EskiObod_Uz
125 subscribers
4.85K photos
3.14K videos
115 files
10.7K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
ОЯТАЛ КУРСИЙ ҲАҚИДА

☝️ Оятал курсий бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади...

☝️ Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.

☝️Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

☝️ Ётар маҳали Оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

☝️ Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

☝️Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади...

☝️ Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди...

☝️ Ҳазрати Али «Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак» деб айтганлар...

☝️ Намоздан кейин Оятал курсийни ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади...

☝️Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
#Аёллар_саҳифаси

Аёлингизнинг таомини мақтаб туринг.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Менинг ҳазратим Доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ бир куни бир ажойиб воқеани сўзлаб бердилар: Менга тааллуқли кишилар ичида бир жаноб бор эди. Аёли иккиси менинг мажлисимга келиб турар эди ва бироз ислоҳий алоқа ҳам ўрнатилган эди. Бир куни икковлари мени уйларига таклиф қилдилар. Шундай қилиб, мен уларнинг уйларига бордим. Бориб таом едим ва таом жудаям яхши тайёрланган эди.
Ҳазратимизнинг доимий одатлари шу эдики, қачонки, таом есалар, таомдан кейин, руҳланиши ва қалби севиниши учун, сиз жуда яхши таом пиширибсиз деб таом пиширган аёлни мақтаб қўяр эдилар.
Шундай қилиб, Ҳазрат таомни еб бўлдилар. Ўша аёл парда ортига келди ва Ҳазратга салом берди. Шунда, Ҳазрат, сиз жудаям лаззатли ва яхши таом пиширибсиз, таомни еб маза қилдим дедилар.
Ҳазрат айтадиларки, мен шу гапни айтганимда, парда ортидан ўша аёлнинг пиқир-пиқирлаб йиғлаган овози эшитилди. Мен эса ҳайрон бўлиб қолдим. Қайси гапим унга оғир ботгани ва қалбини парчалаганини билмай қолдим. Шунда, мен: "Нима гап? Нега йиғлаяпсиз"? деб сўрадим. У йиғисини зўрға тўхтатганча: "Ҳазрат! Бугун мен эрим билан бирга яшаётганимга қирқ йил бўлди. Лекин шунча муддат ичида хечам мен унинг тилидан “бугун таом яхши бўлибди” деган гапни эшитмадим. Ҳозир сиздан бу гапни эшитиб, менга йиғи😢 келиб кетди" деди.

"Ислаҳий хутбаат” китобидан

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
ШАЙТОН ҚОЧИШИНИ ХОҲЛАСАНГИЗ

Ҳар қандай ҳолатда осон ва енгил бажариладиган амал ҳақида ўйлаб қолдим. Юрганимда ҳам, ўтирганимда ҳам, ётганимда ҳам, ижтимоий муносабатларда ҳам, сафаримда ҳам муқимлигимда ҳам машаққат туғдирмасин. Ниҳоят топдим, Аллоҳ жалла жалалуҳуни зикр қилиш. У майин шаббода сингаридир, муздек, зилол сувдек, бирор оғир ҳаракатларсиз, уринишларсиз амалга оширса бўлади. Ҳолбуки бу амал Аллоҳнинг наздида ажри ва савоби буюк ишдир. Қолаверса, юмушингизни тўхтатмайди, балки қувватингизга қувват қўшади. Ҳамда осон ва енгил битиришингизга ёрдам беради. Масалан, кийимингизни кийяпсиз, тасбеҳ айтишингиз мумкин. Чунки тилнинг ҳаракати энг енгил ва энг осон ҳаракатдир. Яна, инсонлар гапини эшитяпсиз, тилингизни ҳаракатлантиринг ва қалбингизни зикр билан ҳозирланг. Лекин нодир ҳолатлар ҳам учраб туради, бу пайт тасбеҳ айтиш қийинроқ бўлади. Масалан, таом еяётган чоғингиз фақат дилингиздан зикр қила олишингиз мумкин. Лекин шунда ҳам ҳар луқма орасида ҳамд айтишга эгасиз. Яна, учоқни ёки поездни кутиб терминалда турибсиз, тасбеҳ билан тилингизни намлантириб туришингиз осон. Яна, бирор байрам, тантаналарда иштирок этяпсиз, нафсингизни Аллоҳнинг таҳлили ва тасбеҳи билан банд қилинг. Ўша пайтда замон ва макон Унинг зикри билан тўлиб-тошсин. Сиз эса Роббул оламин ҳузурида энг саодатли банда бўласиз. Сизни машғул бўлиб турган амалингиздан чалғитмай, балки унга енгиллик ва осонлик туҳфа этадиган бирор иш-ҳаракат йўқ. Фақатгина, Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш неъмати бундан мустасно. Масалан, намоз. Унинг ҳолатлари, вақтлари, кайфияти мавжуд. Рўза эса кўпчиликка қийин туюлади. Садақага ҳамма ҳам қодир эмас. Аммо Аллоҳнинг зикри билан тасбеҳ айтишга келсак, у Аллоҳнинг жаннатидир. Уни Ўзига яқин бандаларига тақдим қилгандир, хоҳлаганлар кирсин. Унинг зикридан мосуво бўлганлар, ана ўшалар бахтсиз кимсалардир. Асл гап Аллоҳ кимни муваффақ қилганида бўлиб, кимни тасбеҳ ва зикри учун муваффақ қилса, батаҳқиқ, унга жаннатул фирдавснинг калитини берибди.

"Эй Аллоҳим, бизга зикринг, шукринг ва чиройли ибодатинг сари ёрдам бер”.

«Ниҳоят саодатни топдим» китобидан.
Эскиобод жомье масжиди Имом хатиби
Гайратжон домла Асабоев

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан эртага 16 Ноябр Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Энг мукаррам инсон

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, энг мукаррам инсон ким?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тақводорлар», дедилар. «Биз бу маънода сўрамадик», дейишган эди, «Халилуллоҳнинг ўғли Набийюллоҳнинг ўғли Набийюллоҳ Юсуф», дедилар. Яна: «Биз бу маънода сўрамадик», дейишди. У зот: «Мендан арабларнинг хулқ-атвори ҳақида сўраяпсизларми? Уларнинг жоҳилиятда яхши бўлганлари Исломда ҳам яхшилари бўлади, агар ақлли бўлсалар», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

🔗 Улашинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
ЗИКР ҚИЛ

Сизларга тавсия қиламан:

Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни бомдод намозидан сўнг "Астағфируллоҳ" ни юз бора, "Ла илаҳа иллаллоҳ" ни юз бора, "Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа олиҳи ва соҳбиҳи васаллим" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм" ни юз бора, "Ла ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" ни юз бора, "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил" ҳам юз бора зикр этаман.

Бу зикрларга бир соатнинг учдан бири, яъни, йигирма дақиқача вақт кетади.

Бас, эй сен, ўзингга доимо Аллоҳни зикр этишни лозим тутгин. Шунда Аллоҳ таоло сенга мададларини ато этади.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
002. Al-Baqarah
Misyari Rasyid Al-'Afasi
🎙 Mishary Rashid Alafasy

📖 БАҚАРА СУРАСИ

Бақара сигир демакдир. Сурада Мусо алайҳиссалом қавми орасида номаълум шахс томонидан бир киши ўлдирилганда, Аллоҳ таоло бир сигир сўйиб, унинг бир бўлаги билан ўликни урсинлар, деб буюради. Шу буйруқни бажаришганда мурда тирилиб, ўз қотили кимлигини айтиб беради. Шу сабабли сура сигир номи билан аталган. Бу Қуръондаги энг йирик сура бўлиб, унда эътиқод (Ислом мафкураси), ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ ва идда каби масалалар баёни билан бир қаторда Мусо алайҳиссалом, Фиръавн ва Исроил авлоди ўртасидаги можаролар ўз аксини топган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
🌸 АЁЛЛАР ЭГРИ ҚОВУРҒАДИР!

Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинди:

«Расулуллоҳ ﷺ: «Аёл қовурғага ўхшайди. Тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан. Агар ундан баҳраланадиган (фойдаланадиган) бўлсанг, эгрилиги бўйича баҳраланасан», дедилар».

(📚 Бухорий ва Муслим ривояти)

▪️Шарҳ: Аёллари ҳақида хато камчиликлари сабабидан эркакларнинг кўпчилиги нолиганини кўрамиз. Пайғамбаримиз шуни айтябдилар, аёллар эгри қовурғадан яратилган, эгри қовурғани тўғрлаб бўлмаганидек аёл ҳам эркак хохлагандек тўппа тўғри бўла олмайди, албатта камчиликлари бўлади. Аёл қанча тўғри бўлишга ҳаракат қилмасин барибир хато қилади. Бу Аллоҳнинг аёлларга қўйган фитратидир.

▪️Мисол:

"Росулуллоҳ ﷺ аёлларидан бири (Ойша) нинг олдида эдилар.

Мўминлар оналаридан яна бири (Умму Салама онамиз) бир лаган (товоқ)да овқат жўнатди...

Уй соҳибаси (Ойша онамизни жуда ҳам ғайратлари келиб) хизматчи қўлидаги лаганни урдилар. Лаган ерга тушиб синиб кетди...

Пайғамбар ﷺ лаган бўлакларини териб олиб, кейин овқатни тўплаб йиғиштира бошладиларда:

"Онангизнинг рашки келди", дедилар. Хизматчини тўхтаб туришга буюриб, уй соҳибасининг бутун лаганини олиб келтириб, таом жўнатган аёлига жўнатдилар, синиқ лаганни синдирган аёли уйида қолдирдилар"!

(📚 Бухорий ривояти)

▪️Бутун муслималарга ўрнак қилиб кўрсатиладиган Пайғамбаримизнинг аёлларидан шундай хато содир бўлгандан кейин, бизни аёлларимиздан бундан ҳам каттароқ хато содир бўлиши турган гап.

Пайғамбаримиз ﷺ: Қандай журъат этдинг менга бундай муомала қилишга деб аёлларини койиб жазо бермадилар, кечирдилар.

Бизни аёлларимиз ҳам эгри қовурға бўлгани учун эрини ҳайрон қолдирадиган катта хатолар қилиши мумкин. Шу вақтда сабр қилиб аёлингизни кечирсин.

Ким эгри қовурғани (аёлини) эгри ҳолатида истемол қилишни хохламаса, ўзи хохлагандек тўппа тўғри бўлишини хохласа, уни синдириб қўяди ва синишлиги унинг талоғидур.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
МЎМИН УЧУН ХОТИРЖАМ ҲАЁТ АСОСЛАРИ

◼️ Бировнинг ҳақига кўз тикманг. Адолатли бўлинг.
◼️ Kибрra енгилиб, ҳаддан ортиғига даъво қилманг. Қалбингизда дунё ҳаваси ортса, қабристонга боринг.
◼️ Энг қийин пайтларда ҳам умидсизликка тушманг.
◼️ Ҳолати ўзингиздан яхши бўлганларга қараб хафа бўлгунча, аҳволи сизникидан ёмонларга қараб шукр қилинг.
◼️ Яхши кўрган неъматларингизни бошқалар билан баҳам кўриб завқланишни билинг.
◼️ Иймон ҳаётдаги энг содиқ ва воз кечилмас дўстингиз бўлсин. Фазилатларингизни дунё матоҳларига фидо қилманг.
◼️ Яқинларингизга ишонишни истасангиз, аввало ўзингиз ишончга муносиб бўлинг.
◼️ Ҳар бир амалингиз, ёзганларингиз ортингиздан
эргашиб юришини унутманг. Қувватингизни инсонларга
манфаат келтирадиган ишларга сарфланг.
◼️ Манманлик қилманг, атрофингиздагиларни эшитинг, самимий бўлинг.
◼️ Ёлғондан нафратланинг.
◼️ Замонавий ҳаёт оддий ҳолатга айлантирган эркак ва аёлларнинг аралаш-қуралаш муносабати ҳаётингизни асир айлашига йўл қўйманг.
◼️ Аллоҳ йўлидаги солиҳ дўстларингизни қадрланг.
◼️ Тама билан эҳсон қилманг. Берувчи қўл олувчи қўлдан яхширок эканини унутманг.
◼️ Мавҳум нарсаларни ўйлаб ўзингизни қийнаманг.
◼️ Хавотир ва қўрқувда яшаманг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Тинчлик ва хотиржамлик.

Оилада янги меҳмон туғилса, гўдакка узоқ умр, баланд мартаба, унинг бахтига тинчлик, икки дунё обрўси ва бахт-саодат берсин деб илтижо қиладилар.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Tinchlik_xotirjamlik_

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
Ҳалол меҳнати билан касб-ҳунар қиладиган киши эл орасида қадрлидир.

Ҳалол меҳнати билан касб-ҳунар қиладиган киши эл орасида қадрли ҳисобланади. Бундайларни Аллоҳ ҳам хуш кўради.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Halol_mehnati_bilan_kasb_hunar

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
БУГУНГИ КУНДАГИ АЁЛЛАРНИНГ ЖУДА КАТТА КАМЧИЛИГИ НИМА?

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Бугун аёллар она-ку бўладилар. Бироқ уларга болаларни қандай тарбия қилишлик маълум бўлмайди. Бу бечора ўзи тарбия топмаган бўлади, фарзандларига қандай тарбия беради. Бугун айнан шу асосий сабаб туфайли бизнинг муҳит, жамиятда болаларнинг тўғри тарбияси бўлмайди.

Бир вақтлар шундай эдики, оналар болаларни яхши тарбия қилиш учун жудаям кўп ҳаракат қилар эдилар.

Бугунги кунда мен фарзандимни Аллоҳга иймонли қиламан деган бирор аёл борми? Мен эртаю кеч таом егизаётиб фарзандимга ҳар ҳолатда рост гапиришлик керак деб тарғиб қиламан деган бирор аёл борми? Бу нарсаларга эътибор қилинмайди.

Ота бироз насиҳат қилса, она ўша заҳоти “катта бўлса, яхши бўлиб қолади” дейди. Ваҳоланки, болаликнинг ёмон одатлари, катта бўлганда ҳам йўқ бўлмайди. Бугун тарбия бўлмаслиги сабабли фарзандлар улғайганда, худди гуноҳдан нафрат қилинганидек, оталаридан нафрат қиладилар.

Бир вақтлар шундай эдики, аёл бомдод намозини ўқир эди ва фарзандини кўксига олиб гоҳо ёсин сурасини ўқиётган бўлар эди, гоҳо воқеа сурасини ўқиётган бўлар эди. Ўша вақтда боланинг қалбига Аллоҳнинг нурлари тушаётган бўлар эди. Бугун тонг вақтида боласини бағрига олиб Қуръон ўқийдиган ўша оналар қаерга кетдилар? Бугун эса қуёш чиқиб бўлди, бироқ бола ҳам ухлаб ётган бўлади, она ҳам ухлаб ётган бўлади.

Шом пайтида болани она бағрига қўйди. Бир ёқдан кўксига тутиб сут эмизяпти, шу билан бирга ўтирганча телевизорда драма (сериал) томоша қиляпти.

Эй, Она! Қачонки, сиз драма (сериал)да номаҳрам эркакларни томоша қилсангиз, мусиқа эшитсангиз ва гуноҳ иш қилсангиз ҳамда бундай ҳолатда болага сут эмизсангиз, у ҳолда айтингчи, сизнинг фарзандингиз қандай қилиб Жунайд Боғдодий бўлади? Айтингчи, бундай ҳолатда сизнинг фарзандингиз қандай қилиб Абдулқодир Жийлоний (қандай қилиб Имом Бухорийлар,Термизийлар) бўлади?"

Ўзимизни ўнглайлик!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
АЛЛОҲГА ИШОНГАН КИШИ ЎЗИГА БИНО ҚЎЙМАЙДИ

Довуд алайҳиссалом бир куни бундай деган эди: “Эй буюк Роббим! Бир кеча йўқдирки, Довуднинг оиласидан бирор киши тонггача намоз ўқиб чиқмаган бўлса! Ва бирор кун йўқки, Довуднинг оиласидан бирор кимса рўза тутмаган бўлса!”. Шунда Аллоҳдан нидо келди: “Эй Довуд! Агар сенга Мендан ёрдам бўлмаганда эди, сенинг оиланг бу ибодатни қила олмас эдилар. Ҳозир сени бир лаҳзага ўз ҳолингга қўяман”. Вақтики, Довуд алайҳиссалом Аллоҳнинг ёрдамисиз ўз ҳолида қолди. У шундай хато иш қилдики, бутун умри давомида ҳасрату надоматда қолди.

Айюб алайҳиссалом Аллоҳга бундай деб ёлворди: “Эй Роббим! Барча балоларни менинг бошимга солдинг. Мен ҳеч қачонx ўз тилак ва хоҳишимни Сенинг муродингдан устун қўймадим”. Шу пайт осмонда бир булут пайдо бўлди. Ундан минглаб овозлар келди: "Сен сабрни қаердан топдинг?". Айюб алайҳиссалом хато қилганини дарҳол англаб етди ва ердан бир ҳовуч кул олди. Бошига сепиб: "Эй Роббим! Лутф ва эҳсон Сеникидир. Тавба қилдим. Бундан кейин асло бундай демайман". Ҳақ таоло марҳамат қилдики:

"Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаганида, абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди” (Нур сураси, 21-оят).

«Қалб давоси» китобидан.


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
YouTubeda tomosha qiling: BIR OYAT TAFSIRI. GʻAYRATJON DOMLA. KANALGA AʼZO BOʻLING VA LAYK BOSISHNI UNUTMANG.
https://youtu.be/B9yXtz4Yh-o
Audio
#Хайрли_тун

🎙 Муҳаммадлоиқ қори

📖 МУЛК СУРАСИ

Ухлашдан олдин 40 дақиқа телефон ўйнаймиз, аммо уч минут сарфланадиган, ўқиган кишини шафоат қилиб, қабр азобидан сақлайдиган Таборак (Мулк) сурасини ўқишга вақт топмаймиз.

Осуда тун тилайман
Аллоҳимга омонатсизлар🌷

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ҲАСАДЧИ БИЗДАН ЭМАС.

Ҳасад Аллоҳ зарари тегмайдиган, дини ва дунёси учун фойдали қилиб берган неъматни ундан кетишини исташдир. Ёки ўша кишининг шундай неъматга эриша олмаслигини хоҳлашдир.
➡️Батафсил ўқиш...⤵️
http://ravza.uz/story/Hasadchi_bizdan_emas

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ТИНЧЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТДИР

Инсоният яшаш давомида эзгу мақсадларга етиш учун доимо изланади ва ҳаракатда бўлади. Эзгу мақсадли инсон орзу-умидини амалга ошириши учун энг катта таянч тинчлик ва осойишталик муҳитидир.

➡️Батафсил ўқиш...⤵️
http://ravza.uz/story/Tinchlik_oliy_nematdir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор:
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

“Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”.
Имом Шаъроний.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🌏@eskiobodmasjidi