бўлса, қилавер! Шунда ҳам уларнинг ичидан ҳаётлигингда ғазаб қиладигани бўлса, ўлимингдан сўнг рози бўладиганлари чиқиб қолади.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

"Эхсон қилиш учун бой бўлиши керак эмас" - Сардор Раҳимхон

(NAMANGANLIKLAR👇)
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD1YJZWk068RypXHMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизда ҳам шундай тақво борми

Оналаримизни рози қилиш барчамизга насиб қилсин🤲🏻

(NAMANGANLIKLAR👇)
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD1YJZWk068RypXHMA
⚡️ХУШХАБАР

❗️ Ўзбекистонликлар 2021 йил Сентябрь ойининг охиридан умра зиёратига боришлари мумкин.

🕋 Ниҳоят бир ярим йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик зиёратчилар расмий равишда умра ибодатини адо этишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов маълум қилди.

Зиёратга ташриф буюришни истаган мусулмонлар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.

@NAMANGANLIKLAR | RASMIY
👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE1FDtQ1Wf05H2b5zQ
31-AVGUST SESHANBA

#NAMANGAN VAQTI BILAN NAMOZ VAQTLARI🕋.


@NAMANGANLIKLAR | RASMIY
👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE1FDtQ1Wf05H2b5zQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум! Ceшанба тонги муборак бўлсин!🔥

Бугунги бошлаган кунингизни Аллох таоло савобли амалларга тўла қилсин. Сизларга сихат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз. 🤲

@Namanganliklar_uz ўз иш фаолиятини бошлади!☺️

(NAMANGANLIKLAR👇)
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD1YJZWk068RypXHMA
#ҳикмат

Атрофингдагиларнинг асл қиёфасини билмайсан. Буни фақат Аллоҳ билади!
Шунинг учун «Аллоҳим! Мени хайрли кишиларга, хайрли кишиларни менга йўллаб қўй! Мени ёмонлардан, уларни мендан йироқ қил», деб айт.
(Доно халқимиз буни «Аллоҳим, яхшига ёндаштир, ёмоннинг бетини тескари қил» дейди).

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким тонг отганда!

"Розина биллаҳи Роббан, Ва бил Исламми дийнан, ва би Муҳаммадин Расулан"

деб дуо қилса Аллоҳга у инсонни рози қилиш вожиб бўлар экан. 😊

@NAMANGANLIKLAR | RASMIY
👇KANALIGA A'ZO BO'LISH👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE1FDtQ1Wf05H2b5zQ
ФАРЗАНДИНГИЗГА ДЎСТ БЎЛИНГ

Дунёда фарзанди одобли бўлишини истамаган ота-она йўқ. Хўш, болани қандай одобли қиламиз? Бунинг учун энг олдин ота-онанинг ўзи тарбияли бўлиши керак. Зеро, инсон ўзида йўқ нарсани бировга беролмайди.

Қуйидаги тавсиялар фарзанд тарбиялашда сизга асқотади:
— Ота-она салоҳиятли, болаларига ибрат бўлиши керак. Китоб ўқимаган киши фарзанди қўлига яхши китоб тутолмайди;
— болани мустақил фикрлашга ўргатиш жуда муҳим. Воқеа-ҳодисаларга қандай муносабат билдиришига ота-она қизиқиши, уни тинглаши, саволларига эринмай жавоб қайтариши керак. Бу, боланинг мустақил фикр юритишига ёрдам беради, унда киши шакллантиради;
— муносабатлар икки томонлама бўлсин.
Шундай йўл тутинг, у сизга яқин дўстидек ишонсин. Шунда унга насиҳат қилсангиз, оғир олмайди. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу:
“Фарзанд билан етти ёшгача ўйна, унга фикри қабул қилинганини билдириб қўй. Бу услубнинг самараси кўп”, деган. Фарзанд билан дўстларча муносабатда бўлиш уни ёмонлар билан дўстлашишдан, бузғунчи ахборотларга эргашишдан сақлайди;
— фарзанд оиласида алоҳида ўринга эгалигини, қадрли эканини ҳис этсин;
— бола уй ишларини бажаришда ҳамма билан аҳил-иноқ бўлиши, оилавий муаммоларни беркитиши, жипсликни сақлашни ўрганиши лозим. Ота-она фарзандига иш буюриб, масъулият юклаб, сўнг натижасига эътибор қаратса, бола бурчига садоқатли бўлади;
— ота-она уйдаги буюмларни бир кишига хосламасин. Аксинча, улар ҳаммага тегишли эканини айтсин. Масалан, уйдаги улов фақат отаники деб қаралса, ўғил фарзанд ўзини отасига нисбатан ғариб санаши, бу ҳол унга салбий таъсир қилиши мумкин;
— бола истаган нарсасига эришавериши яхши эмас. Маҳрум бўлиш аччиғини тотиб кўриши, нафси хоҳишларини қайтаришни ўрганиши керак;
— ота-она фарзандларининг ёши, ақли, зийраклиги, ривожланиши, таъсирчанлиги, дунёқарашига эътибор берсин;
— болалар ёшлигидан бир-бирига ҳасад қилмаслиги учун уларнинг ҳаммасига бирдек муносабатда бўлиш муҳим.

ҲИКМАТ
Фарзанд гўё оқ қоғозга ўхшайди. Уни яхши ёзувлар билан тўлдириш ота-она билан устознинг вазифасидир.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
#асмаул_ҳусна

54. ал-Қавий.

Қувватли зот.

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт