EskiObod_Uz
127 subscribers
4.82K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
УХЛАЙ ОЛСАНГ ШУКР ҚИЛ

Бир дўстимнинг айтишича у ухлай олмас, доим докторларга даволанарди, лекин фойдаси бўлмас экан.
Мен унга:
– Имконинг қадар ҳаракат қилавер, – дедим.
У: – Йигирма километрлаб юраман, чарчаб қийналиб кетаман, аммо ухлай олмайман, – деди.
Унинг бу мушкилотини бир неча кун ўйлаб, жавобини топа олмадим. Бу жуда нодир касаллик. (Уйқусизлик). Бу кимса ҳеч қачон ухлай олмайди. Унинг табиий мувозанати бузилиб кетган.
Ким тўшагига ётиб чуқур уйқуга чўма олса ушбу неъмат учун Аллоҳга ҳамдлар айтсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024

😎 МАККАГА КЕЛГАН ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАР КАТТА ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ЁН ҚЎШНИ – ЖОН ҚЎШНИ (1-ҳикоя)

Абдуллоҳ саховатли, қалби юмшоқ киши эди. Уни Аҳмад исмли камбағал қўшниси бор эди. Бир куни Аҳмад кўп молга муҳтож бўлиб қолди. Лекин... Унга кўмак берадиган киши топилмади. Охири оқибат уйини сотишга қарор қилди.
Харидорлардан бири Аҳмадга:
-  Қанча деяпсиз?
-  Минг динор.
- Минг... Атрофда бундай уйлар беш юз динор туради-ку? Нархини ошириб юбормадингизми? Инсоф қилинг.
-Тўғри айтасиз биродар. Лекин бу уйнинг қўшниси саховатли, яхши инсон. Исми Абдуллоҳ. Касал бўлсам кўргани чиқади. Ҳол аҳвол сўрайди. Хурсанд бўлсам севинади. Хафа бўлсам ҳамдард бўлади. Шу ҳовлида яшаётганимдан бери бир оғиз ёмон гапини эшитмаганман. Харидор Аҳмаднинг гапларини эшитгач: “Кимнинг Абдуллоҳ каби қўшниси бўлса, уйини сотмаслиги керак”- деди.

Абдуллоҳ қўшниси ва харидор ўртасида бўлиб ўтган гапларни эшитиб хафа бўлди. Чунки қўшниси пулга эҳтиёж сезиб қолганини ундан яширганди. Абдуллоҳ дарҳол Аҳмаднинг олдига бориб, эй азиз қўшним! Сизга қанча пул керак бўлса мана олинг, дея бир халта ҳамённи чиқарди. Уйингизни сотманг. Мен сизга қўшни бўлиб қолишни хоҳлайман.

Бу воқеа халқ орасида тарқалиб, зарбулмасалга айланди. (Воқеа қаҳрамони бўлган меҳрибон қўшни Абдуллоҳ – машҳур Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ эди).

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ДЎСТЛАРИМИЗ ҲАҚИДА ГУМОНИМИЗ

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга хотини: “Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман”, деди. У: “Нима учун бундай деяпсан?”, деди. Хотини: Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди”, деди. У хотинига қараб: “Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди”,  деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди: “Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!
Салаф солиҳлардан бири: “Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “Мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, (“Ноъиат” сурасининг 24-ояти ҳам худди шу маънони ифодалагани учун) бу киши Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.”, деган экан. “Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийин-ку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”,
деган.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: “Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.
Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар: “Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир”, дегин”.
Демак, дўстларимиз ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлишимиз керак.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#ЭСЛАТМА

• Вафот топишинг билан дастлаб номинг истеъмолдан тушади!

• Ғассол кела солиб: «Жасад қаерда?» дейди. Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ҳатто номингни ҳам сўрамайди!

• Жанозангни ўқишдан олдин Имом: «Марҳумнинг ёши неччида эди?» дейди!
Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ҳатто номингни ҳам зикр қилмайди!

• Кейин: «Тобутни кўтаринглар!» дейилади. Бунда ҳам на мансаб, на насаб ва на номинг эсланади! Тобут, бўлади балки исминг...

• -Маййитни қабрга қўйинглар!-, дейишади сўнгида. Номингни эслашмайди! Маййит, сенинг номинг у ерда!

• Шундай экан зоҳирий нарсалар ила ғурурга кетма!
Ғафлатдан уйғон!
Дунёга сармаст бўлма!
- Мен фалончиман!-, дея кеккайма!
Ким бўлишингдан қатъий назар кун келиб номинг билан чақиришмайди!
- Жасад;
- Марҳум;
- Тобут;
- Маййит дейишади...

• Магар...
• Соғлом қалбгина сенга
ас қотади...
• Ширкдан, куфрдан, нифоқдан соғлом бўлган қалб!

“У КУНДА НА МОЛ-ДУНЁ ВА НА ФАРЗАНДЛАР ФОЙДА БЕРУР, ФАҚАТ АЛЛОҲ ҲУЗУРИГА САЛИМ ҚАЛБ ИЛА КЕЛГАН КИШИЛАРГИНА МУСТАСНО” (Шуаро, 88-89).

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Аллоҳнинг қудрати

Эркак уруғининг аёл тухум хужайраси билан бирлашиши натижасида бўлажак инсоннинг бир дона хужайраси пайдо бўлади. Бунга зигота деб аталади, бу эса "бирлашган" маъносини билдиради.

***
Уруғлантирилгандан кейин тахминан 24 соатдан 30 соатгача бўлган муддатда зигота хужайрасининг биринчи бўлиниши якунланади. Унда бир хужайра иккига ажралади. Кейинчалик иккитаси тўрттага, тўрттаси бўлиниб саккизтага айланади ва хоказо.

***
Бу хужайралар эмбрионал дастлабки хужайралар деб аталади. Уларнинг ҳар бири одам танасидан жой олган 200 тадан ортиқ турдаги (суяк, кўз, тирноқ, жигар, тери ва ҳоказо) хужайраларнинг исталган турини шакллантириш қобилиятига эга.

***
Эмбрионал дастлабки хужайралар, бир хил бўлишига қарамай, кейинги даврда ўзаро бўлиниб, баъзилари инсоннинг бошини, танасини, кейинчалик қўли, оёғи, кўзи, қулоқларини, баъзилари хатто хомиланинг йўлдошини шакллантиради.

***
Мана шу ерда бир савол туғилади? Хужайралар бир хил бўлса, истаган бири истаган аъзони шакллантириши мумкин бўлса, қайси ҳужайра бошни, қайси оёқни, қайси вужудни, қайси кўзни, қайси бири иккинчи кўзни шакллантириб беришини ким тақсимлайди? Ўзаро келишиб олишадими? Ёки онанинг ўзи буйруқ берадими? Сен бош бўл, сен бурун, сен чиройли кўз бўл, деб.

***
Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган бир чайнам гўштдан яратдик. Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топдирамиз. Кейин сизларни бувак ҳолингизда чиқарамиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қиламиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада тубан умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраган ҳолда кўрасан. Қачонки, Биз унга сув туширсак, у сесканар ва кўпчир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир.
(Ҳаж сураси, 5-оят)

***
Кейинги сафар фарзандингизга қараб кўзингиз қувонганида, унинг хатто бирорта хужайрасига ҳам нима бўлишига буйруқ беролмаганингизни, буларнинг барчасини яратган Аллоҳ эканлигини эслаб қўйинг!.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.
Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.
Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.

Манба: “Мусулмонлар тақвими”нинг 2003-йилги 3-сони.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#МАҚОЛА
#ҲАЖ

ЭЙ, МУБОРАК САФАРГА ОТЛАГАН ДИНДОШИМ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА

ОИЛА ТИНЧЛИГИ ҚАЛБНИ ХОТИРЖАМЛИГИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Қобилхон Турғунов,
Наманган шаҳар "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#AUDIO #MAZHAB

Намозда қўллар қай холатда туриши керак?
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Мирфайзиев,
Косонсой
тумани "Содод" жоме масжиди имом-хатиби

🌐Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Аудио #Тарбия

Фарзанд тарбиясига ота-она масъулдир
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нуруллоҳ Имамов,
Тўрақўрғон
тумани "Ҳонақоҳ" жоме масжиди имом-хатиби

🌐Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024

"ҲАЗРАТИ УМАР МЕНДАН ҲАҚЛИРОҚДИР!"

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Мени йиғлатган  иборалар...

Магистр  талабаларига бир савол  берилди. "Ота ким?" Жавоблар  ҳар хил; чиройлиси ҳам,  оддийси ҳам бўлди.
Лекин энг афзали бир  талабанинг қуйида келтирган  жавоби эди.
Ота...
Сен уни катта оёқ киймини  киярдинг, оёқларинг  жажжилигидан, қоқилиб  кетардинг..
Кўз ойнагини тақиб, ўзингни  катталардек ҳис килардинг..
Кийимини кийиб воқор  сезардинг..
Машинасини калитини  беришини сўрардинг. Ўзингни  уни ўрнига қўйиб ўзинг  ҳайдаётгандек хаёл қилардинг.  Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга  қалб тўла қувонч билан жавоб  берарди. Сен билан иш вақтида  гаплашгани учун раҳбаридан  гап эшитишини ёки ҳамкасби  ишини тезроқ бажариб  беришини кутиб турганини ё  телефон орқали гаплашиш унга  ортиқча харажат бўлиб, яна  қийинчилик келтириши  билмасдинг.
Яна хотиржамгина:
- Дада, келишингизга менга  қулпнай шарбатини олиб  келинг, - дердинг.
- Жоним билан болам, онангни  қийнамагин -а? - деб жавоб  берарди. Уйга иш, ҳавонинг  иссиғ -у совуғи, заҳмат билан чарчаб сенинг "буюртма"нгни  эсидан чиқиб қолса, келиши  билан:
- Дада шарбат қани? - дердинг.  Табассум қилиб, чарчоғини ҳам  унутиб, сенинг «бемаъни»  талабингни жойига келтириш  учун чиқиб кетарди.
Бугун эса....
Бугун сен улғайдинг.
Унинг оёқ кийимини киймайсан. Замондан ортда қолган бўлгани  учун..
Либослари, нарсалари,  ўртоғларингга бир пайтлар  мақтанганнинг мошинасидан  ирганасан, менсимайсан. Чунки  энди сени у нарсалар  қизиқтирмайди. Отангни  қарашлари эса, сеникига мос  келмай қолди.
Оғайниларингдан ўзингча  хижолат қилиб, уларнинг  олдида отангни қилган  ҳаракатлари сени аччиғингни  келтиради, асабларингни  бузади.
Кечиксанг сендан хавотир олиб  қўнғироқ қилса, сенинг юрагинг сиқилади, ўз ҳолингга  қўймаганидан нафратланиб  кетасан. Агар кўнгли  хавотирдан жойига тушмай  такрор ва такрор қўнғироқ  қилса, унга жавоб қилмай  қўяқоласан.
Уйга кеч қайтсанг,  масъулиятсизлигинг учун  койийди. Сен эса ғазабдан  ёнасан. У эса буни билса ҳам  оиланинг боши, ҳар бир  бошлиқ ўз қўл остиданилардан  масъул эканлиги учун  тарбиялашдан тўхтамайди.
Унга овозингни кўтарасан,  сўзларинг билан қалбини  эзасан, унга берган  жавобларинг,  бақиришларингдан жим бўлиб  қолади. Қўрққанлиги учун эмас,  балки сени яхши кўргани, сенга  мурувват қилганидан.
Кечагина, ёшлик чоғида сени  елкасига кўтариб, опичлаб  юрарди.
Бугун эса, сени бўйинг уникидан  баланд, уни қўлидан ҳам  ушлашни хоҳламайсан.
Кечагина гапиришни  билмасдинг, чучук тилинг билан гапиришга қиналиб хатолар  қилардинг..
Бугун эса, ҳеч ким сенга «жим»  дея олмайди.
Қанчалик малол келтирмасин, у  сенинг отанг, унутдингми ёки?
Болалигингда сени  тентакликларинг, эркалигинг,  жинниликларингни  кўтарганидек, сен ҳам уни  қариган чоғида, беморлигида  келтирадиган машаққатларига  мамнуниятла бардош бер. Унга  марҳаматли бўл.
Сендан  бошқалар, отаси йўқлар  отасини яна бир бор кўришни  орзу қиладилар.
Мендан: «Кимни яхши кўрасиз?» деб сўрашди. Айтдим: «Менга 9  ой интизор бўлган, шодон кутиб олган, моли ва жони (соғлиги)  эвазига мени тарбиялаган,  «ОДАМ» бўлишим учун кечани  кундузга улаган инсонни»  дедим.
Отам мен учун тоабад қалбимда энг яхши кўрганим бўлиб  қоладилар.
Ҳаммадан узр сурайман-у лекин, шуни биламан, ҳеч ким ОТАга  ўхшамайди.
Эй Роббим, вафот этган  оталарни кечир. Раҳматинг,  жаннатингла қаршила.
Кимнинг отаси ҳаёт бўлса,  умрини тоатингда узайтир,  ғамларини кетказ, ўзи кутмаган  тарафидан ризқлантир, унга Ўз  раҳматингни ёғдир,  гуноҳларини кечир,  жаннатингга кирадиганлардан кил!!!


Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ТЎРТ НАРСАДАН САҚЛАНИНГ:

Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хотирани, тор қалбни мерос қолдиради:

1.Оллоҳнинг қазойи қадарига норозилик билдириш.

2.Гуноҳ қилиб, тавба қилмаслик.

3.Инсонларга гина сақлаш, улардан ўч олишга интилмоқ ҳамда Оллоҳ бошқаларга берган фазл-марҳаматга ҳасад қилмоқ
.

Ҳадис:
"Ҳасадчининг роҳати йўқдир".

4.Оллоҳнинг зикридан юз ўгирмоқ.
"Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят).

"Маҳзун бўлма" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ҚАЙҒУСИЗ ЯШАШ УЧУН 7 ҚАДАМ

🔸 Саховатда, ҳимматда оқар дарё каби бўл,

🔸 Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл,

🔸 Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл,

🔸 Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл,

🔸 Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл, 

🔸 Бағрикенглик - меҳрда улкан денгиз каби бўл,

🔸 Қандай бўлсанг - шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл.

   Жалолиддин Румий
 
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
#МАҚОЛА
#ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИКНИ ҚАДРИГА ЕТИШ ҲАР БИР МЎМИННИНГ БУРЧИДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нуруллоҳ Имамов,
Тўрақўрғон тумани “Хонақоҳ” жоме
масжиди имом-хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА
#ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдумалик Жўраев,
Уйчи тумани “Худойберди эшон” жоме
масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#АУДИО

ТИНЧЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

🌐Saytdan tinglash

Абдулбосит Юсупов,
Наманаган шаҳри "Абу Юсуф" жоме масжиди имом-хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #TINCHLIK

📝 TINCHLIK ULUGʻ NEʼMAT !

🎙
MUHAMMAD AYYUB FAXRIDDINOV,
Namangan shahar "Yusufxon oʻgʻli Qosinxon" jome masjidi imom-noibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Шайтонни қувиш сабабларидан

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
🌱МУШК ТЕПАЛИКЛАРИ🌱


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий Соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши қиёмат куни мушк тепаликларида бўлурлар. Уларга аввалгилару ва охиргилар ҳавас қилурлар. Ҳам Аллоҳнинг, ҳам хожаларининг ҳаққини адо этган қул. Ҳар кеча-кундузи беш намозга азон айтадиган одам. Бир қавмга имом бўлиб, қавми ундан рози бўлган киши”, дедилар”.
📚(Термизий ривоят қилган).
 
Қиёмат куни мушку анбардан бўлган тепаликка чиқиб туриш, аввалгилару охиргиларнинг ҳавасини келтирадиган даражага эришиш улуғ бахтдир.
Ажабо, улкан бахтга кимлар эришар экан?

Маҳбуб Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтишларича, бу улкан бахтга уч тоифа мусулмонлар эришар эканлар.☝️

1. “Ҳар кеча-кундузи беш вақт намозга азон айтадиган одам”.
Бу муаззинлар учун улкан башоратдир. Уларни шарафловчи ва айни вақтда уларга улкан масъулият юкловчи хабардир. Ҳар бир муаззин ана ўша башоратга муносиб бўлишга, тақво ва ихлос ила яшашга, ўз ишини қойиллатиб адо этишга ҳаракат қилмоғи лозим.

2. “Бир қавмга имом бўлиб, қавми ундан рози бўлган киши”.
Юқорида зикр этилган улкан мақомга эришишга номзод бўлган кишиларнинг иккинчи тоифаси имомлар экан. Бу ўта нозик ишда одамларнинг ишончи ва эътибори туфайли уларга ҳам қиёмат куни олий мақомга эришиш имкони берилар экан.
Имом бунинг учун ўз қавмини рози қилиши керак. Албатта, Аллоҳ рози бўладиган ишларда. Қавмни Аллоҳнинг розилигини топишдан бўлак ишларда рози қилган имом жаннатдаги мушку анбар тепалигига эришиш уёкда турсин, унинг ҳидини ҳам ҳидлай олмаслиги турган гап.

3. “Ҳам Аллоҳнинг, ҳам хожаларининг ҳаққини адо этган қул”.
Бу қадим вақтнинг таомили экани маълум. Ислом қул озод қилишни, қулдорликни йўқотишни ҳар тарафлама қўллаган. Керакли барча чораларни кўрган. Лекин ҳаммаси ўз йўли ва қонун-қоидаси билан бўлиши керак.☝️

📚“Намоз” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi