EskiObod_Uz
131 subscribers
4.71K photos
3.1K videos
115 files
10.4K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Ибратли_ҳикоялар

Подшоҳни ҳайратда қолдирган деҳқон

Бир куни подшоҳ сайрга чиқибди. Қараса деҳқон шод ва ҳуррамликда қўшиқ куйлаб ер чопаётган экан.
Подшоҳ сўрабди:
― Бу ишингда сени жуда мамнун кўраяпман. Бу ер сеникими дейман?
― Йўқ подшоҳим. Мен бу ерда (кунлик) маошим учун ишлайман.
― Мана шу оғир меҳнат учун қанча маош оласан?
― Ҳар куни тўрт танга оламан.
― Сенга шу етадими?
― Ҳа, албатта, ортиб ҳам қолади. Бир тангамни ҳаёт кечириш учун ишлатаман. Иккинчи тангам билан қарзимни тўлайман. Учинчисини эса бошқаларга қарзга бераман. Охирги тўртинчи тангамни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қиламан.
― Мен бу жумбоқни тушунмадим.
― Келинг, мен сизга буни изоҳлаб берай, подшоҳим. Яшаш учун сарфлайдиган биринчи тангам, бу мен ва аёлим иккимиз яшашимиз учундир. Қарзимга деган иккинчи тангам эса ота-онамга берадиган эҳсонимдир. Улар мени кичиклигимдан тарбия қилишган. Ва муҳтож бўлганимда мени боқишган. Ҳозир эса улар кексайиб қолишди, ишлашга қодир эмаслар. Ўзимдан бошқаларга деган учинчи тангам билан эса фарзандларимни таъминлайман. Улар то улғайгунларига қадар уларни тарбиялайман, овқатлантираман, кийинтираман. Токи улар улғайгач, биз кексайиб қолган пайтда бизга қарзини қайтаришади. Аллоҳ йўлига деб атаган тўртинчи тангамни эса икки бемор ётган сингилларимга бераман, дебди деҳқон.

☝️Дўст ва яқинларингизга улашинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибратли

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 1992-йил апрелда Маккаи мукаррамага қилган ҳаж зиёратидан.

“Маккаи мукаррамага қилган зиёратимиз чоғида Каъбатуллоҳнинг ичига киришдек улкан бахтга муяссар бўлдик. Мен ўшанда меҳрибон Аллоҳ таолодан халқимнинг ризқу насибаси ҳамиша баракали бўлишини, юртимизни барча бало-қазолардан Ўзи асрашини ўтиниб сўрадим. Бу ерга шунчаки келмаганимиз, бундай юксак марҳаматга шунчаки сазовор бўлмаганимизни ҳис этдим. Бизга кўрсатилган эҳтиром ва эътибор Аллоҳнинг марҳамати эди. Каъбатуллоҳ зиёратида теран рамзий маънони ҳис этдим. Ўзбекистоннинг келажаги ёруғ эканига ишонч қалбимни қамради”.

- Ислом Каримов

👉 @eskiobodmasjidi
​​#ИБРАТЛИ_ХИКОЯ

Яширин садақа

Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, садақа қилиб кетар эди. Амакиваччаси эса ҳар доим: «Али ибн Ҳусайн менга силаи раҳм қилмайди, Аллоҳ уни яхшилик билан мукофотламасин», дер эди. Али буни эшитар, аммо сабр қилиб, садақа қилаётган киши ўзи эканини унга билдирмасди.
Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин вафот этгач, амакиваччасининг уйига узоқ йиллар давомида келиб турган садақа тўхтаб қолди. Шунда амакиваччаси ўша одам кимлигини билди. Унинг қабрига бориб, узоқ йиғлади.

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж

🔗 Улашинг:
🌐@eskiobodmasjidi
​​#Ибратли_ҳикоя

ЭШИК ОЧАДИГАН ФАРЗАНД

Бир кун, эр ва хотин келишиб олишибди...
"Бугун уй эшигини хеч кимга очмаймиз!" Бир оздан сўнг эшик қўнғироғи чалинибди. Қарашса, эрнинг ота-онаси экан. Келишилганидек, эшикни очмабдилар. Яна бироздан сўнг эшик қўнгироғи чалинибди. Бу сафар аёлнинг ота-онаси экан. Келишилганидек эшикни очишмабди-ю, аммо аёл йиғлашни бошлабди. Ноилож эр эшикни очиб мехмонларни уйга киритибди. Орадан йиллар ўтиб улар тўрт ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлибдилар. Эр жуда хурсанд бўлибди.
Буни кўрган танишлари ундан сўрабдилар. Тўрт ўғил кўрганингда бунча хурсанд бўлмаган эдинг. Қиз фарзандга нега бунчалар шодсан?
Эр жавоб берибди:
Чунки энди менга эшик очадиган фарзанд дунёга келди...

🔗 Улашинг:
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://www.youtube.com/@EskiObodmasjidi
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
#Ибратли_ҳикоя

Ҳамма гап қандай қарашда!

​​Бир замонлар бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳ бўлган экан. Кунларнинг бирида у барча рассомларни чақиртириб ўз суратини жисмоний нуқсонларини яширган ҳолда чизишни буюрибди. Лекин рассомларнинг бирортаси бунга рози бўлмабди. Улар ўзаро “Бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳни соғлом кўз ва оёқли қилиб тасвирлаш ёлғон манзара бўлади, биз бундай ишга қўл урмаймиз”, дейишибди ва ҳар хил баҳоналар билан шоҳга ўз узрларини изҳор қилибди. Аммо бир рассом бунга рози бўлиб, барча мусаввирларни ҳайратга солибди.

Ҳақиқатан, у подшоҳнинг нуқсонсиз расмини жуда ҳам чиройли тасвирлабди.

Суратда подшоҳ ов милтиғини ушлаб кийикни нишонга олаётган ҳолатда эди. Бундай чоқда табийки, овчи бир кўзини юмиб олган ҳамда бир оёғини букиб ерга таяниб турган бўлади. Маҳоратли рассом суратда подшоҳнинг ғилай кўзи ва чўлоқ оёғини шу ҳолатда яшира олди. Бошқа ҳамкасблари унинг маҳорати ва зийраклиги олдида бош эгди ва тасаннолар айтди. Чунки у одамларга айблов кўзи билан эмас, балки ижобий кўз билан қараб, уни бенуқсон суратда тасвирлай олган эди.


Бизнинг ҳам атрофимиздаги одамларнинг баъзи камчиликлари кўзга ташланиши мумкин. Лекин биз улар ҳақида гапирганимизда бу камчиликларни яширишимиз ва яхши тарафга йўйишимиз даркор. Чунки инсон хатодан холи эмас. Ундан ташқари, одамларнинг баъзи қилаётган ишларига унинг ҳақиқатини билмасдан, зоҳирига қараб баҳо бериш билан ноўрин айблаб қўйиб, сўнг пушаймон бўлишимиз мумкин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар. Чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», деганлар.
Ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин», деган (Ҳужурот, 12).

Демак, ўзгалардаги аниқ кўриниб турган айбларни гапиришимиз ғийбат, аниқ бўлмаган камчилик ёки айбларни айтишимиз бадгумонлик, асли бўлмаган айбни айтиш эса бўҳтон ва туҳмат бўлар экан. Шундай экан, бошқалар ҳақида гапирганимизда тилимизга эҳтиёт бўлайлик ва фақат уларнинг яхши тарафини тилга олайлик.
Ҳамма гап қандай қарашда.

•••┈┈••✾---------✾••┈┈•••
Дўстларингизга улашинг!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
#Ибратли_ҳикоялар

Тун намозига ошиқ чўри

Айтишларича, Ҳасан ибн Солиҳнинг бир чўриси бўлган экан. У чўрисини бир қавмга сотиб юборибди. Зим-зиё кеча бўлганида чўри уйғониб дебди: “Эй ҳовлидагилар, намоз! Намоз!“
Улар бўлса: “Нима, тонг отдими? Бомдод вақти бўлдими?“ - дебдилар. Шунда чўри: “Сизлар фарз намозларинигина ўқийсизми?“ - деб сўрабди. Улар: “Ҳа“, - деб жавоб беришибди.
Шундан сўнг, чўри Ҳасаннинг олдига қайтиб борибди ва: "Хожам, мени, фақатгина, фарзларни адо қиладиган қавмга сотибсиз. Мени қайтариб олинг", - дебди. Ҳасан уни қайтариб олибди.

«Ўлмас аёллар: қиссалар ва ибратлар»дан.

Дўстларга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ибратли_ҳикоя

КЕЛ, БИРГА ДУО ҚИЛАМИЗ!

Ароқ ичишга одатланган кишига: "Аллоҳга тавба қилмайсанми?" дедим. У менга синиқ нигоҳла боқди ва кўзидан ёш томчилаб деди: "Ҳаққимга дуо қилинг!".

Бу одамнинг ҳолатини ўйлаб кўриб, қалбим юмшади. Унинг йиғиси Аллоҳ ҳақларига бепарво бўлганидан, хафалиги тескари иш қилганидан ва Аллоҳ билан сулҳлашишга рағбат ҳис этганидан эди. У иймонли, лекин синовга учраган мўмин эди. У омонликни истар ва унга яқинлашишда мендан ёрдам олмоқчи эди.

Ўзимча ўйладим, менинг ҳолим ҳам шу одамникидек, балки бунданда баттар бўлиши мумкин. Тўғри, мен ҳаётда ароқ тотимаганман. Чунки мен яшаган муҳит унинг нималигини билмасди. Лекин мен ғафлат ароғини ичган эдим-ки, у мени Раббимдан чалғитиб, ҳақларини унуттирган эди.

У одам йўл қўйган камчилиги учун йиғлаяпти.
Мен ва менга ўхшаганлар эса камчиликларимиз учун йиғламаймиз. Чунки биз ўзимизга алданганлармиз.

Ароқни ташлаши учун мендан дуо сўраган ўша одамга ўгирилдим ва: "Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз" дедим.
«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз» ("Аъроф" сураси, 23-оят)

Шайх Муҳаммад ҒАЗЗОЛИЙ

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ибратли_ҳикоя

КЕЛ, БИРГА ДУО ҚИЛАМИЗ!

Ароқ ичишга одатланган кишига: "Аллоҳга тавба қилмайсанми?" дедим. У менга синиқ нигоҳла боқди ва кўзидан ёш томчилаб деди: "Ҳаққимга дуо қилинг!".

Бу одамнинг ҳолатини ўйлаб кўриб, қалбим юмшади. Унинг йиғиси Аллоҳ ҳақларига бепарво бўлганидан, хафалиги тескари иш қилганидан ва Аллоҳ билан сулҳлашишга рағбат ҳис этганидан эди. У иймонли, лекин синовга учраган мўмин эди. У омонликни истар ва унга яқинлашишда мендан ёрдам олмоқчи эди.

Ўзимча ўйладим, менинг ҳолим ҳам шу одамникидек, балки бунданда баттар бўлиши мумкин. Тўғри, мен ҳаётда ароқ тотимаганман. Чунки мен яшаган муҳит унинг нималигини билмасди. Лекин мен ғафлат ароғини ичган эдим-ки, у мени Раббимдан чалғитиб, ҳақларини унуттирган эди.

У одам йўл қўйган камчилиги учун йиғлаяпти.
Мен ва менга ўхшаганлар эса камчиликларимиз учун йиғламаймиз. Чунки биз ўзимизга алданганлармиз.

Ароқни ташлаши учун мендан дуо сўраган ўша одамга ўгирилдим ва: "Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз" дедим.
«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз» ("Аъроф" сураси, 23-оят)

Шайх Муҳаммад ҒАЗЗОЛИЙ

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ибратли

Темирчи уста ва Бишр ўртасидаги суҳбат

Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ авваллари оталаридан қолган молу давлатни сарфлаб, кайфу сафо қилиб юрдилар. Кейин бир тақводор темирчига шогирд тушиб, унинг насиҳатларини тинглаганларидан сўнг қилган хатоларини англаб, тавба қилдилар ва улуғ олимлардан бири бўлдилар. Қуйида ана шу темирчи билан Бишр ўртасидаги суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Яхши, қўлинг тез келишди. Болғани ўз вақтида ур! Олдин ёки кейин урмагин! Бир хил оҳангда ва эҳтиёт бўлиб ур! Қара, Бишр, кўряпсанми? Темир ҳам юпқалашди. Ана шундай. Аста-секин юмшаб, бошқача шаклга киради.

- Ҳа, уста. Ҳақиқатан чиройли шаклга кирди. Қанийди мен ҳам шунга ўхшаб ўзгарсам.

- Ёнган ўзгаради. (Яъни нафс тарбияси билан машғул бўлиб, ўзини тузатиб, охират учун ҳаракат қилган, Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтган, Аллоҳни севган киши ўзгаради).

- Ёнган?

- Ҳа. Ёниш керак!

- Ёнмоқ истайман! Ёнишим керак! Ёниш! Менга ёнишни ўргатинг, уста!

- Бу жуда қийин иш!

- Чидайман!

- Ҳар лаҳза тавба қилиш керак!

- Тавба қилдим!

- Ҳаром луқма ема!

- Емайман!

- Ҳаром жойга борма!

- Бормайман!

- Зино қилма!

- Қилмайман!

- Кибрланма!

- Яна!

- Ҳақ бўлсанг ҳам жанжаллашма!

- Яна!

- Омонатга хиёнат қилма!

- Яна!

- Бировнинг дилини оғритма!

- Яна!

- Бировнинг ҳаққини ема!

- Тавба қилдим! Ҳаром емайман! Ёлғон гапирмайман! Бировнинг дилини оғритмайман! Ҳеч ким билан жанжал қилмайман! Бировнинг омонатига хиёнат қилмайман! Кибрланмайман!

- Олов темирни қиздиргани каби Аллоҳ сенинг гуноҳларингни ёқиб, кулга айлантирсин!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺