EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ

Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.
Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар .
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар .
Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.
Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
@eskiobodmasjidi
ЭНГ ЯХШИ НЕЪМАТ

Набий алайҳиссалом дунёнинг инсон фойдаланадиган, лаззатланадиган нарсаларининг энг яхшисини айтиб: “Унинг энг яхши неъмати солиҳа аёлдир”, деганлар. “Энг яхшиси”, яъни энг афзал неъмати – солиҳа аёлдир.
Солиҳа қандай аёл?
Уни Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай таърифлаганлар: “Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли, насаби, жамоли ва дини учун. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Диндорлик – аёл киши сифатланган энг яхши сифатдир. Шунинг учун энг яхши неъмат солиҳа аёлдир.
Саҳобалар Набий алайҳиссаломдан: «Ё Расулуллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир, деб сўрашганда, у зот алайҳиссалом бундай жавоб берганлар: “Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани, қачон буйруқ берса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани» (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).
Дунё неъматнинг энг афзали – солиҳа аёл. Шунингдек, дунёнинг энг яхши неъмати, аёлга нисбатан, солиҳ эрдир. Солиҳа аёл қанчалик эрининг ҳақини адо этса, солиҳ эр ҳам аёлининг ҳақига риоя этади. Шу боис Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Йўқса, Ер юзида фитна ва катта фасод бўлади”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН САДАҚА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Бир киши: “Албатта, мен садақа қиламан” – деди. Чиқиб садакасини ўғри кўлига топширди. Одамлар: “Кечаси ўғрига садақа қилинибди", дея бошладилар. У айтди: “Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” – деди. Садақасини олиб чиқиб зинокор аёл қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси зинокор аёлга садақа қилинибди” – дейишга тушдилар. У айтди: “Аллоҳим, зинокор учун берилган бўлса ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” деди. Садақасини олиб чиқиб бир бой қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси бир бойга садақа қилинибди", деб гапирадиган бўлдилар. У айтди: “Аллоҳим, ўғри, зинокор аёл ва бойга берилгани учун Сенга ҳамд бўлсин”. Тушида унга айтилди: “Сенинг ўғрига берган садақанг уни ўғирлигидан, фоҳишага берган садақанг уни зинодан тийиши мумкин. Бойга берган садақанг ҳам эътиборга олиниб, у Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилиши мумкин” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Ибрат: садақани холис, Аллоҳ учун беравериш лозим, ҳар хил гап сўзлар ёки бошқа нарсалар туфайли ниятни ўзгартирмаслик яхши амалларда бардавом бўлишга сабабдир.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЖУМАГА ЭРТА БОРИШ ВА ҒУСЛ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Қачонки, имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ҳадис ва Ҳаёт

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!👇🏻
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АЛЛОҲГА МУҲАББАТ

«Айтинг (Эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон, 31).
Пайғамбаримиз Каъб Ибн Ашраф (у Маккада Исломга қарши кураш олиб борган душманлардан бўлган) ва унинг одамларини динга даъват этардилар. Улар эса: «Биз Аллоҳни жуда қаттиқ севамиз!» – дейишарди. Ана шу ҳодиса юқорида мазмуни келтирилган оятнинг нозил бўлишига сабаб бўлди. Пайғамбарга эргашмоқ Аллоҳнинг Пайғамбарга ўргатган, у эса инсониятга намуна қилиб кўрсатган илоҳий хулқ асосларига риоя қилмоқ демакдир. Мўминларнинг Аллоҳни севиши Унинг амрига итоат этишлари ва фақатгина Унинг ризосини уйлаб иш кўришлари демакдир. Аллоҳнинг мўминларни севиши эса, уларни афв этиши, мукофотлаши, раҳмати ва тавфиқи билан уларга икром кўрсатиши демакдир. Ким тўрт нарсани даъво қилса-ю, тўрт нарсага амал қилмаса: жаннатни севаман деса-ю, Аллоҳга итоат этмаса, Пайғамбарни яхши кўраман деса-ю, унинг гўзал ахлоқига эргашмаса, камбағал ва фақиру бенаволарни ёқтирмаса, жаҳаннамдан қўрқаман деса-ю, гуноҳ қилишдан чекинмаса, Аллоҳни севаман деса-ю, мусибатларга дучор бўлганда, инграб зорланишдан тийилмаса, у елғончидир.

Мукошафатул қулуб китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!👇🏻
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

ТАДБИРКОР – ФАРОВОНЛИККА МАДАДКОР

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Анвархон АКРАМОВ,
Наманган шаҳридаги “Мулла Бозор Охунд” жоме масжиди имом-ноиби


➡️➡️ Батафсил ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА

ТАЪЛИМ ОЛИШ БИЛАН ИЛМУ ФАННИ КАМОЛОТГА, ТАРАҚҚИЁТГА ЕТКАЗИШ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Мансурхон Марупов,
Косонсой тумани “Ҳазрати Умари Одил” жоме масжиди имом-хатиби


➡️➡️ Батафсил ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#МАҚОЛА

ФИТНАДАН САҚЛАНИНГ!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Соҳибжон Камолов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди имом ноиби


➡️➡️ Батафсил ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtubeк
ҒАФЛАТНИНГ САБАБИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан:
"Бир сафарда Абу Мусо билан бирга эдик. Тумонат одам йиғилганини кўрдик. Бир киши ўртада туриб, тинмай гапирар эди. Абу Мусо менга:
- Эй Анас, кел Роббимизни зикр этайлик. Кўряпсанки, булар дунё учун тинмай гап сотмоқдалар. Эй Анас, бугунги инсонларда охират қайғуси деярли йўқ, охират улар учун ҳеч бир аҳамиятга эга эмас, - деди.
- Нафсоний орзу-истаклар ва шайтон уларни ғафлатга етакламоқда, - дедим.
- Йўқ, ундай эмас. Уларга дунё нақд ҳолда кўрсатилган, охират эса улардан пардаланган. Агар дунёни кўрганлари янглиғ охиратни ҳам кўрганларида эди, охиратдан юз ўгирмас ва дунёга бу қадар ўралашиб қолмас эдилар, - деди Абу Мусо".


"Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Аллоҳ йўли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Аллоҳ у билан хатоларни ўчирадиган ва даражаларни кўтарадиган нарсага сизларни йўллаб қўяйми?” - дедилар. Саҳобалар:
- “Ҳа, йўлланг, ё Расулуллоҳ” -  дейишди.
“Қийин пайтларда таҳоратни комил қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва бир намоздан сўнг кейинги намозни кутиш. Мана шу Аллоҳ йўлига ўзни боғлашдир” -  дедилар.

(Имом Муслим ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#БИЛАСИЗМИ

🔻Муҳаббатнинг ўнта даражаси бордир🔻

   Биринчиси: Алоқа - у қалбни маҳбубга боғлайди.

   Иккинчиси: Ирода - у қалбнинг маҳбубга мойил бўлиши ва уни талаб қилишидир.

   Учинчиси: Қўйилиш - у қалбнинг маҳбубга қўйилиши ва соҳиби уни эплай олмай қолишидир. Бу худди сув қияликдан қуйилишига ўхшайди.

   Тўртинчиси: Ғаром - қалбдан ажралмай, маҳкам ўрнашган муҳаббат.

   Бешинчиси: Мавадда - у муҳаббатнинг софи, холиси ва мағизидир.

   Олтинчиси: Шағаф - у муҳаббатнинг қалб ғилофига етиб боришидир.

   Еттинчиси: Ишқ - у ҳаддан ошган муҳаббат бўлиб, эгасига ундан зарар етишидан чўчилади. Лекин бу билан Аллоҳ таоло васф қилинмайди. Шунингдек, банданинг Аллоҳга ва унинг Расулига бўлган муҳаббати ҳам ишқ билан васф қилинмайди. Чунки ишқ шаҳват аралашган муҳаббатдир.

   Саккизинчи: Таяннум - бу ибодат маъносида.

   Тўққизинчиси: Ибодат.

   Ўнинчиси: Халиллик - бу муҳаббат қилувчининг руҳи ва қалбининг орасига кириб жойлашган муҳаббатдир.

   •Аллоҳ таоло ушбу муҳаббат турларидан тўрттаси билан васф қилинади. Қуръон ва Суннатда У Зотга нисбатан «ирода», «вудд», «муҳаббат» ва «халиллик» лафзлари ишлатилган.

  «Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўчада кетаётганларида болаларга салом берар эдилар.

Биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўл бериб кўришсалар то ўша киши қўлини тортиб олмагунча қўлларини биринчи бўлиб олмас эдилар.

Биласизми?

Кимдир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга гапирса унга юзларини ўзи билан балки бутун вужудлари ила юзланар эдилар.

Биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан биров бир нарса сўраса хеч қачон йўқ демаганлар.

Биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан хеч кимни бир марта ҳам урмаганлар.

Биласизми?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз нафсилари учун хеч ҳам ғазаб қилмаганлар.

Биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг катта мусибатлар ила синалганлар.
Етим бўлганлар.
Аввалда фақир бўлганлар.
Севган аёлларидан айрилганлар.
Ҳаммаси бўлиб еттита фарзанд кўрганлар, олтита фарзандларини ўз қўллари билан қабрга қўйганлар.

Биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фолбин, сеҳргар, жинни, шумқадам, каззоб каби ҳақоратли сўзлар ила "сийлаган" душманларининг бирортасини сўкмаган эдилар.

Биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ходимлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга хеч қачон "нега бундай қилдинг" ёки "нега қилмадинг" деб койимаганлар.
Аллоҳумма солли ва саллим барик алайҳи!

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЭЙ АБУ СУФЁН, БУ ҲАЛИ УМАРНИНГ ЭШИГИ!

Умар ибн Хаттоб (р.а)нинг халифалик даврида, одамлар ўзларининг муаммоларини айтиш учун ҳар куни халифанинг эшигига навбат билан кириб чиқишар эди. Кунлардан бир куни, шу Қурайш қабиласининг икки улуғи, Абу Суфён ибн Ҳарб (р.а) билан Суҳайл ибн Амр (р.а) ҳам баъзи масалаларни сўраш учун халифа, Умар ибн Хаттоб (р.а)нинг қабулига келдилар. Қарасалар эшикнинг олдида одам кўп экан. Абу Суфён ибн Ҳарб (р.а) кутишни ўзига лозим топмасдан, халифа Умар ибн Хаттоб (р.а)нинг хизматкорига «Бизнинг келганимизни Умарга айт. Бизга киришга изн берсин» деди. Хизматкор ичкарига кириб, қайтиб чиқдида: «Озгина кутиб турар экансизлар. Навбатларингиз келганида сизларни қабул қилар экан» деди. Улар иложсиз, навбат кутиб турган одамлар орасидан жой олди. Шу пайт, бир замонлар қул бўлиб, ҳеч ким уларни одам ўрнида кўрмаган, Суҳайб Ар-Румий, Билол ибн Рабоҳ (р.а) ва Аммор ибн Ёсир (р.а)лар кириб келишди. Улар ҳам халифа Умар ибн Хаттоб (р.а)нинг хизматкорига ўзларининг халифа, Умар (р.а)нинг ҳузурига келганликларини айтишди. Хизматкор Умар (р.а)нинг ҳузурига кириб кетди. Дарров ичкаридан халифа Умар ибн Хаттоб (р.а)нинг ўзи чиқиб келиб, Суҳайб Ар-Румий, Билол ибн Рабоҳ ва Аммор ибн Ёсир (р.а)лар билан қучоқ очиб кўришди ва уларни ичкарига олиб кирди (Чунки, халифа Умар ўзининг ҳузурига «Бадр аҳли»ни навбатсиз киришига қарор чиқарган эди). Халифа Умар (р.а) Абу Суфён (р.а) билан Суҳайл ибн Амр (р.а)га этибор ҳам бермади. Бу ҳолатдан кутиб турганларнинг барчаси «Адолатсизлик бўлди» дегандек ғазабланиб қолишди. Айниқса Абу Суфён ибн Ҳарб (р.а)нинг жаҳли чиқиб, Суҳайл ибн Амрга: «Эй Суҳайл! Мен ҳаётимда бугунгидек оғир вазиятда қолган эмасман. Кўрмайсанми, Умар бизни қолдириб, қоп-қора Ҳабаший қулни ва унинг шерикларини қучоқ очиб кутиб олди ва биздан олдин ҳузурига олиб кирди. Бизга қайрилиб ҳам қарамади» деди. Шунда Суҳайл ибн Амр (р.а) Абу Суфён (р.а)нинг ва бошқаларнинг ғазабини босиш учун: «Эй Абу Суфён ва Эй Қавм! Мен сизларнинг юзларингизда Халифа Умарга нисбатан ғазабни кўраяпман. Аслида сизлар буларни қўйиб, ўзларингдан ғазабланинглар. Аллоҳга қасамки, Ичкарига кирганлар фазилатда сизлардан ортиқдир. Чунки, улар исломга шошилганларида сизлар орқага чекиндингиз. Улар Аллоҳ учун ўлимни бўйинларига олганда, сизлар уларни ўлдиришни қасд қилдиларингиз. Эй Қавм! Эй Абу Суфён! Бу ҳали Умарнинг эшиги! Ҳали жаннат эшигида, Аллоҳнинг ҳузурига борганимизда ҳолимиз не кечар экан? Сизлар уни ўйламайсизларми!? Бизни ичкарига олармикин ёки эшигини юзимизга ёпармикин?» деб кўзларига ёш олди.
Барча жим бўлиб қолди.

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#TARBIYA

SILAI RAHM

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

A'ZAMXON DEDAMIRZAYEV,
Uychi tumani "QAMBARBOYVACHCHA" jome masjidi imom-xatibi


🌐  Saytdan ko'rish
🎞Yutubdan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Audio
#AUDIO
#RADDIYA

Mazhabga ergashish vojib!

⊱•••┈•••❁•⊰✿❀✿⊱•❁•••┈•••⊰

Obidxon Ikramov,
O'zbekiston musulmolari idorasi Namangan viloyati vakil o'rinbosari


🌐 Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#INSONGA_E'TIBOR

INSONLARGA YAXSHILIK QILISH

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

SHAMSIDDIN HAFIZOV,
Namangan tumani "HALIL HOJI" jome
masjidi imom-xatibi


🌐  Saytdan ko'rish
🎞Yutubdan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
1-моддаси.


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Инфографика #Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун:

Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 майда қабул қилинган;

Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган;

6 боб, 35 моддадан иборат.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
ОИЛАНГ БИЛАН Е!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳалок бўлдим ва ҳалок қилдим, – деди.
– Сени нима ҳалок қилди? – сўрадилар Жаноб соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Рамазонда, рўза ҳолимда аёлим билан “суҳбат қилдим”.
– Қул озод қил, – дедилар.
– Имконим йўқ. – Икки ой пайдар-пай рўза тут.
– У нарсага тоқатим етмайди.
– Олтмиш мискинга таом бер.
– Таом бериш учун молим йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир замбарда ўттиз соъ хурмони бериб:
– Мана буни садақа қил, – дедилар.
– Аллоҳга қасамки, Эй Аллоҳнинг Расули! Бу нарсага икки Лоба (Мадинаи мунаввара атрофидаги тошлоқ жой) орасида мендан кўра муҳтожроқ киши топилмайди, – деди аъробий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар, ҳатто озиқ тишларигача кўринди. Сўнг унга айтди:
– Сен ўзинг оиланг билан е!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ОНА

   Онам менинг ўқишим учун узукларини сотдилар. Синглимни турмушга узатиш учун билакузукларини сотдилар. Укамнинг беморлиги сабабли мунчоқларини сотдилар. Бирорта тақинчоқлари қолмади.
   Мен ўқишни битириб хорижга кетдим. Ҳафтада икки кун гаплашар эдим онам билан. Соғинчдан йиғлаганлари сабабли гапларини зўрға тушунар эдим. Синглим бадавлат кишига турмушга чиқди. Ҳозир бекаму-кўст яшаяпти. Барча орзуларига эришди. Укам эса машҳур футболчи. Биринчи шартномасидан бери уйга қайтмабди ҳали.
   Бир неча йиллар ўтди. Шамол эшикни тақиллатса ёки қўшниларимиз эшигимизни тақиллатишса бизни келди деган хаёлда онам ялангоёқ эшик томон югурар эканлар. Аммо бизни эшикда кўрмагач кўз ёшлари билан қайтар эканлар.
   Онам вафот этиб кетдилар. Эски рўмолчалари ичидан оёққа тақиладиган тақинчоқлари чиқди. Фарзандларимдан бирортаси бемор бўлиб қолса керак бўлар,  деган хавфда яшириб қўйган эканлар!

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ҳадис

Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб, унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади. Ким бир мусулмонни шарманда қилиш учун уни бир нарса ила айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у айтган гапидан қайтмагунича ушлаб туради», дедилар».

Шарҳ: Бир одам мўмин кишини ғийбат қилиб, обрўсини тўкаётган бўлса, уни эшитиб турган кишилар ичидан мазкур мўминни ҳимоя қилган одам катта ажрга эга бўлади. Унинг мўмин кишининг обрўсини ҳимоя қилгани қиёматда ўзига катта бахт бўлиб қайтади. Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳимоя қилади. Бас, шундай экан, мўминлар бир-бирларини мунофиқларнинг ғийбат ва бўҳтонларидан ҳимоя қилишлари зарур.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺