EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
«Қалбингиз ўлган»

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ Басра бозоридан ўтиб қолди. Одамлар унинг атрофида тўпланиб, «Эй Абу Исҳоқ, биз дуо қиляпмиз, нега дуоларимиз ижобат бўлмаяпти?» деб сўрашди. Иброҳим шундай деди: «Қуйидаги ўнта нарса туфайли қалбингиз ўлган:
1. Аллоҳни танийсиз, аммо Унинг ҳаққини адо қилмайсиз;
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз деб даъво қиласиз, аммо у зотнинг суннатларини тарк этасиз;
3. Қуръонни ўқийсиз, аммо амал қилмайсиз;
4. Аллоҳнинг неъматларини ейсиз, аммо шукрини адо қилмайсиз;
5. Шайтонни душманим дейсиз, аммо у билан муроса қилаверасиз;
6. Жаннатни ҳақ деб биласиз, аммо унга кириш учун солиҳ амал қилмайсиз;
7. Дўзахни ҳақ дейсиз, аммо ундан қочмайсиз;
8. Ўлим ҳақ дейсиз, аммо унга тайёргарлик кўрмайсиз;
9. Бошқаларнинг айби билан машғул бўлиб, ўз айбларингизни унутасиз;
10. Ўлганларни дафн қиласиз, аммо бундан ибрат олмайсиз».


Бу ҳақда шоирлар шундай дейишган:

Аллоҳга дуо қиламиз мусибат етганда,
Сўнгра Уни унутамиз ғамимиз кетганда.
Қандай умид қиламиз дуоларнинг қабулин?
Гуноҳлар-ла тўсдик-ку ахир ижобат йўлин!


Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ДИН НАСИҲАТДИР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Дин насиҳатдир” деганлари “Диннинг асосий мадори насиҳатдан иборатдир”, деганларидир. Бу “Ҳаж арафадир”, деганларига ўхшайди. Яъни ҳажнинг мадори, асосий рукни Арафотда туришдир.
     Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу умумий гапни эшитиб, унинг тафсилотини билмоқчи бўлдилар ва:
“Ким учун?” деб сўрадилар.
Яъни “Насиҳат қилсак, ким учун қиламиз?” дедилар.
Шунда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам диннинг мадори бўлмиш насиҳат беш нарсада эканини баён қилиб бердилар:

1.  “Аллоҳ учун”, яъни Аллоҳга иймон келтириш, Унга шукр қилиш, амрларини бажариб, қайтарганларидан қайтишга ундаб насиҳат қилишдир.

2.  “У Зотнинг  Китоби учун”, яъни Аллоҳнинг Китоби – Қунъони Каримни ўрганиш, унга амал қилиш ва одамларни ҳам шу ишга ундаб насиҳат қилиш.

3.  “У Зотнинг Расули учун”, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, у кишининг шариатларига, суннатларига тобе бўлиш, бошқаларни шунга даъват қилиш.

4.  “Мусулмонларнинг имомлари учун”.
“Имом”
деганда ҳалифа, давлат бошлиғи кўзда тутилади. Улар учун насиҳат қилиш уларга итоат қилиш, одамларни ҳам шунга даъват қилиш билан бўлади.

5.  “Мусулмонларнинг оммаси учун”.
Банча мусулмонларга икки дунё саодати, яъни Ислом йўлини кўрсатиб насиҳат қилиш лозим бўлади.
Ушбу вазифаларни қилган одам диннинг энг муҳим ишини амалга оширган бўлади.

“Руҳий тарбия” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
АФЗАЛЛИК - АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШДА

“Мусулмонлар биродардирлар, лекин бир-бирларидан фақат тақво билангина афзалдирлар”.
"Рамуз ал-аҳодис" 236\1, Муҳаммад ибн Ҳабиб ал-Харрош отасидан розияллоҳу анҳумо ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шариф ҳам биз учун жуда қийматлидир. Барча мўъминларни биродар қилган мусулмонликдир. Зеро, Ислом жамияти ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сулҳ байроғи остида биродорона, иттифоқ бўлиб, бирлашган бу исломий жамоага иймон йўлида ҳамжиҳат бўлганлари учун – биродар деган номни Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг ўзи берган.

Бу лутф ва эҳсоннинг қийматини баҳолаш мумкинми?

📚"Мўминнинг сифатлари" китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Мақола

ТИЛ ОФАТЛАРИДАН САҚЛАНАЙЛИК!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Анваржон Мирзаев,
Мингбулоқ тумани бош имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Til_ofatlaridan__saqlanaylik


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
​​«Уларнинг озори жонимдан ўтган»

Бир неча йил аввал, тақрибан 2002 ёки 2003 йиллар эди. Дубай шаҳрида истиқомат қилардим. Бир куни маҳалламда Туркиялик нуроний отахон билан танишиб қолдим. Ёши етмишларда, балки ундан ҳам катта, ниҳоятда содда ва оддий инсон эди. Ёлғиз эди.

Туркиядан бир ўзи учиб келган ва яшашга уй қидириб, шу маҳаллага келиб қолган экан. "Baniyas Square"га яқин жойда турардим. Отахон кўпчилик яшайдиган "коммунал уйлардан" бирига жойлашди. На инглизча, на арабча биларди. Ҳаётдан эзилгани ҳам кўриниб турарди. Кўпинча у киши билан масжидларда учрашиб қолардик.

Туркча билганим учун у мен билан кўпроқ суҳбатлашар, баъзи масалаларда менга иши тушиб турарди. Дубайда қиладиган иши йўқ эди. Бир куни бу шаҳарга нима учун келгани ҳақида сўрадим. Кўзига ёш келди. Ва йиғлаб гапириб берди. Оиласида чиқиштиришмас, тинмай озор беришаркан. Айниқса, аёли ҳар куни аччиқ тили билан кўп азият бераркан.

"Бутун умримни, кучимни, ёшлигимни оиламга сарф қилдим. Ишладим. Тижорат қилдим. Уй-жой қилдим. Болаларимни оёққа турғаздим. Бор-будимни уларга сарфладим. Аммо, қариганимда, билагимдан қувват кетганда ортиқча бўлиб қолдим", деди қария.

Сабр қилиб яшайверсангиз бўлмайдими, десам, "уларнинг озори жонимдан ўтган. Шу ерларда бир нарса қилиб, ҳаётимни ўтказарман. Аммо, озор, миннат ва ҳурматсизликлардан узоқда бўламан", деди отахон. Бўғзимга аччиқ ғусса қадалди. Инсон қариган пайтида кўнгли нозик бўлиб қолади, меҳрга муҳтож бўлади. Озор ва хўрликка чидолмайди.

Отахоннинг бу шаҳарда ҳеч кими йўқ эди. Аммо, хурсанд ва хотиржам эди. Чунки, олийжаноб инсон руҳи уни ҳурмат қилмайдиган, озорлайдиган пасткашлар ичига тушиб қолса гарчи, улар аслида энг яқин қариндошлари бўлса ҳам, у ерда зиндон ҳаётини яшайди. Қафасда бўлади. Фурсат бўлди дегунча, у ердан учиб кетишга тайёр бўлади. Зеро, яқинлар озори оғир бўлади.

Қачонки, яқинларингиз сизга бегонадан ёмонроқ пасткашликлар қилса, орада сўнгсиз жарликлар пайдо бўлади. Иззат-нафси бор инсон хўрлик ҳовлисида турмайди. Имкон бўлди дегунча бошқа ёққа таҳаввул этади. Чунки, инсон уни тушунадиган, қадрлайдиган ҳамроҳлар билан инсондир.

Қачонки, атрофи унга қиймат бермайдиганлар билан ўралган бўлса, уй ҳам, туғилиб ўсган шаҳар ҳам ўз қийматини йўқотади. Ва уни яхши кўрадиган, эъзозлайдиган ёки энг камида хўрламайдиганлар олдига кетади. Ўша йили Дубайни тарк этдим. Отахоннинг кейинги тақдири менга номаълум бўлиб қолди.

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20869
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЗЕҲН ВА ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ОМИЛЛАР

1. Асал.
Зуҳрий Ибн Журайжга: «Асал еб юр, чунки у хотира учун яхшидир», деган.

2. Сигир сути.
Бир киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга кўп нарсаларни унутиб қўйишидан шикоят қилганида, у киши: «Сигир сутини ичиб юр. У юракка далда беради ва унутишни кетказади», деган эканлар. (Хатиб ривоят қилган).

3. Майиз.
Зуҳрий: «Ким ҳадис ёдлашни истаса, майиз есин», деган.

4. Лубон
(Дарахтдан олинадиган сутсимон модда, дарахтнинг шираси).

Бир киши Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга унутувчанлигидан шикоят қилибди. Шунда у киши: «Лубон ичиб юр. Уни кечаси ивитиб қўйиб, эрталаб оч қоринга бир хўпламдан ичасан. У хотира пастлигини яхши даволайди», деган эканлар.

5. Мисвок.
Қуръони Карим қироатидан аввал оғизни мисвок билан тозалаш тиловат одобларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар. У оғизни ҳушбўй қилади, нутқни равонлаштиради, ҳисни кучайтиради, уйқуни қочиради, овозни тиниқлаштиради ва балғамни олади.
Зарнужий айтади: «Балғам ва ботлар камайган сари ҳофиза кучаяверади. Балғам кўпайиши унутишга олиб боради».

6. Замзам.
Ўтган солиҳларимиз шифо, талаби илм ва бошқа улуғ мақсадларни ният қилиб, замзам сувини ичганлар. Замзам ичишдан олдин манфаатли илм сўраб дуо қилиш асарларда келган.
Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳадис ёдлашда Имом Заҳабийдек бўлишни Аллоҳдан илтижо қилиб замзам ичганлар ва натижада у кишидан ҳам ўзиб кетганлар.

  Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида айтиб ўтилган асал, сигир сути, майиз, лубон, мисвок ва замзам каби сабаблар Аллоҳ таоло тавфиқ бергандагина фойда беради. Уларни силоҳга қиёслаш мумкин.
Қўлнинг моҳир ҳаракати бўлмаса, ҳар қандай зўр силоҳдан бирор иш чиқмайди. Худди шунга ўхшаш, мазкур емакларни тановул қилиш билан бирга, зеҳн ва хотира тўғри ҳамда тўхтовсиз ишлатилмас экан, уларнинг фақат чиқиндига айлангани қолади. Акс ҳолда бу егуликларни мўл-кўл истеъмол қилиб юрган кўпчилик ҳофизу олим бўлиб кетиши мумкин эди.


Одинахон Муҳаммад Содиқнинг
«Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

ҲАНАФИЙЛИК МАЗҲАБИ АСОСЛАРИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Муродилла Аҳмедов,
Наманган тумани "Отавалихон" жоме масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш ⤵️
https://www.ravza.uz/story/Hanafiylik_mazhabi_asoslari

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади.

🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

🔗 Улашинг:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Қамарий муҳаррам ойи муборак!

Абдулҳай домла Турсунов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакили


Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 19-Июл, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​«Устоз, бу талаба субҳга қадар Қуръон xатм қилади»

Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу этибди. У тонгга қадар Қуръон xатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач эса устози олдига чиқарди. Уйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади. Устоз муршид даражасидаги бир зотлардан эди.

Талабасининг бу ҳолатига нима сабаблигини бошқа талабалардан сўради. Улар: “Устоз, бу талабангиз субҳга қадар Қуръон xатм қилади ва табиийки ухламайди”, дейишди.

Талабасининг Қуръоннинг ҳақиқий ҳофизи бўлишини истаган устоз уни ҳузурига чорлади: -Қуръон ўқишни ўз қоидалари бор. Бугундан эътиборан Қуръон ўқиётганингда мени қаршингда тасаввур қил, деди.

Талаба кетди ва у кеча Қуръон ўқиб, тонгда устози ҳузурига келганда:
- Устоз, бу кеча Қуръони каримнинг фақат ярмигача ўқий олдим, деди.
Устоз:- Баракаллоҳ, бу кеча эса уни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурида каби ўқи, деди.

Талаба: “Қуръон нозил бўлган зот ҳузурида уни тўғри ўқий оламанми ёки йўқми” деган ҳаяжон ва диққат билан тиловат қилди. Шу куни тонгда устозига Қуръоннинг фақат тўртдан бирини тиловат қилганлигини билдирди. Устози бу юксалишни кўриб, бир муршиднинг муридига бўлган эътибори билан: Сен энди, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони каримни етказган Жаброил алайҳиссалом олдиларидагидек ўқи», деди.

Эртаси куни талаба: -Устоз, бугун фақат бир сура ўқий олдим», деди. Устози ҳам: -Ўғлим, энди сен Аллоҳ таоло ҳузурида ўқиганинг каби ўқи. Аллоҳ таоло сени тинглаётганини англа, деди.

Талаба эртаси кун устози олдига йиғлаб келди:
- Устоз, “Фотиҳа” сурасининг “Алҳамдулиллаҳи роббил аъламийн” дан, “Малики явмиддин” оятигача келдим халос. “Ияяка наъбуду” дейишга тилим бормади.

Чунки бунинг маъноси “Фақат Сенга қуллик қиламан”, ҳолбуки Аллоҳга имкониятим қадар қуллик қилганим йўқ-ку?! Деб жавоб қилди.
Бу ривоятни келтириш билан “Тушунмасангиз Қуръон ўқиманг” дейишдан йироқмиз.

Аммо Қуръон ўқиганимизда уни нафақат тилимиз  билан балки дилимиз билан тушуняпмизми? Шунга ҳаракат қиляпмизми? Уни бизнинг кўнгил кўзларимизни очиш учун юборилган бир китоблигини тушуниб, ижтимоий ҳаётимизда уни дастак қиляпмизми? Унинг фарзларига, унинг чақириқларига қyлоқ тутяпмизми? Қуръон деворларимизга илиб қўйиладиган, фақат қабристонларда ўқиладиган китоб эмас. Ахир Унинг бизга туширилиш маъноси бу эмас-ку…

Ахир Қуръони каримда Раҳмоннинг суюкли бандалари қаторига Каломуллоҳни эҳтиромини жойига қўядиган ва ундаги кўрсатмаларга қўлларидан келганича билиб амал қиладиган бандаларни сифатлаб мақтамаганмиди?!

«Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтда уларга (эҳтиром юзасидан) кар ва кўр ҳолларида йўлиқмайдилар (балки уларни англаб-билиб амал қилурлар)» (Фурқон сураси, 73-оят.)

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20870
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​#муҳаррамойи

Муҳаррам ойи муборак бўлсин

Милодий 2023 йил 19 июль куни Муҳаррам ойининг биринчи санаси бўлиб, ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил - 1445 йил бошланади.

• Муҳаррам ойи луғатда «ҳурматланувчи», «улуғланувчи» деган маъноларни англатади.

• Бу ой уруш ҳаром қилинган муқаддас ойдир, ўнинчи куни – Ашуро куни ҳисобланади.

• «Аллоҳнинг ойи» деб номланадиган Муҳаррам, Рамазондан кейинги энг барокатли ва фазилатли ойдир.

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойида тутилган рўзани Рамазондан кейинги энг афзал рўза эканини таъкидлаганлар.

Аллоҳ таоло Муҳаррам ойини барчамизга муборак қилсин!

Эслатма: Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#МАҚОЛА

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗДА ИШОРАИ САББОБА

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Hanafiy_mazhabimizda_ishorai_sabboba

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
📌 Ота-онага оқ бўлиш бир неча белги ва кўринишларга эга. Улар қуйидагилар: 

❗️ Ота-онани йиғлатиш ва хафа қилиш. Бирор ёмон сўз билан гап талашиш, сўкишиш каби.
 
❗️ Уларга бақириш, овозни кўтариб қўпол сўзлар билан жеркиш. Зеро, Аллоҳ таоло: «Уларга (ота-онангга) бақирма ва уларга доимо яхши сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят) деб буюрган. 

❗️ Бир ишга буюрсалар «уф» дейиш, норозилигини намойиш этиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «Уларга қараб »уф« тортма!» (Исро сураси, 23-оят) деб уқтиришига қарамасдан баъзилар ота-оналари иш буюрсалар итоат этсаларда «уф» деб қўйишади.

❗️ Уларга хўмрайиш ва пешонани тириштириш. Айримлар мажлисларда ёки бошлиқлари ҳузурида хушчақчақ, гўзал хулқли бўлиб, табассум билан хурсанд қиладиган сўзларни танлаб, уларни хафа қиладиган сўзлардан четланиб, ўзларини яхши тутадилар. Уйга келгач эса ота-оналари ҳузурида баджахл шерга айланади ва ҳеч қандай одоб-ахлоқга эътибор бермайди. Аввалги мулойимлик ва ширинсўзлик ўрнини қўполлик ва инжиқлик эгаллайди. Во ажаб! Ота-онанинг қариликдаги баъзи ишларига ғаши келиши, ҳолатларидан жирканиши. Умуман олганда, уларга тик боқишнинг ўзи мункар амалдир. Отага тик боқишлик одоб-ахлоқ китобларида қаттиқ қораланган. 

❗️ Уларга иш буюриш. Хусусан, она ожиз, касал ёки жуда қари бўлса, уйни супуриш, таом тайёрлаш ёки кийимларни ювиш каби амалларни буюриш мумкин эмас. Аммо она бу ишларни қилишга ожиз бўлмасдан, ўзи хоҳлаб қилса, у ҳолда она ҳаққига дуо қилиш ва унга шукрлар айтиш ўринлидир. 

❗️ Она тайёрлаган таомни танқид қилиш. Ушбу мункар амални яна икки тарафлама изоҳлаш мумкин. Биринчидан, таомни айблаш мумкин эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон таомдан айб қидирмаганлар. Таом у кишига ёқса, истеъмол қилганлар, ёқмаса, емай қўяверганлар. Иккинчидан, бу амал онага нисбатан одобсизликни билдиради ва унинг дилини оғритади. 

❗️ Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик. Баъзи ўғиллар уйни тартибга келтириш ёки овқат тайёрлашда ота-оналарига кўмаклашишни шахсиятларига тўғри келмайдиган иш деб ҳисоблайдилар. Оналари уй юмушлари билан қийналаётганликларини кўра туриб, ёрдам бермайдиган қизларимиз ҳам йўқ эмас. Аллоҳ уларни ҳидоятга бошласин. 

❗️ Ота-она гапираётганларида юзни буриштириш, уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш, уларни ёлғончига чиқариш ёки улар билан гап талашиш, баҳслашиш каби номаъқулчиликлар қилиш. Бу амаллар ота-она қадрини туширувчи ва шаънини таҳқирловчи амаллар ҳисобланади.

❗️ Уларнинг раъйларига эътиборсизлик билан қараш. Баъзилар ота-оналари билан маслаҳатлашмайдилар. Қайси ишни қилмасинлар улар билан фикрлашмайдилар. Ишга кириш ёки бўшаш, бирор каттароқ нарса сотиб олиш ёки сотиш, дўстлари билан бирор жойга бориш каби масалаларда ота-оналаридан изн сўрашмайди, маслаҳатлашишмайди.
Бундай амаллар ота-онага оқ бўлишнинг баъзи кўринишларидир.

«ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ» КИТОБИДАН.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ОТАСИНИНГ ДЎСТИДАН АЛОҚАНИ УЗИШ

Саъд ибн Убода Зурокий отасидан ривоят қилади: «Мадинанинг масжидида Амр ибн Усмон ибн Аффон билан ўтирган эдим. Абдуллоҳ ибн Салом жиянига суяниб ўтиб қолди. Мажлисдан бир оз узоқлашди-да, кейин бурилди. Уларнинг олдига қайтиб келиб, Амр ибн Усмонга: «Нима демоқчисан?» деб икки-уч марта айтди. (Кейин шундай деди): ««Муҳаммадни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳнинг Китобида — ёки «Аллоҳнинг китобларидан баъзисида», — ёки шунга ўхшаш гап айтди. Ҳусайн: «Менинг эсимдан чиқиб қолди», деган — отангга алоқаси бор одамдан ҳеч алоқангни узмагин. Яна ўша ила нуринг ўчиб қолмасин», дейилган.

Шарҳ: Демак, ота вафот этиб кетса-ю, отанинг дўстлари, яхши кўрган кишилари, эҳтиром қилиб юрган одамлари бўлса, улардан алоқани узмаслик лозим. Улар билан яхши бир муомалада бўлиб, қўлидан келган яхшилигини қилиб, дуоларини олиш, отасига кўрсатадиган ҳурмат-эҳтиромни уларга кўрсатиб юриш керак. Отам ўлди, деб унинг дўстларини унутиб юборган кишининг нури ўчиб қолар экан. Бу ниҳоятда оғир бир мусибат бўлар экан.

Икрима ибн Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отангнинг дўсти сенинг дўстингдир. Отанг алоқа қилган шахсдан алоқангни узма, яна нуринг ўчиб қолмасин», дедилар».

Шарҳ:
Яъни «Отангнинг дўсти сен ҳам дўст тутишинг керак бўлган кишидир. Отанг билан алоқада бўлган кишидан алоқангни узмагин. Мабодо алоқани узадиган бўлсанг, нуринг ўчиб қолади».
Демак, фарзанд отага қилаётган яхшилигини унинг вафотидан кейин ҳам давом эттирай деган ниятда бўлса, ота онасига дўст-дугона бўлган кишиларнинг ҳурматини қилиб, уларни отасининг ўрнида кўрса, ота онасининг ортидан яхшилик қилганнинг ўрнига ўтар экан.


"Яхшилик ва силаи раҳм 1" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ

📅 Саноқли кунлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Аксарият абитуриентлар бу имтиҳонга қаттиқ киришиб, куну тун талаба бўлиш ниятида ҳаракат қилмоқдалар.

🟢 Дарҳақиқат, талаба бўлиш учун астойдил ҳаракат қилиш талаб этилади. Бинобарин, рақобат кучли, йил сайин талаба бўлишни мақсад қилганларнинг сони ортиб бормоқда.

❗️Шу билан бирга, абитуриент Аллоҳга таваккул қилиши ҳамда ота-она, устоз ва яқинларининг дуоси олиши ҳам лозим. Муҳими, қалбда – илм эгаллаш ҳамда бу илми ила Ватани, халқи, оиласи хизматида бўлиш нияти бўлсин.

1️⃣. «Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри».
Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.

2️⃣. «Роббишроҳ лий содри ва йассир лий амри ваҳлул ъуқдатан мин лисаний йафқоҳу қовлий» (Тоҳо сурасии, 25-28-оятлар).
«Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар.

3️⃣. «Робби зидни илман ва фаҳман».
Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.

🤲 Илм олиш ниятда бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Даврон НУРМУҲАММАД
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИШЛИК!

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
- "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” -  деди.
У:
- Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.

Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
- Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
У БОР ЖОЙДА ҲАҚ БОРДИР

"Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила туширганини айт" (Наҳл сураси, 102-оят).

Эй Муҳаммад! Сен уларга Қуръонни Аллоҳ таоло ҳузуридан руҳул қудус унвонига эга бўлган фаришта Жаброил алайҳиссалом олиб тушганини айт. Мушриклар туҳмат қилаётганидек, Қуръонни сен уйдириб — тўқиб олганинг йўқ. Қуръон, улар ўйлаганидек, одамларни масхаралаш учун туширилган эмас. У мўминларни собитқадам қилиш учун туширилган. Қуръон таълимотларига амал этиб яшаган мўминларнинг икки дунёда ҳам қадами собит бўлади. У мусулмонларни ҳидоят йўлига бошлайди.

Қуръон мусулмонлар учун хушхабардир. У мусулмонларга исломий ҳаёт кечирганлари учун икки дунё саодатига муяссар бўлишлари ҳақида хушхабар беради. Қуръони Карим ҳақ ила тушгандир. Унинг бутун борлиғи ҳақдир. У бор жойда ҳақ бордир.


"Тафсири Ҳилол" китобидан.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#ТАФАККУР

ҚАНОАТЛИ БЎЛ, БЕҲОЖАТ БЎЛАСАН

«Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. 
Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён
бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли
комил бўлади. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди. 
Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни
билишни талаб қилаверасан? 
Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий
яшайдигандек мол-дунё тўплайсан. 
Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган
одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».

(Имом Ғаззолий. Қирқ ҳадиси қудсий). 
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Муҳаррам ойининг таърифи

Абдулҳай домла Турсунов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили


Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube