EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

IMOMGA ERGASHUVCHINING QIROATI

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Kamolxon Suleymanov,
Namangan shahar "Imom Buxoriy" jome masjidi imom-noibi


🌐  Saytdan ko'rish
🎞Yutubdan ko'rish

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...


Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

Ⓜ️ @Me'rojuz
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ УМР-БАРОКОТИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Ҳусанхон Иброхимов,
Наманган шаҳри "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжиди имом-ноиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Yul_harakati_umr_barakoti

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
🔻«МАСЖИД ОДОБЛАРИ»🔻

Аллоҳ таоло: «Эй одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз) ни (кийиб) олингиз!...»
(Аъроф сураси, 31-оят), деб огоҳлантирди.

Масжид сари тасбеҳ, зикрларни айтиб борса, катта ажрга эга бўлади. Масжидга кираётганда:
«Парвардигорим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳмат эшикларингни очгин», деб дуо қилиб, ўнг оёқда кириш ва чап оёқда чиқиш суннатдир.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.)

Масжидларда дунёвий сўзларни сўзлаш, жанжаллашиш, баҳслашиш, баланд овозда гаплашиб, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бериш, фитна-фасод, иғво қилиш қатъиян ман этилган.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Замон охирлашганда умматларимдан бир қанчалари масжидларга йиғилиб, дунё сўзлари билан машғул бўлишади. Зинҳор улар билан ўтирманг. Чунки уларнинг Аллоҳга ҳожатлари йўқдир», деб огоҳлантирганлар.
(Имом Байҳақий ривояти.)


Масжидда ушбу одобларга қатъий риоя қилиш керак:

▫️- Масжидда олди-сотди қилмаслик.
▫️- Йўқолган нарсани эълон қилмаслик.
▫️- Одамларнинг устидан хатлаб ўтмаслик.
▫️- Масжидда жой талашмаслик.
▫️- Сафда бирон кишини қаттиқ сиқиб қўймаслик.
▫️- Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтмаслик.
▫️- Масжидга туфламаслик.
▫️- Бармоқларни қирсиллатмаслик.

«Тақвим» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ

Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади: “Масжид қурилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам хурмо устуни (кундаси)га суяниб намоз ўқирдилар, унга суяниб хутба қилар эдилар. Бир куни саҳобаларидан бири: “Сизга бир минбар ясаб берайликми, жума куни устига чиқиб хутба қиласиз, одамлар сизни кўриб хутбангизни эшитади”, деди. У зот: “Майли”, дедилар. Уч зинали минбар ясаб берди. Минбар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам кўрсатган жойга қўйилди. У зот минбарга чиқмоқчи бўлиб устуннинг олдидан ўтган эди, у инграб, ёрилиб кетай деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам қайтиб келиб қўллари билан уни силадилар, у тинчланди. Кейин минбарга қайтдилар. Намозни унинг устида ўқир эдилар. Масжид бузилиб ўзгартирилгач, ўша хурмо ёғочни Убай ибн Каъб олиб кетди. Чириб, қумурсқалар еб битиргунича унинг уйида турди”.


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Bizning_oila

📌 Бизнинг оила...🤩

Бизнинг шундай оиламиз бўлади:
- Биз дастурхон атрофида фақатгина динимизнинг гўзалликлари ҳақида гаплашамиз;

-Янги чиққан кино эмас, китoб дўконларида янги келган китоблар ҳақида гаплашамиз;

-Болаларимиз билан ишда, ўқишда нима гаплар бўлганини эмас, Жумъадаги маърузалар ҳақида гаплашамиз;

-Болаларимиз мусиқа матнларини эмас, Қуръонни ёдлашади;

- Улар қўшиқлар тинглашмайди, Қуръон тинглашади;

- Биз уларга машҳурларни танитмаймиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни, саҳобаларни танитамиз;

- Биз янги олган кийимимиз билан эмас, янги олган китобимиз билан ўрнак бўламиз;

- Болаларимизга ғийбатни эмас, зикрни ўргатамиз;

- Қор, ёмғир ёғса "Селфи" қилишни эмас, шукрона келтиришни ўргатамиз;

- Кўчада, йўлда қулоқчинда мусиқа тинглашни эмас, тасбеҳ айтишни ўргатамиз;

- Дарсга, ишга кечикмасликдан олдин, намозга кечикмасликни ўргатамиз;

- Уларга ёлғон тўқиб эртаклар айтмаймиз, рост ўтмишимизни ҳикоя қиламиз;

- Кимдандир эмас, Aллоҳдан қўрқишни ўргатамиз.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АЖАЛДАН ҚОЧИБ БЎЛМАЙДИ

Бир қўрқоқ киши бор эди, уруш пайтида доим лашкарнинг орқа тарафида беркиниб юрар, қилич-ўқдан қочишга ҳаракат қилар эди. Бир куни қарашса, ўша киши қўшиннинг энг олдинги сафида жанг қилаётган эмиш. Шунда бунинг сабабини сўрашибди. Бояги киши бундай жавоб қилибди: "Ўтган куни жанг пайти бир камон ўқи келиб, олдимга тушди. Назаримда ўқ қимирлаётгандай туюлди. Эътибор бериб қарасам, ўқ тупроқ остида яшириниб ётган илонга келиб санчилган экан. Шундан хулоса қилдимки, қаёққа қочсам ҳам ажал етса, қутулиш йўқ, ўша жойда тутиб оларкан. Шунинг учун қўрқувни бир четга улоқтириб, жангда олдинги сафга ўтдим...".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

Ⓜ️ @mavlonolutfulloh
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​​​АКСИРИШ НЕЪМАТИ


Мутахассисларнинг эътироф этишича, аксириш билан вужудимизда қуйидаги жараёнлар юз берар экан:
– Мия ва юрак томирлари кенгаяди;
– Кўз ёши каналлари очилади;
– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;
– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни дам олади);
– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.
Кўпчилигимиз жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Масалан, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсульт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.
Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “оҳ, оҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар”
(Имом Термизий ривояти)
@imonuz
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Биласизми?

“Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари.

- Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;

- Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;

- Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;

- Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;

- Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;

- Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;

- Унда дунё ва охират саодати мавжуд;

- Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;

- Унда ризқни келтириш бор.

Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради.
Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Беш маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

40 маротаба «Басмала»
40 маротаба “Фотиҳа сураси”
80 маротаба “Ар-Раҳмон”
80 маротаба “Ар-Роҳим”
213 марта «Аллоҳу акбар» дейди
120 марта «Субҳана Роббиял-Азийм» дейди
240 марта «Субҳана Роббиял-Аъло» дейди
15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
40 марта «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дейди
40 марта «Роббана, лакал ҳамд» дейди
40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
33 маротаба “Зам сура”
21 маротаба “Тажаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
21 маротаба “Тажаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
13 маротаба “Роббана атина” дуоси
13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ибодат ҳаловати

Фаридуддин Атторнинг  “Тазкиратул  авлиё”  асарида  қуйидаги манқиба келтирилади. Иброҳим Адҳам бундай ҳикоя қилади:
- “Маккада, Ҳарами шарифда эканман , бир кун Каъбанинг ходимлари мени ташқарига чиқаришмасин, деб тўшанчига ўрандим ва ичкарида қолдим.
Ярим тун бўлди, Ҳарами шарифнинг эшиги очилди ва бир пир ичкарига кирди. Ёнида яна қирқ киши бор эди, Пир меҳробга ўтди, икки ракат намоз ўқишди, нима бўлди-ю, ораларидан бирлари менинг борлигимни билиб қолди ва: - “Бу ерда кимдир ётибди, биздан эмас” - деди.
Пир кулимсираб: - “Бу  Иброҳим Адҳам , қирқ кундир ўқиётган намозининг маънавий ҳаловатини тополмаяпди” - деди. Чиндан ҳам  аҳволим шундай эди, дарҳол ҳузурига бордим, салом бердим, этагига ёпишдим ва сўрадим: - “Худо хайрингизни берсин, бунинг сабаби нима? Ибодат завқим нима учун йўқолди?”.
У зот дедики: - “Фалон кун хурмо сотиб олаётганингда мева тортиларкан, ерга тушган бир хурмони меники деб олдинг, ваҳоланки, хурмо сотувчиники эди, шу боис маънавий даражанг тушди”.
Зўрға тонг оттирдим, хурмо сотувчини топдим ва у билан ҳалоллашдим, розилигини олдим.  Шундан кейин ибодатда ҳаловат топдим.

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
РИЗҚ ҲАҚИДА КЎНГЛИНГИЗ ХОТИРЖАМ БЎЛСИН!

Ҳар бир банданинг ризқи Аллоҳ тарафидан белгилаб қўйилган. Инсон онаси қорнидалигидаёқ ризқи, қанча умр кўриши тақдир қилинади. Одам боласи дунёга келгач, тақдирига ёзилган насибаси хоҳласа-хоҳламаса-келаверади.
Инсон ҳечам хавотир олмасин, пешонасига битилган ризқ-рўзини охиригача емагунича дунёни тарк этмайди.
Қуръони карим бизни ризқ борасида хотиржам бўлишга чақиради: "Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билади. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир" (Ҳуд сураси, 6-оят).
Ерда, осмонда, сувда, ер остида қимирлаган жонзотлар ризқини етказиш Аллоҳнинг зиммасидадир. Ҳар бир нарса Лавҳул-маҳфузда тақдир этиб ёзиб қўйилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким мусулмон бўлса, етарлича ризқлантирилган, Аллоҳ уни Ўзи берган нарсага қаноатли қилиб қўйган бўлса, аниқ нажот топибди".
Эрталаб уйқудан турганингизда тан-жонингиз соғ, тўрт мучангиз омон, юртингиз тинч, ейишга бир бурда нонингиз бўлса, мана шу бахт эмасми? Аллоҳ сизга ризқ-рўз, саломатлик, хотиржамлик неъматини берибди, шукр қилиб яшанг. Атрофга бир қаранг: дунёда тинчлик-хотиржамликдан бебаҳра одамлар қанча?! Шукрки, Аллоҳ диёримизни тинч, осмонимизни мусаффо, заминимизни баракали қилиб қўйган. Бу неъматларга шукр қилсак, Аллоҳ янаям кўпайтириб беради.
Аллоҳ таоло айтади: "Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқ беради. У Эшитувчи, Билгувчидир" (Анкабут сураси, 60-оят).
Аллоҳ ҳар бир тирик жоннинг ризқини етказиб туради. Ризқ-рўзини эплаб тополмайдиган, ҳеч вақоси йўқ қанчадан-қанча заиф жонзотлар бор. Аллоҳ уларнинг ҳеч бирини насибасиз қолдирмайди, барчасини ризқлантиради.
Эътибор берсангиз, руҳий безовталик, ҳаловатсизлик кўпинча тирикчилик билан боғлиқ муаммолар сабабидан келиб чиқади. "Энди нима бўлади? Қандай тирикчилик қиламан?" каби саволлар инсон миясида чарх уради, тинчини бузади, оромини ўғирлайди. Аммо мўмин киши учун бундай хавотир бегона. Нега десангиз, у Аллоҳнинг ваъдасига ишонади, ризқ талабида ҳаракат қилади. "Аллоҳ ризқ-насибамни етказади" деган ишонч билан ҳалол меҳнат қилган одамнинг кўнгли хотиржам бўлади. Ҳалолликда гап кўп. Ҳалол ишлаш, ҳалол яшашнинг ҳузур-ҳаловатига ҳеч нарса етмайди.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 #Гуноҳларни_кетказувчи_зикрлар - 3

🕌 Aзонни эшитганда ўқиладиган дуо

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки азонни эшитганида:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَ بِالْإِسْلَامِ دِينًا وَ بِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ رَسُولًا
“Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Расулан”, деса, гуноҳлари кечирилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

✍️ Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У якка-ю ягонадир, унинг шериги йўқдир. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва расули эканига ҳам гувоҳлик бераман. Аллоҳни Робб, Исломни эса дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
ЖУДА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

САЛОМАТЛИК:

1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

ШАХСИЯТ ҲАҚИДА.

1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.

ОДАМЛАР БИЛАН:
1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

ҲАЁТ:
1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

Тўхтовсиз савоби етиб турадиган амалда жидду жаҳд қилайлик!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Мусохон қори Аббаситдинов,
Наманган вилояти бош
имом-хатиби

🌐  Сайтдан кўриш
🎞Ютубдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА

ИСЛОМДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Анвархон Акрамов,
Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд”
жоме масжиди имом-ноиби


Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Islomda_diniy_bagrikenglik....

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Диққат! Қалб ҳаловатини излаганларга.

Шаҳватлардан бир шаҳватни тарк этиш, қалбга бир йиллик сиёму қиёмдан кўра фойдалидир.

Абу Сулаймон Дороний
-----

Шаҳватлар кўп. Мол-дунёга, мансабга, обрўга, шуҳратга, аёлларга..

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Дуо

Барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо

﴿رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا﴾

Ўқилиши: "Роббиғфир лий ва ли
ваалидаййа ва лиман дахола байтийа му’минан ва лил му’минийна вал му’минаати ва лаа тазидиӟ ӟоолимийна иллаа табаарон".

Маъноси: "Роббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!" (Нуҳ сураси, 28-оят).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҚУРЪОННИ УСТОЗДАН ЎРГАНАМИЗ

Қуръонни тўғри ўқиш ўта муҳимлигидан Пайғамбар алайҳиссалом ҳар йили Жаброил фариштага Қуръонни ўқиб бериб, ўтказиб турганлар:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «... Жаброил (алайҳиссалом) Рамазоннинг ҳар кечасида у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишарди (яъни бир бирига ўқиб беришар эди)». Имом Бухорий ривоят қилган.

Уламолар ушбу ҳадисни шарҳлаб шундай дейишган: Жаброил алайҳиссаломнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан дарс қилишларининг сабаби, у зот алайҳиссаломга Қуръонни тажвид билан ўқишни ва унинг ҳарфларини ўз махражларидан чиқаришни ўргатиш эди. Бундан ташқари, Қуръонни устоздан оғизма-оғиз ўтказиб олиш лозимлигини умматга билдириб қўйиш ҳам эди. Чунки Қуръон мустақил ўрганиладиган китоб эмас. Қуръон шогирд устоздан оғизма-оғиз таълим олиб ўрганиши фарз бўлган китобдир.

Ҳар бир мусулмон Қуръон ўқишни билиши зарур бўлгани учун балоғатга етмаган ёш болаларга Қуръонни таҳоратсиз ушлашга ҳам рухсат берилган. Бунга сабаб, агар Қуръон ёдлаётган ёш болалар ҳам таҳоратга буюрилса, улар таҳорат қилишга малолланиб, Қуръон ўқишдан тўсилиб қолади. Қуръонни ёдлаш ўта муҳим бўлгани учун болалар Қуръондан узоқлашиб кетмасин деб, ёш болаларга Қуръонни таҳоратсиз ушлашга рухсат берилган.

Ҳаммамиз яхши биламизки, намозда Қуръоннинг қироати намознинг рукни ҳисобланади. Шунинг учун намознинг қироатида йўл қўйилган баъзи хатолар намозни бузади. Бизнинг оғриқли нуқталаримиздан бири шуки, айрим намозхонлар намознинг қироати ва ундаги баъзи зикрларни тўғри талаффуз қилмайдилар. Сабаби, улар мазкур зикрларни кирилл ҳарфида ёдлашган ёки араб ҳарфида мустақил ўрганишган, лекин бирор устоздан ўтказиб олишмаган. Қироат, сано, такбир ва ҳакозолардаги баъзи камчиликлар намозни буткул бузиб юборади. Бунга асло беэътибор бўлиш мумкин эмас. Ҳатто баъзида намозга иқтидо қилиб, сўнгра қироат ёки такбирлар намозга яроқсиз бўлгани сабабли намозни қайта ўқишга мажбур бўлган ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Қиёмат куни иймондан кейин намоздан сўраламиз. Шундай экан, ҳар бир мусулмон бу нарсаларга жиддий аҳамият бериши лозим.

Қуръонни ўрганайлик. Уни ўрганиш жудаям осон. Чунки буни Аллоҳ таоло каломида Ўзи айтган:
«Ҳақиқатан, Биз Қуръонни зикр (эслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!» (Қамар сураси, 17-оят)
Аллоҳ таоло унинг осонлигини таъкидлаб айтяпти. У зот азза ва жалла бизга Қуръонни ўқишни, тиловат қилишни, ёдлашни, эшитишни, тушунишни, ундан завқ олишни ва унга амал қилишни осон қилиб қўйган. Қуръон ўқишни ажам ҳам, араб ҳам, ҳали ақли камол топмаган ёш бола ҳам, қарилар ҳам ўргана олиши сўзимизга далил бўлади.

Шундай экан, Қуръон ўқишни ўрганайлик! Уни ўрганишимиз ҳаётимизни баракага тўлдириб юборади:
«Биз сизга нозил қилган китоб барокатлидир» (Сод сураси, 29-оят).

Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!👇🏻
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ФАРИШТАЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.

Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:

Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.

Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
БИРОДАРИНГА ВАЪДА БЕРИБ, СЎНГ УНГА ХИЛОФ ҚИЛМА

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма", дедилар".

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, кишилар орасининг бузилиши ва ўртада турли келишмовчиликлар чиқиб, жамиятда нохуш ҳолатлар пайдо бўлишига кўпроқ омил бўладиган салбий нарсалар рўйхатининг бошида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч нарса туради.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қилинадиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺