EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ...
(ўқинг фақат йиғламанг).

Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу аҳволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб жони қил устида эди. Шундагина аёл , эрининг ишлари юришмай, аламини ичкиликдан олаётганини айтиб, кўзида ёш билан илтижо қилди:
- Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон йўлакда ўйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг қай ахволда келганини билмай музқаймоққа пул сўрабди... Кўрганимда шу иш бўлмасди.
Афсус, унинг аҳволи ёмонлашди. Қўлларидан келган чораларни кўриб, етказилган жароҳатлар ҳаёт билан зид эканидан иложсиз қолган шифокорлар онаизорни унинг олдига киргизишди. Кома холатида ётган болакай юз-қўллаларини ўпиб йиғлаётган онасининг овозидан ўзига келиб кўзларини очди. Оғзига тиркалган сунъий нафас олиш аппаратини олиб ташлаб гапиришга чоғланди:
- Ойижон мен музқаймоққа эмас, дори учун пул сўраган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдингиз. Шунга....
У оғир нафас ола бошлади. Аммо шошиб қолган докторларни тўхтатиб, гапларини айтиб олмоқчи эканини ишора билан тушунтирди.
- Ойижон, йиғламанг! Дадам энди ичмайди.
- Эй, ичмай ўлсин! Сени шу аҳволга солгандан кўра оёқлари синса бўлмасмиди?
-Ойижон қарғаманг! Оёқлари синса, юра олмайдиларку.
У эшикка умидвор термулди. Агар ҳозир отаси кириб келса, бағрига отилиб, маҳкам қучоқлашга тайёр эди. Икки соат аввал кўзи қонга тўлиб, ваҳшийларча дўппослаган малъунни эмас , бир вақтлар елкасида кўтариб, у билан ўйнаган, дўконга етаклаб чиқиб машиначалар олиб берган меҳрибонини сўнги бор кўргиси келди. Умиди сўнгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чақирди.
- Милиса тоға, илтимос, дадамни қамаманг. Улар жуда яхши инсон. Мана кўрасиз, яна аввалгидай яхши дада бўлади. Чунки мен фариштага айланиб, уни ҳар доим дуо қилиб тураман.
Турли жиноятларни кўравериб кўзи пишиб кетган тажрибали орган ходими ўзини тўхтата олмади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб, болага ваъда бергачгина унинг жони узилди...
Аммо, қонун, ҳар қандай ваъдадан устувор эди. Оиласи ва бошқа болалари борлиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланди. Ота бу гуноҳни кўтара олмай, қамоқдаёқ жонига бир неча марта қасд қилди, ўла олмади. Панжара ортидаги хўжайинлар эса, махкум атайин шу гуноҳ билан яшаш учун уни жазоламадилар....
Мижжаларига қалқиган ёш билан воқеани ҳикоя қилиб берган онаизорга юзландим:
- Эрингиз қамоқдан чиқибди. Энди ичмай қўйдими?
У чуқур хўрсинди. Қўлида беш ёшлардаги ширингина ўғлининг жилмайиб турган суратини кўрсатар экан овози титраб жавоб қайтарди...
-Ха, инсоф берди. Аммо, катталарнинг ақли кириши учун, шундай фаришталарнинг кўпайиши шартмикан? У дадасининг тушига кирганида ҳам фақат дуо қилaди😢...

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
​​ЭМИКДОШ ФАРЗАНД МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

1268-CАВОЛ: Биламизки, аёл киши бировнинг гўдагини эмизса, шу бола унинг сут фарзандига айланади. Мазкур аёл вафот этса, шу бола ҳам мерос оладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, гўдак бирор аёлни эмса, шу аёл болага сут она бўлиб, маҳрамга айланади. Эри ота ҳукмида бўлади. Лекин эмизган она ёки унинг эри вафот этса, ушбу бола улардан мерос ололмайди. Чунки мерос олиш учта сабабдан бири билан бўлади. Бу уч сабаб қуйидагилар: насаб, саҳиҳ никоҳ ва қул озод қилишдир. Яъни қул озод қилувчи ва унинг асабалари (ота томондан қариндошлари) озод бўлган қулнинг меросини бошқа меросхўрлари бўлмаганда, олиш ҳаққига эга бўладилар. Ҳозирда қулдорлик йўқ бўлгани учун фақатгина икки сабаб қолган. Бу сабаблар ичида эмизиш зикр қилинмаган. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
ویستحق الإرث …بأحد ثلاثة: برحم ونکاح صحیح… وولاء
Яъни: “Меросга уч нарсанинг бири билан ҳақли бўлади: насаб, саҳиҳ никоҳ ва вало (қул озод қилганлик ҳаққи)”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Демак, эмиш орқали маҳрам бўлган бола эмизган она ёки унинг эридан мерос ололмайди. Лекин агар мазкур она ёки эри шу болага бирор нарсани васият қилган бўлса, мероснинг учдан бир қисмидан васият адо этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
🌹🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹🍂

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БУ́ЛСИН.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДУО

Истиғфор айтинг!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)

Имом Ҳоким ривоятлари.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».

Имом Ҳоким ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ҳаж-2024: Ўзбекистон зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи Мадинага етиб борди

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#БИЛАСИЗМИ?

Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат бу
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга саловат айтинг.

Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммад

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #OILA

📝 Oilaviy ajrimlarni oldini olish

🎙
Anvarxon Sadriddinov,
Namangan shahar "Hazrati Langar" jome masjidining imom-xatibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #OGOHLIK

📝 ZINOGA YAQINLASHMANG!

🎙
SODIQJON BOYXANOV,
Namangan shahar "Istiqlol" jome masjidining imom-xatibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#AUDIO #MAZHAB

Mazhabsizlik - dinsizlikka yo'l

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Mansurxon To'taho'jayev,
Kosonsoy tumani "Mulla Otavoy oxun" jome masjidi imom-xatibi


🌐Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Шайх Алижон қори

#Қуръон #Каҳф #қироат

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА

Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.

2. Жума куни ғусл қилиш - ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти - жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилиш.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвоқ ишлатиб тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жоме масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътиқофда бўлишни ният қилиш.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик.

7. Биринчи сафда туришга интилиш. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказишга уриниш.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
"Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб, (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш мустаҳаб.

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Жума намози

Жума намозининг ҳукми

Жума намози қуйидаги етти шартни жам қилган бўлиб, ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Фарз бўлишининг шартлари:

1. Эркак бўлиши;

2. Озод бўлиши;

3. Шаҳарда ёки шаҳар яқинида истиқомат қилиши;

4. Соғлом бўлиши;

5. Золимнинг ҳамласидан омон бўлиши;

6. Икки кўзи кўр бўлмаслиги;

7. Икки оёғининг бирданига оқсоқ ёки шол бўлмаслиги.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22207

🕋 @islomuz
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
АЛЛОҲ УЧУН САЖДА ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنْ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Банда сажда қилганида Парвардигорига энг яқин бўлади. Шундай экан, дуони кўпайтиринглар!” деганлар (Муслим, Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ривоят қилган).

Намоз – мўминнинг меърожи . Банда намозда Парвардигорига муножот этади, дуо-илтижо қилади, Аллоҳ ҳузурида ўзини камтар тутган ҳолда туради. Саждада унинг хокисорлиги янада кучаяди. Саждага бош эгган банда Аллоҳга қуллик қилади, заифлигини тан олиб, Раббини улуғлайди. Кишининг камтарлиги қанча ошса, Аллоҳга шунча яқинлашади. Сажда қилганида – қулликнинг энг юқори нуқтасига етганида Аллоҳга жуда яқин бўлади . Парвардигорига қурбат ҳосил қилган банданинг сўрагани шубҳасиз берилади. Шунинг учун саждада кўпроқ дуо қилинади, Аллоҳдан икки дунё саодати сўралади .

“Намозда хушуъ” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024
🌙 МАСЖИДИ НАБАВИЙДА ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТДИЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Oila #baxt #saodat
🏡 ОИЛА – БАХТУ САОДАТ МАСКАНИДИР

🎙Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ИНСОНЛАРНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Аллоҳ ҳузурида инсонларнинг энг яхшиси:
•  Ўзгаларга фойдаси энг кўп тегадиганидир.
•  Энг ёмони умри узун, амали бузуқ бўлганидир.
•  Инсонларнинг энг ёқимсизи ёлғиз ўзи овқат еб, меҳмонини тунаб қолишга таклиф қилмаган, қулини урган, бойга иззат-икром кўрсатиб, камбағални хўрлаган кимсадир.
•  Бундан-да ёмони ҳаром ичида яшаб, ҳаром ичида ўлганидир.
•  Бундан ҳам ёмони умри узун, амали ёмон ва гуноҳларидан тавба этмаган, ҳамда шу ҳолда Аллоҳнинг кечиришини орзу қилганидир.
•  Бундан-да ёмони мусулмон биродарига ўзини садоқатли кўрсатиб, орқасидан хоинликни режалаштиргандир.
•  Бундан-да ёмони умрининг бошини ғафлатда ўтказиб, охирини Аллоҳга тоат қилишда сустлик қилган кимсадир.

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”.
Имом Шаъроний.
Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
ИШҚ ҚУДРАТИ

  Бир киши ўз ўғлини ҳаёти учун зарур бўлган баьзи фанларни ўрганиш мақсадида бир муаллимга топширди. Бир куни муаллим онасига шикоят қилиб:
— Ўғлинг ўрганишга унамаяпти, вақтини ўйин-кулги билан зоэ ўтказмоқда, - деди.
Онаси муаллимдан:
— Билолмадингми, унинг табиати қайси касбга мойил, ҳаракати қайси ишга қобил? - деб сўради.
Муаллим:
— У касб ўрганишдан ўтиб, қобилятдан маҳрум бўлган. Билишимча, унинг хотири маҳбуб учун нигорон, дили эса маъшуқа юзига ҳайронга ўхшайди. Мен илму иймондан савол қилсам, у васлу ҳижрондан гапиради, мен ҳалолу ҳаромдан ҳикоя қилсам, у зулф ила холдан оғиз очади! - деди.
Онаси деди:
— Ишқ кўчасидан юришнинг оқибати саломатлик бўлмаса ҳам, аммо бу йўлдан юриш маломат ҳам эмас! Ишқ изтиробли бўлса ҳам, аммо бу ошиқ бўлиш ихтиёрий эмасдир! Уни озод қил! Ишқда шундай хосият борки, у кишини латофатли, назокатли ва ҳушёр қилади!

Дўстларингизга ҳам улашинг
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi