EskiObod_Uz
125 subscribers
4.83K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алижон қори:
ФОТИХА СУРАСИ.



https://t.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайр_қилинг

"Сайр қилинг..."

Тўққизинчи қисм.

"Ер шарини ўраб турган кўринмас қатламлар"



https://t.me/eskiobodmasjidi
Жумъа намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан



https://t.me/eskiobodmasjidi
Саҳобаларнинг лақаблари
– Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа – Абу Бакр Сиддиқ.
– Умар ибн Хаттоб – ал-Форуқ, (яъни, ҳақ билан ботилнинг орасини ажратувчи).
– Алий ибн Абу Толиб – Абу Туроб, тупроқнинг отаси.
– Усмон ибн Аффон – Зиннурайн, яъни икки нур соҳиби. (Расулуллоҳнинг икки муборак қизларига уйланган эканларидан).
– Холид ибн Валид – Сайфуллоҳ Маслул.
–Абу Убайда Жарроҳ – Аминул умма (умматнинг ишончли кишиси)
– Жаъфар ибн Абу Толиб ­– Абул масокин- Мискинлар отаси.
– Ҳамза ибн Абдулмуттолиб – Асадуллоҳ, Аллоҳнинг шери.
– Аммор ибн Ёсир – Яхшиларнинг яхшиси.
–Зубайр ибн Аввом – Расулуллоҳнинг ҳаворийси.
– Мусъаб ибн Умайр – Ислом элчиси.
– Билол ибн Рабоҳ – Расулуллоҳ муаззини.
• Ҳузайфа ибн Ямон – Расулуллоҳнинг сирдошлари, сирларининг соҳиби.
– Амр ибн Осс – Ислом доҳийси.
–Муовия ибн Абу Суфён – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котиби.
– Зайд ибн Ҳориса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқини, суюкли кишиси.
– Абдуллоҳ ибн Аббос – Қуръон таржимони.
– Ҳассон ибн Собит – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоири.

#eslatma_س



https://t.me/eskiobodmasjidi
ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ

Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;

2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;

3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;

4. Гуноҳларга каффорот бўлади;

5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.

Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг Қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:

1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).

Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.

2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).

Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.

Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.


https://t.me/eskiobodmasjidi
Audio
#Қурбонликсабоқлари- 14

Ўтган марҳумлардан қурбонлик ва уни гўштини ҳукми


https://t.me/eskiobodmasjidi
Зулҳижжа барча учун ҳужжатдир
Устоз Мансур Алий
#Овозли_суҳбат
#Долзарб

• Зулҳижжа барча учун ҳужжатдир

Ютубдан кўриш учун манзил:



© Устоз Мансур Алий
БОЙ БОЛАНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик

CАВОЛ: Ёш болани нисобга етадиган моли бўлса, унга қурбонлик қилиш вожиб бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга доир мўътабар манбаъларда ёш бола бой бўлса, унинг молидан қурбонлик қилиш вожиб бўлиш ёки бўлмаслиги ҳақида уламоларнинг икки хил фикри машҳур:

Биринчи фикр: Вояга етмаган, бой бўлса, унинг отаси ёки уни ўрнини босувчи киши (бобоси ёки васийси) боланинг молидан қурбонликни адо қилади. Бу ҳақда “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:

وَيُضَحِّي الأَبُ أوْ الوَصِيُّ مِنْ مَالِ طِفْلٍ غَنِيٍ فَيَأْكُلُ الطِفْل مِنْهُ وَمَا يَبْقَى يُبْدَلُ بِمَا يُنْتَفَعُ بِعَيْنِهِ

“Бой боланинг молидан отаси ёки васийи қурбонлик қилади. Бола ундан еса бўлади. Қолганини ўзидан фойдаланадиган нарсага алмаштирилади”.

Ушбу гапга кўра, қурбонликда асосан мол нисобга етгани инобатга олиниб, унда мол эгаси балоғатга етган бўлиши шарт қилинмаган. Шунинг учун ёш бола бой бўлса, унинг молидан қурбонлик қилиш вожиб бўлаверади. Бу ерда мол-мулкнинг эгаси – бола ёшлиги, вояга етмаганлиги сабаб шариат унга эмас, балки унинг отаси ёхуд отасининг ўрнини босувчи кишининг зиммасига боланинг молидан қурбонлик қилишни талаб этади. Сўйилган қурбонликдан бола истеъмол қилиши мумкин. Ортиб қолганини болага фойдали бўлган кийим кечак ёки зарур ашёларга алмаштирилади.

Ушбу қарашни Имом Қудурий, Имом Бурҳониддин марғилоний каби катта фақиҳларимиз айтишган.

Иккинчи фикр: Мазҳабимизнинг бошқа кўпчилик уламолари эса, бола бой бўлса, унинг молидан отаси ёки ундан бошқа киши қурбонлик қилиши вожиб бўлмайди, дейишган. Мўътабар манбалардан бири “Маваҳибур раҳмон”да шундай дейилади:

لا تجب على طفله الفقير في ظاهر الرواية ولا عن الغني من ماله في أصح ما يفتى به

“Зоҳирур ривояга кўра фавто берилган, энг тўғри гап шуки, кишининг қамбағал бўлсин, бой бўлсин вояга етмаган боласининг молидан қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди”.

Ушбу фатвони кўпчилик ҳанафий фуқаҳолари қўллаб-қувватлашган. Жумладан, Аллома Қозихон “Шунга фатво берилган” деган бўлсалар, Исбижобий “Кучли гап шудир”, деганлар. “Дуррул-мухтор” ва “Ал-Кофий” китобларининг соҳиблари “Суяниладиган гап шудир”, дея таъкидлаганлар.

Ушбу фатвони қўллаган уламоларимиз, қурбонлик қилиш ибодат экани, ёш болага шариат ибодатларини бажариш мажбурий эмаслигини таъкидлашган. Қолаверса, ушбу гап Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ҳам нақл қилинганини айтиб ўтишган. “Дурарул-ҳуккам” китобининг соҳиби шундай дейдилар:

وأصح ما يفتى به من التصحيحين عدم الوجوب

“Мазҳабимизда тўғри деб баҳоланган икки хил фатводан энг тўғрироғи, боланинг молидан қурбонлик вожиб бўлмаслигидир”.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Аллома Ибн Обидин “Фатавойи Хонийя”дан нақл қилиб, агар ота ўзининг молидан ҳайвон сотиб олиб, боланинг номидан қурбонлик қилса, жоиз бўлиши, балки, бундай қилиш мустаҳаб эканини айтадилар.

Шундан келиб чиқиб, вояга етмаган болада нисоб миқдорича маблағ бўлса, унинг отаси ёки бобоси унинг номидан қурбонлик қилса, афзал ишни қилган бўлади. Агар мабодо қурбонлик қилинмаса ҳам ҳеч кимга гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 17 ИЮЛ (1442ҳ -07 Зулҳижжа) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:17
ҚУЁШ - 04:54
ҚИЁМ - 12:19-12-29
АСР - 17:29
ШОМ - 19:45
ХУФТОН - 21:20

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-24 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
#Расман

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қуйидаги фатвони эълон қилади:

1. Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2. Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3. Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

4. Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

5. Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.

6. Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

7. Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

8. Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

9. Эҳтиёжмандлар, ногиронлиги борлар, вақтинча ишсизларга эҳсон кўрсатишнинг айниқса ушбу кунлар ва ойларда савоби улуғдир. Хайрия ва эҳсон тадбирларини “Вақф” жамғармаси орқали ёки бевосита амалга ошириш тавсия этилади.

10. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари ва имом-хатиблар ушбу фатво мазмун-моҳияти бўйича аҳолининг кенг қатламлари орасида батафсил тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.

Аллоҳ таоло ушбу касалликни тез кунларда бартараф этишини ҳамда халқимизнинг ҳаёти тинчлик ва осойишталикда давом этишини Яратгандан илтижо қилиб қоламиз!



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши
Мелодий: 16 июль 2021 й.
Ҳижрий: 6 Зулҳижжа 1442 й
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Qurbon hayiti kunlarini qanday o'tkazish kerak? | Hasanxon Yahyo Abdulmajid
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ! ДИНДОШЛАРИМ🍃🌞🌹

🌸🌹ЖАННАТга ошик биродарларим!
🌸🌹Омонмисиз?!
🌸🌹Сизларга қуёш ва ойни совға
🌸🌹Қилмайман, чунки иккови ҳам
🌸🌹Ботиб кетади.
🌸🌹Сизларга шам ва қор ҳадя
🌸🌹Қилмайман, чунки иккови ҳам
🌸🌹Эриб кетади.
🌸🌹Сизларга чечак ва атиргул ҳадя
🌸🌹Қилмайман, чунки иккови ҳам
🌸🌹Қуриб қолади.

🌸🌹Мен сизларга «Субҳааналлоҳи
🌸🌹Вабиҳамдиҳи, субҳааналлоҳил
🌸🌹ъазийм»ни, «Лаа илааҳа
🌸🌹иллаллоҳ»ни ва «Соллаллоҳу
🌸🌹ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳи ва
🌸🌹соҳбиҳи васаллам»ни тортиқ
🌸🌹қиламан, чунки бу калималарни
🌸🌹зикр қилиб юрсангиз,
🌸🌹қиёматдаги амаллар тарозусида
🌸🌹абадий қолади.


https://t.me/eskiobodmasjidi
Шайх Алижон қори:
ИХЛОС СУРАСИ.

https://t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алижон қори:
ИХЛОС СУРАСИ.


https://t.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайр_қилинг

"Сайр қилинг..."

Ўнинчи қисм.

Сут ҳақида.


https://t.me/eskiobodmasjidi