EskiObod_Uz
133 subscribers
4.71K photos
3.1K videos
115 files
10.4K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН ҲАДИСЛАР
“Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
* * *
Набий алайҳиссалом «Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар кимлар?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
* * *
«Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади».
(Имом Термизий ривояти).
* * *
“Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради".
(Имом Муслим ривояти).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ТЎРТ МЎЪТАБАР МАЗҲАБНИНГ ЧИҚИШИ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ҲИКМАТИДИР

“Аллоҳ таоло шариатни сақлаш ва динни муҳофаза қилиш учун ўз ҳикмати билан одамлар ичидан тўрт забардаст имомларни чиқариб берди. Уларнинг илму маърифатда юқори мартабага эришганларини ва чиқарган фатво ва ҳукмлари ҳақиқатга ўта яқинлигини барча уламолар бир овоздан эътироф қилганлар. Барча ҳукмлар ўшалар орқали чиқариладиган бўлди”.

Аллома Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” номли китобидан.

Улашинг:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҚУРЪОН ЭШИТИШ ФАЗИЛАТИ

Қуръон ўқилганда мўмин-мусулмон банда бутун вужуди билан Каломуллоҳга соме бўлади. Чунки Аллоҳ таоло бизни Қуръонни диққат-эътибор билан тинглашга буюрган: “Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ тутинг ва жим туринг. Шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангиз” (Аъроф сураси, 204-оят).
Қуръон ўқиш ёки эшитиш учун хаёлни бир ерга жамланади. Зеро, Қуръон ожиз банданинг оддий сўзи эмас, Буюк Аллоҳнинг мўъжизавий Каломидир.
Мужоҳид айтади: “Икки ҳолатда: намозда имом қироат қилаётганида ҳамда жума куни хутба ўқиётганида жим туриш вожибдир”.
Қуъонни ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодат. Киши Қуръонга соме бўлгани учун савоб олади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳ таолонинг Китобидан бир оятни эшитса, унга икки ҳисса (кўп) савоб ёзилади. Кимда-ким Қуръонни тиловат қилса, қиёмат куни унинг учун (ёритувчи) нур порлайди”.
Ким Қуръоннинг бир оятини эшитса, унга ажр-савоблар кўпайтириб ёзилади. Агар Қуръон ўқиса, қуёш зиёси сўниб, ҳамма ёқни зулмат қоплаган қиёмат кунида йўлини ёритувчи нур порлайди. Йўлим ёруғ, толеим баланд бўлсин, деган одам Қуръон ўқийди.
“Файзул қодир” китобида айтилишича, бу ҳадисда Қуръонни овоз чиқариб ўқиш афзаллигига ишора қилинган. Фақат битта шарти бор: риёдан узоқ бўлиш керак. “Фалончи Қуръон ўқишимни бир эшитиб қўйсин!” деган ниятда қироат қилинса, риё бўлади. Риёкор кимса гуноҳга ботади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аллоҳ азза ва жалла уч  (ҳолат) да – Қуръон ўқилганда, жанг майдонида ва жанозада жим туришни яхши кўради”.
Аллоҳга, охират кунига имон келтирган инсон яхши сўзларни гапиради ёки жим туради. Юқоридаги ҳадисда айтилишича, уч хил ҳолатда жим туришни Аллоҳ яхши кўради:
1. Қуръон ўқилганда.
Бу ҳолатда жим туриш сабаби:
– Жим туриб эшитганда Қуръон оятлари тадаббур қилинади;
– Аллоҳнинг Каломига алоҳида эътибор билан қаралади;
– Қуръонни тинглаган банда номаи аъмолига савоб ёзилади.
2. Душман билан юзма-юз келганда.
Динини, ватани ҳимоя қилиш учун ёғий билан курашаётган бир паллада сукут сақланса, рақиблар қалбига ғулғула тушади. Жим турган киши одамлар кўзига салобатли кўринади. Шу сабаб бўлса керак, Пайғамбар алайҳиссалом жанг майдонида овоз чиқаришни ёқтирмасдилар.
3. Жанозада.
Маййитни юваётганда, тобутни елкага қўйиб кўтариб кетаётганда, дафн қилаётганда сукут сақланади, ўлим эсланади, маййит ҳолидан ибрат олинади.
Хуллас, Қуръон ўқиш билан бирга тиловат эшитиш ҳам матлубдир. Зеро, Қуръонни овоз чиқариб ўқисак, бошқалардан эшитсак, қалбимиз покланади. Қолаверса, қироатимизда айрим хатолар бўлса, тўғрилаб оламиз. Қуръон ўқувчига битта, эшитувчига иккита савоб ёзилиши бежиз эмас. Бунинг тагида ҳикмат кўп.
Ҳакимлар айтадилар: “Уч хил ҳолатда қалбингни қидир: 1. Қуръон эшитганда. 2. Зикр мажлисларида. 3. Ёлғиз қолганда. Агар мана шу ҳолатларда ҳам қалбингни топмасанг, у ҳолда Аллоҳдан сенга қалб беришини сўра. Чунки сенинг қалбинг йўқ экан”.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#БИЛАСИЗМИ?

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
ДОНОРЛИКНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, қон нажосат бўлса, уни сотиш жоиз эмас бўлса, донорликнинг ҳукми қандай? Кўп қон донорликлари билишимизча пул эвазига бўлади. Шу иш орқали топилган пул ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши ўз қонини муҳтож бўлган кишиларга сотиши жоиз эмас. Бироқ ёрдам кўрсатиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кўнгилли равишда қон бериш жоиз.

Лекин инсон бепул қон тополмаса, зарурат учун қон сотиб олиши мумкин. Бунда қон сотиб даромад қилган киши гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЎЛИМ КЕЛГАНДА

Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:

— Мени ўтирғизиб қўйинглар! — деди. Сўнг отасига боқиб: — Сиз нега йиғлаяпсиз, отажон? — деди.

— Сени вафот этиб, сенсиз ёлғиз қолишни ўйлаб йиғлаяпман!
— Онажон, сиз - чи?
— Фарзандни йўқотиш доғини менга тотдиришингдан...
— Жуфтим, ҳалолам, сен нега йиғлаяпсан?
— Сиз менга меҳрибон эдингиз жуда ҳам! Сизсиз нима қиламан? Бошқа бировга муҳтож бўлишдан қўрқаман!
— Жигарбандаларим, болажонларим! Нега йиғлайсиз?
— Отажон, етимлик аччиғини бошимизга келишидан... сизсиз бечора бўлишни ўйлаб йиғлаяпмиз! — дейишди.

Шунда обид киши ҳам йиғлаб юборди. Отаси:

— Болам, сен нега йиғлаяпсан — деди.

— Барчангиз мен учун эмас, ўзингиз учун йиғлаётганингизни кўриб йиғлаяпман. Сизлардан қайсингиз узоқ сафарга кетаётганимдан йиғлаяпти?
Қайси бирингиз озуқам (солиҳ амаллар) оз эканлигини ўйлаб йиғлаяпти?
Қайси бирингиз ётар жойим тупроқ бўлишини эслаб йиғлаяпти? Ҳисоб кунида мени кутаётганини ғам қилиб, Роббимга қай юз билан юзланишими ўйлаб йиғлаяпти? Мен Роббимга қай аҳволда юзланаман.... —  деди - ю, юзтубан ерга йиқилди. Уни туртиб кўришди, у қимирламади. Жони чиққан эди.

Хулоса

Ҳамма дунёда юрганида охирати билан иши бўлмайди, болам чақам деб ҳаётини ўтказади. Фақат унга ўлим рўбарў бўлганда, шунда охиратим деб қолади. Боласи  ва топган чақасини унга фойда бермаслигини тушунади.
Аллоҳ таолонинг: «Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса. У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан. Ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола-чақасидан. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор» (Абаса: 33, 37 оятлар) деган сўзида нақадар ҳақ! Ҳатто бу дунёда ҳам ҳамма ўз жонидан бошқасини ўйлаши жуда нодир ҳолат! Аввал ўзимизни жонимизни жаҳаннам оташидан сақлаб қолайлик. Аллоҳ хотимамиз ва охиратимизни гўзал қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҲАЁ ҚИЛМАНГ...

Дўстингиз билан кетаётганингизда дўстингиз сизга бир қизни кўрсатиб,  «Анави қизга қара, жуда чиройли экан», (ёки шунга ўхшаш гап) айтса, сиз унга "Нима деяпсан, мен у қизга қарамайман. Чунки, нима гуноҳ қилсанг, шуни жазосини оласан... деб айтишдан ҲАЁ ҚИЛМАНГ!

Бир қиз келиб сиздан бирон нима ҳақида сўраб қолса, сиз нигоҳингизни ерга қаратиб, жавоб беришдан ҲАЁ ҚИЛМАНГ!(у қиз сизни «замондан қолиб кетган, қолоқ одам экан» деб айтмайди. Аксинча, сизга нисбатан ҳурмати ошади, чунки сиз Аллоҳдан қўрқиб, нигоҳингизни яширдингиз).

Ота-онангизга "хўп бўлади" деб, қўлларидан ўпиб қўйишга ҲАЁ ҚИЛМАНГ!
(Шуни унутмангки, бу билан сиз жаннат калитларидан бирига эга бўласиз)

Дўстларингиз билан кўчада учрашган пайтингизда, азон овозини эшитдингизми? ҲАЁ ҚИЛМАНГ! Дархол масжидга (намозга) шошилинг!

Йўлда кетаётганингизда қизларни кўрган захотингиз, нигоҳларингизни ерга қаратишдан ҲАЁ ҚИЛМАНГ! Балки, тилингизни Аллоҳнинг зикри ила машғул айланг. Чунки, сизни шу маҳал Роббингиз ёдга олаётган бўлади.

Киши ваъз-насиҳатни кўп эшитиши билан саботли, матонатли бўлиб қолмайди, балки ўша ваъз-насиҳатга амал қилиш билан матонатли бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Улар ўзларига қилинган ваъз-насиҳатларга амал қилганларида, ўзларига яхши бўлар, саботлари мустаҳкам бўлар эди", деган.
(Нисо сураси, 66)
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЭНГ ГЎЗАЛ ҲИКМАТ

Дарвешдан сўрадилар:
- Аҳволинг қандай?
Дарвеш:
- Шукрдан ожиз, - жавобини берди.
Ҳайрон қолиб:
- Бунинг ҳикмати нима? - деб сўрадилар.
- Қилган шукрларим олган нафасимга етмаяпти, - деб жавоб берди.

«Сирлар хазинаси» рисоласи
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Қиз бола отаси учун Жаннат
эшикларини очади. Сўнг эрга тегиб эрини ярим динини ҳимоя қилади.
Она бўлгач эса Жаннат оёғи остида бўлади. Агар бу сўзлар асл маъносини
тушунган бўлганида эди. Бутун дунё мусулмон эркаклар қиз фарзанд туғилишидан ҳурсанд ва ғурурланган бўлар эди. Аёллар эса шунга лойиқ тақво қилган бўлишарди.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Замахшарийнинг таъкидлашича, тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :

1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҒАНИМАТ

1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13.  Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингиз жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

«Албатта, муслимлар ва муслималар, мўъминлар ва мўъминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва фаржларини сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир».
(«Аҳзоб сураси» 35 оят).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...

☝️Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;

☝️Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;

☝️Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;

☝️Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;

☝️Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;

☝️Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;

☝️Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;

☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!

Аллоҳим, Сенга доим (беадад) ҳамду санолар бўлсин!

Доктор Муҳаммад Юсрий Иброҳим

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​​​АЁЛЛАРГА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ

— Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, Аллоҳ таоло сизни кўриб, эшитиб турганини унутманг!

— Доимо шариатимиз буюрганидек кийининг!

— Либосингиз сизнинг чин муслима эканингизни айтиб турсин!

— Пардозингиз таҳорат бўлсин! Тилингиздан Аллоҳ таолонинг зикри тушмасин!

— Қуръони Каримни ўқишни, оятлар маъноси борасида тафаккур, тадаббур қилишни доимий одат қилиб олинг!

— Намоз вақти бўлганда, ҳар қандай ишингизни ташлаб, намозни адо этинг!

— Намозда асло шошилманг! Қироатни тажвид билан ўқиб, руку, саждаларини ўрнига қўйиб, намозни адо этинг!

— Али Тантовий исмли олимнинг мана бу гапларини ёдингизда тутинг: «Агар намозда шошилсанг, ёдингда тутки, сен қўлга киритишни истаётган ва йўқотишдан қўрқаётган нарсаларнинг барчаси сен ҳузурида турган Зотнинг қўлидадир».

— Зинадан чиқмоқчи бўлганингизда ортингиздан эркак киши ҳам чиқадиган бўлса, сиз четга ўтиб, кутиб туринг, эркак чиқиб кетсин, кейин сиз чиқинг.

— Лифтга чиқмоқчи бўлганингизда у ерда бегона эркак бўлса, чиқманг. Кутиб туринг. Лифт ўша одамни манзилига олиб чиққач, кейин лифтни чақиринг.

— Амакингиз, аммангиз, тоғангиз, холангизнинг ўғиллари билан ҳеч қачон қўл бериб кўришманг, чунки улар сизга номаҳрамдир.

— Сизга маҳрам қариндошлар бўлса ҳам, муомалада чегарани билинг, виқорингизни, иффатингизни сақланг.

— Дугоналарингиз билан кўчада кетаётганингизда қаҳ-қаҳа отиб кулишиб, баланд овозда гаплашманг. Ҳаёли бўлинг ва кўчада юриш одобига риоя қилинг!

— Сиз ўтирган уйга ёши катта қариндошлар кирса, уларни ҳурмат қилиб ўрнингиздан туринг!

— Кўчада кетаётганингизда, ёнингизда отангизми, акангизми бўлмаса, бирорта бегона эркак билан, ҳатто у номаҳрам қариндош бўлса ҳам, гаплашманг, у билан асло ёлғиз қолманг. Динимиз бизни бундан қайтарган.

— Жамоат жойида кетаётганингизда ерда ётган нон бўлагини кўриб қолсангиз, уни олиш учун энгашманг, балки ноннинг ёнида тўхтаб, ўтириб, кейин олинг.

— Автобусда, таксида юришингизга тўғри келиб қолса, ёнингиздаги йўловчига асло ҳаётингиз ҳақида ҳикоя қилманг. Овозингизни баланд кўтарманг.

Аллоҳ таоло қиз боқаётган, қизларини узатиш арафасида турган ва қизларини узатган азизларимизни меҳрибон, насиҳатчи, ҳақни кўрсатувчи ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча муслима қизлар ўз ота-оналари учун дўзахдан парда бўлишларини насиб айласин!

Аллоҳ таоло ўғил боқаётган, ўғлини уйлантириш арафасида турган ва уйлантирган азизларимизни меҳрибон, ибратли, ҳақни кўрсатувчи, наситҳатгўй ота-она бўлишларини насиб этсин! Қиёмат куни барча мусулмон йигитлар ўз ота-оналарининг бошларига иззат тожи, устларига каромат сарпоси кийдирилишига сабабчи бўлишларини насиб айласин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Мутаассиблик

Исломда қораланувчи сифатлардан ҳисобланган – Мутаассиблик

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Учқўрғон тумани "Муҳаммад Зариф" жоме масжиди имом-хатиби Ш.Исроилов

Ўқиш...🔻 https://www.ravza.uz/story/Islomda_qoralanuvchi_sifatlardan_xisoblangan_Mutaassiblik

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА

БАХТ ИНСОНЛАРНИНГ ҲОЖАТИНИ ҚОНДИРИШДАДИР

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Иброҳим Қосимхўжаев,
Наманган шахар "Ғойибберди махдум" жоме масжиди имом хатиби


Ўқиш.... https://www.ravza.uz/story/Baxt_insonlarning_hojatini_qondirishdadir

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Қуръони каримга тааллуқли ададлар

Суралар: - 114 та.
Сўзлар: - 77437 та.
Ҳарфлар: - 323671 та.
Жузлар (поралар): - 30 та.
Ҳизблар: - 60 та.
Рублар: - 120 та.
Оятлар: - 6236 та.
Маккий оятлар: - 4475 та.
Маданий оятлар: - 1761 та.
Қуръони карим Рамазон ойида, қадр кечасида нозил бўла бошлаган.
Маккада 12 йилу 5 ою 13 кун нозил бўлган.
Мадинада 9 йил, 9 ой, 9 кун нозил бўлган.
Илк нозил бўлган сура Алақ сурасидир.
Охирги нозил бўлган оят Бақара сурасининг 281 оятидир. Бу оят нозил бўлганидан тўққиз кун ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рафиқи аълога йўл олганлар.

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Қуйидагилар қўшнилик бурчлари жумласига киради:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ;
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик;
3. Кўп савол бермаслик;
4. Касал бўлганда кўргани бориш;
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш;
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш;
7. Хатоларини кўрмасликка олиш;
8. Уйини жосусларча кузатмаслик;
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик;
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик;
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик;
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик;
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик;
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик;
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш;
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш;
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик;
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ;
19. Хизматчисига қарамаслик;
20. Боласига ширин сўзлар айтиш;
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш...
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​​​​​Кўп истиғфор айтсангиз:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм
" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АЗОНДАН ОЛДИНГИ НАМОЗ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозини азондан олдин ўқиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир фарз намозининг ўз вақти бор. Вақтидан аввал ўқилса намоз адо бўлмайди. Намоз вақти кирган бўлиб, ҳали фарз намозга азон айтилмаган бўлса, бирор юмуш билан шошиб турган киши азондан аввал ўзи учун азон айтиб, ўша намозни ўқиб олиши дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar