EskiObod_Uz
125 subscribers
4.86K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Ҳадис

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   - «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
   - «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
   - «Масжидлар», дедилар».
   - «Сайл нимадир?» дедим.
   - «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».

   Термизий ривоят қилган.

     Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
   Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
   Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
БИР ЯХШИЛИККА ЎН ЯХШИЛИК

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди. Негадир кўнгли анор тусади.
Буни эри—ҳазрати Алига айтди.

Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.

Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради
Иймон ва ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар.

Тиланчи хурсанд бўлди.

Уйга келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар.

Ҳазрати Фотима узрни қабул қилиб:
—Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин,—деди.

Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди.

Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий турибдилар.
Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.

—Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бериб юбордилар,-дедилар Салмон.

—Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.

Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:

—Барокат учун олиб қолган эдим,—дедилар.

"Ривоятлар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
ОДИЛ ҲУКМ

Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир саҳройи кишидан (аъробийдан) от сотиб олди, уни миниб, йўлга чиқди. Бироқ бир оз йўл юриб-юрмай, от оқсай бошлади. Изига қайтиб:   
– Пулимни қайтариб бер, отингни ол, оқсоқ экан, – деди у аъробийга.
– Йўқ, эй мўминлар амири, мен уни сотганимда соппа-соғ эди, – деб рози бўлмади аъробий. Шунда Умар розияллоҳу анҳу масалани ажрим қилиб берадиган ҳакам излаб қолди.
Икковлон Шурайҳ ибн Ҳорис Киндийнинг ҳузурига бориб, арз қилишди. Аъробийнинг гапларини диққат билан эшитган Шурайҳ:
– Сотиб олган пайтингизда от соғлом эдими? – деб сўради ҳазрати Умардан.
– Ҳа, – деб жавоб берди халифа.
– Ундай бўлса, сотиб олган молингиз сизникидир ёки қандай ҳолатда сотиб олган бўлсангиз, шу ҳолича қайтариб беринг, – деди қози Шурайҳ.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу Шурайҳга тикилиб қаради ва:
–  Бор гап шуми? Фикр нақадар қатъий, ҳукм нақадар одил. Куфага боргин, сени қозиларга бошлиқ этиб тайинлайман, – деди.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ПЕШҚАДАМЛАР (15-сон)
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАВОРИЙСИ ЗУБАЙР ИБН АВВОМ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

🎙Нўъмонхон Яҳёхон,
Тошкент ислом институти талабаси


#пешқадамлар
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024
#Hojining_odobi

😎 ИБОДАТ ШУКУҲИДАН СЎЗЛАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📌 Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар:

•Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:

"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

•Овқатдан сўнг ювинг:

"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

•Кийим кийиш асносида ювинг:

Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

•Ҳар кунингизда ювинг:

"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

•Ҳар намоз ортидан ювинг:

"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.
Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин,


Манба @imonuz

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Вақт ўтиб кетгач, асло ортга қайтмайди.

Тобеинлардан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг шундай сўзлари бор: “Шундай зотлар бор эдики, улар ўз вақтларига сизлар дирҳам-динорларингизга ҳарис бўлганингиздан ҳам кўра қаттиқроқ ҳарис эдилар. Одам боласининг ҳар бир куни қуйидаги сўзларни айтиб ўтади: “Эй одам боласи, мен янги кунман ва қиладиган амалингга гувоҳман. Агар ўтиб кетсам, қайтиб келмайман. Хоҳлаган ишингни қил, унинг самарасини қариганингда топасан. Хоҳлаган ишингни кечиктир, у сенга асло қайтиб келмайди!”.
Эртага афсус-надомат чекмаслик учун ўтаётган ҳар бир дақиқамизни қадрлаб, уни энди қайтара олмаслигимизни дилдан ҳис қилиб яшамоғимиз лозимдир.
Уч нарса асло қайтиб келмайди: оғиздан чиққан сўз, камондан отилган ўқ, ўтиб кетган вақт.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ҒАМГИН БЎЛМАНГ ВА АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИДАН УМИДСИЗЛАНМАНГ

эй ўғилларим! Боринглар-да, Юсуф ва унинг укасини изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина умидсиз бўладилар
(Юсуф сураси, 87 оят.)

Ҳар қачон (ўша) пайғамбарлар умидсизланиб: “Бизлар ёлғончи бўлдик”, деб гумон қила бошлаганларида, уларга Бизнинг нусратимиз (ёрдамимиз) келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчилар қавмидан Бизнинг азобимиз қайтарилмас!”
(Юсуф сураси, 110 оят)

Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни хамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз
(Анбиё сураси 88 оят.)

«...ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли) гумонлар қила бошлаган эдингиз. Ана ўша жойда мўминлар имтиҳон қилиндилар ва (даҳшат ва хавфхатардан) қаттиқ ларзага тушдилар"
(Азҳоб сураси 10-11 оятлар)

Доктор Оиз Қарзоний

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
«САЛОМ ОМОНЛИК ВА ТИНЧЛИКДИР»

                      *     *      *
   Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
   «Исломнинг нимаси яхши?» - деб сўради.
   «Таом бермоқлигинг, ҳамда таниган ва танимаган одамингга салом бермоқлигинг», - дедилар».

   Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

                      *     *      *
   Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   «Аввал салом, кейин калом», - дедилар».

   Термизий ривоят қилган.
   Чунки, салом омонлик ва тинчликдир. Аввал омонлик ва тинчликни эълон қилиб олиб, сўнг гап бошлаш лозим. Шунинг учун, танигану танимаган ҳар бир кишига гапиришдан аввал салом бермоқ исломий маданиятнинг ажралмас қисмидир.

Салом - тинчликнинг фойдаларидан

1. Салом Аллоҳ таолога таслим бўлишдан иборат бўлиб, У зотнинг муҳаббати ва розилигига сазовор қилади.

2. Салом амният ва омонлик тарқатади.

3. Салом ила қон тўкилишининг олди олинади.

4. Салом орқали душман билан ярашилади.

5. Салом Исломнинг барча умматларига даъватидир.

6. Салом ила банда икки дунё саодатига эришади.

  «Руҳий тарбия, 3-жуз» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ODOB #VIDEO

📹 OTA-ONA BIZLARNI JANNATIMIZDIR

🎙 YUNUSXON JABBAROV,
Namangan shahar "Abdulqodir qori"
jome masjidi imom-noibi

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

⚪️ Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


🔻1. ТАВБА🔻

فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

(Марям сураси, 59-60-оятлар).


🔻2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

(Ҳуд сураси, 114-оят).

⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


🔻3. МУСИБАТЛАР🔻

⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

«Сунний ақийдалар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ЁЛҒОН - АЛЛОҲНИНГ ҲУЗУРИДА "КАЗЗОБ" ДЕБ ЁЗИЛИШ САБАБИДИР

"Каззоб"
сўзи "козиб" - "ёлғончи" сўзининг муболағали сийғасидир. Яъни ўта ёлғончи деган маънони англатади.
Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар, чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида "сиддиқлардан" деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар, чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида "каззоблардан" деб ёзилади",
дедилар".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифларида ростгўйлик ва ёлғончиликни таққослаб баён қилиб бермоқдалар.
Жаннатий бўламан деган одам ростгўй бўлиши керак экан. Ростгўйлик уни яхшиликка, яхшилик эса жаннатга бошлайди.
Мўмин банда ёлғонга яқин келмаслиги, доимо ростгўйликни ўзига лозим тутиши керак. Чунки бу иш жаннатга олиб борадиган омиллардан биридир.
Ёлғончилик эса фисқу фужурга бошлар экан, охир-оқибат банданинг дўзаҳга киришига сабаб бўладиган омиллардан бирига айланар экан. Бу хулосани доимо эсимизда сақлашимиз лозим. Зотан, Аллоҳ таолонинг ҳузурида "каззоблардан" деб ёзилиб қолиши ҳар бир банда учун чексиз мусибатдир.

"Ёлғон" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ЖАННАТГА ЭЛТУВЧИ УЧ ҲОЛАТ

Имом Бухорий ва бошқа буюк муҳаддислар Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилдилар-да, "Омин", дедилар. Кейин иккинчисига кўтарилдилар-да "Омин", дедилар. СўнгРА тик турдилар-да "Омин", дедилар.
Шунда саҳобалар: «Нимага омин дедингиз, эй Аллоҳнинг Расули?» дейшди. У зот дедилар:
«Жаброил алайҳиссалом келиб, менга: «Эй Муҳаммад, ҳузурида сиз зикр қилинсангиз-у, бироқ сизга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омин», – дедим. Кейин: «Ота-онасини ёки улардан бирини ҳаёт ҳолида топиб, уларнинг хизматини қилмасдан жаннатни ўзига вожиб қилиб олмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омин», – дедим. Сўнг: «Рамазон ойини топиб, мағфират қилинмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омин», – дедим».
* * *
Уч ҳолатда ҳам бизга жаннатни вожиб қил, Ё Аллоҳим!

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ЎҒЛИГА ОҚ БЎЛГАН ОТА
Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши ўғлини етаклаб келиб шикоят қилди:
– Эй мўминлар амири, мен мана бу ўғлимни оқ қилдим!
– Ҳой йигит, ота-­онангдан оқ бўлсанг, Аллоҳнинг азобига қолишдан қўрқмайсанми? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Эй мўминлар амири, боланинг ҳам ота-­онадан ҳақлари борми? – сўради ўғил.
– Бор. Аввало туғилажак фарзанд учун яхши онани танлаш керак. Болага чиройли исм қўйиш ва Аллоҳнинг Китобини ўргатиш лозим.
– Аллоҳга қасамки, менга онанинг покдомонини танламаган! Балки бир канизакни сотиб олиб, ўшанга уйланган. Исмимни ҳам чиройли қўймаган. Менга Жуал (“гўнг қўнғизи”) деб исм қўйган. Аллоҳнинг Китобидан бирорта ҳам оят ўргатмаган.
Умар розияллоҳу анҳу отага юзланди:
– Ўғлимни оқ қилдим, дейсан! Сен оқ қилгунингча ўғлинг сени оқ қилиб юборган экан! Тур, йўқол олдимдан!

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #OGOHLIK

📝 IJTIMOIY TARMOQDAGI BUZG'UNCHI G'OYALARDAN EHTIYOT BO'LING!

🎙 A'ZAMJON SAMINOV,
YANGIQO'RG'ON TUMANI "IBROXIM HOJI OTA" jome masjidi imom xatibi



🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

📝 AJDODLARGA MUNOSIB AVLOD BO'LAYLIK!

🎙 G'IYOSIDDIN TOJIMIRZAYEV,
UCHQO'RG'ON TUMANI "BAYTUL MUQADDAS" jome masjidi imom xatibi



🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

📹 DINIY SOHADAGI ISLOHOTLAR

🎙 MUHAMMADXON ABDURAXMANOV,
Namangan shahar "Mulla Ismoil"
jome masjidi imom-xatibi

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради" (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг "Руҳул баён" номли тафсиридан олинди.

"Қуръон қалблар шифоси"
китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.

1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади

2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.

3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.

5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.

6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.

7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.

8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.

9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.

11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.

12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.

Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi