EskiObod_Uz
125 subscribers
4.84K photos
3.13K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Такфир ҳақида

Ғайратжон Асабоев,
Янгиқўрғон тумани Эскиобод жоме масжиди имом-хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола
#Мотуридия

Нега ҳанафия эмас, мотуридия дейилади?

Имом Мотуридий фиқҳда Имом Абу Ҳанифа мазҳабида бўлганидек, эътиқодий қарашлари ҳам у зотнинг ақидага оид асарлари асосида шаклланган. Шунинг учун ҳам баъзи асарларда мотуридийларни ҳанафийлар деб ҳам аталган. Масалан, Ҳасан ибн Абдул Муҳсин Абу Азба “Равзатул баҳия фийма байнал Ашаироти вал Мотуридия” (Ашъарийлар ва Мотуридийлар ўртасидаги гўзал чаманзор” асарида мотуридийларни ҳанафийлар деб атаган.

Шу ўринда модомики Абу Мансур Мотуридий ақидада Имом Абу Ҳанифага эргашган бўлса, нега ақидада ҳам ҳанафия мазҳабидамиз дейилмасдан, мотуридия мазҳабидамиз дейилади? деган ҳақли савол пайдо бўлади. Бу саволга Доктор Али Абдулфаттоҳ Мағрибий “Имому Аҳлис сунна вал жамоа Абу Мансур Мотуридий ва арооуҳул каламия” (Аҳли сунна вал жамоа имоми Абу Мансур Мотуридий ва унинг калом илмидаги қарашлари) асарида батафсил жавоб берган бўлиб, жавобнинг хулосаси қуйидагилардир: “Абу Ҳанифадан кейин у зотнинг даврларида бўлмаган карромия ва ботиния сингари янги фирқалар пайдо бўлган. Бундан ташқари Абу Мансур Мотуридийдан илгари маърифатуллоҳ сингари айрим масалалар эҳтиёж бўлмагани сабабли ҳали таҳқиқ қилинмаган эди.

Шунингдек, Абу Ҳанифа даврида Аллоҳ таолонинг сифатлари тўғрисидаги ҳамда тавҳидни исбот қилиш ва унда ақлнинг тутган ўрни қай даражада экани ҳақидаги масалалар батафсил баён қилинмаган эди. Бир сўз билан айтганда калом илми тўлиқ шаклланиб улгурмаган эди. Қолаверса калом илми Абу Мансур Мотуридийдан илгари Аҳли сунна вал жамоа уламолари наздларида мақбул илм саналмас, балки ман қилинган илм ҳисобланар эди. Абу Мансур Мотуридийнинг таҳқиқлари туфайли бу илм мақбул илмга айланди. Демак, Абу Мансур Мотуридий ақидада Имом Абу Ҳанифанинг тутган йўлларини фақатгина шарҳлаб бериш билан кифояланган эмас, балки алоҳида ўзига хос янги йўлга асос солган олимдир. Шунга кўра ҳанафия мазҳабида фиқҳда Абу Ҳанифага, ақидада Мотуридийга мурожаат қилинади”.

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Ҳадис

Қасам – ғазабга сабаб

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким мусулмон кишининг молини олмоқ учун ёлғондан қасам ичса, Аллоҳ таолони қиёмат куни унга қарши ғазабнок ҳолда топади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий).

"Тижорат ҳақида 40 ҳадис" китобидан.

🔗 Улашинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
​​#Ҳадис

Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати ва муҳаббатига сазовор қиладиган амал.

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимда уч (хислат) бўлса, Аллоҳ уни Ўз паноҳига олади, раҳмати билан ўрайди ва муҳаббатига дохил қилади”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, ўша хислатлар қайсилар?” дейилди. У зот: “Кимга берилганида шукр қилса, (интиқом олишга) қодир бўла туриб кечириб юборса ва ва ғазабланида ҳам мулойим бўлса (ана ўша фазилатга эришади)”, - дедилар”.
Имом Ҳоким ва Байҳақий ривояти.


Шарҳ: Ушбу ривоятда бандани Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати ва муҳаббатига сазовор қиладиган уч хил амал ҳақида хабар қилинмоқда. Яъни, кимга неъмат берилганида шукр қилса, уни Аллоҳ рози бўладиган жойларга сарфласа, ким интиқом олишга қодир бўла туриб, ўзгалар айбини кечира билса, хато қилган одамни жазоламаса ва ғазаби чиққанида ўзини босиб, худди жаҳли чиқмагандек мулойимлик қила олса, ана шундай банда Аллоҳнинг раҳматига эришади. Аллоҳнинг раҳматига эришган бандани У Зот ҳимоясига олади. Аллоҳ фақат Ўзи яхши кўрадиган бандаларигагина раҳматини нозил қилади.

🔗 Улашинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧ ФАЗИЛАТ МАҚОМИНИ ОЛГАН ЖАННАТ АҲИЛЛАРИ ҲАҚИДА
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ
Термизий.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
​ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ

Ҳазрати Мусо алайхиссалом Парвардигорга мурожаат қилиб шундай дедилар:
– Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор айтди:
– Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир - деди.
Ҳазрати Мусо алайхиссалом тоққа чиқиб, ғорга кирдилар. Қарасалар, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо алайхиссалом:
– Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўрадилар. Шунда Парвардигор:
– Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди.



ҲА АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ ҲАТТО ҲАР БИР ОЛГАН НАФАСИМИЗНИ ҲАМ , ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛАДИГАН КУН БОР!

ҲЕЧ БИР ИНСОН БИР БИРИГА ЗУЛМ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ! ҲИСОБ КИТОБ ҚИЛГУВЧИ АЛЛОҲ БОР!
ИНШААЛЛОҲ.


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
​​🌺🌺СУННАТ НИМА?🌺🌺

🌱Аввало «Суннат» ўзи нима эканлигини билиб олиш лозим. Суннат ва Ҳадис бир-бирининг ўрнида ишлатиб келинган истилоҳлардир. Уларга яхшилаб диққат қилинса, Ҳадис хосроқ, Суннат умумийроқ эканлиги кўринади.

«Ҳадис» араб тилида «гап-сўз» маъносини англатади. Демак, ҳадис деганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари кўзда тутилади ва тушунилади.

📖Ҳадис илми билан шуғулланувчи олимни муҳаддис деб атаймиз. Муҳаддислар асосан, ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси йўллар билан, кимлар орқали ривоят қилиниб, ўзларигача етиб келганини аниқлайдиган олимлардир. Улар бу улкан масъулиятли ишни амалга оширишда жуда ҳам аниқ ва ишончли йўлларни танлашган. Мазкур услуб ва илмий йўллар инсоният тарихида умуминсоний (гуманитар) илмларга асос бўлган.

💭«Суннат» сўзи араб тилида «тарийқат – маънавий йўл» деган маънони англатади. «Фалончининг суннати» деганда, ўша одамнинг ҳаётий йўли тушунилади. Шундан келиб чиқиб, «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари» деганда, у зотнинг тарийқатлари, йўлларини тушунамиз.

📝Суннат муҳаддислар истилоҳида қуйидагича таъриф қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар «Суннат» дейилади».

Ушбу таъриф Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган ва ишончли манбалар орқали ривоят қилинган бир неча хил нарсани ўз ичига олмоқда ва ўша нарсаларнинг тўплами «Суннат» деб номланишини англатмоқда.
——————————————————-
📚«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Ё Расулуллоҳ
Қанча йиллар ўтди, замонлар ўтди,
Қанча файласуфлар-у, олимлар кетди.
Сизни қалбиммиздан ўчирмас Аллоҳ,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

Охирги сўзинггиз умматим булди,
Бу сўздан кўзлар ҳам ёшларга тўлди.
Сизга таъриф ёзишга етмайди сиёх,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

Умринггиз ўтди ҳар лахза ғамда,
Шунда ҳам қилдинггиз табассум ҳанда.
Униб ўсгандир сиз теккан гиёҳ,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

Сиз айтган сўзлар ҳадисда аён,
Ҳақ йўлга бошлайди минг йилдан буён.
Сизга азизликни бергандир Аллоҳ,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

Кўрмадик сизни бу дунёда биз,
Жаннатда дийдорни берсинда Аллоҳ.
Абдусаломдан сизга чиройлик бир сўз,
Сизни кўрмай севдик Ё Расулуллоҳ.

ЭскиОбод жомъе масжиди админи
Абдусалом Ёʻлдошев
ОНАСИ БОРНИНГ

Ғамим бисёр деса,ишонманг,
Бахти бордир онаси борнинг,
Ҳеч йўқса бир инсон олдида,
Қадри бордир онаси борнинг.

Йўлларига муштоқ қаровчи,
Ҳориб келса бошин силовчи,
Нон сўраса, жонин берувчи
Марди бордир онаси борнинг.

Бўлса ҳамки уйда,кўчада,
Турфа таом ютса нечада,
Дастурхоннинг битта бурчида
Ўрни бордир онаси борнинг.

Тўлса, тўлар тўкилмас сира,
Қоқилса ҳам, йиқилмас сира,
Дунёлардан ўкинмас сира,
Сабри бордир онаси борнинг

Умр -ғамгоҳ,минг ташвиш ўтар,
Гоҳ ютказар, гоҳида ютар,
Бошин қўйса,дардин аритар
Кўкси бордир онаси борнинг.

Қарамайди ёмғир,қорга ҳам,
Фарзанд деса кўнар дорга ҳам,
Сотмайдиган олтин,зарга ҳам,
Дўсти бордир онаси борнинг.

Ғариб эмас, ночор эмас у,
Шаҳаншоҳдир, маликадир у,
Муштипарин кўнглида мангу
Тахти бордир онаси борнинг.

Ғамгусордир меҳрибон она,
Садоқатда танҳо, ягона,
Яратгандан чексиз шукрона
Қарзи бордир онаси борнинг.

Ғамим бисёр деса,ишонманг,
Бахти бордир онаси борнинг,
Ҳеч ўйланмай жонини берар
Марди бордир онаси борнинг!..

Абдусалом Йулдашев
Висол.
Сени ишқингда бу жоним ҳаста,
Сенга етишмоққа умрим пайваста.
На қилай руҳим сени истаса,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

Қилгин юзиммизни дўзахга харом,
Бўлмасин бандангга жаннатинг армон.
Ўзинг дард бергувчи, ўзингсан дармон,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

Бандамиз хатодан ҳоли эмасмиз,
Сен билган илмни бизлар билмасмиз.
Сени севдик, сенга муштоқмиз,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

Расули Акрамнинг уммати қилдинг,
Бизни бандаларнинг олийси билдинг.
Сени қулинг бўлдик, сен бизни суйдинг,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

Сенга товба қилиб, истиғфор айтиб,
Мағфират сўраймиз фақат ўзингдан.
Сен қайтарганингдан бизлар ҳам қайтиб,
Чиқмаймиз сен айтган барча сўзингдан.

Мустаҳкам қил бизни ўзинг динингга,
Иймон келтирамиз фақат ўзингга.
Абдусалом муштоқ сенинг юзингга,
Аллоҳим жаннатда юзингни кўрсат.

ЭскиОбод жомъе масжиди админи
Абдусалом Юлдашев
18.05.2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍁Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🍁Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🍁Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!

🍂Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!

🍂Дам олиш кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин..
👇👇

👉
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
НИМА УЧУН ҚУРЪОН ЎҚИЙМИЗ?

1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун Қyръон ўқиймиз.
2. Аллоҳга севимли банда бўлиш учун Қyръон ўқиймиз.
3. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслик учун Қyръон ўқиймиз.
4. Қалбимиз покланиши учун Қyръон ўқиймиз.
5. Ғофил бўлиб қолмаслик учун Қyръон ўқиймиз.
6. Қалбимиз хотиржам бўлиши учун Қyръон ўқиймиз.
7. Мўминларнинг энг яхшиси бўлиш учун Қyръон ўқиймиз.
8. Хонадонимиз нурга тўлиши учун Қyръон ўқиймиз.
9. Кексаликда ночор аҳволда қолмаслик учун Қyръон ўқиймиз.
10. Дажжол фитнасидан сақланиш учун Қyръон ўқиймиз. 
11. Меҳрибон ота-онамиз Aллоҳнинг марҳаматига эришишлари учун Қyръон ўқиймиз.
12. Қабр азобидан халос бўлиш учун Қyръон ўқиймиз.
13. Қиёматда шафоатга эришиш учун Қyръон ўқиймиз.
14. Жаннатдаги мартабамиз баланд бўлиши учун Қyръон ўқиймиз.
15. Энг асосийси Аллоҳ ризолиги учун Қyръон ўқиймиз...

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
ЎКИНМАНГ, ЧУНКИ СИЗ АЛЛОҲГА ИМОН КЕЛТИРГАНСИЗ

"Улар Сизга Исломга кирганларини миннат қилмоқдалар. Айтинг: "Сизлар менга исломингизни миннат қилманглар, балки агар (имонларингда) содиқ бўлсанглар, билингларки, Аллоҳ сизларни имонга ҳидоят қилганини миннат қилур" (Ҳужурот сураси, 17-оят).
Фаросатли одамларгина англайдиган бир неъмат бор: мусулмон киши кофирга қараб Аллоҳ ўзига Исломдек буюк неъматни берганини ҳис этади. Аллоҳ уни ҳам худди кофир сингари Парвардигорига исён қиладиган, У Зотнинг оят ва сифатларини инкор этадиган, Яратувчиси ва ризқ берувчиси бўлган Зотга қарши чиқиб, пайғамбарлари ва китобларини ёлғонга чиқарадиган, буйруқларига бўйинсунмайдиган қилиб қўймагани учун Яратганга шукр қилади.
Биз Аллоҳни ёлғиз деб билган мусулмонмиз. Аллоҳга, пайғамбарларига ва қиёмат кунига ишонганмиз. Фарз ибодатларни камчилик билан бўлса-да адо этамиз. Булар баҳосиз, ҳеч қандай қиймат эвазига сотиб олиб бўлмайдиган неъматлардир. Бундай баҳосиз, ҳеч қандай қиймат эвазига сотиб олиб бўлмайдиган неъматлардир. Булар баҳосиз, ҳеч қандай қиймат эвазига сотиб олиб бўлмайдиган неъматлардир. Бундай неъматлар сон-саноқсиз, кенглиги кўз илғай олмайдиган даражада чегарасиз.
"Ахир, мўмин киши билан фосиқ (итоатсиз) кимса тенг бўлурми?! (Йўқ!) Баробар бўлмаслар!" (Сажда сураси, 18-оят).
Баъзи муфассирлар таъкидлашларича, жаннат аҳллари учун дўзах аҳлларининг азобланишини кўриш ҳам неъматдир. Шунда улар шу азоблардан омон сақлагани учун Парвардигорларига шукрлар айтишади.
Ҳар бир нарсанинг қадри ўз зиддининг олдида билинади
Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Комиллик сифатларидан бўлмиш илоҳлик сифати билан танҳо бўлган Зот - ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина ҳақиқий илоҳдир.
Бу калиманинг руҳи ва сири бундай:
"Саноси Улуғ, Исмлари муқаддас, Номи баракотли, Буюкликда тенги йўқ, Ёлғиз Ўзи илоҳ бўлган Зот - Парвардигорга муҳаббат, Уни улуғлаш, таъзим қилиш, қўрқув ва умид билан, таваккал, инобат, қўрқувдан ёки ихтиёр ила ёлғиз деб биламан. Ундан ўзгаси севилмас, Ундан ўзгасидан қўрқилмас ва умид ҳам қилинмас. Ёлғиз Унга таваккал ва рағбат қилингай. Ундан қўрқилгай ва ёлғиз Унинг исми билан қасам ичилгай. Унга назр ва тавба қилингай. Унинг амрига итоат қилинур ва Унга ҳисоб берилур. Мусибат пайти Ундан ёрдам сўралиб, илтижолар ва саждалар қилинур. Унинг учун ва Унинг исми ила қурбонлик қилинур".
Буларнинг бари бир калимада жам бўлади: Ибодатнинг барча тури билан ёлғиз Унга ибодат қилинади.

"Ўкинма" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
#кун_ояти

وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْكُرُواْ نِعْمَةَ اللّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ 

«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва тафриқага тушманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз», дейди.
(Оли Имрон сураси, 103-оят).

🔗 Улашинг:
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: #foydali ISLOMDA POKLIK VA OZODALIK. GʻAYRATJON DOMLADAN YANGI MAʼRUZA.
https://youtu.be/Ha-WoeFVauc
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ УЙҚУЛАРИ

"Анас розияллоҳу анҳу бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба масжидидан исро қилдирилганлари ҳақида гапириб, шундай деди:
"Ул зотга ваҳий қилинишидан олдин уч киши келди. Ул зот Масжидул Ҳаромда ухлаб ётар эдилар. Бас, уларнинг аввалгиси:
"У буларнинг қайси бири?", деди.
Охиргиси:
"Буларнинг энг яхшисини олингиз", деди.
Ўшанда бир марта бўлган эди. Кейин у зот уларни бошқа бир кечада, то қалблари кўрадиган бўлгунларича кўрмадилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар, қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча набийларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалблари ухламайди. Бас, у зотни Жаброил олиб, сўнгра осмонга бирга олиб чиқиб кетди".
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Набий бўлишларидан олдин Масжидул Ҳаромда амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва бошқа бир амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб билан ухлаб ётар эдилар. Шунда уч нафар фаришта: Жаброил, Микоил ва Исрофил алайҳиссалом келишди.
Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"У буларнинг қайси бири?"деди".
Яъни "Бу ухлаб ётганларнинг қайси бири Муҳаммад?" Бу саволга Микоил алайҳиссалом:
"У буларнинг энг яхшисидир", деб жавоб бердилар.
Жавобни эшитгандан кейин Исрофил алайҳиссалом:
"Буларнинг энг яхшисини олингиз", деди".
Бундан Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Набий бўлишларидан аввал ухлаб ётганларида ҳузурларига фаришталар келганини билмаганлари, у зотга ваҳий нозил бўлганидан кейин Исро кечасида Жаброил алайҳиссалом келганларида билганлари маълум бўлади.
Чунки
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар, қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча набийларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалблари ухламайди".
Улар ўзларига ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин бўлган ваҳийни қабул қилиб олишга доим тайёр туришлари керак.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Эй Аллоҳнинг Расули, витр ўқишдан олдин ухлайсизми?" дедим.
"Кўзим ухлайди, қалбим ухламайди", дедилар у зот".
Иккисини икки шайх ривоят қилишган.

"Руҳий тарбия" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
🔗 Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ ДИНДОШИМ!!!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
📌 УЙҚУДАН УЙҒОНИШДАГИ СУННАТЛАР

1. Уйқу дангасилиги ва унинг асоратини қўл билан юздан аритмоқ. Имом Нававий ва Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳлар бунинг суннат эканига қуйидаги ҳадисни келтирганлар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб уйқуни аритдилар».
Имом Муслим ривояти.

2. Дуо. У қуйидагича:
«Бизларга руҳимизни олганидан кейин қайта ҳаёт бахш этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Қайта тирилиб бориш унинг томондир».
Бухорий ривояти.

3. Мисвок тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар.
Муттафақун алайҳ.

4. Бурун қоқиш. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Сизлардан бирингиз уйқудан турса бурнини уч бор қоқиб юборсин, зеро шайтон унинг димоғига тунаб қўйган бўлади».
Муттафақун алайҳ.

5. Қўлларни уч марта ювмоқ. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Сизлардан бирингиз уйқудан турса, идишга солмасдан кафт қўлларини уч марта ювсин».
Муттафақун алайҳ.

«Бир кунда минг суннат» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
​​#Ҳадис

ҚУРЪОННИНГ ШАФОАТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон қиёмат куни келиб: «Эй Роббим, унга сарпо бер», дейди. Бас, унга каромат тожи кийдирилади. Сўнгра у яна: «Эй Роббим, зиёда қил» дейди. Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади. Сўнгра у яна: «Эй Роббим, ундан рози бўл» дейди. Бас, У зот ундан рози бўлади. Сўнгра унга: «Қироат қил ва кўтарилавер. Сенга ҳар бир оят учун бир ҳасана зиёда қилинади», дейилади».
Имом Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда бошқа ҳадиси шарифларда айтилган Қуръони Каримнинг ўзини ўқиган қорига шафоат қилишининг тафсилотларидан бири баён қилинмоқда. Ҳа, Қуръони Карим қиёмат куни ўз қорисига каромат тожи кийдирилишига, каромат сарпоси кийдирилишига, Аллоҳ таолонинг ундан рози бўлишига ва жаннат мартабаларида кўтарилишга ёрдам берар экан. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримни иложи борича кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

🔗 Улашинг:
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин 😊👍

🌞Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍁Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🍁Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🍁Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!

🍂Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi