EskiObod_Uz
125 subscribers
4.86K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ЖУМА ХУТБАСИ

Умуман, жума хутбаси ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар билан батафсилроқ танишиб қўйсак яхши бўлади. Жума хутбасига, хутба қилувчига оид суннат амаллар қуйидагилардан иборат:

1. Хатибнинг таҳоратли бўлиши.
2. Хатибнинг аврати сатрли бўлиши.
3. Хутбани минбарда туриб қилиш.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир аёл:
"Эй Аллоҳнинг Расули, сизга устида ўтирадиган бир нарса қилиб берайми? Менинг дурадгор қулим бор", деди.
"Агар хоҳласанг", дедилар у зот. Шунда у минбар қилиб берди".
Учовлари ривоят қилишган.
4. Хутбани бошлашдан олдин минбарга ўтириш.
5. Имом ўнгга ёки чапга қарамасдан, қавмга қараб туриши.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қавмга юзланиб туриб хутба қилганлар.
6. Азонни битта муаззин айтиши.
7. Хутбани Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.
8. Хутбада икки шаҳодатни айтиш.
9. Хутбада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
10. Хутбада ваъз-насиҳат қилиш.
11. Хутбада Қуръондан бир оят бўлса ҳам қироат қилиш.
12. Хутбани иккита қилиш.
13. Икки хутбанинг орасида ўтириш.
14. Иккинчи хутбанинг аввалида ҳамду сано ва салавотни қайтариш.
15. Хутбада мўминлар ҳаққига дуо қилиш.
16. Хутбани баланд овоз билан қилиш.
17. Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асога ёки қиличга суяниб туриши.
18. Икки хутбани қисқа қилиш.
19. Имомнинг минбардан тушиши.
Имом минбардан тушиб, муаззин иқомани тугатиши билан намозга такбир айтишни йўлга қўяди.
Хутбанинг макруҳлари:
1. Мазкур суннатлардан бирортасини тарк қилиш.
2. Хутбани узун қилиб юбориш.
3. Хутба чоғида одамларни оралаб ўтиш.
4. Имом хутбани бошламасидан олдин. бировга тегмасдан, кийимини босмасдан, оралаб ўтса бўлади.
5. Хутба давомида тиланчилик қилиш ёки унга садақа бериш ҳам макруҳдир.

"Кифоя" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Масжид одоблари

"Масжид" сўзи луғатда "сажда жойи, макони" маъносини англатади. Уламолар истилоҳида эса беш вақт намоз адо этиладиган макон масжиддир.
Масжидларни эҳтиром юзасидан "байтуллоҳ" - Аллоҳнинг уйи дейилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда масжидларни Ўз Зоти олийсига нисбат берган.
Аллоҳ таоло Жин сурасида марҳамат қилади:
"Ва албатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳдан бошқага дуо қилманг" (18-оят).
Ер юзида энг олдин қурилган масжид Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳаромдир.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:
"Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй - Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилинган(уй)дир" (96-оят).
Байтуллоҳ қиёмат қоим бўлгунича, ер юзидаги масжидларнинг энг шарафлисидир.
Масжид қуриш ва уни обод қилиш.
Масжид қуриш дунёдаги энг шарафли ва савобли ишлардан бири ҳисобланади.
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради", деганларини эшитганман".
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилганлар.
Бошқа бир ривоятда:
"Жаннатда бир уй", дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳга энг маҳбуб маконлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп ғазабига учраган маконлар бозорлардир", дедилар",
Муслим ривоят қилган.
Одатда масжидларда Аллоҳга ибодат қилинади, тиловату зикр, ваъз-насиҳатлар бўлади, илм ўрганилади. Мусулмонларнинг ахлоқ-одоби, тарбияси, руҳий-маънавий ҳолатини яхшилаш чоралари кўрилади. Умуман, масжидда икки дунё фойдасига оид ишлар бўлади.
Шунинг учун ҳам масжидлар Аллоҳ таоло энг яхши кўрган масканлардир. Шунинг учун ҳам масжид Аллоҳнинг уйи дейилади. Ҳар бир нарсанинг шарафи унинг эгаси шарафига қараб бўлади. Аллоҳнинг уйи бўлишдан ортиқ шараф бўлиши мумкинми?!
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло қуйидагиларни айтади: "Еримдаги уйларим масжидлардир. Ундаги Менинг зиёратчиларим масжидларни обод қилувчилардир. Бас, ўз уйида таҳорат қилиб, Мени Ўз уйимда зиёрат қилган бандага хушҳоллик бўлсин. Зиёрат қилинганнинг зиёрат қилувчини икром этиши ҳақдир".
Аллоҳ таоло Тавба сурасида марҳамат қилади:
"Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан кўрмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар" (18-оят).
Аллоҳнинг масжидларини обод қилиш фазилатли ишдир. Бу ишга ҳақиқий мўмин-мусулмонларгина ҳаракат қиладилар. Масжидларнинг ободлиги ҳақида сўз борганда, аввало маънавий ободлик, кейин моддий ободлик назарда тутилади. Маънавий ободлик-масжидларда намоз ўқиш, илм ўрганиш, тиловат ва зикр билан машғул бўлишдир. Моддий ободлик эса масжидларни қуриш, ислоҳ қилиш, керакли жиҳозлар билан таъминлаш ва покиза тутиш каби ишларни ўз ичига олади.
Ушбу ишларнинг барчасини эса Аллоҳга ва охират кунига ҳақиқий иймони бор, Аллоҳнинг амрига таслим бўлган, намозини вақтида ўқиган, закотини жойида бериб юрган тақводорлар ҳамда фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрқиб, бошқадан қўрқмайдиган кишиларгина қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қачон жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайил қилинг", дедилар. Мен:
"Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат боғлари нимадир?" дедим. У зот:
"Масжидлар", дедилар.
"Сайил нимадир, Эй Аллоҳнинг Расули?"дедим.
"Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар", дедилар"
Термизий ривоят қилган.
Демак, ким ёруғ дунёда масжидга кирса, жаннат боғига кирган бўлади. Ким масжидга кириб, юқоридаги зикрни қилса, жаннат боғида сайил қилган бўлади.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#ODOB

📝MEHMONDOʻSTLIK HAQIDA
(3-qism)

🎙MUSOXON DOMLA ABBOSIDDINOV
NAMANGAN VILOYATI BOSH IMOM-XATIBI


🌐  Saytdan ko'rish
🎞Yutubdan ko'rish

Manba: 📺📺  📺📺

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #ота
#фарзанд #таъминот #гуноҳ

Фарзандларни таъминотсиз қолдириш — гуноҳдир!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КЕЧАНИНГ УЧДАН БИРИ ҚОЛГАНДА ДУО ҚИЛИШ

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", дедилар".
Шарҳ: Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига Ўзига лойиқ тушиш ила тушади. Биз унинг кайфиятини била олмаймиз. Бундан У Зотга нуқсон лозим ҳам бўлмайди.
Мазкур тушишни ҳадисда зикр қилишдан мақсад, дуо ва ибодат мазкур вақтда афзал ва мукаммал эканини билдиришдир. Ким шу вақтда дуо қилса, дуоси қабул бўлиши эҳтимоли кучли. Бу дуо намозда бўладими, намоздан кейин бўладими ёки намозсиз бўладими - барибир. Аммо намозда ёки намоздан кейин бўлса, афзалдир.
Шунинг учун эркагу аёл мўмин-мусулмонлар яхши тадбир қилиб, уйқу соатларини ҳам режали қилиши, кечанинг учдан бири қолганда кўпроқ туриб, нафл намозлар ўқиши, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабул қилади, сўралган нарсаларни беради, мағфират сўралса, гуноҳларни кечиради.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ислом умматининг баракасини саҳарда қилиб қўйган. Саҳар пайти барака чоғи ҳисобланади. Шунинг учун ким саҳархез бўлса, саҳарда бедор бўлса, бу вақтда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилса, умри баракали бўлади, камбағаллик ундан узоқлашади, топганига барака кириб, бой-бадавлат бўлиб юради.
Бу ҳақиқатни тушунтириш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқалар қўй билан итни мисол қилиб келтирадилар.
Қўй одатда битта, гоҳида иккита туғади, ит эса етти-саккизталаб туғади. Қўй ҳар куни, ҳар ерда сўйилади, лекин камайиб кетмайди, қаёққа қарасангиз, қўйлар юради.
Ит эса ҳеч кўпаймайди, мудом қувғинда бўлади.
Бунга итнинг кечаси билан ҳуриб, у ёқдан-бу ёққа югуриб, саҳарга яқин ухлаб қолиши сабаб экан.
Қўй эса шом вақтида ухлаб, саҳарлаб уйғониб олади, бедор бўлади. Уламолар бу ҳодисадан улуғ бир ҳикматни истинбот қилиб, буни сизу бизларга насиҳат тарзида айтган эканлар.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Қуръони Каримда зикр этилган ва амалга ошмайдиган ОРЗУлар…
(Қиёматдаги афсус надоматлар)


• Кошки тупроқ бўлиб кетсам..
(Набаъ сураси, 40-оят)

• Кошки (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарсани тақдим қилганимда эди..
(Фажр сураси 24-оят)

• Кошки менга китобим берилмаса эди..
(Ҳааққа сураси, 25-оят)

• Кошки фалончини дўст тутмасам эди..
(Фурқон сураси, 28-оят)

• Кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Росулига итоат қилсак эди..
(Аҳзоб сураси, 66-оят)

• Кошки пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди..
(Фурқон сураси, 27-оят)

• Кошки эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим..
(Нисо сураси, 73-оят)

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
ҚАНОАТЛИ БЎЛ, БЕҲОЖАТ БЎЛАСАН

«Эй Одам фарзанди!
Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.

Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?

Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЧИРОЙЛИ МУОМАЛА НИМА?

1. Одамлар билан мулоқотга киришганда ширинсўз, мулойим, босиқ, ҳалим ва камтар бўлиш.
2. Ғазаб ва жаҳлга тўлганида уни ичга ютиб, ташқарига чиқармаслик мардлик ва кучлиликка ишора.
3. Кичикларни иззат-икром, катталарни ҳурмат-эҳтиром қилиш хушхулқлиликнинг бир кўриниши ҳисобланади.
4. Атрофингиздагилар билан гўзал муносабат ўрнатишга урининг, сўзлаш асносида қўпол, беҳаё ва моҳиятини чуқур англамаган сўзларни қўлламанг. Ғийбат, туҳмат, чақимчилик, иккиюзламчилик, хушомадгўйлик каби иллатлардан қочинг, имкон қадар инсонларнинг дилларини оғритмасликка интилинг.
5. Инсонларнинг энг яхшиси муросага осон келадиган, қалби пок, ортиқча гап-сўзлардан ўзини тиядиган кишилардир.
6. Оила аъзоларига, бола-чақасига, ҳамкасблари ва яқинларига чиройли муомала қилиш, қовоқни уйиб, зарда, кесатиқ, киноя йўсинида гаплашмаслик ҳам боадаблик белгисидир.
7. Чиройли хулқли бўлиш учун нафсингизни жиловлай олинг, ўзгалардан айб-нуқсон қидирманг, бировда ёмонлик содир бўлса, яхшиликка йўйиб, сабр қилинг, бошқаларнинг ғамини енг.
8. Одамлар хурсандчилигини баҳам кўриш, ғам-андуҳидан қайғуриш, мол-мулкига хиёнат килмаслик, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариш ҳусни хулқ эгаларига хос фазилатлардандир.
9. Ўзгалар билан муомала чоғида уларни ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини камситиб, камчилигини юзига солиш, бошқаларни менсимай, паст назар билан қараш, обрўси, бойлиги ёки мансабига қараб муомала қилиш одобсизликдир.
10. Ёши улуғ кишилар, устозлар, илм аҳллари билан муомалада уларнинг кўзига тик боқмай, гапларини жим тинглаш, саволларга жавоб қайтариш, амрларини сўзсиз бажариш, хизматларига шай туриш ҳам ярашиқли одобдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҚИЁМАТ КУНИ ГУНОҲЛАРНИ ЯШИРАДИГАН АМАЛ

Қайси амалларни қилсак, Қиёмат куни гуноҳларимиз яширилади?
— бир мусулмонни шарманда қилмасак;
— биродаримизнинг мусибатидан шодланмасак.
Эҳтимол, Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилар.
— гуноҳ қилган кишининг айбини очишга ҳаракат қилмасак. Зеро, тавба эшиклари очиқ. Эҳтимол, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб, унинг айбини ошкор қилганинг учун сенга гуноҳ ёзар?
— имкон борича бир мусулмонни айбини яширишга уринсак.
Роббим, айбларимизни яширгин!🤲

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ажойиб фиқҳий масала

Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ айтади:
- “Вожиб амал доимо мустаҳаб ёки суннат амалдан афзал ҳисобланади, бироқ баъзи бир ҳолатлар борки, унда аксинча бўлади.
Қарзини тўлашга қурби етмай қийин вазиятга тушиб қолган кишидан қарзни кечиб юбориш, унга яна муҳлат беришдан кўра яхшироқдир. Муҳлат беришнинг ҳукми вожиб, кечиб юборишники эса суннат ҳисобланади.
Биринчи бўлиб салом бериш саломга жавоб қайтаришдан кўра афзалдир. Ҳолбуки салом бериш суннат, жавоб қайтариш эса вожиб саналади.
Намоз вақти киришидан олдин таҳорат олиш вақти киргандан кейин таҳорат қилишдан яхшироқдир. Аввалгиси мандуб, кейингиси фарз ҳисобланади”.
“Ал-ашбаҳ ван-назоир”


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#КУН_ҲИКОЯСИ

Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, отажон!
(таъсирли воқеа)

Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз қолишидан қўрқиб, она мехридан айрилиб қийналиб қолмасин деб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди.
Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб: – Тойчоғим, янги онанг билан аввалги онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди.
Бола жуда ҳам беғуборлик билан жавоб берди: – Ҳақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам ҳамма айтган гапларида содиқ турадилар.
Ота таъжубланиб сўради: – Қанақасига, болажоним?
Ўғил: – Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар: "Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар... гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар.
Энди эса янги онам, "агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, жуда қийналиб кетдим дада....! Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни соғиндим дея йиғлаб юборди...
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АГАР БИРОР ҲОДИСА КЎНГЛИНГИЗНИ ОҒРИТСА, ЎЗИНГИЗГА САВОЛ БЕРИНГ

Ўзимиздан бошимизга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибат нима деб сўрайлик. Сўнгра руҳимизни ўша мусибатга йўлиқиши мумкинлигига ва унга бардош беришга ҳозирлайлик. Аллоҳ таоло айтади:
“Уларга одамлар: “Сизларга қарши (ҳужум учун) одамлар (Макка мушриклари лашкар) тўпладилар. Улардан қўрқингиз!” деганларида, (бу гап) уларнинг иймонларини янада зиёда қилди ва айтдиларки: “Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!”. (Оли Имрон сураси, 173-оят).
“...Ким Аллоҳдан қўрқса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини пайдо қилади. Яна уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантиради. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, Аллоҳнинг ўзи унга етади...” (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).
Билгинки, сабрдан кейин ғалаба, тангликдан сўнг кенглик ва албатта қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Аллоҳ банданинг гумонидадир. Бас, у хоҳлаганидек гумон қилсин.
“...Сизни улардан ҳимоя этишга Аллоҳнинг ўзи етади.У Эшитувчи ва Донодир” (Бақара сураси, 137-оят).
“Ўлмайдиган, ҳамиша Барҳаёт Зотга таваккул қилинг...” (Фурқон сураси,58-оят).
“...Ахир, Аллоҳ мусулмонларга ғалаба ато этиб ёки Ўз ҳузуридан бирор буйруқ бериб қолса, ичларида сир тутган нарсаларига пушаймон бўлувчиларга айланиб қолишлари мумкин-ку!” (Моида сураси, 52-оят).
“Яқин бўлувчи (қиёмат) яқин қолди. Унинг учун Аллоҳдан ўзга очувчи (билувчи) йўқдир”. (Нажм сураси, 57-58-оятлар).

“Ўкинма” китобидан.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЖАҲАННАМ КАСАЛХОНАСИ

ШАЙХ ЗУЛФИҚОР АҲМАД НАҚШБАНДИЙ ҲАЗРАТЛАРИ:


Жаҳаннам гуноҳкор мўминлар учун шифохона каби. Унда руҳий касаллар муолажа қилинади... Дунёдан руҳоний бемор ҳолда ўтганлар даволанади...

Қабр тез ёрдамга ўхшайди. У ерда беморга илк тез ёрдам хизмати кўрсатилади...

Ғазаб, шаҳват, кийна, ҳасад ва ҳоказолар эса руҳоний касалликлардир...

Бу дунёда ўлим келмасидан олдиноқ бу касалликларнинг фикрини қилиш, ундан тўлиқ қутилишга тазкия (покланиш, тасаввуф) дейилади!

Касалхонада бош дўхтир беморнинг олдига кириб, ташхис қоғозларини кўргач, саволлар сўраб, қайси касаллик билан хасталанганини аниқлагандан сўнг, беморнинг нечанчи қават, қайси палатага ётқизилиши лозимлигини уқтирганидек, Аллоҳ Таоло ҳам бандасининг гуноҳларига қараб уни дўзахнинг қайси қаватига жойлаштирилишини белгилайди.

Қуръонда жаҳаннамнинг қаватлардан иборат эканлиги ҳақида оятлар мавжуд.

Касалхонада беморга юниформ, махсус кийим кийдирилганидек, жаҳаннам аҳлига ҳам бадбўй ҳидли, ифлос кийимлар кийдирилади.

Ейиш учун заққум таоми берилади.
Беморга берилган дори аччиқ бўлгани каби заққум ҳам ўткир тиконли, аччиқ бўлади.

Ичиш учун жаҳаннамийларнинг баданидаги яралардан оқаётган зардоб, йиринг суви берилади.. Бу ичимлик шу даражада иссиқки, беморнинг бутун тишлари тўкилиб, таҳорат синдириш йўли орқали чиқиб кетади...

Бемор тўлиқ тузалгунига қадар даволаш йўли шу тарзда такрорланаверади!

Номаҳрамга қараш (касаллиги)нинг давоси:
Кўзларга иссиқ қўрғошин қуйилади!

Дилозорлик (қалбга озор бериш беморлиги) давоси:
Оловли устунга боғланган беморнинг юрагига иссиқ чўғ босилади!

Зинонинг давоси:
Беморни чаёнлар билан тўла бир жойга қамаб қўйилади. Бу дунёда зино қилган пайтида ҳар бир тукигача роҳатланганидек, чаёнларнинг чақиши унинг ҳар бир тукига аламли оғриқлар етказади!

Хулоса:

Жаннатга киришнинг икки йўли бор:

1. Гуноҳлардан тавба қилиб, солиҳ амалларни бажарган ҳолда солиҳ банда бўлиб кириш.

2. Ёки шаҳодат калимасини келтириб мусулмон ҳолда вафот этган бўлсада, аммо гуноҳларга ботган ҳолда ҳаёт кечирган ва тавбасиз вафот этган бўлади. Бундай мусулмон аввал жаҳаннамда даволаниб, сўнгра жаннатга киргизилади.

Бугун яхшилаб ўйлаб кўришимиз шарт! Биз ўзимиз учун жаннат йўлини осон қилаяпмизми ёки жаҳаннам?!

Ўзимизни яхшилаб ҳисоб-китоб қилиб кўрайлик!!

Аллоҳ Таоло ўлим келмасидан бурун тавба қилиш имконини бериб қўйган!!!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#raddiya

HIZBUT-TAHRIR OQIMI VA UNING MOHIYATI

Axmedov MURODILLA
Namangan tumani "Otavalixon"
jome masjidi imom xatibi


Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#ODOB

📝MEHMONDOʻSTLIK HAQIDA
(3-qism)

🎙MUSOXON DOMLA ABBOSIDDINOV
NAMANGAN VILOYATI BOSH IMOM-XATIBI


🌐  Saytdan ko'rish
🎞Yutubdan ko'rish

Manba: 📺📺  📺📺

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube‌‌
АЁЛ КИШИ ҚУРЪОННИ ТАЖВИДСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл киши тажвидсиз ӯқиса бӯлади дейишди. Биз томонларда тажвид билан ӯқийдиган аёлар йӯқ.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни тажвид билан ўқиш шарт. Имкон борича ўрганиш керак. Аёлларга тажвидсиз бўлаверади деган гап йўқ. Интернетда тажвид устозларининг ўзбек тилида видео дарслари бор, ўшалардан фойдаланиш керак. Онлайн дарслар ҳам олиб борилмоқда, кузатиб боришни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.


Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
📌Аёллар учун 30 та шаръий қайтариқ

1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун мотам тутади.

Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида бундай деган:
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
"Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар". (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким уламолар билан ўтирса, виқорли бўлади.

Ким ақли билан чекланса, адашади.

Ким одамларга кибр қилса, хор бўлади.

Ким амалга берилса, қийинчиликка дучор бўлади.

Ким одамлар устидан фахрланса, синади.

Ким аҳмоқлик қилса, ҳақоратланади.

Ким разиллар билан суҳбатдош бўлса, тубанлашади.

Ким ёмонлик кўчасига кирса, туҳматга йўлиқади.

Ким дангасалик қилса, ўтириб қолади.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺