EskiObod_Uz
125 subscribers
4.86K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР

Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади;

2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.


Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим.
Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

АХЛОҚ-ОДОБЛАРИ

🔹Сабрлари:
У зотдек сабр-бардошли инсонни дунё бошқа кўрмаган. Чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотга сабрлилик, чидамлилик, ҳалимлик ва кечиримлилик хислатларини инъом этган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай азиятни, мусибатни бардош билан қарши олардилар. Озор кучайган сари у зотнинг сабрлари ҳам зиёда бўлиб борар, жоҳилларнинг жаҳолати кучайган сари у зотнинг матонатлари ортиб борар эди.

🔹Қасос олишлари: ўзлари учун ўч олмаганлар, фақат Аллоҳнинг шариати поймол этилгандагина керакли чораларни кўрганлар.
‼️#Долзарб_мавзу‼️

Душанба – оғир кун...ми?

“Душанба – оғир кун”. Кўпчилик хорижий мамлакатларда оммалашган, ҳатто халқимиз орасида ҳам ҳазил аралаш кўп бор такрорланадиган бу гапнинг бирор асоси борми? Динимизда бу масалага қандай қаралади?

Айрим Ғарб давлатларида оғир кун деб хуш кўрилмайдиган душанбанинг динимиздаги ўрни, аҳамияти катта. Пайғамбаримиз (а.с.) ҳаётларидаги кўпгина ажойиб воқеалар айнан шу куни рўй берган.

Илм-фан шиддат билан илдамлагани сари одамлар, айниқса, ривожланган мамлакатлар аҳолисининг эҳтиёжлари шунга монанд ўсиб бориши табиий. Уни қондириш эса роботдай ишлашни талаб этади. Бундай тинимсиз меҳнат қилишнинг, ҳолдан тойдирувчи югур-югурларнинг биринчи куни бўлгани учун ҳам душанбани унча ёқтиришмас, балки...

Биз мусулмонлар эса табиатдаги мавжуд ҳамма нарсага Аллоҳ таолонинг санъат асари деб қарайдиган, яралмишларни Яратувчи туфайли яхши кўрадиган маданият эгасимиз. Шу жиҳатдан бутун борлиқ биз учун ҳикмат ва эзгулик манбаидир. Бироқ халқимиз орасида баъзи нарсалар бахтсизлик ва кулфат келтириши ҳақидаги хурофотлар бирмунча ёйилгани ҳам ҳақиқат. Ана шу хурофотларнинг қора занжирига баъзи миллатдошларимиз душанбадан шумланишни ҳам қўшиб олишган.

Динимизда ўз меҳнати билан кун кўриш, оила аҳлини ҳалол луқма билан таъминлаш вожиблиги ҳақида кўплаб ояти карима ва ҳадиси шарифлар бор. Ҳатто шу мақсад билан ҳаракат қилиш улуғ ибодат саналади. Душанба куни эса ана шу қутлуғ ибодатнинг биринчи кунидир.

Душанба кунининг фазилатлари


Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар. Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар (Имом Муслим).

У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар (Имом Термизий). Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди (Имом Бухорий). Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали (а.с.)га салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?

Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир. Зеро, Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа). Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.

Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.

Душанба рўза кунидир. Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар” (Имом Термизий). Пайғамбар (а.с.)-нинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар (Имом Термизий).

Нўъмон Абдулмажид тайёрлади.
Дўстларингизга ҳам улашинг.


https://t.me/eskiobodmasjidi
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!


https://t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллоҳнинг_яратганлари

Жаннат гўзалроқ ва боқийдир

🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.

🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹

☝️ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

https://t.me/eskiobodmasjidi
31-дарс. МАДДИ ТАБИИЙ 2.


https://t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алижон қори:
31-дарс. МАДДИ ТАБИИЙ 2.


https://t.me/eskiobodmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_билан_ҳамсафар

"Қуръон билан ҳамсафар".
25-қисм.
“Аллоҳнинг каломини хушуъ билан ўқинг!”.


https://t.me/eskiobodmasjidi
​​ЎН ХИЛ СЎЗ ФАРЗАНДЛАР РУҲИЯТИНИ БАРБОД ҚИЛАДИ:

📌1. “Эшак, ит, ҳайвон”, деб сўкиш.

📌2 “Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми”....., деб хорлаш.

📌3. Бошқаларга солиштириш фарзандни ўзида камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради.

📌4. “Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл, эй иблис, сендан ҳеч қандай фойда йўқ,” деб фарзандни барбод қилиш.

📌5. “Бошингни ёраман, қонингни ичаман, сўяман,” деб хатокорлик билан таҳдид қилиш.

📌6. Қаноатлантирмасдан ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик.

📌7. “Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг, лаънати,” каби сўзлар билан қарғаш.

📌8. Фарзандни сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш.

📌9. Муайян бир ишни бажарсанг сени яхши кўраман, буни қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман, мана буни есанг ёки ютсанг ёки дарс тайёрласанг сени яхши кўраман, деб яхши кўришни шарт қилиб қўйиш.

📌10. “Эркак киши йиғламайди, жим бўл, ҳали сен гапиришга кичиксан, бу бола мени жинни қилди, мени унга кучим етмаяпти, Аллоҳ дўзахга ташлаб жазойингни берсин,” каби хато сўзларни ишлатиш.

БУ КАБИ СЎЗЛАРНИ АСЛО ИШЛАТА КЎРМАНГ!!


https://t.me/eskiobodmasjidi
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

АХЛОҚ-ОДОБЛАРИ

🔹Ғазаблари:
у зот табиатан ғазабдан йироқ, розиликка мойил эдилар. Ғазаблансалар, фақат Аллоҳ учун ғазабланар, розиликлари ҳам Аллоҳнинг розилигига тобе эди. Ноҳақликка қарши шундай қаттиқ ғазаб қилардиларки, то ҳақ қоим бўлмагунича ғазаблари тушмас эди. Ғазабланганлари юзларидан билинар эди, баъзан қўлларини силтаб қўяр эдилар.

🔹Ҳаёлари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта ҳаёли эдилар. Ҳаёлари чимилдиқдаги келинчакдан ҳам кучли эди. Бировга тик боқмас, тикилиб турмас эдилар. Бирон нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билинарди. Ҳаё қилганларидан, ҳеч кимга у ёқтирмайдиган сўз билан мурожаат қилмасдилар. Бирортасини танқид қилишга тўғри келиб қолса, унинг номини айтмасдан: «Одамларга нима бўлдики, бундай қилишяпти?!» дердилар.

https://t.me/eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

Ayol eridan "mahrimga mendan rozi bo'lishingizni bering" desa va eri o'z roziligini mahr sifatida bersa bo'ladimi?

Ustoz Muhammad Ayyubxon domla Homidov
КАРОМАТ БОБИ

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَقَدْ كَانَ فِيمَا قَبْلَكُمْ مِنَ الأُمَمِ نَاسٌ مُحَدَّثُونَ، فَإِنْ يَكُ فِي أُمَّتِي أَحَدٌ، فَإنَّهُ عُمَرُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ، وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ مِنْ رِوَايَةِ عَائِشَةَ، وَفِي رِوَايَتِهِمَا قَالَ ابْنُ وَهْبٍ: «مُحَدَّثُونَ» أَي: مُلْهَمُونَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан аввалги умматлар ичида сўз илқо қилинадиган (яъни, илҳом берилган) кишилар бўлган. Агар менинг умматим ичида ҳам бирорта шундай киши бўлса, у Умардир», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари. Имом Муслим ҳам худди шу лафздаги хадисни Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар.
#Намоз_аҳкомлари
НАМОЗНИНГ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДА 2

13) Ҳибс қилинган киши фақатгина нажосатли кийим топса ёки авратини тўсишга кифоя қилмайдиган кийим топган бўлса, унинг ҳукми нима?
У ўша нажосат ёки авратини тўсишга кифоя қилмайдиган кийими билан намоз ўқийди. Унга намозини қайта ўқиш вожиб эмас. Шунингдек, кийим топа олмаган ҳам яланғоч ҳолда ўтириб, рукуъ ва саждасини имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Унга ҳам намозини қайта ўқиш вожиб эмас.

14) Бир киши мусофир бўлса ва қайси тараф қибла эканини билмаса, қай ҳолда намоз ўқийди?
Унга қиблани биладиган кишидан сўраши вожиб бўлади. Агар қиблани биладиган киши бўлмаса, фикри билан (кундузи бўлса қуёш ҳаракатига қараб, агар тун бўлса юлдузларга қараб) тиришиб қиблани қасд қилади. Қиблани биладиган кишидан сўраш, ўз фикри билан бирор томонни қасд қилишдан олдин туради. Агар бир киши қиблани сўраб намоз ўқиса, кейин қибла бошқа томонда экани маълум бўлса, ўқиган намози дуруст бўлади. Шунингдек, қибла томонни қасд қилиб намоз ўқиса, кейин хато қилгани маълум бўлса, бу ўқиган намози ҳам дуруст бўлади. Агар намоз ўқиб турган ҳолида қиблага нотўғри юзланганини гумон қилса ёки қиблани топишда хато қилганини билиб қолса, намозини бузмасдан қибла томонга ўгирилиб олади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида саҳобалар Қубо масжидида намоз ўқиётган пайтида қибла Байтул Мақдисдан Каъба томонга ўзгарган, ўшанда намоз ичида Каъба томонга ўгирилиб олишган.

15) Бир киши беморлик ёки душмандан хавф бўлгани учун бирор жойни қўриқлаётгани сабабли қиблага юзланишдан ожиз бўлса, қандай қилиб қиблага юзланади?
Юзланиб турган (қодир бўлган) томонига қараб намоз ўқийверади. Шунингдек, мусофир киши ҳам душман ёки бирор зарарли ҳайвон чиқиб қолишидан қўрқса, юзланиб турган (қодир бўлган) томонига қараб намоз ўқийверади.

16) Бир киши намоз вақти киришидан олдин фарз намозини ўқиса, намози дуруст бўладими?
Йўқ, унинг намози дуруст бўлмайди. Унинг бу намози нафл намозга айланиб қолади. Ўша фарз намози унинг зиммасида қолади. Бир киши узрсиз фарз намозини вақтидан кечиктирса, гуноҳкор бўлади ва унга намознинг қазосини ўқиш лозим бўлади.

17) Фарз, вожиб ва нафл намозлари учун ният қилишда нима шарт қилинади?
Намозхон зеҳнида фарз ёки вожибни, яъни бомдод ёки аср намозини деб тайин қилади. Ракъатларнинг сонини тайин қилиш шарт эмас. Агар нафл намозини ўқишни хоҳласа, зеҳнида пешин ёки асрнинг суннати дея тайин қилмасдан, намоз ўқишнигина қасд қилишининг ўзи кифоя қилади.
Изоҳ: суннат намозлари нафл намозларига ўхшайди.

18) Фарз ёки вожиб намознинг нияти қачон қилинади?
Такбири таҳримадан олдин ёки уни айтиш асносида (тили билан такбир айтиш билан бирга, зеҳнида фарз ёки вожиб намозини) ният қилади. Бир киши кайси намозлигини қасд қилмасдан, мутлақ намозни қасд (ният) қилиб намозга турса, сўнг такбири таҳримадан кейин намозни фалон намознинг фарзи ёки қазоси ёки Витр намози деб қасд қилиш кераклиги эсига тушса, намози нафл намоз бўлади. Чунки фарз ва вожиб намозларни тайин қилиш шарт эди. Бир киши фарз намозига ният қилишни унутиб, мутлақо ният қилмасдан такбири таҳримани айтиб қўйса, шу жойида намозни (ният қилиб) такбири таҳримани қайта айтади ва намози дуруст бўлади. Чунки ният қилмасдан такбири таҳримани айтган киши намозга кирмаган ҳисобланади. Чунки ниятсиз айтилган такбир ўтмайди.

19) Ният бевосита такбири таҳримадан олдин бўлиши шартми?
Ҳа, ният бевосита такбири таҳримадан олдин бўлиши шарт.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

🔹Вафот этган ерлари: Мадинаи мунаввара, Масжиди набавийнинг шарқий деворига туташ Ҳужраи саодат.

🔹Вафот этган саналари: ҳижрий 11-йил, 12-рабиъул аввал, душанба куни, зуҳо-чошгоҳ маҳали / мил. 632 йил 6 июн.

🔹Дафн қилинган кунлари: ҳижрий 11-йил, рабиъул аввал ойининг 13-дан 14-га (яъни сешанбадан чоршанбага) ўтар кечаси / мил. 632 йил 7-8 июн.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кун – душанба куни пешиндан сешанба тонги-бомдодигача муҳожир ва ансорлар томонидан халифалик (ўринбосарлик, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишларини давом эттириш) масаласи Мадинаи мунавварадаги Хазраж қабиласи, Бану Соъида уруғининг шийпонида ҳал қилинди.

Сешанба куни эрталаб Аббос ибн Абдулмутталиб, Али ибн Абу Толиб, Фазл ибн Аббос, Қусам ибн Аббос, Усома ибн Зайд, Авс ибн Хавлий ва Шуқрон розияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини кўйлаклари устидан ювдилар ва пахтадан бўлган учта оппоқ яманий матога қаватма-қават қилиб кафанладилар.

Ва сешанба куни чошгоҳ вақтидан то чоршанбага ўтар кечаси одамлар ҳужрага жамоат-жамоат, ўнта-ўнта бўлиб кириб, ҳар ким ўзи танҳо, имомга эргашмаган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жаноза ўқидилар, аввал у зотнинг аҳли-оила ва қариндош-уруғлари, сўнг муҳожирлар, сўнг ансорлар, сўнг ёш болалар, сўнг аёллар кириб намоз ўқидилар.
​​ЭЙ ТОЛИБИ ИЛМ, ҚУРЪОННИ ЁД ОЛДИНГМИ?
­­­­­­­­­– Йўқ!
– Наҳв фанида тасниф қилинган ибн Моликни минг байтли "Алфийя"сини ёд олдингми?
– Йўқ!
– Ҳадис фанида тасниф қилинган имом Суютий ёки Ироқийнинг минг байтли "Алфийя"сини ёд олдингми?
– Йўқ!
– Тажвид фанидаги "Жазарийя" китобини ёд олдингми?
– Йўқ!
– Мерос илмидаги "Раҳбийя" китобини ёд олдингми?
– Йўқ!
– Ақида илмидаги "Жавҳаратут тавҳид" ёки "Бадъул амолий" матнини ёд олдингми?
– Йўқ!
– Ҳадис илмидаги "Байқунийя" матнини ёд олдингми?
– Йўқ!
– Мантиқ илмидаги "ас-Сулламул мунаврақ" китобини ёд олдингми?
– Йўқ!
– Фиқҳ илмидаги китобни қойилмақом қилиб ўқидингми?
– Йўқ!
– Наҳв илмидаги китобни қойилмақом қилиб ўқидингми?
– Йўқ!
– Балоғат илмидаги китобни қойилмақом қилиб ўқидингми?
– Йўқ!
– Усулул фиқҳ илмидаги китобни қойилмақом қилиб ўқидингми?
– Йўқ!
– Ҳадис илмларидаги китобни қойилмақом қилиб ўқидингми?
– Йўқ!
– Ақида илмидаги китобни қойилмақом қилиб ўқидингми?
– Йўқ!
– Тафсир илмидаги китобни қойилмақом қилиб ўқидингми?
– Йўқ!
– Мантиқ илмидаги китобни қойилмақом қилиб ўқидингми?
• Йўқ!
Буларни ўқимагансан-у, аммо ўзингни толиби илм деб ҳисоблайсан.

Фейсбук вақтингни зое қилади, у сенга таълим бермайди. Шундай экан зое қилувчи нарсани тарк этгинда, фойдали нарсага машғул бўл. Чунки умр дақиқалардан иборат, у булут юриши каби кетиб қолади. Идишинг бўш бўлгани ҳолда ўзингга илм аҳлиман деган ном қўйиб олишдан сақлан. Вақт қилич кабидир. Агар сен кесмасанг, у сени кесади.

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйда ит боқишнинг ҳукми нима?

Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ
#Дуо

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМЛАРНИНГ ДУОЛАРИ

Дуо иймоннинг энг чиройли кўриниши, Аллоҳга муножот ва ибодатдир. Дуо банданинг Роббига юксалиши ва Роббининг унга ато қилган раҳматининг тимсолидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ», дедилар».
(Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар).
Раҳмати чексиз бўлган Роббимиз Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилади: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман». (Ғофир сураси, 60- оят).

Ҳаётимиз дастури амали бўлган Қуръони Каримда улуғ пайғамбарларнинг Роббимизга қандай дуо қилишгани баён қилинган. Пайғамбарларнинг дуолари Аллоҳдан нима сўрашимиз ва қандай дуо қилишимиз учун бизга ўрнакдир.

Одам алайҳиссаломнинг дуоси:

«رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ»

«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз»
(Аъроф сураси, 23-оят).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуоси:

«رَبِّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَسْأَلَكَ مَا لَيْسَ لِي بِهِ عِلْمٌ وَإِلاَّ تَغْفِرْ لِي وَتَرْحَمْنِي أَكُن مِّنَ الْخَاسِرِينَ»

«Роббим, мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани Сендан сўрамоқдан паноҳ тиларман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳим кўрсатмасанг, зиён кўргувчилардан бўлурман»
(Ҳуд сураси, 47- оят).

Лут алайҳиссаломнинг дуоси:

«رَبِّ نَجِّنِي وَأَهْلِي مِمَّا يَعْمَلُونَ»

«Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!»
(Шуаро сураси, 169- оят).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоси:

«رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاَةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاء»

«Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин»
(Иброҳим сураси, 40- оят).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуоси:

«رَبِّ قَدْ آتَيْتَنِي مِنَ الْمُلْكِ وَعَلَّمْتَنِي مِن تَأْوِيلِ الأَحَادِيثِ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ أَنتَ وَلِيِّي فِي الدُّنُيَا وَالآخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ»

«Эй Роббим, ҳақиқатдан, менга мулк бердинг ва менга тушларнинг таъбирини ўргатдинг. Эй осмонлару ерни яратган Зот! Сен дунёю охиратда менинг валийимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин»
(Юсуф сураси, 101- оят).

Шуайб алайҳиссаломнинг дуоси:

«وَمَا تَوْفِيقِي إِلاَّ بِاللّهِ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ»

«Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ, Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман»
(Ҳуд сураси, 88- оят).

Мусо алайҳиссаломнинг дуоси:

«رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنْزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ»

«Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман»
(Қасос сураси, 24- оят).

Закариё алайҳиссаломнинг дуоси:

«رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء»

«Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан»
(Оли Имрон сураси, 38- оят).

Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоси:

«رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَى وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ»

«Роббим, мени Ўзинг менга ва ота онамга берган неъматларинга шукр этишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин»
(Намл сураси, 19- оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари:

«حَسْبِيَ اللّهُ لا إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ»

«Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқ, Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббисидир»
(Тавба сураси, 129- оят).

«رَّبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ»

«Эй Роббим, мағфират қил, раҳим қил. Ўзинг раҳим қилгувчиларнинг яхшисисан»
(Муъминун сураси, 118- оят).