EskiObod_Uz
125 subscribers
4.86K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#МАҚОЛА

САОДАТ КАЛИТИ-ТАҚВОДАДИР

⊱•••┈•••❁•⊰✿❀✿⊱•❁•••┈•••⊰

Назиржон ҚЎЧҚАРОВ,
Наманган тумани “Умарбой хожи” жоме масжид имом хатиби


➡️➡️ Батафсил ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
🌙 ФАРЗ ЁКИ ВОЖИБ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ТУРГАНИДА, НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚИБ КЕТСА

Cавол: Мен витр намозини кечани охирида ўқиётган эдим, учинчи ракъатга турганимда, бомдод намозига азон айтилди. Менинг витр намозим дуруст бўладими ёки қайтадан ўқийманми?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Шу ҳолатда ўқилган витр намози дуруст ҳисобланади. Бу ҳақда манбаларда бундай зикр қилинган: “Вақтлик намозни ўқиб турганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намоз бузилмайди. Шуниси энг тўғрисидир. Ушбу намоз адо, яъни вақтида ўқилган бўлади, қазо қилинган бўлмайди. “Зоҳидийнинг қазо боби”да энг тўғри гап шудир дейилган. Аммо бундан бомдод намозини ўқиётганида вақтнинг чиқиши мустасно бўлиб, зеро, у ҳолатда бомдод намози бузилади” (“Жомиъур-румуз” китоби).

Шунга кўра, бир фарз ёки вожиб намозини ўз вақтида ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз бузилмайди ва ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Фақат тўртта ҳолат бундан истисно қилинган:

1. Бомдод намозини ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса. Чунки бу ҳолатда бир намознинг вақти тугаб, иккинчи намознинг, яъни пешиннинг вақти кирмайди;

2. Жума намозини ўқиётганида, асрнинг вақти кирса, ушбу жума намози бузилади. Чунки жума намозининг шартларидан бири пешиннинг вақтидир. Қачонки, жумани ўқиб тугатмасидан олдин, пешиннинг вақти чиқиб кетса, жума бузилади ва унга пешинни қазосини ўқиш вожиб бўлади;

3. Соҳиби узр киши фарз намозларидан бири ёки витрни ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, унинг намози бузилади. Зеро, соҳиби узрнинг таҳорати фарз намозининг вақти чиқиши билан синади. Шунинг учун унинг намози ҳам фосид бўлади;
Ийд намозини ўқиб турганида завол пайти кирса, намоз бузилади.

Ушбу тўртта ҳолатдан ташқари ҳолларда бир фарз ёки вожиб намозини ўқиб турса, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз дуруст ва ўз вақтида ўқилган саналади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, намозни узрсиз охирги вақтига қадар кечиктириш гуноҳ саналади. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
#КУН_ҲИКОЯСИ

45 ДАҚИҚАЛИК САЖДА.

Харамда эдим. Тавоф қилаётганлардан баъзилари ёнимга келишди, улар учта ёш йигитлар эди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:
- Шу биродаримизнинг хаққига дуо қилиб қўйсангиз, - деди.
- Тинчликми? - сўрадим мен.
- Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради. Тил саратони бўлган экан, бунинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган экан. Операциядан беш фоиз умид бор экан, холос.
Мен беморнинг ўзига юзландим:
- Сенга бу дардни ким берди?
- Аллох.
- Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
- ...
- Мусибат ё гунох сабабидан тушади ёки Аллох ўзи суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллох сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?
- Эслолмадим бир дақиқага бормайди.
- Докторга қанча сажда қиласан? Сўзимга нотўғри тушунма, сажда хокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав хокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?
- Ноилож кутаман.
- Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллохга эса бир минут хам сажда қилмайсан...
Нотиқ шу ерда хикояни тўхтатиб, бошқа ходисани баёнига ўтади.
Бир кун бу воқеани масжидда одамларга айтиб бераётиб, уларга савол бердим: Орангизда беш минут сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш минут сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин.
Хеч ким кўтармади. Умрида икки минут сажда қилганлар бўлса бехижолат қўлини кўтарсин, дедим. Хамма ерга қаради. Хеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ха, ўта тез айтилган “Субхана Роббиял аъла“ тасбехи бизнинг уч ёки беш секунд вақтимизни олади, деярли хаммамиз сажда учун 5 ё 10 секунд ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл хикоясига қайтади.
- Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: "Банданинг Аллохга энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар“ деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллохга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда бироз намоз ўқиди. Харамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Тахоратга чиқиб келай“ деб чиқиб кетди. Шу-шу у билан кўришмадим.
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг холини сўрадим.
“Ўша куни тахоратга чиқиб кетган шеригимиз ха деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, хануз ундан дарак йўқ эди. Хар хил хаёлга бордик, нахот адашган бўлса. Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни қидиргани чиқиб кетдим, тахоратхонага бордим у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда хам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен хам икки ракаат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у хамон саждада экан. Беш дақиа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Роппа роса қирқ беш минут деганда саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар.
- "Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак", деди. Хамширалар хар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор хайратланиб "бўлиши мумкин эмас" дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.

Қадрдоним! Бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда?...
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ИСТИҒФОР

Гуноҳларимиз нақадар кўп… Тана аъзолари – тил, кўз, қулоқ билан гуноҳ қиламиз, қалб амаллари – кибр, кеккайиш, ҳасадгўйлик билан гуноҳга ботамиз… Баъзида кетма-кет гуноҳларга қўл урамиз. Бевосита ҳар бир гуноҳга тавба қилиш эса имконсиз ишга айланади. Чунки кўпинча ўзимиз сезмай, гоҳида шу ишнинг гуноҳлигини билмасдан, яна айрим ҳолларда Аллоҳнинг наздида гуноҳи кабира бўлган нарсага ўзимизча кичик бир хатодек баҳо бериб, қилиб юборамиз. Аллоҳ азза ва жалла эса бу ҳақда бизга шундай хабар берган:
«Сизлар уни (ўзингиз қилаётган гуноҳни) енгил санайсизлар. Ваҳоланки, Аллоҳнинг наздида у катта(гуноҳ)дир». (Нур сураси, 15-оят).

Юқорида айтилган сабабларга кўра доимо истиғфор билан машғул бўлиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Бунда киши муайян гуноҳга тавба қилаётганини айтиши ҳам шарт эмас. «Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ», деб Аллоҳдан мағфират сўраб юриши кифоя.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтар, баъзида буни юзтагача ҳам кўпайтирар эдилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб, тавба қиламан». Бухорий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтиб, тавба қиламан», дедилар.
Ибн Можжа ривоят қилган.

Худди шу миқдорда (бир кунда етмиш ёки юз маротаба) истиғфор айтишни доимий одатга айлантирсак, яна бир суннатга амал қилган бўламиз. Ҳолбуки, бу суннатни бажаришга бир кунда икки дақиқадан кўп вақт кетмайди.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Аллоҳнинг қудрати

Мия - инсоннинг энг мураккаб ва энг кам ўрганилган тана аъзоси. Биз у ҳақида кўп тасаввурга эга эмасмиз, аммо мия ҳақида ажойиб факторлар етарлича.

1.  Нерв импулси 270 км/с тезликка эга.
2.  Мия иш фаолияти учун шундай энергия керакки, ҳатто унинг қувватидан 10 ваттли лампочка ёқиш мумкин.
3.  Инсон миясидаги бир ҳужайра исталган энсклопедиядан 5 марта кўп маълумот сақлаш кучига эга.
4.  Қон айланиш системасига кирадиган Кислороднинг 20%и мия учун сарфланар экан.
5.  Кунга нисбатан тунда инсон мияси фаолроқ бўлади.
6.  Нейронлар(мия ҳужайралари) инсонни бутун умри давомида ўсиб ривожланиб боради.
7.  Ахборотлар турли нейронлардан турлича тезликда тарқалади.
8.  Мияни ўзи оғриқни ҳис қилмас экан.
9.  Миянинг 80%и сувдан иборат.



Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Уйингиз Аллохнинг уйи ёнгинасида эмасдир балки

Истаганингизда уйингиздан  эхром либосини кийиб, Каъба олдида кўз ёш тўкиб илтижо қилишдан  махрумдирсиз балки

Лекин Оламларнинг Роббисини  хар онда зикр қилиб яйрашдан,
махрум эмассизку?

Хар душанба,пайшанба хурмо кўтариб бориб ,Харамдаги рўзадорларга улашишдан махрумдирсиз

Лекин ёнгинангиздаги ёрдамга мухтожни дуоларини олишдан махрум эмассизку

Замзам сувини истаганча ичиб малхам топишдан махрумдирсиз

Лекин ўзгалар қалбидаги ярага малхам суриб, "замзам"бўлишдан махрум эмассизку

Каъбани қучиб, Мултазамга бағрингиз бериб дуоларингизни мустажоб этишдан махрумдирсиз

Лекин Отангиз оёқларини бағрингизга босиб ,дуоларингизни ижобат қилишдан махрум эмассизку

Қора тошни ўпиб,хар куни  Жаннат хидларини тотиб яшашдан махрумдирсиз

Лекин Онажонингизни титроқ қўлларини ўпиб,Жаннат хидларини тотишдан махрум эмассизку

Росулингиз,хабибингиз қабрларини тез тез зиёрат қилиб, У Зот билан учрашув тафтини олишдан махрумдирсиз

Лекин Росулингиз яхшилик қилишга буюрган жигарларингизни қабрларини эмас,
тириклигида қайта қайта зиёраб қилиб Қиёматда Росулингиз билан бирга бўлишни сотиб олишдан,
махрум эмассизку

Муқаддас  Каъба атрофида тавофлар қилиб Аллохга яқин бўлишдан махрумдирсиз

Атрофингиздаги бемор,ожизларни бирор хожатига яраб,
Аллохга яқин бўлишдан махрум эмассизку

Харамда ўтириб Қуръон ўқишдай бахтдан махрумдирсиз

Лекин хонадонингизни тонгларини Қурьон билан мунаввар қилишдан махрум эмассизку

Каъба атрофида ўтирган биродарингизга замзам узатиб қувонтиришдан махрумдирсиз

Лекин қиш совуғида , юпун кийимда, ризқ умидида кўчада титраб турган биродарингизга иссиқ кийим кийдириб,Жаннат кийимларидан дунёда  хариб қилиб олишдан махрум эмассизку

Хаж қилиб ,Жаннат мукофотини олиб қайтишдан махрумдирсиз

Ойлаб қозони қайнамай қолган,бир бечорани уйини бозорликка тўлдириб,
Жаннат мукофоти билан қайтишдан, махрум эмассизку

Тирик экансиз,
Жаннатлардан махрум эмассиз.

Фақат "Жаннатларни"
топиб олсанигиз бас.

МАРХУМ  бўлиб,,,

МАХРУМ бўлишдан аввал-

🌴ЖАННАТЛАРГА кириб олинг


Каналга уланиш учун.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#MAQOLA

“DUNYODA ILMDAN BOSHQA NAJOT YO‘Q VA HECHQACHON BO‘LMAGAY”

⊱•••┈•••❁•⊰✿❀✿⊱•❁•••┈•••⊰

Biloliddin Abdullayev,
Namangan shahri, Yangi Namangan tumani "Imom Buxoriy" jome
masjidi imom xatibi


➡️➡️ Батафсил ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Видео                 
#Раддия

Имомлик - буюк даражадир

Абдуллоҳ домла Саматов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган шаҳар вакили, "Боқи полвон" жоме масжиди имом хатиби

➡️➡️ Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#Аудио
#Раддия

Тасбеҳдан фойдаланиш мустаҳабдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Поп тумани бош имом-хатиби Сўпиев Абдулҳаким

➡️➡️ Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма! Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...
Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...
Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...
Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...
Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...

Мавлоно Жалолиддин Румий.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ДУРДОНА ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума куни туғилган қизга Дурдона исмини қўйиш жоизми? Ёки исмни ўзгартириш керакми? Ҳозир у қиз 18 ёшда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда фарзандга уни қайси кунда туғилишидан қатъий назар гўзал исм қўйишга буюрилган. Жума куни туғилган қизларга Одина каби исмни қўйишга келсак, бу халқимиз орасида тарқалган шариатга хилоф бўлмаган одат. Модомики, динимиз томонидан қатъий кўрсатма бўлмаган экан, ундан бошқа исмларни қўйиш ҳам жоиз бўлади.

Исломда ёмон маъноли, хунук ва совуқ хабарларга далолат қилувчи исмларни ўзгартиришга тавсия қилинади. Дурдона исми ўзгартириш шарт бўлмаган исмлар сирасига кирганлиги ва қизингизнинг ёши аллақачон 18 га кириб қолганлиги эътиборидан унинг исмини алмаштиришга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Қуръони каримда қайси пайғамбар неча марта зикр этилган?

1. Одам алайҳиссалом 25 марта
2. Идрис алайҳиссалом 2 марта
3. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта
4. Ҳуд алайҳиссалом 10 марта
5. Солиҳ алайҳиссалом 8 марта
6. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта
7. Лут алайҳиссалом 27 марта
8. Исмоли алайҳиссалом 12 марта
9. Исҳоқ алайҳиссалом 15 марта
10. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта
11. Юсуф алайҳиссалом 27 марта
12. Айюб алайҳиссалом 4 марта
13. Шуайб алайҳиссалом 11 марта
14. Мусо алайҳиссалом 136 марта
15. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта
16. Довуд алайҳиссалом 16 марта
17. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта
18. Юнус алайҳиссалом 4 марта
19. Илёс алайҳиссалом 3 марта
20. Алясаъ алайҳиссалом 2 марта
21. Зулкифл алайҳиссалом 2 марта
22. Закариё алайҳиссалом 7 марта
23. Яҳё алайҳиссалом 5 марта
24. Исо алайҳиссалом 25 марта
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам 4 марта

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🤐🫢🤫🤔

Чиройлик бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.
Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя....

Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.

Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Роббимдир.
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!


Шайх Али Тaнтовий
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Энг яхшиларингиз ва ёмонларингиз

Имом Бухорий ўзининг “Ал-адаб ал-муфрад” номли ҳадис тўпламида Асмо бинт Язид розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб келтиради:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (асҳобларига): “Энг яхшиларингиз ҳақида хабар берайми?”, дедилар. “Ҳа (хабар беринг!)”, дейишди. У зот дедилар: “Улар шундай кишиларки, одамлар уларни кўрганда Аллоҳ эсга келади”. Кейин: “Энг ёмонларингиз ҳақида хабар берайми?”, дедилар. “Ҳа (хабар беринг!)”, дейишди. У зот шундай дедилар: “Улар гап ташиб юрувчи, ёр-дўстлар орасини бузувчи, айбсиз инсонларга ёмонлик ва машаққат етишини хоҳловчи кимсалардир”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​​​#Дуо
#Зикр #Суннат

📌 АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни эрталаб ва кечқурун:
«Розийту биллааҳи Роббан ва бил Ислаами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллооҳу алайҳи васаллама росуула», деб уч марта айтса, қиёмат куни Аллоҳнинг розилигини топади, деганлар».
Бошқа бир ривоятда: «Албатта, жаннатга киради», дейилган.

Маъноси: Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#ILM

"ILM" IKKI DUNYO SAODATI

🌐Saytdan koʻrish
🎞Yutubdan koʻrish

IBODULLO USMONOV,
Kosonsoy tumani "Eshonbobo" jome
masjidi imom-xatibi


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА

ИНСОН ҚАДРИ

⊱•••┈•••❁•⊰✿❀✿⊱•❁•••┈•••⊰

Анвархон АКРАМОВ,
Наманган шаҳридаги “Мулла Бозор Охунд” жоме масжиди имом-ноиби


➡️➡️ Батафсил ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоролик

🎞 Радикаллашув ва ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
​​АКСИРИШ НЕЪМАТИ

Мутахассисларнинг эътироф этишича, аксириш билан вужудимизда қуйидаги жараёнлар юз берар экан:
– Мия ва юрак томирлари кенгаяди;
– Кўз ёши каналлари очилади;
– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;
– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни дам олади);
– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.
Кўпчилигимиз жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Масалан, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсульт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.
Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “оҳ, оҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар”.

(Имом Термизий ривояти)
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM