EskiObod_Uz
125 subscribers
4.86K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳотам ал-Асомдан: «Ишингизни қандай асосда йўлга қўйгансиз?» деб сўрашди. У киши: «Тўрт хислат устига қурганман» деб, қуйидаги сўзларни айтдилар:

• Менга ёзилган ризқни мендан бошқа ея олмаслигини билгач, унинг йўқ бўлишидан қўрқмадим;

• Амалимни мендан бошқа киши қилиб олмаслигини билгач, унга машғул бўлдим.

• Ўлим тўсатдан келишини билгач, доим ўлим ҳовлисида бўлдим.

• Ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг назоратида эканимни билгач, Ундан ҳаё қилдим.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҚАБРИСТОНГА БОРИБ, МОЗОРЛАРГА ҚАРАНГ
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажараши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Доктор сўради:
«Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?»
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
«Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор.
– Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз».
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

TAVBA QILGAN BAXTLIDIR

🌐Saytdan koʻrish
🎞Yutubdan koʻrish

MUTALLIBXON MUHAMMADXANOV,
Pop tumani "CHINOR" jome
masjidi imom-xatibi


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА

МАЗҲАБСИЗЛИК – ДИНСИЗЛИККА ЙЎЛ!

⊱•••┈•••❁•⊰✿❀✿⊱•❁•••┈•••⊰

Одилхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме масжиди имом-ноиби


➡️➡️ Батафсил ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Аудио

#Мавзу: Тинчлик - улуғ неъмат

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Сайтдан тинглаш

Муҳаммад Бобур Насриддинов,
Наманган шаҳар "Хомиддин қори" жоме масжиди имом-хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ражаб_ойи #рўза

Ражаб рўзасининг ҳукми.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАФС — ДУШМАНЛАРНИНГ ДУШМАНРОҒИДИР!

Баъзи олимлар дедилар:
«Нафс эшиклардан тўсилган ва дўстлардан қувилгандир».

Аллоҳ таоло айтади:
Чунки нафс, Раббим раҳм қилмаса, мудом ёмонликка буюргувчидир (Юсуф сураси, 53-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Кимки нафси ва ҳавосидан ғолиб келмаса, унга охиратидан насиба йўқдир».

Аллоҳ таоло деди:
Аммо кимки туғёнга кетган (ҳаддидан ошган) бўлса ва (охират бадалига) дунё ҳаётини устун қўйган бўлса, (нафси ва ҳавоси хоҳиши билан) бас, муҳаққақки, ёниб турган жаҳаннам унинг борар жойидир (Нозиъот сураси, 37-38-39-оятлар).

Ривоят қилинадики:
«Ҳасан ибн Язид ар-Розий оталарининг вафотидан икки йил ўтгандан кейин у кишини тушларида кўрдилар. Эгниларида қатирон (дўзах аҳлига кийдираладиган кийим) бор эди. Оталаридан: «Нима бўлдики, сизни дўзах аҳллари кийимида кўряпман?» – деб сўрадилар. «Мени Нафсим ва ҳавойим дўзахга тортди», – деди оталари».

Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Нафсинг сенга ғолиб бўлишидан сақлан!» Яна ул Ҳазрат алайҳиссалом дедилар: «Душманларнинг душманроғи ўз вужудингдаги нафсингдир».

Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Нафс эҳтиросли хоҳишлар билан тўладир, дунё офатлар билан тўладир. Агар уларга нисбатан чора-тадбир кўрмасанг, тубанликка тушасан».

“Баҳрул-маҳабба”дан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Зикр ва салавот

Жобир ибн Самура отасидан ривоят қилади, Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик. Бир киши келиб:
– “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирадиган энг яхши амал қайси?” – деб сўради.
У зот:
– “Рост сўзлаш, омонатни адо этиш” – дедилар.
– “Ё Расулуллоҳ, зиёда қилинг”.
– “Тунги намоз, иссиқ кунларда рўза тутиш”.
– “Ё Расулуллоҳ, яна зиёда қилинг”.
– “Аллоҳни зикр қилиш, менга кўп салавот айтиш камбағалликни даф этади” – дедилар.
Мен:
– “Ё Расулуллоҳ, яна зиёда қилинг” – деб сўрадим.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
– “Орангизда ким имомликка ўтса, (намозни) енгил (адо) этсин! Чунки, (намозхонлар) ичида ёши улуғ, бемор, заиф, ҳожатманд кишилар бўлади” – деб таъкидладилар .

(“Истиғфор хосияти”)

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ибрат

Қуллик...

Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар:
— Исминг нима?
— Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам,  - дея жавоб берди қул.
—  Қандай егулик ейсан?
—  Сиз нима берсангиз уни ейман хожам...
— Нима иш қиласан?  - сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.
— Қандай иш буюрсангиз уни бажараман.
— Бирор истагинг борми?
— Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам хожасининг тилаги-қулнинг истагидир - деди қул.
Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юбордилар ва ўзларига шундай дедилар:
Эй,  мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?...

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
📌 ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР ТУРКУМИДАН

•  Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳиссаломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.

•  Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳиссалом;
- Момо Ҳавво;
- Исмоил алайҳиссаломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор;
- Солиҳ алайҳиссаломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган;

•  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.

•  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.

•  Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.

•  Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги-ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.

•  Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Бомдод намозига туриш

Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз:
«Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим.» - деди.
Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва «Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади.» - деди.
Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар:
«Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг?
Шайтон:
«Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг!» - деб жавоб берди.

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​БИР АЁЛ ПАЙҒАМБАРДАН, ЭЙ АЛЛОҲНИНГ ПАЙҒАМБАРИ РОББИНГ ОДИЛМИ ЗОЛИММИ...?

Бир аёл ғазабланган ҳолда Давуд алайҳис саломни олдига келиб: "Эй Аллоҳни Пайғамбари!, Роббинг одилми золимми, деб қолди. Давуд алайҳис салом: "Сенга войлар бўлсин!, Эй хотин!, Аллоҳ бирор кимсага зулм қилмайдиган адолатлик зотдир", деди. Сўнгра у аёлга:"Нима бўлди", деди.
У аёл: "Мен уч қизалоқлик тул хотинман. Мен уларни ипни йигириб таомлантирардим.
Бир куни йигирилган ипни бир қизил матога ўраб, бозорга боришни хоҳладим. Уни сотиб болаларимга таом олмоқчи эдим.
Йўлда кетаётганимда бир қуш келиб, ипимни хам қизил матони хам олиб кетди. Қайғуриб қолдимки, ундан бирор нарсани олиб қололмадим", деди.
У аёл Давуд алайҳис саломни уйларидан кетмай туриб, эшик таққиллаб қолди. Эшикни очиб қараса, ўн тижаротчи кишилар, хар бири юз динордан ушлаб олган эди.
Улар: "Эй Аллоҳни Пайғамбари!, биз буни садақа қилишни хоҳлаймиз", деди.
Давуд алайҳис салом:" Нима сабабдан садақа қилмоқчисизлар"?, деди.
Улар:"Эй Аллоҳни Пайғамбари!, биз дингизда келаётганимизда, қаттиқ шамол бўлди. Биз чўкишга яқин қолганимизда бир қуш келиб, бир қизил матони ташлади, уни ичида йигирилган ип бор экан. Биз у ипни олиб кемани айбли бўлган жойини беркитиб, омон қолдик. Сўнг хаммамиз юз динордан садақа қилишни назар қилдик. Бу ўша мол", дедилар.
Довуд алайҳис салом йиғлаб, ўша аёлга қараб:"Мени Роббим сен учун қуруқ ерда ва дегизда тижорат қилаётган бўлса, сен золим дейсанми"?, дедилар.

Бир мусибат келса, шошилмайлик!. Буни ҳикматини Яратганимиз ўзи билади.

Фахриддинов Муҳаммад Аюб таржимаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
СОҒЛОМ БЎЛМОҚЧИМИСИЗ?

Суннат кўрсатмалари ва замонавий илм тавсияларига амал қилинг!

🌅Эрта туриш. Набий алайҳиссалом тонгги азон вақтида уйғонганлар. Албатта, эрта туриш кун бўйи инсонга тетиклик ҳамда ишчанлик қобилиятини беради, ақлий фаолиятни яхшилайди. Баъзилар учун эрта туриш қийин туюлиши ёки иложи йўқдек кўриниши мумкин, лекин бу одатни кичик қадамлар, аста-секинлик билан шакллантириш мумкин. Бу эса ҳаётни сезиларли даражада яхшилаши исботланган.

🍛Меъёрида овқатланиш. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Йиллар давомида бир неча текширувлар натижаси – меъёрида овқатланишга одатланиш кўплаб хасталикларнинг олдини олишини тасдиқлаган. Инсон тўйиб эмас, балки 80% тўйгунига қадар овқатланиши мақсадга мувофиқ.

💦Сув истеъмол қилиш. Ҳадиси шарифда сувни катта эмас, кичик хўпламлар билан ичишга чорланади, акс ҳолда катта хўплаб ичишдан жигар шикастланиши мумкин, дейилади. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув ичишдаги суннатларидандир. Бугунги кунда илмий тадқиқотлар ҳам шуни таъкидлайдики, қисқа вақт ичида, бирданига кўп миқдорда сув ичиш жигарни зарарлашга олиб келади.

🍽Рўза. Илмий тажрибалар шуни кўрсатдики, фақатгина егуликларнинг ўзи эмас, балки уни танаввул қилиш вақти ҳам инсон организмига таъсир қилар экан. Рўза тутиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари бўлган, бу ишни фақатгина Рамазон ойида қилмаганлар. Инсон қанчалик кам овқат еса, унинг организми ҳазм қилишга шунчалик кам куч сарфлайди.

🧆Хурмо. Хурмо – шундай маҳсулотки, ўзида бир неча фойдали элементларни жамлайди. Тўғри овқатланиш тарзини йўлга қўйган инсонлар, албатта бундай фойдали маҳсулотлар ҳақида биладилар. Хурмо эса улардан биридир. Ушбу мева инсон организмида қанд даражасини нормаллаштиради. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради, юрак билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади.

🏃Доимий ҳаракатда бўлиш (фаоллик). Исломнинг 5 арконларининг 3 таси жисмоний фаолликни талаб этади. Намоз – биринчи навбатдаги жисмоний ҳаракат кўринишидир, ҳажга бориш ҳамда рўза тутиш шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз доимий ҳаракатда бўлганлар ҳамда саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида сузиш, чавандозлик, мерганлик билан шуғулланганлар.

Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари саломатлик борасидаги муҳим тавсиялардир.

Манба: @islomuz
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Шайтон сизни мағлуб этмасин!

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Йўлда, дастурхон атрофида, бозорда юрганингизда, қаерда бўлманг истиғфорни кўп айтишни одат қилинг. Чукни Аллоҳнинг мағфирати қаерда нозил бўлишини билмайсиз”.
Шунда Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Биз Роббимизга истиғфор айтамиз. Лекин яна гуноҳ қилаверамиз. Истиғфор айтганидан сўнг, яна гуноҳга қайтса, сўнгра яна истиғфор айтиб кейин яна гуноҳга қайтишдан банда Роббисидан ҳаё қилмайдими?”.
Ҳасан Басрий жавоб бердилар: “Шайтон мана шу борада ҳам сизни мағлуб этишни истайди. Ҳеч қачон истиғфор айтишдан тўхтаманглар!”.

“Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
НАЖОТ БЕРУВЧИ 7 КАЛИМА!

Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам.
Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади.

1. Ҳар ишни ''БИСМИЛЛАҲ'' билан бошласа!

2. Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин ''АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ'' деса!

3. Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин ''АСТАҒФИРУЛЛОҲ'' деса!

4. Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан ''ИН ШАА АЛЛОҲ'' сўзини айтса!

5. Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, ''ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ'' деса!

6. Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, ''ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН"' деса!

7. Ва кеча-ю кундуз тилидан ''ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" калимаси тушмаса!


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ «Қалбингиз ўлган»

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ Басра бозоридан ўтиб қолди. Одамлар унинг атрофида тўпланиб, «Эй Абу Исҳоқ, биз дуо қиляпмиз, нега дуоларимиз ижобат бўлмаяпти?» деб сўрашди. Иброҳим шундай деди: «Қуйидаги ўнта нарса туфайли қалбингиз ўлган:
1. Аллоҳни танийсиз, аммо Унинг ҳаққини адо қилмайсиз;
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз деб даъво қиласиз, аммо у зотнинг суннатларини тарк этасиз;
3. Қуръонни ўқийсиз, аммо амал қилмайсиз;
4. Аллоҳнинг неъматларини ейсиз, аммо шукрини адо қилмайсиз;
5. Шайтонни душманим дейсиз, аммо у билан муроса қилаверасиз;
6. Жаннатни ҳақ деб биласиз, аммо унга кириш учун солиҳ амал қилмайсиз;
7. Дўзахни ҳақ дейсиз, аммо ундан қочмайсиз;
8. Ўлим ҳақ дейсиз, аммо унга тайёргарлик кўрмайсиз;
9. Бошқаларнинг айби билан машғул бўлиб, ўз айбларингизни унутасиз;
10. Ўлганларни дафн қиласиз, аммо бундан ибрат олмайсиз».


Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!


Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олиб яшанг!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР БАЁНИ

أستغفر الله أستغفر الله أستغفر الله، اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام

1) Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йаа зал жалаали вал икром», деб айтар эдилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)
(Муслим ривояти).


 لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد يحيي ويميت وهو على كل شيء قدير.
اللهم لا مانع لما أعطيت ولا معطي لما منعت ولا ينفع ذا الجد منك الجد

2) Муғийра ибн Шўъба (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир фарз намози ортидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Аллоҳумма лаа маниъа лима аътойта ва лаа муътийа лима манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.) (Бухорий ва Муслим ривояти).

لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير،، لا حول ولا قوة إلا بالله، لا إله إلا الله ولا نعبد إلا إياه، له النعمة وله الفضل وله الثناء الحسن، لا إله إلا الله مخلصين له الدين ولو كره الكافرون

3) Абдуллоҳ ибн Зубайр (р.а.) ҳар намоз кетидан:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду илла иййааҳ, лаҳун ниъмату валахул фазлу ва лаҳуссанаа ул ҳасан, лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал каафируун», деб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан (шундай) таҳлил айтар эдилар» деганлар.
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам.)
(Муслим ривояти).

4) Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ким ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч мартадан: «Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, ҳатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
(Муслим ривояти).

5) Уқба ибн Омир (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга икки "Қул аъузу..."ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар."
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).

6) Абу Довуднинг ривоятларида: "Қул ҳуваллоҳу аҳад...", "Қул аъузу бироббил фалақ...", "Қул аъузу бироббин нас..." ни ўқиш лозим", дейилган

7) Ҳар бир фарз намоз кетидан “Оятал Курсий” ни ўқиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом: "Ким ҳар бир фарз намоз кетидан "Оятал Курсий"ни ўқиса, ўзи билан жаннатга кириш ўртасини фақатгина ўлим тўсиб туради".
(Насоий ва Ибн Сунний ривояти).

8) Муоз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида:

اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

КЕЧИРИМЛИЛИК-ЧИН ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

🌐Saytdan koʻrish
🎞Yutubdan koʻrish

ЮНУСХОН УМАРОВ,
Косонсой тумани "Садпири Комил" жоме
масжиди имом-хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube