EskiObod_Uz
125 subscribers
4.86K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Ҳақиқат

Душманлар ҳеч қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини енга олмаган, шу сабабли румликларнинг мағлубияти ҳақидаги хабар Антиохияда Ираклийга етиб борганда, у ўз одамларидан сўради:
- “Ҳолингизга вой! Сиз билан жанг қилаётган бу одамлар ҳақида менга гапириб беринг, наҳотки улар сиз каби одамлар эмас?”.
- “Ҳа” - жавоб беришди улар.
- “Улар сиздан сон бўйича устунлик қилдиларми?”.
- “Биз сон бўйича улардан ҳамма жойда устун эдик”.
- “Унда нимага қаерда учраган бўлсангиз, доим уларга мағлуб бўлдингиз?” – савол берди Ираклий. Уларнинг орасида энг ёши улуғи ва ҳурматлиси жаовб берди:
- “Чунки улар тунлари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутадилар, берган ваъдалари ва аҳдларини бажарадилар, яхшиликка амр қиладилар ва ёмонликдан қайтарадилар, улар адолатлилар ва ўзаро эркинлар. Биз эса шароб ичамиз, зино қиламиз, гуноҳ қиламиз, шартномаларни бузамиз, ўғирлик қиламиз, одамларга зулм қиламиз ва адолатсизлик уруғини сочамиз, Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларга амр қиламиз ва унга ёқадиган нарсаларни тақиқлаймиз”.
Бунга Ираклий жавоб берди:
- “Сен ҳақиқатни айтдинг”.

(Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ)


Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АМАЛ

— Амал нима?

— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

ИСРОФ ҚИЛМАЙ, ИНСОФ ҚИЛАЙЛИК.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Нуриддин Ҳамрақулов,
Учқўрғон туман “Шархончек” жоме масжиди имом ноиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Isrof_qilay_insof_qilaylik

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА

РАДИКАЛ МУТААСИБЛАРНИНГ АЛОҲИДА БЕЛГИЛАРИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
Адҳамжон Абдураҳмонов,
Поп тумани “Саиджалолхўжа” жоме масжиди имом ноиби


Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Radikal_mutaassiblarning_alohida_belgilari

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН

       Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
       Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
       «Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиқланганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва
(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
       «Бу одам ҳақида нима дер эдинг?» дейишади. Мўмин бўлса:
       «Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир», дейди.
Унга:
       «Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди», дейилади. У икковини ҳам кўради», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
       Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллан  икки  қабр  ёнидан  ўтдилар  ва:
       «Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир хурмонинг ҳўл шохини опкелтириб, иккига бўлиб, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйдилар-да:
       «Шоядки, иккови қуригунча у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
       Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
       «Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади».
дедилар.
(Термизий ривояти)

       Хулоса шуки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг сўроқ-савол қилиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир хабарлар келган. Бунинг собитлигига иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади.
       Аммо ўша азоб ёки неъмат қандай бўлади? Бу ҳақда гапирмаймиз. Чунки бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл унинг кайфиятини тасаввур қила олмайди. Шариат эса бу борада ақл кўтарадиган нарсани эмас, балки ақлларни лол қолдирадиган нарсаларни олиб келди. Чунки руҳнинг қабрда бандага қайтиши бу дунёда ҳамма биладиган тарзда эмас, ғайриодатий тарзда амалга ошади.

  «Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЎЛИМДАН СЎНГ ҲАЁТ БОРЛИГИ
ЎЗ ИЛМИЙ ИСБОТИНИ ТОПДИ

Берлин техника университетининг бир гуруҳ шифокор ва психолог мутахассислари ўлимдан сўнг ҳаёт мавжуд эканини исботлашди. Тўрт йил давомида олиб борилган клиник тадқиқотларда 944 нафар киши кўнгилли равишда иштирок этди. Улар махсус модда қабул қилиб, 20 дақиқалик клиник ўлим ҳолатига туширилди. Шифокорлар махсус кардиопулмонал жиҳозлар (юрак фаолиятини таъминлаш ва сунъий нафас олдириш ускуналари) ёрдамида уларнинг ҳолатини назорат остида ушлаб туриб, белгиланган муддат ўтгач, қондаги озонни фильтрлаш ёрдамида клиник ўлимдан қайтариб, кома ҳолатидан чиқариб туришди. Бу каби усул аввал ҳам ишлатилган бўлиб, 40-60 дақиқа давомида нафас олмай, клиник ўлим ҳолатида ётган беморларда ҳам фойда берган эди. Тажрибаларга доктор Бертольд Акерман бошчилик қилди. Унинг гуруҳи тажрибада қатнашган беморларнинг клиник ўлим пайтидаги хотираларини тўплаш билан шуғулланди. Тўпланган маълумотлар шуни кўрсатдики, клиник ўлим ҳолатига тушиб, кейин яна ўзига келган кишиларнинг аксарияти деярли бир хил хотираларни сўзлаб беришган. Масалан, деярли ҳар бир иштирокчи ўзига хос руҳий кечинмани - руҳи танасидан ажралганини, хотиржамлик, ҳаловат, илиқлик сезганини, ёруғ нур кўрганини айтиб берган. Тажрибанинг асосий натижаси ўлимдан кейин ҳам ҳаёт борлигини кўрсатмоқда. Лекин баъзи тадқиқотчилар бу каби уринишларни одобдан ташқари ишлар сифатида таснифлаб, танқид қилмоқдалар. Экспертлар эса клиник ўлим ҳолатида ҳис қилинган бу каби кечинмалар беморларнинг дунёқарашига, диний эътиқодига боғлиқ эмаслигини айтиб, бу хотиралар авваллари айтилганидек, галлюцинация эмас, балки реал ҳиссиётлар эканини таъкидлашмоқда. Дарҳақиқат, кўнгиллилар орасида турли дин вакиллари - насронийлар, мусулмонлар, яҳудийлардан ташқари умуман динсиз, даҳрийлар ҳам бўлган.

«Биламан, натижаларимиз кўпчилик инсонларнинг эътиқодига зид келиши мумкин. Лекин бу тадқиқотлар ёрдамида биз инсониятни азалдан қизиқтириб келган саволлардан бирига жавоб топдик. Шу боис, инсонлар бизни маъзур тутадилар, деган умиддаман. Ҳа, дарҳақиқат, ўлимдан сўнг ҳаёт бор экан. Бу ҳаммага тааллуқли», дейди доктор Акерман. Шундай экан, ўлимдан кейин қайта тирилишга ишонмайман, деган одамлар бу хақида чуқурроқ ўйлаб кўришлари керак бўлади.

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🤲 АЛЛОҲНИНГ ЁРДАМИ АЛБАТТА КЕЛАДИ, АГАР...

Аллоҳнинг ёрдами келиши учун қилинадиган 5 шартни эътиборингизга тақдим қиламиз. Албатта, унинг сабаб ва шартлари фақатгина шу 5 та билан чекланиб қолмайди. Биз 5 тасинигина эслатиб ўтишни лозим деб топдик.

🟢Биринчи шарт, иймон келтириш, яъни мўмин бўлиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган” (Рум сураси, 47-оят).

Демак, Аллоҳнинг ёрдамига эришиш учун иймон келтирганлардан бўлиш керак экан.

Иймон нима? Бу ҳақда Жаброил алайҳиссалом “Менга иймон ҳақида хабар бер”, деб сўраганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтиришинг ва қадарнинг яхшисига ҳам, ёмонига ҳам иймон келтиришинг”, деб жавоб берганлар.

Булар иймоннинг устунларидир. Сиз унинг ҳар бирига шундай иймон келтирингки, улар амалларингизда акс этсин. Мана шу энг муҳимидир.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳга бўлган ишончлари ниҳоятда кучли эди. Кунларнинг бирида ғазотдан қайтиб қиличларини дарахтга илдилар ва унинг остида ухлаб қолдилар. У ердан ўтаётган бир мушрик Пайғамбаримизнинг дарахтга осиғлик турган қиличларини олиб, муборак бўйинларига ҳужум қилмоқчи эди, Набий алайҳиссалом уйғониб қолдилар. Шунда ҳалиги мушрик:

— Энди сени ким қутқара олади?! − деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса:

Аллоҳ қутқаради! − деб жавоб бергандилар мушрикнинг қўллари қалтираб қолди, қўлидаги қилич эса ерга тушиб кетди.

Агар иймон сизнинг амалларингизда ўз аксини топса қандай мўъжизалар содир бўлишини кўрдингизми?

Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса кимдан ёки нимадан қўрқасиз?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Савр ғорига беркинган эдилар. Икковлари ғорнинг энг юқори қисмига чиқиб олишди. Мушриклар ҳам бўш келмасдилар. Тиш-тирноқлари билан уларни излаб топишга ҳаракат қилардилар. Ҳар бир қарич ерни илма тешик қилдилар.

Савр ғорининг олдига ҳам келдилар. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор зарар етиб қолишидан ниҳоятда хавфсираб, хавотирга тушардилар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Бакр нимадан қўрқяпсан, маҳзун бўлма, Аллоҳ биз билан”, дедилар.

Агар Аллоҳ сиз билан эканига қатъий иймон келтирсангиз сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса қўрқита олмайди. Одамларнинг аксарияти дучор бўлган қўрқув кишанларидан озод бўласиз. Юсуф алайҳиссалом каби зиндон сиз учун озодликдан севимлироқ бўлади. Оч бўлсангиз ҳам ғам чекмайсиз Аллоҳ ризқингизни беришига ишонасиз, бемор бўлсангиз фақат Ўзи шифо беришига амин бўласиз. Шунинг учун иймон Аллоҳнинг ёрдами келишининг биринчи асосларидан саналади...

➡️ БАТАФСИЛ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

IMOMGA ERGASHUVCHINING QIROATI 1-qism

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Abdulloxon Samatov,
Namangan shahar "Boqi polvon" jome masjidi imom-xatibi


🌐 Saytdan ko'rish
🎞Yutubdan ko'rish

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:

1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан,  ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

8. Бировдан раҳмат кутма.

9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

15. Бало - дуога ундайди.

16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

22. 📜"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)

23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

26. Қайғу дуоларини кўп айт.

27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

📚Шайх Оиз Ал-Қарний.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏞 Жаннатга илк қадам қўйганингизда

🕌 Жаннатнинг дарвозалари аста-секин очила бошлайди.
Тасаввур қилинг, жаннатга биринчилардан бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга киряпсиз...

🤲 Аллоҳ таоло Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишимизни насиб этсин!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РУКУДАГИ ТАСБЕҲНИ САЖДАДА АЙТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда пешонани ерга қўйганида (саждада) "Субҳаана роббиял азийм" деб қўйса, 2 марта айтганида 3 чинчисида эсига келса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса, зарари йўқ. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" дейиш суннатдир. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Агар саволдаги ҳолатга кўра учинчи тасбеҳда эсига тушиб қолса, учинчисида "Субҳана роббиял аъла"ни айтиб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

IMOMGA ERGASHUVCHINING QIROATI 2-qism

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Abdulloxon Samatov,
Namangan shahar "Boqi polvon" jome
masjidi imom-xatibi


🌐 Saytdan ko'rish
🎞Yutubdan ko'rish

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
МЕРОСНИНГ ШАРТЛАРИ


Меросда учта шарт бор:
1. Мерос қолдирувчининг ўлими.
2. Мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг меросхўрнинг
ҳаёт бўлиши.
3. Мерос олувчининг мерос қолдирувчига нисбатан ким
эканлиги аниқ бўлиши ва насаби тайин бўлиши.
(“Далилул-вуррос” Киронавий).

МЕРОС ОЛИШ САБАБЛАРИ

Мерос олишнинг учта сабаби бор, улар:
1. Насаб (қариндошлик).
2. Никоҳ.
3. Вало (ҳукмий қариндошлик).

Мерос олишнинг аввалги сабаби “насаб”дир. Насаб – луғатда қаробат, қариндошлик деганидир. Қаробат деганда туғилиш туфайли мавжуд бўлган ҳар қандай ўзаро боғлиқлик тушунилади. Бунга “фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” киради. Қаробатни “ҳақиқий насаб” деб ҳам атайдилар. (“Фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” ҳақида кейинроқ сўз юритилади). Насаб орқали мерос олишга қуйидаги оят ва бошқа оятлар далилдир:

📜“Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида амр этади: бир ўғилга икки қиз насибаси. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у қолдирган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг...”
(Нисо сураси, 11 оят).

Маййитга насаб жиҳатидан боғланган инсон меросга ҳақдорлар қаторида бўлади. Мерос олишнинг иккинчи сабаби никоҳдир. Никоҳ деганда шаръий дуруст никоҳ тушунилади. Бунда эр-хотин орасида саҳиҳ хилват бўлганми ёки йўқми фарқи йўқдир. Ботил ва фосид никоҳда мерос олиш ва қолдириш жорий бўлмайди.
Никоҳ орқали мерос олишга қуйидаги оят далилдир:

📜“Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг”
(Нисо сураси, 12 оят).

Демак, эр хотинидан, хотин эридан мерос олади. Мерос олишнинг учинчи сабаби “вало”дир. Вало деганда қулликдан озод қилиш ила вужудга келувчи ҳукмий қаробат тушунилади. Буни яна “ҳукмий насаб” деб ҳам
атайдилар. Хожа ўз қулини озод қилгач, ўша хожа унга меросхўр бўлади.
Бир киши вафот этса ва унинг бир вақтлар уни озод қилган хожаси, яъни мавлосидан бошқа ҳеч кими бўлмаса, у қолдирган мерос ўша хожага бўлади.

Вало сабабидан меросхўр бўлишга қуйидаги икки ҳадис далил бўлади:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жория Барира ҳақида:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) озод қилган кишига бўлади” дедилар.
(Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
қуйидагича марҳамат қилганлар:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) насаб каби бир парча этдир”
(Шофеъий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари).

Валода фақат озод қилган тараф меросхўр бўлади. Озод қилинган тараф меросхўр бўла олмайди. Зеро, озод қилиш, бошқача қилиб айтганда ҳаётга қайтадан келтириш, озод қилган тарафдан содир бўлади.

📚"Исломда мерос ва унинг тақсимоти" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Болаларни ёшлигидан ўнг тарафга ёнбошлаб ухлашни ўргатинг.

Фойдали томонлари:

•  Чап томондаги ўпка ўнг томондагига нисбатан хажми кичикроқ бўлганлиги туфайли юрак кўтаришига осонроқ булади...

•  Жигар осилиб қолмасдан бир текисда туради...

•  Ошқозон ҳам жигарнинг тепасида қулай жойлашади,
ошқозон озиқ-овқатни хазм қилиб бўлгач, осон ва енгил тозаланади...

•  Ўнг томонга қараб ухлаш тиббиётда энг яхши даволаниш усуллардан бири бўлиб, чап ўпканинг нафас олиш йўлларидаги шиллиқсимон суюқликларни чиқариб юборишидаги вазифасини енгиллаштирар экан.

•  Баъзи тадқиқотлар тасдиқлаганидек, инсон ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлини юзнинг ўнг томонига қўйиб ётиши, миядаги ортиқча ва зарарли чиқиндилардан фориғ бўлиб, идеал уйқуга кетиши учун муносиб дам ола бошлар экан.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
«ТЎРТ НАРСА»

#Ривоят #Дуо

Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди:
«Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман.
Тилакларим:
🔸 Сени зикр қилувчи бир кўнгил;
🔸 Шукр қилувчи дил;
🔸 Сабрли вужуд;
🔸 Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол.

Сендан паноҳ сўраганларим:
🔸 Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра;
🔸 Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра;
🔸 Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра;
🔸 Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!»

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
МУҲИМИНИ МУҚАДДАМ ҚЎЙИНГ!

Уламолар Аллоҳ таолонинг ҳузурида қайси касб афзал экани, яъни қайси касбнинг савоби кўпроқ экани борасида ихтилоф қилишган:

Баъзилари касбларнинг энг афзали деҳқончилик, чунки озиқ-овқат ва ҳаёт мана шу биландир, дейишди ва ушбу ҳадисни ҳам далил қилишди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бир кўчат ўтқазса ёки бир экин экса-ю, ундан қушми, инсонми, ҳайвонми еса, бу ундан садақа бўлади”, дедилар”(1). Яъни, ундан манфаатланиб турилар экан, унинг номидан садақа бўлиб тураверади.

Баъзи уламолар касбларнинг энг афзали саноатчилик деб, ушбу ҳадис билан далилланишди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч ким қўл меҳнати билан (яъни, ўз меҳнати, пешона тери билан) топиб еганидан кўра яхшироқ таом еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом ҳам ўз қўл меҳнати билан кун кўрар эди”, дедилар”(2). Ҳа, Довуд алайҳиссаломга Аллоҳ таоло мол-дунё берган бўлса ҳам, у зот ўз меҳнати билан, яъни Аллоҳ таоло унга совут ясаш санъатини ўргатган эди, у зот алайҳиссалом шу меҳнатлари билан кун кўрардилар.

Баъзи уламолар қуйидаги ҳадисга биноан тижоратни энг афзал касб дейишди: “Набий алайҳиссалом: “Ростгўй, омонатдор тижоратчи набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, – дедилар (3). Бундан ташқари кўпчилик саҳобалар тижорат билан шуғулланишганини ҳам далил қилишган.

Баъзи уламолар эса шундай дейишган: Ҳақиқат шуки, бирор бир касб мутлақ афзал бўлмайди. Албатта, энг афзал касб жамият энг кўп эҳтиёж сезиб турган касбдир. Гоҳида жамият озиқ-овқатга кўпроқ эҳтиёж сезади. Бу пайтда зироатчилик энг афзал касб бўлади. Гоҳида зироат сероб бўлади, лекин саноатда нуқсон бўлади. Масалан, бугунги кунда биз мусулмонлар саноатни пухта қилмаймиз. Ҳадид сурасининг уммати бўла туриб, ишлаб чиқаришни, саноатни ҳар тарафлама пишиқ, бекаму кўст қилмаймиз. Мана шу томон билан машғул бўлинг, умматнинг номидан фарзи кифояни бажаринг, уммат бой бадавлат бўлиб, ўзгадан беҳожат бўлади ва тўлиқ таъминланади.

Шайх Юсуф Қарзовий

* Ҳа, жамият учун муҳим бўлган ишларни муқаддам қўйиш керак. Иймон-эътиқод масаласини олайлик. Жамият аъзолари шаҳодат калимаси борасида қониқарли жавоб беролмай турган бир пайтда Аллоҳ таолонинг зоти ёки сифати ҳақида баҳс қилиш, Унга макон исбот қилиш ёки қилмаслик ҳақида жанжаллашиш, мавлид жоиз ёки ножоиз деб тортишиш, “сен фалонийсан”, “сен писмадоний” деган танқидлар ўринли бўлмаса керак. Минг йиллардан бери давом этиб келаётган бу каби баҳслар бизда ҳам барҳам топмаса керак. Шундай экан, жамият учун энг манфаатли бўлган ишларни қилайлик, муҳимини муқаддам қўяйлик, муҳими билан машғул бўлайлик!

Айниқса, бугунги кунда даҳрийлар ўзаро бирлашиб, Исломга қарши турли фитналар уюштириб турган бир пайтда, мусулмонлар ўзаро келишмовчиликда бўлишлари янада ачинарлидир. Аллоҳ таоло шундай деган: “Кофир бўлганлар ўзаро бир-бирларига дўстдирлар. Агар шуни қилмасангиз, (яъни сизлар мўминлар билан ўзаро дўст бўлмасангиз,) ерда фитна ва катта фасод бўлур”(4).
Қудратуллоҳ Сидиқметов

(1) Имом Бухорий ривоят қилган.
(2) Имом Бухорий ривоят қилган.
(3) Имом Термизий ривоят қилган.
(4) Анфол сураси, 73-оят.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
БУГУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?

Язиб ибн Ҳорундан:

“Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир хутбаларида бундай дедилар:

– Қиёмат куни Аллоҳ дунёда унга яхшилик, мўл ризқ, соғлом ва сиҳатли вужуд берган бўлса ҳам, бу неъматларга нонкўрлик қилган банда Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади ва унга:

- Бугун учун нима тайёрладинг? - деб сўралади.

У банда ҳеч қандай тайёргарлиги бўлмагани учун йиғлай бошлайди.

Шунақа йиғлайдики, кўзларида ёш қолмайди.

Сўнгра яна дакки ейди. Бу сафар қон йиғлайди.

Сўнгра яна бир бор дакки ейди. Бу сафар тирсакларигача қўлларини ея бошлайди.

Сўнгра яна дакки ейди, бу сафар шунақа баланд овозда йиғлайдики, икки кўзи чиқиб юзига осилиб қолди.

Сўнгра яна бир марта дакки ейди, шунда:

- Эй Раббим! Мени жаҳаннамга юбор ва бу аҳволдан қутқар, - дейди.

Аллоҳ таолонинг:

📜"Ким Аллоҳ ва Расули белгилаган ҳаддан тажовуз этса, унинг учун мангу жаҳаннам олови бўлишини билмаганмидилар?! Бу улкан шармисорлик-ку!"
(Тавба сураси, 63-оят)
ояти каримаси бунинг тасдиғидир”.

📚“Ал-Канз, 1-жилд, 246-бет; Абу Шайхдан".

У♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Намозларда қоим бўлган, 
Қалби ҳидоятга тўлган, 
Дин йўлида содиқ қолган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 


Зулм қилинса ичга ютган, 
Шариатни маҳкам тутган, 
Жумъа қачон дея кутган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 


Суннатга чин амал қилган, 
Масжид сари учиб-йелган, 
Биринчи сафга интилган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 


Яхшиликни кўзлаган, 
Эътиқодин бузмаган, 
Силаи раҳмни узмаган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 

Мол дунёга боқмаган, 
Кўзин фахшдан сақлаган, 
Мўъмин номин оқлаган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 

Доим элни хизматида, 
Чеки йўқдир ҳимматида, 
Ҳақ дин- Ислом умматида, 
Мўъминларга Жумъа муборак!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
🌹🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹🍂
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺