EskiObod_Uz
145 subscribers
4.58K photos
3.01K videos
115 files
10.1K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
🌹🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
Audio
#AUDIO

Xatosi sabab do'stlikdan voz kechma

•┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•

Tojiddin Xo'jaxanov,
Yangiqo'rg'on tumani "Yorilgan" jome masjidi imom-xatibi


🌐Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#АУДИО

ЁШЛАРНИ ИЛМ-ФАНГА ЧОРЛАЙЛИК

•┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•

Нуруллоҳ Имамов,
Тўрақўрғон тумани Ҳонақоҳ жоме масжиди имом-хатиби


🌐Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#AUDIO

TINCHLIK ULUG' NE'MAT

•┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•

ILYOSXON SOBITOV,
Uychi tumani "OBIDQORI" jome masjidi imom-xatibi


🌐Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
🌺🌺🍀🍀🌸🌸🍀🍀🌺🌺

ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:

🍃🌹🍃 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"

🍃🌹🍃 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"

🍃🌹🍃 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"

🍃🌹🍃 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ИККИ ТОҒ МИСЛИЧА САВОБ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким иймон билан савоб умидида бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Маълумот ўрнида: Уҳуд тоғининг оғирлиги - тахминан 45 миллиард тонна, узунлиги 7 километр, баландлиги эса 1077 метр, эни эса 2-3 километрни ташкил этади.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
УСТОЗЛИК ҲАҚЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ўқитувчиман. Устозлик ҳақлари қанақа? Устозлик соҳасида динимиз кўрсатмалари керак эди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айганлар: “Албатта мен муаллим қилиб юборилганман”. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш нақадар савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиз. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устознинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар: “Албатта Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли кавагидаги чумоли, ҳаттоки, денгиздаги балиқ ҳам одамларга таълим берувчи устозларга саловат айтадилар”, деганлар. Ризоуддин Ибн Фахриддин устозларга шундай насиҳат қилган эди: “Шогирдингизни ҳар бир ҳаракатларига қараб туринглар, уларга хушмуомалани, гўзал-у шафқатли одатларни тушунтирингиз, сўзларини-ю феълларини яхшилангиз, уст-бошларини, кийим-кечакларини пок тутишини назорат қилинглар. Ёмон хулқлар юқумли бўлганидан бир шогирднинг ёмон хулқи борлигини билсангиз, жумласини баробар кўриб, жумласи фойда олажак равишда ўргатингиз, фойдали ишлар, керакли адабларнинг жумласидан хабардор айлангиз, натижада бола мумкин қадар режа ила иш қилмоқ, эҳтиёткорлик, поклик, кўркам тартиб, кўп фойдасига тиришмак каби хосиятларингизни эгаллаб олади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Насиҳат

Ўтган асрда Ҳиндистон озодлиги учун катта ҳисса қўшган сиёсатчилардан мавлоно Абул Калом Озоднинг ҳаётларида бир воқеа бўлган. У киши ўғлининг никоҳ тўйи куни бутун Ҳиндистондан сиёсатчилар машҳур арбоблар, ҳатто бошқа дин вакилларидан бўлган кишиларни ҳам таклиф қилган эканлар. Шунда у киши тўйнинг охирида ҳамманинг олдида “Ўғлимга бир совғам бор” деб эълон қилибди. Ҳамманинг қалбига “Ўғлига қандай қимматбаҳо совға бераркин” деган бир туйғу келиб, интиқлик билан совғани нималигини эълон қилишини кутишибди. Шунда ўғлига бир қоғозга ўралган нарсани берибди. Ўғли қоғозни очса ичида яна бир қоғозга ўралган нарса, уни очса яна ва яна... Охири бир неча қават қоғозлар очилганидан кейин, кичкина бир ўйинчоқ чиқибди. Буни кўрган меҳмонларнинг ҳаммаси кулибди. Ўғил ҳам кулибди-ю, лекин қалбида ўша ерда шарманда бўлгандек қизарибди. Тўй тугаб орадан бир ҳафталар ўтгандан кейин ўғил отасига “Ўшанда қилган совғангиз менга жуда оғир ботди. Шунча одамнинг олдида тўғри иш бўлмади ва мен шарманда бўлдим” дебди. Отаси, “Болам сен шарманда бўлдингми? Биласанми у қайси ўйинчоқ эди? У ўша сен ёшлигингда сенда бўлишини орзу қилган, ҳатто шуни деб мен билан уришиб аразлашган ўйинчоғинг эди. Уни деб бир неча кун мен билан гаплашмай ҳам қўйгансан. Ёшлигингда энг катта орзуинг бўлган нарсани сенга совға қилсам-у, энди катта бўлиб шу орзуинг қўлингда турганидан шарманда бўляпсанми?! Болам мен бу билан сенга насиҳат қилмоқчи бўлдим. Ҳаётда ҳам шундай нарсани орзу қилгинки вақти келиб маҳшар майдонида Одам алайҳиссаломдан тортиб то қиёматгача бўлган инсонлар орасида ўша орзу қилиб интилган нарсангни қўлинга берилганида шарманда бўлмайдиган нарса бўлсин” деган эканлар.


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

RAMAZON FAZILATI

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Anasxon Karimov,
Namangan tumani "Muhammad Siddiq" jome masjidi imom-xatibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtube dan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
КИТОБ ҲАҚИДА ҚИЗИҚ ВА
БЕБАҲО СЎЗЛАР


1. Китоб ўқишни одат қилган шахслар телевизор экранидан нари кетмайдиган кишиларни бошқара олишади.

2. Қанча кўп китоб ўқисанг, бировларга шунча кам тақлид қиласан.

3. Одамлар икки тоифага, хусусан: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларнинг раъйига қараб юрадиганларга бўлинади.

4. Киши ақлли бўлиб қолиши учун 10 та китоб кифоя. Ўша ўнтани топиш учун эса минглаб китобларни ўқиб чиқиши керак бўлади...

5. Ўрта ҳол инсонларнинг уйида катта телевизори бор. Бойларнинг уйида эса, катта кутубхона
.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
НАМОЗ ЎҚИБ ТУРГАН ВАҚТДА БОШҚА НАМОЗ ВАҚТИ КИРСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар бир одам узр соҳиби бўлиб, маълум бир сабабларга кўра намозни кейинги намознинг кириш вақтигача чўзиб ўқиди. Ҳатто бошқа намознинг вақти ҳам кирди. Шунда унинг намози ботил бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир одам ҳақиқатдан ҳам соҳиби узр бўлса, у намозини кечиктирмасдан, ўз вақтида ўқиши лозим. Агар намоз ўқиб турган вақтида, ўқиб турган намозининг вақти чиқса, таҳорати синган ҳисобланади. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати намоз вақтининг чиқиши билан синади. Шу сабабли унинг намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Эслатма

ЯНГИ ИШ БОШЛАШДА БАЖАРИЛАДИГАН 4 АМАЛ

1️⃣. Ушбу оятни ўқиш:
قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي

“Роббишроҳ ли содри ва йассир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани йафқоҳуу қовлий”

“Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар”
(Тоҳо сураси, 25-28 – оятлар).

2️⃣. Ушбу дуони ўқиш:
“Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил хойри”

“Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин”.

3️⃣. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун холис бажариш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Оли Имрон сураси, 195-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, сизлардан бирингиз бирор иш қилса, Аллоҳ уни пухта қилишини севади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

4️⃣. Ёлғондан узоқ бўлиш.
“Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз!” (Бақара сураси, 188-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким алдамчилик қилса, биздан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАМАД
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Насиҳат


Ибн Абдулбарр, ал-Марҳабий ва ал-Хатиб келтирган ривоятда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу толиби илмга қуйидаги насиҳатни қиладилар:
“Олимнинг сендаги ҳаққи:
1. Унга кўп савол бермаслик;
2. Жавобни қаттиқ талаб қилиб, уни чарчатмаслик;
3. У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслигинг;
4. Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслигинг;
5. Устозга қўл билан ишора қилмаслик;
6. Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик;
7. Одамлар билан мажлис қуриб ўтирганида сўрамаслигинг;
8. Унинг адашиши пайидан бўлмаслик;
9. Агар адашса, қайтишини кутишинг ва тавбасини қабул этишинг;
10. “Фалончи сен айтганнинг хилофини айтди” - демаслик;
11. Унинг сирини фош қилмаслик;
12. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик;
13. Уни ҳозирлигида ҳам, ғойиблигида ҳам муҳофаза қилиш;
14. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтиш;
15. Унинг рўпарасида ўтириш;
16. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан олдин унинг хизматини қилиш;
17. Олимнинг суҳбати узунлигини малол олмаслик;
18. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат етишига интизор бўлиб турмоғинг керак.
19. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур...”.

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Дуо
Барча яхшиликни сўраш ва барча ёмонликдан паноҳ сўраш учун ўқиладиган дуо

Арабча матни:
أسألك اللهم بخيرك من خيرك الذي لا يعطيه غيرك عزّ جارك و جلّ ثناؤك و لا إله إلا أنت اجعلني في عياذك و جوارك من كلّ سوء و من الشّيطان الرّجيم.

Ўқилиши: Ас’алукаллооҳумма бихойрика мин хойрикал-лазий лаа юътийҳи ғойрук, ъазза жаарук ва жалла санааук, ва лаа илааҳа иллаа антажъалний фий ъия˜зика ва живаарика мин кулли сууин ва минаш шайтоонир рожийм.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан бошқа ҳеч ким бермайдиган Сенинг яхшилигинг билан (васила қилиб) сўрайман, Сенинг паноҳинг ҳамиша ғолиб ва ҳамдинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Ҳар бир ёмонлик ва тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан мени Ўз паноҳинг ва қарамоғинга олгин.

Ат-Тадвийн фи ахбари Қозвийн 1 ж. 124 – бет.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ОДАМЛАРГА ЯХШИ ГАПЛАР АЙТИНГ!

Одамларга хитоб қилаётганингизда энг чиройли сўзлардан фойдаланиб, чиройли тарзда гапиринг. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Одамларга яхши гаплар айтингиз” (Бақара сураси, 83-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Яримта хурма билан бўлса ҳам ўзингизни дўзахдан сақланг. Агар кимки буни тополмаса, ширин сўз билан!”.

Гапингиз орасида тўхтаб-тўхтаб, шошмасдан гапиринг, токи эшитаётган одам мақсадингизни тушунсин, унинг мағзини чақсин!

Оиша розияллоҳу анҳодан бундай деганлари ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди сизлардек гапирардилар, лекин гап орасида тўхталиш (пауза) қилиб гапирардилар ва шу орқали ўтирганлар у зотнинг гапларини ёдлаб қолишарди”...

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Инсоф

Бир ҳафизул Қуръон биродаримиз айтиб бераябди.
Бир куни бир инсон келди.
“Қироатингиз одамларга кўп манзур бўлаябди. Агар йўқ демасангиз, мен сизнинг қироатингизни аудио шаклида ёзиб олсам. Сўнг уни mp3 форматида инсонларга етказардик. Кўплаб инсонлар манфаат кўрардилар.
Қуръон ёдламоқчи бўлганлар, уловдагилар, ёки Қуръон ихлосмандлари учун манзур бўларди” -  деди.
Мен рози бўлдим.
Таҳоратимни янгилаб олдим.
Блогер микрофонини қаршимга қўйди. Мусхафни очдим.
Бирин-кетин маҳорат билан қироат қила бошладим.
Ҳар бир ҳарфини ҳаққига қатъий риоя қилиб, чиройли тарзда ўқий бошладим...
Бирдан қалбимга яшин ургандек бўлди.
Бўғзимга нимадир тиқилиб, нафасим оғирлашди. Қалбимни дахшат эгаллаб олди.
Блогер ҳам бироз таажжубланди.
Кўзимдан катта-катта ёш тўкила бошлади.
Охири ёнимдаги инсон сабабини сўради.
Мен секин мусхафни ёпдим. Қироат қила олмаслигимни айтдим ва бу аудиоёзувни ўчиришини илтимос қилдим.
У ҳайратини яшира олмай кетди.
Мен хўнграб йиғлардим.
Мен ҳалок бўлаёзганимни англадим.
Шунча пайт Қуръон ўқир эканману, аммо асло унга амал қилмас эканман.
Ҳар кеча мусхафдан истаганимча ўқирдим. Аммо бирон марта хато қилишдан қўрқмаган эканман. “Аллоҳ - кечиримли Зот” -  дея, ҳотиржам ўқир эдим.
Бугун эса Аллоҳнинг бандалари учун Қуръон ўқир эканман, хато қилишдан ҳайиқиб ўқидим. Уларга манзур бўлсин деб, ҳар галгиданда чиройли тарзда ўқибману, аммо мени ҳар нафасимдан хабардор Зот билан ҳоли қолганимда ҳеч нимадан хавфсирамай ўқиган эканман.
Аллоҳдан қўрқмай, Унинг бандаларида ҳайиқдимми?
Нақадар залолатга ботган эканман...
Аллоҳ мени авф этсин.
Аллоҳ мени ислоҳ этсин.
Аллоҳ мени мағфират этсин.


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ТАШАҲҲУДДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

التَّحِيَّاتُ لِلهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلاَمُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلاَمُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللَّهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلَّا  اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

Ушбу дуонинг ўқилиши қуйидагича: "Аттаҳиййаату лиллааҳи вассолаваату ваттоййибаат. Ассалааму алайка айюҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму алайнаа ва ъалаа ибаадиллааҳис соолиҳийн. Ашҳаду ал лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳуу ва росуулуҳ".

Маъноси: "Барча салом, (улуғлик, боқийлик), намоз ва гўзал сўзлар Аллоҳ учундир. Эй Набий, сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин! Бизга ва Аллоҳнинг барча солиҳ бандаларига салом бўлсин! Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман".
(Бухорий ва Муслим ривояти).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
« ҒАФЛАТДА  ЎТГАН  УМР »

                       •      •      •
          «Умрини ғафлатда ўтказган киши пушаймон бўлиб қолган умрини хайрли ишлар билан ўтказса, ўтмишдаги барча гуноҳлари кечилади.
        Ким тавба қилмай қолган умрини ҳам ёмон ишлари билан ўтказса, аввал қилган ва келгусида қилишни ният қилган барча ёмон ишлари хусусида сўроққа тортилади».

      (Табароний ривояти.)
                       •      •      • 

        Роббимиз беҳад меҳрибон зот бўлгани боис бандасининг ёмонликлари кўплигига эмас, ўша ёмонликлари тавба қилиши-қилмаслигига қарайди. Гуноҳининг кўплиги банданинг тавба қилиши учун тўсиқ эмас. Муҳими - бу қайтиш (тавба, пушаймонлик) сидқидилдан, самимий бўлсин.

«Ўксинма» китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҒУСЛГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғизни чайиб бурунни ювиб бассейнда чўмилса ғуслга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Фақат бассейннинг суви оқиб турган бўлиши, ёки оқмаётган бўлса катта сув бўлиши (беш метрга беш метр), ёки катта сув бўлмаса ичига нажосат тушмаган бўлиши шарт.

Лекин ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ҒУСЛ ҚИЛДИРИШ ҚИЙИН БЎЛИБ ҚОЛГАН МАЙЙИТНИНГ ҒУСЛИ
#жаноза #ғусл

1194-CАВОЛ: Маййит 10 кундан кейин сувдан топилди. Маййит баданига қӯл теккизиб бӯлмайдиган ҳолат, бӯшашиб кетган. Шундай ҳолатда қандай ювилади? Ёки сувда тургани кифоя қиладими? Яна бир савол шуки, маййит куйиб кетган бўлсачи, уни ювиш қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитнинг сувда турганининг ўзи ювилишга ўтмайди, бу билан фарз адо бўлмайди. Балки уни сувда турганида ювиш ниятида қимирлатиш ёки сувдан чиқаргандан кейин ювиш фарз бўлади. Агар маййитга қўл текказиб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйилади. Куйиб кетган маййитнинг ҳукми ҳам шу. Яъни агар қўл билан ишқаб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйиб ювилади. Агар сув қуйиб ювиш ҳам мумкин бўлмаса, таяммум қилдирилади. Бу ҳақда фиҳқий манбаларимизда қуйидаги маълумотлар келган:
(وُجِدَ مَيِّتٌ فِي الْمَاءِ فَلَا بُدَّ مِنْ غسْلِهِ ثَلَاثًا) لِأَنَّا أُمِرْنَا بِالْغُسْلِ فَيُحَرِّكُهُ فِي الْمَاءِ بِنِيَّةِ الْغُسْلِ ثَلَاثًا وَفِي الِاخْتِيَارِ الْأَصْلُ فِيهِ تَغْسِيلُ الْمَلَائِكَةِ لِآدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ
“Сувда топилган маййитни уч марта ювиш лозим. Чунки биз – мусумонлар маййитни ғусл қилдиришга буюрилганмиз. Сувда турган ҳолатида ғусл қилдириш ниятида уч марта қимирлатиш ҳам мумкин. “Ихтиёр” китобида “Маййитни ювиш кераклигининг далили фаришталар Одам алайҳиссаломни ювганларидир”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби).
وَلَوْ كَانَ الْمَيِّتُ مُتَفَسِّخًا يَتَعَذَّرُ مَسْحُهُ كَفَى صَبُّ الْمَاءِ عَلَيْهِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة نَاقِلًا عَنْ الْعَتَّابِيَّةِ
“Агар маййит титилиб кетган бўлиб, ишқаб ювиш имконсиз бўлса, устидан сув қуйилади (“Фатово оламгирия” китоби).
ويقوم التيمم مقام غسل الميت عند فقد الماء أو تعذر الغسل، كأن مات حريقا، ويخشى أن يتقطع بدنه إذا غسل بدلك أو بصب الماء عليه بدون دلك، أما إن كان لا يتقطع بصب الماء فلا يتيمم، بل يغسل بصب الماء بدون دلك.
“Сув йўқлиги ёки бўлса ҳам маййит куйиб кетиб, ишқаб ювса ёки ишқамай, устидан сув қуйиб ювса, танаси титилиб кетадиган бўлса, таяммум қилдирилади ва у ғуслнинг ўрнига ўтади. Агар сув қуйишнинг имкони бўлса, таяммум қилдирилмайди, балки устидан сув қуйилади”. (“Ал-фиқҳу ала мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar