Аёл ва истиғфор
Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим.
Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим.
Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам, қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”.
Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир.
“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан Нозимжон Иминжонов таржимаси
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi

МУСИБАТЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИНГ, АТОГА АЙЛАНАДИ
Иорданияда даволанаётган бир дўстимнинг (Аллоҳ шифо берсин) айтишича, ўша eрлик бир камбағал аёл касалхонада бешта боласига қарарди. Уларнинг ҳаммаси юролмайдиган аравачада ўтирадиган бемор. У аёл кирганда ҳам, чиққанда ҳам нукул Аллоҳга ҳамд айтарди. Доим айтадиган каломи шу эди. Ўзи фақир бечора, беш боласининг ҳеч бири ҳаракатлана олмайди. Ҳаммасига ўзи қарайди, харажатларини қилади, даволатади. Хуллас, ўз роҳатидан кечган. Шунга қарамасдан кўнгли шод. Аллоҳ ёзган тақдирга рози бўлиб, Унга ҳамд ва шукрлар айтади.
Айтингчи, қайси мусибат шу аёлнинг бошига тушганидан катта?! Эри, ака-укаси, отаси йўқ. Бешта бола билан қолган. Ҳаммаси ҳаракатлана олмайди, аравачада ўтиради. Айни дамда пули йўқ. Лекин хурсанд ҳолда болаларига чин кўнгилдан ғамхўрлик қиляпти, каратяпти. Бу қандай иймон экан а? Уни кирганда ҳам, чиққандан ҳамд айтишга ундаяпти. Дўстим менга қўнғироқ қилиб, бу хабарни айтганда бундан даҳшатга тушдим. Аллоҳ ўша сабрли, савобталаб аёлни яхшилик ила мукофатласин. Унга сакинат ва яхши мукофотлар берсин. Фарзандларига офият ва шифо ато этсин.
Бу аёлнинг мусибати катта, фарзандларидаги ҳолат эса фожеа. Лекин унга қаранг. Тақдирга рози бўлиб, Роббига ҳамд ва шукрлар айтмоқда. Эшитганмиз, роҳат фароғат ва бойлик ичида ҳаётгузаронлик қилаётган аёллар бор. Бироқ, ҳаётлари ҳасрат ва изтиробга тўла. Чунки улар бекорчи, тоатсиз, Аллоҳнинг зикридан узоқдирлар. Уларга Аллоҳнинг Ўзи мадад берсин.
«Ниҳоят саодатни топдим» китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг!

ДОНОЛАРДАН ЎНТА ЎГИТ.
1) Вақтинг қадрини бил, «Вақт қилич, сен уни кесмасанг у сени кесади» сўзи доим ёдингда бўлсин;
2) Дўст танлашда ўта фаросатли бўл, дўст топиш осон, бу дўстликни сақлаш қийин;
3) Дарс, таълимга эрталаб вақт ажрат, тонгда баракот бор;
4) Севги кўнгилда тўғилади, ақл билан озиқланиб улғаяди.
5) Дангасалик энг ёмон маънавий касаллик эканини унутма;
6) Ҳаёт йўлинг нурафшон бўлишини истасанг, инсонлар қалбига зиё улашишга ҳаракат қил;
7) Чарчаган ақлга уйқу, ҳасрат чеккан қалбга севги ором беради;
8) Нафсни енгишда вужуд жафо чекса-да, кўнгил сафоси бордир;
9) Дўстига Аллоҳ йўлида ёрдам берганга Аллоҳ ҳам ёрдам беради;
10) Бировга холис яхшилик қилгин-да, ундан ҳатто миннатдорлик ҳам кутма.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇

Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Мавзу: ЁШЛАРНИ ИЛМ ФАНГА ЧОРЛАЙЛИК
Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш
Илёсхон Собитов,
Уйчи тумани "Обидқори" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube

#Мақола
ИСЛОМДА ТАКФИР МАСАЛАСИ
Бугунги кунда аксарият мусулмон мамлакатларида жамиятни ичидан тафриқа ва фитналар келиб чиқишига сабаб бўлаётган маънавий таҳдидлардан бири бу такфир ҳисобланади.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Islomda__takfir__masalasi

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонгингиз хайрли ва барокатли бўлсин
Тонг вақти баракали вақтдир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
اللَّهُمَّ بَارِكْ لأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا
“Эй, Аллoҳим! Умматимга тонг вақтида барака ато қил” деб дуо қилганлар (Ибн Можа ривояти).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇

ЎЛГАНЛАРГА ДУО ҚИЛИШ ВА УЛАРГА САВОБ АТАШ
“Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”.
Шарҳ: Аҳли сунна ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилган амалидан манфаат олишларига иттифоқ қилишган.
Мусулмонларнинг унинг ҳаққига қилган дуолари, айтган истиғфорлари ва унинг номидан қилган садақалари ва ҳажлари бунга мисолдир.
Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми, деган масалада ихтилоф бўлган.
Баданий ибодат рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат.
1. Абу Ҳанифа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) “Баданий ибодат савоби ўлганга етади”, деганлар.
2. Шофеъий ва Молик “Етмайди”, дейдилар.
Ўлганга ўзидан бошқанинг савоби етишига далил Қуръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Қиёсда бордир:
ҚУРЪОНДАН ДАЛИЛ:
وَٱلَّذِينَ جَآءُو مِنۢ بَعۡدِهِمۡ يَقُولُونَ رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا وَلِإِخۡوَٰنِنَا ٱلَّذِينَ سَبَقُونَا بِٱلۡإِيمَٰنِ
“Улардан кейин келганлар: “Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин”, дерлар”.
(Ҳашр сураси, 10-оят).
Аллоҳ тало ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга мағфират сўраганларни мадҳ этмоқда. Бу эса ўлганлар тирикларнинг истиғфоридан манфаат олишига далолат қилади.
СУННАТДАН ДАЛИЛ:
Имом Абу Довуднинг “Сунан” китобида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлик дафн қилиб бўлингандан кейин устида туриб“ Биродарингизга истиғфор айтинглар. Унга собитлик сўранглар. Чунки у ҳозир сўроқ қилинади”, дер эдилар”.
Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабрларни зиёрат қилган вақтда ўлганларга дуо қилиш ҳақида ҳадислар келган.
Имом Муслимнинг “Саҳиҳ” китобларида келган ҳадис бунга мисол:
“Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?” деб сўрадилар.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ассалому алайкум, эй, мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларни-ю, кейин қолганларни раҳим қилсин. Ва албатта, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз”. жавоб берганлар.
ИЖМОЪДАН ДАЛИЛ:
Ислом умматининг эътиборли асосий қисми жам бўлиб, ўлганга жаноза намозидаги дуони далил қилиб, ўлган тирикларнинг дуосидан манфаат олади, деганлар. Жаноза намозидаги дуолар маълум ва машҳурдир. Улар ўз аҳли биландир. Ўлган эркак, аёл ва гўдаклар учун алоҳида дуолар мавжудлигининг ўзи бу дуолардан ўзи бу дуолардан вафот этганларга манфаат борлигини кўрсатади.
ҚИЁСДАН ДАЛИЛ:
Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат берганидан кейин рўза, намоз каби бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки орада фарқ йўқ. Бунинг устига, бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши ҳақида ҳужжат ва далиллар бор.
САДАҚАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ:
1. Бир киши Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Эй, Аллоҳнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. Ўйлайманки, агар гапирса, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажри-савоб бўладими ?” — деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”—деб жавоб бердилар”.
Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар.
2. Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Эй, Аллоҳнинг Расули, онам, менинг йўқлигимда вафот этди. У кишининг номидан садақа қилсам, у кишига манфаат берадими?” деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”,— деб жавоб бердилар. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: “ Сизни гувоҳ қиламанки, ҳосилдор боғим у кишининг номидан садақа",—деди”.
Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилган.
РЎЗАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким вафот этса-ю, зиммасида рўза тутиш бўлса, унинг номидан валийси рўза тутади”, деганлар.
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
"Сунний Ақидалар" китобидан.
Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби Мусохон Мирзахўжаев.
👉

#Ихтилоф
#Мавзу: Ўтганларга қуръон тиловатини баҳшида қилиш
Ғайратжон Асабоев,
Янгиқўрғон тумани "Эскиобод масжиди" имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
"Ким бир кунда беш амални қилишга эришса, жаннат аҳлидан бўлади. Касални зиёрат қилса, жаноза намозида иштирок этса, рўза тутса, жумага борса, қул озод қилса", - деганларини эшитдим".
Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Қул озод қилишдан мақсад - қулдан қуллик тамғасини олиб ташлаб, уни Аллоҳнинг розилиги учун ҳурга айлантириш. Ким мусулмонни маънавий хорликдан чиқарса, бошига тушган мусибатини аритса, қийинчилигини кетказса, солиҳ амалларни бажаришда унга ёрдам берса, иншааллоҳ, қул озод қилганнинг савобига эришади.
🔗 Улашинг:

НАБАВИЙ МЕРОС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадина бозорининг ёнидан ўтаётиб тўхтаб деди:
– Ҳой бозор аҳли! Нега қараб турибсизлар?
– Нима гап, эй Абу Ҳурайра? – дейишди одамлар.
– Масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мерослари тақсим қилиняпти. Сизлар эса бу ердасизлар! Бориб ўз улушларингизни олмайсизми?
Одамлар шошилиб чиқиб кетишди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу токи улар яна қайтиб келгунларига қадар жойларидан жилмай турдилар.
Сўнг:
– Нима бўлди? – деб сўради.
– Эй Абу Ҳурайра, масжидга бордик. Кириб қарасак, тақсимланадиган ҳеч нарсани кўрмадикку? – дейишди бозорчилар.
– Масжидда ҳеч кимни кўрмадингизми? – сўради Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.
– Кўрдик. Баъзи одамлар намоз ўқимоқда, баъзилари Қурон қироат қиляпти, яна бошқалари ҳалол ва ҳаромни зикр қилишмоқда, – дейишди.
– Ҳолингизга вой бўлсин! Ана шу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мерослари, – деди Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.

МУҲИМ БИР ТАЪЛИМ
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Иш қилиш билан йўл очилади. «Олдин йўл очилсин, кейин олға қадам ташлайман», деб кутиб турманг. Бунинг мисоли икки четига дарахтлар экилган катта йўлга ўхшайди. Йўл бошида туриб қарасангиз, озгина масофадан кейин дарахтлар бир-бирига ёпишиб, йўл беркилиб қолгандек кўринади. Лекин юрган сарингиз сизга йўл очилиб кетаверади. Мавлоно Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ яхши гап айтганлар:
Гарчи рахна нест оламро падид,
Хира Юсуф вор мебояд давид.
Маъноси: Бутун оламда бирор туйнук кўринмаса ҳам, Юсуф алайҳиссаломдек журъат билан югуриш керак. Миср азизининг аёли барча эшикларни маҳкам ёпиб, Юсуф алайҳиссаломни ёмон ишга даъват қилганида у зот: «Бўлар иш бўлди. Эшиклар ҳаммаси берк бўлса, қаерга ҳам қочардим?» деб турмадилар. Балки қўлларидан келганича қочдилар. У зотнинг имконлари борича гуноҳдан сақланишга қилган ҳаракатлари Аллоҳ таолога мақбул бўлди ва У Зот Ўз фазли билан у кишини ёмон ишдан сақлаб қолди».
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

Маҳзунликка тушганда ўқиладиган дуо
Саъд ибн Абу Ваққосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
“Мен бир калимани биламан, уни маҳзунликка тушган киши айтса, нажот топади. Бу калима биродарим Юнус алайҳиссалом (балиқнинг қорнига тушиб қолганларидан кейин) зулматларда туриб:
“Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн” (Анбиё, 87), дея қилган дуоларидир”, дедилар. Яъни: “Сендан бошқа илоҳ йўқ. Ё пок Парвардигор, албатта, мен (ўз жонимга) зулм қилувчилардан бўлдим”.
Имом Ибн Сунний ривояти.
"Ал-Азкор" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР
Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон салбий ўй-хаёллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ётишдан олдин Қуръон ўқилса, мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан саломат бўласан”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар .
Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар , кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар .
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ётишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ётиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ёмон хаёлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади. Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаёллар уни безовта қилмайди, ёмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунёда омонлик беради.
"Қуръон - қалблар шифоси"китобидан.

YouTubeda tomosha qiling: #foydali ISLOMDA POKLIK VA OZODALIK. GʻAYRATJON DOMLADAN YANGI MAʼRUZA.
https://youtu.be/Ha-WoeFVauc
https://youtu.be/Ha-WoeFVauc
YouTube
#foydali ISLOMDA POKLIK VA OZODALIK. GʻAYRATJON DOMLADAN YANGI MAʼRUZA.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
☁️Хайрли Тонг!
🍂🌸Бугунги Чоршанба тонгингиз муборак ва хайрли бўлсин...!!!
🌸🍂Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда
хайру - барака тилайман...!
🍂🌸Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!🤲
🌸🍂 Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб Тонг нурафшон этсин...!🤲
🍂🌸 Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲
ХАЙРЛИ ТОНГ
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
☁️Хайрли Тонг!
🍂🌸Бугунги Чоршанба тонгингиз муборак ва хайрли бўлсин...!!!
🌸🍂Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда
хайру - барака тилайман...!
🍂🌸Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!🤲
🌸🍂 Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб Тонг нурафшон этсин...!🤲
🍂🌸 Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲
ХАЙРЛИ ТОНГ
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Мавзу: Омонатга ҳиёнат қилиш
Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш
Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани Охунбобо жоме масжиди имом-хатиби
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мавзу: Омонатга ҳиёнат қилиш
Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш
Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани Охунбобо жоме масжиди имом-хатиби
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
ТАҚВО ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дедилар Тақво Аллоҳдан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш , озга қаноат қилиш, кетадиган кунга тайёргарлик кўришдир деганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримни ( Оли Имрон сураси 102 - оятида ) мархамат қилади.
"Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз"!
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Taqvo_va_uning_fazilati
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ТАҚВО ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дедилар Тақво Аллоҳдан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш , озга қаноат қилиш, кетадиган кунга тайёргарлик кўришдир деганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримни ( Оли Имрон сураси 102 - оятида ) мархамат қилади.
"Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз"!
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Taqvo_va_uning_fazilati
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Эски кийимларни садақа қилиш
1. Эркагу аёлларнинг ва болаларнинг кийилган, лекин йиртилиб кетмаган, ҳали кийишга яроқли кийимларини садақа қилиш мустаҳаб амалдир. Бу иш ёмон кўрган нарсасини садақа қилиб юборишга кирмайди. Эскирган нарса ўртача мол ҳисобланади, чунки камбағаллар бундан ҳам эскироқ кийимларни сотиб олишади. Қанчадан-қанча бойлар писанд қилмайдиган кийимлар борки, уларга эришиш камбағаллар учун орзудир. Бундай кийим-кечакларни ахлатга ташлаш ёки ёқиб юбориш мумкин эмас.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим олган одамларни эскисини садақа қилиб юборишга тарғиб қилганлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу янги кийим кийиб, «Авратимни беркитадиган, ясанадиган нарсани кийдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деди. Кейин шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким янги кийим кийганда: "Авратимни беркитадиган, ясанадиган нарсани кийдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин" деса, кейин эскирган кийимини садақа қилса, ҳаёту мамотида Аллоҳнинг ҳимоясида, Аллоҳнинг муҳофазасида ва Аллоҳнинг сатрида бўлади», деганларини эшитдим». (Термизий ва бошқалар Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар «Натааижул афкаар» деган китобида ҳасан деган).
2. Ёмон кийимни садақа қилиш макруҳдир. Чунки Аллоҳ таоло: «Нафақа қилганингизда нопокни кўзламанг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам ундан кўз юммай туриб олмайсиз», деган. (Бақара сураси, 267-оят). Макруҳ бўлиши билан бирга бундай кийимни садақа қилган одамга садақасига яраша ажр ёзилади, ваҳоланки унга молнинг яхшисини танлаб садақа қилиш афзалдир.
Хатиб Ширбиний роҳимаҳуллоҳ: «Сифатсиз нарсани садақа қилиш макруҳдир. Лекин шундан бошқа нарса топа олмаса, макруҳ бўлмайди» («Муғнил муҳтааж», 4/197).
3. Афзали ўша кийимларни ювиб, дазмоллаб, сўнг камбағалнинг ўзига ёки бирорта хайрия жамғармасига бериш ёки масжид имомидан муҳтож одамларни сўраб олиб, ўшаларга беришдир.
4. Шунингдек, эски оёқ кийим, идиш-товоқ ва уй жиҳозларини садақа қилиш ҳам мустаҳабдир.
Аллоҳ сизу бизнинг солиҳ амалларимизни қабул айласин.
Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвиш