EskiObod_Uz
126 subscribers
5.14K photos
3.19K videos
115 files
11.1K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Ривоят

ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР

🔶 1. Қўлни ювмоқ. Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювмоқ фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир».

🔶 2. «Бисмиллаҳ» демоқ.
🔶 3. Ўнг қўл билан емоқ.
🔶 4. Таомни ўз олдидан олмоқ.
Бу уч суннатни қуйидаги ҳадис жамлаган:
«Ҳой болакай, Аллоҳнинг номини айт, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан ол».

🔶 5. Тушиб кетган луқмани олиб еб қўймоқ.
«Бирортангиздан бир луқма тушиб кетса, ундаги зарарни кетказсин, сўнгра есин» (Имом Муслим ривояти).

🔶 6. Имкон бўлса, учта бармоқда емоқ.
«Набий ﷺ учта бармоқ билан ер эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ ﷺ аксар ҳолда шундай ер эдилар.

🔶 7. Таомланиш асносида чўккалаб ёки бир тиззани кўтарган ҳолда ўтирмоқ.
Ҳофиз Ибн Ҳажар ўзининг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган шарҳида буни мустаҳаб деган.

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

  Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/USTOZGA_EHTIROM_

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА

УСТОЗЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ ДИННИНГ ШИОРЛАРИДАН БИРИДИР.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Жаъфархон Суфиев,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ustozlarni_hurmat_qilish_dinning_shiorlaridan

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА

УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ ‒ ВОЖИБ!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Муҳаммадхон Ибрагимов,
Наманган шаҳар “Исмоил Махдум” жоме масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ustozlarga_ehtirom_vojib_

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#ustoz

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
БОШҚА ДИНДАГИЛАР БИЛАН МУОМАЛА ОДОБИ

  Мусулмон шахснинг бошқа дин вакиллари билан алоқаси ҳам ўз динининг таълимотлари асосида бўлади. Бу алоқалар Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларида ўз аксини топган. Ислом самовий динларнинг барчаси асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилади.
Аллоҳ таоло Шууро сурасида марҳамат қилади:

شَرَعَ لَكُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِۦ نُوحٗا وَٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَمَا وَصَّيۡنَا بِهِۦٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰٓ أَنۡ أَقِيمُواْ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُواْ فِيهِۚ

«У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди: «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!»
(13-оят).

  Ҳа, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга дин юборган Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга ҳам Ислом динини юборган. Уларни набий сифатида танлаб олган. Шу билан бирга, Аллоҳ томонидан юборилган мазкур набийларга бир хил фармон ҳам бўлган. Бу фармон «Динни барпо қилинглар, унда тафриқага тушманглар», деган илоҳий амрдир.

— Мусулмон инсон Аллоҳ таоло томонидан юборилган набийларнинг барчасига, уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларга бирдек иймон келтириши, улардан бирортасини фарқлаб, четга чиқариб қўймаслиги лозим.

— Мусулмон киши бошқа динларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслиги керак, улар билан яхши муомалада бўлиши, муносиб алоқалар ўрнатиши мумкин.

— Мусулмон киши бошқа дин вакилларининг ибодатхоналарини ҳурмат қилади, уларнинг диний-ақидавий масалаларига аралашмайди, уларга ноҳақ жабр қилмайди.

— Мусулмон одам бошқа дин вакиллари билан яхши алоқада бўлади, уларга ҳадялар бериб, улардан ҳадялар олиши мумкин.

— Мусулмон киши бошқа дин вакилларини меҳмон қилиши ва уларга меҳмон бўлиши ҳам жоиз.

— Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бўлган қўшнисига гўзал муомалада бўлади.

— Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бемор бўлганларини кўргани бориши жоиз.

— Мусулмон одам бошқа диндаги танишининг яқин кишиси вафот этганда, таъзияга бориши жоиз.

— Мусулмон инсон мусулмон бўлмаганларнинг ишида ишласа ёки уларни ўз ишида ишлатса бўлади.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан савдо-сотиқ, ижара ва бошқа молиявий муомалаларни олиб бориши жоиз.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан шариат ҳалол қилган доирада ширкатлар тузиши мумкин.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан қарз олди-берди қилиши жоиз.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамларни молиявий ишларда вакил қилиши ёки ўзи уларга вакил бўлиши жоиз.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан омонат олиш ва омонат қўйиш муомаласини қилиши жоиз.

— Мусулмон киши ҳарбий ҳолатда бўлмаган ғайримуслим одамларнинг шариат мухтарам санаган молларига талофат етказиши мумкин эмас.

— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамларнинг топиб олинган молларига ҳам худди мусулмонларнинг топиб олинган молларига бўлгани каби масъулиятда бўлиши зарур.

“Ижтимоий одоблар” китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ustoz

УСТОЗЛИК ШАРАФЛИ КАСБДИР!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
АЁЛ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИШ...

– Суҳбaтлaшaётгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг;

– Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг;

– Аёлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг.

– Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;

– Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг;

– Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;

– Аёлингиз билaн меъёрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг;

– Спoрт ёки бoшқa бирoр нaрсaдa aёлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг;

– Аёлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг;

– Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг;

– Ўз фикрлaри билaн сизгa ёрдaм бeргaни учун aёлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг;

– Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aёлингизни мaжбурлaмaнг;

– Эҳтиёжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг;

– Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aёлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг;

– Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг;

– Аёлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг;

– Дoим тoзa-пoк бўлинг;

– Аёлингиз учун xушбўйлaнинг;

– Тўшак сирлaрини, aёлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг;

– Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;

– Aёлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг;

– Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;

– Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;

– Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;

– Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;

– Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;

– Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;

– Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;

– Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;

– Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;

– Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Мақола
#Ихтилоф
#Мавзу: МАВЛИД ҚИЛИШ НАФАҚАТ ЖОИЗ, БАЛКИ МАТЛУБ ВА МАҚБУЛДИР!

Ҳар йили Рабиъул аввал ойининг кириб келиши арафасида сохта салафийлар томонидан “мавлиди шариф туфайли жамланиб ўтириш мумкин эмас”, деган даъволар илгари сурилади. Аллоҳга ҳамд бўлсин, уламоларимиз эслатма ўлароқ бу каби иддаоларга ҳужжату-далилларга асосланган раддияларни бериб келишган ва бериб келишмоқда. Таълимот сифатида шулардан бирини келтириб ўтамиз. Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Сўнгра, қорилар имоми Ҳофиз Шамсиддин ибн Жазарийнинг “Урфут таъриф бил мавлидиш шариф” китобида ушбуларни кўрдим: Абу Лаҳаб ўлимидан сўнг тушда кўрилиб, ҳолинг қандай дейилганда, у: “Мен ўтдаман, лекин мендан ҳар душанба куни азоб енгиллатилади. Панжам орасидан шу миқдордаги сувни сўраман, – деди–да, бармоғи учига ишора қилди. – Сабаби чўрим – Сувайбани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганлиги ҳушхабарини айтганда озод қилгандим". Қолаверса, Сувайба у зотни эмизганди. Агар, Қуръони Карим мазаммат қилиб, сура нозил қилган Абу Лаҳабдек кофир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кечада хурсанд бўлгани учун ўт ичида туриб яхши мукофот олса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган мусулмон у зотнинг мавлидига хурсанд бўлса, яна қудрати етганича муҳаббат қилса, бу кишининг ҳоли қандай бўларкин?! Умрим ҳаққи, унинг Саховатли Аллоҳдан оладиган мукофоти фақатгина ундай бандасини ўз фазли ила наъийм Жаннатига киргизмоқлигидир". Демак, мавлид қилиб, хурсандчилик қилиш нафақат жоиз, балки матлуб ва мақбул эканини ушбу мулоҳазалардан англашимиз мумкин.
Хулоса ўрнида шаҳийдул меҳроб бўлмиш Имом Бутий роҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларини келтиришни лозим топдик. У киши айтадилар: "Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг туғилган кунини нишонлаш мумкину, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ учун қилинса бидъат бўладими?".
Оқилга ишора кифоя дейилганидек, менимча ҳар-биримиз юқорида айтилган гаплардан ўзимиз учун хулоса олган бўлсак керак. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоятидан айро қилиб қўймасин!

Ғайратжон Асабоев
Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме
масжиди имом хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#МАҚОЛА

МУРАББИЙ ҚАНДАЙ БЎЛСА.....

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

ٍҚодиржон Умурзақов,
Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Murabbiy_qanday_bulsa

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА

УСТОЗЛИК ЭНГ ШАРАФЛИ КАСБ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Қодирхон Азизов,
Косонсой тумани бош имом-хатиби


Батафсил ўқиш⤵️ https://www.ravza.uz/story/Ustozlik_eng_sharafli_kasb

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
ҲАҚИҚИЙ УМР

  Ривоят қилинишича, бир сайёх жуда кўп юртларга борган экан. Бир шаҳарга борар, у ердаги диққатга сазовор жойларни кўрар, сўнг бошқасига бориб айланарди. Бир куни сафари давомида олис қишлоққа борибди ва умрида кўрмаган нарсага гувоҳ бўлибди.
  Қишлоқ аҳолиси кабрдаги лавҳаларга ўлган одамнинг исми ва умрини ёзиб қўйишган экан. Лекин сайëҳни даҳшатга солган нарса шу эдики, қабрлар катта, ўлганлар ёши эса жуда қисқа вақтни кўрсатар эди. У кабристонга фақат гўдаклар кўмилган, деган ўйга борибди.
  Биринчи қабрдаги ёзувни ўқибди, унда шундай ёзилган экан:
– Бу Суод исмли одамнинг кабри, у 1 йилу 3 кун яшаган.
  Иккинчи қабрдаги ёзувни кўриб ҳайратдан ёқа ушлабди:
– Ушбу кабрда Жасур исмли одам ётибди, у 2 йилу 1 ҳафта яшаган.
  Бир кабрдан бошкаси томон борган сари ажабланиши ортаверибди. Қабристон қоровулига:
– Мен шунча йил дунё кездим ва ҳеч ҳам бундай ғалати ҳолатга гувоҳ бўлмадим, – дебди.
  Кабристон коровули табассум қилиб:
– Меҳмон, ҳойнаҳой, сиз кабрдаги инсонлар умри жуда ҳам қисқа эканидан ҳайратланаётгандирсиз? – дебди сайёҳга.
– Ха, -деб жавоб берибди сайёх хаёл сурганча.
– Биз фақат ҳаётимизнинг бахтли кунларини, ўзгаларга ёрдам бериш, яхшилик килиш билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз, холос. Масалан, Суод деган инсон 50 йил умр кўрган, лекин фақат 1 йилу 3 кунини фароғатда, ўзгаларга ёрдам беришда ўтказган. Қолганини чикариб ташлаганмиз, – дебди.
– Шунда сайёҳ кабристон коровулига ғамгин оҳангда шундай дебди:
– Агар мен сизларнинг қишлоғингизда ўлиб колсам қабримга:
– Бу одам сайёҳлик қилиб умрини ўтказган ва онасининг корнидан тушиши билан ўлган, – деб ёзиб қўйинглар, – дебди.
  Инсоннинг ҳақиқий умри унинг яшаган кунлари эмас, балки Аллоҳ таоло буйруғига кўра ўтказган онларидир.
  Бу бир ҳикоя бўлса ҳам катта ибратга эгадир. Инсоннинг ҳакикий умри солиҳ амаллари билан ўлчанади.

"Фазилатли амаллар" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
❗️Истихора намози

«Истихора» сўзи луғатда «хайрни талаб қилиш» деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.

Истихора намозининг биринчи ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин Каафирун сурасини, иккинчи ракъатда Ихлос сурасини ўқийди. Намоздан сўнг қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَالْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ،اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي، وَمَعَاشِي،وَعَاقِبَةِ أَمْرِي أَوْ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ، فَاقْدُرْهُ لِي، وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْلِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي، وَمَعَاشِي،وَعَاقِبَةِ أَمْرِي  أَو فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ، فَاصْرِفْهُ عَنِّي، وَاصْرِفْنِيعَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи Зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш менга динимда, тирикчилигимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) яхши эканлигини билсанг, уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, тирикчилигимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканлигини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил».

Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ таоло ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса, шу ишни қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса, истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
📚 ДЎСТ

Абдурраҳмон ас-Саққоф "Уд ал-Ҳиндий" номли китобида келтиради:
"Оқилларнинг биридан сўрашди:
-Қанча дўстингиз бор?
У жавоб берди:
- Билмайман. Чунки дунё ҳозир мен томон юз бурган, пулим кўп. Дунё мендан юз ўгириб пулим тугаганида қанча дўстим борлигини айтаман!".

Инсонлар ичидаги хазиналар қийинчилик пайтида билинади. Ҳақиқий инсонларни суянадиган елкаларга эҳтиёжимиз тушганида таниймиз.
Кўтарилаётган пайтимизда бизга узатилган қўллар аслида биз учун эмас. Қулаганимизда бизга узатилган қўллар бизникидир.
Аммо кўтарилаётган инсон ҳам кўтарилиш йўлида тавоъзели бўлиши керак. Чунки тушаётганда ҳам айнан ўша инсонлар йўлиқиши мумкин.
Бир пайтлар хонасига ўртакашсиз киритмайдиган катталаримизни кейинчалик нафақасини олиш учун ўртакаш излаётганини кўрдик.
Биз инсонларга улардан эваз кутмасдан яхшилик қилишга амр қилинганмиз. Агар яхшилигимиз мева берса бош устига. Агар мева бермаса ажри Аллоҳнинг ҳузуридадир!

🔗 Улашинг:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
БУ УММАТ КИМНИ СEВАДИ?

Жамодот ҳам ул зотга муҳаббат туйган ва ошиқ бўлган. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қиладики: "Мен Маккада Аллоҳнинг расули билан кезардим. Бир куни Маккадан ташқарига чиқдик. Олдидан ўтганимиз ҳар бир тош ва дарахт ул зотга: - Ас-салоту вас-салому алайка, ё Расулаллоҳ! (Салот дуо ва салом сизга бўлсин, эй Аллоҳнинг расули)" дея салом берарди".

Сулаймон Чалабий эса : "Бир ажиб нурки қуёш унинг парвонаси!" дея, қуёшнинг ҳам ул зотнинг атрофида парвона эканлигини ифодалайди...

Ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз яратилишлари билан мажозий муҳаббатларни такомилга етказиб, улвийлаштирган илоҳий муҳаббатнинг тажаллий маркази эдилар. Муҳаққақки, мўъмин киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида илоҳий ҳаяжон ва бадиий туйғуларини ҳис этгач, руҳини нафсониятига оид барча чизги ва кўринишлардан холи қилган вақт ул зот билан бирлашмоқ, ул зотнинг муҳаббатидан бир ҳисса олмоқ йўлидадир. Ҳазрати Мавлоно (қ.с.): “Икки дунё бир кўнгил учун яратилгандир. Сен бўлмаганингда, бу коинотни яратмас эдим, ифодасининг маъносини англаб ет", - дея таъкидлайдилар.

Қалбдаги муҳаббатнинг ҳақиқий эгаси бўлган зот қолиб, дунё муҳаббати оғушида қолди бу уммат.

«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
☪️ Жаннат саккиз хил бўлади.

🔸Биринчиси Дорул жалол, у оқ дурдан иборат.

🔸Иккинчиси Доруссалом бўлиб, қизил ёқут билан безатилган.

🔸Учинчиси Жаннатул маъводир, у яшил забаржад (қимматбаҳо шаффоф) тошдан қурилган.

🔸Тўртинчиси, Жаннатул хулд, у сариқ маржондандир.

🔸Бешинчиси, Жаннатун наъим, у оқ кумушдан ясалган.

🔸Олтинчиси қизил тиллолар билан зийнатланган Дорул қарордир.

🔸Еттинчиси Жаннатул Фирдавс, у кумуш, олтин, ёқут ва забаржаддан бино қилинган бўлиб, қоришмаси мушкдандир.

🔸Саккизинчиси Жаннату-адн деб номланади. У оқ дурдан бўлиб, жаннатларнинг барчасидан шарафлидир. Унинг тиллодан қилинган икки эшиги бўлиб, уларнинг ораси осмону ернинг орасичадир. Биноси тилло ва кумуш ғиштлардан, тупроғи анбар, қоришмаси мушкдандир. Унда анҳорлар бўлиб, ундан бошқа жаннатларга оқиб ўтади. Анҳорларнинг майда тошлари дурдан. Уларнинг суви қордан совуқ, асалдан ширинроқдир.

Каналга уланиш учун:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН

       Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
       Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
       «Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиқланганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва
(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
       «Бу одам ҳақида нима дер эдинг?» дейишади. Мўмин бўлса:
       «Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир», дейди.
Унга:
       «Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди», дейилади. У икковини ҳам кўради», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
       Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллан  икки  қабр  ёнидан  ўтдилар  ва:
       «Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир хурмонинг ҳўл шохини опкелтириб, иккига бўлиб, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйдилар-да:
       «Шоядки, иккови қуригунча у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
       Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
       «Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади».
дедилар.
(Термизий ривояти)

       Хулоса шуки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг сўроқ-савол қилиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир хабарлар келган. Бунинг собитлигига иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади.
       Аммо ўша азоб ёки неъмат қандай бўлади? Бу ҳақда гапирмаймиз. Чунки бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл унинг кайфиятини тасаввур қила олмайди. Шариат эса бу борада ақл кўтарадиган нарсани эмас, балки ақлларни лол қолдирадиган нарсаларни олиб келди. Чунки руҳнинг қабрда бандага қайтиши бу дунёда ҳамма биладиган тарзда эмас, ғайриодатий тарзда амалга ошади.

  «Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

УСТОЗЛАР ИКРОМИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Алихон Олимов,
Наманган тумани “Мулла Гузар Ҳалифа” жоме масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ustozlar_ikromi

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ЮРТ ТАЯНЧИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Муродилла Ахмедов,
Наманган тумани "Отавалихон" жоме масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Oila_mustahkamligi_yurt_tayanchi

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube