EskiObod_Uz
140 subscribers
4.65K photos
3.06K videos
115 files
10.3K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
#Ибратли_ҳикоя

Ҳамма гап қандай қарашда!

​​Бир замонлар бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳ бўлган экан. Кунларнинг бирида у барча рассомларни чақиртириб ўз суратини жисмоний нуқсонларини яширган ҳолда чизишни буюрибди. Лекин рассомларнинг бирортаси бунга рози бўлмабди. Улар ўзаро “Бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳни соғлом кўз ва оёқли қилиб тасвирлаш ёлғон манзара бўлади, биз бундай ишга қўл урмаймиз”, дейишибди ва ҳар хил баҳоналар билан шоҳга ўз узрларини изҳор қилибди. Аммо бир рассом бунга рози бўлиб, барча мусаввирларни ҳайратга солибди.

Ҳақиқатан, у подшоҳнинг нуқсонсиз расмини жуда ҳам чиройли тасвирлабди.

Суратда подшоҳ ов милтиғини ушлаб кийикни нишонга олаётган ҳолатда эди. Бундай чоқда табийки, овчи бир кўзини юмиб олган ҳамда бир оёғини букиб ерга таяниб турган бўлади. Маҳоратли рассом суратда подшоҳнинг ғилай кўзи ва чўлоқ оёғини шу ҳолатда яшира олди. Бошқа ҳамкасблари унинг маҳорати ва зийраклиги олдида бош эгди ва тасаннолар айтди. Чунки у одамларга айблов кўзи билан эмас, балки ижобий кўз билан қараб, уни бенуқсон суратда тасвирлай олган эди.


Бизнинг ҳам атрофимиздаги одамларнинг баъзи камчиликлари кўзга ташланиши мумкин. Лекин биз улар ҳақида гапирганимизда бу камчиликларни яширишимиз ва яхши тарафга йўйишимиз даркор. Чунки инсон хатодан холи эмас. Ундан ташқари, одамларнинг баъзи қилаётган ишларига унинг ҳақиқатини билмасдан, зоҳирига қараб баҳо бериш билан ноўрин айблаб қўйиб, сўнг пушаймон бўлишимиз мумкин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар. Чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», деганлар.
Ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин», деган (Ҳужурот, 12).

Демак, ўзгалардаги аниқ кўриниб турган айбларни гапиришимиз ғийбат, аниқ бўлмаган камчилик ёки айбларни айтишимиз бадгумонлик, асли бўлмаган айбни айтиш эса бўҳтон ва туҳмат бўлар экан. Шундай экан, бошқалар ҳақида гапирганимизда тилимизга эҳтиёт бўлайлик ва фақат уларнинг яхши тарафини тилга олайлик.
Ҳамма гап қандай қарашда.

•••┈┈••✾---------✾••┈┈•••
Дўстларингизга улашинг!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#РАМАЗОН2023й

РАМАЗОНИ КАРИМ – ОЙЛАРНИНГ САРВАРИ

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Анвархон Акрамов,
Наманган шаҳридаги “Мулла Бозор Охунд” жоме масжиди имом-ноиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ramazoni_karim_oylarning_sarbari

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ИЛЛАТ!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме
масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Halokatga_olib_Boruvchi_illat

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икром ва эҳтиромга сазовор зотлар

Абдулҳай домла Турсунов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
​​ ЭНГ ЗЎР БРОНЖИЛЕТ ЎРГИМЧАК ТЎРИДАН ЯСАЛАДИ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Аллоҳни қўйиб, ўзга валийлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайдир. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки, билсалар эди» (Анкабут сураси, 41-оят)

Ўргимчак танасида ип ишлаб чиқарадиган аъзоси бор. Мазкур ип ўргимчак танасидаги махсус оқсиллар орқали ишлаб чиқарилади. Ип ташқарига чиқаётган пайтда суюқ бўлади, ҳаво билан тўқнашгач, қаттиқлашади. Уясини тўқишдан олдин худди архитекторларга ўхшаб, аввал унинг чизмасини чизиб чиқади, аниқроғи, олдин тўрнинг четларини тўқийди.

Ўргимчак ипининг қалинлиги 0.004-0.001 мм (яъни миллиметрнинг мингдан бир ва мингдан тўрт улушича) бўлиб, инсон соч толасидан 10-30 мартагача ингичка экан. Буни тасаввур қилиш учун тикувчиликда ишлатиладиган оддий ип билан йўғон арқонни солиштириб кўринг. Шунингдек, ўргимчак ипи пахтадан анча енгилдир.

Тайёр бўлган ўргимчак тўри ўргимчакнинг ўзига нисбатан жуда узун бўлади. Унинг бўйига нисбатан тўқиган уясининг узунлигини солиштирадиган бўлсак, ўртача 1.70 см бўлган одам 150 метр баландликдаги уйни қуриши билан тенгдир. Агар инсон 150 метрли уй қурмоқчи бўлса, унга бир неча йиллаб вақт сарфлайди. Ўргимчак эса ўз инини бир соатдан кўпроқ вақтда тўқийди.
 
Соҳа мутахассисларининг айтишича, ўргимчак ипи дунёдаги энг пишиқ ва мустаҳкам ип бўлиб, агар ушбу ипни диаметри 60 миллиметрли қилиб ишлаб чиқарилса, у устма-уст тахланган 150 та машинани кўтара олади.

Ҳарбий соҳада ишлатиладиган зирҳли ҳимоя нимчалари (бронежилетлар) ўта пишиқ модда бўлган кевлардан олинади. Бу модда −196°C паст ҳароратга қадар ўзининг куч ва эластиклигини сақлаб туради. Шунингдек, бу модда 150°C иссиқ ҳароратда қуввати пасайишни бошлайди. 160°C даражада 500 соат ичида унинг кучи 10-20 фоизга камаяди. 250°C даражада кевлар 70 соат мобайнида кучининг 50 фоизини йўқотади. Ҳарорат 430—480 °C бўлганда эса, парчаланади.  

Аммо ўргимчак ипи пўлатдан беш марта, ушбу кевлардан ўн марта пишиқроқ ва чидамлироқдир. Ундан тайёрланган зирҳли ҳимоя нимачаси – бронежилет анча енгил ва ўта чидамли бўлади.

Ҳозирги пайтда катта-катта майдонларда ўргимчак боқилиб, уларнинг ипини олиш йўлга қўйилган.

Шунингдек, ўргимчак ипи авиасозликда ҳам кенг қўлланилади.

Шунга қарамай у мана шу пишиқ ипдан ўта заиф уй қуради. Юқоридаги оятда энг заиф уй ўргимчакнинг уяси экани баён қилинган. Ҳа, уйнинг ўзи кичик бир таъсирга ҳам дош беролмайдиган даражада заиф, аммо унга ишлатилган ип ўта пишиқ ва мустаҳкамдир.

Олимлар ҳалигача уларнинг ипига ўхшаш ип ишлаб чиқара олмаяптилар.

Бу маълумотларни ўқиганимиздан сўнг Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ўргимчак ва унинг уяси ҳақида оят нозил қилганининг баъзи ҳикматларини англаймиз.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!


•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2023

📖 ЎН ТЎРТИНЧИ КУН РАМАЗОН ФАЗИЛАТЛАРИ ТАРҒИБИ

🎙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ВАКИЛИ УСТОЗ АБДУЛҲАЙ ДОМЛА ТУРСУНОВ


•••••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_муборак!

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ ЎН ТЎРТИНЧИ КУН ИФТОРИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
💾┠ 12.7 МB
┠ 03 : 50
🎙┠ Абдулҳай Турсунов, Наманган вилояти бош имом-хатиби
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Муродбаҳш   Пайшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Аллоҳ  ибодатлармизни   қабул  этсин!

Кунингиз мазмунли, бекаму кўст ўтсин!

••┄┄┄❅┄┄┄••                             Яқинларингизга ҳам улашинг!                                          
👇👇👇👇👇👇👇👇
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
#Бисмиллаҳ

Орзу умид қилиб яшайман шодон,
Аллоҳим Жаннатга етай бер имкон.
Биламан бу дунё ўткинчи, ёлғон,
Хамиша ёр этгин инсофу иймон.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳи!

Хайрли кун яқин ва узоқдаги Олисдаги  яқинларим!

Умидимиз Аллоҳдан бизни ҳам азизу  мўтабар  қилсин! 
ИншаАллоҳ!

Аллохим!
Бизларни зикрингга, шукрингга ва гўзал ибодатингга муваффақ айла.

Қалбимиз хамиша иймон ва хидоят нурлари ила хотиржамлик топсин!

Узоқ ва сермазмун умримиз давомида хайрли амаллар қилишдан, Ӯзинга зикр қилиб ӯзингни севишликни насиб  этгин.

Қалбларимиз мехр  мухаббатга, хонадонларимиз файзу  баракотга, амал дафтаримиз
эзгу савобли ишларга тўлсин.

👇👇👇👇👇👇👇👇
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#РАМАЗОН_2023й

РАМАЗОН МУБОРАК ОЙДИР!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Қодирхон Азизов,
Косонсой туман бош имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ramazon_muborak_oydir


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Таълим_тарбия

ОТА-ОНАНИ ЭЪЗОЗЛАШ БУЮК ИТОАТДИР!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Аъзамхон Исақов,
Наманган шахар "Уста Исматуллох хожи" жоме масжиди имом ноиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ota_onani_ezozlash_buyuk_itoatdir

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2023

📖 ЎН БЕШИНЧИ КУН РАМАЗОН ФАЗИЛАТЛАРИ ТАРҒИБИ

🎙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ВАКИЛИ УСТОЗ АБДУЛҲАЙ ДОМЛА ТУРСУНОВ


•••••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_муборак!

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

🎙 Муаллиф: Абдулҳай Турсунов
📝 Мавзу: Ўн бешинчи кун ифторингиз муборак бўлсин!
💾 Ҳажми: 9,9 Мб.
🔊 Файл: Mp3.
Ⓜ️анба:
@Ravza_uz
🕰 Давомийлиги: 03:45 дақиқа.
Аъзо бўлиш
📲 t.me/ravza_uz
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
КАМБАҒАЛЛИК ЭШИГИ

  Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Садақадан мол камаймайди. Қай бир киши ўзи учун тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унинг тепасидан фақирлик эшигини очиб қўяди», дедилар».


Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда зикр қилинган маъно улкан ҳикматдир. Зоҳирда, одамларнинг кўзида садақа берган одамнинг моли шу садақа миқдорича камайгандек бўлади. Бироқ аслида унинг моли камаймайди. Чунки Аллоҳ таоло бирнинг ўрнига етти, ўн, етмиш, етти юз ҳисса беришни ваъда қилиб қўйган.
  Зоҳирий, моддий кўриниш ҳисоб эмас, асосий ҳисоб Аллоҳ таолонинг ҳисобидир.
  Банданинг садақаси қабул бўлса, Иншааллоҳ, бу нарса унга жуда катта миқдорда қайтади. Садақа қилаётган киши шу ниятда қилса, садақасининг фойдасини албатта кўради, мол-мулк ҳеч қачон садақа туфайли камаймайди.
  Худди шунингдек, ким ўзига тиланчиликни раво кўрса, умр бўйи тиланчи бўлиб ўтиб кетади, чунки Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очиб қўяди. Ўзига тиланчиликни эп кўрган одам бир умр бой бўлмайди, ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймай, хорликда ўтиб кетади.
  Шунинг учун мўмин-мусулмонлар бу нарсани ўзларига эп кўрмасликлари керак, касб қилиб олмасликлари, бу нарсалардан ўзларини устин қўйишлари лозим.
  Мўмин-мусулмон киши Аллоҳдан сўраб, тинмай ҳаракат қилиши, садақа сўраш эмас, балки садақа қилиш пайидан бўлиши керак.

"Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
AЛЛОҲ ХОҲЛAГAН ЖОЙДA

  Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
“Бир яҳудий Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан, сўради:
— Қуръонда: “Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...” (Оли Имрон, 133, мазмуни) дейилган. Хўш, айтинг-чи, унда дўзах қаерда бўлади?
Умар розияллоҳу анҳу, саҳобаларга:
— Бу одамнинг саволига жавоб беринг, — дедилар. Бироқ ҳеч кимдан жавоб чиқмади. Шунда
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу, яҳудийдан:
— Ҳар куни кўриб турганингдек, кечқурун ҳамма ер зимистонга бурканади. Aйт-чи, тун чўкканида кундуз қаерда бўлади? — деб сўрадилар.
— Aллоҳ хоҳлаган жойда.
— Ундай бўлса, дўзах ҳам Aллоҳ таоло хоҳлаган жойдадир.
Иттифоқо, яҳудий ҳаяжонини яширолмай:
— Эй мўминларнинг амири! Aллоҳ таолога қасамки, Aллоҳ таоло нозил қилган китобда (Тавротда) ҳам худди сен айтганингдай ёзилган, — деди.


"Қалбимизнинг нури" китобидан.
👇👇👇👇👇👇👇👇
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
КАМБАҒАЛЛИК ЭШИГИ

  Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Садақадан мол камаймайди. Қай бир киши ўзи учун тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унинг тепасидан фақирлик эшигини очиб қўяди», дедилар».


Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда зикр қилинган маъно улкан ҳикматдир. Зоҳирда, одамларнинг кўзида садақа берган одамнинг моли шу садақа миқдорича камайгандек бўлади. Бироқ аслида унинг моли камаймайди. Чунки Аллоҳ таоло бирнинг ўрнига етти, ўн, етмиш, етти юз ҳисса беришни ваъда қилиб қўйган.
  Зоҳирий, моддий кўриниш ҳисоб эмас, асосий ҳисоб Аллоҳ таолонинг ҳисобидир.
  Банданинг садақаси қабул бўлса, Иншааллоҳ, бу нарса унга жуда катта миқдорда қайтади. Садақа қилаётган киши шу ниятда қилса, садақасининг фойдасини албатта кўради, мол-мулк ҳеч қачон садақа туфайли камаймайди.
  Худди шунингдек, ким ўзига тиланчиликни раво кўрса, умр бўйи тиланчи бўлиб ўтиб кетади, чунки Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очиб қўяди. Ўзига тиланчиликни эп кўрган одам бир умр бой бўлмайди, ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймай, хорликда ўтиб кетади.
  Шунинг учун мўмин-мусулмонлар бу нарсани ўзларига эп кўрмасликлари керак, касб қилиб олмасликлари, бу нарсалардан ўзларини устин қўйишлари лозим.
  Мўмин-мусулмон киши Аллоҳдан сўраб, тинмай ҳаракат қилиши, садақа сўраш эмас, балки садақа қилиш пайидан бўлиши керак.

"Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 3 - ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК!🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати
Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон - хайру-саховат ва мурувват ойи!

Айни кунларда Сурхондарёнинг ўзига хос тажрибасига айланган маънавий-маърифий тадбирлар, ифторлик дастурхонлари ёзиш ишлари давом этмоқда. Воҳада бўлиб турган муфтий ҳазратлари ҳам ушбу тадбирларда иштирок этмоқда.

Вақф фонди томонидан яна бир хайрли иш амалга оширилиб, Термиз туманидаги эҳтиёжманд оилаларнинг бирига уй қуриб берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Эскиобод жомье масжиди Матбуот хизмати.
l🍃
l🌺🍃🌸
l🍃🌸🍃🌺🍃🌸
l🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸
•••┈┈••✾EskiObod_Uz✾••┈┈•••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
#БИЛАСИЗМИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом қандай бўлганлар?!.

1. Пайғамбаримиз алайҳис салом ҳожатсиз нарсалар ҳақида гапирмасдилар.

2. Доим фикрда юрардилар.

3. Аллоҳни неъматларини майда- увоқ бўлсада буйук санардилар.

4. Нафсига ғазаб қилмасдилар, ёрдам хам бермасдилар.

5. Бемани гапирган кимсадан юз ўгирардилар.

6. Бирор кимсадан сўйинч хабарини беркитмасдилар.

7. Сўзларини лафзи оз, маноси чуқур эди.

8. Ройиш эдилар.

9. Ҳаммани бир ҳил кўриб, уларни ажратмасдилар.

10. Инсон хурматини жойига қўярдилар.

11. Хиссиётини кўрган кимса, қўрқарди, маърифатига аралашган кимса, севиб қоларди.

12. Ўтирганда, турганда зикр қилардилар.

13. Бирор кимсани гапини бўлмасдилар.

14. Яхшилик қилишда, майин шабададан хам саҳийроқ эдилар.

15. Фақирликдан қўрқмайдиган инсонга ҳадия берардилар.

16. Ёмонлик қилганга, ёмонлик жавоб қилмай, кечириб юборардилар.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
РЎЗА ЖАННAТГА ОЛИБ КИРАДИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Мени жаннатга олиб кирадиган амални менга буюринг”, дедим. У зот: “Сен рўзани лозим тут, чунки унинг тенги (ўхшаши) йўқдир, дедилар. Кейин мен иккинчи бор яна келган эдим, у зот яна: “Сен рўзани лозим тутгин”, дедилар”. Имом Аҳмад ривоят қилган.

Чунки рўза қалбни бақувват, зеҳнни ўткир ҳамда гўзал ахлоқларни зиёда қилади. Банда рўзада кам еб-ичишга одатлангани сабабли, унинг турли истак-хоҳишлари босилиб, гуноҳ-маъсиятларга ундовчи воситалар таг-туби билан суғириб ташланади. Натижада у ҳар томонлама яхшиликка кириб боради ва унинг атрофини ҳам хайрли амаллар қуршаб олади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

♻️Дўстларга улашинг♻️

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
@eskiobodmasjidi