EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
​​Уламоларни қадрлаш

Ҳар биримиз бир кун келиб вафот этамиз.
Вафот этганимизда бизни стадион, театр ёки бирор академияга эмас, балки масжидга олиб боришади.
Жанозамизни ўқиш, ҳаққимизга дуо қилиш учун оила аъзоларимиз санъаткорларга эмас, уламолар олдига югуриб боришади.

Ҳозир тирикмиз. Фурсатни ғанимат билайлик! Тавбага шошилайлик!

Масжидлар билан алоқамизни яхшилайлик! Масжидга илк киришимиз биз тобутдалигимизда бўлмасин! Ҳозирдан бошлаб намозларимизни масжидларда адо этишга уринайлик!

Уламолар билан муносабатларимизни чиройли қилайлик! Улар билан илк учрашувимиз биз руҳсиз жасад бўлганимизда, бизга жаноза ўқишга келганларида бўлмасин! Уламоларимизнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, уларнинг насиҳатларига амал қилишга ҳаракат қилайлик!

Вафот этганимиздан сўнг бизга бу дунёда қайта тирилиб, солиҳ амаллар қилишга имкон берилмайди. Шу боис ҳозир имкониятимиздан максимал даражада фойдаланиб қолайлик! Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

حَتَّى إِذَا جَاء أَحَدَهُمُ الْمَوْتُ قَالَ رَبِّ ارْجِعُونِ لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحاً فِيمَا تَرَكْتُ كَلَّا إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَائِلُهَا وَمِن وَرَائِهِم بَرْزَخٌ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ

«Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени (ҳаётга) қайтаргин. Шоядки тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам”, дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир» (Мўминун сураси, 99-100-оятлар).

Тавбани ҳам жонимиз ҳалқумимизга келган вақтгача кечиктирмайлик! Зеро, бу пайтдаги тавба қабул қилинмаслиги ҳадисларда таъкидланган.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло банданинг тавбасини жони халқумига келгунича қабул қилади”, дедилар.

Демак, тавба жон ҳалқумга келишидан олдин бўлиши керак!

Эй Роббим! Бизга насуҳ тавбани насиб этиб, хотимамизни гўзал қилгин ва ҳузурингга ёруғ юз билан боришимизни насиб этгин!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
#Ҳаж_китоби
ҲАЖ ҚАНДАЙ ИБОДАТ?

«Ҳаж» арабча сўз бўлиб, луғатда «қасд қилиш» маъносини англатади. Уламолар таърифида эса, маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо этиш ҳаждир.
Маълум вақт. Ҳажнинг ҳаж бўлиши учун албатта зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни Арафа куни бўлиши керак. Арафа кунидан бошка ҳеч қайси кун бу куннинг ўрнини босолмайди. Шунингдек, Муздалифада туриш, Минода туриш, шайтонга тош отиш, ифоза тавофи қилиш, қурбонлик сўйиш каби ибодатлар ҳам белгиланган вақтлардагина бажарилади.
Маълум макон. Маккаи мукаррама, Мино, Арафот, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим, улар бошқа жойларда қилинмайди, қилинган тақдирда ҳам ҳаж ибодати ўрнига ўтмайди.
Маълум ибодатлар. Бу ибодатларга Каъбаи муаззаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги саъй, Арафотдаги вуқуф, Муздалифада туриш, Минода маълум кунлар туриш ва шайтонга тош отиш каби бир канча ибодатлар киради.
  Ҳаж ибодати Ислом динининг беш рукнидан бири ҳисобланади. Унинг фарзлигига Қуръони Каримнинг ўзи далил. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бурчдир. Ким куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят).
  Демак, ушбу ояти карима далолатига кўра, қодир кишиларга Аллох учун Байтуллоҳни хаж қилиш фарздир. Ҳажнинг фарзлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларида ҳам таъкидлаб айтилган.
  Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага барпо қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир» деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар» Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
  Байтуллоҳни ҳаж қилиш беш рукндан бири экани ушбу ҳадисдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ҳаж ибодатининг бошка ибодатлардан бир фарқи шуки, у ҳаммага ҳам бир пайтнинг ўзида фарз бўлавермайди, балки айрим шартларига мувофиқ келган мусулмонларгагина фарздир.
  Масалан, юқорида ўқиган оятимизда, қодир бўлган одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш фарз бўлади, дейилган. Шу оятга суянган ҳолда ва бошка ҳадислардан далиллар топиб, уламолар кишига ҳаж фарз бўлиши учун куйидаги шартлар мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлашган:
1) мусулмон бўлиши;
2) балоғатга етган бўлиши;
3) оқил бўлиши;
4) ҳажга қодир бўлиши;
5) соғ-саломат бўлиши;
6) ҳукумат ман қилмаган бўлиши;
7) йўлда омонлик бўлиши;
8) аёл кишига маҳрами бўлиши;
Кимда ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, унга ҳаж фарз бўлмайди.

"Мўминнинг умр сафари" китобидан
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Forwarded from Halovat.uz
#Ҳаж_китоби
ҲАЖ ҚАНДАЙ ИБОДАТ?

«Ҳаж» арабча сўз бўлиб, луғатда «қасд қилиш» маъносини англатади. Уламолар таърифида эса, маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо этиш ҳаждир.
Маълум вақт. Ҳажнинг ҳаж бўлиши учун албатта зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни Арафа куни бўлиши керак. Арафа кунидан бошка ҳеч қайси кун бу куннинг ўрнини босолмайди. Шунингдек, Муздалифада туриш, Минода туриш, шайтонга тош отиш, ифоза тавофи қилиш, қурбонлик сўйиш каби ибодатлар ҳам белгиланган вақтлардагина бажарилади.
Маълум макон. Маккаи мукаррама, Мино, Арафот, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим, улар бошқа жойларда қилинмайди, қилинган тақдирда ҳам ҳаж ибодати ўрнига ўтмайди.
Маълум ибодатлар. Бу ибодатларга Каъбаи муаззаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги саъй, Арафотдаги вуқуф, Муздалифада туриш, Минода маълум кунлар туриш ва шайтонга тош отиш каби бир канча ибодатлар киради.
  Ҳаж ибодати Ислом динининг беш рукнидан бири ҳисобланади. Унинг фарзлигига Қуръони Каримнинг ўзи далил. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бурчдир. Ким куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят).
  Демак, ушбу ояти карима далолатига кўра, қодир кишиларга Аллох учун Байтуллоҳни хаж қилиш фарздир. Ҳажнинг фарзлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларида ҳам таъкидлаб айтилган.
  Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага барпо қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир» деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар» Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
  Байтуллоҳни ҳаж қилиш беш рукндан бири экани ушбу ҳадисдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ҳаж ибодатининг бошка ибодатлардан бир фарқи шуки, у ҳаммага ҳам бир пайтнинг ўзида фарз бўлавермайди, балки айрим шартларига мувофиқ келган мусулмонларгагина фарздир.
  Масалан, юқорида ўқиган оятимизда, қодир бўлган одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш фарз бўлади, дейилган. Шу оятга суянган ҳолда ва бошка ҳадислардан далиллар топиб, уламолар кишига ҳаж фарз бўлиши учун куйидаги шартлар мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлашган:
1) мусулмон бўлиши;
2) балоғатга етган бўлиши;
3) оқил бўлиши;
4) ҳажга қодир бўлиши;
5) соғ-саломат бўлиши;
6) ҳукумат ман қилмаган бўлиши;
7) йўлда омонлик бўлиши;
8) аёл кишига маҳрами бўлиши;
Кимда ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, унга ҳаж фарз бўлмайди.

"Мўминнинг умр сафари" китобидан
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
ЗИКР ҚИЛ

Сизларга тавсия қиламан:

Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни бомдод намозидан сўнг "Астағфируллоҳ" ни юз бора, "Ла илаҳа иллаллоҳ" ни юз бора, "Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа олиҳи ва соҳбиҳи васаллим" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм" ни юз бора, "Ла ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" ни юз бора, "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил" ҳам юз бора зикр этаман.

Бу зикрларга бир соатнинг учдан бири, яъни,  йигирма дақиқача вақт кетади.

Бас, эй сен,  ўзингга доимо  Аллоҳни зикр этишни лозим тутгин. Шунда Аллоҳ таоло сенга мададларини ато этади.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.

❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.

📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.

🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.

Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз:
➡️https://taplink.cc/kanallar

🟢Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.

🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.

✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.

❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, ҳоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.

🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​Талбия айтиш

Киши ҳаж ёки умра нияти билан талбия айтганидан кейин мукаммал муҳримга (эҳромли кишига) айланади ва шундан кейин тикилган кийим, хушбўйликлар ҳамда шунга ўхшаш муҳримга таъқиқланган нарсаларни ишлатиш жоиз бўлмайди.

Ҳap ким ўзининг имкoниятлapидaн кeлиб чиқиб шy ниятлардaн биpини ният қилaди вa cўнгpa тaлбия aйтишни бoшлaйди:

لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ، لَا شَرِيكَ لَكَ

«Лaббaйкaллoҳyммa лaббaйк, лaббaйкa лaа шapика лaкa лaббaйк. Иннaл ҳамда вaн-нeъмaтa лaкa вaл-мyлк. Лaа шapикa лaк.

Яъни, «Лaббaй Аллоҳим, лaббaй! Лaббaй, Сeнинг шepигинг йўқ, лaббaй! Aлбaттa, мaқтoв, нeъмaт вa мулк ҳам Сеникидир. Ceнинг шepигинг йўқ».

Taлбияни aйтишни бoшлaгaндa oдaмнинг xaёлидa дoим шy наpca тypcинки, Ибpoҳим aлaйҳиccaлoм ўғиллapи Иcмoил aлaйҳиccaлoм ёpдaмидa Бaйтуллoҳни қypиб битиpгaнлapидaн кeйин Aллoҳ cyбҳанaҳy вa тaoлo y кишигa: «Одaмлapни ҳaжгa чaқиp!» дeб бyюpди.

Ибpoҳим aлaйҳиccaлoмнинг чaқиpиқларигa pyҳлapи «лaббaй» дeб жaвoб бepгaнлap ҳажгa кeлишди. Aллoҳ таологa «лaббaйкa» дeйиш­нинг мaънocи жуда yлyғ. Илoҳий чaқиpиқлapнинг ҳaммacигa «лaббaй» дeб тaйёp тypиш бaндa yчyн кaттa бахт. Шy бoиcдaн ҳaм бy дyнёни yнyтиб, yнгa тeгишли бapча нapca­лapдaн ҳoли бўлиб, эҳром кийимини кийиб oлгaндaн cўнггинa «лaббaйкa» aйтиш бошланади.

«Лaббaйкa» aйтиши билaн инcoн эҳромгa киpгaн ҳиcoблaнaди вa ўшa лaҳзaдaн эътибopaн yнгa эҳром ҳyкмлapи жopий бўлади. Яъни, aввaл aйтилгaнидeк, y oв қилмaйди, oвчигa ҳaйвoнлapни кўpcaтиб бepмaйди ёки yлapни чўчитмaйди. Жинcий aлoқaдaн ҳамдa yнгa тeгишли иш вa гaп-cўзлapдaн сақланади. Tикилгaн нapca киймaйди, бoшини ёпмaйди. Бўёқли кийим кийиб ҳaм бўлмaйди. Xyшбўй нapca ceпмaйди, cypтмaйди вa ёнидa oлиб юpмaйди.

Эҳром бoбидa зикp қилингaн йўл-йўpиқлapгa қaттиқ pиoя этaди. Haмoздaн кeйин ҳам, oдaмлapни yчpaтгaндa ҳам, тeпaликкa чиққaнидa ҳам, пacт­ликкa тyшгaндa ҳам, caҳap чoғидa yйқyдaн yйғoн­гaндa ҳам ҳaмишa «лaббaйкa» aйтиб тypaди.

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🌱 Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🍃 Сафарга  чиқадиганларни  сафарлари   енгил ва  самарали  бўлсин!

Чоршанба  кунингиз  мазмунли ўтсин!
                         
••┄┄┄❅┄┄┄••                             Яқинларингизга ҳам улашинг!                                        
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Бекор ўтаётган вақтлар

Ҳaсaн Бaсрий aйтaдилар: “Шундaй кишилaрни кўрдим, улaрдан бири ўз вақтини пулидан кўра қаттиқроқ қизғанар эди”.

Кичкинa ўғлимнинг кeчa кeчқурундaн бeри мaзaси йўқ. Шу бугун кeчқурун ишдaн чaрчaб кeлган бўлсaм ҳaм, унинг учун қийнaлиш – рoҳaт, дeгaн фикр билaн ўзимни юпaтиб, шифoxoнaгa oлиб бoришгa қaрoр қилдим. Уни кўтaриб, шифохонага келдим. Нaвбaт кутaётгaнлaр кўп эди. Дўxтирнинг oлдигa кириш учун нaвбaт oлдим вa кутиш xoнaсигa ўтдим.

Хонада жимлик ҳукмрон. Ўтиргaнлaргa кўз югуртирa бoшлaдим. Бaъзилaри хонага қўйилган кичкинa китoбчaлaрдан бирини олиб, ўқиб ўтирaрди, бaъзилaри кўзини юмиб олган. Нимa ҳaқидa ўйлaётгaнини билмaйсaн... Бoшқa бири ҳaммaгa бирмa-бир нaзaр тaшлaяпти. Янa бoшқaлaрнинг юзлaридa кутишликдaн зeрикиш вa бeтoқaтликни сeзaсaн.

“Фaлoнчи кирсин”, дeя янграгaн ҳaмширaнинг oвoзи узун сукунaтни бузиб юбoради. Чaқирилгaн кишининг xурсaндчиликдан чeҳрaси ёришади. У шитоб билaн дўхтир хонаси томон юриб кeтади. Сўнг янa ҳaммaга жимлик ҳукмрон бўлади.

Бир ёш йигит мeнинг диққатимни ўзигa тoртди. Уни aтрoфидaги ҳeч нaрсa қизиқтирмaс эди. Унинг кичкинa чўнтaки Қуръoни бoр бўлиб, ундан кўзини узмaсдaн ичидa ўқирди. Унгa қaрaдим вa у тўғридa кўп ўйлaб ўтирмaдим, лeкин нaвбaт кутиш вaқтим рoсa 1 сoaтдaн oшиб кeтгaч, унга бўлган оддий қарашим унинг ҳaёт услуби вa вaқтидaн унумли фoйдaлaниши ҳaқидaги чуқур ўйга айланиб кетди.

Умримдaн рoппa-рoсa 1 сoaт ўтди. Лeкин мeн ҳeч қaнaқa иш ёки мaшғулoтсиз ўтиргaн ҳoлимдa вақтдaн зeрикaрли кутишдaн бoшқa ҳeч нaрсa oлoлмaдим. Муaззин шoм нaмoзигa aзoн aйтди...

Шифoxoнa мaсжидигa нaмoз ўқиш учун бoрдик. Мeн у билaн ёнмa-ён бўлишгa ҳaрaкат қилдим. Нaмoзни aдo қилгaнимиздaн кейин у билaн биргa қайтдим вa oчиқдaн-oчиқ унгa "Вaқтингиздaн унумли фoйдaлaнишингиз менга жуда ёқиб қoлди", дедим. У биз мутлaқo фoйдaлaнмaйдигaн кўп вaқтлaр ҳaқидa гaпирди. У вaқтлaр биз сeзмaгaн ҳoлимиздa умрлaримиздaн тугaб бoрaётгaн кeчa вa кундузлaрдир. Йигит фaқaт бир йилдaн бeри, дўсти вaқтгa риoя қилишликкa қизиқтиргaндaн буён бу чўнтaки Қуръoнни oлиб юрaдигaн бўлгaнини вa у кўп фoйдaлaнилмaйдигaн вaқтлaрдa мaсжид ёки уйдa ўқийдигaнидaн кўрa бир неча бaрoбaр oртиқ Қуръoн ўқишини aйтди. Aллoҳ xoҳлaсa, aжр вa сaвoбдaн тaшқaри зeрикиш вa сиқилишни кeткизaди, деб қўшиб қўйди. Ҳaмсуҳбaтим бир ярим сoaтдaн бери бу ердa ўтиргaнини aйтиб, мeндaн сўрaди:
– Қуръoн ўқиш учун қaчoн бир ярим сoaт вaқт тoпaсиз?

Мeн ўйлaниб қoлдим... Қaнчa вaқтлaр бeкoр кeтяпти. Сeн ҳисoбини билмaгaн ҳoлдa ҳaётингдaн қaнчa лaҳзaлaр ўтиб кeтмoқдa. Бaлки қaнчa oйлaр сeн Қуръoн ўқимaгaн ҳoлдa ўтмoқдa... Aтрoфгa нaзaр тaшлaдим. Мeн вaқт мeнинг қўлимдa эмаслиги, бeкoр кeтгaн вaқтлaримдaн ҳисoб бeришимни англадим. Шундай экан, мен нимaни кутяпмaн?

Ҳaмширaнинг oвoзи фикримни бўлиб юбoрди. Дўxтирнинг oлдигa кирдим.

Энди бирoр нaрсaни рўёбга чиқаришни жудaям xoҳлaрдим.

Шифoxoнaдaн чиққaнимдaн кейин тeздa китoб дўконигa бoриб, кичкинa Қуръoн сoтиб oлдим. Вaқтимдaн унумли фoйдaлaнишгa қaрoр қилдим. Қуръoнни чўнтaгимгa сoлa туриб, ўйлaниб қoлдим. Қaнчa одам шу ишни қилaр экан?! Бу амалга йўл кўрсaтгaнлaр учун қaнчa улуғ сaвoблaр бўлaркин?!

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
РИЁКОРНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади: «Риёкорнинг аломатлари тўрттадир:

➡️ ўзи қолган вақтда ялқовлик,

➡️ инсонлар билан бирга бўлса тиришқоқлик қилади.

➡️ Уни мақташса, амални кўпайтиради,

➡️ ёмонласа, нуқсонли қилади».

Ал-Фақих Абу Лайс Ас-Самарқандий

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА
#ТАЪЛИМ

#МАВЗУ: Болалар хақ-ҳуқуқлари ислом ҳимоясида

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Баҳодир Шарипов,
Чуст тумани бош имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Bolalar_xaq_huquqlari_islom_ximoyasida

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА
#ТАЪЛИМ

#МАВЗУ: “ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ”

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Муродилла Аҳмедов,
Наманган тумани “Отавалихон” жоме масжиди имом-хатиби

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#ТАФАККУР

ИБРАТ

Оғир касалликдан сўнг эр ёшгина аёли ва эмизикли ўғил фарзандини қолдириб вафот этди. Жанозага келган амаки гўдакни ўз қарамоғига олишини, келинойисини ҳам қаровсиз қолдирмаслигини ваъда қилиб марҳум акасига тегишли барча мол-мулкни ўз номига ўтказишини айтди. Бу ваъдаларга ишонган келинойи эрининг номидаги ҳамма нарсани қайнисининг номига ўтказиб берди.
Амаки акасига тегишли бўлган ҳамма нарсани сотиб, пулни қўлга олгач Америкага жўнаб қолди.

Америкада иш бошлади, яхшигина даромад қила бошлади. Америкалик хонимга уйланиб, тез орада фарзандли ҳам бўлди. Аёли унга даромад топишда ёрдам бериб турди. Хаш-паш дегунча орадан 15 йил ҳам ўтиб кетди.
Бу орада бева аёл ёлғиз ўғли билан оғир қийинчилик шароитда кун кўришар эди. Ўғлини ақлли, одобли қилиб тарбиялади, яхши кишиларнинг кўмаги билан таълим-тарбиясига хам имкон топди.

Орадан 15 йил ўтиб амаки жуда катта сармояга эга бўлди ва ўз юртига қайтишга қарор қилди. Аввал, ўзи юртига келиб каттагина ер сотиб олди. Унга жуда ҳашаматли қилиб вилла қурдирди. Мол-мулкини автомобил савдосига тикди ва тез орада ширкати шаҳардаги номдор ширкатлардан бирига айланди.
Амакисининг довруғини эшитган бола унинг ёнига ёрдам сўраб борди. Тўғрироғи, отасидан қолган мол-мулкни талаб қилгани борди. Аммо, амаки эса, болани қувиб солди, қайтиб қорасини кўрсатмаслигини талаб қилди.
Бола онасининг олдига кўнгли чўкиб, умидсиз ҳолда қайтди.

Амаки, қурган вилласини энг замонавий жиҳозлар билан жиҳозлади ва Америкадан қайтаётган оиласини шахсан кутиб олиш учун аэропортга янги хашаматли машинасида борди.
Аёли ва фарзандларини машинасига ўтказиб, жуда катта орзу ҳаваслар билан вилласига қайтиб келаётганда кутилмаганда йўлда бахтсиз ходиса рўй берди. Катта тезликда келаётган машинанинг ағдарилиб кетиши оқибатида амакининг ўзи, аёли ва фарзанди воқеа жойида вафот этишди.
Амакининг етим жиянидан бошқа яқин қариндоши йўқлиги учун қолган молу-давлатга бола меросхўр бўлди.
Аллоҳ таоло марҳумнинг молини унинг инисининг қўлига 15 йилга бериб қўйиб, шу вақт давомида уни кўпайтириб боланинг қўлига топшириши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган эди.

Мазлумнинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, дегани шу бўлса ажаб эмас.
وما كان ربك نسيا
"Раббинг асло унутувчи эмас".

Ҳар қанча кучли бўлсангда, зулм қилма, зулмнинг охири надоматдир.
Сенку, ухларсан аммо, мазлум дуобадла бедор, Аллоҳни на мудроқ ва на уйқу олур.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
РИЁ

Бишри Ҳофий роҳимаҳуллоҳ айтар эди:
"Бизга ўхшаганлар солиҳ амалидан бир заррасини ҳам кўрсатиши лозим эмас. Энди риё аралашганига йўл бўлсин! Бизга ўхшаганлар амалини яширгани яхшироқдир!".

Исо алайҳис салом ҳаворийларга айтар эдилар:
"Бирортангиз рўза тутса сочини, соқолини мойлаб юрсин. Одамлар рўзадор демаслиги учун лабига ҳам мой суртиб қўйсин!".

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтар эди:
"Илм ва амалнинг яхшиси одамлардан махфий бўлганидир!".

Икрима роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Энг аҳмоқ инсон ўзининг ёмонлигини била туриб одамлар уни илм ва солиҳлик ила гапиришларини хоҳлаган инсондир!".

Қатода роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар олим илми ва амали билан риё қилса Аллоҳ таоло фаришталарига айтади:
"Унга қаранглар, Мени масхара қилаяпти. Мен Азим ва Жаббор бўлсамда Мендан қўрқмаяпти!".
Имом Шаъронийнинг "Танбиҳул муғтаррин" китобидан.

Каналга аъзо бўлиш:
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Ins
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

#МАВЗУ: ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИНГ ҚУВНОҚ КУНИ МУБОРАК!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Farzandlarimiz_quvnoq_kuni_muborak

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

#МАВЗУ: БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БУРЧИМИЗ!
⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰
Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме
масжиди имом хатиби.
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Bolalar_Huquqlarini_taminlash_burchimiz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шукр қилиб, янги режалар тузамиз.
Яхши ниятлар билан иш бошлаймиз.
Аллоҳим, бугунги кунни барчамиз учун муборак қилсин.
Бизларни паноҳида асрасин
.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
​​Ҳарами шарифга кириш

Эҳромдaги киши Maккaгa киpишдaн олдин мийқoтдa имкoн тoпиб, ғycл қилиб олca, яхши бўлади. Шaҳapгa киpиб, жoйлaшиб бўлгач ўшa зaҳoти Macжидyл-Ҳapомгa oшиқaди. Унгa «Бoбyc-caлoм» эшигидaн тaвoзe билан, ўзини хoкcop тyтган ҳoлдa, тaлбия aйтиб, xyшyъ билaн киpaди. Бошқа эшиклардан кириш ҳам жоиз.

Ҳарамга киришда қуйидаги дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ إِنَّ هَذَا حَرَمُكَ وَحَرَمُ رَسُولِكَ، فَحَرِّمْ لَحْمِي وَدَمِي وَعَظْمِي عَلَى النَّارِ، اللَّهُمَّ آمِنِّي مِنْ عَذَابِكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

«Аллоҳумма инна ҳааза ҳарамука ва ҳараму Расулика. Фаҳаррим лаҳмий ва дамий ва аъзмий аълан наари. Аллоҳумма ааминний мин аъзабика явма табъасу иъбадака».

Маъноси: Эй Аллоҳим, бу Сенинг ва Расулингнинг ҳарами. Гўштимни, қонимни ва суягимни дўзахга ҳаром қилгин. Эй Аллоҳим, бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингдаги азобингдан мени омонда қилгин.

«Тавофи қудум» – янги келиш тавофи дейилади. Бу тавоф суннатдир.

Ҳаж ёки умра қилувчи Kаъбaтyллoҳгa нигoҳи тyшиши билaн «Aллoҳy aкбap!» дeб тaкбиp вa «Лa илaҳa иллаллoҳ» дeб тaҳлил aйтиб, қyйидaги дyoни ўқийди:

اللَّهُمَّ زِدْ هَذَا الْبَيْتَ تَشْرِيفًا وَتَعْظِيمًا وَتَكْرِيمًا وَمَهَابَةً وَبِرًّا، وَزِدْ مَنْ شَرَّفَهُ وَعَظَّمَهُ مِمَّنْ حَجَّهُ أَوِ اعْتَمَرَهُ تَشْرِيفًا وَتَعْظِيمًا وَتَكْرِيمًا وَمَهَابَةً وَبِرًّا

«Aллoҳyммa зид ҳaзал Бaйтa тaшpифaн вa тaъзимaн вa тaкpимaн вa мaҳаабaтан вa биppон вa зид мaн шappофаҳy вa aззомaҳy миммaн ҳажжaҳy aви ъитaмapоҳy ташpифaн вa тaъзимaн вa тaкpимaн вa мaҳаабaтaн вa биppон».

Яъни:
«Эй Аллоҳ, yшбy Бaйтнинг шapaфини, yлyғлигини, ҳypмaтини ва яxшилигини зиёда қил. Ҳaж ва yмpa қилyвчилapдaн ким yни шарафласа ва yлyғлaca, ўшaнинг ҳaм шapaфини, улуғлaнишини вa ҳypмaтини, ҳайбатини ва яxшилигини зиёдa қил».

Cўнгpa:
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ، وَمِنْكَ السَّلَامُ، فَحَيِّنَا رَبَّنَا بِالسَّلَامِ

«Aллoҳyммa aнтac-caлaму вa минкaccaлaму фaҳай­йинa Роббaнa биc-caлaм»,
дeгaн дyoни ўқийди.

Maънocи: «Эй Аллоҳим, Сeн Сaлoмсан вa caлoм Сeндaндиp. Эй Роббимиз, caлoм билaн ҳаёт кeчиpишимизни нacиб эт».

Янa ҳap ким ўзи нимaни xoҳлaca, шyни cўpaб, дyo қилaди. Шy билaн биpгa, Бaйтyллoҳни кўpгaнидa қaлбидa yнинг yлyғлигини ҳис қилaди. Шyндaй yлyғ жoй зиёpaтигa эpиштиpгaн Аллоҳ тaoлoгa ҳaмдy caнoлap aйтaди ҳамда уни тaвoф қилишдeк yлyғ бaxтгa caзoвop этгaни учун шyкp қилaди.
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ КАНАЛ ВА САҲИФАЛАРИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал-саҳифаларида
руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ, илм-маърифат ва инсон маънавий юксалишига оид гўзал суҳбатларни мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ижтимоий тармоқлар:

✔️ Telegram:
https://t.me/Muftiy_Nuriddin_domla

🫡 Facebook: https://www.facebook.com/muftiynuriddindomla

🌐 YouTube: https://www.youtube.com/@muftiynuriddindomla

🌐 YouTube: https://www.youtube.com/@ILMXAZINASIRASMIY

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muftiynuriddindomla

Twitter: https://twitter.com/MuftiyNuriddin

Муфтий ҳазратга диний савол йўллаш учун Телеграм мессенжерида https://t.me/muftiy_savol_javob_bot боти ишламоқда.

🕌 Агар масжид-мадрасалар, ҳаж-умра каби иш фаолиятга оид мурожаатлар бўлса, идорамизнинг "https://t.me/MuslimUzAdmin2Bot" ботига йўллашни тавсия этамиз.

Расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
➡️https://taplink.cc/kanallar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar
​​​БИЛАСИЗМИ

Таҳоратда мисвок ишлатиш суннати муаккада бўлиб, тиббий нуқтаи назардан қараганда ҳам у ниҳоятда фойдалидир. Замонавий илмий кашфиётлар мисвок ҳақида қуйидаги хулосаларга келди:

🔬 -Арок дарахтидан тайёрланган мисвок таркибида кўп миқдорда фторид бўлиб, бу модда тиш чиришининг ол­дини олишда катта аҳамиятга эга;

🔬 -Мисвок эмал ва милкларга зарар етказмаган ҳолда тишларни керакли миқдорда тозалайди ва оқартиради;

🔬 -Мисвок таркибидаги табиий антисептиклар оғиздаги зарарли микроорганизмларни йўқотади;

🔬 -Мисвок таркибидаги фтор моддаси тишларни кариесдан сақлайди;

🔬 -Хлор моддаси мавжуд бўлгани сабабли тишлардан турли ранг ва доғларни кеткизади;

🔬 -Ошловчи кислота (дубильная кислота) милкни касалликлардан асрайди;

🔬 -Хлорид моддаси ҳар хил тошма ва доғларни кетказишга ёрдам беради;

🔬 -Мисвок таркибидаги силикат моддаси тишларни оқартиради;

🔬 -Мисвокдаги баъзи моддалар оғиз саратони ва чиришнинг олдини олади;

🔬 -Фарфор моддаси тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоя қилади;

🔬 -Мисвокдаги хушбўй ёғ сўлак ажралиб чиқишини (саливация) кўпайтиради ва натижада ксеростомия касаллигига чалинишга йўл қўймайди;

🔬 -Мисвок умумий шамоллашнинг оддий давосидир, гингивит касаллигини камайтиради;

🔬 -Арок дарахти экстрактида оғиз чайилса, оғиздаги бактериялар етмиш беш фоизгача камайиши ўз тасдиғини топди. Мисвок билан тозалаганда ҳам шу натижага эришилади;

🔬 -Милк қонашига йўл қўймайди;

🔬 -Мисрда олиб борилган тадқиқотларда маълум бўлишича, мисвок билан оғиз тозалангач, унинг қолдиқлари икки кунгача бактерияларни ўлдириш хусусиятини сақ­лаб қолиши аниқланди;
🔬🔬🔬🔬🔬
Саливация – тил, жағ ости ва қулоқ олди сўлак безлари ҳамда оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасида жойлашган кўпгина майда безлар фаолияти натижасида сўлак ажралиши.

Ксеростомия – сўлак безлари секрециясининг камайиши боис оғизнинг қуриб туриши.

Гингивит – милк шиллиқ пардасининг яллиғланиши

«Таҳорат китоби» дан 📚

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ КАНАЛ ВА САҲИФАЛАРИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал-саҳифаларида
руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ, илм-маърифат ва инсон маънавий юксалишига оид гўзал суҳбатларни мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ижтимоий тармоқлар:

✔️ Telegram:
https://t.me/Muftiy_Nuriddin_domla

🫡 Facebook: https://www.facebook.com/muftiynuriddindomla

🌐 YouTube: https://www.youtube.com/@muftiynuriddindomla

🌐 YouTube: https://www.youtube.com/@ILMXAZINASIRASMIY

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muftiynuriddindomla

Twitter: https://twitter.com/MuftiyNuriddin

Муфтий ҳазратга диний савол йўллаш учун Телеграм мессенжерида https://t.me/muftiy_savol_javob_bot боти ишламоқда.

🕌 Агар масжид-мадрасалар, ҳаж-умра каби иш фаолиятга оид мурожаатлар бўлса, идорамизнинг "https://t.me/MuslimUzAdmin2Bot" ботига йўллашни тавсия этамиз.

Расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
➡️https://taplink.cc/kanallar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar
МАСЖИДГА БОРИШ ФАЗЛИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эртами-кечми масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди», дедилар».

Икки шайх ривоят қилишган.

Шарҳ: Демак, инсоннинг жаннатдаги манзили, мартабаси масжидга боришига қараб бўлади. Инсон масжидга ҳар боргани сабабидан, Аллоҳ таоло унга жаннатда манзил тайёрлайди. Қанча кўп борса, жаннатдаги мартабаси шунча ортиб бораверади. Шундан билингки, масжидга оз борган одамнинг жаннатдаги мартабаси ҳам оз бўлади. Масжидга бормаганники эса қанча бўлиши мумкин?

Шунинг учун эртаю кеч масжидга қатнаб, унда жамоат билан намоз ўқишга ҳаракат қилаверишимиз керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺